Поиск

Расширенный поиск

Название документа

Умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларини рағбатлантиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Тип документаПостановление
Орган, утверждающий документКабинет Министров Республики Узбекистан
РазработчикМинистерство народного образования Республики Узбекистан
Дата размещения документа13.06.2018 21:04
Дата завершения обсуждения28.06.2018 23:59
Вид документаПроект НПА
Текущее состояние документаОбсуждение прекращено
Обоснования необходимости принятия проектаЎзбекистон Республикасида мажбурий 11 йиллик умумий ўрта таълимга ўтилиши муносабати билан ўқувчиларнинг таълим ва тарбияга бўлган иштиёқини ошириш ва улар орасида соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш, иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, уларнинг сифатли таълим олишга бўлган қизиқишларини янада ошириш
Планируемый срок вступления в силу20.06.2018
Номер письма о соглашении(не задано)
Номер и дата письма согласования Генеральной прокуратурой Республики Узбекистан(не задано)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларини рағбатлантиришни
янада такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикасида мажбурий 11 йиллик умумий ўрта таълимга ўтилиши муносабати билан ўқувчиларнинг таълим ва тарбияга бўлган иштиёқини ошириш ва улар орасида соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш, иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, уларнинг сифатли таълим олишга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларига
аъло билими, намунали хулқи ва фаол жамоатчилиги учун бериладиган олтин ва кумуш медалларни таъсис этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. Белгилаб қўйилсинки:

олтин медаль умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд бўлган, 10-11-синфлардаги барча фанлар бўйича оралиқ, якуний назоратлари ҳамда чораклик ва йиллик баҳолари аъло, намунали хулққа эга бўлган ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган 11-синф битирувчиларига берилади;

кумуш медаль умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд бўлган, 10-11-синфлардаги барча фанлар бўйича йиллик баҳолари аъло, намунали хулққа эга бўлган ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган 11-синф битирувчиларига берилади;

олтин медалга эга бўлган ўқувчига республикадаги давлат олий таълим муассасаларининг бакалавр босқичига кириш синовларида тўплаган умумий баллига
50 фоиз, кумуш медалга эга бўлган ўқувчига тўплаган умумий баллининг 30 фоизи миқдорида балл қўшиб берилади;

олтин ва кумуш медалларга эга бўлган ўқувчиларга бериладиган имтиёз бир йилгача амал қилади.

3. Қуйидагилар:

Умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларини аъло билими, намунали хулқи ва фаол жамоатчилиги учун олтин ва кумуш медаль билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларига аъло билими, намунали хулқи ва фаол жамоатчилиги учун бериладиган олтин ва кумуш медалларнинг тавсифи 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:

умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларига бериладиган олтин
ва кумуш медалларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш ва уларни ҳисобдан чиқаришни мувофиқлаштиришни;

умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларига бериладиган олтин ва кумуш медалларнинг ўқувчиларга холислик ва одиллик тамойилларига амал қилган ҳолда топширилишини таъминласин.

5. “Давлат белгиси” давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг буюртмасига асосан ҳар йили умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларига бериладиган олтин ва кумуш медалларни тайёрласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2019 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларига бериладиган олтин ва кумуш медалларни тайёрлаш учун зарур бўлган маблағларни назарда тутсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳар ўқув йилининг якуни умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларига олтин ва кумуш медалларни холис
ва ҳаққоний берилишини ўрганиб, зарур чоралар кўрилишини таъминласин.

8. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири У.И. Иноятов ва Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А. Арипов

Предложенные варианты

Ничего не найдено

Комментарии и ответы

2018-06-18 10:43:17

Зокиров Латиф Хамидуллаевич

2018-06-20 13:02:16

Хашимова Асал Тохтамуратовна

2018-06-21 16:56:04

Кудайбергенов Адилбай Абатбаевич

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил ___ ________ даги

_____-сон қарорига

1-илова

Умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларини аъло билими, намунали хулқи ва фаол жамоатчилиги учун олтин ва кумуш медаль билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом умумий ўрта таълим муассасаларининг 11-синф битирувчиларини (кейинги ўринларда битирувчилар деб аталади) аъло билими, намунали хулқи ва фаол жамоатчилиги учун олтин ва кумуш медаль билан тақдирлаш тартибини белгилайди.

2. Битирувчиларни олтин ва кумуш медаль билан тақдирлаш белгиланган тартибда давлат аккредитациясидан ўтган давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим муассасалари (кейинги ўринларда таълим муассасаси деб аталади) томонидан амалга оширилади.

2-боб. Битирувчиларни олтин ва кумуш медаль билан тақдирлаш

3. Олтин медаль умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд бўлган,
10-11-синфлардаги барча фанлар бўйича оралиқ, якуний назоратлари ҳамда чораклик ва йиллик баҳолари аъло, намунали хулққа эга бўлган ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган 11-синф битирувчиларига берилади;

кумуш медаль умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд бўлган, 10-11-синфлардаги барча фанлар бўйича йиллик баҳолари аъло, намунали хулққа эга бўлган ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган 11-синф битирувчиларига берилади;

4. Битирувчиларни олтин ва кумуш медаллар билан мукофотлашга тавсия этиш битирувчиларни олтин ва кумуш медаль билан тақдирлашга тавсия этиш бўйича Жамоатчилик кенгаши (кейинги ўринларда Жамоатчилик кенгаши
деб аталади) томонидан амалга оширилади.

5. Жамоатчилик кенгаши етти кишидан иборат қуйидаги таркибда тузилади:

Жамоатчилик кенгаши раиси – таълим муассасаси Васийлик кенгашининг раиси;

Жамоатчилик кенгаши раиси ўринбосари – таълим муассасаси ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари;

Жамоатчилик кенгаши аъзолари – таълим муассасаси ота-оналаридан
1 нафар вакил, таълим муассасаси жойлашган ҳудуддаги фуқароларнинг
ўзини ўзи бошқариш органининг 1 нафар вакили, таълим муассасасининг малакали
1 нафар ўқитувчиси, Ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгашининг 1 нафар фаол аъзоси;

Жамоатчилик кенгаши котиби –таълим муассасасининг ёшлар етакчиси.

6. Жамоатчилик кенгаши таркиби ҳар ўқув йилининг 30 сентябрига қадар таълим муассасаси Васийлик кенгашининг йиғилишида тасдиқланади
ва кейинги йилнинг 30 августига қадар фаолият кўрсатади.

7. Жамоатчилик кенгашининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

олтин ва кумуш медаль билан тақдирлашга муносиб бўлган аъло баҳоларга, намунали хулқ-атворга эга ва жамоатчилик ишларида фаол бўлган ўқувчилар рўйхатини шакллантириш;

битирувчиларнинг баҳоларини, ўқув-тарбия жараёни билан боғлиқ ҳужжатларни (синф журнали, баҳолар табели) ўрганиш;

умумий ўрта таълим муассасаси педагогик кенгашига олтин ва кумуш медаль билан тақдирланадиган битирувчиларни тавсия этиш.

8. Таълим муассасасининг педагогик кенгаши Жамоатчилик кенгаши томонидан тавсия этилган битирувчиларнинг олтин ёки кумуш медаль билан тақдирлашга муносиб эканлигини холис ва ҳақоний муҳокама қилади.

Мазкур Низомнинг 3-бандида белгиланган талабларга мос келмайдиган битирувчилар олтин ёки кумуш медаль билан тақдирлашга муносиб эмас
деб топилади.

Таълим муассасаси педагогик кенгашининг битирувчиларни олтин ва кумуш медаль билан тақдирлашга муносиб эмас деб топиш тўғрисидаги қарори педагогик кенгаш мажлиси баённомасида асослантирилиши шарт.

9. Педагогик кенгаш тегишли ўқув йилининг 1 июнига қадар олтин ёки кумуш медаль билан тақдирлашга муносиб деб топилган битирувчиларни тақдирлаш тўғрисида қарор қабул қилади.

Педагогик кенгаш мажлиси баённомасининг нусхаси 1 кун муддатда таълим муассасасининг эълонлар тахтасида эълон қилинади, Жамоатчилик кенгаши
ва туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига тақдим этилади.

10. Педагогик кенгаш қарори асосида икки кун муддатда туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирининг битирувчиларни олтин ва кумуш медаль билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи чиқарилади.

11. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирининг буйруғи битирувчиларни олтин ва кумуш медаль билан тақдирлаш учун асос ҳисобланади.

12. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирининг буйруғи нусхаси
ҳар йили 3 июнга қадар тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси
Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси
ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларига ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларига юборилади.

13. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг буйруқлари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари томонидан олтин ва кумуш медаль билан тақдирланадиган битирувчилар тўғрисидаги маълумотлар умумлаштирилиб ҳар йили 5 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига юборилади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳар йили 10 июнга қадар ўзининг веб-сайтида олтин ва кумуш медаль билан тақдирланган битирувчилар ва уларга берилган шаҳодатномалар тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириб боради.

14. Битирувчиларга олтин ва кумуш медаллар таълим муассасасида маҳаллий давлат ҳокимияти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакиллари, Ёшлар иттифоқи аъзолари, битирувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ва бошқа жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида ҳар йили 10 июнга қадар тантанали равишда топширилади.

15. Битирувчиларга олтин ва кумуш медалларни топширганлик тўғрисида шаҳодатномаларни ҳисобга олиш ва битирувчиларга топширишни қайд этиш дафтарига қайд этилади.

Олтин ва кумуш медаллар битирувчиларга шаҳодатномаларни ҳисобга олиш ва битирувчиларга топширишни қайд этиш дафтарига имзо қўйдирган ҳолда топширилади.

3-боб. Апелляция комиссияси

16. Битирувчиларни олтин ва кумуш медаль билан тақдирлаш билан боғлиқ бўлган мурожаат ва шикоятларни кўриб чиқиш учун тегишли туман (шаҳар) халқ таълими бўлимида халқ таълими бўлими мудирининг буйруғига мувофиқ беш кишидан иборат апелляция комиссияси тузилади.

Апелляция комиссияси таркибига туман (шаҳар) халқ таълими бўлими ходимлари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгаши аъзоси, туман (шаҳар) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгаш вакили киритилади. Апелляция комиссиясининг раиси халқ таълими бўлими мудири ўринбосари ҳисобланади.

17. Апелляция комиссиясига ариза ва шикоятлар таълим муассасаси педагогик кенгаши қарори эълон қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида тақдим этилиши лозим.

18. Апелляция комиссияси тақдим этилган ариза ва шикоятларни улар тушган кундан бошлаб уч иш кунидан ошмаган муддатда мурожаат қилган шахс иштирокида мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган талаблар асосида кўриб чиқади.

19. Апелляция комиссиясига туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирининг буйруғи билан педагогик кенгаш қарорини бекор қилиш ёкм унга ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади.

Ўрганиш жараёнида қонун бузилишлари, ҳужжатларни сохталаштириш ёки бошқа ноқонуний ҳолатлар аниқланса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга расмий хабар берилади.

20. Апелляция комиссияси қарори устидан белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.

4-боб. Буюртманомаларни шакллантириш ҳамда олтин ва кумуш
медалларни тайёрлаш

21. Таълим муассасалари 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномага эга бўлган, 10-11-синфларда аъло баҳоларга эга, намунали хулқи
ва жамоат ишларида фаоллиги билан ажралиб турган 11-синф ўқувчилари тўғрисидаги маълумотларни тегишли ўқув йилининг 15 ноябрига қадар туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига тақдим этадилар.

22. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари тегишли ўқув йилининг
25 ноябрига қадар маълумотларни таълим муассасалари ва ўқувчилар бўйича умумлаштириб тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси

ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларига тақдим этадилар.

23. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида олтин ва кумуш медаллар бўйича буюртма тайёрлайди ҳамда тегишли ўқув йилининг 1 декабрига қадар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига тақдим этади.

24. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан буюртмалар умумлаштирилиб, 15 декабргача “Давлат белгиси” давлат ишлаб чиқариш бирлашмасига буюртма берилади.

25. “Давлат белгиси” давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси буюртма асосида олтин ва кумуш медалларни тайёрлайди ҳамда тегишли ўқув йилининг 1 май кунига қадар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига ишончнома асосида топширади.

26. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг “Ўқув
таълим-таъминот” давлат унитар корхонаси томонидан тегишли ўқув йилининг
1 июнига қадар топшириш ва қабул қилиш далолатномаси асосида олтин ва кумуш медаллар Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларига етказилади.

Олтин ва кумуш медаллар Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари томонидан тегишли ўқув йилининг 5 июнига қадар топшириш ва қабул қилиш далолатномаси асосида туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари орқали тегишли ўқув йилининг 8 июнига қадар топшириш ва қабул қилиш далолатномаси асосида таълим муассасаларига етказиб берилади.

Таълим муассасасида олтин ва кумуш медаллар ҳамда шаҳодатномалар таълим муассасаси директорининг сейфида сақланади. Медаллар
ва шаҳодатномаларни ўқувчиларга топширгунга қадар уларни сақлаш учун жавобгарлик таълим муассасаси раҳбарига юкланади.

27. Олтин ва кумуш медаллар ҳамда шаҳодатномалар турли сабабларга кўра ортиб қолган тақдирда тегишли ўқув йилининг 15 июнига қадар топшириш ва қабул қилиш далолатномаси асосида таълим муассасаси директори томонидан туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудир ўринбосарига, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудир ўринбосари томонидан тегишли ўқув йилининг 18 июнига қадар топшириш ва қабул қилиш далолатномаси асосида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси
ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг масъул ходимига топширилади.

28. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари томонидан тегишли ўқув йилининг 20 июнига қадар ўқувчиларга тарқатилган ҳамда ортиб қолган олтин ва кумуш медаллар ҳамда шаҳодатномалар тўғрисида ёзма ахборот берилади.

29. Ортиб қолган олтин ва кумуш медаллар захираси Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари масъул ходимларида махсус далолатнома асосида захира сифатида сақланади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

30. Олтин ва кумуш медаллар кўкракнинг ўнг томонига тақилади.

31. Олтин ва кумуш медаллар битирувчиларга такроран берилмайди.

32. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 5
Не нравится: 9

Общие комментарии и ответы

2018-06-14 03:23:28

Djurayev Shoyadbek Shuxratovich

2018-06-14 08:48:02

Бобохолов Сайфиддин Холмуродович

2018-06-14 22:44:58

Raxmonberganov Otabek Raxmonbergan o`g`li

2018-06-14 22:57:29

Абидов Улугбек А

2018-06-14 22:57:46

Абидов Улугбек А

2018-06-15 02:25:54

Egamqulov Zafar Andaqulovich

2018-06-15 15:29:21

Djalilov Komil Qudratovich

2018-06-15 15:33:02

Djalilov Komil Qudratovich

2018-06-15 23:43:56

Aбдуллаев Музаффар Боқижанович

2018-06-16 19:18:43

Axmedov Farrux Kasimaliyevich

2018-06-17 10:03:54

Abdurasulov Behzodbek Bahodir o`g`li

2018-06-17 10:16:31

Sharipov Sodiq Sobirovich

2018-06-17 10:21:08

Sharipov Sodiq Sobirovich

2018-06-17 11:54:20

Шохрухбек Кадиров Мамарасулович

2018-06-17 11:54:47

Шохрухбек Кадиров Мамарасулович

2018-06-17 11:56:51

Шохрухбек Кадиров Мамарасулович

2018-06-18 12:19:00

Хашимова Асал Тохтамуратовна

2018-06-18 16:02:22

Muratov Oybek Ashirbekovich

2018-06-18 16:14:38

Muratov Oybek Ashirbekovich

2018-06-18 19:20:43

Alimqulov Sobirjon Rahimqulovich

2018-06-19 10:54:38

Umarov Alisher Mamarazakovich

2018-06-20 10:53:45

Эгамбердиев Азизбек Абдумаликович

2018-06-20 18:25:26

Abdullayev Javokhir Nematjon ugli

2018-06-21 13:16:08

Boysariyev Ulug,bek Elmuratovich

2018-06-24 22:44:12

Саидов Ахрор Бахромович

2018-06-25 15:45:23

Jumayev Shuxrat Bobonazarovich

2018-06-25 15:47:07

Jumayev Shuxrat Bobonazarovich

2018-06-26 18:14:17

Yusupov Akbarali Usmonovich

2018-06-26 18:15:07

Yusupov Akbarali Usmonovich

2018-06-26 18:16:11

Yusupov Akbarali Usmonovich

2018-06-26 18:17:25

Yusupov Akbarali Usmonovich

2018-06-26 18:18:48

Yusupov Akbarali Usmonovich

2018-06-26 18:20:27

Yusupov Akbarali Usmonovich
Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0
Проект Последняя редакция

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларини рағбатлантиришни
янада такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикасида мажбурий 11 йиллик умумий ўрта таълимга ўтилиши муносабати билан ўқувчиларнинг таълим ва тарбияга бўлган иштиёқини ошириш ва улар орасида соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш, иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, уларнинг сифатли таълим олишга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларига
аъло билими, намунали хулқи ва фаол жамоатчилиги учун бериладиган олтин ва кумуш медалларни таъсис этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. Белгилаб қўйилсинки:

олтин медаль умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд бўлган, 10-11-синфлардаги барча фанлар бўйича оралиқ, якуний назоратлари ҳамда чораклик ва йиллик баҳолари аъло, намунали хулққа эга бўлган ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган 11-синф битирувчиларига берилади;

кумуш медаль умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд бўлган, 10-11-синфлардаги барча фанлар бўйича йиллик баҳолари аъло, намунали хулққа эга бўлган ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган 11-синф битирувчиларига берилади;

олтин медалга эга бўлган ўқувчига республикадаги давлат олий таълим муассасаларининг бакалавр босқичига кириш синовларида тўплаган умумий баллига
50 фоиз, кумуш медалга эга бўлган ўқувчига тўплаган умумий баллининг 30 фоизи миқдорида балл қўшиб берилади;

олтин ва кумуш медалларга эга бўлган ўқувчиларга бериладиган имтиёз бир йилгача амал қилади.

3. Қуйидагилар:

Умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларини аъло билими, намунали хулқи ва фаол жамоатчилиги учун олтин ва кумуш медаль билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларига аъло билими, намунали хулқи ва фаол жамоатчилиги учун бериладиган олтин ва кумуш медалларнинг тавсифи 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:

умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларига бериладиган олтин
ва кумуш медалларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш ва уларни ҳисобдан чиқаришни мувофиқлаштиришни;

умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларига бериладиган олтин ва кумуш медалларнинг ўқувчиларга холислик ва одиллик тамойилларига амал қилган ҳолда топширилишини таъминласин.

5. “Давлат белгиси” давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг буюртмасига асосан ҳар йили умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларига бериладиган олтин ва кумуш медалларни тайёрласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2019 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларига бериладиган олтин ва кумуш медалларни тайёрлаш учун зарур бўлган маблағларни назарда тутсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳар ўқув йилининг якуни умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларига олтин ва кумуш медалларни холис
ва ҳаққоний берилишини ўрганиб, зарур чоралар кўрилишини таъминласин.

8. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири У.И. Иноятов ва Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил ___ ________ даги

_____-сон қарорига

1-илова

Умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларини аъло билими, намунали хулқи ва фаол жамоатчилиги учун олтин ва кумуш медаль билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом умумий ўрта таълим муассасаларининг 11-синф битирувчиларини (кейинги ўринларда битирувчилар деб аталади) аъло билими, намунали хулқи ва фаол жамоатчилиги учун олтин ва кумуш медаль билан тақдирлаш тартибини белгилайди.

2. Битирувчиларни олтин ва кумуш медаль билан тақдирлаш белгиланган тартибда давлат аккредитациясидан ўтган давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим муассасалари (кейинги ўринларда таълим муассасаси деб аталади) томонидан амалга оширилади.

2-боб. Битирувчиларни олтин ва кумуш медаль билан тақдирлаш

3. Олтин медаль умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд бўлган,
10-11-синфлардаги барча фанлар бўйича оралиқ, якуний назоратлари ҳамда чораклик ва йиллик баҳолари аъло, намунали хулққа эга бўлган ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган 11-синф битирувчиларига берилади;

кумуш медаль умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд бўлган, 10-11-синфлардаги барча фанлар бўйича йиллик баҳолари аъло, намунали хулққа эга бўлган ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган 11-синф битирувчиларига берилади;

4. Битирувчиларни олтин ва кумуш медаллар билан мукофотлашга тавсия этиш битирувчиларни олтин ва кумуш медаль билан тақдирлашга тавсия этиш бўйича Жамоатчилик кенгаши (кейинги ўринларда Жамоатчилик кенгаши
деб аталади) томонидан амалга оширилади.

5. Жамоатчилик кенгаши етти кишидан иборат қуйидаги таркибда тузилади:

Жамоатчилик кенгаши раиси – таълим муассасаси Васийлик кенгашининг раиси;

Жамоатчилик кенгаши раиси ўринбосари – таълим муассасаси ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари;

Жамоатчилик кенгаши аъзолари – таълим муассасаси ота-оналаридан
1 нафар вакил, таълим муассасаси жойлашган ҳудуддаги фуқароларнинг
ўзини ўзи бошқариш органининг 1 нафар вакили, таълим муассасасининг малакали
1 нафар ўқитувчиси, Ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгашининг 1 нафар фаол аъзоси;

Жамоатчилик кенгаши котиби –таълим муассасасининг ёшлар етакчиси.

