Поиск

Расширенный поиск

Название документа

Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Тип документаПостановление
Орган, утверждающий документКабинет Министров Республики Узбекистан
РазработчикМинистерство внутренних дел Республики Узбекистан
Дата размещения документа14.06.2018 18:54
Дата завершения обсуждения29.06.2018 23:59
Вид документаПроект НПА
Текущее состояние документаОбсуждение прекращено
Обоснования необходимости принятия проектаЎзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги ПҚ–3127-сон «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори
Планируемый срок вступления в силу01.01.2019
Номер письма о соглашении(не задано)
Номер и дата письма согласования Генеральной прокуратурой Республики Узбекистан(не задано)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги ПҚ–3127-сон «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, шунингдек йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатларини ҳамда махсус мосламалардан фойдаланишини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш ______________ зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
«___» _______ даги __-сон қарорига

ИЛОВА

Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан
фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом йўл-патруль хизмати (кейинги ўринларда ЙПХ деб аталади) ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низом талаблари ҳарбий автомобиль инспекцияси ходимлари ҳамда Қуролли Кучлар ва чегара қўшинларининг транспорт воситаларини бошқараётган ҳайдовчиларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

3. ЙПХ ходимлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ички ишлар органлари тўғрисида», «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги қонунлари ҳамда бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, ички ишлар вазирининг буйруқлари ва фармойишлари, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.

4. ЙПХ ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари қонунийлик, одиллик, тенглик, айб учун жавобгарликнинг муқаррарлиги, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ҳамда ушбу ҳуқуқларни, эркинликларни ва қонуний манфаатларни ҳурмат қилиш принципларига асосланади.

5. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

йўл ҳаракати – одамлар ва юкларнинг транспорт воситалари ёрдамида ёки бундай воситаларсиз йўллар доирасида ҳаракатланиши жараёнида юзага келувчи муносабатлар мажмуи;

йўл ҳаракати қатнашчиси – йўл ҳаракати жараёнида транспорт воситасининг ҳайдовчиси, йўловчиси ёки пиёда тариқасида бевосита иштирок этаётган шахс;

йўл-патруль хизмати ходими – йўл ҳаракати қатнашчилари ҳаракатини назорат қилиш, йўл ҳаракати қатнашчиларнинг ҳаракатини бошқариш ва тартибга солиш ишларини амалга ошириш ваколати берилган ички ишлар органи ходими;

йўл-транспорт ҳодисаси – транспорт воситасининг йўлда ҳаракатланиши жараёнида рўй берган, фуқароларнинг ҳалок бўлишига ёки соғлиғига зарар етишига, транспорт воситалари, иншоотлар, юкларнинг шикастланишига ёхуд бошқа моддий зарар етишига сабаб бўлган ҳодиса;

йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш – йўл-транспорт ҳодисалари юзага келиши сабабларининг олдини олишга, бундай ҳодисалар оқибатларининг оғирлигини камайтиришга қаратилган фаолият;

махсус мосламалар – махсус автоматлаштирилган аудио, фото ва видео қайд этиш техника воситалари ёки кўчма фоторадар ва мобиль комплекслар;

махсус тадбирлар – йўл ҳаракати қатнашчилари томонидан йўл транспорт ҳодисалари ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишини олдини олишга, комплекс вазифаларни бажаришга қаратилган тасдиқланган махсус режа асосида йўл-патруль хизмати ходимлари, шунингдек бошқа давлат органларининг вакиллари билан ҳамкорликда ўтказиладиган ҳаракатлар мажмуи;

таъқиб қилиш – жиноят содир этилганликда гумон қилинаётган шахслар бўлган транспорт воситаси ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг тўхташ тўғрисидаги қонуний талабини бажармаганда, транспорт воситасининг ҳаракатига чек қўйиш ҳамда гумонланувчини ушлаш мақсадида транспорт воситасининг орқасидан қувиш;

кузатиш – маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар бўлган ёхуд йўл транспорт ҳодисаси содир этган жойдан яширинган ёки ўз ҳаракатлари билан бошқа ҳаракат қатнашчилари ҳаёти (соғлиғи)га хавф солаётган транспорт воситаси ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг тўхташ тўғрисидаги қонуний талабини бажармаганда тўхтатиш мақсадида орқасидан бориш.

Предложенные варианты

2018-06-15 14:20:32

Haydarov Alisher Quvvatalievich

2018-06-20 16:02:35

Nigmatov Raxmatjon Abduraxmanovich

Комментарии и ответы

2018-06-15 14:02:40

Haydarov Alisher Quvvatalievich

2-боб. Йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан транспорт воситаларининг тўхтатилиши асослари ва тартиби

6. ЙПХ ходими томонидан транспорт воситалари қуйидаги асосларга кўра тўхтатилиши мумкин:

ҳайдовчи томонидан йўл ҳаракати қоидалари (кейинги ўринлардаҚоидалар деб аталади)нинг бузилиши визуал кузатувда аниқланганда ёки махсус мослама ёрдамида қайд қилинганда;

Предложенные варианты

2018-06-15 14:21:35

Haydarov Alisher Quvvatalievich

2018-06-20 21:00:37

Nigmatov Raxmatjon Abduraxmanovich

Комментарии и ответы

2018-06-15 14:17:52

Haydarov Alisher Quvvatalievich

транспорт воситаси қидирувда эканлиги, ҳайдовчи ёки йўловчиларнинг йўл транспорт ҳодисаси ва бошқа ҳуқуқбузарликка алоқадор эканлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлганда;

Предложенные варианты

2018-06-15 15:17:57

Haydarov Alisher Quvvatalievich

2018-06-21 14:39:05

Normatov Botir Najmitdinovich

Комментарии и ответы

2018-06-15 14:34:36

Haydarov Alisher Quvvatalievich

йўл транспорт ҳодисаси, ҳуқуқбузарлик содир этилганини кўрган ҳайдовчи ёки йўловчилардан ҳодиса тафсилотига ойдинлик киритиш зарурияти юзага келганда;

ваколатли давлат органлари ёки мансабдор шахсларнинг ҳаракатни чеклаш ёки тақиқлаш бўйича кўрсатмаларини бажариш жараёнида;

йўл ҳаракати қатнашчилари ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг ходимларига ёрдам кўрсатиш зарурияти юзага келганда;

транспорт воситасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланиш зарурияти юзага келганда (чет давлатларнинг дипломатик, консуллик ваколатхоналарига ва бошқа ваколатхоналарига, халқаро ташкилотларга тегишли бўлган транспорт воситалари ҳамда махсус мўлжалланган транспорт воситалари бундан мустасно);

махсус тадбирларни ўтказиш жараёнида;

Предложенные варианты

2018-06-15 14:39:32

Haydarov Alisher Quvvatalievich

2018-06-15 19:12:34

Djurayev Shoyadbek Shuxratovich

2018-06-21 14:44:50

Normatov Botir Najmitdinovich

Комментарии и ответы

2018-06-18 15:43:49

Кенжабаев Одилжон Дултаевич

фойдаланиш ва бошқариш ҳуқуқини берувчи, шунингдек транспорт воситаси ва олиб кетилаётган юк ҳужжатлари мавжудлигини текшириш зарурияти юзага келганда (махсус ва ҳарбий юклар, божхона расмийлаштирувидан ўтказилиб, божхона хизмат томонидан пломбаланган юклар бундан мустасно).

Предложенные варианты

2018-06-15 14:47:38

Haydarov Alisher Quvvatalievich

2018-06-15 14:52:12

Haydarov Alisher Quvvatalievich

2018-06-16 10:04:59

Khorunov Dilshod Baxodirovich

2018-06-17 21:00:58

Axmedov Farrux Kasimaliyevich

2018-06-19 09:11:28

Ибрагимов Аъламжон Амриллоевич

2018-06-21 15:03:16

Normatov Botir Najmitdinovich

Комментарии и ответы

2018-06-16 10:05:20

Khorunov Dilshod Baxodirovich

2018-06-18 15:49:30

Кенжабаев Одилжон Дултаевич

ЙПХ ходимлари томонидан бошқа асосларга кўра транспорт воситалари тўхтатилиши тақиқланади.

7. ЙПХ ходимларининг ишоралари йўл ҳаракати қатнашчиларига тушунарли бўлиши ва ўз вақтида берилиши лозим.

8. ЙПХ ходимлари томонидан ҳайдовчи транспорт воситалари ҳужжатларни текшириш учун тўхтатилганда, фақат ҳужжатларни текшириш жараёнида аниқланган қоидабузарликлар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чора кўрилади.

Предложенные варианты

2018-06-15 14:56:54

Haydarov Alisher Quvvatalievich

2018-06-15 21:57:19

Djurayev Shoyadbek Shuxratovich

2018-06-19 01:03:45

Haydarov Alisher Quvvatalievich

2018-06-19 09:17:21

Ибрагимов Аъламжон Амриллоевич

2018-06-20 21:09:44

Nigmatov Raxmatjon Abduraxmanovich

2018-06-21 15:13:57

Normatov Botir Najmitdinovich

Комментарии и ответы

2018-06-19 01:10:37

Haydarov Alisher Quvvatalievich

Транспорт воситаси ҳайдовчиси томонидан Қоидаларнинг бузилиши визуал кузатув ёки махсус мослама ёрдамида қайд қилинганда, ЙПХ ходими ҳайдовчига дастлаб айнан содир этган қоидабузарлигини тушунтириб, шундан сўнг ҳужжатларни текшириб, тегишли чораларни кўради.

Предложенные варианты

2018-06-15 14:58:03

Haydarov Alisher Quvvatalievich

2018-06-18 15:54:28

Кенжабаев Одилжон Дултаевич

2018-06-19 09:20:17

Ибрагимов Аъламжон Амриллоевич

2018-06-21 15:16:38

Normatov Botir Najmitdinovich

2018-06-22 13:00:45

Haydarov Alisher Quvvatalievich

Комментарии и ответы

2018-06-18 15:53:53

Кенжабаев Одилжон Дултаевич

9. Ҳайдовчи тўхтатилганида МАДХ – АДХдан ЙПХ ходими айнан у тўхтатилган ҳудудда дислокацияга асосан хизмат ўтаётганлиги ҳақида маълумот олиши мумкин. ЙПХ ходими ҳайдовчининг талабига кўра, МАДХ – АДХнинг телефон рақами ҳақида маълумот беради. Бунда ЙПХ ходимининг хизматни ўташ вақтидаги тўлиқ дислокацияси ҳақида батафсил маълумот берилмайди.

ЙПХ ходимининг дислокацияси ушбу ходим хизмат олиб бораётган Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда ДЙҲХХ деб аталади) саф бўлими (бўлинмаси) бошлиғида сақланади ва зарур ҳолларда ҳайдовчининг талабига биноан танишиб чиқиш учун кўрсатилиши мумкин. Дислокациядан нусха берилмайди.

Предложенные варианты

2018-06-15 15:02:31

Haydarov Alisher Quvvatalievich

2018-06-21 14:56:46

Аскаров Музаффар Турсунбоевич

2018-06-21 15:28:08

Normatov Botir Najmitdinovich

Комментарии и ответы

2018-06-18 16:01:10

Кенжабаев Одилжон Дултаевич

10. ЙПХ ходимлари томонидан махсус тадбирларни ўтказиш жараёнида транспорт воситалари тўхтатилганда, йўл ҳаракати қатнашчисига махсус тадбирнинг айнан нима мақсадда ўтказилаётганлиги ҳамда тўхтатиш сабаби ҳақида тушунтириш берилади.

Махсус тадбирлар Ўзбекистон Республикасининг Ички ишлар вазири, Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси, ҳудудий ички ишлар органлари бошлиқлари, ҳудудий ДЙҲХХ раҳбарлари томонидан тасдиқланган ёки ўзаро келишилган режа асосида ўтказилиши мумкин.

11. Йўл-ҳаракати қатнашчиси махсус тадбирларни ҳақиқатда тасдиқланган режа асосида ўтказилаётганлиги ҳақида МАДХ – АДХ телефон қилиш ёки ушбу ходим хизмат олиб бораётган ДЙҲХХ саф бўлими (бўлинмаси) бошлиғига мурожаат қилиш орқали маълумот олиши мумкин.

Йўл ҳаракати қатнашчиларига махсус тадбирларнинг ўтказилиш мақсади, транспорт воситасини тўхтатган ЙПХ ходими махсус тадбирда иштирок этган ёки этмаганлиги, транспорт воситаси тўхтатилган ҳудудда махсус тадбир ўтказилганлиги ҳақида маълумот берилади. Махсус тадбирнинг шартли номланиши, тўлиқ моҳияти ҳамда кўлами ҳақида маълумот, шунингдек махсус тадбирнинг ўтказилишига асос бўлган ҳужжатлардан кўрсатилмайди, улардан нусхалар берилмайди.

Йўл ҳаракати қатнашчиси уни тўхтатган ЙПХ ходим хизмат олиб бораётган ДЙҲХХ саф бўлими (бўлинмаси) бошлиғига мурожаат қилганда, мурожаат муаллифига қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда асослантирилган жавоб хати берилади.

3-боб. Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатларидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари

12. ЙПХ ходимлари ўз хизмат вазифаларини бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳолатларда транспорт воситасини тўхтатиш ҳамда уни бошқариш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни, транспорт воситасига, шунингдек ташилаётган юкларга оид ҳужжатларни текшириш;

ҳайдовчи ёки юкни кузатиб бораётган шахс билан биргаликда транспорт воситасини ва юкларни ташқи кўздан кечириш;

йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳужжатларини текшириш мақсадида электрон маълумотлар базасидан фойдаланиш;

Предложенные варианты

Ничего не найдено

Комментарии и ответы

2018-06-17 21:05:47

Axmedov Farrux Kasimaliyevich

йўл транспорт ҳодисаси ва бошқа ҳуқуқбузарликнинг содир этилганлигини гувоҳи бўлган йўл ҳаракати қатнашчиларини аниқлаш;

ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланиш (чет давлатларнинг дипломатик, консуллик ваколатхоналарига ва бошқа ваколатхоналарига, халқаро ташкилотларга тегишли бўлган транспорт воситалари ҳамда махсус мўлжалланган транспорт воситалари бундан мустасно);

транспорт воситасининг двигатель агрегат ва қисмлари рақамларини рўйхатлаш ҳужжатларида ёзилган рақамлар билан ҳайдовчининг бевосита иштирокида солиштириш (ҳайдовчининг иштирокини таъминлаш имкони бўлмаган ҳолатлар бундан мустасно);

транспорт воситасини таъқиб қилиш;

транспорт воситасини кузатиш;

жиноят содир этганлиги учун қидирувда бўлган шахсларни ушлаш;

жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахсларни, бўлган, транспорт воситасида ҳуқуқбузарлик содир этилиб, ҳодиса жойидан яшринган, қонуний талабга буйсунмаган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (кейинги ўринларда МЖтК деб аталади) 291-моддаси биринчи қисми «а» бандига кўра, транспорт воситаларининг ҳайдовчилари ушбу Кодекс 125-моддасининг учинчи, бешинчи ва олтинчи қисмларида, 1251-моддасининг иккинчи қисмида, 126-моддасида, 127-моддасининг иккинчи қисмида, 1286-моддасида (агар транспорт воситасининг ҳайдовчиси бўлмаса ва тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларининг бузилиши йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатланишига халақит берса), 131, 135, 1351-моддаларида, 136-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 137, 1763-моддаларида, 194-моддасида (милиция ходимининг транспорт воситасини тўхтатиш тўғрисидаги қонуний талабини бажармаслик қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этганда, шунингдек қонун ҳужжатларида тўғридан-тўғри назарда тутилган бошқа ҳолларда транспорт воситаларини ушлаш;

алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда (кейинги ўринларда ­ маст ҳолда деб аталади) бўлган, транспорт воситасини бошқариш учун тегишли ҳужжатлари бўлмаган, руҳий ҳолати ёки соғлиғи транспорт воситасини бошқаришга тўсқинлик қилиши мумкин бўлган, носоз транспорт воситасини бошқараётган шахсларни, шунингдек МЖтКнинг 291-моддаси биринчи қисми биринчи бандида назарда тутилган ҳолатларда транспорт воситасини бошқаришдан четлаштириш, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларини олиб қўйиш, транспорт воситаларини сақлаб туриладиган жойига қўйиш учун олиб бориш;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни ва ўқотар қуролни қўллаш.

ЙПХ ходимлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

13. Қуйидаги ҳолатларда ЙПХ ходими ҳайдовчи ёки йўловчилардан транспорт воситасининг кабинасидан чиқишини талаб қилишга ҳақли:

транспорт воситасининг техник носозлиги ва юк ташиш қоидаси бузилганлигини бартараф этиш мақсадида;

ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқараётган деб ҳисоблашга етарли асослар мавжуд бўлганда;

транспорт воситасининг двигатель агрегат ва қисмлари рақамларини рўйхатлаш ҳужжатларида ёзилган рақамлар билан ҳайдовчининг бевосита иштирокида солиштириш мақсадида;

Предложенные варианты

2018-06-15 15:47:37

Haydarov Alisher Quvvatalievich

2018-06-18 16:12:09

Кенжабаев Одилжон Дултаевич

2018-06-21 21:52:21

Nigmatov Raxmatjon Abduraxmanovich

Комментарии и ответы

2018-06-18 16:16:59

Кенжабаев Одилжон Дултаевич

транспорт воситаси ёки унда олиб кетилаётган юк ҳужжатлари мавжудлигини текшириш зарурияти юзага келганда;

ҳайдовчи ёки йўловчи жиноят содир этганликда гумон қилинаётганда ёки уни транспорт воситасини бошқаришдан четлаштириш зарурияти юзага келганда;

ҳайдовчининг транспорт воситаси кабинасида бўлиши йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга таҳдид солиши мумкин бўлган ҳолларда (ҳайдовчининг руҳий ҳолатига, ёшига, сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори-дармонлар таъсирида, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган даражадаги чарчоқлик ва бетоблик ҳолатида, транспорт воситасини бошқара олишига шубҳа бўлганда ва б.).

Жисмоний нуқсони сабабли ҳайдовчининг транспорт воситаси кабинасидан чиқиш имконияти чекланган ҳолатлар бундан мустасно.

14. ЙПХ ходимлари ўз хизмат вазифаларини бажаришда қуйидагиларга мажбур:

хизмат вазифаларини фақат мобиль камералардан фойдаланган ҳолда олиб бориш*;

визуал кузатув ҳамда махсус мосламалардан фойдаланган ҳолда Қоидаларбузилганлигини аниқлаш;

Предложенные варианты

2018-06-18 16:18:47

Кенжабаев Одилжон Дултаевич

Комментарии и ответы

2018-06-18 16:19:10

Кенжабаев Одилжон Дултаевич

йўл ҳаракати қатнашчисини тўхтатганидан кейин унинг олдига бориши, ўзини таништириши, лавозими, унвони, фамилияси ҳақида маълумот бериши, унинг талабига кўра кўкрак нишон белгисини маълум қилиши ва хизмат гувоҳномасини очиқ ҳолда (бунда ЙПХ ходими томонидан хизмат гувоҳномасини йўл қатнашчиси ихтиёрига бериш тақиқланади) кўрсатиши;

йўл ҳаракати қатнашчиларига мобиль камерадан фойдаланаётганлигини маълум қилиши ва келгусида ноқонуний ҳаракатлар содир этса, айбини исботлаш учун видео ёзувдан фойдаланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириши;

ҳар қандай вазиятда йўл ҳаракати қатнашчилари билан вазмин, хушмуомала, одобли ва эътиборли бўлиши, уларга ҳурмат билан ҳамда “Сиз” деб мурожаат қилиши, йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатларда муомала маданияти ва қонунийликка риоя қилиши;

йўл ҳаракати қатнашчиларига уларни тўхтатиш сабабини, содир этилган ҳуқуқбузарлик юзасидан аниқ, лўнда тушунтиришлар бериши;

шахсни маст ҳолда деб ҳисоблашга асослар мавжуд бўлган тақдирда, унинг транспорт воситасини бошқаришдан четлатилишини ҳамда мастлик ҳолатини аниқлаш учун белгиланган тартибда текширувдан ўтказилишини таъминлаши;

Предложенные варианты

Ничего не найдено

Комментарии и ответы

2018-06-19 21:52:06

Iskandarova Feruza Ibrohim qizi

зарур ҳолларда, йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатини чеклаши ёки тақиқлаши;

Предложенные варианты

2018-06-15 16:03:01

Haydarov Alisher Quvvatalievich

Комментарии и ответы

2018-06-18 16:24:29

Кенжабаев Одилжон Дултаевич

Қоидаларни бузган шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириш чоғида унга ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши;

ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз вақтида тегишли чораларни кўриши;

ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитлари аниқлаши ҳамда уларни бартараф этиш чораларини кўриши;

йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган жой ҳолатини ўзгартириш, далилларни йўқотиш ёки йўқ қилинишининг олдини олиш мақсадида ҳодиса жойини ўраб олиш чораларини кўриши;

ҳуқуқбузарликдан ёки бахтсиз ҳодисалардан жабрланганларга, ҳаёти (соғлиғи) хавф остида қолган шахсларга, тиббий ёрдамга муҳтож бўлган йўл ҳаракати қатнашчиларига ҳамда йўл транспорт ҳодисаси оқибатида шикастланган транспорт воситаларини белгиланган жойга олиб боришда фуқароларга ёрдам кўрсатиши;

ўзига хизмат юзасидан бириктирилган транспорт воситаси, кўкрак нишон белгиси, алоқа воситаси ва махсус мосламаларни яроқли ҳолатда сақлаши, махсус мосламалардан мақсадли ва фақат хизмат юзасидан фойдаланиши;

рухсат этилмаган, сертификатига эга бўлмаган, сертификатининг амал қилиш муддати тугаган ёки белгиланган тартибда ички ишлар органлари ҳисобида мавжуд бўлмаган махсус мосламалардан фойдаланмаслиги;

белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб Қоидаларни бузган ҳайдовчини махсус мосламанинг кўрсаткичлари билан таништириш, унинг талаби билан мосламанинг сертификати (ёки унинг нусхаси)ни кўрсатиши;

жисмоний куч ишлатилганлиги ва махсус воситалар қўлланганлиги натижасида жисмоний шахсларнинг ҳаётига, соғлиғига, шунингдек уларнинг, шу жумладан юридик шахсларнинг мол-мулкига зарар етказилган ҳар бир ҳолат ҳақида, шунингдек ўқотар қуролни қўлланилган барча ҳоллар тўғрисида ўзининг бевосита бошлиғи ҳамда назорат қилувчи прокурорга дарҳол хабар бериши;

йўл ҳаракати қатнашчиларига юқори турувчи орган (мансабдор шахс) ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқини тушунтириши шарт.

ЙПХ ходимлари қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбуриятларни ҳам бажаради.

15. ЙПХ ходими томонидан йўл ҳаракати қатнашчисини асоссиз ҳамда узрли сабабларсиз тўхтатиб туриши тақиқланади.

16. ЙПХ ходими йўл ҳаракати қатнашчисини тўхтатганда ёки у томонидан содир этилган қоидабузарликни расмийлаштириш жараёнида ҳолатга даҳлдор бўлмаган ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатга эга бўлмаган шахсларга тушунтириш беришга мажбур эмас.

4-боб. Йўл ҳаракати қатнашчиларининг йўл-патруль хизмати ходимлари билан ўзаро муносабатларидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари

17. Йўл ҳаракати қатнашчилари ЙПХ ходимлари билан ўзаро муносабатларда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ЙПХ ходими томонидан тўхтатиш сабабини, Қоидаларнинг қайси бандини (бандларини) бузганлиги тўғрисида тушунтириш беришни талаб қилиш;

транспорт воситасини тўхтатган ЙПХ ходимидан ўзини таништириши ва хизмат гувоҳномасини кўрсатишини ҳамда кўкрак нишон белгисини маълум қилишини талаб қилиш;

хизматни мобиль камерасиз олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик;

ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатини ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага қайд қилиш (ЙПХ ходими томонидан қонун ҳужжатларида алоҳида тартиб белгиланган ҳудуд ва объектлар яқинида хизмат олиб бориш ҳолатлари бундан мустасно).

мазкур Низомнинг 13-бандида назарда тутилган ҳолатлардан ташқари, транспорт воситаси кабинасидан тушмасдан, ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим қилиш;

содир этган қоидабузарлиги қайд этилган махсус мослама натижалари билан танишиш;

ҳуқуқбузарлик ҳолатини аниқлашда фойдаланилган махсус воситаларнинг сертификатлари (ёки уларнинг нусхаси)ни кўрсатилишини талаб қилиш;

Предложенные варианты

2018-06-18 16:31:01

Кенжабаев Одилжон Дултаевич

Комментарии и ответы

2018-06-18 16:32:52

Кенжабаев Одилжон Дултаевич

ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан тушунтиришлар бериш;

узрли сабабларсиз тўхтатиб турилмаслигини талаб қилиш;

ЙПХ ходимлари томонидан транспорт воситасини ёки ундаги юкни ташқи кўздан кечириш жараёнида иштирок этиш;

маъмурий баённома расмийлаштирилгандан сўнг, ўзи тўхтатилган ҳудудда ЙПХ ходимининг хизмат олиб бориши мумкинлиги (дислокацияси) ёки махсус тадбирларни ўтказилаётганлиги ҳақида марказий ахборот диспетчерлик хизмати (кейинги ўринларда МАДХ деб аталади) – ахборот диспетчерлик хизмати (кейинги ўринларда ­ АДХ деб аталади) дан қисқа маъмулот олиш;

маъмурий баённома расмийлаштирилганидан сўнг, ЙПХ ходимининг дислокацияси сақланаётган саф бўлими (бўлинмаси) бошлиғидан дислокацияни кўрсатишини талаб қилиш;

ўзига нисбатан расмийлаштирилган маъмурий баённома, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ҳужжатлари билан танишиш, улардан ўз ҳисобидан нусха олиш;

ЙПХ ходимининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги, ҳуқуқбузарлик бўйича расмийлаштирилган баённома ҳамда чиқарилган қарор устидан юқори турувчи орган (мансабдор шахс)га ёки судга шикоят қилиш;

Йўл ҳаракати қатнашчилари қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

18. Йўл ҳаракати қатнашчилари ЙПХ ходимлари билан ўзаро муносабатларда қуйидагиларга мажбур:

ЙПХ ходимининг қонуний талабларига бўйсуниши ва уларни бажариш;

транспорт воситасини бошқаришда белгиланган ҳужжатларни (транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва огоҳлантириш талонини, суғурта полиси, юк ҳужжатлари), шахсини тасдиқловчи (ҳайдовчи транспорт воситасини ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқарган ҳолларда)ҳужжатларни ЙПХ ходимлари талаб қилганда текшириш учун тақдим этиш;

ўзи гувоҳи бўлган ҳодиса ҳақида ЙПХ ходимига ҳаққоний маълумотни баён қилиш;

ЙПХ ходимига совға, моддий қимматликлар таклиф қилмаслиги ёки бошқа шаклда манфаатдор этишга қаратилган ҳаракатларни амалга оширмаслиги;

мансаб ваколатини суиистеъмол қилган ҳолда хизмат гувоҳномасини кўрсатмаслик (қонун ҳужжатларида содир этган қоидабузарлиги учун маъмурий баённома расмийлаштиришнинг алоҳида тартиби белгиланган шахслар бундан мустасно);

йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиси ҳамда ЙПХ ходими ўртасидаги ўзаро муносабатга халақит бермаслиги шарт.

Йўл ҳаракати қатнашчилари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам бажаради.

5-боб. Йўл ҳаракати қатнашчилари томонидан йўл ҳаракати
қоидалари бузилганда йўл-патруль хизмати ходимлари билан
ўзаро муносабати

19. ЙПХ ходими Қоидаларни бузган шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириш чоғида шахсий адовати туфайли шахснинг аҳволини оғирлаштирувчи томонга ўзгартиришга ҳаракат қилишига йўл қўйилмайди.

Содир этилган ҳуқуқбузарликни енгиллаштириш ҳисобига бошқа ҳуқуқбузарликни расмийлаштириш тақиқланади.

20. Агар йўл-ҳаракати қатнашчиси томонидан МЖтК 138-моддасининг биринчи-учинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда, яъни пиёдаларнинг йўл ҳаракатини тартибга солувчи ишораларига бўйсунмаслиги, йўлнинг ҳаракат қисмини белгиланмаган жойлардан кесиб ўтиши, йўлнинг қатнов қисмида, шу жумладан пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланаётганда телефондан фойдаланиши, китоблар ва бошқа адабиётларни ўқиши, аудио материалларни эшитиши, эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиши, шунингдек мопед ва велосипед ҳайдовчиларининг, уловли аравани бошқариб борувчи ва йўлдан фойдаланувчи бошқа шахсларнинг йўл ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаслиги, устунлик берувчи, тақиқловчи ёки кўрсатма берувчи йўл белгилари талабларига риоя этмаслиги, ҳайдовчиларга ҳар хил хизмат кўрсатиш мақсадида йўлнинг қатнов қисмида фуқароларнинг туриши, йўлларга ажратилган ҳудудда мол боқиши, худди шундай юқорида кўрсатилган шахсларнинг Қоидаларни бузиши йўл транспорт ҳодисаларини вужудга келтирса, ўзи содир этган ҳуқуқбузарлик фактига эътироз билдирмаса ҳамда унга жойнинг ўзида солинадиган жариманинг миқдори энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан ошмаса, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича баённома расмийлаштирилмайди.

Жарима тўлаганлиги тўғрисида ҳуқуқбузарга белгиланган шаклдаги квитанция берилади.

21. Башарти фуқаро ўзига солинадиган жаримага эътироз билдирса, у ҳолда МЖтКнинг 279-моддасига мувофиқ баённома тузилади.

22. МЖтК 138-моддасининг биринчи-учинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда маъмурий баённома тузилганда, маъмурий баённома пиёданинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида расмийлаштирилади. Агар унинг ёнида шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаса, унинг шахсига яқин орадаги ички ишлар органларига олиб бориб аниқлик киритилади.

23. Маъмурий жавобгарликка тортиш учун алоҳида тартиб белгиланган шахслар томонидан махсус мосламалар орқали Қоидаларнинг бузилганлиги аниқланганда, уларнинг жавобгарлик масаласи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

6-боб. Йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан хизмат вазифаларни бажаришда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби

24. Йўл ҳаракати қатнашчиларнинг Қоидаларга риоя этишларини назорат қилиш мақсадида махсус мосламалардан фойдаланилади.

25. ЙПХ ходимлари томонидан йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатини назорат қилишда фойдаланиладиган махсус мосламалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширувдан ўтган бўлиши лозим.

26. Рухсат этилмаган, сертификатига эга бўлмаган, сертификатининг амал қилиш муддати тугаган ёки белгиланган тартибда ички ишлар органлари ҳисобида мавжуд бўлмаган махсус мосламалардан фойдаланиш тақиқланади.

27. Транспорт воситаларининг оқими ва йўл шароитини ҳисобга олган ҳолда кўчма фоторадар ва мобиль комплекслар бириктирилган ЙПХ ходимлари томонидан уларнинг кунлик жойлашуви белгиланган ва махсус мосламалардан тегишли тартибда фойдаланиш чоралари кўрилган бўлиши лозим.

28. Кўчма фоторадар ва мобиль комплекслар билан ишлашга улардан фойдаланиш тартибини пухта ўзлаштирган ва қўллаш қоидалари бўйича синовдан ўтган ЙПХ ходимларига рухсат берилади.

29. Кўчма фоторадар ва мобиль комплекслардан фойдаланганда ЙПХ ходими мосламанинг кўрсаткичлари билан ҳаракат тезлигини ошириб Қоидаларни бузган ҳайдовчини таништириши, унинг талаби билан мосламанинг сертификат (ёки унинг нусхаси)ни кўрсатиши лозим.

30. ЙПХ ходимлари патруль автомобилларида фойдаланиш белгилаб қўйилган тезликни ўлчаш мосламаларини ўзбошимчалик билан ечиб олиши ва хизматга алоқаси бўлмаган бошқа (жисмоний ва юридик) шахсларнинг транспорт воситаларига ўрнатиши ҳамда хизматни ўташга алоқадор бўлмаган фуқароларни жалб қилиши қатъиян тақиқланади.

31. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлашнинг автоматлаштирилган (компьютерлаштирилган) бошқарув тизими (кейинги ўринларда АБТ деб аталади) таркибидаги йўл ҳаракатини назорат қилиш ҳамда видео кузатиш техник воситаларининг жойлашуви ва иш тартиби Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари – Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан тасдиқланадиган дислокация билан белгиланади.

32. Кўчма фоторадар ва мобиль комплексларни қўллаш жойи ва вақти ДЙҲХХ саф бўлими (бўлинмаси) бошлиғи томонидан тасдиқланган дислокацияга мувофиқ белгиланади.

Ҳайдовчи томонидан содир этилган қоидабузарлик кўчма фоторадар ва мобиль комплексларни қўллаш орқали аниқланганда, у мазкур Низомнинг 9-бандида белгиланган тартибда ЙПХ ходимининг дислокацияси ҳақида маълумот олиши мумкин.

33. Кўчма фоторадар ва мобиль комплекслар ёрдамида аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан расмийлаштирилган маъмурий баённомаларга ҳуқуқбузарлик ҳолатлари кўрсатилган фотосуратлар илова қилинади.

34. Қоидалар бузилишининг олдини олиш учун ЙПХ ходими патруль автомобили, махсус мосламаларни имитация қилувчи қурилмалар (макетлар, манекенлар) ёрдамидан фойдаланиши мумкин.

35. Дислокацияга асосан тезликни ўлчаш воситаси билан хизматга жалб этилган ЙПХ ходими ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимлари масъул ходимидан тезликни ўлчаш воситасини (мобиль комплекслар бундан мустасно) ва унга тегишли сертификати (ёки унинг нусхаси)ни қабул қилиб олади ва унинг бутлиги, созлиги, ўрнатилган тартибда ишлатилишига масъул ҳисобланади.

Бунда сертификат амал қилиш муддати тугаган тезликни ўлчаш воситалари асосида расмийлаштирилган маъмурий баённомалар юридик кучга эга бўлмайди ва ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқармайди.

36. ЙПХ ходими дислокацияга асосан бириктирилган ҳудудига етиб бориб хизматини бошлашидан олдин тезлик ўлчаш мосламасини фойдаланиш учун тайёрлайди, мослама хотирасига унинг ўрнатилган жойи, ҳаракат йўналиши, юқори тезлик чекланган кўрсаткичга қўшимча 5 километр фарқи билан маълумотни киритиб, хизматга киришади.

7-боб. Йўл ҳаракати қоидабузарликларни автоматлаштирилган
тизими ва қайд қилиш тартиби

37. МЖтКнинг 3091-моддасига кўра, маъмурий ҳуқуқбузарлик махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган тақдирда маъмурий баённома расмийлаштирилмасдан ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг иштирокисиз жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилади. Бунда ҳуқуқбузарликни такрорийлиги инобатга олинмайди.

Жарима солиш тўғрисидаги қарор махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари қўлланилган ҳолда олинган материаллар илова қилиниб, юридик кучга эга бўлган электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилади ҳамда ушбу ҳужжатни тузган ваколатли шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг кўчирма нусхаси махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари қўлланилган ҳолда олинган материаллар илова қилиниб, электрон ҳужжатни қоғоздаги ҳужжатга айлантириш йўли билан тайёрланади ҳамда мазкур қарор чиқарилган кундан эътиборан уч кун ичида буюртма почта жўнатмаси тарзида ҳуқуқбузарга юборилади.

38. Маъмурий ҳуқуқбузарлик махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган тақдирда, маъмурий жавобгарликка транспорт воситасининг мулкдори, юридик шахсга тегишли транспорт воситаларидан фойдаланиб содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик қайд этилган тақдирда, юридик шахснинг транспорт воситаларидан фойдаланиш учун масъул бўлган шахси жавобгар бўлади.

39. Транспорт воситаси бошқа шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари (олиб қочиши, ўғирлаши) натижасида транспорт воситаси эгаси (мулкдори)нинг фойдаланишида бўлмаган ҳолларда, жарима солиш тўғрисидаги қарорни бекор қилиб, бундай ҳужжатлар алоҳида йиғма жилдга тикиб борилади ҳамда ушбу ҳолат аниқланган заҳоти транспорт воситасини ушлаш бўйича МАДХга ахборот беради. МАДХ томонидан ушбу ҳолат юзасидан дарҳол ҳудудий ички ишлар органларига хабарнома юборилади.

40. Транспорт воситаси ушланган тақдирда белгиланган шаклдаги далолатнома тузилади ҳамда жарима солиш тўғрисидаги қарор ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар махсус ажратилган жойда ушлаб турилади. Далолатнома уч нусхада тузилиб, биринчи нусхаси транспорт воситасини махсус ажратилган жойда сақлаш учун масъул бўлган шахсда, иккинчи нусхаси ДЙҲХХ ходимида қолади, учинчи нусхаси ҳуқуқбузарга берилади.

Транспорт воситасини махсус ажратилган жойга олиб борилиши, ушлаб турилиши ҳамда ушлаб туриш билан боғлиқ ҳаражатларни қоплаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 149-сонли қарори билан тасдиқланган «Қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини тўхташ жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш тартиби тўғрисидаги низом» билан тартибга солинади.

8-боб. ЙПХ ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари жараёнида хизматни ўташини ўзига хос хусусиятлари

41. ЙПХ ходим ўз хизмат вазифаларини махсус аудио ва видео қайд этиш қурилмалари билан жиҳозланган транспорт воситаларидан ҳамда мобиль видеокамералардан фойдаланган ҳолда, Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган экипировкада ошкора усулда амалга оширади. Йўлларда хизматни яширин олиб бориш тақиқланади.

ЙПХ ходимининг махсус аудио ва видео қайд этиш қурилмалари билан жиҳозланган транспорт воситаларидан ҳамда мобиль видеокамералардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.

42. Патруль автомобили (мотоцикли)да, шунингдек бошқа транспорт воситаларида йўл ҳаракат устидан назорат олиб бориш жараёнида ҳайдовчи томонидан Қоидаларнинг бузилганлиги аниқланганда, мазкур транспорт воситасини тўхтатишда махсус чироқ-маёқча, овоз кучайтиргич мосламаси, қўл ёки жезл ишораларидан фойдаланилади.

Транспорт воситасини автомобиль йўлларининг кўриш чекланган қисмлари, бурилишдан олдин ва кейин, тик нишаблик ёки тик баландликлар, чорраҳалар, ер ости ўтиш жойлари олдида, темир йўл кесишмаси минтақаси ва бошқа хавфли жойларда тўхтатиш тақиқланади, кечиктириб бўлмайдиган ҳоллар бундан мустасно.

43. ЙПХ ходими махсус чироқ-маёқчаси ёқилган ёхуд товуш сигналларини бериб ҳаракатланаётган ЙПХ патруль автомобиллари кузатувида бўлган жамланмани пост ёки патруллик қилиш йўналиши ҳудудидан хавфсиз ва тўсиқсиз ўтиб кетиши чораларини кўриши зарур.

44. Махсус ва тезкор хизматларга тегишли чироқ-маёқчаси ёқилган, товушли сигналлари бериб ҳаракатланаётган транспорт воситалари уларнинг ўғирланганлиги, олиб қочилганлиги ёки маст ҳолда бўлган шахслар томонидан бошқараётганлиги ҳақида ишончли маълумотларга эга бўлган ҳоллардагина тўхтатилиши мумкин.

Махсус ва тезкор хизматларга тегишли транспорт воситалари иштирокида содир этилган йўл транспорт ҳодисаси бўйича, шунингдек ушбу транспорт воситасини маст ҳолда бўлган ҳайдовчи томонидан бошқарганлик фактини расмийлаштириш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

45. ЙПХ ходими қуйидаги ҳолларда ҳуқуқбузарни яқин орадаги ички ишлар бўлимига (кейинги ўринларда ИИБ деб аталади) олиб бориши мумкин:

ҳайдовчи ЙПХ ходимининг қонуний талабларига буйсунмаган ҳолларда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани содир этилган жойда тузиш имкони бўлмаса;

транспорт воситаларидан фойдаланиш, ҳаракат тартиби ва хавфсизлигини сақлаш қоидалари бузилган тақдирда ҳуқуқбузарда шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ва у ҳақида зарур маълумотлар бериш мумкин бўлган гувоҳлар бўлмаса.

46. Ҳуқуқбузар ИИБга олиб борилганда, ЙПХ ходими уларнинг шахсини аниқлаш чораларини кўради. Ҳуқуқбузарнинг шахси аниқланганда, унга нисбатан содир этган қоидабузарлиги юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилади. Ҳуқуқбузарнинг шахсининг аниқлаш имкони бўлмаганда, унинг содир этган қоидабузарлиги бўйича икки нусхада билдирги тайёрлаб, билдиргининг бир нусхасини ИИБ навбатчисига, иккинчи нусхаси эса ИИБ навбатчиси томонидан тегишли белги қўйилганидан сўнг ЙПХ ходимига топширилади.

47. Ўзининг шахсий хавфсизлиги ва ҳаракат қатнашчилари хавфсизлигини таъминлаш учун таъқиб қилиш ёки кузатиш вақтида ЙПХ ходими қуйидагиларга амал қилиши лозим:

патруль автомобилида махсус чироқ-маёқча ва товушли сигналлари мунтазам ёқилган ҳолатда бўлиши;

аниқ шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳолда ҳаракат тезлигини танлаши;

саф бўлим (бўлинма) ёки ИИБ навбатчисига ўзининг кетаётган жойи, қаердалиги ва ҳаракатнинг йўналиши тўғрисида маълум қилиб туриши;

бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларини ҳушёрлик ва эҳтиёткорлик чораларини кўришлари бўйича хабардор қилиб бориши;

таъқиб қилиш жараёнида, транспорт воситасининг ҳаракатланишини чеклаш чораларини кўриши.

ЙПХ ходими таъқиб қилиш ёки кузатиш вақтида йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли ҳаракатлар содир этмаслиги лозим.

48. ЙПХ ходими йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчилари ҳаракатига хавф туғдирадиган катта ҳажмли ва хавфли юкларни ташиш қоидалари бузилганлигини аниқлаганида саф бўлими (бўлинмаси) бошлиғидан ёки навбатчидан тегишли кўрсатма олгунга қадар, ушбу транспорт воситасини йўлнинг қатнов қисмидан четлаштириш чораларини кўриши лозим.

9-боб. Якунловчи қоида

49. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

* Изоҳ: Низомнинг мобиль камералардар фойдаланишга диор қисмлари йўл-патруль хизмати ходимларини мобиль камералар билан босқичма-босқич таъминлаш асосида кучга киради. Бунда, йўл-патруль хизмати ходимларини мобиль камералар билан таъминланганлик ҳолати Ички ишлар вазирлиги томонидан оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиб борилади.

Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 1
Не нравится: 2

Общие комментарии и ответы

2018-06-20 11:07:33

Эгамбердиев Азизбек Абдумаликович

2018-06-22 17:08:44

Haydarov Alisher Quvvatalievich
Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0
Проект Последняя редакция

Наименование мероприятияФорма реализацииСрок реализацииИсполнители
Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида01.01.2019 йил01.01.2019 йилЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