Название документа
2017 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида
Тип документа | Постановление |
---|---|
Орган, утверждающий документ | Хокимият Наманганской области |
Разработчик | Хокимият Мингбулакского района Наманганской области |
Дата размещения документа | 23.08.2017 19:21 |
Дата завершения обсуждения | 07.09.2017 23:59 |
Вид документа | Проект НПА |
Текущее состояние документа | Утверждено |
Обоснования необходимости принятия проекта | Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 1-сонга илова) 65-моддаси, “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) 17, 22-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 353-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 7-сон, 40-модда) ижросини таъминлаш, иш қидираётган шахс сифатида туман Бандликка кўмаклашиш марказида рўйхатга олинган фуқароларга уларни вақтинча иш ҳақи олиш ва иш қидираётган даврида уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, марказ томонидан ишсиз деб эътироф этилган фуқароларни вақтинча иш билан таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш, биринчи марта иш қидираётган ва касби бўлмаган шахсларни меҳнат фаолиятига жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993й., 9-сон, 320-модда) 6,25-моддаларига асосан, Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н: 1. Мингбулоқ туманида 2017 йил учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этувчи корхона ва ташкилотлар рўйхати иловага асосан тасдиқлансин. 2. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этувчи корхона, ташкилотлар раҳбарларига: иловада қайд этилган ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш таъминлансин; жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларининг маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қарашли корхона ва ташкилотлар бўйича – эллик фоизи иш берувчилар маблағлари ва эллик фоизи маҳаллий бюджет ва Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан; бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича – етмиш беш фоизи иш берувчилар маблағлари ва йигирма беш фоизи Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилсин; туман Бандликка кўмаклашиш маркази йўлланмаси бўйича ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган фуқароларни жамоат ишига қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумот 3 кун муддатда марказга ёзма равишда хабар қилинсин. 3. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори (Ш.Эгамов): корхона ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан мазкур қарорнинг тўлиқ бажарилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатилсин; ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган ва иш билан таъминланган фуқаролар белгиланган тартибда ҳисобга олинсин. 4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради. 5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Қодиров зиммасига юклатилсин. |
Планируемый срок вступления в силу | 07.09.2017 |
Номер письма о соглашении | (не задано) |
Номер и дата письма согласования Генеральной прокуратурой Республики Узбекистан | (не задано) |
2. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этувчи корхона, ташкилотлар раҳбарларига:
иловада қайд этилган ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш таъминлансин;
жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларининг маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қарашли корхона ва ташкилотлар бўйича – эллик фоизи иш берувчилар маблағлари ва эллик фоизи маҳаллий бюджет ва Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан;
туман Бандликка кўмаклашиш маркази йўлланмаси бўйича ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган фуқароларни жамоат ишига қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумот 3 кун муддатда марказга ёзма равишда хабар қилинсин.
Проект | Последняя редакция |
---|---|
1. Мингбулоқ туманида 2017 йил учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этувчи корхона ва ташкилотлар рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.
2. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этувчи корхона, ташкилотлар раҳбарларига:
иловада қайд этилган ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш таъминлансин;
жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларининг маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қарашли корхона ва ташкилотлар бўйича – эллик фоизи иш берувчилар маблағлари ва эллик фоизи маҳаллий бюджет ва Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан;
туман Бандликка кўмаклашиш маркази йўлланмаси бўйича ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган фуқароларни жамоат ишига қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумот 3 кун муддатда марказга ёзма равишда хабар қилинсин. |
Наименование мероприятия | Форма реализации | Срок реализации | Исполнители |
---|---|---|---|
2017 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида | 2017 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида | 07092017 | Ш.Эгамов О.ҚодировЗ.Журабаев С.Яхшибоев |
Общие комментарии и ответы