Название документа
Олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг инновацион моделини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида
Тип документа | Указ |
---|---|
Орган, утверждающий документ | Президент Республики Узбекистан |
Разработчик | Министерство Инновационного развития Республики Узбекистан |
Дата размещения документа | 17.05.2018 10:14 |
Дата завершения обсуждения | 01.06.2018 23:59 |
Вид документа | Проект НПА |
Текущее состояние документа | Обсуждение прекращено |
Обоснования необходимости принятия проекта | . |
Планируемый срок вступления в силу | 01.06.2018 |
Номер письма о соглашении | 26.04.2018 |
Номер и дата письма согласования Генеральной прокуратурой Республики Узбекистан | (не задано) |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
Олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг инновацион моделини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда мамлакатни инновацион ривожлантиришнинг мақсад ва вазифаларини ҳамда унинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланишида илм-фаннинг аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда, олий ўқув юртидан кейинги таълимни такомиллаштириш ва сифатини ошириш бўйича ишлар изчил амалга оширилмоқда.
2017 йил 1 июлдан тегишли илм-фан соҳасида диссертацияни ҳимоя қилиш ҳамда фалсафа доктори (PhD) ва фанлар доктори (DSc) илмий унвонини беришни назарда туган, олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг икки босқичли тизимини жорий этиш энг муҳим қадамга айланди.
Шу билан бирга, ушбу соҳада олий ўқув юртидан кейинги таълимни такомиллаштириш бўйича давлат сиёсатини рўёбга чиқарилишини тўхтатиб турувчи бир қатор тизимли муаммолар сақланиб қолмоқда, улар қаторида:
биринчидан, олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш ва уларни аттестациядан ўтказиш жараёнларининг тарқоқлиги олий ўқув юртидан кейинги таълим институтининг мувофиқлаштирилган ва самарали фаолият кўрсатишини, шунингдек ваколатли органлар ва ташкилотларнинг жавобгарлик соҳаларини аниқ белгилашни таъминлаш имконини бермайди;
иккинчидан, олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлашга қўйиладиган амалдаги таабларнинг халқаро стандартларга номувофиқлиги мамлакатнинг илм-фан ютуқларини кенг тан олинишини ва уни жаҳон илм-фан ҳамжамиятига интеграциялашувини таъминлаш имконини бермайди;
учинчидан, олий малакали илмий ва илмий-педагогика кадрларни тайёрлашни ташкил этишда таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг чекланган мустақиллиги уларнинг ушбу йўналишда ишларни ташкил этиш учун ташаббускорлиги ва масъулияти пасайишига олиб келади;
тўртинчидан, олий ўқув юртидан кейинги таълим тизими иқтисодиётни замонавий юқори технологик ишлаб чиқариш секторининг олий малакали кадрларга бўлган эҳтиёжига тўлиқ даражада қаратилмаган ва уни ҳисобга олмайди;
бешинчидан,илм-фан тараққиётининг долзарб муаммоларини ҳал этишда илғор тажриба ва салоҳиятга эга етакчи хорижий илмий муассасалар билан ҳамкорлик қониқарсиз даражада.
Илмий фаолиятни олиб бориш учун қулай шарт-шароитларни яратиш, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, уларни аттестациядан ўтказиш сифатини яхшилаш, шунингдек 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини рўёбга чиқариш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожлантириш вазирлиги (бундан кейин Вазирлик деб юритилади), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академиясининг қуйидаги таклифларига розилик билдирилсин:
2018 йил 1 июндан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясини тугатиш тўғрисида;
2019 йил 1 январдан олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш соҳасида олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг ўзини ўзи тартибга солиш ва мустақиллик принципларига асосланган олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини ташкил этиш тўғрисида;
иқтисодиётни замонавий юқори технологик ишлаб чиқариш секторининг олий малакали кадрларга бўлган эҳтиёжини қондириш учун олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни назарда тутувчи, фалсафа докторларининг (PhD) инновацион, саноатга йўналтирилган ўқитиш шаклини жорий этиш тўғрисида;
Ўзбекистон Республикасида тегишли дипломлар (doubledegree) берилиши билан мамлакат ва хорижий олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларни ўзаро тайёрлаш амалиётини жорий этиш тўғрисида;
оммавий равишда таништириш учун фалсафа доктори (PhD) ва фанлар доктори илмий даражани олиш учун ҳимоя қилинган диссертация ишларининг матнларини Интернет тармоғининг ахборот ресурсларида мажбурий чоп этиш ҳақида талабни ўрнатиш тўғрисида.
Предложенные варианты
Комментарии и ответы
2018-05-29 17:17:22
azizov Alisher HakimovichҲурматли қонун ижодкорлари, тадқиқотчиларни манфаатини ҳимоя қилиш мақсадида 2018 йил 1 июнь санасини 2018 йил 1 июль (ёки ундан ҳам кечроқ) санасига алмаштириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман. Сабаби - 1 июльдан кўпчилик Илмий Кенгашлар ёзги таътилга чиқиб кетадилар, июнь ойи давомида Илмий семинардан ўтиб бўлган тадқиқотчиларга ОАК сайтида эълон чиқариш ва ҳимоя қилиш имкони бўлади. Умуман олганда, қонун лойиҳасида Илмий семинардан ўтган, лекин ОАК сайтида ҳимоя тўғрисида эълони чиқмаган тадқиқотчилар тақдири ёритилмаган. Мазкур қонун лойиҳаси қабул қилиниш санасига қадар ОАК сайтида эълон чиқаришга улгурмаган тадқиқотчилар, ҳимояга чиқиш учун 2019 йил 1 январга қадар кутишлари керакми? Ушбу вазиятга ойдинлик киритадиган модда қўшиш керак деб ҳисоблайман, чунки бундай тадқиқотчилар жуда кўп, ҳар бир ташкил этилган Илмий семинарда хафтада 1-2 тадқиқотчи мухокамадан ўтади, уларнинг тақдири нима бўлади?
2. Олий таълим ва илмий муассасаларга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
фалсафа доктори (PhD), фанлар докотори (DSc) ва илмий унвонлар берилишини мустақил амалга ошириш;
олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни ташкил этиш учун, шунингдек дипломлар билан илмий даражалар ва унвонлар бериш (аттестациядан ўтказиш) учун доимий ҳаракат қилувчи олий ўқув юртидан кейинги таълим бўйича Кенгашларни (бундан кейин Кенгаш деб юритилади) ташкил этиш;
Кенгашлар ишига унинг аъзоларига қўйиладиган талабларга мос келадиган етакчи олимларни, шу жумладан хорижий олимларни жалб қилиш.
Белгилаб қўйилсинки:
Кенгаш аъзоларига, шу жумладан илмий котибга ҳар ойда қошида ушбу Кенгашлар фаолият олиб бораётган таълим ва илмий муассаса томонидан пул мукофоти тўланади;
олий таълим ва илмий муассаса раҳбарлари ва уларнинг илмий фаолият учун жавобгар бўлган ўринбосарлари ушбу таълим муассасалар қошидаги Кенгашлар раиси ҳисобланади.
3. Белгилаб қўйилсинки, 2019 йил 1 январдан:
таянч докторантура, докторантура ёки мустақил изланувчиликка қабул қилиш ва ўқиш, шунингдек илмий даражалар ва унвонлар бериш янги талабларга мувофиқ амалга оширилади;
фалсафа докотори (PhD) илмий даражаси берилиши учун диссертация ишини ҳимоя қилишга рухсат бериш тадқиқот натижаларини рефератланадиган ва цитата келтириладиган халқаро илмий нашрда, фанлар доктори (DSc) – халқаро илмий цитата келтириш индексига ва нол бўлмаган импакт-факторга эга халқаро илмий нашрда чоп этилганлик шарти билан амалга оширилади;
таянч докторантура, докторантура ёки мустақил изланувчиликка қабул қилиш тегишли сертификатлар билан тасдиқланган чет тилини билиш (CEFR бўйича камида В2) шарти билан амалга оширилади;
фалсафа докотори (PhD) илмий даражага ёки унга тенглаштирилган илмий даражага эга, фанлар доктори (DSc) илмий унвонини олиш учун талабгор диссертацияни мустақил тайёрлаган, шунингдек ушбу илмий даражани олиш учун барча ўрнатилган талабларни бажарган шахслар диссертация ишини докторантурада ёки мустақил изланувчанликда ўқимасдан Кенгашга тақидим қилишга ҳақли;
илгари аспирантурада, катта илмий ходимлар - талабгорлар институтида, мустақил талабгорларда ўқиган ва фалсафа докотори (PhD) илмий даражани олиш учун диссертация тайёрлаган шахслар диссертация ишларини кўриб чиқиш ва тегишли илмий даражани бериш учун Кенгашга тақдим қилишга ҳақли;
таянч докторантура, докторантура ёки мустақил изланувчиликда ўқиётган шахсларга раҳбарлик ва мониторинг қилиш ҳар бир талабгор учун бутун ўқиш даврида тегишли мутахассисликлар бўйича етакчи олимлар ва Кенгаш аъзоси орасидан шакллантириладиган махсус бошқарув қўмиталари томонидан амалга оширилади;
диссертация ишини оммавий равишда ҳимоя қилиш мақсадида Кенгаш томонидан тегишли мутахассисликлар бўйича, бундай комиссиялар аъзоларига қўйиладиган талабларга жавоб берадиган эксперт комиссияси тузилади.
4. Белгилаб қўйилсинки, фалсафа доктори (PhD) ва фанлар доктори (DSc) илмий унвонларини бериш бўйича амалдаги илмий кенгашлар ўз фаолиятини 2019 йил 1 январгача давом эттиради.
Предложенные варианты
Комментарии и ответы
2018-05-29 17:46:34
azizov Alisher HakimovichОАК фаолияти тугатилгандан сўнг янги низомлар қабул қилганга қадар Илмий кенгашлар қайси тартиб бўйича фаолиятини давом эттиради? 2019 йил 1 январга қадар қуйидаги тартиб - илмий семинарда муҳокамадан ўтиш, кейин ҳимоя, кейин Инновацион ривожланиш вазирлигида хужжатлар экспертизаси ва ундан ижобий хулоса олган илмий ишларга диплом бериш тартиби жорий этиш мақсадга мувофиқ.
5. Вазирлик тузилмасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясини тугатиш натижасида бўшаётган штатлар бирлиги ҳисобидан 12 та штат бирлигидан иборат Олий ўқув юртидан кейинги таълим башқармаси тузилсин.
6. Вазирликнинг илгари юклатилганлар билан бир қаторда, асосий вазифалари ва фаолиятининг йўналишлари этиб қуйидагилар ҳисоблансин:
олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш соҳасида ягона давлат сиёсатини рўёбга чиқариш ва ушбу йўналишда давлат органлари, ўзга ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
доктор илмий даражаси ва унвонларини бериш тартибини халқаро стандартларига мос келишини таъминлаш мақсадида олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш соҳасида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Кенгашларни ташкил этиш ҳуқуқини тақдим қилувчи олий ўқув юртидан кейинги таълим институтида олий малакали илмий ва илмий-педагогика кадрлар тайёрлаш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларни аккредитация қилиш;
Кенгашлар томонидан ишлаб чиқилаётган диссертация ишларини расмийлаштиришга қўйиладиган талабларни тасдиқлаш;
таянч докторантурага, докторантурага қабул қилиш квоталарни тармоқлар, вазирликлар ва идоралар эҳтиёжларини таҳлил қилиш асосида тасдиқлаш;
аниқланган қоидабузарликларга чора кўриш, шу жумладан қонун ҳужжатларини бузган ҳолда берилган дипломлар (аттестатлар)ни бекор қилиш ташаббусини чиқиш мақсадида олий малакали илмий ва илмий-педагогика кадрлар тайёрлаш бўйича олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалар фаолиятини мониторинг қилишни амалга ошириш.
Белгилаб қўйилсинки, 2019 йил 1 январгача фалсафа доктори (PhD), фанлар доктори (DSc) илмий даражалари ва унвонларини тасдиқлаш Вазирлик томонидан амалга оширилади.
7. Вазирлик ўзга манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддат ичида қуйидагиларни тасдиқлашни назарда тутувчи ҳукумат қарорлари лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
олий ўқув юртидан кейинги таълимга қўйиладиган янгиланган давлат талаблари;
янги таҳрирдаги Олий ўқув юртидан кейинги таълим тўғрисида низом;
Олий ўқув юртидан кейинги таълим бўйича кенгашлар тўғрисида низом;
олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун Олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларни аккредитация қилиш тўғрисида низом;
Махсус раҳбар қўмита тўғрисида низом;
Олий малакали кадрларни (фалсафа доктори (PhD) инновацион, саноатга йўналтирилган ўқитиш шакли тўғрисида низом;
Илмий унвонларни бериш тўғрисида низом.
8. Вазирлик манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддат ичида қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
9. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов, Ўзбекистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси Р.С.Қосимов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси биринчи ўринбосари Б.М.Мавлонов зиммаларига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш. Мирзиёев
Общие комментарии и ответы
2018-05-17 22:46:00
Ochilov Akram OdilovichБугун 2018 йил 17 май куни ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ “Олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг инновацион моделини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” ФАРМОНИ лойиҳаси такрорий муҳокамага қўйилган.
Мамлакат тараққиётига хизмат қилаётган илм-фаннинг тақдири ва истиқболига бефарқ бўлмаган кўпгина юртдошларимиз мазкур Фармон лойиҳаси муҳокамасига фаол қатнашмоқдалар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли Қарори талабларига мувофиқ олий таълим тизимида янги таълим ихтисослик йўналишлари ва мутахассисликларининг, шунингдек, иқтисодиёт соҳалари ва ҳудудларни комплекс ривожлантиришнинг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган ва бакалавриат ва магистратурага талабалар қабул қилишнинг умумий кўрсаткичларини 2021 йилларгача босқичма-босқич равишда 18 фоизгача оширишни назарда тутадиган 2017-2021 йилларга мўлжалланган параметр ва кўрсаткичларини ўз ичига олган манзилли ривожлантириш дастурлари тасдиқланган.
2018-05-17 22:47:08
Ochilov Akram Odilovich(давоми): Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 ноябрдаги 930-сон Қарорига мувофиқ “Олий таълим муассасасида сиртқи (махсус сиртқи) ва кечки (сменали) таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низомлар тасдиқланган ва амалда ўз ижросини топмоқда.
Демак, яқин келажакда юртимизда талабалар сони ва салмоғининг оширилиши кутилмоқда. Бундан кўзланган мақсад жамият фаровонлигини оширишга хизмат қилувчи олий маълумотли юқори малакали кадрлар салоҳиятини оширишдан иборат. Бу эса ўз навбатида олий таълим сифатини оширишга масъул этилган педагог ходимларнинг илмий салоҳияти билан бевосита боғлиқ. Жорий ўқув йилида ОТМларида фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчиларнинг 31,0,%и илмий даражалилар ва 22,0%и илмий унвонлилар, шу жумладан 1309 нафар(5,5%)и фан докторлари, 6120нафар(25,5%)и фан номзодлари, шулардан 995 нафар(4,2%)и профессорлар ва 4261 нафар(17,8%)и доцентларни ташкил этаётганлиги республикамизда педагог ходимларнинг илмий салоҳияти етарли эмаслигини кўрсатади.
2018-05-17 22:48:03
Ochilov Akram Odilovich(давоми): Шу муносабат билан мазкур Фармон лойиҳаси ижодкорларига битта саволим бор? Сиз лойиҳанинг 3-бандида келтирган “фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси берилиши учун диссертация ишини ҳимоя қилишга рухсат бериш тадқиқот натижаларини рефератланадиган ва цитата келтириладиган халқаро илмий нашрда, фан доктори (DSc) – халқаро илмий цитата келтириш индексига ва нол бўлмаган импакт-факторга эга халқаро илмий нашрда чоп этилганлик шарти билан амалга оширилади” деган талабингиз мамлакат учун сув ва ҳаводек зарур бўлган илмий салоҳиятни кўтаришига хизмат қила оладими? Жавобингиз асосланган ҳолда ижобий бўлсагина, Ўзбекистоннинг олтин заҳираси ҳисобланувчи олий малакали кадрларини сифатли равишда ҳамда тезкорлик билан тайёрланишига беқиёс ҳисса қўшган бўласиз. Бундан ташқари матнда қуйидаги мунозарали ҳолат мавжуд, яъни “фан доктори (DSc) – халқаро илмий цитата келтириш индексига ва нол бўлмаган импакт-факторга эга халқаро илмий нашрда чоп этилганлик шарти билан амалга оширилади” дейилганда битта мақолани тушуниш керакми ёки ўртада “ва” боғловчиси борлиги учун иккита мақолани тушуниш керакми? Агар шундай хусусиятли иккита мақола чоп этилиши назарда тутилган бўлса, бу талаб ОАКнинг тадқиқотчиларга қўйган талабига нисбатан икки карра юқоридир.
2018-05-17 22:49:44
Ochilov Akram Odilovich(давоми): Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги “Республика ОТМлари рейтингини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 371-сонли Қарори талабларига мувофиқ ҳар йили бир марта эълон қилинадиган ОТМлари рейтингини аниқлаш жадвалига кўра ОТМнинг илмий салоҳиятига 35%, жумладан, халқаро индекслар маълумотлари бўйича ОТМнинг ПЎТ томонидан чоп этилган материаллардан иқтибослар даражасига 8%, йил мобайнида хорижий реферацияланадиган илмий журналларда чоп этилган мақолалар ва интеллектуал мулк объектларига олинган сертификатлар (патентлар) сони(1 нафар ПЎТ ҳисобига)га 7% балл берилиши белгиланган эди. Сўнгги беш йил мобайнида ОТМлари бу соҳа бўйича қандай кўрсаткичларга эришган? Мана шу маълумотларнинг беш йиллик ўртача фоиз даражасини таҳлил қилсангиз, тадқиқотчиларга қўяётган талабингизнинг адолатлилик даражасини аниқлаган бўлардингиз.
Бундан ташқари, лойиҳа матнида жузъий ва грамматик хатолар мавжуд.
2018-05-17 22:50:15
Ochilov Akram Odilovich(давоми): Хулоса шуки, Ўзбекистоннинг етук олимлари ва уларнинг шогирдлари учун энг муҳими шуки, ОАК амалдаги Низомлар талабларига мувафиқ ўз фаолиятини давом эттириши, ОАК томонидан талаблар енгиллаштирилиши, истиқболда бу масалалар билан Вазирлик ёки ихтисослашган кенгашлар фаолият кўрсатиши режалаштирилаётган ОТМлари ёки ИТМлари шуғулланишидан қатъий-назар, олимлар ва ёш тадқиқотчиларда илм-фанга интилиш, у билан шуғулланиш ҳисси мутлақо пасаймаслиги, сўнмаслиги шарт. Акс ҳолда, бу ҳолат, муҳтарам Президентимизнинг таъбирлари билан айтганда, ватанга ва давлатга хиёнатдир.
2018-05-19 07:33:15
Ochilov Akram Odilovich2018 йил 17 май соат 22-50да А.О.Очилов томонидан берилган шарҳда "мувафиқ" сўзи "мувофиқ" деб ўқилишини сўраймиз.
2018-05-19 09:41:48
Акбаров Расулжон ЮлдашевичВазирлик томонидан олдинги муҳокама таҳлили келтирилмаган. Муҳокамалар кенг кўламда ва жиддий бўлган. Бу лойиҳада олдинги мухокама таҳлилидан келиб чиққан натижалар етарлича акс этмаган. Шундай экан, яна муҳокамага қўйиш жоизми ?
2018-05-19 09:48:54
Акбаров Расулжон ЮлдашевичЁки ўзгаришсиз қайта муҳокамага қўйилаётибдими ?
2018-05-19 14:42:41
Farxod Norboyev Chorshanbiyevich2018-05-28 08:07:05
Usmonov Shukrullo NegmatovichИшлаб чикилаётган янги ишланмаларни амалиётга татбикини жорий этишни такомиллаштириш учун, ракобатбардош илмий ишланмаларни яратиш учун ИТМ ва ОТМ билан ишлаб чикариш секторлари орасидаги узвий богликликни таъминловчи замонавий механизмини жорий этиш керак. Бу механизмнинг баъзи жихатлари ушбу лойихада уз аксини топиши максадга мувофик булар эди.
2018-05-29 18:02:05
azizov Alisher HakimovichБарча қонун ижодкорларига мустаҳкам соғлик ва омад тилаймиз, бошлаган ишингиз хайрли бўлсин ва Ўзбекистон илм-фанини фақат ривожланишига хизмат қилсин. Барча тадқиқотчилар олий таълимдан кейинги таълим соҳасидаги ўзгаришлардан чарчади, баъзи тадқиқотчилар сўнгги йилларда умуман олий таълим тизимидан кетиб реал секторга ўтишни афзал кўрдилар. Олий таълим муассасаларининг мустақиллиги билан бирга уларга илмий ишлар сифати бўйича масъулиятни ҳам юклаш лозим, фақат етарли салоҳиятга эга тадқиқотчилар илмий даража ва унвонлар эгаси бўлишсин!
Проект | Последняя редакция |
---|---|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ Олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг инновацион моделини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда мамлакатни инновацион ривожлантиришнинг мақсад ва вазифаларини ҳамда унинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланишида илм-фаннинг аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда, олий ўқув юртидан кейинги таълимни такомиллаштириш ва сифатини ошириш бўйича ишлар изчил амалга оширилмоқда. 2017 йил 1 июлдан тегишли илм-фан соҳасида диссертацияни ҳимоя қилиш ҳамда фалсафа доктори (PhD) ва фанлар доктори (DSc) илмий унвонини беришни назарда туган, олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг икки босқичли тизимини жорий этиш энг муҳим қадамга айланди. Шу билан бирга, ушбу соҳада олий ўқув юртидан кейинги таълимни такомиллаштириш бўйича давлат сиёсатини рўёбга чиқарилишини тўхтатиб турувчи бир қатор тизимли муаммолар сақланиб қолмоқда, улар қаторида: биринчидан, олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш ва уларни аттестациядан ўтказиш жараёнларининг тарқоқлиги олий ўқув юртидан кейинги таълим институтининг мувофиқлаштирилган ва самарали фаолият кўрсатишини, шунингдек ваколатли органлар ва ташкилотларнинг жавобгарлик соҳаларини аниқ белгилашни таъминлаш имконини бермайди; иккинчидан, олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлашга қўйиладиган амалдаги таабларнинг халқаро стандартларга номувофиқлиги мамлакатнинг илм-фан ютуқларини кенг тан олинишини ва уни жаҳон илм-фан ҳамжамиятига интеграциялашувини таъминлаш имконини бермайди; учинчидан, олий малакали илмий ва илмий-педагогика кадрларни тайёрлашни ташкил этишда таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг чекланган мустақиллиги уларнинг ушбу йўналишда ишларни ташкил этиш учун ташаббускорлиги ва масъулияти пасайишига олиб келади; тўртинчидан, олий ўқув юртидан кейинги таълим тизими иқтисодиётни замонавий юқори технологик ишлаб чиқариш секторининг олий малакали кадрларга бўлган эҳтиёжига тўлиқ даражада қаратилмаган ва уни ҳисобга олмайди; бешинчидан,илм-фан тараққиётининг долзарб муаммоларини ҳал этишда илғор тажриба ва салоҳиятга эга етакчи хорижий илмий муассасалар билан ҳамкорлик қониқарсиз даражада. Илмий фаолиятни олиб бориш учун қулай шарт-шароитларни яратиш, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, уларни аттестациядан ўтказиш сифатини яхшилаш, шунингдек 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини рўёбга чиқариш мақсадида: 1. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожлантириш вазирлиги (бундан кейин Вазирлик деб юритилади), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академиясининг қуйидаги таклифларига розилик билдирилсин: 2018 йил 1 июндан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясини тугатиш тўғрисида; 2019 йил 1 январдан олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш соҳасида олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг ўзини ўзи тартибга солиш ва мустақиллик принципларига асосланган олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини ташкил этиш тўғрисида; иқтисодиётни замонавий юқори технологик ишлаб чиқариш секторининг олий малакали кадрларга бўлган эҳтиёжини қондириш учун олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни назарда тутувчи, фалсафа докторларининг (PhD) инновацион, саноатга йўналтирилган ўқитиш шаклини жорий этиш тўғрисида; Ўзбекистон Республикасида тегишли дипломлар (doubledegree) берилиши билан мамлакат ва хорижий олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларни ўзаро тайёрлаш амалиётини жорий этиш тўғрисида; оммавий равишда таништириш учун фалсафа доктори (PhD) ва фанлар доктори илмий даражани олиш учун ҳимоя қилинган диссертация ишларининг матнларини Интернет тармоғининг ахборот ресурсларида мажбурий чоп этиш ҳақида талабни ўрнатиш тўғрисида. 2. Олий таълим ва илмий муассасаларга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин: фалсафа доктори (PhD), фанлар докотори (DSc) ва илмий унвонлар берилишини мустақил амалга ошириш; олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни ташкил этиш учун, шунингдек дипломлар билан илмий даражалар ва унвонлар бериш (аттестациядан ўтказиш) учун доимий ҳаракат қилувчи олий ўқув юртидан кейинги таълим бўйича Кенгашларни (бундан кейин Кенгаш деб юритилади) ташкил этиш; Кенгашлар ишига унинг аъзоларига қўйиладиган талабларга мос келадиган етакчи олимларни, шу жумладан хорижий олимларни жалб қилиш. Белгилаб қўйилсинки: Кенгаш аъзоларига, шу жумладан илмий котибга ҳар ойда қошида ушбу Кенгашлар фаолият олиб бораётган таълим ва илмий муассаса томонидан пул мукофоти тўланади; олий таълим ва илмий муассаса раҳбарлари ва уларнинг илмий фаолият учун жавобгар бўлган ўринбосарлари ушбу таълим муассасалар қошидаги Кенгашлар раиси ҳисобланади. 3. Белгилаб қўйилсинки, 2019 йил 1 январдан: таянч докторантура, докторантура ёки мустақил изланувчиликка қабул қилиш ва ўқиш, шунингдек илмий даражалар ва унвонлар бериш янги талабларга мувофиқ амалга оширилади; фалсафа докотори (PhD) илмий даражаси берилиши учун диссертация ишини ҳимоя қилишга рухсат бериш тадқиқот натижаларини рефератланадиган ва цитата келтириладиган халқаро илмий нашрда, фанлар доктори (DSc) – халқаро илмий цитата келтириш индексига ва нол бўлмаган импакт-факторга эга халқаро илмий нашрда чоп этилганлик шарти билан амалга оширилади; таянч докторантура, докторантура ёки мустақил изланувчиликка қабул қилиш тегишли сертификатлар билан тасдиқланган чет тилини билиш (CEFR бўйича камида В2) шарти билан амалга оширилади; фалсафа докотори (PhD) илмий даражага ёки унга тенглаштирилган илмий даражага эга, фанлар доктори (DSc) илмий унвонини олиш учун талабгор диссертацияни мустақил тайёрлаган, шунингдек ушбу илмий даражани олиш учун барча ўрнатилган талабларни бажарган шахслар диссертация ишини докторантурада ёки мустақил изланувчанликда ўқимасдан Кенгашга тақидим қилишга ҳақли; илгари аспирантурада, катта илмий ходимлар - талабгорлар институтида, мустақил талабгорларда ўқиган ва фалсафа докотори (PhD) илмий даражани олиш учун диссертация тайёрлаган шахслар диссертация ишларини кўриб чиқиш ва тегишли илмий даражани бериш учун Кенгашга тақдим қилишга ҳақли; таянч докторантура, докторантура ёки мустақил изланувчиликда ўқиётган шахсларга раҳбарлик ва мониторинг қилиш ҳар бир талабгор учун бутун ўқиш даврида тегишли мутахассисликлар бўйича етакчи олимлар ва Кенгаш аъзоси орасидан шакллантириладиган махсус бошқарув қўмиталари томонидан амалга оширилади; диссертация ишини оммавий равишда ҳимоя қилиш мақсадида Кенгаш томонидан тегишли мутахассисликлар бўйича, бундай комиссиялар аъзоларига қўйиладиган талабларга жавоб берадиган эксперт комиссияси тузилади. 4. Белгилаб қўйилсинки, фалсафа доктори (PhD) ва фанлар доктори (DSc) илмий унвонларини бериш бўйича амалдаги илмий кенгашлар ўз фаолиятини 2019 йил 1 январгача давом эттиради. 5. Вазирлик тузилмасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясини тугатиш натижасида бўшаётган штатлар бирлиги ҳисобидан 12 та штат бирлигидан иборат Олий ўқув юртидан кейинги таълим башқармаси тузилсин. 6. Вазирликнинг илгари юклатилганлар билан бир қаторда, асосий вазифалари ва фаолиятининг йўналишлари этиб қуйидагилар ҳисоблансин: олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш соҳасида ягона давлат сиёсатини рўёбга чиқариш ва ушбу йўналишда давлат органлари, ўзга ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш; доктор илмий даражаси ва унвонларини бериш тартибини халқаро стандартларига мос келишини таъминлаш мақсадида олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш соҳасида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш; Кенгашларни ташкил этиш ҳуқуқини тақдим қилувчи олий ўқув юртидан кейинги таълим институтида олий малакали илмий ва илмий-педагогика кадрлар тайёрлаш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларни аккредитация қилиш; Кенгашлар томонидан ишлаб чиқилаётган диссертация ишларини расмийлаштиришга қўйиладиган талабларни тасдиқлаш; таянч докторантурага, докторантурага қабул қилиш квоталарни тармоқлар, вазирликлар ва идоралар эҳтиёжларини таҳлил қилиш асосида тасдиқлаш; аниқланган қоидабузарликларга чора кўриш, шу жумладан қонун ҳужжатларини бузган ҳолда берилган дипломлар (аттестатлар)ни бекор қилиш ташаббусини чиқиш мақсадида олий малакали илмий ва илмий-педагогика кадрлар тайёрлаш бўйича олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалар фаолиятини мониторинг қилишни амалга ошириш. Белгилаб қўйилсинки, 2019 йил 1 январгача фалсафа доктори (PhD), фанлар доктори (DSc) илмий даражалари ва унвонларини тасдиқлаш Вазирлик томонидан амалга оширилади. 7. Вазирлик ўзга манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддат ичида қуйидагиларни тасдиқлашни назарда тутувчи ҳукумат қарорлари лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин: олий ўқув юртидан кейинги таълимга қўйиладиган янгиланган давлат талаблари; янги таҳрирдаги Олий ўқув юртидан кейинги таълим тўғрисида низом; Олий ўқув юртидан кейинги таълим бўйича кенгашлар тўғрисида низом; олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун Олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларни аккредитация қилиш тўғрисида низом; Махсус раҳбар қўмита тўғрисида низом; Олий малакали кадрларни (фалсафа доктори (PhD) инновацион, саноатга йўналтирилган ўқитиш шакли тўғрисида низом; Илмий унвонларни бериш тўғрисида низом. 8. Вазирлик манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддат ичида қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин. 9. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов, Ўзбекистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси Р.С.Қосимов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси биринчи ўринбосари Б.М.Мавлонов зиммаларига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев |
Наименование мероприятия | Форма реализации | Срок реализации | Исполнители |
---|---|---|---|
Обсуждение проекта Указа | Круглый стол | 20.05.2018 | Министерство Инновационного развития Республики Узбекистан |