Поиск

Расширенный поиск

Название документа

Ўзбекистон Республикасининг Экологик таълимни ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида

Тип документаПостановление
Орган, утверждающий документКабинет Министров Республики Узбекистан
РазработчикГосударственный комитет Республики Узбекистан по экологии и охране окружающей среды
Дата размещения документа14.06.2018 17:31
Дата завершения обсуждения29.06.2018 23:59
Вид документаПроект НПА
Текущее состояние документаОбсуждение прекращено
Обоснования необходимости принятия проекта2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни сўзсиз амалга ошириш, Республикамиз ҳудудидаги экологик масалаларни жамлаган ҳолда таълим тизими томонидан ушбу масала ечимига ҳисса қўшиш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг экологик саводхонлигини ошириш, уларнинг экологик онги ва экологик маданиятини шакллантириш ва ривожлантириш, экологик таълим ва тарбия жараёнини самарали ташкил қилиш мақсадида.
Планируемый срок вступления в силу01.09.2018
Номер письма о соглашении-
Номер и дата письма согласования Генеральной прокуратурой Республики Узбекистан-

Ўзбекистон Республикасининг Экологик таълимни ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни сўзсиз амалга ошириш, Республикамиз ҳудудидаги экологик масалаларни жамлаган ҳолда таълим тизими томонидан ушбу масала ечимига ҳисса қўшиш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг экологик саводхонлигини ошириш, уларнинг экологик онги ва экологик маданиятини шакллантириш ва ривожлантириш, экологик таълим ва тарбия жараёнини самарали ташкил қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасининг Экологик таълимни ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда Концепция деб аталади) 1-иловага;

Концепцияни амалга ошириш бўйича йўл харитаси (кейинги ўринларда Йўл харитаси деб аталади) 2-мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қуйидагилар Концепциянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

"Таълим тўғрисида" ва "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига мувофиқ узлуксиз таълим тизимида экологик таълимни ривожлантиришнинг асосий принципларини (тамойилларини) белгилаш, уларни изчиллик билан босқичма-босқич таълим-тарбия жараёнига тадбиқ қилиш ва бунинг асосида экологик таълимнинг самарадорлигини янги босқичига олиб чиқиш;

таълим дастурларини мавжуд экологик муаммолар ва уларни бартараф этиш, маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишга доир фаолиятдан келиб чиқиб, такомиллаштириш;

таълим олувчиларнинг эътиборини умумбашарий экологик муаммоларга қаратиш орқали она табиатнинг қайта тикланмас манбаларини сақлаб қолишга бўлган масъулиятини кучайтириш;

таълим олувчиларга экологик таълим ва тарбия беришнинг ва бу борадаги маърифий ишларнинг самарали шакллари ҳамда услубларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

янги ижтимоий-иқтисодий шароитларда экологик таълимнинг талаб қилинадиган даражаси ва сифатини, кадрлар тайёрлаш тизимининг амалда фаолият кўрсатиши ва барқарор ривожланишининг кафолатларини, устуворлигини таъминловчи норматив, моддий-техника ва ахборот базасини яратиш;

экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича давлат бошқаруви органлари ва таълим соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш.

3. Белгилаб қўйилсинки, қуйидагилар Йўл харитаси тадбирларини молиялаштиришнинг асосий манбалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия эҳсонлари;

халқаро молия институтлари, ташкилотлари ва донор-мамлакатларнинг кредитлари ва грантлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

4. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ҳалқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги Концепция ва Йўл харитасининг бажарилиши тўғрисида ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этилишини таъминласин.

5.

Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг экологик таълим тизимини ривожлантириш КОНЦЕПЦИЯСИ

Экологик муаммоларнинг тобора глобал аҳамият касб этиб бораётганлигини инобатга олиб, сўнгги йилларда муҳим устувор вазифалар билан бир қаторда, атроф-муҳит муҳофазаси, экологик маданият, экологик таълим-тарбия, экологик маърифат масалаларига алоҳида эътибор бериб келинмоқда.

Экологик таълим тизимининг долзарблиги мамлакатимиз табиати, экотизимлари, атроф-муҳитни беқарорлик ва издан чиқишидан асраш, аҳолининг экологик маданиятини ошириш, ушбу ўта жиддий, ҳаётий масалага аҳолининг барча қатлами, айниқса, ёшлар томонидан салмоқли ҳисса қўшилиши зарурлиги билан белгиланади.

Бироқ, экологик таълимни амалга ошириш жараёнининг тизимли таҳлили ва олиб борилган чуқур таҳлил натижалари экологик таълимни ташкил этишда ислоҳотларни тўлиқ рўёбга чиқаришга тўсқинлик қилувчи жиддий камчиликларнинг сақланиб қолаётганлигидан далолат бермоқда. Хусусан:

барча турдаги таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикасининг "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунининг 4-моддасида назарда тутилган экология ўқувининг мажбурийлигига оид талаблар етарли даражада бажарилмаяпти;

республикамиздаги таълим тизимида амалда бўлган давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари мазмунан экологик билим, кўникма, малака ва компетенциялар билан зарур даражада бойитилмаган;

ҳозирга қадар экологик таълим-тарбия йўналишида илғор миллий ва хорижий тажрибаларни ўрганиш ва улар асосида таълим олувчиларда экологик маданиятни шакллантиришнинг аниқ параметрлариишлаб чиқилмаган;

таълим тизимининг барча босқичларида амалда бўлган таълим дастурлари бугунги кундаги глобал экологик муаммоларни бартараф этиш, мавжуд экологик хавф-хатар даражасини камайтириш, табиий муҳитни қайта тиклашга қаратилган умуммиллий тадбирлар моҳияти билан мувофиқлаштирилмаган;

мактабгача таълим муассасалари ва ўрта таълим мактабларидаги таълим дастурларида табиат тўғрисидаги билимлар беришга оид мавзулар бугунги кун талабларига жавоб бермайди, жумладан, уларда таълим олувчиларда экологик онгни шакллантирувчиэкология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, она табиатни асраб-авайлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасига оид мавзулар етарли эмас;

Предложенные варианты

Ничего не найдено

Комментарии и ответы

2018-06-25 11:40:13

Jurakulov Baxrom Azamatovich

таълим муассасаларида экологик тарғибот тизими ҳам қониқарсиз аҳволда, бу борада экологик тарғиботни амалга ошириш механизмларини йўлга қўйиш ва ушбу механизмларни муносиб рағбатлантириш борасида кўзга кўринарли тадбирлар амалга оширилмаган;

Предложенные варианты

Ничего не найдено

Комментарии и ответы

2018-06-25 11:42:18

Jurakulov Baxrom Azamatovich

экологик таълим-тарбияга оид электрон-методик воситаларни яратиш ва инновациялардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқилмаган;

таълим соҳасидаги ҳамда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат бошқаруви органлари ўртасида экологик таълим тизимини такомиллаштириш борасидаги амалий ҳамкорлик етарли даражада йўлга қўйилмаган, ўтган йиллар давомида экологик таълим тизимини ислоҳ қилиш юзасидан мутасадди идоралар фақатгина қуруқ таклифлар киритиш ҳамда самарасиз йиғилиш ва учрашувлар ўтказиш билан чекланиб қолган;

таълим соҳасидаги ўқитувчи-мураббийларнинг фаолиятини услубий жиҳатдан таъминловчи ўқув материаллари, шу жумладан, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига оид ўқув қўлланмалари, ўқувчи ва талабалар учун зарур бўлган дарсликлар етарли эмас;

таълим тизимининг таълим дастурлари тўлиқ ҳолда қайта кўриб чиқишга муҳтож, жумладан, улар республикада сўнгги вақтларда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар, маиший чиқиндиларни қайта ишлаш кластерлари, “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхоналари ва ушбу соҳада фаолият кўрсатаётган хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятидан келиб чиқиб, тубдан такомиллаштирилиши лозим.

Предложенные варианты

Ничего не найдено

Комментарии и ответы

2018-06-25 11:46:49

Jurakulov Baxrom Azamatovich

Шу муносабат билан, аниқ мақсад ва вазифаларни ҳамда йўналишларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг Экологик таълимни ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда – Концепция)ни муваффақиятли амалга ошириш орқали республикамизда экологик таълим тизимини янада ривожлантириш алоҳида аҳамият касб этади.

I. Концепцияда қўлланиладиган асосий тушунчалар

1. Мазкур концепцияда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилган:

Экология – экотизимларда организмлар ўзаро ва уларнинг атроф-муҳити ўртасидаги алоқадорлик қоидалари ва қонуниятларининг илмий-назарий-амалий асосларини тадқиқ қилишдир.

Экология объекти– экотизим, организмларнинг яшаш муҳити бўлиб ҳисобланган турли миқёс ва кўламдаги ер сайёрасининг қуруқлик юзаси ҳудуди, атмосфера ва литосфера кенгликлари ҳамда сув акваториясининг қатъий иерархик поғоналашган қисмидир.

Экология фани – экологиянинг назарий ва амалий асосларини белгиловчи фундаментал илмий-назарий билимларни жамловчи ва уларни ривожлантирувчи илмий тизимдир.

Экологик таълим– таълим бериш жараёнида экологик билим ва кўникмаларни ҳосил қилиш орқали ёшларнинг экологик саводхонлиги, маданиятини шакллантириш ва ошириш воситаси.

Экологик тарбия– гўдаклик чоғларидан бошлаб инсонни маънавий шаклланишида экологик онги ва тафаккурини юксалтириш воситасидир.

II. Концепциянинг мақсади ва вазифалари

2. Ўсиб келаётган ёш авлодда экологик билим, онг, маданият ва тафаккурни шакллантириш ва ривожлантириш ҳамда экологик таълим-тарбия жараёнини тизимли ва самарали ташкил этиш, экология соҳасидаги илм-фанни жаҳоннинг илғор инновацион технологияларини жалб этган ҳолда янада такомиллаштириш Ўзбекистон Республикасининг экологик таълим концепциясининг асосий мақсадидир.

Предложенные варианты

Ничего не найдено

Комментарии и ответы

2018-06-25 14:49:27

Jurakulov Baxrom Azamatovich

3. Ушбу мақсадга эришиш, уни амалда намоён этиш учун қуйидаги асосий вазифаларни амалга ошириш талаб этилади:

"Таълим тўғрисида" ва "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига мувофиқ узлуксиз таълим тизимида экологик таълимни ривожлантиришнинг асосий принципларини (тамойилларини) белгилаш, уларни изчиллик билан босқичма-босқич таълим-тарбия жараёнига тадбиқ қилиш ва бунинг асосида экологик таълимнинг самарадорлигини янги босқичига олиб чиқиш;

аҳолини экологик жиҳатдан тарбиялаш ва унга экологик таълим бериш, экологик билимларни тарғиб қилиш, ноширлик фаолиятини, кўрик-танловлар ўтказишни, реклама ва шу кабиларни ташкил этиш;

таълим дастурларини мавжуд экологик муаммолар ва уларни бартараф этиш, маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишга доир фаолиятдан келиб чиқиб, такомиллаштириш;

таълим олувчиларнинг эътиборини умумбашарий экологик муаммоларга қаратиш орқали она табиатнинг қайта тикланмас манбаларини сақлаб қолишга бўлган масъулиятини кучайтириш;

таълим олувчиларга экологик таълим ва тарибя беришнинг ва бу борадаги маърифий ишларнинг самарали шакллари ҳамда услубларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

янги ижтимоий-иқтисодий шароитларда экологик таълимнинг талаб қилинадиган даражаси ва сифатини, кадрлар тайёрлаш тизимининг амалда фаолият кўрсатиши ва барқарор ривожланишининг кафолатларини, устуворлигини таъминловчи норматив, моддий-техника ва ахборот базасини яратиш;

экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича давлат бошқаруви органлари ва таълим соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш.

4. Концепция экологик таълим ва тарбиянинг ягона тизимда турувчи ажралмас воситалар мажмуаси бўлиб, унинг ёрдамида таълим олувчиларда қуйидаги:

коинотдаги ягона ҳаёт мавжуд бўлган ер сайёраси ҳақидаги тасаввурлар;

ўз яшаш муҳити тўғрисидаги билимлар;

атрофдаги олам, табиат ва инсонларни ўзаро узвий боғланганлик ҳақидаги илмий-назарий дунёқарашлар;

ўз ўлкаси ва ватанининг экологик тизимлари, уларнинг пайдо бўлиши, эволюцион ривожланиши, антропоген ўзгариши, макон ва майдон бўйича тарқалиш қонуниятлари;

ушбу қонуниятлардан келиб чиқадиган экологик хусусиятлар;

мамлакатимиз табиий бойликлари, уларнинг ҳолати, келажак истиқболлари;

миллий, минтақавий ва глобал миқёсдаги табиат ва жамият муносабатлари;

табиатни асраб-авайлаш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, она заминнинг бойликларидан оқилона фойдаланиш ҳақидаги билимларни шакллантиради.

III. Узлуксиз таълим тизимида концепцияда белгиланган вазифаларни амалга ошириш

5. Ўзбекистон Республикасида экологик таълим қуйидаги муассасалар орқали жорий этилади:

давлат стандартларига мувофиқ таълим дастурларини амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим муассасалари;

таълим тизимининг фаолият кўрсатиши ва ривожланишини таъминлаш учун зарур бўлган тадқиқот ишларини бажарувчи илмий-педагогик муассасалар;

таълим соҳасидаги давлат бошқарув органлари, шунингдек уларга қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар.

6. Ўзбекистон Республикасининг узлуксиз таълим тизимида экологик таълимқуйидаги таълим турларига мувофиқ ҳолда амалга оширилади:

мактабгача таълим;

умумий ўрта таълим;

олий ва ўрта махсус ҳамда олий ўқув юртидан кейинги таълим;

кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш.

IV. Мактабгача таълимда экологик таълим тизимини такомиллаштириш

7. Мактабгача таълим муассасаларида биринчи навбатда мазкур таълим тури учун белгиланган "Болажон" таянч дастурини қайта кўриб чиқилади, дастурда болажонларда она табиатни асраб-авайлаш борасидаги илк тасаввурларини уйғотиш ҳамда она табиатни асраб-авайлаш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги мавзуларни кўпайтиришга эътибор қаратилади.

8. Мактабгача таълим муассасаларида амалда бўлган таянч дастурида кўзда тутилган экологик таълимга оид мавзулар ва амалий машғулотларни тўлақонли равишда ташкил этиш мақсадида “Эколог болажон” дастури ишлаб чиқилади ва амалиётга жорий этилади.

9. Таълим дастурлари ўрта, катта ва мактабгача тайёрлов гуруҳлари учун жонсиз табиат (ўсимликлар дунёси), жонли табиат (ҳайвонот дунёси) ҳамда сайрда бўлиб утадиган жонсиз ва жонли табиат тушунчаларини уйғотишга йўналтирилиши лозим.

Бунда, мавзуларни қайта белгилашда бутун дунёда ва асосан, юртимизда йўқолиб бораётган ва камёб турдаги ўсимлик ва ҳайвонот олами ҳамда уларни асраб-авайлаш, уларнинг популяцияларини кўпайтириш масаласига урғу бериш зарур.

10. Мактабгача таълим муассасалари таълим дастурларини атроф муҳитни мухофаза қилиш хақида ва аторфимиздаги оламни тоза сақлаш, жумладан маиший чиқиндилардан тозалаш каби тушунчалар билан бойитиб бориш зарур.

11. Мактабгача таълим муассасаларида экологик бурчакларни ташкил қилиниши ва мазкур бурчакларни барча зарур материаллар билан таъминлашни ҳар бир мактабгача таълим муассасаси ўз олдида асосий вазифаларидан бири сифатида белгилаб олади.

12. Мактабгача таълим тизимида болаларнинг экологик онги уларнинг кўзига яққол ташланаётган атроф табиий муҳит (ер, сув, осмон, қуёш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси кабилар) билан “Она табиат” мавзусида очиқ ҳавода таништирув соатлари ёки вақтларини ўтказиш, расмлар чиздириш, атрофимиздаги олам ҳақидаги шеърларни ёдлатиш, машқларни бажартириш ва турли мавзудаги ўйинларни ташкил этиш зарур.

13. Муҳим экологик саналарга бағишлаб, болажонлар ўртасида табиат қўйнида турли машғулотлар ўтказиб бориш мақсадга мувофиқ.

Мактабгача таълим муассасаларида 21 март – Наврўз байрами, 1 апрель – Халқаро қушлар куни, 15 апрель - экологик билимлар куни, 22 апрель – Халқаро Ер куни, 5 июнь – Бутунжаҳон атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш куни ва ҳоказолар каби экологик саналарга бағишлаб байрам тадбирлари ўтказилиши лозим.

Бунда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тегишли мутасадди вазирлик ва идоралар билан "Табиатни асраб авайлаш борасида бутун жаҳон ва мамлакатимизда нишонланадиган муҳим экологик саналар рўйҳати"ни шакллантиради.

Шунингдек, муҳим экологик саналар бўйича машғулотлар ўтказиш учун мактабгача таълим муассасаларининг педагоглари учун махсус услубий қўлланмалар ишлаб чиқилади.

Мактабгача таълим вазирлиги томонидан экологик саналар бўйича болажонларга бериладиган турли ёш гурухлар учун “Эколог болажон” дастури асосида тизимли машғулотлар режаси ва дастурлари ишлаб чиқилади.

14. Мактабгача таълим муассасаларида “Экологик йўлакчаларни” ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га киритилган ўсимлик ва ҳайвонлар ҳақидаги дастлабки тушунчаларни бола онгига сингдириш, муҳофаза қилинадиган ўсимлик ва ҳайвонларнинг расмларини чизиш орқали болаларда дастлабки экологик билимлар шакллантирилиши инобатга олиниши лозим.

Экологик таълим-тарбияга оид илк тасаввурлар айнан боланинг Она табиатни ҳис этишидан бошланиши муҳим. Қўшимча тарзда болалар ва уларнинг ота-оналарига экологияга йўналтирилган викторина, топишмоқ ва уй вазифалари берилиши мақсадга мувофиқдир.

15. Мактабгача таълим муассасалари учун белгиланган “Болажон” таянч дастурида “Мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари” асосида мактабгача ёшдаги болаларни атроф-муҳит, табиат билан таништириш масалаларини қамраб олган “Болажон” таянч дастурида белгиланган вазифалар янгидан ташкил этилган Мактабгача таълим вазирлиги орқали амалиётга жорий этилади.

16. Болажонлар учун она табиатни асраб-авайлаш ва уларда табиатга нисбатан меҳр-мухаббат туйғуларини кучайтириш мавзусида турли театрлаштирилган томошалар ва саҳна кўринишлари ташкил этилади.

17. Бунда йилнинг ҳар чорагида камида бир марта республиканинг ҳудудларида жойлашган маданият муассасалари (театр ва бошқа томошагоҳлар) томонидан мактабгача таълим муассасаларда табиатни асраб-авайлаш мавзусидаги томошалар намойиш қилинади.

18. Болажонларда она табиатга нисбатан меҳр уйғотиш, уларнинг экологик табриясини янада кучайтириш мақсадида оммавий ахборот воситаларининг роли янада кучайтирилади.

Бунда марказий телеканалларда болалар учун махсус экологик кўрсатувлар ташкил этилади, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари учун махсус мўлжалланган даврий нашрлар (газета ва журналлар)нинг чоп этилиши қўшимча рағбатлантирилади.

V. Умумий ўрта таълимда экологик таълим тизимини такомиллаштириш

19. Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти ва ўқув дастурлари мазмуни ўқувчиларда экологик маданиятни шакллантириш параметрларидан келиб чиққан ҳолда қайтадан таҳлил қилинади ва қўшимча индикаторлар белгиланади.

20. Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти ва ўқув дастурларининг мазмуни қуйидаги усуллар билан экологик билим, кўникма, малака ва компетенциялар билан бойитилади:

ўқувчиларда экологик маданиятни шакллантиришга хизмат қилувчи билим, кўникма, малака ва компетенцияларни таълим мазмунига кенг сингдириш;

ўқув фанлари мазмунидаги экологик билимларни амалийлаштириш, уларни амалиётда қўллай олишга имконият берувчи амалий топшириқлар билан бойитиш (назария ёки муҳокамадан амалиётга ўтиш);

ўқув дастурларидаги мавзулар мазмунини республикадаги чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, табиатга келтирадиган зарари ва уларни бартараф этиш омиллари каби масалалар билан бойитиш;

Предложенные варианты

Ничего не найдено

Комментарии и ответы

2018-06-25 15:06:28

Jurakulov Baxrom Azamatovich

математика, иқтисодий билим асослари фанлари мазмунини тежамкорликка оид аниқ иқтисодий-экологик масалалар билан бойитиш;

ўқувчининг ўз-ўзини ва ўзгалар фаолияти натижаларини олдиндан кўра олиш ва баҳолашга ўргатиш мақсадида география, математика, биология, иқтисодий билим асослари фанлари мазмунига экологик баҳолаш ва экологик башоратлаш(прогноз)га оид билим, кўникма, малака ва компетенцияларни ўқувчиларнинг ёшига мос тарзда қуйи синфлардан (7-8-9) бошлаб киритиб бориш.

21. Умумий ўрта таълимда экологик билимлар ўқувчиларнинг ёши, жисмоний имкониятлари ва психологик хусусиятларини инобатга олувчи синфлар билан фарқланиш асосида ташкил этилиши лозим.

Бунда билим бериш “оддийдан мураккабга”, “узвийлик ва узлуксизлик” каби педагогик тамойилларга таянган ҳолда назарий ва амалий билимлар уйғунлиги, ўқувчиларда экологик маданият ва тарбияни босқичма-босқич шаклланишини таъминлайдиган мақсадли тизимга айланиши керак.

22. Умумий ўрта таълим тизимида экологиянинг назарий асосларига оид билимлар ва экологик маданиятни ҳамда экологик тарбияни шакллантиришга қаратилган билим, кўникма, малака ва компетенциялар мавжуд ўқув фанлари мазмунида узвийлик асосида берилиши ва бир бутун комплекс (ўзаро бир-бирини такрорламаган ва қайсидир компонентлари қолиб кетмаган)ни ифодалаши лозим.

Бунда умумий ўрта таълим тизимини тамомлаган шахс минимал даражада экологик тушунчалар, ҳулқ-атвор қоидалари (экологик маданият) тўғрисида билимга эга бўлиши, унга экологик билимлар фанлар мазмунига сунъий асосда эмас (мажбурловчи чора сифатида), табиий асосда – фан мазмунидан келиб чиққан ҳолда сингдирилиши лозим.

23. Умумий ўрта таълим тизимида экологик таълим қуйидаги босқичларда олиб борилади:

бошланғич таълим (I—IV синфлар);

умумий ўрта таълим (I—XI синфлар).

Бошланғич таълимда экологик таълим олиш учун зарур бўлган саводхонлик, билим ва кўникма асосларини шакллантиришга эътибор қаратилади.

24. Бошланғич синфларда ўқувчилар ўқув фанлари таркибида қўшимча равишда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига оид қуйидаги билим, кўникма ва малакаларни эгаллашлари шарт:

табиатни муҳофаза қилиш объектлари (ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвнот дунёси ҳамда атмосфера ҳавоси)ни кўз қорачиғидек асраб-авайлашни;

сувни тежаш ва асраш зарурлигини;

атмосфера ҳавосининг аҳамияти ва уни муҳофаза қилиш зарурлигини;

ер ресурслари, тупроқ ва тоғ жинсларини, фойдали қазилмаларни;

ёввойи ўсимликлар, дарахт, буталар ва ўтларни;

Ўзбекистон Республикасининг "Қизил китоби"ни, унга киритилган энг ноёб ҳайвонот ва ўсимлик турларини;

чиқиндилар, маиший чиқиндиларнинг ҳусусиятини, уларни жойлаштириш ва фақатгина белгиланган жойларга ташланишини;

Ўзбекистоннинг гўзал ва такрорланмас табиатини;

ўзи яшайдиган қишлоқ (шаҳар) табиатини асрашда ўзининг иштирокини;

Ўзбекистондаги йирик қўриқхоналар, табиат боғларини.

термометр ёрдамида сув ва ҳаво ҳароратини ўлчай олиш;

тарози ёрдамида жисм массасини ўлчай олиш;

харитага қараб Орол денгизини топа билиши ва унинг бугунги ҳолатини қисқача тушунтириб бера олиши;

Ўзбекистон Республикасининг "Қизил китоби"дан энг ноёб ва камёб бўлган ўсимлик ва ҳайвонот турлари (масалан, Жайрон, Бухоро буғуси кабилар)ни топа билиши;

хона ўсимликларини ва уй ҳайвонларини парвариш қила олиш.

25. Ўқув фанлари таркибига қўшимча равишда қуйидаги мавзулар киритилиши ва ўқувчилар ушбу мавзуларда зарурий билимларга эга бўлиши керак:

в) Мусиқага оид фанларда:

она табиат ўқувчининг ота-онасидек азизлиги мавзусида қўшиқларни ёддан билиш ҳамда куйлай олиш;

г) Тасвирий санъатга оид фанларда:

табиат манзараларини кузатиш ва тасвирлай олиш;

Ўзбекистон Республикасининг "Қизил китоби"дан энг ноёб ва камёб бўлган ўсимлик ва ҳайвонот турлари (масалан, жайрон боласини)ни ўзи танлаб чиза олиш;

табиатга зарар келтиришнинг, масалан чиқиндиларни белгилинмаган жойларга ташланишининг ёмон оқибатлари;

табиатга оид бадиий тасвирнинг жамият ҳаётида тутган ўрнини билиш;

табиат, табиат унсурлари ва табиатни муҳофаза қилишга оид манзараларни;

инсоният ва табиат ўртасидаги меҳр-муҳаббатни кучайтириш мавзусидаги тасвирларни;

глобал экологик муаммоларга оид манзараларни тасвирлай билиш;

дунёда ва мамлакатимизда ноёб бўлган ҳайвонот ва ўсимлик дунёси турларини тасвирлай олиш

д) Давлат ва ҳуқуқ асослари фанларида:

Ўзбекистон Республикаси Конституциясидаги экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилишга оид моддаларни;

Ўзбекистон Республикасининг "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунини;

е) Иқтисодий билим асосларига оид фанларда:

тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда экологик талабларга ва нормативларга риоя этиш зарурлигини;

ишлаб чиқаришда табиатдан фойдаланганлик учун алоҳида тўлов тизимлари мавжудлигини ҳамда уларни тўлаш тартибини;

ж) Кимё асосларига оид фанларда:

атмосфера ва озон қатламини емирувчи моддаларни ва уларнинг ҳусусиятини;

маиший ва саноат чиқиндиларини жойлаштиришда чиқиндилар таркибидаги моддаларнинг табиатга салбий таъсири ва уларнинг олдини олиш усулларини;

з) Биология асосларига оид фанлари таркибига “Биосфера барқарорлигини асраш” алоҳида боб сифатида киритилиши ҳамда мазкур фанларда:

Ўзбекистон Республикасининг "Қизил китоби"га киритилган ноёб ва камёб бўлган ўсимлик ва ҳайвонот турларини;

Ўзбекистон Республикасининг "Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонунини;

Ўзбекистон Республикасининг "Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонунини;

и) Географияга оид фанларда:

муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни тавсифлай олиш;

Ўзбекистондаги қўриқхоналар ва табиат боғларидаги ранг-баранг ҳайвонот олами ва ўсимлик дунёси турлари тўғрисида маълумотга эга бўлиш;

ўрмонлар, уларнинг аҳамияти ва ўрмонларни табиий ҳолда сақлаб қолиш тўғрисида керакли билимларга эга бўлиш.

26. Умумий ўрта таълим тизими учун мўлжалланган дарслик ва ўқув қўлланмалар тегишли мавзуларига экологик маданиятга оид билимларни чуқур сингдириш йўлида такомиллаштирилиши лозим.

Мутахассислар томонидан умумтаълим мактаблари учун ўқувчилар ёшига мос равишда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ичимлик суви ва бошқа табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш каби долзарб муаммолар ва уларнинг олдини олишга қаратилган масалалар юзасидан ўқув-кўргазмали материаллар, видеороликлар ва дидактик материаллар ишлаб чиқилиши керак.

Умумтаълим мактабларида ўқитилаётган фан дастурлари мазмунига мос равишда экологик таълим мавзуларини киритиш. Бу борада 1-синфдан 11-синфгача ўқитиладиган фанлар мазмунига “Уй ҳайвонлари ва паррандалари”, “Ёввойи ҳайвонлар”, “Қўриқхоналар, ҳудудларнинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёси”, Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”, “Зараркунандаларга қарши кураш ва уларни йўқотиш”, “Соғлом турмуш тарзи меъёрларига риоя қилиш”, атмосфера ҳавоси ва сувларни муҳофаза қилиш, табиат ва унинг бойликларини асраш, биологик хилма-хилликни сақлаш ва уни кўпайтириш, атроф муҳитнинг чиқиндилар билан ифлосланишининг олдини олиш, “экология ва ҳаёт” каби мавзулар киритилиши мақсадга мувофиқ.

27. Ўрта таълим муассасаларидаги экологик тўгараклар ўқув дастурларига янги, самарали ва таъсирчан машғулот ва тадбирлари киритилиши лозим. Машғулотлар тўгарак қатнашчиларининг ёши, жисмоний имкониятлари ва психологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда жорий этилади.

Тўгараклар фаолиятини имкон даражасида кенгайтириш ҳамда уларга тажрибали педагог ва мураббийларни жалб қилиш мақсадга мувофиқдир.

28. Экологик тарғиботни кенг йўлга қўйиш механизмини такомиллаштириш ва муносиб рағбатлантириш мақсадида ўрта таълим мактабларида турли хил кўрик-танловларни ташкил қилиш лозим.

Умумий ўрта таълим тизимида республика миқёсида босқичма-босқич ўтказилувчи “Энг яхши экологик тоза мактаб”, “Энг яхши эколог ўқувчи” каби кўрик танловларни ўтказишга алоҳида эътибор қаратилиши керак.

Кўрик-танловларни ташкил қилиш ва ўтказишда умумий ўрта таълим муассасаси жамоасининг экологик ҳуқуқ ва мажбуриятлари, муассасада ўтказиладиган экологик тадбирлар сони, уни ўтказиш вақти ва тартибини белгилаб беришга алоҳида эътибор қаратилиши мақсадга мувофиқ.

VI. Олий ва ўрта махсус ҳамда олий ўқув юртидан кейинги таълим таълими экологик таълим тизимини такомиллаштириш

29. Олий таълимнинг 5630100-“Экология ва атроф муҳит муҳофазаси” бакалавриат таълим йўналишининг, шунингдек, ўрта-махсус таълим тизимининг ўқув режа ва фан дастурларини республикадаги маиший чиқиндиларни қайта ишлаш кластерлари ва утилизацияси, “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхоналари ва ушбу соҳада фаолият кўрсатаётган хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятидан келиб чиқиб такомиллаштирилади.

Мазкур йўналишнинг малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурлари чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга оширишни ташкил этиш ва тоза ҳудудни таъминлашга бағишланган долзарб мавзулар ҳамда бу борадаги замонавий технологиялар билан бойитилади.

Ўз навбатида, янгиланган ва такомиллаштирилган малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини белгиланган тартибда тасдиқлаш ишлари амалга оширилади.

30. Минтақа ва мамлакатимизда мавжуд экологик вазиятнининг мавжуд ҳолати, халқаро ташкилотлар тадқиқотларининг натижалари ҳамда чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги долзарб вазифаларидан келиб чиқиб, олий ва ўрта-махсус таълимда экология ва атроф-муҳит муҳофазаси соҳаси учун зарур ҳолларда янги йўналиш ва мутахассисликларни очиш юзасидан асосланган таклифлар тайёрланади.

31. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимнинг кадрларга бўлган эҳтиёжи ва таҳлиллардан келиб чиқиб, “Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари Классификатори”га янги йўналиш ва мутахассисликларни киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқадилар.

32. Олий таълимдаги бакалавриат ва магистратура босқичларидаги ўқув фанлари мазмунига қўйиладиган умумий талаблар экологик таълим тизимидан келиб чиқиб янада кучайтирилади, ўқув фанлари экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига оид қўшимча мавзулар билан бойитилади.

33.

Илмий фаолият блокида экология соҳасидаги илмий тадқиқотлар методологияси экологик таълимдан келиб чиқиб такомиллаштирилиши, талабалар томонидан ихтисослашган илмий ва таълим муассасаларида экология соҳасидаги муайян илмий-тадқиқот ва илмий-педагогик ишлар бажарилиши лозим.

Илмий-тадқиқот ишларида экология соҳасидаги мустақил тадқиқотчилик фаолиятининг амалий кўникмаларини ҳосил қилиши, талабалар экология соҳасидаги фан, техника ва технологиянинг энг янги ютуқларига асосланган ахборот базаларини қўллай билиш лозим.

Стажировка ишларини олиб боришда стажировкага йўлланган талаба экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида илмий тадқиқот олиб боришда ўз назарий ва амалий билимларни чуқурлаштириши керак.

34. Олий таълимда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасининг ўқитилиши назарий таълим ҳажмида фанлар блоклари таркибида жорий тақсимотга нисбатан кўпайтирилиши лозим.

35. Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини ислоҳ қилишга оид бугунги кун талабларига тўлиқ мувофиқлаштирилиши керак.

Шу билан бирга экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ бўлган таълим соҳаси, мутахассисликлар ва йўналишлар умумий асосда бир мазмунга келтирилиши лозим.

36. Экологик муаммолар билан узвий боғлиқликни таъминлаш мақсадида экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги етакчи мутахассислар олий ва ўрта-махсус таълим муассаларидаги таълим жараёнларига жалб этиб борилади.

37. Тегишли йўналишларда олий ва ўрта-махсус таълим муассасаларининг амалиёт дарслари бевосита йирик саноат корхоналари, илмий-тадқиқот муассасалари, сув хўжаликлари, қўриқхоналар, экологик инқироз кузатилаётган ҳудудларда ва экология соҳасидаги бошқа корхоналарида олиб борилишин йўлга қўйилади.

Бундан ташқари, олий ва ўрта-махсус таълим муассасаларидаги амалиёт дарслари ва сайёр машғулотларини ташкил этишда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш тизимидаги лобаратория жиҳозлари ва асбоб-ускуналардан фойдаланишга кенг имкониятлар яратилади.

38. Умумий ўрта ва ўрта махсус таълимида ўқувчиларга экологик билимлар таълим муассасаларининг йўналиши ва моҳиятига қараб бериб борилади.

Уумумий ўрта таълим мактабларида ва ўрта махсус таълими муассасаларида умумэкологик таълим талаблари билан бир қаторда, атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг кундалик қоидалари ва маҳаллий миқёсда барқарор ривожланишининг экологик хусусиятлари очиб берилади.

39. Касб-ҳунар коллежларининг йўналишларига мос равишда экологик таълим мавзулари тегишли фанлар мазмунида берилади.

Бу борада муайян умумкасбий ва махсус фанлар таркибига қуйидаги мавзулар киритилиши мақсадга мувофиқ:

Экология фани, асосий экологик омиллар ва экологик тизимлар тўғрисида тушунча, табиатда биологик, геологик цикллар, Марказий Осиёда ва Ўзбекистонда турли экологик муаммоларнинг келиб чиқиш сабаблари, табиатни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, Экология соҳасига инавацион ғояларни жорий этиш, атроф муҳитни муҳофаза қилишда таълим ва тарбиянинг роли ва бошқалар.

40. Экологик таълим-тарбия тизимида қуйидаги масалалар мақсадли жорий этилади:

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон экологик ҳаракати, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда “ekologiya.uz” сайтини очиш, сайтга ўқувчиларни қизиқтирувчи материалларни киритиб бориш орқали уларнинг билимларини ошириб бориш, сайт орқали ўқувчилар ўртасида турли танловлар (энг қизиқарли мақола муаллифи, энг долзарб материал муаллифи ва ҳ.к.) ташкил этиш;

тегишли вазирлик ва идоралар васийлигида коллеж ўқувчилари ўртасида “Ёш эколог” мусобақасини ўтказиш, олимпиада ғолибларини халқаро мусобақаларда иштирокини таъминлаш;

таълим муассасаларида ўқувчиларнинг ўқиётган йўналишларига мос равишда расмлар ва иншолар танловини ўтказиш, танлов ғолибларини эсдалик совғалари билан тақдирлаб бориш;

узлуксиз таълим тизимида экологик таълимни ривожлантириш мақсадида мактаблар, касб-ҳунар коллежлари ҳамда олий ўқув юртлари ўртасида “Экоклуб” терма жамоаларини ташкил этиш ва улар ўртасида мусобақалар ўтказиш;

дарсдан ташқари вақтда эко-тадбирлар, семинарлар, эко-экспедициялар, давра суҳбатлари, ижодий учрашувлар, илмий-амалий конференциялар, амалий тадбирлар (“кўкаламзорлаштириш”, “тозалик ҳафтаси”, “тоза ҳаво”, “сув-ҳаёт манбаи” ва бошқалар) ни тасдиқланган режа асосида ўтказиб бориш.

Предложенные варианты

Ничего не найдено

Комментарии и ответы

2018-06-25 15:27:27

Jurakulov Baxrom Azamatovich

41. Олий таълимда экология ва атроф-муҳит муҳофазаси бўйича бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари ўқув режаларининг умумкасбий, махсус ва қўшимча фанлари орқали талабаларга фан дастурларида белгиланган ҳажмда тегишли билимлар етказилади ҳамда керакли малака ва кўникмалар шакллантирилади.

42. Ноэкологик йўналишларга экология ва атроф-муҳит муҳофазасига оид махсус фанлар киритилади.

Ушбу мавзулар илм-фанда эришилган ютуқлар, экология ва атроф-муҳит муҳофазасига оид янги технология ва тадқиқотлар асосида мунтазам янгиланиб борилади.

Бу борада муайян умумкасбий ва махсус фанлар таркибига қуйидаги мавзулар киритилиши мақсадга мувофиқ:

экология фанининг умумий масалалари;

табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг ҳозирги замон муаммолари;

илмий, назарий ва методологик асослари;

ҳаво, ер, сув, ўсимлик, ҳайвонот олами, ер ости қазилма бойликлари ва ландшафтларни муҳофаза қилишнинг ижтимоий-ҳуқуқий асослари;

Ўзбекистоннинг экологик сиёсати,

экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасининг халқаро ҳамкорлик, экологик ижтимоий-иқтисодий, сиёсий жиҳатларини кучайтириш борасида инавацион ғояларни жорий этиш.

43. Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси таълим соҳаси бўйича магистрлик диссертациялар тайёрланишида замонавий ва долзарб илмий-амалий масалаларга бағишланган мавзулар бўйича илмий-тадқиқотлар ўтказилади.

Ноэкологик таълим соҳалар бўйича магистрлик диссертациялар тайёрланишида мос келадиган тегишли мутахассисликларда экология ва атроф-муҳит муҳофазасига оид масалалар диссертациянинг асосий мавзу ва йўналишига мантиқий жавоб берадиган тарзда ёритиб борилади.

44. Шу билан бир қаторда олий ва ўрта махсус таълимда экологик таълим-тарбия тизимида қуйидаги масалалар мақсадли жорий этилади:

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон экологик ҳаракати билан ҳамкорликда олий таълим муассасалари сайтларида “Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси” саҳифаларини очиш, бунда профессор-ўқитувчилар ҳамда талабаларни қизиқтирувчи материалларни киритиб бориш орқали уларнинг билимларини ошириш, сайт орқали талабалар ўртасида турли танловлар (энг қизиқарли мақола муаллифи, энг долзарб материал муаллифи ва ҳ.к.) ташкил қилиш;

олий таълим муассасаларининг даврий нашрларида (газета ва илмий журналларида) экология ва атроф-муҳит муҳофазасига бағишланган рукнлар очиш ва унда ушбу масалаларга бағишланган профессор-ўқитувчилар, магистрантлар ва талабаларнинг илмий мақолаларини чоп этиб бориш;

олий таълим муассасалари, талабалар турар жойларида “Эко-клублар” ташкил қилиш ҳамда унинг ҳар йилги режасини тузиб, фаолиятини таъминлаш;

талабалар орасида интернет экологик ижтимоий тармоқларни ташкил қилиш, фикр алмашиш интернет-платформаларни ва месенжерларни йўлга қўйиш, улар ёрдамида ёшлар иштирокида “флеш-моб”, “хэштег” ва экологик масалаларга бағишланган, ёшларни қизиқтирувчи бошқа тадбирларни мунтазам амалга ошириб бориш;

таълим жараёнини махсус фанлар билан бир қаторда экология ва атроф-муҳит масалаларига оид замонавий, илғор хорижий ўқув ва илмий адабиётлар билан марказлашган тартибда таъминлаш;

дарсдан ташқари вақтда эко-тадбирлар, семинарлар, эко-экспедициялар, давра суҳбатлари, ижодий учрашувлар, илмий-амалий конференциялар, амалий тадбирлар (“кўкаламзорлаштириш”, “тозалик ҳафтаси”, “тоза ҳаво”, “сув-ҳаёт манбаи” ва бошқалар)ни мунтазам ўтказиб бориш.

45. Докторантурада (PhD)экологиява атроф-муҳит муҳофазаси муаммоларига доир докторлик диссертацияларнинг мавзуларини янада изчилроқ шакллантириш, бу борада чуқур назарий ва амалий тадқиқотларни тизимли равишда йўлга қўйиш ва уларнинг сифати ва самарадорлигини оширишга тизимли ёндашиб борилади.

Предложенные варианты

2018-06-17 19:27:24

Ochilov Akram Odilovich

Комментарии и ответы

2018-06-25 15:32:15

Jurakulov Baxrom Azamatovich

VII. Кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш босқичларида экологик таълим тизимини такомиллаштириш

46. Экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш соҳаси мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича давлат талаблари, ўқув дастурларини замонавий талаблар асосида қайтадан ишлаб чиқилади.

47. Барча таълим тизимидаги педагогларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга оид таълим дастурлари қайта кўриб чиқилади, ушбу дастурларда экологик таълим-тарбия масалаларига бағишланган мавзулар мантиқий равишда ўз ўрнини топишига эришилади.

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида дарс машғулотларини олиб борадиган тажрибали мутахассислар ва профессор-ўқитувчилар таркиби шакллантирилади.

Машғулотлар замонавий талаблар асосида хорижий илғор тажрибалардан келиб чиққан ҳолда олиб борилади

48. Экологик тарғибот ва ташвиқот ишларини янги сифат босқичига олиб чиқилади.

Бу борада биринчи навбатда телевидение орқали узатиладиган тарғибот ва ташвиқот материалларини таъсирчан ва қизиқарли шаклларда, замонавий ва жозибадор кўринишларда эфирга берилиши ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлигини инобатга олиб, унинг имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш зарур.

VIII.Экологик таълим концепциясини амалга ошириш босқичлари

49. Экологик таълим концепцияси босқичма-босқич жорий этилади:

1-босқич: 2018-2019 ўқув йилида узлуксиз таълим тизимини янги сифат босқичида тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар (Қонун, Ҳукумат қарорлари ва бошқалар) Концепцияни таълим тизимига жорий этишга ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Аҳолининг ёш жиҳатларига мос равишда атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш, сувдан оқилона фойдаланиш ва уни асраб-авайлашни тарғиб қилиш, ҳаво тозалиги учун курашиш, ҳудудларни кўкаламзорлаштириш, кўчатлар экиш ишларида фаол иштирок этиш, атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишни инсон аввало ўзидан бошлаши зарурлиги, шунингдек, инсон саломатлигининг экологик барқарорликка бевосита боғлиқлиги, экологик муаммолар ва уларнинг ечими барчамизга тегишли эканлиги ҳамда ушбу йўналишдаги бошқа мавзудаги материаллар тайёрланиши ва мунтазам равишда қулай вақтда эфирга узатиб борилиши мақсадга мувофиқ.

Болалар ва ёшлар аудиториясига мўлжалланган видеоролик, видеоклип, мультипликацион фильмлар, бадиий ва телевизион фильмлар, хорижий телевидение дастурларидан олинган ва ўзбек тилига таржима қилинган қизиқарли телекўрсатувлар, телефильм ва телелавҳалар, ёшларга мўлжалланган оммабоп, маърифий ва кўнгилочар кўрсатувларга экологик мавзуларни мунтазам, юқори эстетик даражада ва мантиқий мақбул ҳолатда киритиб боришни йўлга қўйиш.

Мактабгача таълим муассасаларида “Экология йўлакчалари”ни ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби” га киритилган ўсимлик ва ҳайвонлар ҳақидаги дастлабки тушунчаларни болалар онгига сингдириш бўйича дастурларга тегишли мавзуларни киритиш.

Мактабдан ташқари таълим муассасаларидаги тўгараклар ўқув дастурларига Барқарор тараққиёт таълими концепциясида белгиланган вазифаларни киритиш. Барқарор тараққиёт учун таълимга оид йўналишидаги тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш.

Умумтаълим мактабларида ўқитилаётган фанлар дастурлари мазмунига мос равишда экологик таълим мавзуларини киритиш. Фан дастурлари мазмунига киритиладиган мавзуларни дарсликларнинг чоп этилиш даврийлиги асосида босқичма-босқич киритиб бориш.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимидаянги ўқув режалардаги тегишли умумкасбий ва махсус фанларнинг ўқув дастурлари ишлаб чиқилишида мақбул ва мантиқий тарзда экология ва атроф-муҳит муҳофазасига доир мавзуларни киритиш;

экологик таълим-тарбия тизимини мақсадли жорий этиш (“ekologiya.uz” сайтини очиш, танловлар, “Ёш эколог” мусобақаси, “Экоклуб” терма жамоалари, эко-тадбирлар, семинарлар, эко-экспедициялар, давра суҳбатлари, ижодий учрашувлар, илмий-амалий конференциялар, амалий тадбирлар ва бошқалар) ташкил этиш.

Олий таълимда: 2018-2019-ўқув йилида ишлаб чиқиладиган янги ўқув режа ва фан дастурларини такомиллаштириш, янги ўқув режалардаги тегишли умумкасбий ва махсус фанларнинг барча ўқув дастурлари ишлаб чиқишда мақбул ва мантиқий тарзда экология ва атроф-муҳит муҳофазасига доир мавзуларни киритиш;

экологик таълим-тарбия тизимини мақсадли жорий этиш (ОТМ сайтларида “Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси” саҳифалари ва даврий нашрлар рукнини очиб, мақолалар чоп этиб бориш, танловлар, “Эко-клублар”, талабалар орасида ижтимоий тармоқлар, Интернет-платформалар ва месенжерларни ташкил қилиш, ёшлар иштирокида “флеш-моб”, “хэштег” ва бошқа экологик масалаларга бағишланган семинарлар, эко-экспедициялар, давра суҳбатлари, ижодий учрашувлар, илмий-амалий конференциялар, амалий тадбирлар мунтазам тарзда ўтказиб бориш), хорижий ўқув ва илмий адабиётлар билан таъминлаш;

ноэкологик таълим соҳалар бўйича экология ва атроф-муҳит муҳофазаси муаммоларига оид магистрлик диссертациялари тайёрлашда диссертациянинг мавзу ва йўналишига мантиқан жавоб берадиган шаклда тайёрлаш.

2-босқич: тасдиқланган намунавий ўқув режа ва фан дастурлари асосида ўқув-услубий мажмуалар, ўқув адабиётларининг янги авлодларини ишлаб чиқиш, чоп этиш ва барча таълим муассасаларига етказиш.

Ўқув адабиётларда мавзулар содда ва равон тилда, қизиқарли тарзда ёзилиши, методик жиҳатдан пухта, дизайн жиҳатдан инфографикага асосланган, ўзига жалб этадиган, иллюстрация, жадвал, расм, диаграммалар билан бойитилган, ўқувчилар ёшига мос бўлишига эришиш.

Таълим босқичларига мос равишда кўргазмали қуроллар, компьютер

ва мультимедиа дастурлари, плакатлар ва бошқа замонавий ўқув ва ўқув-услубий воситалар ишлаб чиқиш.

Тошкент ботаника боғида махсус “экологик йўлак”лар ташкил этиш
ва бу ерда педагоглар, ўқувчи ва талабалар учун экологик машғулотлар ўтказиб бориш, олиб бориладиган экологик таълимни жонли табиат билан ҳамоҳанг равишда амалга оширилишини таъминлаш.

Яратилган ҳуқуқий замин, меъёрий-услубий таъминот, ўқув-услубий база узлуксиз таълим тизими билан чамбарчас уйғунлашиб кетган экологик таълим-тарбиянинг муҳим омили бўлиб, ўсиб келаётган ёш авлодни экологик маданияти ва экологик онгини мақсадли ва мукаммал юксалишга доимий ҳамда самарали хизмат қилиб боради.

IX. Концепцияни амалга татбиқ этилишида эришиладиган натижалар

50. Мазкур концепция ёшлар ўртасида экологик билим, онг, маданият ҳамда экологик таълим-тарбия жараёнини тизимли ташкил этиш, экология соҳасини илғор инновацион технологияларини жалб этган ҳолда янада такомиллашишини, ёшларнинг Она табиатни севиш ва уни кўз қорачиғидек асрашга қаратилган билим ва кўникмаларни ошириш учун услубий асос бўлиб хизмат қилади.

51. Концепциянинг амалга оширилиши ватанимиз табиати, экотизимлари, атроф-муҳитни издан чиқишидан асрашга ҳамда аҳолининг барча қатламларини экологик маданиятини оширишга салмоқли ҳисса қўшади.

Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0

Общие комментарии и ответы

2018-06-15 11:08:35

Djurayev Shoyadbek Shuxratovich
Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0
Проект Последняя редакция

Наименование мероприятияФорма реализацииСрок реализацииИсполнители
Норматив хуқуқий ҳужжатни тасдиқлашНорматив хуқуқий ҳужжатни тасдиқлаш2018-07-29Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
Норматив хуқуқий ҳужжатни тегишли вазирлик идоралар билан келишишНорматив хуқуқий ҳужжатни тегишли вазирлик идоралар билан келишиш2018-07-09Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
Норматив хуқуқий ҳужжатни муҳокама қилишНорматив хуқуқий ҳужжатни Ягона порталда муҳокама қилиш2018-06-29Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси