Поиск

Расширенный поиск

Название документа

Омухта емни биржа савдоларида сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Тип документаПостановление
Орган, утверждающий документМинистерство экономики Республики Узбекистан
РазработчикМинистерство экономики Республики Узбекистан
Дата размещения документа21.05.2018 10:12
Дата завершения обсуждения05.06.2018 23:59
Вид документаПроект НПА
Текущее состояние документаОбсуждение прекращено
Обоснования необходимости принятия проектаЎзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 январдаги ПҚ–3484-сонли “Ёғ-мой тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 апрелдаги 312-сон “Республикада замонавий саноат усулида омухта ем ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари
Планируемый срок вступления в силу11.06.2018
Номер письма о соглашении14.05.2018 й. № ММ-5-2/6-3-568
Номер и дата письма согласования Генеральной прокуратурой Республики Узбекистан(не задано)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 январдаги ПҚ–3484-сонли “Ёғ-мой тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 апрелдаги 312-сон “Республикада замонавий саноат усулида омухта ем ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги қарор қилади:

1. Омухта емни биржа савдоларида сотиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги 2008 йил 22 декабрдаги 60, 118-сон “Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси биржа савдоларида омихта емни сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” ги қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин (рўйхат рақами 1884 2009 йил 16 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 3-сон, 19-модда).

3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Иқтисодиёт вазири

Тошкент ш.,

“__” ________ 2018 йил,

____ -сон

Б. Ходжаев

Молия вазири

Тошкент ш.,

“__” ________ 2018 йил,

____ -сон

Д. Кучкаров

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг

2018 йил “___” _________ ______ - сон қарорига

ИЛОВА

Омухта емни биржа савдоларида сотиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 январдаги ПҚ–3484-сонли “Ёғ-мой тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 апрелдаги 312-сонли “Республикада замонавий саноат усулида омухта ем ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига мувофиқ ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида резидентлар фойдаланиши учун “Ўздонмаҳсулот” АК ва “Ўзпахтаёғ” АЖга қарашли тизим корхоналари, шунингдек бошқа тадбиркорлик субъектлари томонидан биржа савдоларида омухта емни (бундан буён матнда маҳсулот деб юритилади) сотиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

биржа битими – биржа томонидан рўйхатга олинган, биржа савдосининг биржада қайд этилган натижаси бўйича тузилган биржа товарига доир олди-сотди шартномаси;

биржа савдолари – биржа томонидан биржа савдоси қоидаларига мувофиқ ташкил этиладиган биржа товари савдолари;

биржа аъзолари – биржа томонидан белгиланган тартибда биржа савдоларида иштирок этиш ҳамда дилерлар ва брокерлар сифатида биржа битимларини тузиш ҳуқуқини олган юридик шахслар;

дилер – биржа битимларини ўз номидан ва ўз ҳисобидан тузувчи биржа аъзоси бўлган юридик шахс;

брокер – мижознинг (сотувчи ёки харидорнинг) топшириғига кўра ва унинг ҳисобидан биржа битимларини тузувчи биржа аъзоси бўлган юридик шахс;

трейдер – биржа савдоларида биржа битимлари тузишга ваколатли бўлган биржа аъзосининг ходими;

биржа савдоларининг электрон тизими (бундан буён матнда
– БСЭТ)
– биржа аъзоларига биржа савдоларида аниқ вақт режимида республиканинг исталган географик нуқтасидан масофали бошқариш орқали иштирок этиш имконини берадиган дастурий аппарат воситалари мажмуидан иборат бўлган глобал тақсимланган ахборот тизими;

ҳисоб-китоб клиринг палатаси (бундан кейин матнда – ҲККП) – клиринг электрон тизими орқали биржа битимлари бўйича клиринг,
ҳисоб-китоб ва ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишни таъминловчи биржанинг таркибий бўлинмаси;

аванс – биржанинг воситачилик йиғимлари, шунингдек тарафларнинг закалат пулларини ўз ичига олувчи сотувчи ва харидорлар томонидан киритиладиган молиявий маблағлар;

махсус дўконлар – сотувчи томонидан аҳоли зич жойлашган ва туман, шаҳар марказларидан олис ҳудудларда ташкил этиладиган омухта ем сотишга ихтисослаштирилган савдо дўконлар.

Предложенные варианты

2018-05-25 09:24:56

Axad Ismatov M

2018-05-25 15:25:58

Махкамов Абдибахадир Кабирович

Комментарии и ответы

2018-05-23 08:47:07

Гафуров Камолбек Юлдашевич

2018-05-25 09:34:58

Axad Ismatov M

2018-05-25 14:48:28

Махкамов Абдибахадир Кабирович

2. Биржа савдоларида маҳсулотни сотиш “Ўздонмаҳсулот” АК ва “Ўзпахтаёғ” АЖ тизим корхоналари, шунингдек бошқа тадбиркорлик субъектлари (бундан буён матнда – сотувчилар) томонидан амалга оширилади.

3. Маҳсулотни биржа савдоларида барча турдаги тадбиркорлик субъектлари (бундан буён матнда – ҳаридорлар) сотиб олишлари мумкин.

4. Биржа савдолари биржа савдоларининг электрон тизимидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

2-боб. Омухта ем ҳажмларини шакллантириш

5. Биржа савдоларига маҳсулотни қўйилиши белгиланган тартибда тасдиқланган маҳсулот ишлаб чиқариш ва қўйиш жадвалига мувофиқ амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги томонидан белгиланган муддатларда биржа савдоларида маҳсулотни сотиш бўйича чораклик ва ойлик жадваллар белгиланади.

“Ўздонмаҳсулот” АК ва “Ўзпахтаёғ” АЖ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси билан келишган ҳолда, кундалик ҳажмлардан келиб чиқиб, биржа савдоларига маҳсулотларни чиқариш жадвалларини тузиб чиқади.

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси ҳар ой кейинги ойнинг бошланишига 3 кун қолганда, тасдиқланган ва келишилган жадвалларни биржанинг расмий сайтида жойлаштириш учун биржага тақдим этади.

6. “Ўздонмаҳсулот” АК ва “Ўзпахтаёғ” АЖ таркибига кирмайдиган маҳсулот ишлаб чиқарувчи ташкилотлар маҳсулотни мустақил равишда сотишади.

7. Маҳсулотни сотиш, талаб ва таклиф нисбати асосида шаклланувчи эркин бозор нархлари бўйича амалга оширилади.

Предложенные варианты

Ничего не найдено

Комментарии и ответы

2018-05-21 14:06:34

Шохрухбек Кадиров Мамарасулович

8. Сотувчилар биржанинг расмий веб-сайти орқали савдолар бошланишига қадар бир кун олдин соат 11.00 гача савдога қўйилаётган маҳсулотнинг ҳажмлари ва бошқа кўрсаткичлари тўғрисида биржа аъзоларига хабар қилишади.

9. Биржа савдолари Ўзбекистон Республикасининг “Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида”ги Қонуни ва биржа, биржа аъзолари, сотувчилар ва харидорлар учун мажбурий бўлган биржа савдоси қоидалари ва ҳисоб-китоб клиринг операцияларини ўтказиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

10. Сотувчилар ва харидорлар биржа савдоларида биржа билан тузилган шартнома асосида дилерлар сифатида мустақил ҳолда ёки брокерлар номидан иш юритувчи трейдерлар орқали иштирок этишади.

11. Ҳар бир биржа савдоси бўйича аванс суммасига мувофиқ сотувчилар ва харидорларни савдоларда иштирок этишга руҳсат бериш ёки ундан четлатиш, биржа савдоларининг ғолибларини аниқлаш ва биржа битимларини рўйҳатга олиш БСЭТ томонидан автоматик равишда амалга оширилади.

12. Жорий ойда савдога чиқарилган, аммо сотилмаган маҳсулот ҳажмлари ҳамда бекор қилинган битимлар бўйича, шунингдек биржа битимлари бўйича олиб кетилмаган ва юклаб жўнатилмаган ҳажмлар биржа савдоларига такроран чиқарилади. Такроран ўтказилган савдоларда сотилмасдан қолган маҳсулот ҳажмлари корхоналар томонидан тўғридан-тўғри шартномалар орқали ёки махсус дўконлар орқали ўтган хафтада биржа савдоларида вужудга келган нархларда сотилади.

13. Биржа барча биржа савдолари иштирокчиларига электрон савдоларда бир вақтнинг ўзида иштирок этиш имкониятини таъминлашга мажбур.

