Название документа
Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида
Тип документа | Постановление |
---|---|
Орган, утверждающий документ | Сенат Олий Мажлиса Республики Узбекистан |
Разработчик | Сенат Олий Мажлиса Республики Узбекистан |
Дата размещения документа | 15.03.2018 12:35 |
Дата завершения обсуждения | 25.03.2018 00:05 |
Вид документа | Проект НПА |
Текущее состояние документа | Обсуждение прекращено |
Обоснования необходимости принятия проекта | Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш |
Планируемый срок вступления в силу | 30.03.2018 |
Номер письма о соглашении | (не задано) |
Номер и дата письма согласования Генеральной прокуратурой Республики Узбекистан | (не задано) |
Лойиҳа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар
ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида
Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар (кейинги ўринларда оилавий тадбирлар деб юритилади) миллий маънавиятимизнинг ажралмас қисми ҳисобланиб, халқимизнинг узоқ йиллик қадриятлари ва анъаналарини ўзида акс эттиради.
Бироқ, кейинги пайтларда оилавий тадбирларни ўтказишда шуҳратпарастлик, исрофгарчиликка йўл қўйиш, ўзини кўз-кўз қилиш, бошқаларнинг ижтимоий аҳволини инобатга олмаслик, халқимизнинг урф-одатлари ва анъаналарини менсимаслик каби иллатлар кўзга ташланмоқда.
Бундай тадбирларни ўтказишда халқимиз менталитети, дунёқараши ва миллий анъаналарига мутлақо ёт бўлган номақбул одатларнинг ўйлаб топилаётгани ва кириб келаётганлиги, ўз навбатида уларнинг мусобақага айланиб бораётгани ачинарлидир.
Бу каби одатлар халқимиз маънавияти ва турмуш тарзига, айниқса ёшларимиз тарбиясига салбий таъсир кўрсатмоқда, уларнинг бугунги замон талаблари асосида билим олиш, етук мутахассис бўлиб етишиш йўлидаги интилишларини сусайтирмоқда. Ёшлардаги меҳнатсеварлик, катталаргаҳурмат, одобсақлаш, виждонлибўлиш, исрофгарчиликдан тийилиш каби хислатлар ўрнига ҳалол меҳнатга нисбатан беписандлик, енгил-елпи ҳаётга интилиш, дабдабабозлик каби иллатларнинг шаклланишига сабаб бўлмоқда.
Айниқса, бу каби салбий одатларга берилган давлат хизматидаги баъзи раҳбарлар, манманликка берилиб кетган ҳавойи мансабдорларнинг номақбул ҳаракатлари маҳаллаларда, истиқомат жойларида соғлом муҳит бузилишига сабаб бўлмоқда, оддий одамларнинг ғашига тегмоқда, уларнинг адолатга, амалга оширилаётган ўзгаришлар, янгиланишлар ва туб ислоҳотларга, умуман давлат ҳокимиятига бўлган ишончига путур етказмоқда.
Оилавий тадбирлар билан боғлиқ ортиқча сарф-харажатлар минг-минглаб оилаларнинг нафақат молиявий аҳволига, балки бутун ҳаётига, қолаверса, жамиятимизда қарор топган маънавий муҳитга салбий таъсир ўтказмоқда. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ёш оилалар ўртасидаги ажралишлар аксарият ҳолларда тўй-ҳашамлар билан боғлиқ ҳолда келиб чиқаётган можаролар оқибатида юз бермоқда.
Миллий қадриятларимиз ва муқаддас динимиз арконларига мутлақо зид бўлган бундай нохуш ҳолатлар кенг жамоатчиликнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда, оммавий ахборот воситаларида, маҳалла ўртасида муҳокама қилинмоқда. Лекин кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, бу борада, афсуски, ижобий ўзгаришлар сезилмаяпти.
Халқимиз орасида обрў-эътиборга, катта ҳаётий тажриба ва малакага эга бўлган маҳалла фаоллари ортиқча исрофгарчиликка йўл қўяётган шахсларни инсофга чақириш, уларнинг ўз эҳтиёжларидан ортиқ маблағларини халқимизнинг азалий одатларига амал қилиб, илм-фанга, фарзандларимизни билимли ва баркамол қилиб тарбиялаш, шунингдек, хайр-эҳсон, меҳр-мурувват кўрсатиш, эҳтиёжманд оилаларга ёрдам бериш, уй-жойларни обод қилиш, йўллар, кўприклар қуриш, тадбиркорлик ва ишлаб чиқаришга сарф қилиш каби эзгу амаллар билан эл-юрт олдида ўзларига ҳақиқий обрў орттириши мумкинлиги юзасидан таклифлар ва маслаҳатлар бермоқдалар.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Республика “Нуроний” жамғармаси, Маънавият ва маърифат маркази,
Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда кенг жамоатчиликнинг таклифларини инобатга олиб, мамлакатимизда оилавий тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 15 кун муддатда:
Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни мувофиқлаштирувчи республика комиссияси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар)ларда Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни мувофиқлаштирувчи ҳудудий комиссиялар тузилишини ҳамда улар фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқилишини таъминласин;
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Республика “Нуроний” жамғармаси, Маънавият ва маърифат маркази, Хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, маҳаллий ҳокимликлар, тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни ихчам ва тартибли ўтказишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин. Ушбу дастурда:
оилавий тадбирларнинг ўтказилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳамда уларни ихчам, камтарона, исрофгарчиликка йўл қўймасдан ўтказиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш;
барча даражадаги давлат органлари ва муассасаларининг раҳбарлари оилавий тадбирларни ўтказишда ўрнатилган талабларнинг бажарилиши учун шахсан намуна бўлишларини, ушбу масалада уларнинг шахсий масъулияти ва жавобгарлигини белгилаш;
никоҳга кираётган шахслар учун, уларни оила қуришга тайёрлаш бўйича махсус ўқув курсларни ташкил этиш;
кенг жамоатчилик вакилларини жалб қилган ҳолда оилавий тадбирларни тартибга солиш ҳамда уларни ихчам ва миллий қадриятлар асосида ўтказиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиб, кенг тарғиб қилиш орқали ҳаётга татбиқ этиш;
оилавий тадбирларни ўтказиш бўйича белгиланган қоидаларни бажармайдиган ва жамоатчилик фикрини инобатга олмайдиган фуқароларни маҳалла фуқаролар йиғинига таклиф этиб, уларнинг хатти-ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) маҳалла ва меҳнат жамоасида муҳокама қилиш, уларга нисбатан тегишли чораларни кўриш ва тушунтириш ишларини олиб боришга алоҳида эътибор қаратиш;
фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари қошида аҳолига, биринчи навбатда унинг кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига арзонлаштирилган хизмат кўрсатадиган 150 тагача ўринли тўйхоналар фаолиятини йўлга қўйиш;
оилавий тадбирларни ўтказишда аҳолига озиқ-овқат ва бошқа турдаги маҳсулотларни арзон нархларда етказиб бериш бўйича хизмат кўрсатадиган тузилмаларни ташкил этиш чораларини кўриш;
оилавий тадбирларда санъаткорлар (хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, сўз устаси, фотограф ва бошқалар) томонидан хизмат кўрсатиш тартибини ишлаб чиқиш, бунда санъаткорларнинг шартнома асосида хизмат кўрсатишини, хизмат кўрсатиш нархларининг энг юқори миқдорини, шунингдек, оилавий тадбирга фақат бир нафар санъаткорни (гуруҳни) жалб этиш борасидаги чекловни ўрнатиш;
оилавий тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ барча шартномаларнинг намуналарини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
оилавий тадбирларни ўтказишга мўлжалланган тўйхона, ресторан
ва кафеларнинг инфратузилмасини қайта кўриб чиқиш, янги қурилаётган биноларни белгиланаётган талабларга мувофиқлаштириш чораларини кўриш назарда тутилсин.
2. Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгашига бир ой муддатда кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг оилавий тадбирларини ўтказишга кўмаклашиш бўйича махсус жамғарма ташкил қилиш чораларини кўриш тавсия этилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан биргаликда бир ой муддатда дафн этиш, мотам ва бошқа диний маърака ва маросимларнинг турларини белгилаб, уларни ўтказишнинг ягона тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги оилавий тадбирлар ўтказилишида жамоат тартиби ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигига жиддий хавф солиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш чораларини доимий равишда кўриб борсин.
6. Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда оилавий тадбирларда пуллик автотранспорт хизмати кўрсатиш фаолиятини лицензиялашнинг алоҳида тартибини ишлаб чиқсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
7. Барча даражадаги давлат органлари раҳбарлари ва мансабдор шахсларига ўз оилавий тадбирларини ўтказишда аҳолига шахсий намуна бўлишлари ҳамда ўрнак кўрсатишлари тавсия этилсин.
8. Ўзбекистон мусулмонлари идорасига оилавий тадбирларни ўтказишда муқаддас ислом дини арконларига амал қилишнинг иқтисодий, ижтимоий ва маданий аҳамияти тўғрисида аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини кучайтириш, айниқса, тўйларда исрофгарчилик ва келин-куёв учун меъёрдан ортиқ сеп йиғиш каби иллатларнинг ёшларнинг келгусидаги ҳаёти, тақдирига кўрсатадиган салбий таъсири ҳақида кенг кўламли тарғибот олиб бориш тавсия этилсин;
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик
ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан, шунингдек, оилавий тадбирлар ўтказиш тартибига риоя қилмаганлик учун тегишли жавобгарликни белгилаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
10. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига оилавий тадбирларни ўтказиш тартибига риоя этилиши ҳолати, урф-одатларимиз ва анъаналаримизнинг асл моҳияти ҳамда аҳамиятини кенг халқ оммасига мунтазам етказиш тавсия этилсин.
11. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқори Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига кенг жамоатчилик эътиборига ушбу Қарор талабларини етказиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш бўйича чоралар кўриш тавсия этилсин.
12. Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни мувофиқлаштирувчи республика комиссияси оилавий тадбирлар ўтказилишининг доимий мониторингини амалга ошириб борсин ва унинг натижаларига кўра тегишли қарор ва қоидаларни такомиллаштириш юзасидан таклифларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига киритиб борсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу Қарорнинг ижроси юзасидан ҳар чорак якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатига ахборот киритиб борсин.
14. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари С. Артикова зиммасига юклатилсин.
15. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Предложенные варианты
Комментарии и ответы
2018-03-15 18:00:10
Turdikulov Jamshidbek SalimovichMening fikrimcha, biz 150-200 kishidan ortiq odamni to'yga taklif etish va katta to'y marosimlarini o'tkazish uchun maxsus ruxsatnoma amalga kiritmog'imiz kerak. Iqtisodiy nuqtai nazardan olib qaraganda, bozor iqtisodiyoti sharoitida baribir boylar va ultraboylar asta sekin yuzaga chiqa boradi. Ularning kerak bo'lsa xorijdan mashxur xonandalarni olib kelib, to'y marosimlariga o'tkazishiga hech qanday cheklov bo'lmasligi lozim. Yagona sharti shuki, ular bu tarzdagi to'yni o'tkazish uchun qonuniy daromad manbalarini (aynan o'zlarining daromad manbalarini) ko'rsatib berishi kerak.
Aksincha bo'lishi, ko'pchilik nazdida ijtimoiy adolatni ta'min etsa-da, aslida, bozor iqtisodiyoti qonunlariga zid deb bilaman. Qolaversa, bunday ishtiyoqda bo'lgan shaxs qayergadir Chimkentga yoki O'shga chiqib ham bemalol to'y o'tkazib kelishi mumkin (bu kabi xollar yaqin o'tmishda kuzatilgan). Natijada esa, to'y xizmatlari importi (to'yni o'tkazish, transport, video, restoran xizmati va hokazo) paydo bo'ladi.
2018-03-15 20:00:41
Juraev Javlon UmmataliyevichBunday qonun davlatning fuqarolarning shaxsiy hayotiga asossiz aralashishiga olib keladi va bu shaxsiy huquq va erkinliklarga ziddir.
2018-03-15 20:23:14
Boltaev Xusin DavronbekovichTo'yxonalarni 150 odamdan ko'p odam sig'maydigan qilib qurishimiz, qayta qurishimiz kerak. Ushbu qarorni qo'llab quvvatlayman. Nikohdan o'tmaguncha to'yga ruxsat berilmasa bugungi kundagi ajralishlar sonini keskin kamaytirgan bo'lar edi. Bizni o'zbek xalqimiz to'yda butun umri davomida yig'gan topganini bir kunda sovuradi.
2018-03-16 09:45:05
Boymurotov Isroiljon IsmoiljonovichҚўнун билан қатъий белгилангани яхши, лекин тарғибот - ташвиқот ишларини кучайтириш керак. Одамларимизнинг онги, дунёқараши ўзгармас экан, ҳар қандай таъқиқ ҳам фойда бермаслиги мумкин. Маҳалла фуқаролар йиғини раиси маҳалласида ҳақиқий оқсоқол мақомида бўлса, унинг фикри билан ҳисоблашиб иш қилса фуқаролари шунда маҳалланни бошқариш, тўй хашамларни тартибга солиш осонроқ бўлар эди. Аввало маҳалла раисларини обрў-эътиборли инсонлардан сайлаш керак. МФЙ раислигига ҳар бир маҳаллада камида 5 нафар арзийдиган номзод топилади. Лекин, ҳозирги МФЙ раисларини ишлатишларини кўриб, кўпчилиги раис бўлишни истамаяпти.
2018-03-16 14:00:27
Джамалов Ботирали АмановичТребуется информатизация в сфере проведения свадеб. К примеру у Вас жениться сын, я по интернету выбираю город, район,нахожу туйхону (будет выбор), артистов (будет выбор), автомобили ну и т. д. Это все нужно законодательно прописать и назначить ответственных. База есть в налоговой наверное, если нет то будут создаваться и программу нужно разработать и внедрить в короткое время. Вот Вам Кайдзен "непрерывное совершенствование в сфере услуг". В данном Постановлении данный вопрос нужно прописать.
2018-03-16 16:24:02
Abrorov Sirojiddin Zuxriddin o'g'liTo'y-hashamlarda mehmonlar, san'atkorlar va xizmat avtomobillar uchun hech qanday imkoniyat qoldirmaydigan cheklovlar kiritish yashirin yoki kichraytirib ko'rsatilgan to'ylarni yuzaga keltiradi. O'z navbatida huquqbuzarlik deb nomlanadi. Bozor iqtisodiyotiga asoslangan demokratik davlatda qonuniy imkoniyatlarni ochib berish lozim. Imkoniyati yetganlar cheklovdan ko'proq qilish uchun davlatga boj. Boj mehmonlar, san'atkorlar va avtomobillar soniga to'g'ri proporsional bo'lsin. Boj to'lash bilan ruxsatnoma berishda asosiy me'zon to'y egasining yillik daromadi yetarliligiga qaratilsin.
2018-03-16 16:55:50
Abrorov Sirojiddin Zuxriddin o'g'lixuddi superkontrakt singari
2018-03-16 17:24:14
Abrorov Sirojiddin Zuxriddin o'g'liSan'atkorlar uchun yuqori narx belgilash. Narxdan yuqori qismi uchun "qora bozor"ni yuzaga keltiradi. Bu qismdan daromad solig'i to'lanmaydi. Iqtisodiy mexanizm uchun yo'qotish hisoblanadi. Bitta san'atkor belgilanishi xonandalar uchun talabning kamayishiga olib keladi. Bu narx kamayishiga yoki oshib ketmasligini ta'minlaydi. Shu sababli maksimal narx belgilash prinsipidan voz kechish lozim.
2018-03-17 10:33:13
Abdullah AbdulAziz AbdurasulovichAssalomu Alaykum
2018-03-17 10:33:56
Abdullah AbdulAziz AbdurasulovichАссалому Алайкум. Ош маросими масаласида адашмасам иккита изох ўқидим биринчиси мақул келдию лекин фақат қишлоқда эмас шахарларда ҳам наҳорги ошни жорий қилинса яхши бўлар эди.
2018-03-17 10:34:44
Abdullah AbdulAziz AbdurasulovichАссалому Алайкум. Ош маросими масаласида адашмасам иккита изох ўқидим биринчиси мақул келдию лекин фақат қишлоқда эмас шахарларда ҳам наҳорги ошни жорий қилинса яхши бўлар эди.
2018-03-17 10:36:28
Abdullah AbdulAziz Abdurasulovich1. Ош маросими наҳорда масалан 5.30-7.30 гача бўлса йулардаги автомобил оқимига тирбандликга сабаб бўлмасди.
2. Кун ўртасида кўпчиликнинг ишдан чиқишга имкони бўлмайди аксинча рахбарлагина кун ўртасида вақт топа олишади.
Юқорида Назаров Баходир Нематович окахон ёзяптиларки агар ким вақт топа олмаса келмасин ош маросими у сиз хам ўтади деб изохлабдилар. Кечирасизу ока сиз еҳсон ошларига овқатланиш учун келасизми? Савоб умидида ёки Силаи рахм, Меҳир оқибат жа бўлмаса яқинимни ёнида хастскашлик қилиб ёрдамлашаман деган ниятда борилмайдими.
Ҳалқимизда ва динимизда шундай гап бор "Вақтлик турганга Аллоҳ барака беради", "Эрталабки нонуштангни ўзинг танаввул қил, Тушлигингни дўстинг билан баҳам кўр, Кечки овқатни душманингга бер."Эрта нахорда танаввул қилинган таом соғлиқ учун зарарлик эканини, нахорда ош танаввул қилиб соғлиги оғирлашганлиги тўғрисида манда ҳечқандай малумот йўқ. Харким ўз қаричи ва дунё қарқши билан хисоб қилади.
Ош бериш маросимларининг вақтларига эрталабги яъни нахорги вақлқарни хам 5:00, 6:00, 7:00 хисобга олийлар илтимос. Уёғини тўй эгаларини ўзлари белгиларди ошни нахорга ёки тушлик арафсига тўғирлашни.
3. 12:00 дан 15:00 бўладиган бўлса эҳсон ошларига Қори домлаларнинг вақтлари бўлмай қолади айниқса қиш кунлари намозлар вақти жуда яқин бўлади. Бу эса намозхонларга қийинчилик туғдиради. Шунингдек жума кунларига хам ноқулай вақтлардир. Имло хатолар учун узур.
2018-03-18 13:18:39
RAXIMOV MIRYOQUB AKTAMOVICHSizning birinchi nahorgi osh vaqtiga qo'shilmayman tong sahardandan osh tanovul qilish menimcha sog'liqqa. Erkin Vohidning "Nega yapon yuzga kirar-u o'z bu yoshga bormaydi" nomli she'rida bu haqda aytib o'tilgan.
2018-03-20 08:54:12
Vokhidov Akmal UlashevichПри чтении 4- абзаца постановление имеется следующее предложение:
Бу каби одатлар халқимиз маънавияти ва турмуш тарзига, айниқса ёшларимиз тарбиясига салбий таъсир кўрсатмоқда, уларнинг бугунги замон талаблари асосида билим олиш, етук мутахассис бўлиб етишиш йўлидаги интилишларини сусайтирмоқда. хусусан, ёшлардаги меҳнатсеварлик, катталарга ҳурмат, одоб сақлаш, виждонли бўлиш, исрофгарчиликдан тийилиш каби хислатлар ўрнига ҳалол меҳнатга нисбатан беписандлик, енгил-елпи ҳаётга интилиш, дабдабабозлик каби иллатларнинг шаклланишига сабаб бўлмоқда.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
2018 йил “___” _________
___-сонли қарорига
илова
Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни
ўтказиш тартиби тўғрисида
низом
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака
ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни(кейинги ўринларда оилавий тадбирлар деб юритилади) ўтказиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади ҳамда халқимизнинг миллий урф-одатлари, маънавияти, маданияти, анъаналари ва қадриятларини ҳурмат қилиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, оилавий тадбирларни ўтказишда шуҳратпарастлик, дабдабабозлик ва исрофгарчиликнинг олдини олишга қаратилади.
2. Оилавий тадбирлар ўтказилишини тартибга солишда ижтимоий адолат ва қонунийлик, миллий урф-одат ва қадриятларга содиқлик, бошқа дин ва миллат вакилларининг урф-одатларини ҳурмат қилиш ҳамда жамоатчилик фикрини инобатга олиш тамойилларига риоя этилади.
2-боб. Оилавий тадбирларни ўтказиш тартибига қўйиладиган умумий талаблар
3. Тўй-ҳашамлар соат 10:00 дан 23:00 гача, ош бериш маросимлари соат 12:00 дан 15:00 гача ўтказилади. Соат 23:00 дан кейин оилавий тадбирларни давом эттиришга йўл қўйилмайди.
Тўй-ҳашамларда 150 нафаргача, ош бериш маросимларида
200 нафаргача киши қатнашади.
Дафн этиш ва мотам маросимларида чекланмаган миқдорда фуқаролар иштирок этиши мумкин, ош бериш маросимлари бундан мустасно.
4. Оилавий тадбирларни ўтказишда қуйидаги талабларга риоя этилиши шарт:
никоҳни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда келин-куёвнинг тўйхонага келиши ва кетиши билан боғлиқ оилавий тадбирларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш нуқтаи назаридан 2 тадан кўп бўлмаган енгил автомашинадан фойдаланиш;
оилавий тадбирларда пуллик автотранспорт хизмати фақат лицензияга эга бўлган ташувчилар томонидан кўрсатилиши;
миллий урф-одат ва анъаналарни менсимаслик, шуҳратпарастлик, дабдабабозлик, исрофгарчилик ҳолатларига йўл қўймаслик;
маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига путур етказмаслик, жамиятда шаклланган одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий амал қилиш.
5. Оилавий тадбирларда диний мавзуда маъруза кўзда тутилган бўлса, ушбу маъруза дин соҳаси вакили томонидан амалга оширилади.
Дин соҳаси вакилига адлия органларида рўйхатга олинган диний ташкилот, диний таълим муассасасида ишлайдиган, диний билимга эга шахс, масжид имом-хатиби ва ноиб-имоми киради.
6. Оилавий тадбирларда лицензияланадиган фаолият туридан фойдаланилган тақдирда, лицензияли хизмат кўрсатадиган жисмоний ва юридик шахслар тўйхона, кафе, ресторан маъмуриятига ва ушбу хизматдан фойдаланувчиларга бу каби хизматларни кўрсатишга рухсат берувчи лицензиянинг нусхасини тақдим этади.
Лицензияга эга бўлмаган жисмоний ва юридик шахсларга оилавий тадбирларда хизмат кўрсатишга йўл қўйилмайди.
7. Халқимизнинг миллий анъаналарига ёт бўлган, ортиқча вақт ва харажат талаб қиладиган оилавий тадбирлардан олдинги, тадбир вақтидаги ва кейинги қўшимча, яъни “танишув”, “сеп ёйди”, “қуда таниш”, “ота кўрди”, “ота келди”, “чарлари”, “қуда чақирди”, “куёв чақирди”, “келин чақирди”, “куёв навкари”, “келин навкари”, “келин салом”, “тоғора юбориш” ва шу каби бошқа тадбирларни ўтказиш ман этилади. Шунингдек, “пул қистириш”, “пул сочиш”, одобсиз шоулар, “севги тарихи” (“Love story”) каби ахлоқ-одобга зид бўлган бошқа ҳолатларга йўл қўйилмайди.
Дафн этиш ва мотам маросимлари билан боғлиқ миллий қадриятларимиз ва муқаддас динимиз қоидаларига зид бўлган ортиқча тадбирларни ўтказиш ман этилади.
3-боб. Тўйхона, кафе ва ресторанларда оилавий тадбирларни ўтказишга қўйиладиган талаблар
8. Тўйхона, кафе ва ресторанларда оилавий тадбирларни ўтказишда:
оилавий тадбир иштирокчилари сони, уларни ўтказиш вақтига риоя этилиши;
оилавий тадбирларни ўтказишга мўлжалланган тўйхонанинг инфратузилмаси лозим даражада бўлиши;
автотранспорт воситаларини сақлаш жойларига эга бўлиши;
атрофда яшовчи аҳолининг тинчлиги ва осойишталигини бузмаслик, шунингдек, маиший шовқинга йўл қўйилмаслиги;
санитария-гигиена қоидаларига риоя этилиши ва озиқ-овқат маҳсулотлари сифат талаблари даражасида бўлиши лозим.
9. Тўйхона, кафе ва ресторанларда 50 киши ва ундан ортиқ шахслар иштирокида ўтказиладиган оилавий тадбирлар учун тадбир ўтказувчи шахс ва тўйхона, кафе ва ресторан раҳбари ўртасида шартнома тузилади. Шартномада томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, иш ҳамда хизмат тури, тўлов, харажатлар миқдори, тадбир иштирокчилари сони, муддати ҳамда амалдаги қонунчиликда белгиланган бошқа талаблар кўрсатилади.
Оилавий тадбирларда санъаткорларнинг (хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, сўз устаси, фотограф ва бошқалар) хизмат кўрсатиши қонун ҳужжатларига мувофиқ шартнома асосида амалга оширилади.
Оилавий тадбирларда бир нафардан ортиқ санъаткорнинг (гуруҳнинг) иштирок этиши (хизмат кўрсатиши) ман этилади.
10. Тўйхона, кафе ва ресторанлар маъмурияти оилавий тадбирлар ўтказилаётганда тегишли хавфсизлик чораларини таъминлаши шарт.
11. Тўйхона, кафе ва ресторанлар маъмурияти ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиши лозим.
12. Ушбу Низомнинг 3, 4-бандлари, 8-банди бешинчи, олтинчи хатбошилари, 9-банди иккинчи, учинчи хатбошилари, 10-бандида назарда тутилган қоидалар хонадонларда (кўчаларда) ўтказиладиган оилавий тадбирларни ташкил этишга ҳам татбиқ этилади.
4-боб. Оилавий тадбирларни ўтказишда жамоатчилик ва давлат назорати
13. Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни мувофиқлаштирувчи Республика комиссияси ва ҳудудий комиссиялар, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Республика “Нуроний” жамғармаси, Маънавият ва маърифат маркази, Хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудудий бўлинмалари ўз ваколатлари доирасида оилавий тадбирлар ўтказилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича масъул ҳисобланади.
Маҳаллий ҳокимликлар, прокуратура, ички ишлар, солиқ ва ФҲДЁ органлари оилавий тадбирларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилиши устидан таъсирчан назоратни амалга оширади.
14. Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни мувофиқлаштирувчи республика комиссияси ва ҳудудий комиссиялар:
оилавий тадбирлар ўтказилиши устидан жамоатчилик назоратини, шунингдек, мониторингини амалга оширади;
кенг жамоатчилик фикрини ўрганган ҳолда оилавий тадбирларни ўтказишга оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига кўриб чиқиш ва тегишли чора кўриш учун тақдим этади;
оилавий тадбирларни ихчам, исрофгарчиликсиз ва белгиланган талаблар асосида ўтказиш бўйича аҳоли ўртасида тарғибот ишларини олиб боради ҳамда ўрнатилган тартибга риоя этмаган фуқароларни маҳалла фуқаролар йиғинига таклиф қилган ҳолда жамоатчилик ўртасида муҳокама этади.
15. Маҳалла фуқаролар йиғини, “Нуроний” жамғармаси ҳудудий бўлимлари:
оилавий тадбирларни ўтказиш бўйича тушунтириш ишларини олиб боришива тегишли тавсиялар бериши;
оилавий тадбирларнинг исрофгарчиликсиз, дабдабабозликларсиз ўтказилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиши ва тегишли талабларга риоя этилмаган ҳолатларни муҳокама қилиши;
оилавий тадбирларни ихчам, кенг аҳоли манфаатларини, миллий қадрият ва анъаналарни ҳисобга олган ҳолда, ижтимоий табақаланишга йўл қўймасдан ўтказиш бўйича жамоавий суҳбатлар ташкил этиши;
ҳудудда ўтказилиши режалаштирилган ҳар бир оилавий тадбирдан хабардор бўлиши, унинг ўтказиладиган жойи, иштирокчилар сони бўйича маълумотга эга бўлиши лозим.
16. Республика Маънавият ва маърифат маркази:
оилавий тадбирларда миллий қадриятларимизга ёт бўлган “оммавий маданият” кўринишларининг олдини олиш мақсадида тизимли маънавий-маърифий тарғибот ишларини олиб бориши;
оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали намунали оилавий тадбирлар бўйича жамоатчилик фикрини шакллантириши, ижтимоий роликлар яратиши, услубий қўлланмалар ва тарғибот материалларини тайёрлаши;
маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда ФҲДЁ идораларида никоҳдан ўтаётган келин-куёвларга оила маънавияти, ахлоқи ва аждодларимизнинг мустаҳкам оила ҳақидаги ўгитларидан иборат китоблар тақдим этиш амалиётини йўлга қўйиши лозим.
17. Хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази:
оилавий тадбирлар ўтказишни режалаштирган оила вакиллари билан, айниқса никоҳнинг илк даврларида эр-хотин ва уларнинг ота-оналари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш борасида суҳбатлар ташкил этиши;
хотин-қизларга оилавий тадбирларни камхарж қилиб ўтказиш, уларда ортиқча исрофгарчиликка берилиш оила иқтисодига ва ёш оиланинг мустаҳкамлигига салбий таъсир кўрсатишини ҳаётий мисоллар орқали кенг тушунтириши;
“Ота-оналар университети” машғулотларида сарпо, буюм йиғишга
ружу қўйиш, оила бюджетини нотўғри режалаштириш ва бошқа носоғлом
орзу-ҳавасларнинг салбий оқибатларини тушунтириши;
“Қайноналар кенгаши” жамоатчилик тузилмаси томонидан оилавий тадбирларни ихчам ва намунали ўтказишни тарғиб этишга қаратилган учрашув ва тушунтириш ишиларни ташкил этиши лозим.
18. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи:
турмуш қуриш арафасида турган ёшлар билан ижтимоий-психологик суҳбатлар уюштириши, уларни оилавий ҳаётга тайёрлаши, оилавий тадбирларни ихчам ва исрофгарчиликсиз ўтказиш бўйича тарғибот ишларини олиб бориши;
Ёшлар марказлари ҳузурида никоҳдан ўтиш мақсадида ариза билан мурожаат қилган ёшларни ўқитиш учун “Ёш оила мактаблари”ни ташкил этиши;
ёшлар ўртасида урф бўлаётган “оммавий маданият”, “севги тарихи” (“Love story”), қимматбаҳо машиналар кортежи ва бошқаларнинг салбий оқибатларини кўрсатиб берадиган ижтимоий роликлар ва фильмлар, бадиий асарлар тайёрлаш ҳамда тарғибот тадбирларини амалга ошириши лозим.
19. ФҲДЁ органлари:
никоҳдан ўтиш мақсадида ариза берган шахслар ҳамда уларнинг
ота-оналари билан яшаш жойларида, маҳаллада суҳбатлар уюштириши, уларга никоҳдан ўтиш тартиб-таомиллари, тўй маросимларини камхарж ва ихчам ўтказиш бўйича тушунтириш бериши;
маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда дин уламолари, тиббиёт ходимлари, психологлар иштирокида “Ёш келин-куёвлар клуби”, “Оила мактаби”, “Қудалар суҳбати” каби курслар ташкил қилиши;
никоҳдан ўтиш ҳақидаги аризани рўйхатдан ўтказгандан сўнг уч иш кунида никоҳланувчи шахслар яшаётган маҳалла фуқаролар йиғинини бу ҳақда хабардор қилиши зарур.
20. Ички ишлар органлари оилавий тадбирларни ўтказишга оид қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги аниқланган ҳолатда тегишли шахсларни жавобгарликка тортиш чораларини кўради.
21. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари оилавий тадбирларни ўтказишга оид қонун ҳужжатлари ижро этилиши устидан доимий депутатлик назоратини амалга оширади.
Депутатлик назорати натижалари бўйича маҳаллий урф-одатлар, миллий анъаналардан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан тегишли ҳудуддаги оилавий тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ бошқа қўшимча талаблар ҳамда тавсиялар белгиланиши мумкин.
5-боб. Якунловчи қоида
22.Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни мувофиқлаштирувчи республика комиссияси ва ҳудудий комиссиялар, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Республика “Нуроний” жамғармаси, Маънавият ва маърифат маркази, Хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудудий бўлинмалари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ўз ваколатлари доирасида ушбу Низомга амал қилинмаганлиги ҳолатлари юзасидан тегишли жазо чораларини кўриш учун ваколатли органларга таклифлар киритади.
23. Ушбу Низом ҳамда тегишли қонун ҳужжатлари талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Предложенные варианты
2018-03-15 17:02:51
Abduqodirov Abdurauf Bahodir o`g`li1) 3 банддаги вақт ва сон масаласи қайта қўрилиш зарур. 150 ёки 200 нафар иштиркочи деганда келин-куёов, уларнинг ота-оналари ва бошқа яқин қариндошлари кириши ёки кирмасили аниқлаштирилиши керак. Агарда, кирадиган бўлса бу меҳмонлар сонини камайтиради. Қоловерса, ош бериш вақти ҳам мавсумий тарзда ўзшариши мақсадга мувофиқ. Чункт, белгиланган вақтнинг ёзда бўлишини ҳисобга олсак, бу тўй ошига келганларга ноқулайликлар туғдиради. Умуман, белгиланган сон яна мос равишда 25 ва 50 нафарга оширилиши керак. Айрим ҳолларда қариндошларнинг ўзи катта қисмни ташкил этади.
2018-03-15 17:03:01
Abduqodirov Abdurauf Bahodir o`g`li2) Оилавий тадбирларда кўшиқлар мазмуни ва уларнинг инсон саломатлигига таъсир этувчи баланд товушда айтилиши назоратга олиниши, бу талабларни бузганларган нисбатан қонуний жавобгарлий чоралари кўрилиши зарур.
3) 8 банддаги "маиший шовқин" тушунчаси аниқлаштирилиши керак.
4) 9 бандда келтирилган шатрнома оғзаки ёки ёзма бўлиши аниқлаштириши лозим. Ёзма шартнома бўлганда кейинчалик турли ҳил тушунмовчиликларни бартараф этиш мақсадида намунавий шартнома ҳам илова қилиниша керак.
2018-03-15 17:46:59
nazirov abdumalik abdusalimovichДафн этиш ва мотам маросимлари билан боғлиқ миллий қадриятларимиз ва муқаддас динимиз қоидаларига зид бўлган ортиқча тадбирларни ўтказиш ман этилади - жумласига тўйлардаги каби аниқлик киритиш керак. Масалан, 20,40 маракалари , қор ёғди, лайлак келди ва шу каби маракаларни ҳам тақиқлашни таклиб этаман.
2018-03-15 18:05:18
Farg'ona ijtimoiy sohalar bo'limiҚарор лойиҳасининг 3-бандида берилган Тўй-ҳашамлар соат 10:00 дан 23:00 гача, ош бериш маросимлари соат 12:00 дан 15:00 гача ўтказилади дейилган. Тўй базмлари узоғи билан 19:00 гача ўтказилса мақсадга мувофиқ бўларди. Чунки тўйга узоқ-яқиндан келган меҳмонлар уйларига эртароқ кетишади ва тўйда толиққан келин-куёв ва уларнинг ота-оналари ҳам эртароқ уйга етиб боришади. Бундан ташқари амалиётдан келиб чиқиб айтиш мумкинки, 23:00 гача бўлган тўйларда кўп миқдорда спиртли ичимликлар истеъмоли кузатилиб, бунинг натижасида ёшлар ўртасида жанжаллар ҳам келиб чиқиши гувоҳи бўлмоқдамиз.Ош бериш маросимларини наҳорда бериш аҳоли учун қулай ҳисобланиб, ошдан кейин ўз ишларига кетишлари ва иш вақтида меҳнат тартибини бузиб ошга боришларига ҳожат қолмайди.
2018-03-15 18:53:52
Farg'ona ijtimoiy sohalar bo'limi3-бандда Тўй-ҳашамлар соат 10:00 дан 23:00 гача, ош бериш маросимлари соат 12:00 дан 15:00 гача ўтказилиши белгиланмоқда. Бизга маълумки, ош бериш маросими халқимизнинг азалий урф-одатларидан бири ҳисобланади. Бизнинг фикримизча ушбу маросимни эрталаб, соат 05-00 дан 08-00 гача этиб белгилаш жуда қулай вақт ҳисобланади. Шунингдек, Аёллар учун ҳамда “келин салом”, “Юз очди” тадбирлари учун эса 08-00 дан 11-00 гача, базм тадбири учун соат 15-00 дан 18-00 гача этиб аниқ вақтларни белгилаш.
4-банда Миллий урф-одат ва анъаналарни менсимаслик, шуҳратпарастлик, дабдабабозлик, исрофгарчилик ҳолатларига йўл қўймаслик белгиланмоқда. Тўй-ҳашамлар учун дастурхонга қўйиладиган нози-неъматлар, овқатлар, ичимликларнинг аниқ рўйхати ва юқори меъёрларини белгилаш лозим. Бу тартиб шуҳратпарастлик, дабдабабозлик, исрофгарчилик ҳолатларини олдини олади.
2018-03-15 19:17:51
Муротов А. Ф.Тўйхона, кафе ва ресторанлар томонидан тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросим тадбирларини ўтказиш тартиби юзасидан жисмоний ва юридик шахслар ўртасида тузиладиган намунавий шартнома ишлаб чиқилиб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қарорига 2-илова сифатида киритилиши лозим.
2018-03-15 19:25:46
Муротов А. Ф.Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ушбу низом талабларини бузган жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан жавобгарлик чораларини назарда тутувчи моддалар киритилиши мақсадга мувофиқ бўлади.
2018-03-15 19:28:13
Муротов А. Ф.ФҲДЁ органларидан қонуний никоҳдан ўтмасдан туриб тўй қилишни таъқиқловчи банд киритилиши керак.
2018-03-15 19:38:46
Soliyev Masrurjon MansurovichTo'y marosimini o'tkazish bo'yicha taklif:
Bizda eskicha to'y degan marosim bor kuyov kelinni uzi bilan uyiga olib keladi va kuyov o'z ogayni oshnalari qarindosh uruglar quni qushnilar bilan birga kelinning uyida hammasi erkaklar kupi bilan 100 kishi, kelin dugona qarindoshlari qushnilari bilan kuyovning uyida hammasi ayollar kupi bilan 100 kishi chiroyli shinam dasturxon atrofida ziyofat buladi alkogol yuq, artistlar yuq, erkak hotin aralash ichib chichishlar uyinga tushishlar valslar tort kesishlar bulmaydi ziyofat vaqtida erkaklarga nikoh haqida er hotinning vazifa vaburchlari haqida diniy maruzalar tushuntirishlar buladi ayollar milliy yor yorlarimiz yosh va bulajak onalarimiz uchun namunaviy allalar aytiladi va o'rgatiladi shinamgina ziyofatdan so'ng quron tilovat qilinadi so'ng kelin kuyovnikida qoladi. hamma kelinni ochiq badanini kurmaydi gul otishlar uzundan uzoq kortejlari ham bulmaydi artistlarni 10000$ ga opkelishga ularga qistir qistirga hojat ham bulmaydi. Artistlar to'yga bormagandan keyin o'z ustida ishlashga boshqa joydan daromad qilishga harakat qiladi saviyasi ham kutariladi artistlarni. Yor yor filmida bor to'yni eskicha qilelimi yo yangichami deydi shunda aytishadi yangicha to'yda kelin kuyov hammaning oldida "gorka" qilarkan deb. Hammasi mana shundan boshlangan sobiq sssr bizning azaliy ananalarimizga nuqta quyishni boshlagan. Yana joyiga qaytaraylik eskicha to'ylarni.
2018-03-15 23:28:32
Атаджанов Хажибой Сабурович1. Туй тушунарли, ҳашам сўзини маъноси ҳашаматли, дабдабали деган маъно эмасми. Сўзнинг ўзида дабдаба маъноси бордек. Тўй-базмлари сўзини ишлатса маъқул бўларди.
2. Шаҳар жойларда ресторан ва кафеларда берилади. Кўпчилик қишлоқ жойларида меҳмон ўйларга берилади. Буларни ҳам хисобга олиш зарур.
2018-03-16 01:32:53
Haqqulov Abdulaziz MuhammadaliHammamizga ma'lumki o'zbek xalqi to'y va hursandichiliklarni yaxshi ko'radigan xalq. Butun umri davomida farzandlari kamolini, baxtini va kelajagini ko'rish uchun mehnat qilishdan charchamaydigan, har duosida topganini to'ylarga va yaxshi kunlarga buyirishini tilaydigan erksevar, mehmondo'st xalq. To'gri bugungi kunda to'y va boshqa marosimlarni o'tkazishda chegaradan chiqishlar ko'p uchramoqda, misol uchun to'ylar va oshlarga 1000 dan ortiq kishini chaqirish har xil qo'shimcha dabdabalar va hokazo...
Ushbu qaror loyihasini 2-bobida " Тўй-ҳашамлар соат 10:00 дан 23:00 гача, ош бериш маросимлари соат 12:00 дан 15:00 гача ўтказилади. Соат 23:00 дан кейин оилавий тадбирларни давом эттиришга йўл қўйилмайди." deyilgan. Mening fikrimch to'y hashamlar uchun 09:00 dan 23:00 gacha bo'lgan vaqt yaxshi, chunki shu kuni yugur yugur bilan ko'p narsalarga ulgurish lozim. Osh berish marosimlari soati mavsumga, hududlarga ( shahar va qishloq joylarga ) ish vaqtlarga qarab belgilanishini taklif qilaman, ya'ni
1) yoz mavsumida ertalab bo'lsa ya'ni 06:30dan 09:00 gacha maqsadga muvofiq bo'ladi. Chunki, yoz kunlarida tong erta otadi, kun issiq bo'ladi. Osh issiqda (12:00 dan 16:00gacha) inson salomatligi uchun zararli , odamlarni ishtahasi tortmasligi kuzatiladi, hazm qilish qiyinlashadi...
Qolgan mavsumlarda esa 12:00 dan 15:00gacha bersa maqsadga muvofiq, chunki tong kech otadi va yuqoridagi salbiy holatlar ham deyarli kuzatilmaydi.
"Тўй ҳашамларда 150 нафаргача, ош бериш маросимларида 200 нафаргача киши қатнашади." deyilgan. Ush qismga taklif
1) To'y bu yangi rishtalarni bog'laydigan, uzilgan rishtalarni bir-biriga ulaydigan, avvalgi rishtalarni mustahkamlaydigan, o'zaro ya'ni qarindoshliklar, aka-ukalar, opa-singillar, do'sti-birodarlar o'rtasidagi oqibatni, mehr muhabbatni mustahkamlaydin marosim ekanligidan kelib chiqqan holda, To'y hashamlarda qatnashadigan kishilar sonini 350-400 kishi qilishni taklif qilaman, Sabablari:
A) bugungi kunda O'zbekiston aholisi soni 32 mln kishidan oshdi ya'ni bu ko'rsatkich mustaqillik yillaridagi 20-21 mln kishi degani emas. Tug'ilish o'lish ko'rsatkichidan yuqori bo'lib bormoqda, bu albatta quvonarli hol. To'y qilayotgan odamlarning kelin va kuyovlarning qarindoshlarining soni 300 kishidan oshib ketadi. O'zining qarindoshlariga qarab " san to'yga borasan , san to'yga bormisan" deyishmaydiku. To'yning ham fayzi yoqoladi chunki, to'yga borayotgan kishi o'ziga hayolan sherik(o'ziga qulay his qilgan kishisini yoki yaqin olgan kishisini) tanlaydi . Kelin kuyovning qarindoshlari ham to'ylaringda xizmat qilay, o'ynab kulay deya niyat qiladi. To'y qilayotganlarning qo'ni qo'shnisi, sinfdoshlari, kursdoshlari , do'stlari , ishxonadagi hamkasblari, qishloq joylarda qishloqdoshlari borligini ham hisobga olishini kerak. Bular to'ylarda yelkama yelka turib, hursandichilikni birga nishonlashni hohlashadi. Faqat yomon kunlarda birga bo'lish uchun borishmaydiku. Ularni ham tanlab taklif qiladigan bo'lishsa, oraga sovuqchilik tushib ketishi aniq. Misol uchun taklif qilinmagan kishi hayolidan : nega meni taklif qilmadi vaholanki men uni yaqin do'stim, dugonam, qarindoshim, hamkasbim va hokazo deb o'ylagandim.Nega aynan men " deb hafa bo'ladi. Bunday paytda qarorlar ham ko'ziga ko'rinmaydi.
Qishloq joylardaku aytmasam bo'ladi. To'yga chaqirmasaham xizmat qilay deb yoki qiziqib keladi, kelganlarning har biriga bu yerda shuncha odam , sizlar ortiqchasizlar deyishmaydiku, bu haydab yuborishga tengku , bu odamgarchilikka zid emasmi.
B) osh berish marosimlarida 250-300 kishi bo'lishi kerakligini taklif qilama. Chunki, soat 12:00 dan 15:00 gacha berishadigan bo'lsa, bu paytda ziyoratgoh yoki masjidlar yaqinida joylashgan to'yxonalarga duo qilish uchun ham kirishlari mumkin ya'ni ko'zda tutilmagan holatlarni ham hisobga olish lozim. Shuningdek yuqoridagi holatlarni ham.
2018-03-16 01:54:59
Haqqulov Abdulaziz Muhammadali
" никоҳни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда келин-куёвнинг тўйхонага келиши ва кетиши билан боғлиқ оилавий тадбирларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш нуқтаи назаридан 2 тадан кўп бўлмаган енгил автомашинадан фойдаланиш тақиқланади" deyilgan.
Ushu qismga quyidagicha taklif bildirmoqchiman
1) To'y kuni kelin kuyovni kerakli joylarga olib yurish uchun yollangan (ijaraga) olingan yengil avtomashinalar 3 tadan ko'p bo'lamasligi lozim. Shuningdek, avtomashinalar rusumi hamda kuyovning do'stlari va qarindoshlarining avtomashinalari soniga hech qanday cheklovlar qo'yilmasligi kerak. Bu o'z navbatida inson o'z erkinligi va shaxsiy mulkining daxlsizligiga ta'sir o'tkazish hisoblanadi, bu konstitutsion huquqlarning buzilishi demakdik.
Shularni ham hisobga olish lozim.
"Оилавий тадбирларда бир нафардан ортиқ санъаткорнинг (гуруҳнинг) иштирок этиши (хизмат кўрсатиши) ман этилади." deyilgan. Ushbu qismga quyidagicha taklif kiritmoqchiman:
1) to'ylarda san'atkorlarning soni 3 yoki 4 nafar dan oshmasligi kerak. Chunki, faqatgina bir nafar san'atkorni chaqiriladigan bo'lsa,
A) to'yxonadagi mehmonlarning kayfiyatiga bir xil ovoz, bir xil ton, bitta qo'shiqchi medasiga ( asabiga ) tegib qolishi mumkin
B) san'atkor ham 2-3 soat tik oyoqda turib toliqishi, to'xtovsiz ashula aytib sog'lig'iga salbiy ta'sir ko'rsatishi mumkin,
C) to'yda mehmonlarga yoqmaydigan san'atkor chaqirilsa, ular to'y oxirigacha yomon kayfiyatda o'tirishi mumkin... va hokazo
Yuqoridagilar bo'yicha qo'shimcha takliflarim:
1) to'yxonaning ijara narxini tartibga solish, iloji boricha bir xil qilish ( qishloq joylarda, shahardagiga nisbatan arzonroq) va hamyonbop qilish kerak, eng katta masala shu
2) san'atkorlarning to'yga xizmat qilish narxini ham tartibga solish lozim. Bugungi kunda hamma san'atkor o'zicha narx belgilab olgan.
Tartibga solish uchun ular bilan yozma shartnoma tuzish va ushbu shartnomada davlat tomonidan o'rnatilgan ( san'atkorlarning toifasiga qarab ya'ni yulduzlik darajasiga qarab) narxni kiritish lozim.
3) ijaraga olinadigan avtomashinalar uchun ham davlat tomonidan bir xil narx belgilanishi lozim.
2018-03-16 09:20:49
Maxmudov Ulug`bek RustamovichПрезидент айтди деб, "УРА-УРРАЧИЛИК БИЛАН" янги "ИШЛАМЙДИГАН" қонун чиқариб, одамлар орасида кулгуга сабаб бўлмаслик керак. Жудаям яхххшилаб, милий ананалар, эски қадриятлар ва керак-керакмас "замонавий" одалар ни фойда зарарли жихатларини чуқур ўйлаб, шошилмасдан ИШЛАЙДИГАН қонун чиқариш мақсадга мувофиқ бўларди.
2018-03-16 10:13:34
Юлчиев Тулкинбек Инъомжонович3. Тўй-ҳашамлар соат 10:00 дан 23:00 гача, ош бериш маросимлари соат 12:00 дан 15:00 гача ўтказилади. Соат 23:00 дан кейин оилавий тадбирларни давом эттиришга йўл қўйилмайди.
Ош бериш маросимини ҳар бир худуд урф-одатларидан ва хаёт тарзидан келиб чиқиб белгилаш керак. Масалан: Шаҳар жойларда 12:00 дан 15:00 гача; қишлоқ жойларда 6:00 дан 9:00 гача. Ёки пойтахт, вилоят марказлари, вилоят таркибига кирувчи шаҳарлар, шаҳарчалар, шаҳар бўлмаган туман марказлари ва қишлоқлар кесимида.
2018-03-16 10:14:08
Юлчиев Тулкинбек Инъомжонович4. Оилавий тадбирларни ўтказишда қуйидаги талабларга риоя этилиши шарт:
никоҳни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда келин-куёвнинг тўйхонага келиши ва кетиши билан боғлиқ оилавий тадбирларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш нуқтаи назаридан 2 тадан кўп бўлмаган енгил автомашинадан фойдаланиш;
оилавий тадбирларда пуллик автотранспорт хизмати фақат лицензияга эга бўлган ташувчилар томонидан кўрсатилиши;
никоҳни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда келин-куёвнинг тўйхонага келиши ва кетиши билан боғлиқ оилавий тадбирларда 4 тадан кўп бўлмаган енгил автомашинадан фойдаланиш. Сабаби: Хизмат кўрсатувчилар лицензия олгандан кейин йўналишли такси-мартшруткалар, автобуслар ва автоколонналарга бериладиган имтиёз каби буларга ҳам имтиёз бўлиши керак. Бошқа ҳаракат қатнашчилари бунга кўникиши ва ҳурмат қилган ҳолда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш керак.
2018-03-16 10:14:34
Юлчиев Тулкинбек Инъомжонович5. Оилавий тадбирларда диний мавзуда маъруза кўзда тутилган бўлса, ушбу маъруза дин соҳаси вакили томонидан амалга оширилади.
Дин соҳаси вакилига адлия органларида рўйхатга олинган диний ташкилот, диний таълим муассасасида ишлайдиган, диний билимга эга шахс, масжид имом-хатиби ва ноиб-имоми киради.
Бунда диний ташкилотга хонадонларда ўтказиладиган тадбирлар учун ЭКОИҲнинг 50 %, тўйхона, ресторанларда ўтказадиган тадбирлар учун ЭКОИҲнинг 100 % миқдорида тўловни амалга ошириш кўзда тутилиши керак. Бу диний ташкилотнинг ривожланишига ўз хиссасини қўшади.
2018-03-16 10:16:01
Юлчиев Тулкинбек Инъомжонович7. Халқимизнинг миллий анъаналарига ёт бўлган, ортиқча вақт ва харажат талаб қиладиган оилавий тадбирлардан олдинги, тадбир вақтидаги ва кейинги қўшимча, яъни “танишув”, “сеп ёйди”, “қуда таниш”, “ота кўрди”, “ота келди”, “чарлари”, “қуда чақирди”, “куёв чақирди”, “келин чақирди”, “куёв навкари”, “келин навкари”, “келин салом”, “тоғора юбориш” ва шу каби бошқа тадбирларни ўтказиш ман этилади. Шунингдек, “пул қистириш”, “пул сочиш”, одобсиз шоулар, “севги тарихи” (“Love story”) каби ахлоқ-одобга зид бўлган бошқа ҳолатларга йўл қўйилмайди.
Дафн этиш ва мотам маросимлари билан боғлиқ миллий қадриятларимиз ва муқаддас динимиз қоидаларига зид бўлган ортиқча тадбирларни ўтказиш ман этилади.
Қарор лойиҳасидаги “қуда чақирди” ва “куёв навкари” тадбирлари тўйнинг бир қисми бўлади. Бу тадбирлар анъаналаримизга ёт бўлмаса керак.
Дафн этиш ва мотам маросимлари билан боғлиқ миллий қадриятларимиз ва муқаддас динимиз қоидаларига зид бўлган ортиқча тадбирларни қайсилар эканлигига аниқлик киритиб кетиш керак.
2018-03-16 13:51:59
Джамалов Ботирали АмановичНа счет того, что все это скромно проводить, 100% согласен.
Только непонятно. Обычаи везде разные. Плов делают у невесты, расходы со стороны жениха. А жених делает вечер. Нельзя ли все объединить и сделать все это в одно время как и предложил Президент с 13.00 до 16.00 ош и вечер в одно время и гости со стороны невесты и жениха. Вечером и пьянка и все остальное (дабдабавозлик) ненужное мероприятие.
В приложении проекте закона сената Олий мажлиса глава 2 п 3. вечернее время отображено с 10.00 до 23.00. Предлагаю исключить п 3,4 и сделать рекомендуемым время с 13.00. до 16.00 с объединением плова и торжества.
2018-03-17 17:40:13
Каримов Эркин ЗикириллаевичТаклиф: Тўй маросимларида тўйни олиб борувчи қўшиқчилар жуда баланд товушда қўшиқ айтишади ёки фонограма қўйишади. Кўпгина тўйларда тўйчини хурмати учун баъзир ярим ёки бир соат чидаб беришади шундан сўнг туриб кетишга мажбур бўлишади. Кўпчилик, не-не орзулар билан йиллаб йиғиниб тўй қилишади, тўйни тўйга ўхшатадиган қўшиқчилар эса кўзбўямачилиги яъни фонограммада эмас,бамисоли жонли ижрода айтишини кўрсатиш, инсонлар диққатини бузиш учун товуш чиқарувчи калонкаларни максимал даражада баландлатишади. Баланд товуш, кучли зарб тўлқини чиқариб, инсон саломатлигига рухиятига салбий таъсир қилади. Аммо тўй маросимида ёки тадбирларда қўшиқчиларнинг айтаётган ёки қўйиб бераётган фонограммаси товуш баландлиги назорат қилинмайди, шу сабаб тўй маросимларида, тадбирларда ўтириб бўлмайди. Шунинг учун қўшиқчиларнинг айтаётган ёки эшиттириб бераётган фонограмаси товуш баландлигини инсон соглигига зарар етказмайдиган даражада ижро қилиниши устидан қатъий назортни ўрнатишни таклиф қиламан.
2018-03-17 18:59:15
Yusupov Ulugbek Mirtalibovich3. .......
Тўй-ҳашамларда 150 нафаргача, ош бериш маросимларида
200 нафаргача киши қатнашади.
450 кишига тўй қилмоқчи бўлган одамлар 3 кун 150 кишилик тўйни қилишни одат қилишлари мумкин. Шу мақсадда ушбу бандни тўлдириш лозим. Яъни, "Тўй-ҳашамлари ва ош бериш маросимлари фақат бир кун ўтказилишига рухсат берилади."
2018-03-17 22:25:30
Kattakulov Abror Abduxoliq o'gliTaklif: Haqiqatan ham osh berish jarayoni mavsumiy hisoblanadi.Osh berish jarayonin yozda soat 06:00 dan 09:00 gacha qilinda maqsadga muvofiq, shunda isrofgarchilik ham kam bo'ladi. Keyin soat 12:00 dan 15:00 gacha bo'lsa ko'pchilik norozi bo'ladi. Chunki is vaqtidan tushlikka chiqish hammada har xil va osh bo'layotgan joyga borish kelish ham vaqt oladi. Keyin to'yda ikkita ko'p bulmagan mashina bo'lishi bu no'to'gri. Chunki to'y kortejida 4 ta mashina bo'lsin tartib bor edi o'zi. Ko'pchilik o'rganib ham qolgan edi. Endi nima bo'ladi? Bitta mashina kelin-kuyovniki, ikkinchisi esa kamerachi bo'ladi. Bu no'to'g'ri. avvalgiday bo'lsin 4 ta mashina o'zi yaxshi. Mahalladan ma'lumotnoma olar edik.4 ta mashina yaxshi. Qolganlari(qarindoshlar) esa o'zlari alohida yurishar edi. Mashina bilan to'y vaqtini o'zgartirish kerak.
2018-03-18 19:34:54
Haqqulov Abdulaziz Muhammadaliumuman olganda, Prezidentimiz o'z so'zlarida ya'ni 4 ta qizi bor odamga qanchalik qiyin ekanligi haqida gapirib o'tgan edilar. Umuman olganda qiz tomonni qiladigan xarajatini kamaytirish lozim. Kuyov tomonidan qiz tarafga qo'yiladigan talablarini kamaytirish va tartibga solish lozim. Kuyov tomon bugungi kungacha o'z sharoitidan kelib chiqib to'y qilgan. Kelin tomon kuyov tomonga shu paytgacha biror talab bilan chiqqanini eshitmaganmiz. Demak, hamma gap qiz tomonda. Masalan, qizning sarpolari, mebellari, kelin bo'lib borayotgan xonadonning uyini bezatish va hokazo...
Taklif:
1) kelin hech qanaqa mebel olib bormasin, kuyovning o'zi hamma sharoitni qilsin, ahir uning uyiga kelayaptiku
2) qizlarning ota onasi hech qanday mashina yoki boshqa qimmatbaho narsalar sovg'a qilmasin.
3) ushbu qarorda faqatgina shariatimiz mos kelmaydi demasdan aynan muqaddas kitoblarimizdan qisqacha diniy misollar kiritilsin...
4) yuqoridagi takliflarni amalda ijro etish o'z-o'zini boshqaruvchi mahallar hamda FXDYO larga topshirilsin.
5) yuqoridagilarni kimdir buzgani aniqlansa, tegishli tartibda olgan narsasining 2 baravari qiymatida jarimaga tortilsin.
Umuman olganda qizbolani narsasiga ko'z tikib, olib kelgan krovatida bemalol uxlaydigan yigit ko'rinishidagi qizlarni va uning o'ziga o'xshab fikrlaydigan, hamma narsani pul bilan o'lchaydigan ota-onalarini yer qanaqa qilib ko'tarib turganiga hayronman. Uyat erkaklik g'ururini yo'qotmaslik kerak.
2018-03-19 11:55:33
Ruziyev Baxtiyor SalimboyevichTo'y marosimidagi kelinning gul otishi, qizlar uni ilib olishi kabi odatlarni ham yo'q qilish kerak. Osh marosimining belgilanishi bu vaqtda to'g'ri fikr chunki bu vaqtda ko'p odam ishda bo'ladi. Natijada odam soni qisqaradi. Litsenziyasi mavjud artistlarni to'yga shartnoma asosida chaqirishni va to'yxona bilan shartnomani online tarzda yani elektron tarzda amalga oshirish kerak. Buning natijasida asossiz ravishda narxlarni oshirilishini va daromadni yashirilishini qisqartiradi, soliq solinadigan bazani kengayishiga olib kelib xufyona iqtisodiyot ko'lamini kamaytiradi. Bu bo'yicha esa alohida reglamentlarni ishlab chiqish zarur.
2018-03-24 19:59:42
Худайбергенов Рузимбай ТурсинбаевичАссалому-алайкум.
Менимча тузилажак низомда оилавий тадбирларни утказмокчи булган хонадон эгаларининг мажбуриятларини, нималарни килиши керак нималарни килмаслиги кераклигини содда килиб, хаммага тушунарли килиб курсатиб утилса максадга мувофик булади. Оилавий тадбирларни утказишда килинадиган хамма сарф-харажатларни маблаглаштирувчи тадбир эгаси хисобланади. Маблаг ажратувчини мажбурият "ушлаб турса", хамма нарса меерида булади, исрофгарчилик булмайди, хамма нарса карорда кузда тутилганидек булади.
2018-03-24 20:42:23
Холматов Боходир ХолмуродовичНизомнинг 3-боби, 2-хатбошисига Оилавий тадбирларда вояга етмаганларнинг ижодий чиқишларидан тижорат мақсадида фойдаланилишини таъқиқлаш зарур.
Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Марказий кенгаши номидан
2018-03-24 20:42:49
Холматов Боходир ХолмуродовичОилавий тадбирларда раққос ва раққосаларнинг иштирокини таъқиқлаш.
Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Марказий кенгаши номидан
2018-03-24 20:43:46
Холматов Боходир Холмуродович“Кумуш тўй”, “Олтин тўй” ва “Олмос тўй”ларни оила даврасида ихчам тарзда ўтказиш бўйича нормани киритиш.
Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Марказий кенгаши номидан
2018-03-24 20:44:14
Холматов Боходир ХолмуродовичХаж зиёратидан келган Хожи ота, Хожи оналарнинг “Хаж ош”ларини оила даврасида ихчам ўтказиш юзасидан қўшимча банд киритиш.
Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Марказий кенгаши номидан
2018-03-24 20:44:35
Холматов Боходир Холмуродович“Суннат тўйи”, “Бешик тўйи”, “Ақиқа” маросимларини дабдабали тарзда эмас, оила даврасида 20-30 нафар киши иштирокида ўтказиш.
Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Марказий кенгаши номидан
2018-03-24 20:44:59
Холматов Боходир ХолмуродовичЖаноза ўқилгач, 3 кунгача дастурхон тузалмаган ҳолда фотиҳагарчиликни ташкил қилиш, шунингдек Ҳайит кунлари таъзияли хонадонларга бормаслик масалалари бўйича қўшимча банд киритиш.
Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Марказий кенгаши номидан
2018-03-24 20:45:22
Холматов Боходир ХолмуродовичТўйхона, ресторан ва кафеларда тўйлар (фаслларни эътиборга олган ҳолда) ёз фаслида 19:00 дан 22:00 гача, қиш фаслида 18:00 дан 21:00 гача ўтказиш.
Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Марказий кенгаши номидан
Комментарии и ответы
2018-03-15 16:29:02
Seytmanov Botirjon ArzimuratovichУмуман конунчиликка ушбу талабларни бузганлик учун жавобгарликка тортиш ва куп микдорда жарималар киритиш лозим.
2018-03-15 17:50:17
Qurbanov Jumanazar OmonovichУшбу қарордан келиб чиқиб халқ депутатлари маҳаллий кенгаш депутатларидан иборат доимий комиссия тузиш лозим. Айнан ушбу маросимларни ўтказишни назорат қилувчи. Ана ўшанда қарор, низом талабларини бузган жисмоний ва юридик шахсларга халқ депутатлари кенгашларида жавобгарликка тортиш масаласини кўриб чиқиларди ҳамда ОАВларда ёритиларди. Шундагина ортиқча дабдабабозликка йўл қўйилмайди.
2018-03-15 18:56:04
Mirmaxmudov Mirvohid MiraxmedovichТўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказиш тартиби тўғрисида низомнинг 2 боб 3 бандида кўрсатилган 150 нафар киши иштирокини қайта кўриб чиқиш керак. Тўйхона ва кафелар сунъий равишда нархларни кўтариб юбориши мумким. Таклиф сифатида тўй маросимларини ўтказиш 300 кишидан ошмаган холда деб белгиланишини таклиф сифатида бераман.
2018-03-15 19:21:03
Tuychiyev Valijon VahobjonovichОш бериш вакти соат 9 00гача қилиб белгиланиши керак. Давлат ишидагилар жамоадан бирортасининг тўйи бўлса, ёшлар майли кечга базмга борсин. ёши катталар куннинг қоқ ўртасида бора олмайди. Айниқса ёз кунлари 40-45 даража иссиқ бўлади. камига қўй ёғига ошни еб чиқса, одамларни соғлиги хам ёмонлашиб қолади. Иккинчи таклифим бу қарорни бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш керак. Коррупция бўлмаслиги учун келин ва куёвлардан ЗАГСга ариза бергани келганида ккафолат ёздириб олиш керак. Кафолатда юқоридаги талаблардан чиқиш холати бўлса, отнинг калласидай жаримани қўйиш керак
2018-03-16 14:03:33
Джамалов Ботирали АмановичОбычаи везде разные. Плов делают у невесты, расходы со стороны жениха. А жених делает вечер. Нельзя ли все объединить и сделать все это в одно время как и предложил Президент с 13.00 до 16.00 ош и вечер в одно время и гости со стороны невесты и жениха. Вечером и пьянка и все остальное (дабдабавозлик) ненужное мероприятие.
В приложении проекте закона сената Олий мажлиса глава 2 п 3. вечернее время отображено с 10.00 до 23.00. Предлагаю исключить п 3,4 и сделать рекомендуемым время с 13.00. до 16.00 с объединением плова и торжества.
2018-03-16 14:21:49
Mavlyanov Majid TuychiyevichОш бериш маросимларини 12:00 дан 15:00 гача бўлишини қайта кўриб чиқиш кервк. Кўпчилик ош берилганда иш кунларига тўғри келади. Бу тўй эгаси ва меҳмонлар учун ноқулайлик келтириб чиқариши мумкин. Шу сабабли "ош беришни 07:00 дан 08:00 гача ёки 12:00 дан 15:00 гача (бир маротаба)" деб алмаштирса мақсадга мувофиқ бўлади деб ҳисобланади.
2018-03-16 14:26:14
Mavlyanov Majid TuychiyevichКўпгина тўйхоналар серқатнов йўллар атрофида жойлашган. Тўйга келган меҳмонларнинг автоуловлари йўл ҳаракатига халақит қиладиган даражада туриши кўп кузатилади. Шу сабабли автотураргоҳга эга бўлмаган тўйхоналар учун тўй-маросимларни ўтказишга рухсат бермасликни ҳам кўзга тутиш керак деб ўйлайман.
2018-03-16 16:41:12
Mahmudov Sherali Murodjon o'g'liQarorning muhokamasi muddatini uzaytirish va uni muhokama uchun keng targ`ibot qilinishi kerak deb hisoblayman.Buning uchun turli gazeta va jurnallar,radio televideniyada keng muhokama qilinishi hamda yozma fikrni bayon qilish tizimini ham ishlab chiqilishi kerak. Chunki aholining aksariyat qismi ya'ni katta yoshli qatlami internet tarmog'idan foydalanmaydi va ushbu qarorga izohlar so'rash vamuhokama qilish uchun sharoitlar yo'q. Buning uchun alohida davra suhbatlari tashkillashtirish maqsadga muvofiq deb hisoblayman.
2018-03-16 16:54:38
Mahmudov Sherali Murodjon o'g'liInternet foydalanuvchilarining aksariyat qismi yoshlarni tashkil etishini hisobga olib, Qaror muhokamasini keng jamoatchilikda, qolaversa ommaviy axborot vositalarida, televideniyada turli davra suhbatlari tarzida tashkillashtirish maqsadga muvofiq deb hisoblayman.
To`ylar, turli marosimlarga bosh bo`luvchilarning asosiy qismi internet tarmog'idan foydalanmaydi va ushbu qarorning muhokamasida ishtirok etolmaydi, fikrlarini bayon qilolmaydi.
2018-03-17 13:19:04
Yuldoshov Ruhiddin Tolibovichмаҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда дин уламолари, тиббиёт ходимлари, психологлар иштирокида “Ёш келин-куёвлар клуби”, “Оила мактаби”, “Қудалар суҳбати” каби курслар ташкил қилиши , bu ish yaxshi va men qo'shimcha qilmoqchi edim Din ulomalari tomonidan oilada Erkakni vazifasi va Ayolni , otani, onani vazifalarini tushintirilishini.
qonunda yana ko'rib chiqish lozim yana qo'shimcha kelin tomondan keladigan sarpolarni ham bilmadim bu narsani qonunan chegaralash kerakmi yoqmi lekin oilani mustahkam bo'lishligi bu erkak tomonidan moddiy ta'minlanishi kelin tomondan kelgan qimmatbaho buyumlar bu erkaklar uchun isnot desam to'g'ri bolar (uzr)
keyin bu to'ylar seriali bo'lmasmikin 1 kun 150 ta 2-kun boshqa 150 odam va hakoza nazoratni kuchaytirish lozim
2018-03-21 03:49:41
Ахроров Зафар ЯндашевичКарор ва Низомга келинларимизнинг туйга киядиган либослари хакидаям миллий урф одатларимиз ва менталитетимиздан келиб чикиб кийиниш тугрисида бандлар киритиш лозим. Хизмат курсатадиган либослар салонлари тугрисида хам алохида эътиборга тортадиган бандлар киритилса яхши буларди. Чунки келинларимиз хозир икки соат прокатга олиб киядиган келинлик либосларининг прокат нархи туйхоналарнинг хизмат нархидан ошиб тушади.
Общие комментарии и ответы
2018-03-15 16:37:11
Baymuradov Shuxrat EshkulovichҚарор ва Низом лойиҳаси бўйича айрим таклифларим бор. Жумладан: лойиҳада "Лицензияга эга бўлмаган жисмоний ва юридик шахсларга оилавий тадбирларда хизмат кўрсатишга йўл қўйилмайди" дейилган. Лекин, солиқ идораларига тўй ва маросимларда лицензиясиз хизмат кўрастган шахсларга нисбатан назорат тадбирларини кучайтириш ёки шунга оид топшириқлар берилмаган. Тўй ва оилавий тадбирларда (мотам маросимларидан ташқари) 150 кишигача, ошларда 200 кишигача иштирок этиши мумкин деб белгиланяптику, лекин нега тўйхоналарнинг сиғими 200 кишидан ошмаслиги белгиланмаяпти. Ушбу ҳолатларни ҳам инобатга олиш керак.
2018-03-15 16:49:34
Umarov Alisher MamarazakovichСпиртли ичимликларни таркатишда уларнинг турлари буйича чекловлар куйилиши керак. Купгина кунгилсизликлар айнан шулар окибатида содир булаяпти.
2018-03-15 16:56:31
Maxsudov Baxtiyor MaxsudovichNikohdan o'tmaguncha to'y qilishni taqiqlash kerak.
2018-03-15 17:07:14
Agzamov Talgat AkbarovichОш бериш маросимлари соат 12:00 дан 15:00 гача ўтказилади дейилган. Шу маросимни қишлоқ жойларда нахорда берилиши мақсадга мувофиқ бўларди. Сабаби эрта тонгдан дехқонларимиз далага мехнат қилгани чиқиб кетишади. Маросимни ўтказиб сўнг мехнатга кетишгани маъқул. Дехқонларимизни унутмайлик.
2018-03-15 17:07:46
тенглашев шухрат сулаймоновичҲар бир тўйга 150 нафардан ортиқ бўлмаган одам иштирок этиши учун, тартибни бузган фуқарога эгасига нисбатан Маъмурий суд тартибида энг кам иш ҳақининг 50 баробаридан 200 баробаригача (одам сонига нисбатан) жарима қўллаш;
Ҳудди шу ҳолат яна қайтарилган тақдирда энг кам иш ҳақининг 250 баробаридан 300 баробаригача жарима, ёки тартибни бузганлиги учун муайян қамоқ жазоси.
Тўйхона эгасига нисбатан Маъмурий суд тартибида энг кам иш ҳақининг 100 баробаридан 250 баробаригача
Ҳудди шу ҳолат яна қайтарилган тақдирда энг кам иш ҳақининг 300 баробаридан 500 баробаригача жарима, ёки тартибни бузганлиги учун муайян қамоқ жазоси тайинлаш.
Ушбу қонун бузулиш ҳолатларидан ундирилган жарима маблағлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини, жамоатчилик комиссия вакиллари, аҳолинининг ночор қатламларини бир маротабалик моддий қўллаб-қувватлаш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг моддий-техник базасини мустахкамлаш ва шу каби тадбирларни амалга оширишга йўналтириш;
2018-03-15 17:29:38
Muminov Bekzod Artikovichизох кетмаяпти
2018-03-15 17:29:56
Muminov Bekzod Artikovich2 чи боб 4- модда "миллий урф-одат ва анъаналарни менсимаслик, шуҳратпарастлик, дабдабабозлик, исрофгарчилик ҳолатларига йўл қўймаслик;" шу жумлага аниклик киритиш керак !! 1. шуҳратпарастлик термини нимани англатади конкрет изох. 2. дабдабабозлик, исрофгарчилик ҳолатларига аниклик керак базилар учун Марказда чиройли туйхонада туй килиш дабдаба булса базиларга 3 кун ёки бир неча вилоятта туй килиш дабдаба булши мумкин ! Умуман карор ёки конун ёзишда умумий терминлардан фойдаланишдан вз кечиш керак. Мавхумлик булади ! Жавобгарликка тортишда умумий холатга таянишда турли норозилик келиб чикади !
"маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига путур етказмаслик, жамиятда шаклланган одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий амал қилиш" . юкоридаги жумла хам умумий баландпарвоз гапдан бошка нарса эмас! Оддий бахона билан хам шу моддани куллаб айблаш мумкин ! Ёки айнан кандай харакат ушбу моддани бузганликда айблаш имконияти булмайди!2018-03-15 17:30:08
Muminov Bekzod Artikovich13. Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни мувофиқлаштирувчи Республика комиссияси ва ҳудудий комиссиялар, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Республика “Нуроний” жамғармаси, Маънавият ва маърифат маркази, Хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудудий бўлинмалари ўз ваколатлари доирасида оилавий тадбирлар ўтказилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича масъул ҳисобланади. Юкоридаги моддадан шуни тушуниш мумкинки ушбу ташкилот вакиллари Туй хашамларда бевости иштирок этишлари талаб этилади бу эса ортикча харажат б ортикча такаллуa хамда корупция келиб чикишига замин яратад. Туй янги карор асосида булди деган протокол учун туй эгаси ёки туйхона эгаси юкоридаги ташкилот ходимларига моддий рагбат билан таъминлаш шароити яратилмокда!
2018-03-15 17:41:05
nazirov abdumalik abdusalimovichош бериш маросимлари вақтини 12:00 дан 15:00 гача белгиланган. Ош бериш вақтига наҳорги вақтни ҳам қўшиш мақсадга мувофиқ. Миллий урф-одат ва анъаналарни менсимаслик- ушбу ибора ҳар ҳил талқин қилиниши мумкин. Масалан “чарлари”, “қуда чақирди” маросимлари айримлар учун миллий урф одат. Ушбу Қарорда қуйилган талабларни бажарилишини назорат қилишни ННТ га юклаш керак эмас.
2018-03-15 17:57:25
Ziyovaddinov Jaxongir QosimovichЖуда хам керакли қонун бўлади албатта тасдиқланса. Албатта ортиқча дабдабаларни бартараф этиш керак.
2018-03-15 18:26:10
Najimov Elmurod Iqboljon o'g'liМенинг фикримча назоратни Маданият вазирлигининг ҳудудий бошқармалари(бўлимлари) амалга оширса мақсадга мувофиқ бўларди. Чунки асосан тўй-маросимларда ушбу вазирликка тегишли ташкилот ҳодимлари хизмат қилади. Назоратга бир неча ташкилотнинг жалб қилиниши катта коррупцияга олиб келиши мумкин.
2018-03-15 18:44:29
Umarov Xusniddin Amirqul O'g'li-"Дафн этиш ва мотам маросимлари билан боғлиқ миллий қадриятларимиз ва муқаддас динимиз қоидаларига зид бўлган ортиқча тадбирларни ўтказиш ман этилади" дейилган бу "қадриятларимиз ва муқаддас динимиз қоидаларига" изох берилиши мақсадга мувофиқ деб уйлайман
-Марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказишда дабдабали ош беришларни бекор килиш керак чунки мархумнинг оила аъзолари қайгу гамда булган вактда унга яна бир гам ош ва дастурхон қилиши кушилади.Бу масала буйича хам аниқ бир кўрсатма бўлса яхши бўларди.
-Қонунда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида туй маросимлари ва уларнинг утказилиши хисобини аниқ бир журнал юритилиши кўрсатилса ва Тўйхона, кафе ва ресторанлар билан тузилган шартнома сақланиши керак
-Томонларнинг жавобгарлиги курсатилган шартнома лойихаси илова килинса ва бу шартномада комиссия аъзолари хам кул куйилиши курсатилса.
- "Оилавий тадбирларда лицензияланадиган фаолият туридан фойдаланилган тақдирда, лицензияли хизмат кўрсатадиган жисмоний ва юридик шахслар тўйхона, кафе, ресторан маъмуриятига ва ушбу хизматдан фойдаланувчиларга бу каби хизматларни кўрсатишга рухсат берувчи лицензиянинг нусхасини тақдим этади" дейилган кимга тақдим этади аниқлик йуқ.
-Никох туйларимизда йигит ва кизнинг миллий урф одатларимиздан келиб чиқиб қийиниш қоидари киритилса.
2018-03-15 19:10:26
Raximverdiyev Farxod NizamiddinovichBu juda yaxshi Nizom bo'ladi. Ammo to'yxonalar xozirdan
2018-03-15 19:18:41
Raximverdiyev Farxod NizamiddinovichBu juda yaxshi Nizom bo'ladi. Ammo to'yxonalar xozirdan narx navoni oshirishmoqda. Sababi 500ta odamga ham o'sha bir kun band bo'ladi 200ta odamga ham. To'yxonalarga ham narx navoni cheklab qo'yish kerak.
2018-03-15 19:18:58
Бекбаев Азад ЮлдашевичБозор иқтисоди шароитида ўзига тўқ бой хонадонлар бўлиши табиий ҳол. Хайрия қилишга имкони бор инсонларнинг ҳаммаси ҳам ўз ихтиёри билан хайрия қилмайди.Тўйларга сарфланадиган маблағни камайтирган билан барибир бошқа исрофгарчиликларга сарфлашади. Балки тўйга, қарорда назарда тутилгандан ортиқча таклиф қилинган ҳар бир меҳмон учун ЭКИҲнинг фалон баробарича пулни маълум бир хайрия жамгармасига туланиши, ушбу жамгармадаги пуллар ёрдамга муҳтож инсонларга берилиши назарда тутилган пункт киритилса мақсадга мувофиқ бўлармиди.
2018-03-15 19:36:28
Назаров Баходир НематовичУшбу низомда ош бериш маросимларининг вактини 12:00 дан 15:00 гача курсатилишини жуда тугри деб хисоблайман, хамда ушбу маросимлар вактини нахорга кучириш тугрисида берилган изохларга каршиман. Чунки нахорда ошга бориш учун соат 3:00 ёки 4:00 да уйгониш керак, сунгра нахорда ошга борган одамни мехнат самарадорлиги уша куни икки уч баробарга камайиб кетади, кунбуйи уйкусираб юради. Бундан ташкари хали тулик уйгонмаган ошкозонга нахорда ёглик ош ейиш,соглик учун кони зарар. Агар кимнидир соат 12:00 -15:00 да буладиган ошга ишни ташлаб келишга имкони булмаса, унда келмасин, ишини килсин, хеч ким хафа булмайди. Шундогам ошларимизда бугунги кунда 1000 дан ошик одам иштирок этмокда. Хаётда овкат ейишдан хам мухимрок ишлар бор.
2018-03-15 19:45:38
Назаров Баходир НематовичТуй ва маросимлардаги келган мехмонларга таркатиладиган кераксиз ва мантикка зид булган латта-путталарни таркатиш, келин тарафдан килинадиган юмшок мебеллар, жихозлар ва хоказолар, суннат туйларидаги корамол бериш, кудаларга бошдан-оёк сарпо килиш каби одатларни ман этиш керак
2018-03-15 20:23:55
Ashirov Murat Polatbayvich- умумий оилавий тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишда худудий нуктай назардан хам караб чикиб кабул килиш керак сабаб хар бир худудда урф-одат ва анъаналари хар кил
- ел-халкка таништирувчи “келин салом”, “куёв чақирди” маросим тадбирларни ортиқча вақт ва харажат талаб қилмайдиган ва худудий нуктай назаридан караб чикиш керак уларни ман этмасдан
2018-03-15 20:27:33
Эргашев Аслон АкрамовичЮқоридаги фойдаланувчилар фикрларига қўшиламан конунда кўп нарса тақиқланяптию уни назорат қилиш қандай амалга оширилиши айтилмаяпти бизни халқимиз жуда андишали атрофдагиларни юзидан ўтолмайди шу учун бу тўйларимиз яна эски тоз эски ҳаммомлигича колиб кетадигандек.
Таклифим назорат қилиш учун туйхоналарга камералар ўрнатилиши керак(бир кечалик туйни пулига камера ўрнатиш мумкин) ва шартнома қилинган тўйлар видеоси масус ваколатли органга юборилиши керак. Яна бир жиҳат айниқса вилоятлардаги туйхоналарда қўшиқ овози жуда баландлатиб қўйилади. Буни ҳам айтиб ўтиш керак ёши катталаримиз учун муҳим.
Шунингдек ҳозирда ёш болага ақиқа тўйи, бешик тўйи, суннат тўйи, юбилей кабиларни ҳам инобатга олиш керак.
2018-03-15 20:28:58
Boltaev Xusin DavronbekovichBiz ushbu qarorni ijrosini ta'minlay olsak albatta aholi daromadlarini o'sishiga erishiladi. Bozorlarimiz ham oziq ovqat mahsulotlari bilan to'yinadi.
2018-03-15 21:22:56
Бакоев Абдулла ОрифовичБунақа қонун конституцияга хилоф эмасми? Констиуциянинг 54 моддасида "Мулкдор ўз мулкига хохишича эгалик қилади, тассарруф этади ва фойдаланади дейилган." Агар бир киши халол-покиза иш билан яхши пул орттирган бўлса, унга бу пулни ўз қариндошларига зиёфат бериш учун ишлатишига қаршилик қилиш учун бизнинг нима ҳақимиз бор? Бундан ташқари, Ўзбекистонда бошқа дин вакиллари хам яшайди, уларга ўз қоидаларимизни мажбурлаб ўтказиш туғри эмас.
Амалдорларга нисбатан чекловлар жорий этилишига тўлиқ қўшиламан, лекин тижорат изидан пул ишлаб, солиқларни тўлаган кишиларга нисбатан айни ноинсофлик ку бу? Саллани деса, каллани олиш керак эмас. Тўйларни кичикроқ қилиб ўтказишга ТАРҒИБ қилиш керак, таъқиқлаш эмас.
Бу қонун қабул қилинса, дунёга шарманда бўламиз, хар бир ишни ақл билан қилиш керак. Кимга ёқади тўйига формадаги посбон келиб, қариндошларингизни санаши? Айнан коррупцияни хосил қилмайдими бунақа қонун?
Мен шахсан дабдабабозлик тарафдори эмасман, лекин яна қайтараман, бу ишни тарғибот-ташвиқот орқали қилиш керак, болта билан эмас. Шунинг учун мен бу қонунга 100% ҚАРШИМАН. Агар у қабул қилинса, Ўзбекистон ривожига ва жамият соғлигига салбий таъсир қилади деб ишонаман ва уни рад этишларини илтимос қиламан.
2018-03-15 21:29:58
Иматов Азат МаратовичУшбу Қарор жуда зарур ва долзарбдир. Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказиш тартиби тўғрисида низомнинг 13-бандида тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни мувофиқлаштирувчи Республика комиссияси ва ҳудудий комиссиялар, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Республика “Нуроний” жамғармаси, Маънавият ва маърифат маркази, Хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудудий бўлинмалари ўз ваколатлари доирасида оилавий тадбирлар ўтказилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича масъул ҳисобланади, деб кўрсатилган.
Шундан келиб чиқиб, ушбу нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўз ваколатлари доирасида оилавий тадбирлар ўтказилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича ваколатлари Низомнинг тегишли бандларида келтирилган. Аммо, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ваколатлари келтириб нодавлат нотижорат ташкилотлари қаторида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва ўнинг ҳудудий органларининг ҳам ўз ваколатлари доирасида оилавий тадбирлар ўтказилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича ваколатлари ушбу низомда тегишли банд билан кўрсатиб ўтилиши мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.
2018-03-15 22:02:21
Isaqov Ulug'bek EminovichДавлатимиз раҳбари ташаббуси билан тайёрланаётган Қарор ўз вақтида ижрога йўналтирилса халқимизнинг турмуш шароитини яхшиланишига ва юртдошларимизни янгича фикрлашларига туртки бўлади деган умиддаман.Бироқ Қарор лойихаси ва унга илова қилинган Низом шошма-шошарликда тайёрлангани сезилиб турибди, улардаги сўзлар умумий маъно касб этиб, аниқ талаблар ва уларнинг бажарилмаслиги учун аниқ чоралар кўрсатилмаган.Президентимизнинг нутқларидаги рақамлардан ташқари жўяли чегарага эга бўлган шартлар ишлатилмаган. Асосан Тошкент ва унга яқин худудларда қўлланилаётган урф-одат ва маросимлар тилга олинган холос.Қарор ва Низомда ўтказилиши рухсат этилган маросимларни (тўйлар, ўлим маросимлари ва ҳоказо) номи , тартиби ва вақтлари аниқ кўрсатилиши керак, қолганларини номма-ном келтирмасдан умуман таъқиқлаш шарт деб хисоблайман.Эътиборингиз учун рахмат.
2018-03-15 22:53:03
Turgunov Mirabdulla DehkanovichБилганим ўзбекнинг топгани
Келинга аталган қўй учун.
Меҳмонга қурилган уй учун,
Эл-юртга берилган тўй учун.
Дуога қўл очиб айтишар,
Топганинг тўйларга буюрсин.
Тўй босиб қолганда миллатни,
Илмга ким елиб-югурсин?!
Кун ўтиб, ой ўтиб, йил ўтиб
Миллатнинг аҳволи не бўлар?
Тўй учун қарз бўлиб, синишса
Бу ҳолга ким йиғлар, ким кулар?
Қул бўлиб мусофир юртларга,
Ўғлимиз, қизимиз чопмасин.
Тўй учун даромад топай деб,
Кулфату бахтсизлик топмасин.
Исрофдан, кибрдан сақлансак,
Бахт қуши бошларга қўнади.
Бойларни жиловга солсангиз,
Камбағал барига кўнади.
2018-03-15 23:19:04
Иматов Азат МаратовичТўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказиш тартиби тўғрисида низомда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг маъсулиятини янада ошириш керак, деб ҳисоблайман.
2018-03-16 00:01:51
Xoshimova Oliyaxon KenjayevnaКарорга вафот муносабати билан ош беришни такиклаш тугрисида банд киритилиши лозим. Мусибат, кайгуга ботган оиланинг ушбу маросимни утказиши баъзида худди туйга айланаетгандек. Афсуски, бундай холатларни куплаб кузатиш мумкин.
2018-03-16 01:00:43
Mamadaliyev Sherzodjon XudayberdiyevichYuqorida belgilangan me'yorlarning buzilishi ustidan nazoratni samarali olib borish uchun tashkil qilinayotgan komissiyaning qoshida har bir hudud uchun yana bir vakolatli KENGASH tashkil qilish kerak. Ushbu Kengashning asosiy vazifasi xizmat ko'rsatish litsenziyasiga ega bo'lgan va to'y-tadbir egasi bilan shartnoma tuzib, qonuniy asosda to'y-hashamlarni videotasvirga oluvchi videotasvirchilarning to'ydan keyin tayyor bo'lgan videolavhalarini tomosha qilib, undagi huquqbuzarliklar haqida tegishli organlarga xabar berish bo'lsin. O'z navbatida tadbir egasi ham, videotasvirchi ham to'yning videotavsiri tushirilgan disklarni Kengashga taqdim qilish majburiyatini olsin! Axir hozirgi to'ylar san'atkorlar va hatto oshpazlarsiz ham o'tishi mumkindir, ammo videotasvirchilarsiz o'tmaydi! Agarda mazkur qarorda belgilangan vazifalarning bajarilishi ustidan ta'sirchan va samarali nazorat o'rnatishda barcha zamonaviy yondashuvlar inobatga olinmas ekan, bu shunchaki, aholining ayrim qatlamini o'ziga maftun qilgan oddiy gaplar bo'lib qolaveradi!
2018-03-16 01:27:25
Uljayev Toshkentboy ErgashevichҚарор ва низом лойиҳасини фақат интернетда эмас балки барча турдаги ОАВларда муҳокама қилиш керак, айниқса вилоят марказлари, туман марказлари, қишлоқ ва овулларда кенг жамоатчилик қатнашиш лозим. Негаки қарорнинг асосий мақсади шуҳратпарастлик, дабдабабозлик ва исрофгарчиликнинг олдини олишга қаратилмоқда, лекин бу билан халқимизнинг миллий урф-одатлари, маънавияти, маданияти, анъаналари ва қадриятлари ўзгариб кетишида эҳтиёткор бўлиш мақсадга мувофиқ.
2018-03-16 01:27:57
Uljayev Toshkentboy ErgashevichУшбу қарор ижросини етарли даражада таъминланиши учун ҳар бир ташкилотни олдига аниқ вазифа қўйиш керак, мисол учун: -Маданият вазирлигининг ҳудудий бўлимлари фаолият кўрсатаётган санъаткорлар (хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, сўз устаси, фотограф ва бошқалар) ни тўлиқ лицензия олишини таъминласин; -Солиқ идоралари фаолият кўрсатиш учун тегишли гувоҳнома ва лицензияга эга бўлмаган жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўрсин; -Тўйхона, ресторан, кафелар оилавий тадбирни ўтказувчи хонадон эгасига ўзи истиқомат қиладиган МФЙ тамонидан берилган рухсатнома (унда: оилавий тадбир тури, ўтказиладиган кун, бошланиш ва тугаш соатлари, зиёфатга иштирок этувчилар сони, ушбу қарор билан танишганлиги тўғрисидаги белгилар кўрсатилган бўлиши лозим) асосида хизмат кўрсатсин; -Ҳудудий жамоатчилик кенгашлари оилавий тадбирни ўтказувчини МФЙдан рўйхатдан ўтишини ва имкон қадар оилавий тадбирни ўзининг маҳалласида ёки қўшни маҳалларда жойлашган тўйхона, ресторан, кафеларда ўтказилишини таъминласин. (Сабаби қишлоқ аҳолисига туман марказида оилвий тадбирларни ўтказиш ҳам бир дабдабабозлик ҳисобланади).
2018-03-16 01:28:21
Uljayev Toshkentboy ErgashevichОилавий тадбирни ўтказувчига ушбу қарор талабларини лозим даражада бажармаганда маъмурий жарималар қўлланилиши даркор, чунки тўйхона, ресторан, кафелар буюртма қилинган ўринлар сонига қараб ҳисоб-китоб қилинишини ҳаммамиз яхши биламиз.
2018-03-16 01:34:39
Haqqulov Abdulaziz MuhammadaliXalq davlat idoralariga emas, balki davlat idoralara xalqqa xizmat qilishi kerak..
2018-03-16 08:40:57
Ниязов Ахтам Шерматович1. Ёз мавсумида кундузги хаво харорати жуда баландлигини хам хисобга олиш керак, нахорги ош соат 6-7 ларда хам утказилишига имкон бериш керак. Аммо нахорги ошга рухсат беришни комиссия вазифасига киритсак, яна коррупция учун шароит яратиб берган буламиз, шунинг учун хам кундузги туй утказиш вакти низомда курсатилиши керак.
2. Туйхоналарнинг сигими хамда санъаткорлар хизмати хакида меъёрлар белгиланганда, санъаткорларнинг ишлатадиган аппаратураларининг шовкини буйича хам бирорта меъёр булиши керак. Масалан, овознинг кулокларни коматга келтирмаслигини таъминлайдиган ДБ шкаласи буйича меъёр белгилаш керак ва шу холатни текшириб, коидалар бузилган такдирда жарималар белгилашни максадга мувофик деб биламан.
3. Халкда "нон синдириш", "ширинхура", "фотиха туйи" деб номланадиган ва аслида мазмуни "унаштириш"ни билдирадиган маросимлар азалий урф-одатлар сирасига киради ва бу маросимлар туйнинг дебочаси хисобланади. Мана шу маросимларни хам ихчамлаштириш керак, маросим туйхонада эмас келиннинг уйида факатгина икки томоннинг ёши улуглари иштирокида дастурхонга спиртли ичимликлар тортилиши маън килинган холатда белгиланиши керак. Мехмонлар сони икки томон вакиллари ва махалла вакилларидан иборат булиб 30 кишидан ошмаслиги максадга мувофик буларди.
2018-03-16 08:47:53
Эгамбердиев Азизбек АбдумаликовичМиллий урф-одатларни қарор билан тартибга солиш кутилган самара бермаслиги мумкин. Чунки, узоқ йиллар давомида шаклланган, ҳар бир вилоят ва ҳудуд шарт-шароитларидан келиб чиқиб шаклланган аънаналарни Сенатнинг бир қарори билан ўзгартириб бўлмайди. Натижада қуйидаги ҳозирда мавжуд бўлмаган салбий оқибатлар келиб чиқади:
1. Тўй ва бошқа маросимлар 150 кишидан ошмаган ҳолда бир неча кун давом этиши мумкин(ишхона, улфатлар, онасининг қариндошлари каби);
2. Тўйхона бизнес аллақачон шаклланиб бўлган, соҳада миллиардлар айланади, шунинг учун бизнес вакиллари томонидан қарорда кўзда тутилмаган, антиқа усулда тўйларни ўтказиш услублари ўйлаб топилади;
3. Тўйларни ўта қаттиқ тартибга солиш оқибатида ўзига тўқ ва минглаб танишлари учун дастурхон ёзишни истаган, ёки дабдабали тўй ўтказиш орзусидаги фуқароларимиз қўшни давлатда тўй маросимларни ўтказиш мумкин(ҳар бир вилоят қайсидир давлат билан чегардош);
2018-03-16 08:48:06
Эгамбердиев Азизбек Абдумаликович4. Минглаб ўринлар учун қурилган тўйхоналар ўз ном ва шарафларини шакллантириб улгурган, эндиликда тўй қилувчилар ушбу номларни барибир минг кишилик ижрара ҳақи тўлаб олишлари шарт бўлади(мисиол учун Қирол тўйхонаси 1000 киши учун ҳам 150 киши учун ҳам 40 млн сўраши мумкин, бундай ҳолда исрофгарчилик учун қарор чиқаришнинг мантиғи йўқолиб кетади, яъни барибир пул хавога совирилади);
5. Умуман халқимиз менталитетида тўй қилиб яқин танишларни айтмаслик, жу ноқулай ҳолат, мисол учун бир тадбиркор ҳар куни ўзи билан ҳамкорлик қиладиганларни тўйга айтмаса ҳам барибир бошқача тарзда мехмон қилгиси келади.
2018-03-16 08:48:16
Эгамбердиев Азизбек АбдумаликовичНатижада давлат ҳокимятининг олий органи - Сенат қарорини бажарилмаслиги оқибатида ҳокимият органларининг обрўсига салбий таъсир кўрсатади. Тўйларнинг қарорни айланиб ўтишига бархам бериш мақсадида жамоат ташкилотлари турли шаклда қаршилик усулларини ўйлаб топади, бу эса ОАВ ва ижтимоий тармоқларда қону бузилиши сифатида баҳоланади, улар фаолияти ҳатто кулги остида ҳам қолиши мумкин.
2018-03-16 08:48:26
Эгамбердиев Азизбек АбдумаликовичЮқоридаги салбий ҳолатларга йўқ қўймаслик учун қуйидагилар таклиф этилади:
1. Тўй ва бошқа маросимларни умумиллий миқёсда чеклашдан воз кечиш зарур;
2. Энг асосийси ҳар бир туман ва шаҳар учун энг мақбул тўй услубларини халқ депутатлари маҳаллий кенгаши, маҳаллий бош имом-хатиб, отин-ойи, хотин қизлар, маҳалла, нуроний ва ЁИ фаоллари иштирокидаги КЕНГАШДА тасдиқланиши керак. Мисол учун Тошкент шаҳрида эҳтимол тўйлар 150 кишидан ортиқ бўлар, ҳар қалай мегаполис, лекин Улуғнор туманида 35 минг аҳоли бор, 100 кишилик тўй ҳам катта;
3. Тўй ва маросимлардаги номақбул ҳолатларни санаб ўтиб, қарорга киртиш мантиқсизлик бўлади, чунки топқир халқимиз бир кунда маросимга бошқача ном қўйиб ўтказиб олаверади;
2018-03-16 08:48:35
Эгамбердиев Азизбек Абдумаликович4. Ёшлар иттифоқи ҳар бир туман шаҳар ўзига ҳослигидан келиб чиқиб бир намунали тўй шаклини ишлаб чиқсин, ёшларга шуни тарғиб қилсин, ТВда ёритсин;
5. Одамларга тақиқни эмас, тайёр намунани берсак қийналмайди, янги даҳмаза ўйлаб топмайди;
6. Шоҳона тўйҳоналар масаласини ўйлаб кўриш керак, эҳтимол тадбиркорлар ёшлар учун шу жойларда ўқув марказ очар, энди уларни қайта жиҳозламаса бўлмайди, акс ҳолда бемазагарчиликлар давом этаверади(агар стул бўлса унга ўтирадиган киши топилади));
2018-03-16 08:48:43
Эгамбердиев Азизбек Абдумаликович7. Санъаткорларимиз учун ҳам солиқ имтиёзи бекор қилиниб, 100 фоиз шартнома асосида хизмат кўрсатиш бошлансин, фирмалар ўртада туриб хизмат қилсин(Нақд пул олиб, банкка топширмаган, долларда хизмат ҳақи олган санъаткорларни СВҚЖЖДЛҚКД ушласин, ТВга чиқарсин);
8. Ҳар бир маҳалла(меҳнат жамоалари)да катта йиғилиш қилиб, ўз тўй шаклини белгилаб олсин(ўзи жамоани олдида сўз берса, тўй шаклини муҳокама қилса одамлар албатта, шунга риоя қилади), буни йиғилиш баёни қилиб, кўринадиган жойга катта баннер қилиб илиб қўйиш керак.
2018-03-16 08:54:00
Эгамбердиев Азизбек АбдумаликовичКўчада тўй ўтказиш маданиятимизга тўғри келмайдиган ниҳоятда хунук ҳолат. Масалан, Андижон шаҳрининг Экки шаҳар ҳудудида кўчанинг ўртасида, йўлни тўсиб тўй қилади, бутун шаҳарни айланиб ўтиш керак. Бунақада туристларни олдида ҳам шарманда бўламиз. ИИБ ЙХХББ шу бўйича ТВга чиқиб огоҳлантирсин,ёнғин хавфсизлиги, тез тиббий ёрдам ва фавқулодда вазиятларда ниҳоятда тўй тўсиш панд беради.
2018-03-16 09:05:04
Toyirov Otabek AkbarovichДафн маросимларидан сўнг 3-кунда айрим жойларда марҳум хотирасида қилинадиган эҳсонда дастурхонларга жуда кўп миқдорда (дабдабали тўйлар каби) ноз-неъматлар қўйилади, буни ҳам иложи борича чегаралаш керак.
2018-03-16 09:12:28
Toyirov Otabek AkbarovichТўйлардаги автомобиллар сонини назорат қилиш мақсадида тегишли ҳудуддаги маҳалла ходимлари ўтказиладиган тўй кунлари ҳақида ДАН ҳодимларига ёзма маълумот тақдим қилиши керак.
2018-03-16 09:24:28
Жуманиязов Мавлонбек БоходировичХозирги кунда мотам маросимлари жуда дабдаба олиб кетди сабаби, инсон вафот қилса унга атаб бир қўй ёки қўчқор сўйиш, холатлари халиям кетмади. Яна бир жихати жаноза намози ўқилиши ушбу жаноза намозини фақат шу худуд имом хатиби ёки у ваколат берган шахс ўқимоқда. Буларнинг барчасини тагида пул ётади сабаби ўша инсонга нархи хам хар хил 15-30 минг сўм пул маблағи берилиши керак. Бунинг ўзи ҳам ушбу сохада монополияга сабабчи бўлаяпти. Жаноза намозини ким билса менимча ўша инсон виждонан пулсиз ўқишини йўлга қўйиш керак. Яна бир ўйлантирадиган масала мотам маросимлари айниқса жанозага айттиришдир ушбу ишни қилиш учун хам мотамсаро инсонга кўпга тушади сабабчи жарчиларга 35-40 минг сўм пул машинага яна шунча пул кетмоқда. Бугунги кунда ҳамма мадраса масжидларда азон айтиш йўлга қўйилди, буларни хам шу ҳудудда яшовчи фуқароларнинг беғараз ёрдамлари ила амалга оширилди. Менимча айнан мана шу масжид мадрасаларга жарчилик вазифасини топшириш лозим. Чунки улар ёрдами амалга оширилса яна бир инсонни хожати чиқарилган бўларди.
2018-03-16 09:31:17
Isxakov Hikmatullo Hayotillo o'g'liАссалому алайкум. Коммунал тўловлар, солиқлар ва бошқа қарздорликларни тўғри ундирилишини назорат қилувчи Прократура ҳузуридаги Мажбурий Ижро Бюроси сингари тўй-марака, миллий маросимларни ўтказилишини назорат қиладиган алоҳида бюро ташкил этилса мақсадга мувофиқ бўларди. Бу янги бюро Адлия вазирилиги ҳузурида ёки ФХДЁ органи қошида ташкил қилиниши мақсадга мувофиқ. Бюро томонидан ҳар бир тўй-марака рўйхатга олиниши ва унда назоратчи ходим қатнашиши керак. Шунингдек, тантаналар саройи ва ресторанлар шу бюро балансига ўтказилиши ва тўй-маросимлар қилмоқчи бўлганларга турли тарифлар тақдим этиши мумкин. Бу орқали давлатга ҳам кирим бўлади. Тўй-тадбир ўтказувчи (мижоз) бюро хисобига пул ўтказади. Яъни ҳамма ўз имкониятига қараб давлат белгилаган тарифлар ва даражалар бўйича тадбирини ўтказади. Чунки беш қўл баробар эмас. Хокимлар, Вазирлар, катта-кичик бошқа амалдорларнинг тўй-маросими, уларнинг таниш билишчилигини оддий халқники билан солиштириб бўлмайди. Гап табақаланииш ҳақида кетмаяпти. Шунчаки, оддий хаёт қонунини давлат қонуни билан хаспўшлаб қўйиш талаб этилмоқда. Бу билан жамиятда хамма ўз ўрнини, имкониятини аниқ чамалаб олади.
2018-03-16 09:31:19
Isxakov Hikmatullo Hayotillo o'g'liАссалому алайкум. Коммунал тўловлар, солиқлар ва бошқа қарздорликларни тўғри ундирилишини назорат қилувчи Прократура ҳузуридаги Мажбурий Ижро Бюроси сингари тўй-марака, миллий маросимларни ўтказилишини назорат қиладиган алоҳида бюро ташкил этилса мақсадга мувофиқ бўларди. Бу янги бюро Адлия вазирилиги ҳузурида ёки ФХДЁ органи қошида ташкил қилиниши мақсадга мувофиқ. Бюро томонидан ҳар бир тўй-марака рўйхатга олиниши ва унда назоратчи ходим қатнашиши керак. Шунингдек, тантаналар саройи ва ресторанлар шу бюро балансига ўтказилиши ва тўй-маросимлар қилмоқчи бўлганларга турли тарифлар тақдим этиши мумкин. Бу орқали давлатга ҳам кирим бўлади. Тўй-тадбир ўтказувчи (мижоз) бюро хисобига пул ўтказади. Яъни ҳамма ўз имкониятига қараб давлат белгилаган тарифлар ва даражалар бўйича тадбирини ўтказади. Чунки беш қўл баробар эмас. Хокимлар, Вазирлар, катта-кичик бошқа амалдорларнинг тўй-маросими, уларнинг таниш билишчилигини оддий халқники билан солиштириб бўлмайди. Гап табақаланииш ҳақида кетмаяпти. Шунчаки, оддий хаёт қонунини давлат қонуни билан хаспўшлаб қўйиш талаб этилмоқда. Бу билан жамиятда хамма ўз ўрнини, имкониятини аниқ чамалаб олади.
2018-03-16 09:32:03
Aslonov Komiljon ToshpulatovichҚарор тастиқланган унинг ижросини таъминлашни қаттиқ назоратга олиш лозим. Тўйхоналарда эмас, чекка вилоятларнинг қишлоқ, овулларда ўтказиладиган тўй маросимларида ҳам бу қарор ижросини таъминлаш керак. Маълумки, ҳовлида, уйда ўтадиган тўйларда келадиган одамлар сони чекланмаган. Албатта бу ҳам катта харажат ва масъулиятларни талаб этади. Қишлоқ ҳудудларидаги тўйларда айниқса спиртли ичимликларни қаттиқ назорат остига олиш керак деб ўйлайман.
2018-03-16 09:38:16
Aslonov Komiljon ToshpulatovichЯна бир таклиф:
1) Дафн ва аъза маросимлари ҳақида алоҳида кўрсатув тайёрлаб, такрор ва такрор эфирга қўйиш лозим.Чунки, ҳали кўплаб бидъад ва динимизда айтилмаган баъзи анъаналар давом этмоқда.
2) Худди шунингдек, тўйларда ҳам баъзи ҳудудларда шариатимизда бўлмаган иримлар бажарилмоқда. (Баъзи ҳудудларда келинни кўтариб оловдан айлантириш, ва б.) айнан ана шу бидъат амалларни хато эканлигини уқтирувчи кўрсатувлар тайёрлаб кўпроқ эфирга узатиш лозим.
3) Қарорнинг мазмунини ўзида акс этган видео ролик тайёрлаб ҳар куни кўп бора эфирга бериб бориш лозим.
2018-03-16 09:40:57
Bobojonov Bunyod RaximbayevichAssalomu alaykum xurmatli yurtdoshlar!
Yuqorida Umarov Alisher Mamarazakovich aroq masalasida aytgan fikrlarini qo'llab quvvatlayman! Umuman spirtli ichimliklardan voz kechish bu revolyutsion qaror bo'ladi, buni har kim har xil tahlil qiladi, ammo yoshlar tadbirida aroq berishni man qilishni iltimos qilardim. Tasavvur qilaylik, davrada yigitlarni oz bo'lsada mast hollarida orqaga tortib turadigan narsa shu yerda ota-onam yoki kattalar o'tiribdi degan fikr bo'lsa endi u bo'lmaydi. Yumshoq qilib aytganda qizlar va yigitlar hohlagancha ko'z urushtirishlar va boshqa ishlarga keng yo'l ochib berilishi mumkin...
2018-03-16 09:52:59
Niyazov Anvar Abror o'g'liTo'y-hashamlar, oilaviy tantanalar, ma'raka va marosimlar, marhumlarning xotirasiga bag'ishlangan tadbirlarni o'tkazish tartibi to'g'risidagi mazkur qonunga qo'shimcha kiritish kerak deb hisoblayman va buni o'z misolimda yoritib berishga harakat qilaman. Qarorda aytilishicha: "Тўй-ҳашамларда 150 нафаргача, ош бериш маросимларида 200 нафаргача киши қатнашади.", biz akam bilan birga uylanayapmiz va bu tadbirga ikki tomondan qudalar, tanish bilishlar qatnashadi. Bunga qo'shimcha qilib, biz to'yni 3 oy oldindan belgilab qo'yganmiz va tadbirga taklifnomalar tarqatilgan. Bizni vaziyatimizni hisobga olib yuqorida aytilgan raqamga qo'shimcha kirtishingizni istab qolaman.
2018-03-16 09:54:20
Жуманиязов Мавлонбек Боходирович19-Бандга қўшимча киритиш лозим. Бугунги кунда хар бир ФХДЁ бўлимлари кузатув камераларига уланганлиги сабабли никохланувчи ёшларнинг ва ота-оналарининг сухбатларини аниқ равшан очиқ ўтказишни таклиф қилиш керак. Сабаби агарда ушбу низом тасдиқланса барибир тепса тебранмас ФХДЁ органлари ходимлари қоғозбозликни кўпайтириб, мана бу қоғозларга ота-онангга қўл қўйдириб кел деб ёшларни жўнатиб юборишади.
2018-03-16 10:08:47
Жуманиязов Мавлонбек Боходирович18-бандга ўзгартириш ва қўшимча киритиш лозим бўлади. Бугунги кунда аксарият касб-ҳунар коллежларининг бўшаб қолган катта масканларини эгаллаб олишмоқда. Менимча ҳар бир туман ЁИда никохларни ўтказувчи маскан қилиш лозим. Ёшлар тўйлар маркази қилиши лозим. Чунки ушбу тантаналарни ўтказиш билан боғлиқ барча асбоб-ускуналар уларда етарли(зал, овозкучайтиргич, сухандон ва бошқа) мана шу масала хам ЁИнинг назаридан четда қолмаслик керак.
2018-03-16 10:15:02
Тойиров Бахром Тойир ўғлиТаклифим: Хориж тажрибасини миллий қадриятларга уйғунлаштирган ҳолда тадбирларни олиб бориш лозим.
2018-03-16 10:41:59
Muminov Bekzod Artikovich2-боб 3 модда "Тўй-ҳашамлар соат 10:00 дан 23:00 гача, ош бериш маросимлари соат 12:00 дан 15:00 гача ўтказилади. Соат 23:00 дан кейин оилавий тадбирларни давом эттиришга йўл қўйилмайди."
Тўй-ҳашамларда 150 нафаргача, ош бериш маросимларида
200 нафаргача киши қатнашади. Ушбу моддага узгартириш киритиш керак!
1. ош бериш маросимлари соат 7:00 дан 8.30 гача ёки 12:00 дан15:00 гача ўтказилади.
2. Тўй-ҳашамларда 150 нафаргача, ош бериш маросимларида
200 нафаргача киши қатнашади. Агар мехмонлар сони 150 дан ошадиган булган такдирда 200 киши га хар бир мехмон учун давлат божи энг кам иш хаккининг 10 баробаидан мажбурий тулов ундирилади , 300 га учун хар бир мехмон учун энг кам иш хаккининг 15 баробарида мажбурий тулов ундирилади ва хо казо.
Бу тажриба мана 1) автомобилни 1йил булмасдан сотишда, кулланилди яхши натижа курсатди . 2) автомобил ракамларини аукцион килиб сотиш яни чиройли ракамларни бир неча бор киммат харид килиш тажрибаси ижобий татбик этилиб келмокда. Конунчиликда такиклаш билан кутилган натижага эришиш кийин. Куп асрлик тажрибага эга Чет эл конун ижодкорлари айтишича "конун ижроси чунтак (молиявий харажат) оркали" керакли натижага эришилади!
2018-03-16 10:47:46
Muminov Bekzod ArtikovichБунда давлат божини ундириш тартиби Туй эгаси давлат божини ДСИ банк хисобига тулайди ва тулов квитанциясини Туйхонага такдим этади . Агарда давлат божи бегона шахс ёки туй эгасига бегона булган фукаро ёки юридик шахс томонидан амалга оширилган такдирда бу харакат пора бериш ёки бошка жиноят деб хисобланади ва хукукни мухофаза килиш органига мурожаат этилади.
2018-03-16 10:58:33
Muminov Bekzod Artikovich3 боб 9 модда Оилавий тадбирларда бир нафардан ортиқ санъаткорнинг (гуруҳнинг) иштирок этиши (хизмат кўрсатиши) ман этилади. Агарда 1тадан ортик санаткор таклиф этилган такдирда Туй эгаси хар бир санаткор учун ДСИ га энг кам иш хаккининг 50 баробарида давлат божи туланади. Бу тажрибани куллашдан максад дабдабани куллаб кувватлаш эмас малки кабул килинаётган карорни ижросини таъминлаш . Чунки хали коррупциядан тулик кутулмай ушбу карор натижа бериши кийин . Чунки жуда куп ташкилот жалб этилган ва вазифалар аник таксимланмаган . Бу эса мавхумлик ва умумийлик булиб аник жавобгарлик булмайди.
2018-03-16 11:03:40
Muminov Bekzod ArtikovichКарорда бир нарса кузда тутилмаган Агар туй хашамлар узбекистон фукароси эмас Чет эл фукароси но резидент томонидан ташкиллаштирилган булса кандай йул тутилади. Мана кузатишлар буйича ижтимоий тармокларда хориж фукаролари кариндошлари учун Узбекистон худудида Туй маросимлари утказилгани таркалди. БУ фукаролар жавобгарликдан озод булсалар бориб бориб хашаматли туйларни гуёки Чет эл фукароси ташкиллаштириб хадя сифатида кариндошига тухфа килинган деган манода яна уш дабдабавозлик ва ким узар давом этаверади!
2018-03-16 11:22:21
Safarov Axtam AsadovichТўй 1 кун ўтказилиши шартлиги кўрсатилиши керак.Чунки айримлар 150 кишидан 10 кунлаб ҳам тўй қилиши мумкин.Бу эса яна ортиқча дабдабага олиб келади.
2018-03-16 12:46:47
Alimov Otabek Muhammad o'g'liNizomning 9-band bo'yicha:
To'ylarda va boshqa tadbirlarda taniqli xonanda va san'atkorlarning ishtiroki uchun maxsus davlat boji o'rnatilishi kerak. Narx belgilashda "2 mln. so'zdan qimmat bo'lmasin", deyilsa hamma Ozodbek va unga o'xshaganlarni chaqirmoqchi bo'ladi, keyin navbat ko'pligidan yashirincha qo'shimcha 50 mln. taklif etishadi. Natija esa samarasiz. Shuning uchun Xalq artistlari uchun 50 mln., xizmat ko'rsatgan artistlar uchun 30 mln.... kabi davlat boji kiritilishi lozim. Yana bir usuli - maxsus sayt yaratib u orqali mashhur xonandalar to'ylarga kim-oshdi narxlash tizimi orqali taklif etilsin. Shu vaziyatda davlat bojiga ham yaxshigina mablag' tushadi - bu mablag'ni maktablarda o'qish sifatini yaxshilash, iqtidorli o'quvchilarni qo'llab quvvatlash kabi sohalarda ishlatsa bo'ladi.
2018-03-16 13:52:38
Greens Peace Sunош маросимларини эрталабки вақтини ҳам белгилаш зарур, чуники ҳаммани шароити ҳар ҳил айниқса ёз кунлари пешинда ош бериш бу жуда ноқулайликлар туғдиради. эрталабки ош тартибли бўлиб, ош тугаганидан сўнг ҳар ким давлат хизматига бемалол бораверади.Ва албатта бундай тадбирларни ўтказишда элнинг обрўли ва хурматга сазовор кишилари ўрнак бўлишлари зарур чунки халқ улардан андоза олади
2018-03-16 14:05:46
Greens Peace SunШаҳримизда 600-700 кишилик тўйхоналар бор. Улар нафақат битта залдан иборат, балки яна қўшимча заллардан ҳам иборат. Қиммат ресторанлар фаолиятини жиддий назоратга олиш керак. Яккасарой, Осиё Гранд, Эзидиёр, Чарағон ва Фароғон каби нарҳлари қиммат ресторанларининг фаолиятини жиддий кўриб чиқиш керак. Бундай ресторанлар бор экан кишларда бу каби ресторанларда дабдабали тўларни ўтказиш иштиёқи сўнмайди
2018-03-16 16:08:33
Ergashev Mahmud Abdullaevich1. СПИРТЛИ ИЧИМЛИК ларни катьиян таькиклаш керак, шахсан мен тиш тирногим билан каршиман. Сабаби 14.08.2018 куни бир туйхонани олдида тошбурон булди бир неча кишилар жарохат олган ва автомашиналар ойналари синган, 15.032018 куни тараф-тараф булиб бир туда ёшлар туйхона олдида жанжалашаётганини гувохи булдим хеч ким ажрата олишмаяпти. Хаммасига спиртли ичимлик сабаб. Ахир хар бир инсон эзгу ниятлар билан туй килса ю ахвол юкоридаги холат билан якунланса. . . .
Хулоса агар туйларда спиртли ичимликлардан фойдаланилса жисмоний шахсга100 дан 150 та э.к.и.х. жарима солиш керак, юридик шахсга (туйхона эгаси) каршилик курсатмагани учун 200 дан 250 та э.к.и.х. жарима солинади.
Агар ушбу холат жарима кулланилган кундан бошлаб 1 йил мобайнида такрорланса жисмоний шахсга 200 дан 250 та э.к.и.х. жарима солиш керак, юридик шахсга (туйхона эгаси) каршилик курсатмагани учун 2 йил туй маросимлари ўтказиш хуқуқидан махрум қилиш билан жазоланмоғи керак.
2018-03-16 16:08:35
Ergashev Mahmud Abdullaevich1. СПИРТЛИ ИЧИМЛИК ларни катьиян таькиклаш керак, шахсан мен тиш тирногим билан каршиман. Сабаби 14.08.2018 куни бир туйхонани олдида тошбурон булди бир неча кишилар жарохат олган ва автомашиналар ойналари синган, 15.032018 куни тараф-тараф булиб бир туда ёшлар туйхона олдида жанжалашаётганини гувохи булдим хеч ким ажрата олишмаяпти. Хаммасига спиртли ичимлик сабаб. Ахир хар бир инсон эзгу ниятлар билан туй килса ю ахвол юкоридаги холат билан якунланса. . . .
Хулоса агар туйларда спиртли ичимликлардан фойдаланилса жисмоний шахсга100 дан 150 та э.к.и.х. жарима солиш керак, юридик шахсга (туйхона эгаси) каршилик курсатмагани учун 200 дан 250 та э.к.и.х. жарима солинади.
Агар ушбу холат жарима кулланилган кундан бошлаб 1 йил мобайнида такрорланса жисмоний шахсга 200 дан 250 та э.к.и.х. жарима солиш керак, юридик шахсга (туйхона эгаси) каршилик курсатмагани учун 2 йил туй маросимлари ўтказиш хуқуқидан махрум қилиш билан жазоланмоғи керак.
2018-03-16 16:08:35
Ergashev Mahmud Abdullaevich1. СПИРТЛИ ИЧИМЛИК ларни катьиян таькиклаш керак, шахсан мен тиш тирногим билан каршиман. Сабаби 14.08.2018 куни бир туйхонани олдида тошбурон булди бир неча кишилар жарохат олган ва автомашиналар ойналари синган, 15.032018 куни тараф-тараф булиб бир туда ёшлар туйхона олдида жанжалашаётганини гувохи булдим хеч ким ажрата олишмаяпти. Хаммасига спиртли ичимлик сабаб. Ахир хар бир инсон эзгу ниятлар билан туй килса ю ахвол юкоридаги холат билан якунланса. . . .
Хулоса агар туйларда спиртли ичимликлардан фойдаланилса жисмоний шахсга100 дан 150 та э.к.и.х. жарима солиш керак, юридик шахсга (туйхона эгаси) каршилик курсатмагани учун 200 дан 250 та э.к.и.х. жарима солинади.
Агар ушбу холат жарима кулланилган кундан бошлаб 1 йил мобайнида такрорланса жисмоний шахсга 200 дан 250 та э.к.и.х. жарима солиш керак, юридик шахсга (туйхона эгаси) каршилик курсатмагани учун 2 йил туй маросимлари ўтказиш хуқуқидан махрум қилиш билан жазоланмоғи керак.
2018-03-16 16:08:35
Ergashev Mahmud Abdullaevich1. СПИРТЛИ ИЧИМЛИК ларни катьиян таькиклаш керак, шахсан мен тиш тирногим билан каршиман. Сабаби 14.08.2018 куни бир туйхонани олдида тошбурон булди бир неча кишилар жарохат олган ва автомашиналар ойналари синган, 15.032018 куни тараф-тараф булиб бир туда ёшлар туйхона олдида жанжалашаётганини гувохи булдим хеч ким ажрата олишмаяпти. Хаммасига спиртли ичимлик сабаб. Ахир хар бир инсон эзгу ниятлар билан туй килса ю ахвол юкоридаги холат билан якунланса. . . .
Хулоса агар туйларда спиртли ичимликлардан фойдаланилса жисмоний шахсга100 дан 150 та э.к.и.х. жарима солиш керак, юридик шахсга (туйхона эгаси) каршилик курсатмагани учун 200 дан 250 та э.к.и.х. жарима солинади.
Агар ушбу холат жарима кулланилган кундан бошлаб 1 йил мобайнида такрорланса жисмоний шахсга 200 дан 250 та э.к.и.х. жарима солиш керак, юридик шахсга (туйхона эгаси) каршилик курсатмагани учун 2 йил туй маросимлари ўтказиш хуқуқидан махрум қилиш билан жазоланмоғи керак.
2018-03-16 16:09:07
Ergashev Mahmud Abdullaevich2. Тўй маросимлари ўтказишда аёллар томонидан барча юкламаларни олиб ташлаш (хар қандай маросимларни ўтказиш чаллари, қиз кўрди ва б.қ. , мебель, материал ва б.қ) Сабаби эркак кишини Аллох кучли, рахбар қилиб яратган. Шундай мархамат қилиб хурматли эркаклар ўзлари қилишсин. (биз оилада 4 ўғилмиз, қиз чиқариб кўрмаганмиз лекин баьзи бир холатларни кўриб, эшитиб эркак кишига ярашмиди. . . . )
Хулоса агар туйларда спиртли ичимликлардан фойдаланилса жисмоний шахсга 100 дан 150 та э.к.и.х. жарима солиш керак,
Агар ушбу холат жарима кулланилган кундан бошлаб 1 йил мобайнида такрорланса жисмоний шахсга 200 дан 250 та э.к.и.х. жарима солиш керак,
2018-03-16 17:12:40
Abrorov Sirojiddin Zuxriddin o'g'liOш бериш маросимлари соат 6:00 дан 8.00 гача ёки 12:00 дан15:00 гача ўтказилади.
2018-03-16 17:24:21
Ergashev Mahmud Abdullaevich2. Тўй маросимлари ўтказишда келин томонидан барча юкламаларни олиб ташлаш (хар қандай маросимларни ўтказиш чаллари, қиз кўрди ва б.қ. , мебель, материал ва б.қ) Сабаби эркак кишини Аллох кучли, рахбар қилиб яратган. Шундай мархамат қилиб хурматли эркаклар ўзлари қилишсин. (биз оилада 4 ўғилмиз, қиз чиқариб кўрмаганмиз лекин баьзи бир холатларни кўриб, эшитиб эркак кишига ярашмиди. . . . ) Хулоса агар туйларда келин томонидан бирор харажат қилинганлиги аниқланса жисмоний шахсга 100 дан 150 та э.к.и.х. жарима солиш керак,
2018-03-16 19:13:13
Ниязов Ахтам ШерматовичЭгамбердиев Азизбек Абдумаликович деган акамиз анча яхши фикрлар айтганлар. Бизнинг махалламизда бир неча йилдан буён яхши гаплар билан ва таргибот ишлари билан харакат килиб курдик, аммо халкни йулга солиб булмади. Биринчи навбатда катта-катта килиб курилган туйхоналарни янги конун шартларига мос тарзда ишлаши учун шароит яратиб бериш керак. Биз яхши тушунамиз бундай туйхона эгалари яхши даромад топиш максадида катта харажат килиб шохона туйхоналар курганлар. Келинг сиз айтгандек халол пул топган тадбиркорлар катта туй килаверсинлар, натижаси нима булади? Колганлар хам яна шуларга караб туй килаверади - эски хаммом эски тос! Кечирасиз Азизбек, биз сиз айтган даврдан утиб кетдик, энди мана шундай конун билан халкимиз акалли бир йилгина яшаб курсинлар, узлари тушуниб оладилар, балки 1-2 йилдан сунг бу конунни бекор хам килишар. Аммо хозирги кунда бу конун бизга жуда хам керак. Халол пул топадиган одам хеч качон пулини совурмайди, пул сочмайди ёки уйинчига дастаси билан кистирмайди.
Махалламизда бизга "энди нима киламиз, ахир орзу хавасимиз бор эди" деганларга шундай маслахат беряпмиз - орзу хавасингизни камрок одам билан утказинг, тежаб колган пулингизга ота-онангизга кийим-бош килинг, санаторийларга йулланма олиб беринг, оила аъзоларингиза совга-салом улашинг, ортиб колса ён-атрофингиздагилар билан бахам куринг. Ана шулар сизни дуо килишса орзу хавасингиз ушалади. БУ КОНУН ЖУДА ХАМ КЕРАК!!!
2018-03-17 10:08:48
Tolipov Namoz EshonqulovichТўй-хашамлар ўтказишда қуйидагиларга эътибор бериш керак.
1. Туйхоналар эгалари хозирданоқ 150 киши учун нарх-навони оширмоқда. Ушбу ҳолатни бартараф этиш учун тўйхоналарга ҳокимиятми ёки Ҳукумат томонидан ҳам тасдиқланган овқатланиш менюларини киритиш керак. Масалан, 30 минглик, 50 минглик ва ҳакозо. Столда қандай овқат ва салатлар, ичимликлар бўлиши кўзда тутилади. Шунда ҳамма тўйхоналарда нарх-наво бир хиллашади. Одамларда ортиқча харажат юзага келмайди.
2. Мебель, сеп ва шунга ўхшаш нарсаларда тенглик бўлиши керак. Ёшларни эркалатмаслик учун мебельни қиз томон олса, парда ва гиламларни куёв томон олсин, ўзаро келишилсин, аниқ белгилаб қўймасак, куёв томон келин томондан ундириб олмоқда, ҳатто пайпоғигача. Ҳамма ўзи олсин. Ёшлар ишлаб, кредит олсин, техникаларни ўзлари сотиб олсин. Ҳамма шароитни супер қилиб бергани билан жуда зўр яшаётгани йўқ ўша ёшлар. Уларда ҳам орзу ҳавас қолсин озгина. Камчиликлари секин-секин тўлдириб боради. Бу ҳам ортиқча исрофгарчиликка сабаб бўлмайди.
2018-03-17 10:22:36
Хидиров Насимжон Нусратуллаевичмузика овози ҳам жуда баланд бўлиб қўлоқни қоматга келлириб ўтириб бўлмайди.Музика овозони хам маъмулм бир децибаллдан балнд қўйганлик учун ҳам туйхона маъмуриятига ва созандлар гурухига жарималар қўлланилиши, агарда хуқуқбцузарлик бир йил давомида такроран содир этилса, хуқуқбузарлик ашёлари яъни овоз кучайтиргич ва карнайлар мусодара қилинишини белгилашни таклиф қиламан.
2018-03-17 10:28:11
Хидиров Насимжон НусратуллаевичТўйхона эгаларига музика овозини ютувчи ускуналар ўрнатиш мажбурияти юклатилиши керак.Санъаткорлар билан туй эгаси шартнома тузиш ва лицензияси борлар хизмат кўрсатиши белгиланиши ва банк орқали санъаткор ва тўйхона туловларини қилиш ҳам ушбу йўриқномада белгилаб қўйилиши керак.Тўйхона маъмурияти билан тўй ўтказувчи ўртасидаги ёзма шартнома намунаси, санъаткорлар билан тузиладиган ёзма шартнома намунаси Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.Чунки қонунда энг кам иш хакининг 10 бараваридан ошган суммадаги битимлар хозирги кунда 1 722 400 сумдан ошса ёзма булиши кераклиги белгиланган, аммо бу битимлар амалиётда огзаки булиб келаяпди ва пуллар банк оборотидан ўтказилмай яширин иктисодиёт ривожланишига айниқса санъаткорлар катта ҳисса қўшаяпди. Халқимизда "ошинг ҳалол бўлса кўчада ич" деган мақол бор. Санъаткору отарчилар ҳам банкда ҳисоб рақам очсин, халқ ўша ҳисоб рақамга пул туласин, санъаткор ёки менеджерини қўлига доллар бермасин!
2018-03-17 10:36:19
Хидиров Насимжон НусратуллаевичБу Низом кучга кирса, айниқса қишлоқ жойларида тўйхонада эмас, уй-ҳовлиларда тўй қилиш бошланади.Шу сабабли хонадонларда ҳам тақиқланишини алоҳида кўрсатиб ўтиш керак. Қонунни бузган амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади деб ёзилган бўлади кўпгина қонун ҳужжатларида, лекин амалдаги қонун ҳужжатларида жавобгарлик белгиланмаган бўлади.Бу Низом ишлаши учун биринчи навбатда амалдаги қонун ҳужжатлари масалан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс ва Жиноят кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиб, жавобгарликни белгилаш керак.
2018-03-17 10:38:39
Abdullah AbdulAziz AbdurasulovichАссалому Алайкум.
1. Ош маросими наҳорда масалан 5.30-7.30 гача бўлса йулардаги автомобил оқимига тирбандликга сабаб бўлмасди.
2. Кун ўртасида кўпчиликнинг ишдан чиқишга имкони бўлмайди аксинча рахбарлагина кун ўртасида вақт топа олишади.
Юқорида Назаров Баходир Нематович окахон ёзяптиларки агар ким вақт топа олмаса келмасин ош маросими у сиз хам ўтади деб изохлабдилар. Кечирасизу ока сиз еҳсон ошларига овқатланиш учун келасизми? Савоб умидида ёки Силаи рахм, Меҳир оқибат жа бўлмаса яқинимни ёнида хастскашлик қилиб ёрдамлашаман деган ниятда борилмайдими.
Ҳалқимизда ва динимизда шундай гап бор "Вақтлик турганга Аллоҳ барака беради", "Эрталабки нонуштангни ўзинг танаввул қил, Тушлигингни дўстинг билан баҳам кўр, Кечки овқатни душманингга бер."Эрта нахорда танаввул қилинган таом соғлиқ учун зарарлик эканини, нахорда ош танаввул қилиб соғлиги оғирлашганлиги тўғрисида манда ҳечқандай малумот йўқ. Харким ўз қаричи ва дунё қарқши билан хисоб қилади.
Ош бериш маросимларининг вақтларига эрталабги яъни нахорги вақлқарни хам 5:00, 6:00, 7:00 хисобга олийлар илтимос. Уёғини тўй эгаларини ўзлари белгиларди ошни нахорга ёки тушлик арафсига тўғирлашни.
3. 12:00 дан 15:00 бўладиган бўлса эҳсон ошларига Қори домлаларнинг вақтлари бўлмай қолади айниқса қиш кунлари намозлар вақти жуда яқин бўлади. Бу эса намозхонларга қийинчилик туғдиради. Шунингдек жума кунларига хам ноқулай вақтлардир. Имло хатолар учун узур.
2018-03-17 11:37:18
Orifjonov Axmadjon OdiljonovichПочему мой комментарий не сохраняется??? Я там столько всего понаписал
2018-03-17 11:38:49
Orifjonov Axmadjon OdiljonovichДа, очень интересный закон, особенно если учитывать что все эти "дабдабавозлик, исрофгарчилик" и прочяя фигня которую вы написали было начато представителями власти в нашей стране. я 5 лет проработал в сфере обслуживания и очень хорошо знаю кто и как проводит свои свадьбы. простой народ как вы говорите, никогда не растрачивает средства в пустую, всегда у них мероприятия скромные и приличные. а вот наши достопочтенные депутаты, прокуроры (не буду называть их имена) веселятся на всю ногу, закрывают улицы, ставят столы на улицу чтобы всех уместить... с жиру бесятся так сказать. почему все это сходило им с рук? вот это и есть настоящее расслоение общества и неравенство. чиновники покупают все самое дорогое и устраивают свадьбы тратив по 100-200 тысяч долларов (и это не преувеличение) тогда как остальные берут кредиты, в долг чтобы хоть как то быть похожими на них. это естественная природа человека, соревноваться это у всех в крови. хотите сказать что раньше этого никто не замечал?
2018-03-17 11:38:59
Orifjonov Axmadjon OdiljonovichУважаемые законодатели, прошу Вас пересмотреть закон, да, я согласен с тем что нужно поскромнее делать, пусть лучше в свое будущее вкладываются молодожены, но в первую очередь нужно усмирить некоторых о......х чиновников которые и начинают всю эту кашу. Уничтожить надо коррупцию, много примеров в мировых государствах можно взять о том как это сделать, не мне вас учить. И я согласен с пунктом в котором говориться что нужно проводить разяснительные работы насчет скромных свадеб. это очень правильное решение. Так же нужно чтобы этот проект увидели все, не только тут, но и в газетах, журналах и т.д. чтобы большинство смогло поучаствовать в обсуждении. Если конечно этот сайт не сделан для галочки. Тут всего 100 человек максимум прочитало это, а остальные 33 млн. нет. Это очень несправедливо запрещать всем из-за поступков некоторых граждан. Не надо запрещать, надо объяснять всем что лучше не надо так делать. Те кто исправно платят налоги, и честно зарабатывают тоже хотят красивую свадьбу устроить. я 100% не согласен с этим законом, именно в такой редакции.
2018-03-17 11:51:22
Isameddinov Muxammad Do'st Fazliddin o'g'liTo'yxonalar ustidan nozoratni kuchaytirish kerak. Ushbu qaror kuchga kirganda to'yxona egalari xizmat uchun narxni keskin oshirishlari mumkin 150 ta odam uchun yana 500 ta odamni pulini olishmasliglari kerak. to'yxonalarda xizmat uchun hozirgi narx saqlanib qolinishi kerak
2018-03-17 19:09:07
Yusupov Ulugbek Mirtalibovich3. .......
Тўй-ҳашамларда 150 нафаргача, ош бериш маросимларида
200 нафаргача киши қатнашади.
450 кишига тўй қилмоқчи бўлган одамлар 3 кун 150 кишилик тўйни қилишни одат қилишлари мумкин. Шу мақсадда ушбу бандни тўлдириш лозим. Яъни, "Тўй-ҳашамлари ва ош бериш маросимлари фақат бир кун ўтказилишига рухсат берилади."
2018-03-17 19:26:40
Ashirov Murat Polatbayvich- Тўй-ҳашамларда 150 нафаргача одам иштирок этиши масаласида якшилаб куриб чикиш керак сабаб куп ака-укали кариндошли оилалар бор ва ота-онанг хамда келин куёвнинг синфдош, лицей колледж курсдоши, бакалавр гурухи, магистр гурухи, иш жойи бор унда хар бир жойдан танлаб териб бир нафардан чакиришга тугри келади шу нуктай назардан караб чикиш керак
- ел-халкка таништирувчи “қуда чақирди”, “куёв чақирди”, “келин салом”, маросим тадбирларни уларни ман этмасдан ортиқча вақт ва харажат талаб қилмайдиган ва худудий нуктай назаридан караб чикиш керак
- хар бир худудда урф-одат бир кил эмас шу сабабли худудий нуктай назардан келиб чикиб хам куриб чикиш керак
2018-03-17 22:22:27
Soliyev Masrurjon MansurovichQalin puli yoxud shunga tenglashtirilgan boshqa moddiy oldi berdilarni mutloq ta'qiqlash zarur. Qarorda har bir jumla umumiy miqyosda emas konkret meyorlar asosida belgilanishi shart. Ijro intizomini to'liq nazorat qilish kerak. Nazoratni faqatgina vakolatli organlarga masalan DSI, Departament, IIB, prokuratura kabi tashkilotlarga berish lozim. Sababi NNT lar qonunbuzarlik holatlarida ularga nisbatan bevosida chora ko'rish vakolatiga ega emas. Bu qaror mukammal bo'lishi shart sababi tegishli shaxslar o'z foydalarini o'ylab qarorni aylanib o'tish yoki qarorning konkret belgilanmagan nomukammal bandlaridan foydalanish yo'llarini hozirdanoq boshlab yubormoqda. Agar shu qarorda mukammallikka erishilmasa keyinchalik yana 100 lab yillar dabdababozliklar davom etishi mumkin. To'ylar uchun sarflanadigan mahsulot, tovar va xizmatlarning maksimal limitlari belgilanishi maqsadga muvofiq bo'lar edi.
2018-03-18 12:28:53
Mahmudov Zuhriddin BahodirovichHar bir tuman 4 ga bo'linib shu tumanning 4 rahbari (Prokuror, Hokim, Soliqni kattasi,Nachalnik militsiya) har biri o'ziga berilgan qismni nazorat qilishi kerakligi prezidentimiz tomonidan aytilgan edi. To'ylarni nazorat qilishni ham shularni zimmasiga yuklash kerak.
Masalan prokurorning sektorida to'y bo'lsa prokuraturadan bitta nazoratchi kelib tursin.
Soliqni sektorida to'y bo'lgandan soliqdan birorta xodim kelib nazoratda tursin.
To'yxona egalarini ham nazoratga olish kerak. To'yxonani egasi 200 tadan ortiq odam kirgizmayman - deb qat'iy turib olsa to'y qiluvchilar ilojsiz shunga rozi bo'lishadi.
Mahalla raisini to'yga nazoratchi qilib qo'yish kerakmas. Mahalla raislari o'zini mahalladoshlarini yuz ko'zidan o'tolmay dabdabali to'y o'tkazishiga qo'yib beradi.
2018-03-18 12:34:18
Mahmudov Zuhriddin BahodirovichBir tomonda o'ylab qaralsa 150-200 kishi juda ham. 300-450 kishi qilib belgilansa, mashinalar esa 3-5 tagacha oshirilsa yaxshi bo'lardi
2018-03-18 14:44:51
mahkamova gulchehra qurbonovnaУшбу қарордан келиб чиқиб Президентимизнинг бу борада олиб бораётган ишларидан бутун халқимиз албатта минатдор бўлишлари турган гап.Лекин бу қарор мухокамаси янада кенгроқ бўлиши учун 30 март санасига қадар жойларда хам кенг мухокама қилиниб, уларнинг хам фикр-мулохазалари инобатга олинса янада мақсадга мувофиқ бўлар эди.Чунки бу қарор мухокамасига ўз фикрларини билдиришга муштоқ отахонларимиз ва онахонларимиз бу ерда изох қолдиришдан ожиз.
2018-03-18 20:33:37
95 farangiz djБыло бы хорошо отменить спальные гарнитуры, электро технику, наполнение комнаты со стороны невестки. Нас 3 девочки, в раннем возрасте мы потеряли отца кормильца, матери будет тяжело выдавать дочерей с такой сарпой. Одна спальная гарнитура если стоит минимум 4-5 милл. так еще и электро техника, шторы, паласы обойдеться это все 10 мил. если не больше
2018-03-18 22:43:29
Uljayev Toshkentboy ErgashevichУшбу қарор қабул қилинганидан сўнг асосан келин тўйларнинг сарф харажатлари уч тўрт бораварга камаяди, яъни куёв болалар учун уйланиш жудаям осонлашиб кетади. Энди масаланинг иккинчи тамони-ёш оилалар орасида никоҳ ажримларини олдини олиш учун маъмурий жарималарни энг камида э.к.и.ҳ.нинг 100 бораварида қилиб белгилаш зарур.
2018-03-18 22:55:38
Uljayev Toshkentboy ErgashevichХамма тамони очиқ ёзги тўйхонларнинг шовқин суронлари хар тамонга қараб тарқалади, айниқса тўйхона аҳоли яшаш ҳудудида жойлашган бўлса у ердан кўчиб кетиб қутилиш мумкин. Шу сабабли ёзги тўйхоналарни аҳоли яшаш ҳудудидан камида 700 ёки 1000 метр узоқликда бўлишини кўриб чиқиш зарур. Тадбиркор аҳоли осойишталигига ҳалақит қилмасин
2018-03-19 10:03:18
Artikov Badriddin Xusniddinovich1. Карор констицияга хилоф.
2. Инсон хукуклар ва эркинликлари купол равишда бузилади.
3. Бозор иктисодиети тамоиллари бузилади.
4.Такиклаш ва буйириш, назорат органларининг купайиши- порахурликка янги негиз яратади. Яхши натижага эришиб булмайди.
5. Хаммани тенг камбагал килишга эмас тенг бой килишга интилиш керак.
6.Яхши яшашни такиклаб булмайди. Бу ижтимоий конуният.
7. Юридик жихатдан жуда суст карор. Миллий урф одатларга асослснган холда деб "чаллар", "Куда чакирик"ни такикланаяпти. Миллий урф одатлар руйхатини ким белгилайди.
Туйлардаги сарф харажатларни бехуда деб булмайди. Пуллик хизмат курсатувчилар, махсулот етказиб берувчилар даромад куриб оила бокаяпти. Солик тулаяпти.
"Увал","Исрофгарчилик" сузлари канчалик парадоксли булмасин иктисодиет ривожланишининг тормози хисобланади. Истемол ортса ишлаб чикариш ортади. Бу иктисодий конуният. Бу билан увал килинг, исроф килинсин демокчимасман. Ишлаб чикарувчи орзу килади махсулотини куп истемол килинишини, кай тарзда истемол килинаетгани уни кизиктирмайди. У даромад куради, ишчи хизматчиларга ойлик тулайди. Солик тулайди. Туйни эгасига бориб "уша пулларингизни бизга беринг" деса бермайди. "Бошка сохада бизнес килсин" дейиш иктисодни тушунмаган одамнинг гапи булади.
Факатгина ташвикот ва тушинтириш ишларини тинимсиз олиб бориш лозим. Инсонлар узлари тушиниб етмагунларича хеч кандай такиклар иш бермайди.
2018-03-19 14:05:44
Yuldoshev Ismoil AbriyevichТўйларни ва тадбирларни ҳам тартибга тушуши яхши. Ёшларни тарбиясига ижобий таъсир этади
2018-03-19 16:18:48
Хидиров Насимжон НусратуллаевичКоллектив бўлиб туйга боришни ҳам тартибга солиш керак. Масалан хотин мактабда ишласа ва туй қилса ўша мактабнинг камида 50 ходими туйга боради.Эр темирйўлда ишласа эрнинг мехнат жамоасидан хам 100 киши боради.Чунки совга тарикасида берилган буюмга(кўпинча гилам)га пул қўшган. Шунинг учун меҳнат жамоаларидан қанча вакил қатнашиши кераклиги масалан 5 кишидан кўп бўлмаган деб белгилаб қўйиш керак. Буни корхона, муассаса, ташкилотар ўз ходимларига йиғилиш қили айтиб тушунтириш керак.Аммо буни келин ва куёвнинг дустларига нисбатан қўллаб бўлмайди.Тўй ёшларники, шунинг учун ёшлар кўпроқ борса арзийди. Президент ҳам айтди, "туйга ёшлар боради, ёши катталар нон синдирдига" деб. "Туйни мен қилаяпман, 3 та журангни ёки дугонангни таклиф қиласан холос" дейиши мумкин келин ва куёвнинг ота онаси. Ота оналар ўзларинг танишларини кўпроқ айтишга ҳаракат қилади. Келин ва куёвни ҳимоя қвилиш учун куёвнинг журалари ва келиннинг дугоналаридан айтайлик курсдошларидан, синфдошлардан нечтаси бориши мумкинлигини сонлар билан белгиланган тарзда (20 та синфдоши, 10 та курсдош) деб Низомда аниқ тиниқ белгилаб қўйиш керак.
2018-03-19 20:18:50
Tashnazarov Suratjon AbdullaevichТўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Қарори ва Низоми айни даврда қабул қилиниши лозим бўлган ўта муҳим ҳужжат деб ҳисоблайман. Тўй ва тадбирларни ихчамлаштириш, улардаги исрофгарчиликларни олдини олиш ва харажатларни камайтириш натижасида тежалган маблағларни фарзандлар тарбиясига сарфлаш, инсон капиталини ривожлантиришга йўналтириш, келажакда жамиятимиз тараққиётини ва оилалар фаровонлигини таъминловчи мезонлардан ҳисобланади.
2018-03-19 20:19:53
Tashnazarov Suratjon AbdullaevichҚарор ва низом, улар билан боғлиқ бошқа хужжатларда этиборга олиниши лозим бўлган қуйидаги таклифларимни билдирмоқчиман:
2018-03-19 20:20:21
Tashnazarov Suratjon Abdullaevich2018-03-19 20:44:15
Эргашев Аслон АкрамовичХар қанча қийин бўлса ҳам тўйларни тартибга солиш керак, бошида чиқадиган қарордан кўпчилик бойваччаларимиз норози бўлишади, 1 йил ўтгандан сўнг одамлар ўзи ўрганади ва рахмат айтади, тежалган миллиардлаб суммаларимиз болаларимиз келажаги учун хизмат қилади.
2018-03-20 17:13:34
Baymirzaev Tura JuraevichМана шу, ва бошка инсонларнинг ишлаб топган пулларини КИМДИР сарфланишига ХУЖАИНЛИК КИЛИШИни тартибга солмокчи булган конунлар умуман тугри келмайди.
Хар бир инсон уз мулки булган ПУЛЛАРИНИ истагинича сарф килиш ХУКУКИГА ЭГА.
Истаган микдорда мехмонларни чакириб, истаганича уларга ОШ БЕРИБ, истаса БЕДАНА таркатиши мумкин.
Бировни пулига ХУЖАИНЛИК КИЛИШ АСЛО МУМКИН ЭМАС.
Хамманинг уз акли ва фаросати бор бошида. Бировга таклид килиб ОШ бергиси келса ва бу унга ёкса мархамат. Карзга киладими ёкми бу узининг танлови.
Бировларга акл ургатмасдан ХАММА УЗ ИШИНИ КОЙИЛ МАКОМ КИЛГАНИ АФЗАЛ.
Бу конунни асло маъкулламайман.
Бу конун ИНСОН ЭРКИНЛИГИГА ЗИД.
2018-03-20 23:23:43
Ashurmatov Ilhom IslomovichBu qonun chiqqani albatta yaxshi ba'zi marosimlarni yuq bo'lishi hamda mexmonlar sonini qisqarishi kutilganidek buladi, lekin yana bir narsaga etiboringizni qaratishingizni lozim deb uylemiz. Bu qonun butun Respublika buylab bir xil joriy etilishi adolatdan emas sababi shundaki Shaxar xududida 150 kishi meyor xisoblanishi mumkin ammo Qishloq xududida yashovchi aholini etirozi kelib chiqishi aniq. Chunki bu joylarda yashovchi aholida yaqin qarindoshlari, bo'lg'usi qudalar, yoru do'slar, mahalla qo'ni qo'shnilarni hisoblasa kamida 300 dan oshadi. Bunday qishloqlar mamlakatimizda xar bir viloyatlarda bor. Ser uruglik bir birini tuylarda marakalarda uchrashtiradi agarda ularni aytmasa mehr oqibati uzilishi xec gapmas.Xop tuyga aytmasin uyiga mexmonga chaqirsin yoki kurgani uzi kesin shu shu xarajat emasmi...
Yana etiborlisi shundaki bunday qishloqlarda tuy marosim utkazish katta xarajat talab etilmaydi xar kim uzi sharoitidan kelib chiqib darsturxon bezaydi. Tuyxonani faqat joyi va xizmatidan foydalanadi. Tuyxona odam soniga o'rtaca 2500 - 5000 so'mgaca.
Xulosa qilib aytganda Yuqorida keltirilgan Dabdababozlik ortiqcha sarf xarajat larni xammasi shaxar xududlardidan kelib chiqmoqda ularning kasriga endi qishloq aholisi xam o'z qarindosh yoru dustidan kechishiga mehr oqibatini yuqolishiga sabab bolishi mumkin. Shunde ekan bu qarorda inobatga olinadigan joyi Shaxarlar 150 tagaca Qishloq xududlari uchun 250-300 gaca belgilanishi adolatdan bolar edi. Ko'proq mexmon chaqiraman deb xec kim shaxardan qishloqqa borib tuy qilmasligi xam aniq va ravshan ... Agar yuqoridagilar inobatga olinsa xalqimiz yanayam Hukumatimiz va Xurmatli Prezidentimizdan yana bir bor xursand bo'lib Yoshlari ulug' qariyalarimiz va onahonlarimiz qolaversa butun xalqimiz duo qilishlari aniq.
2018-03-22 11:57:36
Mamadiyorov Olimjon Umarovich14. оилавий тадбирларни ихчам, исрофгарчиликсиз ва белгиланган талаблар асосида ўтказиш бўйича аҳоли ўртасида тарғибот ишларини олиб боради ҳамда ўрнатилган тартибга риоя этмаган фуқароларни маҳалла фуқаролар йиғинига таклиф қилган ҳолда жамоатчилик ўртасида муҳокама этади.
Тўй эгаси муҳокамага келмасачи? деган ўринли савол туғилади, шунинг учун жамоатчилик ўртасида муҳокама қилиш эмас иқтисодий жарима қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади юқорида айтилганидек Республикамиздаги энг кам иш ҳақининг 100 баробаридан 200 баробаригача белгилаш тўғри бўлади, қўлланилаётган жазолар ҳақида оммавий ахборот воситаларида асосиан ТВ орқали ёритиш самарали бўлади.
2018-03-22 12:03:30
Mamadiyorov Olimjon Umarovich14. "Исрофгарчилик" деганда "Озиқ-овқат маҳсулотлари" сарфларига алоҳида эътибор қаратиш керак бўлади, чунки тўй-ҳашам кунлари, маросимларда дастурхонларга қўйиладиган ноз-неъматлар таркибида хорижий маҳсулотлар улушини кўпайиши импортни кўпайишига олиб келади бу эса Валютани четга чиқишини англатади. Импорт маҳсулотлари борасида чеклов қўйиш натижасида мамлакатимиз иқтисодиётига жуда катта ёрдам берган бўламиз.
2018-03-22 12:07:36
Mamadiyorov Olimjon UmarovichҲозирги вақтда "Пули кўпайганлар" тўй ва маросимларни бир кунда эмас балки бир неча кунда ўтказишни ёки айнан тўй ва маросимларни хорижда ўтказиш борасида режа тузишмоқда, шуларни ҳисобга олган ҳолда қатъий чора тадбирлар ишлаб чиқилиши керак.
2018-03-22 15:30:31
Хужаев Зафар ХайдаровичХаволаки нормалар кўп (масалан, ахлоқ-одобга зид бўлган бошқа ҳолатларга), аниқ қилиб ёзиш керак.
Бундан ташқари дафн маросимининг қайси бирини ўтказиш хам аниқ езилмаган. Масалан дафн этиш ва мотам маросимлари билан боғлиқ миллий қадриятларимиз ва муқаддас динимиз қоидаларига зид бўлган ортиқча тадбирларни ўтказиш ман этилади деб кўрсатилган, бироқ қайси айнан маросим миллий қадриятларимиз ва муқаддас динимиз қоидаларига зид эканлиги кўрсатилмаган (масалан, еттисими, йигирмасими, қирқими, 52сими, йилими ва хоказо). Бу ҳолатни ҳам аниқ қилиб кўрсатиш керак.
2018-03-22 21:48:50
Худайбергенов Рузимбай ТурсинбаевичАссалому-алайкум.
Юкорида келтирилган низом кучга киришига хар хил фикрлар билдириляпти. Менимча ушбу "тийиб турувчи" тартиб-койидалар хаммага фойда келтиради. Оилавий тадбирларни утказиш - жамоатни йигиш дегани. Жамоат йигилган жойда тартиб-интизом бугани яхши, бундан хамма манфаатдор. Ошикча сарф-харажатларни камайтириб, оила бюджетини ошириб, ривожланиш, яхши яшаш сари интилиш яхши. Ешларимизга купрок шароит яратиб беришимиз керак. Олдинлари киноклубларга кино куришга, бориларди, викториналар, дискотекалар булиб турарди. Хозир кишлок жойларда ешлар факат туйларни кутиб юради.
Ота-оналар туйдаги ошикча сарф-харажатларни камайтириш хисобига еш келин-куевларни Узбекистон буйлаб саехага, буюк зиератгохларни зиерат килишга жунатса ва бунда хукуматимиз томонидан чегиримли йулланмалар берилса яхши буларди.
2018-03-23 01:37:37
Яхияев Анвар АббасовичАссолому Алейкум!
Тўйхоналарда овоз кучайтиргичлардан фойдаланиш халигача тартибга келтирилгани йўқ.
Тўйхоналарга яқин жойлашган уйларда яшаш жуда қийин бўляпди. Тўйхонадан чиқвотган барабанни гумбурланган товуши одамларга зарар эканлигини ҳамма билсаям ҳеч ким, ҳеч нарса қилмаяпди. Порталга мурожат қилдик, СЭС ходимлари гумбурлаш овози меъёрдан ортиқ эканлиги тўғрисида хулоса чиқариб кетишди. Шайхонтаҳур туман ҳокимияти эса, тўйхона эгаси огоҳлантирилди деб ҳужжат юборишди холос. Лекин хеч нарса ўзгаргани йўқ.
Ашула ва мусиқани овозлари баланд бўлсаям майли, лекин мусиқадан чиқвотган барабанни гумбурланган овози, тиббиёт ходимларнинг хулосасига кўра одамларга жуда зарарлиги аниқланган.Шундай экан атрофда яшовчи аҳолининг тинчлиги ва осойишталигини бузмасликлари учун, яъни мусиқадан чиқвотган барабанни гумбурланган овозини пасайтиришни йўли бу: Узбекконцерт билан тўйхона эгалари зиммасига қўйиб қонунга алоҳида банд қилиб киритилса яхши бўлар эди. Чунки, агар санъаткор гумбурланган овозни меъёрдан оширса, Узбекконцерт ўз ходимларига чора кўришлари керак, (масалан лецензияни олиб қўйиш).Тўйхона эгалари эса, акустик мутахассисларни жалб этган холда ўз тўйхона деворларидан меъёрда бўлган товуш овозлари чиқмаслигини таъминлаб беришлари керак.
Олдиндан Сизларга катта раҳмат, ишларингизга, умринларингизга, ризқизларингизга Аллоҳ таоло баракасини берсин
2018-03-23 08:51:56
Abdullayev Shaxbozbek Qudrat o'g'liЎзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг «Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказишини тартибга солиш тўғрисида» Қарори лойихасига мени ҳам фуқоралик бурчим сифатида бефарқ қолдирмади. Фикрларим ва таклифларим билан ўртоқлашмоқчиман...
Қарор лойихасида юқорида такидланганидек, охирги йиллар тўйларимиз, маросимларимиз ўз қолипидан чиқиб кетаётганлиги бугун барча фуқораларимизни ташвишга солмоқда.
Тўйлар ва маросимлар шухратпарастликка, манманликка, ўзини кўз-кўз қилишга, бошқаларнинг ижтимоий аҳволини инобатга олмаслик ҳамда исрофгарчиликка йўл қўйиб келинмоқда. Айниқса, исрофгарчиликка йўл қўйилиши бу ўта оғир иллат эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман.
2018-03-23 08:51:57
Abdullayev Shaxbozbek Qudrat o'g'liЎзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг «Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказишини тартибга солиш тўғрисида» Қарори лойихасига мени ҳам фуқоралик бурчим сифатида бефарқ қолдирмади. Фикрларим ва таклифларим билан ўртоқлашмоқчиман...
Қарор лойихасида юқорида такидланганидек, охирги йиллар тўйларимиз, маросимларимиз ўз қолипидан чиқиб кетаётганлиги бугун барча фуқораларимизни ташвишга солмоқда.
Тўйлар ва маросимлар шухратпарастликка, манманликка, ўзини кўз-кўз қилишга, бошқаларнинг ижтимоий аҳволини инобатга олмаслик ҳамда исрофгарчиликка йўл қўйиб келинмоқда. Айниқса, исрофгарчиликка йўл қўйилиши бу ўта оғир иллат эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман.
2018-03-23 08:52:19
Abdullayev Shaxbozbek Qudrat o'g'liБиз кўпроқ тўйдан олдин суръатга ёки видио тасмасига олинган тўй дастурхонини кўриб қувонамиз, қаранг қанчалар чиройли. Ҳеч тўйдан еб туриб кетилгандан сўнги дастурхон аҳволини бир кўрганмисиз, айниқса мана шу жойига бир диққат қаратинг, азизлар!, ушатиб ташланган нон бўлаклари, ярми ейилмай қолган овқатлар ва ярми очилиб қолиб кетган сувлар, шарбатлар,ароқлар. Буларни кўрган одамнинг таби хира тортади ва нақадар тўйларимиз исрофгарчиликка бой эканлигига амин бўласиз. Тўйдан кейин халта-халта қилиб нон бўлакларини молларга беришлар, ярми қолиб кетилган овқатларни тўкиб ташлашлар. Яқинда Тошкентда бир қариндошимизнинг ош марсимида иштирок этдим, ажойиб тўйхона, кўплаб одамлар келишди, тўй дастурхони атрофида 12 киши бўлиб ўтирдик, дастурхон жуда чиройли қилиб безатилган, орамиздан бир киши ўрнидан туриб дастурхонга қўйилган нонларни ушата бошлади, шунда нон ушатаётган пайтдаги нон ушоқларининг дастурхонга тўкилаётганига кўзим тушди, эсимга отамнинг “ноннинг ушоғи ҳам увол” деган бир ибораси ёдимга тушди. Кейин соат 11 да тўй ошида ўтирган Вазирлар Махкамасида, Молия вазирлигида ишлайдиганлар ҳамда коллеж ўқувчилари ҳам борлиги мени ҳайратга солди, наҳотки булар иш вақтида кабинетда бўлиши у ердаги муҳим масалалардан ёки ўқишидан тўй оши афзалмикин?, деган савол миямда пайдо бўлди.
2018-03-23 08:52:36
Abdullayev Shaxbozbek Qudrat o'g'liИсрофгарчилик ними?- деган савол бор. Бу нақадар ёмон ва оғир иллат эканлигини билмоқчи бўлсангиз, ёзувчимиз Тоҳир Маликнинг “Одамийлик мулки” китобидаги исрофгарчилик ҳақидаги бандини топинг ва ўқинг. Бундан ташқари Уламоларимизнинг шу ҳақдаги фикрлари билан танишишни илтимос қилган бўлар эдим.
2018-03-23 08:53:26
Abdullayev Shaxbozbek Qudrat o'g'liМени ёшим 60да, бу туй мен яшаган қишлоққа 60 йилларнинг охирларида кириб келди, унда “қизил туй” деб атала бошланди, биз болалигимизда роса ҳавас қилганмиз. Ёшимиз ўсиб борган сари бу тўйлар авжига чиқди, энди бу тўйлар келин куёвнинг “вечери”га айланди, замоновийлашиб бугунги даражага эришди. Кеча ҳовлиларда ўтган тўйлар бугунга келиб замонавий тўйхоналарга кўчди. Исрофгарчилик, ўзини кўз-кўз қилиш, шухатпарастлик авжига чиқди, энди буни Қонун қолипига киритишга мажбур этмоқда. Менинг назаримда бирор бир давлатда урф одатлар, азалий қадриятлар Қонун қолипига солинмаган уларга ҳамма бўйсинишган. Ахир уларда биздагидек Махалла институтининг ўзи йўқ-ку?. Қишлоғимизда Махалла раисини ҳозиргидек расмий ҳеч ким сайламас эди, уни қишлоғимиз кексалари тўпланишиб, махалламизнинг обрўли одамини норасмий сайлар эдилар ва унга ҳамма бўйсинишини эълон қилар эди ва ҳамма кекса-ю ёш бўйсиниб кетишар эди.
2018-03-23 08:53:38
Abdullayev Shaxbozbek Qudrat o'g'liБугунги маҳалла раисларин куп одамлар танишмайди айниқса бу куп қаватли уйларда роса билинади, ҳаттоки маракаларга уларни таклиф ҳам этишмайди. Яна ажабланарлиси уларнинг кўпчилиги ёш ва ўрта ёшлиларни ташкил қилади, кўпчилиги ўз гапини тузук гапира олмайдиган одамлардан ташкил топган. Менинг назаримда махалла раиси ёш олтмишдан ошган, обрўли, ҳаёт тажрибасига эга, энг асосийси ўзини ортидан махалладошларини етаклай оладиган, қолайверса миллий қадриятимизни чуқур биладиган донишмандроқ одам бўлиши лозим. Хўш бугун улар шу талабга жавоб бера оладими, йўқ албатта, агар шу критерияга жавоб берганида эди бугун қадриятларимизни Қонун қолипига солиш мақсади туғилмаган бўлар эди, мана унинг аянчли самараси. Маҳаллага хохлаган одамни қўйса бўлайверади, у бошқараверадининг натижаси. Тўй-бу ўзбекларнинг азалий бир қадрияти, бу ерда мехр деган бир ибора ётибди, узоқ куришаолмаган ота ва онамизнинг авлод аждодлари билан кўришамиз, дийдорлашамиз, тўй баҳона бир биримизни мехримизга тўйишамиз. Буни нимаси ёмон. Лекин, тўйдаги бир иллат қадриятимизга путур етказмоқда. Бунинг номи исрофгарчилик, исрофгарчилик азал азалдан бизнинг қадриятларимизда бор, энди эса бу айни авж пардасига чиқди, буни Қонун қолипига солиш зарурлигини туғдирмоқда.
2018-03-23 08:53:58
Abdullayev Shaxbozbek Qudrat o'g'liҚарор лойихасидаги низомнинг иккинчи бобида киритилаётган “тўй-ҳашамда 150 нафаргача, ош бериш маросимида 200 нафаргача киши қатнашади” бўлими менинг назаримда нотуғридек. Нима, 151чи бўлиб кечикиброқ келган энг яқин қариндошимизни “кечирасиз энди Сизни кирита олмаймиз” деймизми?, ёки худди шунингдек ошга кечикиб келганига ҳам шу сўзни айта оламизми?. Йўқ, албатта! Бу белгилаб қўйлаётган нафарларимизда ҳам исрофгарчиликка йўл қўйилаверади. Бизнинг асосий мақсадимиз исрофгарчиликни, шухатпарастликни ва манманликни олдини олиш бўлиши зарур деб ҳисоблайман. Баъзи бир ёшларимиздан шу тўйда уч, тўрт соатлаб юқорида сахнада ўтириш ёқадими деб сўрасак, уларга бу нарсанинг умуман кераги йўқлигини билдиришди, бу-тадбир ота онамизнинг орзу-ҳаваси бизникимас дейишди. Биз ёшлар учун дўстларимиз иштирокида ўтадиган ЗАГСдаги никоҳ марсимимизга халақит бермасаларингиз бўлди, дейишди
2018-03-23 08:54:12
Abdullayev Shaxbozbek Qudrat o'g'liЯқинда Ўзбекистон 24 телеканалида тўй маросимлар бўйича Халқаро пресс клубда муносабат билдирилди, демишки Биз тўйларда 150 киши, ошга 200 киши қилиб белгиладик дея фикр билдирилди, ортидан эса фуқораларимиз норозилик фикрларини билдирмоқда деб таъкидлаб ўтилди. Муносабатни кўз узмай бутун вужудим билан тингладим, аниқ бир жўяли таклиф ва фикрлар билдирилмади. Менинг назаримда биз кўп гапириб кам амал қиладиган халқлар тоифасига ўхшаб қолаяпмиз. Миллий қадриятларни қолипга солиб бўлмайди, ундаги бачканаликларни эса олиб ташлаш мумкин. Охирги пайтлар тўйда ўтириб ароқ тановвул қилаётган аёлларга кўзим тушиб, миллат таназзули шу бўлса керак деган фикр қалбимдан ўтди. Мен таклиф қилмоқчи бўлаётган тўй сценариямда бу иллатларга нуқта қўйилади. Миллат генафонди сақланади, мехр оқибат кўтарилмайди. Шунинг учун тўйларни ўтказиш маросими сценариясини излаб топиш ва барчини ушбу тўй сценариясига ўргатиш лозим. Мен қуйидагича тўй сценариясини таклиф қилган бўлар эдим.
2018-03-23 08:54:27
Abdullayev Shaxbozbek Qudrat o'g'liТўй маросимини “вечер”- никоҳ маросимига айлантирган бўлар эдим, у ерда никоҳ маросими бахт уйларида (ахир бу жойларда катта “холл”заллар қурилган ) ва тўйхоналарда, бунда дастурхон ёзилмайди. Никох маросимини куннинг хохлаган вақтида белгилаш мумкин, у кўпи билан агар қариндошлари кўп бўлса бир соат атрофида, қариндоши кам таклиф этилганда бир соатга етмайди, одамлар сони ҳам белгиланмайди, келган қариндош ва яқинлар келин куёвга аталган совға саломини қўлига тутқазиб табриклаб кетишаверади. Айниқса исрофгарчилик деган энг ёмон иллатдан қутуламиз. Йиғилган совға саломлар(конвертлар) келин куёвнинг кейинги ҳаётига ишлатилади, тўй дастурхони харажатларига эмас. Тўйнинг асосий харажати камида 90%и-бу тўй дастурхонига қилинадиган харажат, айнан исрофгарчилик деган ёмон иллат ҳам мана шу ерда.
2018-03-23 08:54:37
Abdullayev Shaxbozbek Qudrat o'g'liОш бериш маросимидан мақсад, кексаларимиз дуосини олиш бўлса, маҳалла кексалари, қариндош уруғларимиз ичидаги кексалар таклиф этилиб ёшларга дуо қўлини чўзсалар мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бундай ҳолатда одамлар сони 100 тага ҳам бормайди. Бунда қариндошлар ичидаги кекса отахонлар, онахонлар, махалладаги кексалар,ҳожилар таклиф этилади, бу тадбир хохласа хонадонда, хохласа бирор бир чойхонада ўтказилади. Кўп қаватли уйларда ҳам пастларда (ҳозир прокатга стол стулни олишнинг муаммоси йўқ) бемалол ўтказса бўлади. Зардали маҳалла раиси буни ташкил қилса бу-нур устига аъло нур бўлади.
2018-03-23 08:54:50
Abdullayev Shaxbozbek Qudrat o'g'liЎз-ўзидан икки ҳолатда ҳам нафар дейилишига ҳожат қолмаган бўлар эди. Яна бир нарсага ўзимни фикримни билдириб ўтмоқчиман, баъзида кейинги пайтлар бир гаплар қулоғимизга “рахбарлар тўй маросимларга борилмасин” дейилган иборалар тарқалмоқда. Лавозим бу инсонга вақтинча барилган бир вазифа, у мансаб отидан тушиб оёғи ерга теккандан сўнг қариндош уруғларнинг мехридан ажралиб қолиши мумкин. Менда билдирмоқчи бўлаётган таклифда, раҳбарлар ҳам қариндошининг (акасининг ёки укасининг, опасининг ёки синглисининг “жиянлари”) тўйига бемалол қатнашиши ва тўёнасини узатиб бемалол кетавериши мумкин. Қариндошчиликка путур етмайди (бундай ҳолат кўпи билан 10 ёки 15 минут вақтни олиши мумкин холос, қўлида битта гулдаста кўтариб келиб табриклаб кетса бунинг нима айби бор).
2018-03-23 08:55:09
Abdullayev Shaxbozbek Qudrat o'g'liБу таклифимда санъаткор ўрнини “диджей”лар эгаллайди, улар хохлаган санъаткорнинг қўшиқларини қўйиб бера олади, раққоса керак эмас, даврани олиб борадиган сухандон ҳам керак эмас, фотогриф ва видиочи бўлса бўлди, уларга қилинадиган харажат кўп нарсани ташкил этмайди, ўртада микрафон ким табриклаш хохиши бўлса чиқиб ўз табригини билдирайверади, қарабсизки европадан қолишмайдиган замоновий миллий тўй, чиройли ўтади, аминман.
Аввал ҳам тўйларни тартибга солиш бўйича биринчи Президентимиз томонидан Президент қарори қабул қилинган, баъзи бир юқори мансабдаги раҳбарлар ишлаб турган лавозимидан четлаштирилган, вақтинча ўртада жимлик бўлди, кейин аста секин яна аввалгидан баттар авжига чиқди. Демак, миллий қадриятни тақиқлаш эмас унинг бачканаларини олиб ташлаб замонавий тус бериш керакка ўхшайди. Лицензиялаш-бу коррупцияга йўл очиш, шартномалар тузиш бу қалбакилашади, тўй пайти тузилади тўйдан сўнг ташлаб юборилади яъни куз бўямачилик учун қилинади.
2018-03-23 08:57:24
Abdullayev Shaxbozbek Qudrat o'g'liМухтарам азизлар! Менинг ушбу таклифимни “Оила” марказига ва Республика Махалла жамғармасига етказинг. Таклифим уларга маъқул тушиши аниқ, агар керак бўлса бу тадбир учун йўл харитасини ишлаб бераман. Бу тадбирга юқорида зикр этилган ташкилотлар ва туман ёки шаҳар Ҳокимлари шароит ятиб беришса бўлди.
Ражабов Абдугани Туйғунович
Навоий вилояти Навоий шахри
И.Каримов кўчаси 150 а уй 21 хона
Тел: 224-08-52
Моб: 99893432-59-95
ИЗОХ: Ушбу юборилган матн сайт талабидан ортиб кетганлиги сабабли бўлиб-бўлиб юборилди.
2018-03-23 10:27:07
XALIMOV BAXRITDIN ULMASOVICHА) 10. Тўйхона, кафе ва ресторанлар маъмурияти оилавий тадбирлар ўтказилаётганда тегишли хавфсизлик чораларини таъминлаши шарт.
Шу бандни тулик еритиб беринглар. ИИВвазирлиги куриклаш хизмати билан шартномага тузишга мажбурлаш эмасми бу?
Кайси конунда тегишли хавфсизлик чоралари еритилган?
Б) Нега спиртли ичимликларга таъкик йук? Халкимизга фойдалими шу?
В) Оилавий тадбир деган иборани талкини йук-ку!!! Сизлар буни еритиб беришингиз керак.
Д) Хизмат курсатадиган транспорт 2та ва уларда лицензия булиши керак деб талаб куйилмокда. Нахотки дустимни туйида унинг опа-сингиллари/жиянларини туйхона/загсга уз мошинамда олиб боролмасам? 4-банд талабини еритиб бермасангизлар, эртага соликчилар уз билганича талкин килишади.
Хуллас, саволлар куп, ман бу талкиндаги Низомга 100% каршиман. Халкни уйлайдиган булсак ушбу хужжат халкка муаммо чикармаслиги керак. Ман бор йуги 2та банд буйича фикримни ездим.
Юристлар хам жалб килинганмиди бу Низомни тайерлашда?
2018-03-23 10:35:19
XALIMOV BAXRITDIN ULMASOVICHА) 10. Тўйхона, кафе ва ресторанлар маъмурияти оилавий тадбирлар ўтказилаётганда тегишли хавфсизлик чораларини таъминлаши шарт.
Шу бандни тулик еритиб беринглар. ИИВвазирлиги куриклаш хизмати билан шартномага тузишга мажбурлаш эмасми бу?
Кайси конунда тегишли хавфсизлик чоралари еритилган?
Б) Нега спиртли ичимликларга таъкик йук? Халкимизга фойдалими шу?
В) Оилавий тадбир деган иборани талкини йук-ку!!! Сизлар буни еритиб беришингиз керак.
Д) Хизмат курсатадиган транспорт 2та ва уларда лицензия булиши керак деб талаб куйилмокда. Нахотки дустимни туйида унинг опа-сингиллари/жиянларини туйхона/загсга уз мошинамда олиб боролмасам? 4-банд талабини еритиб бермасангизлар, эртага соликчилар уз билганича талкин килишади.
Хуллас, саволлар куп, ман бу талкиндаги Низомга 100% каршиман. Халкни уйлайдиган булсак ушбу хужжат халкка муаммо чикармаслиги керак. Ман бор йуги 2та банд буйича фикримни ездим.
Юристлар хам жалб килинганмиди бу Низомни тайерлашда?
2018-03-23 11:42:13
Isameddinov Muxammad Do'st Fazliddin o'g'liTezroq shu qonun kuchga kirsin
2018-03-23 17:19:01
Karimov Jahongir AbdunabievichХалкмиз учун ушбу қонун лойихаси хаммага бирдек мақул бўлмоқда десам янглишмаган бўламан менимча. Туйни 150 кишилик қилиб 2 кунда 2 та ресторанда қиладиганлар хам пайдо бўлиши мумкин. Ушбу холатларнинг хам олдини олиш чоралари кўрилса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Шунингдек тўй учун 150 кишига таклифнома бериб ушбу таклифнома асосида ресторанга мехмонларни қабул қилиш тартиби хам ишлаб чиқилиши керак. (Таклифнома берилган одамларнинг рўйхати мехмонларни қабул қилувчи хизматчиларда хам бўлиши керак. Таклифномасини олиш ёдидан кўтарилганлар учун)
2018-03-23 21:31:03
Karimova Guli ZaynitdinxodjaevnaМен туй килмокчи булган онаман. Хозирда бизни уйлантиряпкан жудаям бир мухум масала бор эди.
Хозирда туйхоналар куидаги карор ишга тушиши билан туйхоналар нархини ошириш харакатида йурмокда ва нархлар ошишини хабарини беришмокда.
Бу вазиятда карор ишга тушиши билан хче кандай вазият узгармаяпти чунки туй киляпкан яна уша микдорда харажат киладиган булиб колмокда.
Халк учун килиняпкан карорни натижаси шундай буладими?
Туйхоналар учун хам нарх буйича чегаралар куйиладими?
2018-03-23 23:45:23
Djurayev Shoyadbek ShuxratovichВодий томонда айниқса Андижонда манзар еди деган ва тўйдан кейин 40 кун 3 маҳал қиз томон куёв томонга манзар ташийдиган урф одатлар бор. Шу урф одатларни қатъиян ман қилишни ҳам киритиш лозим!
2018-03-23 23:47:52
Djurayev Shoyadbek ShuxratovichАйниқса ушбу 40 кунлик мазарга қайноналар жуда ҳам талабчан. Бундай одамларга жавобгарлик масаласи белгиланса жуда ҳам маъқул иш бўлар эди.
2018-03-24 10:47:23
Tuychiyev Valijon VahobjonovichКомиссия тузилади дейилган.Комиссияга туман(шахар) хокими раис бўлиши керак. Яъни доимий назоратда туриши керак. Ушбу масала Халқ депутатлари Кенгашида мухокама килиниб кейин комиссия тузиш керак. комиссия раиси ўринбосари бошқа ишда ишламайдиган ойлик тўланадиган штат асосида ишлаши керак. комиссия таркибига ФХДЁ ходимларини кўшиш керак
2018-03-24 11:05:39
Razzoqov Nurbek AlievichАссалому алейкум Ҳурматли Сенаторлар!
Боғда бир зарарли дарахт ўсиб томир отиб кетган бўлса, мевасидан билмаганлар истеъмол қилиб захарланаётган бўлса, уни шохларини қирқиш керакми ёки илдизига болта уриш лозимми?
2018-03-24 13:22:28
Yusupov Oyatillo GofurjonovichАлбатта эрталабки нонуштани ўтказишга хам рухсат бериш керак. Андижонда факат эрталабда 1 махал дастурхон ёзиб тўй қилиш одати хам бор. Эрталаб аввал эркаклар, сўнгра соат 8-10 ларда аёллар мехмон қилинади, кечки пайт соат 3-5 ларда келин олиб келиниб келин тараф мехмон қилинади, шу билан тўй тугайди. Келин тараф хам эрталаб аввал эркакларни, сўнгра соат 8-10 ларда аёлларни мехмон қилинади, кечки пайт соат 3-5 ларда келинни кузатиб тўйни тугатади. Тўй эрта кунда тугайди, камчиқим. Шунингдек, эрталабда одамлар тўйга бориб сўнг ишларига бемалол кетаверади, ишдан тўй учун рухсат сўрашга хам хожат йўқ. Бундан ташқари эрталабда барака бўлади. ёзнинг иссиқ кунларида эса тушда иссиқда тўйга боргандан эрталабки салқинда борган анча қулай. Юқоридагиларни инобатга олиб, эрталабки нонуштага албатта рухсат берилиши керак. Ёки бўлмаса "Тўй-ҳашамлар соат 10:00 дан 23:00 гача ёки 06:00 дан 18:00 гача ўтказилади" деб ўзгартириш керак.
2018-03-24 13:25:11
Yusupov Oyatillo GofurjonovichАгар адлия вазирлиги бу қонуннни бузганлар учун тегишли маъмурий жавобгарликни киритса, ушбу жаримадан ундирилган пулларни фақат кам таъминланган хонадонларга моддий ёрдам ёки бошқача кўринишда берилишини йўлга қўйиш керак
2018-03-24 14:29:50
Rahomova Saodat MadyakubovnaСаодат Раҳимова, Тошкент шаҳри
Мазкур Низом лойиҳасига айрим таклифларим бор. Масалан, 7-банд қуйидагича ифодаланиши мақсадга мувофиқ:
7. Халқимизнинг миллий анъаналарига ёт бўлган, ортиқча вақт ва харажат талаб қиладиган оилавий тадбирлардан олдинги, тадбир вақтидаги ва кейинги қўшимча, яъни “танишув”, “сеп ёйди”, “қуда таниш”, “ота кўрди”, “ота келди”, “чарлари”, “тўй саёҳати” “қуда чақирди”, “куёв чақирди”, “келин чақирди”, “куёв навкари”, “келин навкари”, “келин салом”, “тоғора юбориш” ва шу каби бошқа тадбирларни ўтказиш ман этилади. Шунингдек, “пул қистириш”, “пул сочиш”, одобсиз шоулар, “севги тарихи” (“Love story”) каби ахлоқ-одобга зид бўлган бошқа ҳолатларга йўл қўйилмайди.
Шу билан бирга, никоҳ тўйидан олдин юртимизнинг баъзи ҳудудларида ўтказиладиган “Қиз йиғини” тадбирини ресторан, тўйхона, кафе ва шу каби жойларда ўтказишга йўл қўйилмайди, мазкур тадбир бўлғуси келиннинг қизлик уйида фақат ўз қариндош-уруғлари ва дугоналари (қизлар) иштирокида ташкил этилади ёки ихтиёрий равишда ўтказилмаслиги мумкин.
Мазкур низомда белгиланганидан ташқари бирор-бир янги удум ёки удумларни тўй ёки маърака номи билан боғлаб татбиқ этиш ва тарғиб қилишга йўл қўйилмайди. Туристик саёҳат тўйдан кейинги (туристик) саёҳат сифатида тарғиб этилиши мумкин эмас. Жумладан,“келин-куёвнинг тўйдан кейинги туристик саёҳати” қабилида ва шу каби мазмунда тўй тушунчасини туристик саёҳат тушунчасига аралаштириб талқин этишга йўл қўйилмайди.
2018-03-24 17:47:29
Safarov Jonibek BekmurodovichTakliflarim bor. To'yxonalar o'z xizmat narxlarini sun'iy oshirmasliklari maqsadida to'yxona narxlarining maksimal qiymatini eng kam ish haqqiga mos ravishda belgilash lozim. Aks holda, to'y xarajatlari iqtisod qilinmaydi.
Проект | Последняя редакция |
---|---|
Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қарори
Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида
Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар (кейинги ўринларда оилавий тадбирлар деб юритилади) миллий маънавиятимизнинг ажралмас қисми ҳисобланиб, халқимизнинг узоқ йиллик қадриятлари ва анъаналарини ўзида акс эттиради. Бироқ, кейинги пайтларда оилавий тадбирларни ўтказишда шуҳратпарастлик, исрофгарчиликка йўл қўйиш, ўзини кўз-кўз қилиш, бошқаларнинг ижтимоий аҳволини инобатга олмаслик, халқимизнинг урф-одатлари ва анъаналарини менсимаслик каби иллатлар кўзга ташланмоқда. Бундай тадбирларни ўтказишда халқимиз менталитети, дунёқараши ва миллий анъаналарига мутлақо ёт бўлган номақбул одатларнинг ўйлаб топилаётгани ва кириб келаётганлиги, ўз навбатида уларнинг мусобақага айланиб бораётгани ачинарлидир. Бу каби одатлар халқимиз маънавияти ва турмуш тарзига, айниқса ёшларимиз тарбиясига салбий таъсир кўрсатмоқда, уларнинг бугунги замон талаблари асосида билим олиш, етук мутахассис бўлиб етишиш йўлидаги интилишларини сусайтирмоқда. Ёшлардаги меҳнатсеварлик, катталаргаҳурмат, одобсақлаш, виждонлибўлиш, исрофгарчиликдан тийилиш каби хислатлар ўрнига ҳалол меҳнатга нисбатан беписандлик, енгил-елпи ҳаётга интилиш, дабдабабозлик каби иллатларнинг шаклланишига сабаб бўлмоқда. Айниқса, бу каби салбий одатларга берилган давлат хизматидаги баъзи раҳбарлар, манманликка берилиб кетган ҳавойи мансабдорларнинг номақбул ҳаракатлари маҳаллаларда, истиқомат жойларида соғлом муҳит бузилишига сабаб бўлмоқда, оддий одамларнинг ғашига тегмоқда, уларнинг адолатга, амалга оширилаётган ўзгаришлар, янгиланишлар ва туб ислоҳотларга, умуман давлат ҳокимиятига бўлган ишончига путур етказмоқда. Оилавий тадбирлар билан боғлиқ ортиқча сарф-харажатлар минг-минглаб оилаларнинг нафақат молиявий аҳволига, балки бутун ҳаётига, қолаверса, жамиятимизда қарор топган маънавий муҳитга салбий таъсир ўтказмоқда. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ёш оилалар ўртасидаги ажралишлар аксарият ҳолларда тўй-ҳашамлар билан боғлиқ ҳолда келиб чиқаётган можаролар оқибатида юз бермоқда. Миллий қадриятларимиз ва муқаддас динимиз арконларига мутлақо зид бўлган бундай нохуш ҳолатлар кенг жамоатчиликнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда, оммавий ахборот воситаларида, маҳалла ўртасида муҳокама қилинмоқда. Лекин кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, бу борада, афсуски, ижобий ўзгаришлар сезилмаяпти. Халқимиз орасида обрў-эътиборга, катта ҳаётий тажриба ва малакага эга бўлган маҳалла фаоллари ортиқча исрофгарчиликка йўл қўяётган шахсларни инсофга чақириш, уларнинг ўз эҳтиёжларидан ортиқ маблағларини халқимизнинг азалий одатларига амал қилиб, илм-фанга, фарзандларимизни билимли ва баркамол қилиб тарбиялаш, шунингдек, хайр-эҳсон, меҳр-мурувват кўрсатиш, эҳтиёжманд оилаларга ёрдам бериш, уй-жойларни обод қилиш, йўллар, кўприклар қуриш, тадбиркорлик ва ишлаб чиқаришга сарф қилиш каби эзгу амаллар билан эл-юрт олдида ўзларига ҳақиқий обрў орттириши мумкинлиги юзасидан таклифлар ва маслаҳатлар бермоқдалар.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Республика “Нуроний” жамғармаси, Маънавият ва маърифат маркази,
ҚАРОР ҚИЛАДИ: 1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 15 кун муддатда: Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни мувофиқлаштирувчи республика комиссияси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар)ларда Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни мувофиқлаштирувчи ҳудудий комиссиялар тузилишини ҳамда улар фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқилишини таъминласин; Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Республика “Нуроний” жамғармаси, Маънавият ва маърифат маркази, Хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, маҳаллий ҳокимликлар, тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни ихчам ва тартибли ўтказишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин. Ушбу дастурда: оилавий тадбирларнинг ўтказилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳамда уларни ихчам, камтарона, исрофгарчиликка йўл қўймасдан ўтказиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш; барча даражадаги давлат органлари ва муассасаларининг раҳбарлари оилавий тадбирларни ўтказишда ўрнатилган талабларнинг бажарилиши учун шахсан намуна бўлишларини, ушбу масалада уларнинг шахсий масъулияти ва жавобгарлигини белгилаш; никоҳга кираётган шахслар учун, уларни оила қуришга тайёрлаш бўйича махсус ўқув курсларни ташкил этиш; кенг жамоатчилик вакилларини жалб қилган ҳолда оилавий тадбирларни тартибга солиш ҳамда уларни ихчам ва миллий қадриятлар асосида ўтказиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиб, кенг тарғиб қилиш орқали ҳаётга татбиқ этиш; оилавий тадбирларни ўтказиш бўйича белгиланган қоидаларни бажармайдиган ва жамоатчилик фикрини инобатга олмайдиган фуқароларни маҳалла фуқаролар йиғинига таклиф этиб, уларнинг хатти-ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) маҳалла ва меҳнат жамоасида муҳокама қилиш, уларга нисбатан тегишли чораларни кўриш ва тушунтириш ишларини олиб боришга алоҳида эътибор қаратиш; фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари қошида аҳолига, биринчи навбатда унинг кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига арзонлаштирилган хизмат кўрсатадиган 150 тагача ўринли тўйхоналар фаолиятини йўлга қўйиш; оилавий тадбирларни ўтказишда аҳолига озиқ-овқат ва бошқа турдаги маҳсулотларни арзон нархларда етказиб бериш бўйича хизмат кўрсатадиган тузилмаларни ташкил этиш чораларини кўриш; оилавий тадбирларда санъаткорлар (хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, сўз устаси, фотограф ва бошқалар) томонидан хизмат кўрсатиш тартибини ишлаб чиқиш, бунда санъаткорларнинг шартнома асосида хизмат кўрсатишини, хизмат кўрсатиш нархларининг энг юқори миқдорини, шунингдек, оилавий тадбирга фақат бир нафар санъаткорни (гуруҳни) жалб этиш борасидаги чекловни ўрнатиш; оилавий тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ барча шартномаларнинг намуналарини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
оилавий тадбирларни ўтказишга мўлжалланган тўйхона, ресторан 2. Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин. 3. Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгашига бир ой муддатда кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг оилавий тадбирларини ўтказишга кўмаклашиш бўйича махсус жамғарма ташкил қилиш чораларини кўриш тавсия этилсин. 4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан биргаликда бир ой муддатда дафн этиш, мотам ва бошқа диний маърака ва маросимларнинг турларини белгилаб, уларни ўтказишнинг ягона тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин. 5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги оилавий тадбирлар ўтказилишида жамоат тартиби ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигига жиддий хавф солиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш чораларини доимий равишда кўриб борсин. 6. Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда оилавий тадбирларда пуллик автотранспорт хизмати кўрсатиш фаолиятини лицензиялашнинг алоҳида тартибини ишлаб чиқсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин. 7. Барча даражадаги давлат органлари раҳбарлари ва мансабдор шахсларига ўз оилавий тадбирларини ўтказишда аҳолига шахсий намуна бўлишлари ҳамда ўрнак кўрсатишлари тавсия этилсин. 8. Ўзбекистон мусулмонлари идорасига оилавий тадбирларни ўтказишда муқаддас ислом дини арконларига амал қилишнинг иқтисодий, ижтимоий ва маданий аҳамияти тўғрисида аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини кучайтириш, айниқса, тўйларда исрофгарчилик ва келин-куёв учун меъёрдан ортиқ сеп йиғиш каби иллатларнинг ёшларнинг келгусидаги ҳаёти, тақдирига кўрсатадиган салбий таъсири ҳақида кенг кўламли тарғибот олиб бориш тавсия этилсин;
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик 10. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига оилавий тадбирларни ўтказиш тартибига риоя этилиши ҳолати, урф-одатларимиз ва анъаналаримизнинг асл моҳияти ҳамда аҳамиятини кенг халқ оммасига мунтазам етказиш тавсия этилсин. 11. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқори Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига кенг жамоатчилик эътиборига ушбу Қарор талабларини етказиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш бўйича чоралар кўриш тавсия этилсин. 12. Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни мувофиқлаштирувчи республика комиссияси оилавий тадбирлар ўтказилишининг доимий мониторингини амалга ошириб борсин ва унинг натижаларига кўра тегишли қарор ва қоидаларни такомиллаштириш юзасидан таклифларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига киритиб борсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу Қарорнинг ижроси юзасидан ҳар чорак якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси 14. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари С. Артикова зиммасига юклатилсин. 15. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг илова
Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни 1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака 2. Оилавий тадбирлар ўтказилишини тартибга солишда ижтимоий адолат ва қонунийлик, миллий урф-одат ва қадриятларга содиқлик, бошқа дин ва миллат вакилларининг урф-одатларини ҳурмат қилиш ҳамда жамоатчилик фикрини инобатга олиш тамойилларига риоя этилади. 2-боб. Оилавий тадбирларни ўтказиш тартибига қўйиладиган умумий талаблар
3. Тўй-ҳашамлар соат 10:00 дан 23:00 гача, ош бериш маросимлари соат 12:00 дан 15:00 гача ўтказилади. Соат 23:00 дан кейин оилавий тадбирларни давом эттиришга йўл қўйилмайди.
Тўй-ҳашамларда 150 нафаргача, ош бериш маросимларида Дафн этиш ва мотам маросимларида чекланмаган миқдорда фуқаролар иштирок этиши мумкин, ош бериш маросимлари бундан мустасно. 4. Оилавий тадбирларни ўтказишда қуйидаги талабларга риоя этилиши шарт: никоҳни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда келин-куёвнинг тўйхонага келиши ва кетиши билан боғлиқ оилавий тадбирларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш нуқтаи назаридан 2 тадан кўп бўлмаган енгил автомашинадан фойдаланиш; оилавий тадбирларда пуллик автотранспорт хизмати фақат лицензияга эга бўлган ташувчилар томонидан кўрсатилиши; миллий урф-одат ва анъаналарни менсимаслик, шуҳратпарастлик, дабдабабозлик, исрофгарчилик ҳолатларига йўл қўймаслик; маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига путур етказмаслик, жамиятда шаклланган одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий амал қилиш. 5. Оилавий тадбирларда диний мавзуда маъруза кўзда тутилган бўлса, ушбу маъруза дин соҳаси вакили томонидан амалга оширилади. Дин соҳаси вакилига адлия органларида рўйхатга олинган диний ташкилот, диний таълим муассасасида ишлайдиган, диний билимга эга шахс, масжид имом-хатиби ва ноиб-имоми киради. 6. Оилавий тадбирларда лицензияланадиган фаолият туридан фойдаланилган тақдирда, лицензияли хизмат кўрсатадиган жисмоний ва юридик шахслар тўйхона, кафе, ресторан маъмуриятига ва ушбу хизматдан фойдаланувчиларга бу каби хизматларни кўрсатишга рухсат берувчи лицензиянинг нусхасини тақдим этади. Лицензияга эга бўлмаган жисмоний ва юридик шахсларга оилавий тадбирларда хизмат кўрсатишга йўл қўйилмайди. 7. Халқимизнинг миллий анъаналарига ёт бўлган, ортиқча вақт ва харажат талаб қиладиган оилавий тадбирлардан олдинги, тадбир вақтидаги ва кейинги қўшимча, яъни “танишув”, “сеп ёйди”, “қуда таниш”, “ота кўрди”, “ота келди”, “чарлари”, “қуда чақирди”, “куёв чақирди”, “келин чақирди”, “куёв навкари”, “келин навкари”, “келин салом”, “тоғора юбориш” ва шу каби бошқа тадбирларни ўтказиш ман этилади. Шунингдек, “пул қистириш”, “пул сочиш”, одобсиз шоулар, “севги тарихи” (“Love story”) каби ахлоқ-одобга зид бўлган бошқа ҳолатларга йўл қўйилмайди. Дафн этиш ва мотам маросимлари билан боғлиқ миллий қадриятларимиз ва муқаддас динимиз қоидаларига зид бўлган ортиқча тадбирларни ўтказиш ман этилади. 3-боб. Тўйхона, кафе ва ресторанларда оилавий тадбирларни ўтказишга қўйиладиган талаблар
8. Тўйхона, кафе ва ресторанларда оилавий тадбирларни ўтказишда: оилавий тадбир иштирокчилари сони, уларни ўтказиш вақтига риоя этилиши; оилавий тадбирларни ўтказишга мўлжалланган тўйхонанинг инфратузилмаси лозим даражада бўлиши; автотранспорт воситаларини сақлаш жойларига эга бўлиши; атрофда яшовчи аҳолининг тинчлиги ва осойишталигини бузмаслик, шунингдек, маиший шовқинга йўл қўйилмаслиги; санитария-гигиена қоидаларига риоя этилиши ва озиқ-овқат маҳсулотлари сифат талаблари даражасида бўлиши лозим. 9. Тўйхона, кафе ва ресторанларда 50 киши ва ундан ортиқ шахслар иштирокида ўтказиладиган оилавий тадбирлар учун тадбир ўтказувчи шахс ва тўйхона, кафе ва ресторан раҳбари ўртасида шартнома тузилади. Шартномада томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, иш ҳамда хизмат тури, тўлов, харажатлар миқдори, тадбир иштирокчилари сони, муддати ҳамда амалдаги қонунчиликда белгиланган бошқа талаблар кўрсатилади. Оилавий тадбирларда санъаткорларнинг (хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, сўз устаси, фотограф ва бошқалар) хизмат кўрсатиши қонун ҳужжатларига мувофиқ шартнома асосида амалга оширилади. Оилавий тадбирларда бир нафардан ортиқ санъаткорнинг (гуруҳнинг) иштирок этиши (хизмат кўрсатиши) ман этилади. 10. Тўйхона, кафе ва ресторанлар маъмурияти оилавий тадбирлар ўтказилаётганда тегишли хавфсизлик чораларини таъминлаши шарт. 11. Тўйхона, кафе ва ресторанлар маъмурияти ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиши лозим. 12. Ушбу Низомнинг 3, 4-бандлари, 8-банди бешинчи, олтинчи хатбошилари, 9-банди иккинчи, учинчи хатбошилари, 10-бандида назарда тутилган қоидалар хонадонларда (кўчаларда) ўтказиладиган оилавий тадбирларни ташкил этишга ҳам татбиқ этилади.
4-боб. Оилавий тадбирларни ўтказишда жамоатчилик ва давлат назорати
13. Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни мувофиқлаштирувчи Республика комиссияси ва ҳудудий комиссиялар, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Республика “Нуроний” жамғармаси, Маънавият ва маърифат маркази, Хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудудий бўлинмалари ўз ваколатлари доирасида оилавий тадбирлар ўтказилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича масъул ҳисобланади. Маҳаллий ҳокимликлар, прокуратура, ички ишлар, солиқ ва ФҲДЁ органлари оилавий тадбирларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилиши устидан таъсирчан назоратни амалга оширади. 14. Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни мувофиқлаштирувчи республика комиссияси ва ҳудудий комиссиялар: оилавий тадбирлар ўтказилиши устидан жамоатчилик назоратини, шунингдек, мониторингини амалга оширади; кенг жамоатчилик фикрини ўрганган ҳолда оилавий тадбирларни ўтказишга оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига кўриб чиқиш ва тегишли чора кўриш учун тақдим этади; оилавий тадбирларни ихчам, исрофгарчиликсиз ва белгиланган талаблар асосида ўтказиш бўйича аҳоли ўртасида тарғибот ишларини олиб боради ҳамда ўрнатилган тартибга риоя этмаган фуқароларни маҳалла фуқаролар йиғинига таклиф қилган ҳолда жамоатчилик ўртасида муҳокама этади. 15. Маҳалла фуқаролар йиғини, “Нуроний” жамғармаси ҳудудий бўлимлари: оилавий тадбирларни ўтказиш бўйича тушунтириш ишларини олиб боришива тегишли тавсиялар бериши; оилавий тадбирларнинг исрофгарчиликсиз, дабдабабозликларсиз ўтказилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиши ва тегишли талабларга риоя этилмаган ҳолатларни муҳокама қилиши; оилавий тадбирларни ихчам, кенг аҳоли манфаатларини, миллий қадрият ва анъаналарни ҳисобга олган ҳолда, ижтимоий табақаланишга йўл қўймасдан ўтказиш бўйича жамоавий суҳбатлар ташкил этиши; ҳудудда ўтказилиши режалаштирилган ҳар бир оилавий тадбирдан хабардор бўлиши, унинг ўтказиладиган жойи, иштирокчилар сони бўйича маълумотга эга бўлиши лозим. 16. Республика Маънавият ва маърифат маркази: оилавий тадбирларда миллий қадриятларимизга ёт бўлган “оммавий маданият” кўринишларининг олдини олиш мақсадида тизимли маънавий-маърифий тарғибот ишларини олиб бориши; оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали намунали оилавий тадбирлар бўйича жамоатчилик фикрини шакллантириши, ижтимоий роликлар яратиши, услубий қўлланмалар ва тарғибот материалларини тайёрлаши; маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда ФҲДЁ идораларида никоҳдан ўтаётган келин-куёвларга оила маънавияти, ахлоқи ва аждодларимизнинг мустаҳкам оила ҳақидаги ўгитларидан иборат китоблар тақдим этиш амалиётини йўлга қўйиши лозим. 17. Хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази: оилавий тадбирлар ўтказишни режалаштирган оила вакиллари билан, айниқса никоҳнинг илк даврларида эр-хотин ва уларнинг ота-оналари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш борасида суҳбатлар ташкил этиши; хотин-қизларга оилавий тадбирларни камхарж қилиб ўтказиш, уларда ортиқча исрофгарчиликка берилиш оила иқтисодига ва ёш оиланинг мустаҳкамлигига салбий таъсир кўрсатишини ҳаётий мисоллар орқали кенг тушунтириши;
“Ота-оналар университети” машғулотларида сарпо, буюм йиғишга “Қайноналар кенгаши” жамоатчилик тузилмаси томонидан оилавий тадбирларни ихчам ва намунали ўтказишни тарғиб этишга қаратилган учрашув ва тушунтириш ишиларни ташкил этиши лозим. 18. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи: турмуш қуриш арафасида турган ёшлар билан ижтимоий-психологик суҳбатлар уюштириши, уларни оилавий ҳаётга тайёрлаши, оилавий тадбирларни ихчам ва исрофгарчиликсиз ўтказиш бўйича тарғибот ишларини олиб бориши; Ёшлар марказлари ҳузурида никоҳдан ўтиш мақсадида ариза билан мурожаат қилган ёшларни ўқитиш учун “Ёш оила мактаблари”ни ташкил этиши; ёшлар ўртасида урф бўлаётган “оммавий маданият”, “севги тарихи” (“Love story”), қимматбаҳо машиналар кортежи ва бошқаларнинг салбий оқибатларини кўрсатиб берадиган ижтимоий роликлар ва фильмлар, бадиий асарлар тайёрлаш ҳамда тарғибот тадбирларини амалга ошириши лозим. 19. ФҲДЁ органлари:
никоҳдан ўтиш мақсадида ариза берган шахслар ҳамда уларнинг маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда дин уламолари, тиббиёт ходимлари, психологлар иштирокида “Ёш келин-куёвлар клуби”, “Оила мактаби”, “Қудалар суҳбати” каби курслар ташкил қилиши; никоҳдан ўтиш ҳақидаги аризани рўйхатдан ўтказгандан сўнг уч иш кунида никоҳланувчи шахслар яшаётган маҳалла фуқаролар йиғинини бу ҳақда хабардор қилиши зарур. 20. Ички ишлар органлари оилавий тадбирларни ўтказишга оид қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги аниқланган ҳолатда тегишли шахсларни жавобгарликка тортиш чораларини кўради. 21. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари оилавий тадбирларни ўтказишга оид қонун ҳужжатлари ижро этилиши устидан доимий депутатлик назоратини амалга оширади. Депутатлик назорати натижалари бўйича маҳаллий урф-одатлар, миллий анъаналардан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан тегишли ҳудуддаги оилавий тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ бошқа қўшимча талаблар ҳамда тавсиялар белгиланиши мумкин.
5-боб. Якунловчи қоида
22.Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни мувофиқлаштирувчи республика комиссияси ва ҳудудий комиссиялар, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Республика “Нуроний” жамғармаси, Маънавият ва маърифат маркази, Хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудудий бўлинмалари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ўз ваколатлари доирасида ушбу Низомга амал қилинмаганлиги ҳолатлари юзасидан тегишли жазо чораларини кўриш учун ваколатли органларга таклифлар киритади. 23. Ушбу Низом ҳамда тегишли қонун ҳужжатлари талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади. |
Наименование мероприятия | Форма реализации | Срок реализации | Исполнители |
---|---|---|---|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокамага қўйиш | Ягона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини такомиллаштириш ва Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси муҳокамасига киритиш | 25.03.2018. | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси, Сенат девони |
2018-03-16 09:14:24
Жуманиязов Мавлонбек БоходировичФХДЁ органининг никоҳни қайд этиш билан боғлиқ давлатга тўланадиган йиғимларни кўриб чиқиш керак, сабаби тўй куни никоҳдан ўтказилса анча қиммат тўйдан олдин ёки кейин ўтказилса анча арзон шунинг учун кўпгина ёшлар тўй куни никохдан ўта олмай қолади. Илгари бу ахволни тушунса бўларди, эндичи барча ФХДЁлар замонавий қилиб қайта қурилди, уларда бемалол тўй ва тантаналарни бериш мумкин. Лекин шуни хам эътироф этиш керакки айнан тўй ва маросимларни ўтказувчи ушбу ФХДЁ бўлими органларининг катта кўпчилик қисмини нотариуслар эгаллаб олишган. Менимча ушбу нотариусларни хам Давлат хизматлари кўрсатиш бўлимларига қўшиб юбориш ва айнан ёшларни ўқитиш курсларини ушбу бўшаб қолган нотариусларнинг хоналарида амалга ошириш керак.
2018-03-16 10:48:19
Ismoilov Elmurod RoziboevichЎзи хамма фуқароларга ёки (оилаларга) йиллик даромадлари ва харажатларни декларациясини солиққа мажбурий тартибда топшириш бўйича қарор чиқариш керак шунда порахўрлик ва айрим бемаза тадбирларга чек қўйилар эди. менимча бошқа давлатларда бор бу
2018-03-16 13:50:27
Джамалов Ботирали АмановичДобрый день. Сегодня мы идем по развитию цивилизованного государства. В течении года много сделано положительного для решения вопросов в онлайн по интернету. Это и мобильные банкинги и электронные обращения граждан и оплата коммунальных услуг через интернет, интернет магазины. Предлагается создать базу по областям, центрам и городам 1. Туйхона. 2. Работников исскуств (певцы, организаторы свадеб, тамада, видео и фото съемка) 3. Автомобили для свадеб.
В Режиме онлайн через интернет Человек бронирует дату и время проведения торжества с указанием количества гостей и заключают договор на оказание услуги с предпринимателями, указанными в базе данных (цены на услуги должны быть видимые). Возможно не плоха было бы, если все это было в одних руках, к примеру ЗАГС и какие либо другие общественные и государственные организации. Была бы прозрачность удобства для проведения, прозрачность цен.
2018-03-18 12:59:01
RAXIMOV MIRYOQUB AKTAMOVICHTakliflar:
1) Qaror loyihasi mazmuni shahar joylardagi to'ylar va to'yxonalar holatiga qarab ishlab chiqilgan. Shu tufayli qishloq sharoitidagi to'ylarni ham qamrab olish lozim.
2) Qishloqdagi ba'zi to'ylarda 4000 gacha odam boradi. To'y egasi esa buni faxr deb biladi. Ko'pkari va kurash kabi milliy o'yinlar uchun millionlab mablag' sarflab yuboriladi. Bu ham qishloq to'ylarining bir qismi hisoblanadi. Shu tufayli shunga o'xshash tomonlarga e'tibor qaratish kerak.
3) Shahar to'ylariga e'tibor qaratadigan bo'lsak san'atkorlar, tasvir, o'rtakashlardan tashqari gullar va mevalar bilan "oformlenie" bezak beruvchilar ham katta isrofgarchilikka yo'l qo'ymoqda. Bir dona golland atirguli kamida 20 ming turadi. Dekoratisiya uchun ko'p meva isrof bo'lmoqda.
4) Qaror matnida "1 ta san'atkor yoki guruh" jumlasi bor. Ba'zi bir necha uchar san'atkorlar bundan su'istemol qilib sun'iy tarzda birlashib bir guruh deb o'zlarini hisoblashi mumkin. Shu sababli normani aniqlashtirish zarur.
Bu qaror to'ylarni tartibga solishda yordam berishi shubjasiz biroq odamlarimiz ongini o'zgartirish bo'yicha dasturlar ishlab chiqib keng targib qilish lozim. Omma uchun yengil yelpi san'atkorlar emas, ixtirochilar, olimlar, yozuvchi shoirlar, faol tadbirkorlar, sportchilar, shifokorlar, o'qituvchilar davlat rivojiga hissa qo'shadigan shaxslar o'rnak bo'lishi kerak.
2018-03-19 13:31:36
Zaynalov Nodir Rasulovich1-банддаги
"никоҳга кираётган шахслар учун, уларни оила қуришга тайёрлаш бўйича махсус ўқув курсларни ташкил этиш;"
куйидагича киритишни таклиф киламан:
"никоҳга кираётган шахслар учун, уларни оила қуришга тайёрлаш бўйича киска муддатли махсус бепул ўқув курсларни ташкил этиш;"
2018-03-23 18:42:25
Ahmedov Alisher Adiljanovich3. Тўй-ҳашамлар соат 10:00 дан 21:00 гача, ош бериш маросимлари соат 06:00 дан 10:00 гача ўтказилади. Соат 21:00 дан кейин оилавий тадбирларни давом эттиришга йўл қўйилмайди.
Тўй-ҳашамларда 150 нафаргача, ош бериш маросимларида 200 нафаргача киши қатнашади.
Дафн этиш ва мотам маросимларида чекланмаган миқдорда фуқаролар иштирок этиши мумкин, ош бериш маросимлари бундан мустасно.
7. Халқимизнинг миллий анъаналарига ёт бўлган, ортиқча вақт ва харажат талаб қиладиган оилавий тадбирлардан олдинги, тадбир вақтидаги ва кейинги қўшимча, яъни “танишув”, “сеп ёйди”, “қуда таниш”, “ота кўрди”, “ота келди”, “чарлари”, “қуда чақирди”, “куёв чақирди”, “келин чақирди”, “куёв навкари”, “келин навкари”, “келин салом”, “тоғора юбориш”, "кичик мазар", "катта мазар" ва шу каби бошқа тадбирларни ўтказиш ман этилади. Шунингдек, “пул қистириш”, “пул сочиш”, одобсиз шоулар, “севги тарихи” (“Love story”) каби ахлоқ-одобга зид бўлган бошқа ҳолатлар қатъий тақиқланади.
Дафн этиш ва мотам маросимлари билан боғлиқ миллий қадриятларимиз ва муқаддас динимиз қоидаларига зид бўлган ортиқча тадбирлар ("етти", "пайшанба"лар, "эллик икки")ларни ўтказиш ман этилади.
2018-03-23 21:26:31
Turdimuratov Yangiboy AllamuratovichМазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари С.Артикова зиммасига юклатилиши тўғри эмас. Сабаби С.Артиқова шу пайтгача зиммасига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажараётгани йўқ. Аксинча, унинг маълум бир масалаларда берган фикр-мулоҳазалари, ҳаракатсизлиги кўпчиликнинг норозилигига сабаб бўлмоқда. Шу боис мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш бошқа бир шахс зимасига юклатилиши мақсадга мувофиқ бўларди.
Ош бериш маросимлари ўтказилишининг соат 12:00 дан 15:00 гача белгиланганлиги ҳам тўғри эмас. Сабаби бу вақт иш вақтига тўғри келади ва ишлайдиганлар учун маросимга бориш ноқулайлик туғдиради ҳамда иш вақтидаги жараёнга ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу боис ош бериш маросимлари ўтказилишининг соат 07:00 дан 08:00 гача белгиланилиши мақсадга мувофиқ бўларди.
2018-03-24 20:39:52
Холматов Боходир ХолмуродовичЖисмоний ва юридик шахслар миллий маданият ва қадриятлар асосларига, шу жумладан, давлат тили ва ҳудудда истиқомат қилаётган миллат ва элат вакилларининг урф-одат ва миллий қадриятлари, анъаналарига ҳурмат кўрсатиб, “оммавий маданият”нинг салбий таъсирларидан уларни асраши шарт.
Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Марказий кенгаши номидан
2018-03-24 20:40:47
Холматов Боходир ХолмуродовичҚарор лойиҳасида никоҳ маросимида иккитадан ортиқ машина иштирок этмаслиги белгиланган, лекин мотоцикл ва бошқа экстремал транспорт воситаларидан фойдаланишни чеклаш ҳақида норма йўқ. Ушбу нормани киритиш мақсадга мувофиқ.
Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Марказий кенгаши номидан