Поиск

Расширенный поиск

Название документа

Туман ўрмонзорларида ёнғиннинг олдини олиш ва унга қарши курашни кучайтириш тўғрисида

Тип документаПостановление
Орган, утверждающий документХокимият Берунийского района Республики Каракалпакстан
РазработчикХокимият Берунийского района Республики Каракалпакстан
Дата размещения документа12.06.2018 10:44
Дата завершения обсуждения27.06.2018 23:59
Вид документаПроект НПА
Текущее состояние документаОбсуждение прекращено
Обоснования необходимости принятия проектаТуман ўрмонзорларида ёнғиннинг олдини олиш ва унга қарши курашни кучайтириш
Планируемый срок вступления в силу28.06.2018
Номер письма о соглашении(не задано)
Номер и дата письма согласования Генеральной прокуратурой Республики Узбекистан(не задано)

Беруний ўрмон хўжалиги ўрмон фонди умумий ер майдони 26441,4 гектар бўлиб, шундан ўрмон билан қопланган майдони 1728,2 гектарни ташкил қилади.

Ўрмонзорларни кўпайтириш ҳамда янги маданий ўрмонзорлар барпо қилиш бўйича 2018 йилда 238 гектар ер майдонига маданий ўрмонзор, 2,3 гектар ерда ниҳолдан кўчатхона 3,5 гектар ер майдонларига уруғдан кўчатхона барпо қилинган.

Беруний ва Қуйи Амударё давлат биосфера резервати ҳудудларидан умумий майдони 68717,8 гектар, шундан 11568,3 гектар қўриқхона зонасига, 6731,4 гектар буфер зонаси, 50418,1 гектар оралиқ зоналари қилиб белгилаб берилган. Туманимизда экологик муҳитни яхшилаш ва ўрмонзорларни кўпайтириш учун ёнғиннинг олдини олиш, унга қарши курашни кучайтириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Ўрмон тўғрисида”ги Қонуни ("Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами "2018 й.,16-сон, 325-модда) янги таҳрири, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 моддасига асосан,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Беруний давлат ўрмон хўжалиги ўрмон фонди ҳамда Қуйи Амударё давлат биосфера резервати ўрмон фонди ҳудудларида 2018 йил 01 июндан 2018 йил 1 октябрига қадар “Ўрмонзорларда ёнғин хавфсизлиги мавсуми” деб белгилансин.

2. Беруний давлат ўрмон хўжалиги маъмурияти тумандаги аҳоли пунктларида ҳамда Қуйи Амударё давлат биосфера резервати маъмурияти тумандаги аҳоли пунктларда Ўзбекистон Республикасининг “Ўрмон тўғрисида”ги Қонунини кенг тарғибот қилинишини таъминласин.

3. Беруний давлат ўрмон хўжалиги ва Қуйи Амударё давлат биосфера резервати маъмурияти худудларидаги корхона, ташкилот раҳбарларига, дехқон-фермер хўжаликлари раисларига шу ҳудудларда яшовчи аҳолига мавжуд дарахтларни чоптирмаслик уларни ҳимоя қилиш ва хайвонот дунёсини асраш, ёнғинга қарши чора-тадбирлар кўриш, экологик муҳитни яхшилаш бўйича иложларни амалга ошириш топширилсин.

4. Беруний давлат ўрмон хўжалиги ва Қуйи Амударё давлат биосфера резерватида давлат ўрмон фонди майдонларида табиий ва техник вазиятларнинг олдини олиш, шундай фавқулотда вазиятлар юзага келганда тегишли маҳаллий ҳокимлик органлари, туман ёнғинга қарши курашиш, ички ишлар бўлимлари бошқа корхоналар билан биргаликда шошилинч иложлар ишлаб чиқиш ҳамда бажарилишини таъминлаш юклатилсин.

5. Тумандаги ММТП раислари, фермер хўжаликлари раҳбарлари ўрмон фонди ерлари, билан чегарадош далаларнинг атрофларини, ариқ ва зовурларни тозалаш пайтида ёнғиннинг олдини олиш мақсадида қамишзорларнинг ёқиб юборилишига, ўрмонзорларда қорамоллар, қўй-эчкиларни боқиб, янгидан экилган кўчатларнинг пайҳон қилинишига йўл қўймаслик чораларини кўрсинлар.

6. Беруний тумани ички ишлар бўлими ( А. Сапаев), Беруний давлат ўрмон хўжалиги (Р.Якупов), Қуйи Амударё давлат биосфера резервати (А.Маткаримов) билан биргаликда ўрмон хўжалиги ва Қуйи Амударё давлат биосфера резервати ҳудудларида ноқонуний ов қилувчи броконьерларга, аҳолининг дарахтларни ўзбошимчалик билан чопиб ўғирлаш ҳолларига ва экинларни пайҳон қилишга қарши курашни кучайтириш, аниқланган қонунбузилиш ҳолатига тегишли чоралар кўриш топширилсин.

7. Ушбу қарор туман «Халқ Минбари» газетасида эълон қилинсин, ҳокимлик
веб-сайтига жойлаштирилсин.

8. Беруний тумани ҳокимлигининг 2017 йилдаги 24 апрелдаги 650 - сонли қарори («Халқ минбари» газетаси, 2017 йил 8 май 13 ( 6238) -сон) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

10. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокими ўринбасори К.Давлетов зиммасига юклатилсин.

Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0

Общие комментарии и ответы

Ничего не найдено
Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0
Проект Последняя редакция

Наименование мероприятияФорма реализацииСрок реализацииИсполнители
Туман ўрмонзорларида ёнғиннинг олдини олиш ва унга қарши курашни кучайтиришБеруний давлат ўрмон хўжалиги ўрмон фонди ҳамда Қуйи Амударё давлат биосфера резервати ўрмон фонди ҳудудларида 2018 йил 01 июндан 2018 йил 1 октябрига қадар “Ўрмонзорларда ёнғин хавфсизлиги мавсуми” деб белгилансин2018 йил 01 июндан 2018 йил 1 октябрига қадартуман ҳокими ўринбасори К.Давлетов