14. Биржа битимларини электрон рўйҳатдан ўтказиш кунида олди-сотди шартномаси расмийлаштириш учун биржа аъзоларига тақдим этилади.

3-боб. Маҳсулотни сотиш тартиби ва ўзаро ҳисоб-китоблар механизми

15. Биржа савдоларига қўйиладиган маҳсулотнинг бошланғич нархи сотувчи томонидан мустақил равишда улгуржи нархларда белгиланади.

16. Сотувчи ва харидорлар ўзларининг ҲККП даги шахсий ҳисоб-рақамларига биржа савдолари қоидаларида белгиланган закалат пулини киритишади, бунда биржа битимлари сотувчи ва харидорлар томонидан биржа савдоларига чиқарилган маҳсулот ва тузиладиган битим ҳажмининг 10 фоизигача миқдоридаги закалат пули киритилган ҳолда тузилади.

17. Биржа савдоларида тузилган битимларни ижро этишнинг молиявий кафолатларини таъминлаш учун, биржа савдоларида тузилган битимлар бўйича ҳисоб-китоблар Биржанинг ҲККП орқали амалга оширилади.

18. Харидорлар биржада аванс тўловларига мувофиқ битимларни тузишга ҳақли.

19. Харидор тузилган биржа битими бўйича молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплаш учун биржанинг хизмат кўрсатувчи банкдаги ҳисоб-рақамига маблағларни 5 иш куни давомида ўтказиши шарт.

20. ҲККП биржа битими бўйича маблағларнинг тўлиқ суммаси келиб тушганидан сўнг бир иш куни давомида тўловлар амалга оширилган битимлар рўйҳатини сотувчига шахсий кабинет орқали тақдим этади.

21. Сотувчи томонидан маҳсулот ҲККП дан олинадиган тўловлар амалга оширилган битимлар рўйҳатига риоя қилинмаган ҳолда юборилган тақдирда биржа жавобгарликни зиммасига олмайди.

22. ҲККП томонидан сотувчига тўловлар амалга оширилган битимлар рўйҳатини тақдим этилиши харидорга олди-сотди шартномасида кўрсатилган юклаш муддати давомида маҳсулотни жўнатиш учун асос бўлади.

4-боб. Якуний қоидалар

23. Тарафлар томонидан мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаган тақдирда, уларга нисбатан биржа савдолари қоидаларида белгиланган тегишли чоралар қўлланилади.

24. Биржа савдоларини ташкиллаштириш, шартнома мажбуриятларини бажариш ва ҳисоб-китоб клиринг хизмати давомида юзага келадиган низо ва келишмовчиликлар биржанинг арбитраж, интизомий комиссиялари ёки биржа битимининг шартларидан келиб чиққан ҳолда ҳакамлик суди ёхуд суд томонидан ҳал этилади.

25. Сотувчилар ёки харидорлар томонидан маҳсулотни тўлаш ва танлаш, шунингдек уни етказиш бўйича мажбуриятларга амал қилинмаган тақдирда, ўз мажбуриятларини бажармаган тарафнинг закалат пули жарима сифатида жабрланган тараф фойдасига ушлаб қолинади. Бунда сотувчидан харидор фойдасига ундирилаётган жарима миқдори биржа битимининг шартларига мувофиқ белгиланади.

26. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилади.

27. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси, “Ўздонмаҳсулот” АК, “Ўзпахтаёғ” АЖ ва “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ билан келишилган.

Қишлоқ хўжалиги вазири Б. Юсупов

2018 йил “__” __________

Марказий банк раиси М. Нурмуратов

2018 йил “__” __________

Хусусийлаштирилган корхоналарга

кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш

давлат қўмитаси раиси Р. Гулямов

2018 йил “__” __________

“Ўздонмаҳсулот” АК раиси С. Хайдаров

2018 йил “__” __________

“Ўзпахтаёғ” АЖ раиси М. Салихов

2018 йил “__” __________

“Ўзбекистон республика

товар-хом ашё биржаси” АЖ

Бошқарув раиси в.в.б. Ф. Ибрагимов

2018 йил “__” __________

Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 2
Не нравится: 0

Общие комментарии и ответы

Ничего не найдено
Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0
Проект Последняя редакция

Наименование мероприятияФорма реализацииСрок реализацииИсполнители
"Омухта емни биржа савдоларида сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш"Омухта емни биржа савдоларида сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш04.06.2018 г.Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги