Поиск

Расширенный поиск

Название документа

Автобус йўналишлари ва шаҳар йўловчи ташиш транспортининг ноллик масофаларини ўлчаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида

Тип документаПоложение
Орган, утверждающий документУзбекское агентство автомобильного транспорта
РазработчикУзбекское агентство автомобильного транспорта
Дата размещения документа29.05.2017 16:11
Дата завершения обсуждения13.06.2017 23:59
Вид документаПроект НПА
Текущее состояние документаУтверждено
Обоснования необходимости принятия проектаЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 мартдаги «Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш транспортини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 129 – сон қарори
Планируемый срок вступления в силу14.07.2017
Номер письма о соглашении(не задано)
Номер и дата письма согласования Генеральной прокуратурой Республики Узбекистан(не задано)

ЛОЙИҲА

Ўзбекистон автомобиль ва дарё

транспорти агентлиги бошлиғининг

буйруғи

Автобус йўналишлари ва шаҳар йўловчи ташиш транспортининг ноллик масофаларини ўлчаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 мартдаги 129 – сон «Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш транспортини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида автобус йўналишлари ва шаҳар йўловчи ташиш транспортининг ноллик масофаларини ўлчаш тартибини белгилаш мақсадида, буюраман:

1. Автобус йўналишлари ва шаҳар йўловчи ташиш транспортининг ноллик масофаларини ўлчаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Бошлиқ В.Исмаилов

Тошкент ш.

2017 йил _____ _________

_______ - сон

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг
2017 йил “____“ даги

__________ - сон буйруғига

ИЛОВА

Автобус йўналишлари ва шаҳар йўловчи ташиш транспортининг ноллик масофаларини ўлчаш тартиби тўғрисида низом

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси “Автомобиль транспорти тўғрисидаги”, “Шаҳар йўловчи транспорти тўғрисидаги” қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 мартдаги 129 – сон «Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш транспортини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида автобус йўналишлари ва шаҳар йўловчи ташиш транспортининг ноллик масофаларини ўлчаш тартибини белгилайди.

1 – боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

автобус — йўловчиларни, багажни ташишга мўлжалланган ва ҳайдовчи ўрнини ҳисобламаганда 8 тадан ортиқ ўриндиққа эга бўлган автотранспорт воситаси;

йўналишли автобус — белгиланган йўналиш бўйича йўловчилар ва багажни ташишга мўлжалланган автобус;

йўналиш — автотранспорт воситаларининг муайян манзиллар оралиғида белгиланган қатнов йўли;

йўналиш паспорти (йўналиш ҳужжатлари) — йўналиш тўғрисидаги асосий маълумотларни тавсифловчи ҳужжатлар;

йўналиш узунлиги (рейс) — автотранспорт воситасининг йўналишнинг бошланишидан охирги манзилигача бўлган йўли;

йўналиш схемаси — йўналишнинг шартли белгилар қўйилган график тасвири;

умумий босиб ўтилган йўл – автобуснинг иш сменаси давомида босиб ўтилган масофа;

шаҳар йўловчи ташиш транспортининг ноллик масофаси – автобуснинг ташувчи гаражидан биринчи йўловчи ўтқазиш пунктигача ва йўловчи тушириш охирги пунктидан ташувчи гаражигача босиб ўтилган масофа;

ташувчи – мулк хуқуқи ёки бошқа ашёвий хуқуқлар асосида автотранспорт воситасига эга бўлган, тижорат асосида йўловчилар, багаж ташиш хизматини кўрсатадиган ҳамда унга махсус рухсатномаси (лицензияси) бўлган юридик шахс.

Предложенные варианты

Ничего не найдено

Комментарии и ответы

2017-06-01 15:06:08

Muxammadjonov Jamshidbek Siddiq o'g'li

2017-06-13 19:08:51

Принято

2. Ўлчовлардан мақсад автотранспорт воситасининг босиб ўтган йўли масофасини автотранспорт воситасидан мустақил бўлган ўлчов комплексини қўллаган ҳолда объектив ва аниқ маълумот олиш ҳисобланади.

3. Ўлчовлар “Ўзстандарт” агентлиги томонидан O`z DSt ISO/IEC 17025 давлат стандартида белгиланган талаблар асосида аккредитация қилинган синов лабораторияси томонидан ўтказилади.

Лаборатория қуйидагиларга эга бўлиши шарт:

Метрологик текширувдан ўтказилган ўлчов ва синов воситалари;

“Ўзстандарт” агентлиги томонидан белгиланган тартибда аттестацияланган ўлчовларни бажариш услубиётлари, шунингдек, тегишли меъёрий хужжатлар;

автотранспорт воситаларини синовдан ўтказиш соҳасида тажрибага эга бўлган малакали ходимлар;

аккредитация соҳаси бўйича сертификатлаштирилган ходимлар;

амалдаги сифат тизими;

мувофиқлиги баҳоланаётган объектлар учун техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар;

синов ва/ёки ўлчов усулларини белгиловчи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар;

аккредитация қилишнинг кўрсатилган соҳасига мувофиқ синов ва/ёки ўлчовларни ўтказишни таъминловчи синов воситалари ва/ёки ўлчов воситалари.

4. Автобус йўналишлари ва шаҳар йўловчи ташиш транспортининг ноллик масофаларини автотранспорт воситаларининг спидометрлари кўрсаткичлари бўйича ўлчаш таъқиқланади.

2 – боб. Ўлчовларни ўтказиш тартиби

5. Ўлчовлар белгиланган пунктлар орасидаги масофаларни экспериментал аниқлаш услубида амалга оширилади.

6. Масофаларни ўлчаш ва натижаларни ёзиб бориш узлуксиз ва автоматик равишда амалга оширилади.

7. Ўлчов услуби белгиланган аниқликга эга бўлган ўлчов комплексини қўллашни кўзда тутади. У транспорт воситаси босиб ўтган йўл масофасини ўлчаш учун ишлатиладиган ва синов автотранспорт воситасига ўрнатиладиган рақамли-аналог ҳисоблагични ўз ичига олади.

8. Ўлчов комплекси автоматик режимда автомобиль ҳаракати параметрларини ёзиб бориши ваавтотранспорт воситасининг босиб ўтган йўли масофаси тўғрисидаги объектив маълумот олиш мақсадида уни кейинчалик статистик қайта ишлаш учун сақлаб бориши шарт.

9. Йўналишдаги ўлчовлар натижалари 1- иловада келтирилган шакл бўйича расмийлаштирилади.

10. Ўлчовларда йўналиш ва тўхташ жойларининг номи,юрилган кўчалар номи, қатнов йўли ҳақида маълумотлар (кўприк йўли, тоннел, темир йўл кесишмаси
ва бошқалар) қайд этилади.

11. Ноллик масофани ўлчаш жараёнида юрилган кўчалар номи синов қайдномасига киритилади. Ўлчовлар натижалари 2-иловада келтирилган шакл бўйича расмийлаштирилади.

3 - боб. Ўлчов воситалари, ёрдамчи ускуналар ва материаллар

12. Ўлчовларни бажаришда қуйидаги ўлчов воситалари қўлланилади:

электроника блоки;

масофа ва тезликни ўлчаш блоки;

автотранспорт воситаси босиб ўтган йўлни ва тезликни ёзиб бориш учун компьютер – ноутбук.

Ўлчов комплекси таркиби схемаси 3 – иловада келтирилган. Ўлчов комплекси таркиби схемада кўрсатилганидан фарқли бўлишига йўл кўйилади.

13. Ўлчаш шароитлари:

ўлчовлар куннинг ёруғ вақтида ўтказилади;

йўл қуруқ бўлиши шарт;

қор ва муз билан қопланган йўлларда ўлчашларни амалга оширишга йўл қўйилмайди;

ўлчовлар ўтказиш шароити - минус 40оС дан плюс 50оС гача.

4 – боб. Ўлчовларни ўтказишга тайёрланиш тартиби

14. Ўлчовларни бажаришдан олдин ўтиш пунктлари кўрсатилган ҳолда ҳаракат йўналиши тузилади. Юриш йўналишининг схемаси ташувчи ташкилот раҳбари
ва ўлчовларни амалга оширувчи синов лабораторияси мутахассиси томонидан имзоланади.

15.Ўлчов комплекси ўрнатилган транспорт воситасини ўлчовлар ўтказиш жойигасинов лабораторияси мутахассиси олиб боради.

16. Синов лабораторияси мутахассиси тақдим этилган йўналиш схемасини ўлчовлар ўтказиладиган реал йўналиш билан таққослаб, бир бирига мослигини текширади.

17. Ўлчов комплекси ўрнатилган транспорт воситасини ўлчовлар ўтказиш жойигасинов лабораторияси мутахассиси кўрсатмаси билан ўрнатилади.

18. Ўлчов комплексини ўрнатишни синов лабораторияси мутахассиси амалга оширади.

19. Мутахассис ўлчов комплекси ўрнатилган транспорт воситасини тўғри ўрнатилаганлигини текшириб кўради.

5 – боб. Ўлчовлар ўтказиш босқичлари

20. Ўлчовларни ўтказиш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

ўлчовларни ўтказиш;

маълумотларни ёзиб олиш;

ўлчов маълумотларини қайта ишлаш ва ўлчов натижалари аниқлигини баҳолаш;

ўлчовлар баённомасини расмийлаштириш.

21. Ўлчовлар белгиланган йўналишларда синов лабораторияси мутахассиси томонидан ўтказилди.

22. Мазкур услуб бўйича ўлчовлар ҳар бир йўналишда ўтказилади.

6 – боб. Ўлчовларни амалга ошириш

23. Масофа ва тезликни ўлчаш блокининг бошланғич параметрларини ростлаш синов ускунасини ишлатиш бўйича йўриқномага асосан амалга оширилади.

24.Ўлчов комплекси билан жиҳозланган автотранспорт воситаси ўлчов ўтказиладиган йўл бўлагининг ўлчов башланадиган нуқтасига ўрнатилади.

25. Йўналиш узунлиги автотранспорт воситасиининг йўналишнинг бошланғич пунктиданохирги пунктигача босиб ўтган йўлини ўлчаш билан аниқланади.

26. Йўналишининг бошланғич ва охирги пунктлари ташувчи ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланган ва синов лабораториясига ўлчовлар ўтказиш учун тақдим этилган дастлабки схемаси бўйича аниқланади.

27. Шаҳар йўловчи ташиш автотранспорт воситасининг ноллик масофаси автотранспорт воситасининг ташувчи гаражининг чиқиш дарвозасининг чизиғидан биринчи йўловчи чиқариш пунктигача ва йўловчи тушириш охирги пунктидан ташувчи гаражининг дарвозаси чизиғигача босиб ўтган йўли масофасини ўлчаш билан аниқланади.

28. Ташувчи гаражининг чиқиш дарвозасининг чизиғи ноллик масофани ўлчашнинг бошланғич нуқтаси ҳисобланади.

29. Йўловчи чиқариш учун мўлжалланган йўналишнинг охирги пунктида автотранспорт воситасининг тўхтаб туриш чизиғи йўловчи чиқариш биринчи пункти ҳисобланади.

30. Йўналишнинг йўловчи тушириш охирги пунктида автотранспорт воситасининг тўхтаб туриш чизиғи йўловчи тушириш охирги пункти ҳисобланади.

31. Ташувчи гаражининг кириш дарвозаси чизиғи ноллик масофани ўлчашнинг охирги нуқтаси ҳисобланади.

32. Шаҳар йўловчи ташиш транспортининг ноллик масофаларини ўлчаш учун ташувчи томонидан ишлаб чиқилган ва ташувчи муҳри билан тасдиқланган схема тақдим этилади ва ноллик масофаларни ўлчаш ишлари тақдим этилган схема асосида олиб борилади.

33. Автотранспорт воситасининг тезлашиш режимини равон амалга ошириш зарур. Автотранспорт воситаси йўлнинг ўлчов бўлагида тезлик режимининг тебранишларисиз ҳаракатланиши зарур.

34. Йўлнинг ўлчов бўлагининг охирида равон секинлашиш ва охирги пунктда тўхташ зарур.

35. Ўлчов ишлари ўлчов амалга оширилаётган кўча йўл тармоқларида автотранспорт воситасини Йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган юқори тезликдан оширмаган ҳолда ҳаракатланишини таъминлаб ўтказилиши лозим.

7 – боб. Ўлчовларда олинган натижаларни ёзиб олиш

36. Ўлчаш натижаларини йўналиш таснифлари ёзиб олинади.

Ўлчаш натижаларини ёзиш журналида ўлчовлар натижасида олинган маълумотлар ёзилиши зарур. Журналда бетлар рақами қўйилган бўлиши шарт.

Журналга қуйидагилар киритилади:

автотранспорт воситасининг номи ва тури;

ўлчовлар ўтказилган сана ва унинг давомийлиги, ўлчовлар ўтказган ходимларнинг лавозими ва фамилияси;

ўлчовлар ўтказиш услуби номи ва белгиланиши, ва зарурати бўлса, йўналиш учун норматив ҳужжат.

37. Ўлчовларни амалга оширган мутахассис журналга ёзувлар киритилгандан сўнг журналнинг ҳар бир варағига имзо қўйиши ва имзо ёнига ёзув киритилган сана қўйилиши шарт.

38. Ўлчовларни ёзиш журналига ўзгартиришлар киритиш тартиби.

Агар ўлчовларни ёзиш журналига параметрлар қийматлари тўғрисида ўлчовлар натижасида олинган натижаларини киритишда хатога йўл қўйилган бўлса, тузатишлар киритиш зарур.

Тузатишлар киритиш хато ёзувлар чизиб ташланиб, унинг ёнига тўғри ёзувни киритиш йўли билан амалга оширилади. Тузатишлар ёнига ўлчовлар бўйича жавобгар ходим ўз имзосини қўяди.

39. Журнал тўлдирилгандан сўнг, масъул ходим уни синов лабораторияси раҳбарига сақлаш учун топширади.

8 – боб. Натижаларни қайта ишлаш

40. Ўлчовлар натижаларини қайта ишлаш компьютер учун махсус дастурни ишлатиш йўли билан амалга оширилади.

41. Ўлчовлар натижаларини қайта ишлаш синовлар тугаллангандан кейин амалга оширилади.

42. Босиб ўтилган масофа қуйидаги формула бўйича аниқланади:

Sм = Sп ∙ К

бу ерда: Sп – ўлчов воситаси ёрдамида ўлчанган масофа;

К – ўлчов комплексининг калибрлаш коэффициенти.

9 – боб. Ўлчовлар натижаларини расмийлаштириш

43. Ўлчовлар якунлангандан сўнг, ўлчаш натижаларини ёзиш журналига киритилган натижалар асосида баённома расмийлаштирилади.

Баённома синов лабораторияси мутахассислари ва ўлчовларда қатнашган ташувчи вакили томонидан имзоланади.

44. Синовлар натижалари бўйича ҳисобот расмийлаштирилади.

Ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олади:

ташувчи тўғрисида маълумотлар;

синовлар ўтказиш шароитлари;

йўналиш номланиши;

ташувчи ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланган дастлабки йўналиш схемаси;

1 ва 2 иловаларда келтирилган шаклларда синовларда олинган ва статистик қайта ишланган ўлчовларнинг якуний натижалари;

синовлар натижалари бўйича баённома;

синов лабораториясининг хулосаси.

45. Ҳисобот синов лабораторияси тегишли бўлган ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.

46. Ўлчовлар бўйича ҳисобот тайёрлашга синов лабораторияси раҳбари жавобгар.

47. Ҳар бир ҳисобот икки нусхада тайёрланади. Биринчи нусхаси ташувчига берилади, иккинчи нусхаси синов лабораториясида қолади.

10 – боб. Ўлчовлар услубининг аниқлигини назорат қилиш

48. Ўлчов ускуналарини калибровка қилиш уларни автотранспорт воситасига ўрнатилгандан сўнг, Тошкент – Олмалиқ автомобиль йўлининг учинчи километрида аниқ ўлчанган 1000 метрлик бўлагида бир йилда бир марта амалга оширилади.

49. Йўлнинг ўлчов бўлаклари тўғри чизиқли, цемент-бетон ёки асфальто-бетон қопламали бўлиши, йўл қопламаси текис, қуруқ ва тоза бўлиши зарур.

50. Босиб ўтилган йўл ва тезликни ўлчаш комплексидаги шина босими ишлатиш бўйича йўриқномага мувофиқ бўлиши шарт.

51. Ўлчов комплекси ўрнатилган автотранспорт воситаси йўлнинг ўлчанган бўлагининг бошланиш белгиси қўйилган жойга ўрнатилади. Автотранспорт воситаси ҳаракати бошланиш вақтида барча ўлчов асбоблари ишга туширилади.

52. Аниқликни назорат қилиш учун ўтказилган ўлчовлар натижалари 1 – сон жадвалда берилган шаклда рўйхатга олинади.

53. Ўлчов комплексининг калибрлаш коэффициенти К қуйидагича аниқланади:

К = Sд/Sп

бу ерда: Sд- аниқ ўлчанган йўл бўлагининг узунлиги;

Sп- ўлчов комплексида ўлчашда олинган масофа.

11 – боб. Ўлчовлар натижасини қўллаш

54. Синовлар натижалари бўйича ҳисобот Ўзбекистон Республикасида Автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларига асосан тасдиқланадиган Йўналиш паспорти (йўналиш ҳужжатлари)ни ишлаб чиқишда ва масофани ўлчаш баённомасини тузишга асос бўлади.

Мазкур Низом асосида автобус йўналишлари ва шаҳар йўловчи ташиш транспортининг ноллик масофаларини ўлчаш натижалари Йўналиш паспорти (йўналиш ҳужжатлари)га киритишга асос бўлади.

12 – боб. Якуний қоида

55. Мазкур Низом “Ўзстандарт” агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти билан келишилган.

“Ўзстандарт” агентлиги

Бош директори

2017 й. «____» ____________

_________А.Хаитов

Ўзбекистон Республикаси

Савдо-саноат палатаси раиси

2017 й. «____» ____________

_________А.Шайхов

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини

лицензиялаш ва мувофиқлаштиришдепартаменти бошлиғи в.в.б.

2017 й. «____» ____________

_________Ф.Мирзаев

Автобус йўналишлари ва шаҳар йўловчи

ташиш транспортининг ноллик масофаларини

ўлчаш тартиби тўғрисида низомга

1 – илова

Автобус йўналишлари масофаларини ўлчаш натижалари

Йўналиш ва тўхташ жойларининг номи

Масофа,
км

Юрилган кўчалар номи

Қатнов йўли ҳақида маълумотлар (кўприк йўли, тоннел, темир йўл кесишмаси ва бошқалар)

Изоҳ

1.

2.

3.

...

2 – илова

Шаҳар йўловчи ташиш транспортининг

ноллик масофаларини ўлчаш натижалари

Ўлчов тури

Ноллик масофа,
км

Юрилган кўчалар номи

Юрилган йўл ҳақида маълумотлар (кўприк йўли, тоннел, темир йўл кесишмаси ва бошқалар)

Изоҳ

1

Корхонадан йўналишнинг бошланғичпунктигача бўлган ноллик масофа

2

Йўналишнинг бошлангич пунктидан корхонагача бўлган масофа

3

Корхонадан йўналишнинг бошланғич пунктигача бўлган ўртача ноллик масофа

4

Корхонадан йўналишнинг охирги пунктигача бўлган ноллик масофа

5

Йўналишнинг охирги пунктидан корхонагача булган масофа

6

Корхонадан йўналишнинг охирги пунктигача бўлган ўртача ноллик масофа

Предложенные варианты

Ничего не найдено

Комментарии и ответы

2017-06-01 15:06:57

Muxammadjonov Jamshidbek Siddiq o'g'li

2017-06-30 11:19:30

Принято

Автобус йўналишлари ва шаҳар йўловчи

ташиш транспортининг ноллик масофаларини

ўлчаш тартиби тўғрисида низомга

3 - илова

Схемада қуйидагилар кўрсатилган:

1 – тизимни электр токи билан таъминлаш блоки;

2 – ўтказиш кабели;

3 - компьютер-ноутбук;

4 – жорий маълумотларни кўрсатиб бориш ва бошқариш учун электроника блоки;

5 – тезлик ва масофа датчигига уланиш кабели;

6 – масофа ва тезлик ўлчаш блоки;

7 – ток билан таъминлаш универсал блоки.

Предложенные варианты

Ничего не найдено

Комментарии и ответы

2017-06-01 15:07:40

Muxammadjonov Jamshidbek Siddiq o'g'li

2017-06-30 11:19:54

Принято
Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0

Общие комментарии и ответы

2017-06-01 15:05:29

Muxammadjonov Jamshidbek Siddiq o'g'li

2017-06-30 11:20:15

55. Мазкур Низом “Ўзстандарт” агентлиги, Ўзбекистон РеспубликасиСавдо-саноат палатаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти билан келишилган.

“Ўзстандарт” агентлиги

Бош директори

2017 й. «____» ____________

_________А.Хаитов

Ўзбекистон Республикаси

Савдо-саноат палатаси раиси

2017 й. «____» ____________

_________А.Шайхов

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш

ва мувофиқлаштиришдепартаменти бошлиғи в.в.б.

2017 й. «____» ____________

_________Ф.Мирзаев

Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0
Проект Последняя редакция

Наименование мероприятияФорма реализацииСрок реализацииИсполнители
НҲҲни давлат рўйхатидан ўтказиш учун киритишНҲҲни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Адлия вазирлигига киритиш26.06.2017 й.Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги
НҲҲ бўйича буйрук қабул қилишНҲҲ бўйича буйрук қабул қилиш23.06.2017 й.Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги
НҲҲ лойиҳасини алоқадор вазирлик, идоралар билан келишишНҲҲ лойиҳасини келишиш учун алоқадор вазирлик ва идораларга юбориш13.06.2017 й. - 21.06.2017 й.Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар
Таклиф ва мулоҳазаларни инобатга олган холда НҲҲ лойиҳасини қайта ишлашИнобатга олинган қўшимчаларни умумлаштириш, НҲҲ лойиҳасини қайта ишлаш ва қайта ишланган лойиҳани Ягона порталда жойлаштириш13.06.2017 й.Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги
НҲҲ ни муҳокама қилишНҲҲ ни муҳокама қилиш29.05.2017й. - 13.06.2017й. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ҳамда Ягона порталда муҳокама иштирокчилари
НҲҲни Ягона порталда муҳокама ўтказиш учун жойлаштиришЯгона порталда НҲҲ лойиҳасини ва жадвални жойлаштириш29.05.2017й.Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги
Норматив ҳуқуқий ҳужжат (НҲҲ) лойиҳасини ишлаб чиқишНизомни ишлаб чиқиш29.05.2017й.Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги