Название документа
Мирзаобод тумани маркази ва бошқа аҳоли пунктларида тозалик ва санитария тартибини таъминлаш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
Тип документа | Постановление |
---|---|
Орган, утверждающий документ | Хокимият Сырдарьинской области |
Разработчик | Хокимият Сырдарьинской области |
Дата размещения документа | 15.05.2018 11:45 |
Дата завершения обсуждения | 31.05.2018 23:59 |
Вид документа | Проект НПА |
Текущее состояние документа | Обсуждение прекращено |
Обоснования необходимости принятия проекта | Сайр қилиш, дам олиб ҳордиқ чиқариш ва маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш масканларида бўлишда риоя қилиниши талаб этиладиган, тозалик ва санитария тартибини таъминлаш қоидаларини белгилаш |
Планируемый срок вступления в силу | 20.06.2018 |
Номер письма о соглашении | (не задано) |
Номер и дата письма согласования Генеральной прокуратурой Республики Узбекистан | (не задано) |
Мирзаобод тумани маркази ва бошқа аҳоли пунктларида тозалик ва санитария тартибини таъминлаш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
Сайр қилиш, дам олиб ҳордиқ чиқариш ва маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш масканларида бўлишда риоя қилиниши талаб этиладиган, тозалик ва санитария тартибини таъминлаш қоидаларини белгилаш заруратидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6, 25-моддаси ва “Норматив-ҳуқуқий хужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг 6, 14-моддаларига мувофиқ, қарор қиламан:
1. Мирзаободтумани маркази ва бошқа аҳоли пунктларида тозалик ва санитария тартибини таъминлаш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Туман ҳокимининг ўринбосари в.в.б Э.Махманазаров туман марказида қурилган умумфойдаланиш объектлари тегишли ташкилотлар томонидан балансга қабул қилинишини, ҳисоби юритилишини ва моддий жавобгар шаҳслар бириктирилиб, сақланишини ташкиллаштирсин, натижаси ҳақида бир ой муддатда ахборот киритсин.
3. Туман ҳокимлиги мутасадди ташкилотлар билан биргаликда туман марказидаги аҳоли сайр ва томошо қиладиган, дам олиб ҳордиқ чиқарадиган ва маданий-маърифий тадбирлар ўтказиладиган масканларда тозалик ва санитария тартибига риоя қилиниши таъминланишига, экилган дарахт, бута, гул кўчатлари ва униб чиққан майсаларнинг пайхон қилиниши, бино-иншоот ва бошқа товар-моддий қимматликларга шикаст етказилишининг олди олиниши чоралари кўриб борилишига маъсул эканлиги белгилаб қўйилсин.
4. Туман ички ишлар бўлими (Э.Абдуллаев) аҳоли дам оладиган масканлар ва бошқа жамоат жойларида экинларни пайхон қилиш, дарахт, бута, гул ва майсаларга ҳамда бино-иншоот ва бошқа товар-моддий қимматликларга шикаст етказиш, ўғирлаш ҳолатлари ўз вақтида аниқланиб, айбдор шахсларга қонунчиликда белгиланган жавобгарлик чоралари қўлланилишини таъминлаб борсин.
5. Туман ҳокимининг соҳалар бўйича ўринбосарлари Р.Анорбоев, Ш.Джумабаева Мирзаобод газетаси тахририяти (И.Султонова), “Нуроний” жамғармаси (Ў.Бўронов), “Маҳалла” ХЖФ (Ў.Тошмуродов), Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши (С.Кенжаев), Халқ таълими (У.Нушаров), касб-ҳунар коллеж директорлари билан ҳамкорликда аҳоли, айниқса ёшларга жамоат жойларида бўлиш одобини сингдириш, тозалик ва санитария қоидаларига риоя қилиш, дарахт, бута гул ва майсаларга ҳамда бино-иншоот ва бошқа
товар-моддий қимматликларга шикаст етказмасликка, талон-тарож қилмасликка, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга хисса қўшишга тарғиб қилишда фаол иштирок этсин.
6. Туман ҳокимлиги девонхонаси (Н.Аманов) мазкур қарор электрон шаклда бир кунлик муддатда тегишли ташкилотларга (рўйхат асосида) етказилишини, “Мирзаобод” газетасининг келгуси сонида чоп этилишини ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини ташкиллаштирсин ҳамда мазкур қарорни қонун хужжатларида белгиланган тартибда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларига ўз вақтида етказсин.
7. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
8. Мазкур қарор ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Туман ҳокими Х.Абдуллаев
Предложенные варианты
Комментарии и ответы
2018-05-16 12:32:13
Abduraimov Rasuljon SoipjonovichОбщие комментарии и ответы
Проект | Последняя редакция |
---|---|
Мирзаобод тумани маркази ва бошқа аҳоли пунктларида тозалик ва санитария тартибини таъминлаш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида Сайр қилиш, дам олиб ҳордиқ чиқариш ва маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш масканларида бўлишда риоя қилиниши талаб этиладиган, тозалик ва санитария тартибини таъминлаш қоидаларини белгилаш заруратидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6, 25-моддаси ва “Норматив-ҳуқуқий хужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг 6, 14-моддаларига мувофиқ, қарор қиламан: 1. Мирзаободтумани маркази ва бошқа аҳоли пунктларида тозалик ва санитария тартибини таъминлаш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Туман ҳокимининг ўринбосари в.в.б Э.Махманазаров туман марказида қурилган умумфойдаланиш объектлари тегишли ташкилотлар томонидан балансга қабул қилинишини, ҳисоби юритилишини ва моддий жавобгар шаҳслар бириктирилиб, сақланишини ташкиллаштирсин, натижаси ҳақида бир ой муддатда ахборот киритсин. 3. Туман ҳокимлиги мутасадди ташкилотлар билан биргаликда туман марказидаги аҳоли сайр ва томошо қиладиган, дам олиб ҳордиқ чиқарадиган ва маданий-маърифий тадбирлар ўтказиладиган масканларда тозалик ва санитария тартибига риоя қилиниши таъминланишига, экилган дарахт, бута, гул кўчатлари ва униб чиққан майсаларнинг пайхон қилиниши, бино-иншоот ва бошқа товар-моддий қимматликларга шикаст етказилишининг олди олиниши чоралари кўриб борилишига маъсул эканлиги белгилаб қўйилсин. 4. Туман ички ишлар бўлими (Э.Абдуллаев) аҳоли дам оладиган масканлар ва бошқа жамоат жойларида экинларни пайхон қилиш, дарахт, бута, гул ва майсаларга ҳамда бино-иншоот ва бошқа товар-моддий қимматликларга шикаст етказиш, ўғирлаш ҳолатлари ўз вақтида аниқланиб, айбдор шахсларга қонунчиликда белгиланган жавобгарлик чоралари қўлланилишини таъминлаб борсин.
5. Туман ҳокимининг соҳалар бўйича ўринбосарлари Р.Анорбоев, Ш.Джумабаева Мирзаобод газетаси тахририяти (И.Султонова), “Нуроний” жамғармаси (Ў.Бўронов), “Маҳалла” ХЖФ (Ў.Тошмуродов), Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши (С.Кенжаев), Халқ таълими (У.Нушаров), касб-ҳунар коллеж директорлари билан ҳамкорликда аҳоли, айниқса ёшларга жамоат жойларида бўлиш одобини сингдириш, тозалик ва санитария қоидаларига риоя қилиш, дарахт, бута гул ва майсаларга ҳамда бино-иншоот ва бошқа 6. Туман ҳокимлиги девонхонаси (Н.Аманов) мазкур қарор электрон шаклда бир кунлик муддатда тегишли ташкилотларга (рўйхат асосида) етказилишини, “Мирзаобод” газетасининг келгуси сонида чоп этилишини ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини ташкиллаштирсин ҳамда мазкур қарорни қонун хужжатларида белгиланган тартибда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларига ўз вақтида етказсин. 7. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. 8. Мазкур қарор ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман. Туман ҳокими Х.Абдуллаев |
Наименование мероприятия | Форма реализации | Срок реализации | Исполнители |
---|---|---|---|
Қарор лойиҳасини муҳокамадан ўтказиш. | Қарор лойиҳаси муҳокамадан ўтказилиб, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун вилоят адлия бошқармасига киритилади. | 10.06.2018 й. | Э.Махманазаров, Э.Эрназаров |