6. Жамоатчилик кенгаши таркиби ҳар ўқув йилининг 30 сентябрига қадар таълим муассасаси Васийлик кенгашининг йиғилишида тасдиқланади
ва кейинги йилнинг 30 августига қадар фаолият кўрсатади.

7. Жамоатчилик кенгашининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

олтин ва кумуш медаль билан тақдирлашга муносиб бўлган аъло баҳоларга, намунали хулқ-атворга эга ва жамоатчилик ишларида фаол бўлган ўқувчилар рўйхатини шакллантириш;

битирувчиларнинг баҳоларини, ўқув-тарбия жараёни билан боғлиқ ҳужжатларни (синф журнали, баҳолар табели) ўрганиш;

умумий ўрта таълим муассасаси педагогик кенгашига олтин ва кумуш медаль билан тақдирланадиган битирувчиларни тавсия этиш.

8. Таълим муассасасининг педагогик кенгаши Жамоатчилик кенгаши томонидан тавсия этилган битирувчиларнинг олтин ёки кумуш медаль билан тақдирлашга муносиб эканлигини холис ва ҳақоний муҳокама қилади.

Мазкур Низомнинг 3-бандида белгиланган талабларга мос келмайдиган битирувчилар олтин ёки кумуш медаль билан тақдирлашга муносиб эмас
деб топилади.

Таълим муассасаси педагогик кенгашининг битирувчиларни олтин ва кумуш медаль билан тақдирлашга муносиб эмас деб топиш тўғрисидаги қарори педагогик кенгаш мажлиси баённомасида асослантирилиши шарт.

9. Педагогик кенгаш тегишли ўқув йилининг 1 июнига қадар олтин ёки кумуш медаль билан тақдирлашга муносиб деб топилган битирувчиларни тақдирлаш тўғрисида қарор қабул қилади.

Педагогик кенгаш мажлиси баённомасининг нусхаси 1 кун муддатда таълим муассасасининг эълонлар тахтасида эълон қилинади, Жамоатчилик кенгаши
ва туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига тақдим этилади.

10. Педагогик кенгаш қарори асосида икки кун муддатда туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирининг битирувчиларни олтин ва кумуш медаль билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи чиқарилади.

11. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирининг буйруғи битирувчиларни олтин ва кумуш медаль билан тақдирлаш учун асос ҳисобланади.

12. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирининг буйруғи нусхаси
ҳар йили 3 июнга қадар тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси
Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси
ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларига ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларига юборилади.

13. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг буйруқлари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари томонидан олтин ва кумуш медаль билан тақдирланадиган битирувчилар тўғрисидаги маълумотлар умумлаштирилиб ҳар йили 5 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига юборилади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳар йили 10 июнга қадар ўзининг веб-сайтида олтин ва кумуш медаль билан тақдирланган битирувчилар ва уларга берилган шаҳодатномалар тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириб боради.

14. Битирувчиларга олтин ва кумуш медаллар таълим муассасасида маҳаллий давлат ҳокимияти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакиллари, Ёшлар иттифоқи аъзолари, битирувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ва бошқа жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида ҳар йили 10 июнга қадар тантанали равишда топширилади.

15. Битирувчиларга олтин ва кумуш медалларни топширганлик тўғрисида шаҳодатномаларни ҳисобга олиш ва битирувчиларга топширишни қайд этиш дафтарига қайд этилади.

Олтин ва кумуш медаллар битирувчиларга шаҳодатномаларни ҳисобга олиш ва битирувчиларга топширишни қайд этиш дафтарига имзо қўйдирган ҳолда топширилади.

3-боб. Апелляция комиссияси

16. Битирувчиларни олтин ва кумуш медаль билан тақдирлаш билан боғлиқ бўлган мурожаат ва шикоятларни кўриб чиқиш учун тегишли туман (шаҳар) халқ таълими бўлимида халқ таълими бўлими мудирининг буйруғига мувофиқ беш кишидан иборат апелляция комиссияси тузилади.

Апелляция комиссияси таркибига туман (шаҳар) халқ таълими бўлими ходимлари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгаши аъзоси, туман (шаҳар) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгаш вакили киритилади. Апелляция комиссиясининг раиси халқ таълими бўлими мудири ўринбосари ҳисобланади.

17. Апелляция комиссиясига ариза ва шикоятлар таълим муассасаси педагогик кенгаши қарори эълон қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида тақдим этилиши лозим.

18. Апелляция комиссияси тақдим этилган ариза ва шикоятларни улар тушган кундан бошлаб уч иш кунидан ошмаган муддатда мурожаат қилган шахс иштирокида мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган талаблар асосида кўриб чиқади.

19. Апелляция комиссиясига туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирининг буйруғи билан педагогик кенгаш қарорини бекор қилиш ёкм унга ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади.

Ўрганиш жараёнида қонун бузилишлари, ҳужжатларни сохталаштириш ёки бошқа ноқонуний ҳолатлар аниқланса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга расмий хабар берилади.

20. Апелляция комиссияси қарори устидан белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.

4-боб. Буюртманомаларни шакллантириш ҳамда олтин ва кумуш
медалларни тайёрлаш

21. Таълим муассасалари 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномага эга бўлган, 10-11-синфларда аъло баҳоларга эга, намунали хулқи
ва жамоат ишларида фаоллиги билан ажралиб турган 11-синф ўқувчилари тўғрисидаги маълумотларни тегишли ўқув йилининг 15 ноябрига қадар туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига тақдим этадилар.

22. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари тегишли ўқув йилининг
25 ноябрига қадар маълумотларни таълим муассасалари ва ўқувчилар бўйича умумлаштириб тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси
Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси
ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларига тақдим этадилар.

23. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида олтин ва кумуш медаллар бўйича буюртма тайёрлайди ҳамда тегишли ўқув йилининг 1 декабрига қадар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига тақдим этади.

24. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан буюртмалар умумлаштирилиб, 15 декабргача “Давлат белгиси” давлат ишлаб чиқариш бирлашмасига буюртма берилади.

25. “Давлат белгиси” давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси буюртма асосида олтин ва кумуш медалларни тайёрлайди ҳамда тегишли ўқув йилининг 1 май кунига қадар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига ишончнома асосида топширади.

26. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг “Ўқув
таълим-таъминот” давлат унитар корхонаси томонидан тегишли ўқув йилининг
1 июнига қадар топшириш ва қабул қилиш далолатномаси асосида олтин ва кумуш медаллар Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларига етказилади.

Олтин ва кумуш медаллар Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари томонидан тегишли ўқув йилининг 5 июнига қадар топшириш ва қабул қилиш далолатномаси асосида туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари орқали тегишли ўқув йилининг 8 июнига қадар топшириш ва қабул қилиш далолатномаси асосида таълим муассасаларига етказиб берилади.

Таълим муассасасида олтин ва кумуш медаллар ҳамда шаҳодатномалар таълим муассасаси директорининг сейфида сақланади. Медаллар
ва шаҳодатномаларни ўқувчиларга топширгунга қадар уларни сақлаш учун жавобгарлик таълим муассасаси раҳбарига юкланади.

27. Олтин ва кумуш медаллар ҳамда шаҳодатномалар турли сабабларга кўра ортиб қолган тақдирда тегишли ўқув йилининг 15 июнига қадар топшириш ва қабул қилиш далолатномаси асосида таълим муассасаси директори томонидан туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудир ўринбосарига, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудир ўринбосари томонидан тегишли ўқув йилининг 18 июнига қадар топшириш ва қабул қилиш далолатномаси асосида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси
ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг масъул ходимига топширилади.

28. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари томонидан тегишли ўқув йилининг 20 июнига қадар ўқувчиларга тарқатилган ҳамда ортиб қолган олтин ва кумуш медаллар ҳамда шаҳодатномалар тўғрисида ёзма ахборот берилади.

29. Ортиб қолган олтин ва кумуш медаллар захираси Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари масъул ходимларида махсус далолатнома асосида захира сифатида сақланади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

30. Олтин ва кумуш медаллар кўкракнинг ўнг томонига тақилади.

31. Олтин ва кумуш медаллар битирувчиларга такроран берилмайди.

32. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Наименование мероприятияФорма реализацииСрок реализацииИсполнители
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларини рағбатлантиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори лойиҳаси Қарор лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш2018-06-15Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги