Поиск

Расширенный поиск

Название документа

Йўл ҳаракати хавфсизлиги кунини ўтказиш ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикаси самарадорлигини ошириш тўғрисида

Тип документаПостановление
Орган, утверждающий документКабинет Министров Республики Узбекистан
РазработчикМинистерство внутренних дел Республики Узбекистан
Дата размещения документа16.06.2018 15:39
Дата завершения обсуждения01.07.2018 23:59
Вид документаПроект НПА
Текущее состояние документаОбсуждение прекращено
Обоснования необходимости принятия проектаЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 19 майдаги 377-сон қарорига мувофиқ
Планируемый срок вступления в силу15.07.2018
Номер письма о соглашении(не задано)
Номер и дата письма согласования Генеральной прокуратурой Республики Узбекистан(не задано)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори

Йўл ҳаракати хавфсизлиги кунини ўтказиш ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикаси самарадорлигини ошириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 19 майдаги 377-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ҳафтанинг ҳар жума куни «Йўл ҳаракати хавфсизлиги куни» этиб белгилансин ва ушбу кунда қуйидаги тадбирларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилсин:

йўл ҳаракати иштирокчилари орасида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш маданиятини шакллантириш, уларнинг қонунга итоаткорлик хулқ-атворини оммалаштиришга қаратилган самарали тарғибот тадбирларини ўтказиш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа давлат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликда аҳоли билан йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз риоя қилиш, шу жумладан, йўл-транспорт ҳодисалари энг кўп содир этиладиган ҳудудларда аҳоли орасида тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш орқали тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

кенг жамоатчилик иштирокида жойларда йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик содир этилиш сабаблари ва бунга имконият яратаётган шарт-шароитлар ҳамда уларни бартараф этиш борасида кўрилаётган чораларни танқидий муҳокама қилиш;

республика ва маҳаллий теле- ва радиоканалларда махсус телекўрсатув ва радиоэшиттиришларни ташкил этиш орқали йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик оқибатлари, пиёдалар ва транспорт воситалари ҳайдовчиларининг айби билан юз берган йўл-транспорт ҳодисалари ва бу борада уларнинг жавобгарлиги масалаларини мунтазам равишда ёритиб бориш орқали кенг жамоатчиликка профилактик таъсир кўрсатиш;

Предложенные варианты

Ничего не найдено

Комментарии и ответы

2018-06-18 12:18:20

Зокиров Латиф Хамидуллаевич

йўл ҳаракати хавфсизлиги ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикаси масалалари бўйича оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Интернет тармоғида мақолалар, шарҳлар ва бошқа материаллар чоп этилишини ташкил этиш.

«Йўл ҳаракати хавфсизлиги куни» доирасида амалга оширилаётган тадбирларни назорат қилиш, мониторинги, шунингдек, ваколатли органлар ва муассасаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссияси томонидан амалга оширилади.

2. Қуйидагилар:

йўл ҳаракати хавфсизлиги кунини ўтказиш бўйича намунавий дастур 1-иловага мувофиқ;

йўл ҳаракати хавфсизлиги куни доирасида тадбирларни ташкил этиш схемаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Дастурнинг бажарилиши учун масъул бўлган вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликда дастурда белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши ҳамда оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этсинлар.

Предложенные варианты

Ничего не найдено

Комментарии и ответы

2018-06-18 09:30:58

Yo'lchiyev Akmaljon Ilhomjanovich

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлишига олиб келадиган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши

ва амалга оширилишини;

«Тасвирий ойина» ижодий бирлашмаси билан биргаликда жамоат жойлари ва жамоат транспортида йўл ҳаракати хавфсизлигига бағишланган ижтимоий мавзудаги кўргазмали ташвиқот материаллари (қўлланмалар, эсдаликлар, флаерлар, плакатларни) жойлаштирилишини (тарқатилишини);

Предложенные варианты

Ничего не найдено

Комментарии и ответы

2018-06-18 09:32:09

Yo'lchiyev Akmaljon Ilhomjanovich

жамоатчиликни йўл ҳаракати хавфсизлиги куни доирасида ўтказиладиган тадбирларда иштирок этишга кенг жалб этишни таъминласинлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Автомобиль транспорти агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Ёшлар иттифоқи ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликда кенг жамоатчилик иштирокида ҳар ойнинг учинчи жума кунида «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилсин.

Республиканинг барча ҳудудларида «Автомобилсиз кун» акциясини ўтказишга қаратилган ташкилий-амалий, маданий-маънавий ҳамда тарғибот-ташвиқот чора-тадбирлари дастури ишлаб чиқилсин.

6. Мазкур дастурни тайёрлашда қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилсин:

«Автомобилсиз кун» акциясининг мазмун-моҳиятини, унинг экологик ҳолатни яхшилашга, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишга чорлайдиган, шу жумладан, транспорт воситаларисиз ҳаракатланиш мумкинлигини намойиш қилишни ўзида мужассам этган, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган маънавий-маърифий тадбирларни ташкил қилиш;

ҳайдовчиларни йўл ҳаракати хавфсизлиги, экологик муҳитни яхшилашга қўшаётган ҳиссаси, ҳайдовчининг транспорт воситасисиз бир кунлик ҳаётини атрофлича ёритишга қаратилган махсус телекўрсатувлар

ва радио эшитиришлар ташкил этилсин.

7. «Автомобилсиз кун» акцияси доирасида ташкил этиладиган тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, маҳаллий бюджет маблағлари, Ёшлар иттифоқи,Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши маблағлари ҳамда ҳомийлик хайриялари ҳисобидан қопланади.

8. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда:

мактабгача таълим муассасаларида йўлларда, чорраҳаларда ва пиёдаларни ўтиш жойларида ҳаракатланиш асосларини назарий-амалий ва кўргазмали тарзда ўқитиш;

умумтаълим мактабларида ўқувчиларга йўл ҳаракати қоидалари, ёнғинларнинг олдини олиш, ёнғинлар пайтида, шунингдек, фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш бўйича назарий-амалий кўникмаларни сингдириш ва мустаҳкамлаш мақсадида «Ҳаётий фаолият хавфсизлиги» мажбурий фанини жорий этиш бўйича дастурларни ишлаб чиқсинлар ҳамда тасдиқласинлар.

9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, давлат оммавий ахборот воситалари:

йўл ҳаракати хавфсизлиги кунини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритсинлар, йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мавзуга оид махсус телекўрсатувлар ва ижтимоий роликлар ишлаб чиқилишини ва уларнинг мунтазам намойиш этилишини таъминласинлар;

йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини қўпол равишда бузиб келаётган ҳайдовчи ва пиёдаларни аниқлаш мақсадида махсус рейдлар ташкил этсинлар;

ҳомийлик ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағларни жалб этган ҳолда йўл ҳаракати хавфсизлиги мавзусида плакатлар, буклетлар ва бошқа турдаги кўргазмали ташвиқот материаллари чоп этилишини ташкил этсинлар.

Предложенные варианты

Ничего не найдено

Комментарии и ответы

2018-06-18 12:09:40

Зокиров Латиф Хамидуллаевич

10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссияси тўғрисида» 1997 йил 2 июлдаги 333-сон ва «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш республика комиссиясининг таркибини тасдиқлаш тўғрисида» 2001 йил 10 декабрдаги 471-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ___________ ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил «____» _________даги _____-сон қарорига

1-ИЛОВА

Йўл ҳаракати хавфсизлиги кунини ўтказиш бўйича

НАМУНАВИЙ ДАСТУР

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро этиш муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Ташкилий тадбирлар

1.

«Йўл ҳаракати хавфсизлиги куни» давомида ҳудудларда амалга оширилаётган ишларни мувофиқлаштириш.

1. «Йўл ҳаракати хавфсизлиги куни» давомида амалга оширилаётган тадбирларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш учун масъул ходимларни белгилаш.

2. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар
ва вилоятлар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари томонидан ўтказилаётган тадбирларни умумлаштириш ва Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича вилоятлар
ва Республика идоралараро комиссияларига тақдим этиб бориш.

3. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича идоралараро комиссиялар томонидан профилактика куни давомида амалга оширилаётган тадбирларни ва масъул ижрочилар фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштиришни амалга ошириш.

3 кун

Ҳар жума куни

Доимий равишда

ИИВ

ИИВ ЙҲХББ, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБ ЙҲХБ

Идоралараро комиссия

2.

«Йўл ҳаракати хавфсизлиги куни» тадбирларини ўтказиш ва якуни бўйича амалга оширилган ишларни муҳокама қилиш.

1. Бириктирилган масъуллар томонидан «Йўл ҳаракати хавфсизлиги куни»ни ўтказиш.

2. Ўтказилган «Йўл ҳаракати хавфсизлиги куни» якуни бўйича амалга оширилган ишларни муҳокама қилиш.

3. Ҳар ой якунида тадбирда фаол иштирок этган фуқароларни ва масъулларни рағбатлантириш бўйича комиссия раисига таклиф киритиш.

Ҳар жума куни

Ҳар ойнинг охирги жума куни

Идоралараро комиссия

3.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиш аҳволи, уларнинг келиб чиқиш сабабларини таҳлил ва мониторинг қилиш асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини такомиллаштириш.

«Йўл ҳаракати хавфсизлиги куни» тадбирларини бевосита амалга оширувчи масъул шахслар томонидан қонун бузиш ҳолатлари, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини ўрганиш асосида таклифлар ишлаб чиқиш.

Тадбирлар давомида

«Йўл ҳаракати хавфсизлиги куни» тадбирларини ўтказишга масъуллар

II. Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш, йўл-транспорт ҳодисаларининг оқибатларини тушунтиришга қаратилган
тарғибот-ташвиқот тадбирлари

4.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини, уларни бузиш оқибатларини тушунтириш ва тарғиб қилишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш.

Ҳар бир корхона ва ташкилотда, таълим муассасасида, маҳаллаларда семинарлар, давра суҳбатлари, учрашувлар ва муҳокама этишнинг бошқа шаклларини қўллаган ҳолда йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари ва йўл-транспорт ҳодисаларининг оқибатларини тушунтириш.

Ҳар жума куни

ИИВ, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ҚР Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари, бошқа вазирлик ва идоралар, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Ёшлар иттифоқи

5.

Йўлларда ҳаракат иштирокчилари томонидан йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш борасида ташвиқот воситаларидан фойдаланган ҳолда чора-тадбирларни амалга ошириш.

1. Йўл ҳаракати иштирокчилари, хусусан ҳайдовчилар, пиёдалар, велосипед ҳайдовчиларини огоҳликка чақирувчи, уларнинг маданияти ва фуқаролик онгини оширишга қаратилган махсус буклетлар
ва эслатмалар ишлаб чиқиш, уларни жамоатчилик
ва фуқаролик жамияти институтлари вакилларини кенг жалб этган ҳолда ҳайдовчилар, пиёдалар ва велосипед ҳайдовчилари ўртасида тарқатиш.

2. Мавзули реклама-ташвиқот воситаларини (плакатлар, баннерлар, стендлар ва шу кабилар), йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга мўлжалланган бошқа воситаларни биринчи навбатда, транспорт воситалари жадал ҳаракатланадиган, умумий фойдаланишдаги, халқаро ва республика аҳамиятига молик йўлларда, темир йўл вокзалларида, Тошкент метрополитени, шунингдек таълим муассасалари, ташкилотлар, маҳаллаларда ва бошқа жамоат жойларида ўрнатиш.

Ҳар жума куни

Ҳар ойда

ИИВ, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Ёшлар иттифоқи

ҚР Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари, ИИВ, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Ёшлар иттифоқи

6.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари томонидан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда соҳага киритилаётган янгиликларни аҳолига етказиш борасида тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб бориш.

Меҳнат жамоалари, маҳаллалар, таълим муассасаларидаучрашувлар ташкил этиш орқали йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари томонидан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда соҳага киритилаётган янгиликларни етказиш.

Ҳар жума куни

ИИВ, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ҚР Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Ёшлар иттифоқи

7.

Йўл-транспорт ҳодисаларини, шунингдек, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имкон бераётган шарт-шароитларни танқидий муҳокама қилиш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш.

1. Ўтказиладиган профилактика кунлари доирасида кенг жамоатчилик иштирокида йўл-транспорт ҳодисалари, уларнинг келиб чиқиш сабаблар ва бунга имкон бераётган шарт-шароитларни муҳокама қилиш.

2. Йўл-транспорт ҳодисаси содир этилишига сабаб бўлувчи омилларни бартараф этиш борасида тегишли ташкилот ва муассасаларга тақдимномалар киритиш.

Ҳар жума куни

Ҳар ойда

ИИВ, бошқа вазирлик ва идоралар, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши

ИИВ

8.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини қўпол ва доимий равишда бузиб келаётган шахсларга профилактик таъсир чораларини кўрсатиш мақсадида кенг жамоатчилик иштирокида сайёр суд муҳокамаларини ташкил этиш.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини қўпол ва доимий равишда бузиб келаётган ҳайдовчилар томонидан қонун бузиш ҳолатларини олдини олиш, аҳолини огоҳликка чақириш ва уларни қонунга итоаткорлик руҳида тарбиялаш мақсадида кенг жамоатчилик иштирокида сайёр судлар ўтказиш.

Ҳар жума куни

ИИВ, Олий суд, Бош прокуратура, вазирлик ва идоралар, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши

9.

Болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишининг олдини олиш, йўлларда хавфсиз ҳаракатланиш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган тадбирларни ташкил этиш.

1. Янги ўқув йилининг бошланиши муносабати билан 2-12 сентябрь кунлари «Диққат болалар!» профилактик тадбирларини ўтказиш.

2. Мактаб ўқувчиларининг «Йўл ҳаракати қоидалари» бўйича олган билимларини мустаҳкамлаш, уларда йўлларда хавфсиз ҳаракатланиш кўникмаларини шакллантириш мақсадида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида тўрт босқичли «Яшил чироқ» мусобақаларини ўтказиш.

3. Мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларининг тарбияланувчилари ва таҳсил олувчи ўқувчилари учун мўлжалланган кўргазмали тарзда қўлланмалар, буклетлар ва брошюралар тайёрлаш ва тарқатиш.

4. Умумтаълим мактаблари, коллежлар ва лицейлар ўқувчилари орасида «Яшил ранг», «Йўл ҳаракати қоидалари билимдони», «Энг намунавий йўловчи» каби викториналарни ҳамда «Диққат, пиёда!», «Диққат, болалар!» деб номланган профилактика кампанияларини ўтказиш.

5. Болаларга йўл ҳаракати қоидаларини, жумладан велосипед ҳайдаш кўникмаларини ва йўллардан ўтиш тартибини ўргатиш.

Сентябрь ойида

Қўшма қарор асосида

Доимий равишда

Ҳар йили

мунтазам

Халқ таълими вазирлиги, ИИВ, МТРК, ЭОАВМА,

Ёшлар иттифоқи

ИИВ, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Автомобиль транспорти агентлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Соғлом авлод учун фонди, МТРК, «Автоҳамроҳ» журнали

Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, ИИВ, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги,
Ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ёшлар иттифоқи,
ҚР Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари

Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар иттифоқи, ИИВ

10.

Автомобиль йўлларига яқин жойлашган таълим муассасаларига кириш жойларида ўқувчи-ёшларнинг хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриш.

Ўқувчи-ёшларнинг йўлларни кесиб ўтишида хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўқитувчилар ва Ёшлар иттифоқининг етакчиларидан йўл ҳаракати жамоатчи навбатчиси фаолиятини йўлга қўйиш.

Доимий

равишда

ИИВ, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

III. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишда
оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик

11.

Марказий ва вилоят телеканалларида йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ воқеаларни, уларнинг вужудга келиш сабаблари ва шарт-шароитларини ёритишга бағишланган махсус кўрсатув ва ахборот дастурлари, шунингдек, воқеаларни ёритиш гуруҳлари томонидан тайёрланадиган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойлардан уларни бартараф этиш бўйича тезкор репортажларни эфирга узатиш.

1. Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари, уларга амал қилмаслик сабаблари ва оқибатлари, йўл ҳаракати иштирокчиларининг жавобгарлик масалаларини ёритиш.

2. Йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлган жойлардан тўғридан-тўғри ҳайдовчилар ва йўловчилар айби билан юз берган йўл-транспорт ҳодисалари, жароҳатланганлар иштирокида тарғибот кўрсатувларини ташкил этиш орқали кенг жамоатчиликка намойиш этиш.

Ҳар жума куни

МТРК,

ЭОАВМА,

ИИВ,

ҚР Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари

12.

Болалар ўртасида йўлларда ҳаракатланиш ва йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган қисқа метражли видеороликлар ва мультипликацион фильмлар яратиш.

Болаларга йўлларда ҳаракатланиш қоидаларини бола тилида 5-10 дақиқага мўлжалланган видеороликлар
ва мультипликацион фильмлар яратиш орқали оммавий ахборот воситалари, айниқса «Болажон» телеканалида, мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида намойиш этиш.

Доимий равишда

Ўзбекфильм, МТРК, ИИВ, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги

13.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикаси масалалари, шу жумладан, йўл ҳаракати маданиятини, йўл ҳаракати қатнашчиларининг ўзаро бир-бирини ҳурмат қилишини ва бирдамлигини оширишга йўналтирилган ижтимоий роликларни, мақолалар, шарҳлар ва бошқа материаллар тайёрлаш ҳамда оммавий ахборот воситаларида ва Интернет тармоғида узатиш (чоп этиш).

1. Йўл ҳаракати хавфсизлиги кунлари давомида амалга оширилаётган тадбирларни ёритиб бориш.

2. Йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатланиш маданиятини тарғиб қилиш бўйича кўрсатув, ток-шоу, лавҳалар намойиш этиш, эшиттиришларни эфирга бериш ва мақолалар чоп этиш. Ушбу мавзуга бағишланган махсус видеороликлар тайёрлаш
ва намойиш этиш.

3. Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ ҳолатларни акс эттирувчи мақолалар, рисолалар ҳамда ижтимоий роликларни тайёрлаш ва даврий босма оммавий ахборот воситалари,Интернет тармоғи орқали аҳоли эътиборига етказиш.

Ҳар жума куни

МТРК, ИИВ, ЭОАВМА, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,

Ёшлар иттифоқи

IV. Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолатларини олдини олиш
ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикасини таъминлашга қаратилган махсус тадбирлар

14.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида қоидабузарликларни аниқлашга қаратилган махсус рейдлар ва текширувларни ўтказиш.

1. Йўлларда ҳаракатланаётган транспорт воситалари ҳайдовчилари ва пиёдалар томонидан қонун бузиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш борасида махсус рейдлар ташкил этиш орқали бартараф этиш чораларини кўриш.

2. Рухсатсиз транспорт воситаларини таъмирлаш ҳолатларини аниқлаш мақсадида автомобилларни таъмирлаш устахоналарида текширувлар ўтказиш.

3. Транспорт воситаларининг техник ҳолатини яхшилаш мақсадида техник носоз транспорт воситаларини аниқлаш бўйича рейдлар ташкил этиш.

Ҳар жума куни

ИИВ, МТРК

ИИВ,

Солиқ қўмитаси

ИИВ, Автомобиль транспорти агентлиги

15.

Ўқув машғулотлари бошланиши ва тугаши арафасида йўл-патруль ва патруль-пост хизматлари нарядларининг йўналишларини мактаб, лицей, коллеж ва олий таълим муассасаларига яқинлаштириш.

Ўқувчи-ёшлар ўртасида йўл транспорт ҳодисалари содир бўлишини олдини олиш мақсадида ўқув йиллари давомида таълим муассасаларига туташ бўлган ва яқин йўлларга йўл-патруль ва патруль-пост хизматлари нарядларини жойлаштириш.

Доимий равишда

ИИВ

16.

Тирбандлик хосил бўлаётган йўлларни мониторинг қилиш асосида унибартараф этиш чораларини кўриш.

Йўлларда тирбандликлар хосил бўлиш жойларини аниқлаш асосида унинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ва бартараф этиш борасида чора-тадбирлар белгилаш.

Доимий равишда

ИИВ, Ўзбекистон Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил «____»_________даги _____-сон қарорига

2-ИЛОВА

Йўл ҳаракати хавфсизлиги куни доирасида тадбирларни ташкил этиш

СХЕМАСИ

Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 1

Общие комментарии и ответы

2018-06-20 17:49:47

Bobaxanova Iqbola Otaxonovna

2018-06-24 01:02:05

Djurayev Shoyadbek Shuxratovich

2018-06-24 01:03:44

Djurayev Shoyadbek Shuxratovich
Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0
Проект Последняя редакция

Наименование мероприятияФорма реализацииСрок реализацииИсполнители
Йўл ҳаракати хавфсизлиги кунини ўтказиш ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикаси самарадорлигини ошириш тўғрисида15.07.2018 йил15.07.2018 йилЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