Поиск

Расширенный поиск

Название документа

Етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Тип документаПостановление
Орган, утверждающий документКабинет Министров Республики Узбекистан
РазработчикМинистерство народного образования Республики Узбекистан
Дата размещения документа18.06.2018 13:30
Дата завершения обсуждения03.07.2018 23:59
Вид документаПроект НПА
Текущее состояние документаОбсуждение прекращено
Обоснования необходимости принятия проектаЎзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ ҳамда етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳуқуқлари кафолатларининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада кучайтириш
Планируемый срок вступления в силу25.06.2018
Номер письма о соглашении(не задано)
Номер и дата письма согласования Генеральной прокуратурой Республики Узбекистан(не задано)

Лойиҳа

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ ҳамда етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳуқуқлари кафолатларининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат тарбия, даволаш-соғломлаштириш, тиббий-ижтимоий муассасаларига ҳамда академик лицейларга, шунингдек, касб-ҳунар коллежларига таълим-тарбияга берилган кундан эътиборан тўлиқ давлат таъминотида бўлади.

2. Белгилаб қўйилсинки:

тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болаларга ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга таълим бериш, озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-бош, пойабзал ва бошқа ашёвий таъминот буюмлари билан таъминлаш, улар таълим муассасаларини битираётганда, ишга қабул қилинаётганда кийим-бош, пойабзал ва бошқа ашёвий таъминот буюмлари сотиб олиш учун нафақа тўлаш билан боғлиқ харажатлар давлат таълим муассасалари фаолиятини таъминлаш учун тегишли йилга назарда тутиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таълим олаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уларнинг шахсий харажатлари учун ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида пул маблағлари тўланади.

3. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таълим олаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни пул нафақалари ҳамда озиқ-овқат, кийим-бош, пойабзал ва бошқа ашёвий таъминот буюмлари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.Акмалов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А. Арипов

Предложенные варианты

Ничего не найдено

Комментарии и ответы

2018-06-20 01:10:27

Turapov Javokhirbek Usmonovich

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил ___ ___________ даги

___-сон қарорига

1-ИЛОВА

Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таълим олаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни пул нафақалари ҳамда озиқ-овқат, кийим-бош, пойабзал ва бошқа ашёвий таъминот
буюмлари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таълим олаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-бош, пойабзал ва бошқа ашёвий таъминот буюмлари (кейинги ўринларда ижтимоий таъминот ёрдами деб юритилади), транспортда юриш карточкалари, шунингдек, улар таълим муассасаларини битираётганда, ишга қабул қилинаётганда кийим-бош, пойабзал ва бошқа ашёвий таъминот буюмлари сотиб олиш учун нафақа (кейинги ўринларда битирув нафақаси деб юритилади) билан таъминлаш тартибини белгилайди.

2. Давлат тарбия, даволаш-соғломлаштириш, тиббий-ижтимоий муассасаларини тамомлаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига ўқишга қабул қилинган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар шу кундан эътиборан тўлиқ давлат таъминотида бўлади.

3. Ушбу Низом академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида (кейинги ўринларда муассаса деб юритилади) таълим олаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шунингдек муассасада таълим олаётган даврида етим ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлиб қолган ҳамда ҳомий тайинлашнинг имкони мавжуд бўлмаганлиги сабабли тўлиқ давлат таъминотига олинган болаларга (кейинги ўринларда ўқувчи деб юритилади) (шахслар) нисбатан татбиқ этилади.

4. Мазкур Низом қуйидагиларга татбиқ этилмайди:

давлат тарбия, даволаш-соғломлаштириш, тиббий-ижтимоий муассасаларида тарбияланаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган болаларга;

васийлик ёки ҳомийлик белгиланган болаларга;

оилага тарбияга (патронат) олинган болаларга;

олий таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги таълим йўналиши, таълимнинг сиртқи шаклида таълим олаётган, шунингдек магистратура мутахассислиги бўйича бакалавриат босқичини битирган йили ўқишга қабул қилинмаган талабаларга.

5. Ўқувчилар мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотлари билан, 2-иловага мувофиқ кийим-бош, пойабзал ва бошқа ашёвий таъминот буюмлари билан таъминланади.

Бундан ташқари, ўқувчиларга улар умумтаълим мактаби ёки муассасани битираётганда, ишга қабул қилинаётганда кийим-бош, пойабзал ва бошқа ашёвий таъминот буюмлари сотиб олиш учун бир йўла энг кам ойлик иш ҳақининг
100 баравари миқдорида, йўл харажатлари учун энг кам ойлик иш ҳақининг
5 баравари миқдорида битирув нафақаси берилади.

6. Агар ўқувчининг яшаш жойи у таълим олаётган умумтаълим мактаби ёки муассаса жойлашган жойдан 3 километрдан ортиқ масофани ташкил этса, ўқувчилар транспортда юриш карточкалари билан таъминланади.

7. Муассасада таълим олаётган васийликка (ҳомийликка), оилага тарбияга (патронат) берилган ўқувчилар вояга етгандан сўнг, уларга шахсий харажатлари учун муассасани тамомлагунларига қадар ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида пул маблағлари бериб борилади.

8. Муассасада таълим олаёган вақтда етим бўлиб қолган, ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга нисбатан қонун ҳужжатларида белигиланган тартибда ҳомий тайинланади. Ҳомий тайинлашнинг имкони мавжуд бўлмаган ҳолларда, муассаса жойлашган ҳудуддаги туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан ушбу болаларга нисбатан улар таълим олаётган муассаса ҳомий этиб тайинланади.

Туман (шаҳар) ҳокимининг қарори боланинг тўлиқ давлат таъминотида бўлган болалар тоифасига киришига асос ҳисобланади.

Ушбу тоифадаги ўқувчиларга битирув нафақаси берилмайди.

2-боб. Ўқувчиларга ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақасини бериш масаласини кўриб чиқиш тартиби

10. Муассасада ўқувчиларга ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақасини бериш юзасидан мурожаатларни ўрганиш бўйича доимий комиссия (кейинги ўринларда комиссия деб юритилади) тузилади.

11. Комиссия таркибига муассасанинг тегишли ходимлари киритилади ва муассаса раҳбари томонидан тасдиқланади.

12. Комиссия камида етти кишидан иборат қуйидаги таркибда тузилади:

комиссия раиси – муассаса раҳбари;

комиссиянинг масъул котиби – муассаса раҳбарининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари;

муассаса юрисконсульти;

муассаса ҳисобчиси;

тўлиқ давлат таъминотида бўлган боланинг гуруҳ раҳбари;

танлов асосида икки нафар педагог;

касаба уюшмаси қўмитаси раиси.

13. Ўқувчиларга ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақасини бериш бўйича тегишли ҳужжатларни йиғиш ва расмийлаштириш ўқувчининг гуруҳ раҳбари ёки мураббийи (кейинги ўринларда гуруҳ раҳбари деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

14. Ўқувчилар ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақасини олиш учун муассаса раҳбарига ариза билан мурожаат қилади.

15. Ўқувчига ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақасини бериш масаласини ҳал қилиш учун гуруҳ раҳбари томонидан комиссияга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) ўқувчининг аризаси;

б) туман (шаҳар) ҳокимининг ўқувчини давлат тарбия, даволаш-соғломлаштириш, тиббий-ижтимоий муассасаларга жойлаштириш ёки тўлиқ давлат таъминотига олиш ҳақидаги қарори нусхаси;

в) ўқувчининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси;

г) ўқувчининг етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар:

ота-онасининг ўлими ҳақидаги гувоҳнома нусхаси ёки суднинг ота-онани вафот этган деб топганлиги тўғрисидаги қарори нусхаси;

ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

д) кам таъминланган оила сифатида рўйхатда турувчи оила фарзанди эканлигини тасдиқловчи ҳужжат (муассасада таълим олаётган даврида вояга етганлиги (ўн саккиз ёшга тўлганлиги) муносабати билан ҳомийликдан чиққан ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсияси тўхтатилган ўқувчилар учун талаб этилади).

16. Ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн иш кунида комиссия томонидан кўриб чиқилади.

17. Келиб тушган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаси бўйича ўқувчига ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақасининг берилиши ёки рад этилиши тўғрисида комиссиянинг қарори қабул қилинади ва таълим муассасаси раҳбари томонидан тасдиқланган баённома билан расмийлаштирилади.

Комиссия томонидан қарор нусхаси уч иш кунида ўқувчига етказилади.

18. Комиссия раиси ва аъзолари ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақасининг берилиши ёки рад этилиши тўғрисидаги комиссия қарорининг қонунийлиги ва уни тўғри қабул қилинганлиги учун жавобгар ҳисобланади.

3-боб. Ўқувчига ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақасини беришни расмийлаштириш тартиби

19. Ўқувчига ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақаси комиссиянинг қарорига мувофиқ қабул қилинган муассаса раҳбарининг буйруғига асосан берилади.

20. Муассаса ҳисобчиси томонидан ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақасини бериш бўйича ушбу Низомнинг
3-иловасига мувофиқ шаклда икки нусхада сўровнома тузилади.

21. Сўровноманинг бир нусхаси уч иш кунида тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармаларига (кейинги ўринларда молия органлари
деб юритилади) тақдим этилади.

22. Сўровнома муассасанинг биринчи босқичига қабул қилинган ўқувчилар учун ҳар йили 15 сентябргача, бошқа ўқувчилар эса келгуси йил учун жорий йилнинг 15 декабрига қадар шакллантирилади.

Муассасада таълим олаётган даврида тўлиқ давлат таъминотига олинган ўқувчилар учун сўровнома у тўлиқ давлат таъминотига олингандан сўнг 15 кун ичида шакллантирилади.

23. Молия органлари томонидан сўровномага биноан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда муассасанинг харажатлар сметасига тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали маблағ ажратилади.

4-боб. Ўқувчиларга ижтимоий таъминот ёрдамини бериш тартиби

24. Ўқувчига ижтимоий таъминот ёрдамини бериш нақд пул шаклида ёки уларнинг банк пластик картасига пул ўтказиш орқали амалга оширилади.

25. Ўқувчиларнинг хоҳишига кўра, ижтимоий таъминот ёрдамини олиш учун тўланадиган пул маблағларининг ўрнига унга тенг миқдорда кийим-бош, пойабзал ва бошқа ашёвий таъминот буюмлари берилиши мумкин.

Кийим-бош, пойабзал ва бошқа ашёвий таъминот буюмлари мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ рўйхатда белгиланган ашёвий таъминот буюмлари орасидан ўзи истаган буюмларни кўрсатган ҳолда ўқувчининг муассаса раҳбари номига ёзган аризасига биноан олиб берилади.

26. Ўқувчига ижтимоий таъминот ёрдами шахсий имзоси қўйилган тарқатиш қайдномаси асосида берилади.

27. Айрим сабабларга кўра ўтган давр учун тўланмай қолган ижтимоий таъминот ёрдами кейинги тўловларга қўшиб тўланади.

5-боб. Ўқувчиларни транспортда юриш карточкалари билан таъминлаш тартиби

28. Транспортда юриш карточкалари йўловчи ташиш транспортларида (таксидан ташқари) юриш учун ойлик йўл чипталари жорий этилган ҳудудларда берилади.

Агар ўқувчи ўқийдиган туманда (шаҳар) ёки аҳоли пунктида бу турдаги карточка тизими бўлмаса, у ҳолда уларга жамоат транспортида юришлари учун белгиланган миқдорда нақд пул берилади.

29. Транспортда юриш карточкалари муассасаларнинг харажатлар сметасига ажратилган маблағлар ҳисобидан сотиб олинади.

30. Транспортда юриш карточкалари муассасалар томонидан йўловчилар ташиш транспорти хизматларини кўрсатувчи ташкилотнинг шахсий ғазна ҳисобварағига пул ўтказиш йўли билан харид қилинади.

31. Транспортда юриш карточкалари ўқувчиларга жорий ой тугашига камида икки кун қолганида тарқатилади.

Транспортда юриш карточкалари ўқиш даври учун берилади.

6-боб. Ўқувчиларга битирув нафақасини бериш тартиби

32. Ўқувчиларга битирув нафақалари бир маротаба, улар умумтаълим мактабини ёки академик лицей ва касб-ҳунар коллежларини битираётганда, ишга қабул қилинаётганда берилади.

33. Ўқувчи умумтаълим мактабининг 11-синфини битириб, ишга қабул қилинаётган бўлса, унга битирув нафақаси ўзи тарбияланган муассасасидан берилади.

Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларини битираётган, ишга қабул қилинаётган ўқувчига битирув нафақаси ўзи таълим олган муассасаси томонидан берилади.

34. Агар ўқувчи умумтаълим мактабининг 11-синфини ёки академик лицей ва касб-ҳунар коллежларини битириб, олий таълим муассасасига ўқишга кирган тақдирда, унга битирув нафақаси ўзи таълим олаётган олий таълим муассасасини битираётганда, ишга қабул қилинаётганда ушбу олий таълим муассасаси томонидан берилади.

35. Битирув нафақаси ҳар йили 1 сентябргача битирувчининг банк пластик картасига пул ўтказиш орқали ёки нақд пул шаклида берилади.

36. Ўқувчиларга битирув нафақаси шахсий имзоси қўйилган тарқатиш қайдномаси асосида берилади.

37. Битирувчи ўз хоҳишига кўра битирув нафақаси ўрнига унга тенг миқдорда кийим-бош, пойабзал ва бошқа ашёвий таъминот буюмларини олиши мумкин.

7-боб. Ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақасини молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи

38. Ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақаларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (кейинги ўринларда бюджет деб юритилади) маблағлари ҳисобидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

39. Ўқувчиларга ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақаси учун сарфланадиган харажатлар миқдори улар таълим олаётган муассасалар томонидан тақдим этилган сўровномаларга асосан муассасаларнинг харажатлар сметасида режалаштирилади.

40. Ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари
ҳамда битирув нафақаларини бериш учун сарфланадиган маблағларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тегишли таълим муассасасининг бухгалтерияси томонидан амалга оширилади.

41. Муассасалар томонидан ҳар ўқув йили якунида ушбу Низомнинг
4-иловасига мувофиқ шакл бўйича ҳисобот тайёрланади ва молия органларига тақдим этилади.

42. Молия органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳисобот тақдим этилади.

43. Асоссиз равишда тўланган ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақалари белгиланган тартибда бюджетга қайтарилади.

8-боб. Якуний қоидалар

44. Муассасаларнинг ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақаларини бериш билан боғлиқ фаолиятини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

45. Шахсий жавобгарлик:

Муассаса томонидан ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақаларини асосли тайинлаш ва тўлашнинг амалдаги тартибларга риоя қилинганлиги ва молиявий ҳисоботларнинг тўғрилиги бўйича комиссия раисига;

ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақалари учун ажратилган маблағларнинг муассасаларга ўз вақтида ва тўлиқ ўтказиб берилиши бўйича молия органи раҳбарига;

муассаса томонидан ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақаларининг ўқувчи ва талабага ўз вақтида ва тўлиқ тўлаб берилиши бўйича муассаса раҳбари ва бош ҳисобчига юклатилади.

46. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таълим олаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни пул нафақалари ҳамда озиқ-овқат, кийим-бош, пойабзал ва бошқа ашёвий таъминот буюмлари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг
ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни озиқ-овқат билан таъминлаш

НОРМАЛАРИ

(бир киши ҳисобига кунига грамм (брутто)

Т/р

Озиқ-овқатмаҳсулотларинингноми

15-18 ёш

1.‎

1-сорт буғдой нон

600‎

2.‎

Буғдойуни*

35‎

3.‎

Картошка крахмали*

3‎

4.‎

Дуккаклиларёрмаси, макарон маҳсулотлари*

75‎

5.‎

Қанд-шакар

90‎

6.‎

Қандолатчиликмаҳсулотлари

25‎

7.‎

Сариёғ*

30‎

8.‎

Ўсимликёғи*

20‎

9.‎

Сут, қатиқ-сутмаҳсулотлари

400‎

10.‎

Қаймоқ

10‎

11.‎

Сузма*

70‎

12.‎

Пишлоқ*

12‎

13.‎

Гўшт, паррандагўшти

200‎

14.‎

Пиширилган колбаса, сосискалар*

25‎

15.‎

Балиқ

35‎

16.‎

Тухум (дона)

1‎

17.‎

Картошка*

400‎

18.‎

Сабзавотлар, ошкўклар, тузламалар, шу жумладан томат (3 г.)

455‎

19.‎

Ҳўлмевалар

250‎

20.‎

Мева, сабзавотшарбатлари

200‎

21.‎

Қуруқмевалар, шу жумладаннаъматак (5 г.)

15‎

22.‎

Чой

0,5‎

23.‎

Йодланган туз

8‎

24.‎

Ачитқилар*

1‎

25.‎

Зираворлар*

2‎

* Бирҳафтаучунўртачасуткаликнормалар.

Изоҳлар:

1. Айрим озиқ-овқат маҳсулотларини муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган маҳсулотларни асосий озиқ-овқат моддалари бўйича алмаштириш жадвалига мувофиқ ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар доирасида алмаштиришга рухсат этилади.

2. Муассасалар ва ётоқхоналарда иссиқ овқат мавжуд бўлмаганда, шунингдек фақат бир марталик иссиқ овқат мавжуд бўлганда, ўқувчиларга бир марталик овқат билан компенсация қилинмаган миқдорда (савдо устамасини ҳисобга олган ҳолда) тўлиқ ёки қисман нақд пул берилади.

3. Муассасаларда бошқа шаҳарлардан келган етим болалар ва ота-онаси ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга улар муассасага етиб келган вақтдан бошлаб ўқишга қабул қилингунгача бепул овқат берилади.

2-ИЛОВА

ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни

кийим-бош, пойабзал ва бошқа ашёвий таъминот буюмлари билан таъминлаш

НОРМАЛАРИ

Т/р

Кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар номи

Ўлчовбирлиги

Бирўқувчиҳисобига

Ўғилболаларучун

Қиз болалар учун

сони

фойдаланишмуддати (йил)

сони

фойдаланишмуддати (йил)

Кийим-бош

1.

Қишки пальто

дона

1‎

3‎

1‎

3‎

2.

Мавсумий пальто, куртка

дона‎

1‎

2‎

1‎

2‎

3.

Ўқишучун костюм:

4.

Қишки

тўплам

1‎

1‎

1‎

1‎

5.

Ёзги

тўплам

1‎

1‎

1‎

1‎

6.

Ўқишучунип-газламадантикилганоқкўйлаклар

дона

2‎

2‎

2‎

2‎

7.

Спорт формасивакеталар

тўплам

2‎

2‎

2‎

2‎

8.

Ўғилболаларучункостюмлар

тўплам

3‎

2‎

9.

Қизларучункўйлаклар (юбкалар, блузкалар)

дона

3‎

2‎

10.

Қизларучунуйхалатлари

дона

2‎

2‎

11.

Ўғилболаларучунип-газламадантикилганусткикўйлаклар

дона

3‎

1‎

12.

Байрамларучунқишки костюм ёкикўйлак

дона

1‎

2‎

1‎

2‎

13.

Байрамларучунёзги костюм ёкикўйлак

дона

1‎

2‎

1‎

2‎

14.

Жун свитер (жемпер)

дона

1‎

2‎

1‎

2‎

15.

Қизларучунрейтузалар

дона

2‎

1‎

16.

Ёзги бош кийим

дона

1‎

1‎

1‎

1‎

17.

Қишки бош кийим

дона

1‎

2‎

1‎

2‎

18.

Дастрўмол

дона

4‎

1‎

4‎

1‎

19.

Уйшимлари (жинсилар)

дона

1‎

1‎

1‎

1‎

20.

Ўғилболаларучуншимкамарлари

дона

1‎

1‎

21.

Яримжуншарфлар

дона

1‎

3‎

1‎

3‎

22.

Қўлқоплар (панжасизқўлқоплар)

жуфт

1‎

3‎

1‎

3‎

23.

Бюстгальтер

дона

3‎

1‎

24.

Қизларучун трико

дона

5‎

1‎

25.

Калта спорт иштонлари

дона

2‎

1‎

26.

Шортилар

дона

1‎

1‎

1‎

1‎

27.

Майка

дона

3‎

1‎

28.

Футболка

‎дона

2‎

1‎

2‎

1‎

29.

Ип-газламапайпоқлар, гольфлар

жуфт

5‎

1‎

5‎

1‎

30.

Тунгикўйлаклар, пижамалар

та

2‎

1‎

2‎

1‎

31.

Колготкалар

жуфт

5‎

1‎

32.

Чўмилишкўйлаги, плавкилар

та

1‎

1‎

1‎

1‎

Пойабзал

33.

Ботинкалар, туфлилар, кроссовкалар

жуфт

3‎

1‎

3‎

1‎

34.

Шиппаклар

жуфт

2‎

1‎

2‎

1‎

35.

Этиклар, қишкиботинкалар

жуфт

1‎

1‎

1‎

1‎

Ашёвий таъминот буюмлар

36.

Портфеллар, сумкалар

дона

2‎

3‎

2‎

3‎

37.

Жомадон

‎ дона

1‎

5‎

1‎

5‎

38.

Чойшаблар

дона

3‎

2‎

3‎

2‎

39.

Кўрпачойшаблари

дона

2‎

3‎

2‎

3‎

40.

Кичикёстиқжилди

дона

1‎

4‎

1‎

4‎

41.

Каттаёстиқжилди

дона

3‎

3‎

3‎

3‎

42.

Сочиқ

дона

3‎

2‎

3‎

2‎

43.

Пахмоқсочиқ

дона

3‎

3‎

3‎

3‎

44.

Жунёкимомиқлиадёл

дона

1‎

6‎

1‎

6‎

45.

Пахмоқадёл

дона

1‎

4‎

1‎

4‎

46.

Тўшак

дона

1‎

4‎

1‎

4‎

47.

Ёстиқ

дона

1‎

6‎

1‎

6‎

48.

Тўшакқопламаси

дона

1‎

6‎

1‎

6‎

49.

Каравотолдигатўшаладигангиламча

дона

1‎

6‎

1‎

6‎

Шахсий гигиена буюмлар

50.

Тиш пастаси

дона

12‎

1‎

12‎

1‎

51.

Тиш чўткаси

дона

3‎

1‎

3‎

1‎

52.

Кир совун

дона

12‎

1‎

12‎

1‎

53.

Атирсовун

дона

24‎

1‎

24‎

1‎

54.

Кир ювишпорошоклари

ўрам (400 г.)‎

12‎

1‎

12‎

1‎

55.

Соқололишбуюмлари

дона

12‎

1‎

5‎

1‎

56.

Тароқ

дона

2‎

1‎

2‎

1‎

57.

Ҳожатхонақоғози

ўрам

24‎

1‎

24‎

1‎

58.

Шампунь

дона (200 г.)‎

12‎

1‎

12‎

1‎

59.

Дезодорант (аэрозоль)

дона

6‎

1‎

6‎

1‎

60.

Гигиена қистирмалари

ўрам

(10 тадан)

12‎

1‎

61.

Момиқ

ўрам

(200 г.) ‎

4‎

1‎

62.

Пойабзалмойи

тюбик‎

6‎

1‎

6‎

1‎

63.

Соқололинганданкейинишлатиладиган лосьон

флакон
(100-150 г.) ‎

6‎

1‎

64.

Баданниювишучун губка

дона

2‎

1‎

2‎

1‎

65.

Тоғора

дона

1‎

3‎

1‎

3‎

Изоҳ: Муассасалар раҳбарларигакўрсатибўтилгантаъминотнормаларига янгифасонларнива талабалар хоҳишлариниҳисобгаолганҳолда, ушбумақсадларучунўқувмуассасасигаажратиладиганмаблағлардоирасидаўзгартиришларкиритишҳуқуқиберилади.

3-ИЛОВА

Ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув

нафақалари учун бюджетдан маблағ ажратиш‎ тўғрисида‎

СЎРОВНОМА

_______-сон

Муассаса номи:_____________________________________________________

Т/р

Ўқувчининг

Ф.И.О.

Ижтимоий таъминот ёрдами тури(сўм)

Асос

Умумий миқдори (сўм)

Нафақа

Озиқ-овқат

Кийим-бош ва пойабзал

Шахсий гигиена буюмлари

Ашёвий таъминот

буюмлари

Транспортда юриш карточкалари

Битирув нафақаси

Муассаса раҳбари:

____________________________ _____________

(Ф.И.О.) (имзо)

Бош ҳисобчи:

______________________________ _____________

4-ИЛОВА

Ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақаларини тайинлаш ва тўлаш бўйича‎ҲИСОБОТ
20___ йил ____чорак учун

Муассаса номи: _____________________________________________________

Муассаса жойлашган туман (шаҳар) ___________________________________

Предложенные варианты

Ничего не найдено

Комментарии и ответы

2018-06-19 16:28:26

Prenov Aman Barlikbaevich

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил “___” __________ даги
___-сон қарорига

2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 апрелдаги 171-сон қарори билан тасдиқланган Вояга етмаган болаларни фарзандликка ва тарбияга олиш (патронат) тўғрисидаги Низом қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 1-бандда “Оила кодекси” сўзларидан кейин “Фуқаролик процессуал кодекси” сўзлари қўшилсин.

2) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“2. Фарзандликка олиш фақат вояга етмаган болаларга нисбатан ва фақат уларнинг манфаатларини кўзлаб йўл қўйилади.

Ака-укалар ва опа-сингилларни турли шахслар томонидан фарзандликка олишга йўл қўйилмайди, фарзандликка олиш болаларнинг манфаатларига мувофиқ келган ҳоллар бундан мустасно.”.

3) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“3. Фарзандликка олиш болани фарзандликка олишни хоҳлаган, фарзандликка бола олишга номзод сифатида рўйхатда турган шахс (шахслар)нинг аризасига ва васийлик ва ҳомийлик органларининг фарзандликка олиш асосли ва фарзандликка олинаётган боланинг манфаатларига мувофиқлиги ҳақидаги хулосасига кўра суд томонидан амалга оширилади.

Шахс (шахслар)ни фарзандликка олишга номзод сифатида ҳисобга қўйиш, уларнинг турар жойидаги васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан амалга оширилади.”.

4) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“5. Фарзандликка олиниши лозим бўлган болалар ҳақидаги маълумотлар ва фарзандликка олиш асосли ва фарзандликка олинаётган боланинг манфаатларига мувофиқлиги ҳақидаги хулоса, боланинг турган жойидаги васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан тайёрланади.”.

5) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“8. Фарзандликка олишни хоҳловчи шахс яшаш жойидаги васийлик ва ҳомийлик органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

фарзандликка олишни хоҳловчи шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, никоҳда қачондан бери турганлиги, эр-хотиннинг бирга ёки алоҳида яшаши, агар фарзандлари бўлса уларнинг сони ва ёши, фарзандликка олинаётган болани ёши ва жинси кўрсатилган ҳамда фарзандликка олишга номзод сифатида ҳисобга қўйиш сўралган ариза;

шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва унинг нусҳаси;

никоҳ тўғрисидаги гувоҳноманинг нусҳаси (агар никоҳда бўлса) ёки никоҳда турмаслиги ҳақидаги маълумотнома;

эр-хотиндан бири томонидан фарзандликка олинаётган бўлса, бошқасининг розилиги (агар эр-хотин оилавий муносабатларни тугатган, бир йилдан ортиқ бирга яшамаётган бўлса ва эрнинг (хотиннинг) яшаш (турган) жойи номаълум бўлса, шунингдек бу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлса, фарзандликка олишда унинг розилиги талаб қилинмайди);

оила аъзолари кўрсатилган ҳолда яшаш жойидан маълумотнома;

иш жойидан эгаллаб турган лавозими ва иш ҳақи кўрсатилган ёки бошқа даромад манбалари тўғрисидаги маълумотнома;

иш жойидан ёки яшаш жойидан тавсифнома;

фарзандликка олишни хоҳловчи шахснинг соғлиғи ҳолати ҳақида тиббий хулоса (психиатрия, сил касаллигига қарши кураш ва наркология муассасалари, тери-таносил касалликлари, шунингдек ОИТСга қарши кураш марказларининг маълумотномалари);

қасддан содир этган жинояти учун илгари судланмаганлиги ҳақида ички ишлар органининг ахборот марказидан олинган маълумотнома;

турар жойга бўлган мулк ҳуқуқини ёки турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат.

Фарзандликка олувчилар бўлиш имконияти тўғрисида хулоса тайёрлаш учун васийлик ва ҳомийлик органлари фарзандликка олишни хоҳловчи шахснинг яшаш шароитини ҳамда мазкур банднинг иккинчи-ўн биринчи хатбошиларида кўрсатилган ҳужжатларни қабул қилган кунидан бошлаб 10 иш куни ичида ўрганиб чиқади ва тегишли далолатнома тузади. Васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан тузилган далолатномада бошқа барча маълумотлар билан бир қаторда фарзандликка олишга тўсқинлик қилувчи Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексининг 152-моддасида қўзда тутилган ҳолатлар бўлса кўрсатиб ўтилади.

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар, шунингдек болани фарзандликка олишни хоҳлаган шахсларнинг турмуш шароитларини ўрганиб чиқиш далолатномаси асосида васийлик ва ҳомийлик органи ариза берилган кундан бошлаб 30 иш куни мобайнида уларнинг фарзандликка олувчилар бўлиши имконияти тўғрисидаги хулосани тайёрлайди.

Фарзандликка олувчилар бўлиши имконияти тўғрисидаги хулоса билан бирга аризачига уни фарзандликка олишга номзод сифатида ҳисобга қўйилганлиги ҳақидаги ҳужжат берилади.

Агар фарзандликка олинаётган бола фарзандликка олишни хоҳловчи шахсга қариндош (невара, ўгай ўғил ёки ўгай қиз ва ҳоказо) бўлса ёки унинг оиласида яшаётган бўлса, фарзандликка олувчи бўлиш имконияти тўғрисидаги хулоса 10 иш куни мобайнида тузилади ва аризачига берилади.

Васийлик ва ҳомийлик органлари салбий хулоса ва унга асосланган фарзандликка олишга номзодлар сифатида ҳисобга қўйишнинг рад этилишини хулоса имзоланган санадан бошлаб 5 кун муддатда ариза берувчининг эътиборига етказадлари. Айни бир вақтда ариза берувчига барча ҳужжатлар қайтарилади ва қарор юзасидан шикоят қилиш тартиби тушунтирилади.

Васийлик ва ҳомийлик органи барча ҳужжатларнинг нусхаларини ўзига олиб қолади ва аслини аризачига келгусида судга тақдим этиш учун қайтариб беради.”.

6) 10-банд Низомдан чиқарилсин.

7) 12-банддаги “Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими” сўзлари “Васийлик ва ҳомийлик органи” сўзлари билан алмаштирилсин.

8) 14-банд Низомдан чиқарилсин.

9) IV-боб қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“IV. ФАРЗАНДЛИККА ОЛИШ АСОСЛИ ВА ФАРЗАНДЛИККА ОЛИНАЁТГАН БОЛАНИНГ МАНФААТЛАРИГА МУВОФИҚЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ ХУЛОСАНИ ТУЗИШ”.

10) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“15. Фарзандликка олиш учун бола танлангандан кейин, фарзандликка олувчи бўлиш имконияти тўғрисидаги хулоса асосида, фарзандликка олувчи номзод Фуқаролик процессуал кодексида белгиланган тартибда судга ариза билан мурожаат қилади.

Суднинг сўровига кўра васийлик ва ҳомийлик органлари фарзандликка олиш асосли эканлиги ва фарзандликка олинаётган боланинг манфаатларига мувофиқлиги ҳақидаги хулосани судга тақдим этадилар. Хулосага қуйидагилар илова қилинади:

фарзандликка олинаётган боланинг яшаш (турган) жойи ёки фарзандликка олувчиларнинг (олувчининг) яшаш жойи бўйича васийлик ва ҳомийлик органи томонидан тузилган фарзандликка олувчиларнинг (олувчининг) яшаш шароитларини текшириш далолатномаси.

фарзандликка олинаётган боланинг туғилганлик тўғрисидаги далолатнома ёзувидан кўчирма;

фарзандликка олинаётган боланинг соғлиғи ҳолати, жисмоний ва ақлий ривожланиши ҳақидаги тиббий хулоса;

ўн ёшга тўлган фарзандликка олинаётган боланинг фарзандликка олишга, шунингдек фамилияси, исми, отасининг исми ўзгартирилиши мумкинлигига ва фарзандликка олувчиларнинг (олувчининг) унинг ота-онаси (отаси ёки онаси) сифатида қайд этилишига розилиги, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 156-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

бола ота-онасининг (отасининг ёки онасининг) унинг фарзандликка олинишига розилиги, ўн олти ёшга тўлмаган ота-онанинг боласи фарзандликка олинаётганда эса ота-она қонуний вакилларининг ҳам розилиги, қонуний вакиллар мавжуд бўлмаган тақдирда эса васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 160-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

бола унинг қариндошлари бўлмаган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан фарзандликка олинганда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ва фарзандликка олишга номзодларни ҳисобга олиш бўйича маълумотлар базасида фарзандликка олинаётган бола ҳақидаги маълумотлар мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат, шунингдек болани Ўзбекистон Республикаси фуқаролари оиласига тарбияга олиш ёки боланинг қариндошлари томонидан ушбу қариндошларнинг фуқаролиги ва яшаш жойидан қатъи назар фарзандликка олиниши имконияти мавжуд эмаслигини тасдиқловчи ҳужжатлар.

Зарурат бўлганда, суд бошқа ҳужжатларни (маълумотларни) ҳам талаб қилиб олиши мумкин.”.

11) қуйидаги мазмундаги IVI-боб билан тўлдирилсин:

“IVI. ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОСИ БЎЛГАН ЁКИ ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН БОЛАНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИ ТОМОНИДАН ФАРЗАНДЛИККА ОЛИШ”.

12) қуйидаги мазмундаги 151-банд билан тўлдирилсин:

“151. Чет эл фуқароси бўлган ёки фуқаролиги бўлмаган болани фарзандликка олишни хоҳловчи шахс ўз турар жойидаги васийлик ва хомийлик органига қуйидаги хужжатларни тақдим этган ҳолда мурожаат қилиш хуқуқига эга:

фарзандликка олишни хоҳловчи шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, никоҳда қачондан бери турганлиги, эр-хотиннинг бирга ёки алоҳида яшаши, агар фарзандлари бўлса уларнинг сони ва ёши, фарзандликка олинаётган болани ёши, жинси ва яшаётган (турган) мамлакати кўрсатилган ҳамда фарзандликка олишга номзод сифатида ҳисобга қўйиш сўралган ариза;

турар жойга бўлган мулк ҳуқуқини ёки турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;

фарзандликка олинаётган бола билан қариндошлигини тасдиқловчи хужжат ёки турли сабабларга кўра ўз ватанида фарзандликка олишни имкони йўқлигини тасдиқловчи хужжат;

фарзандликка олинаётган боланинг ота-онаси вафот этганлиги тўғрисидаги гувохнома нусхаси ёки боланинг ота-онаси бедарак йўқолганлиги, вафот этган деб эълон қилинганлиги тўғрисидаги суд қарори;

тегишли давлат органининг фарзандликка олинаётган болани (бошқа мамлакатда доимо яшаб келаётган бола учун) Ўзбекистон Республикасига кириши ва доимий яшаши учун рухсатнома;

ўн ёшга тўлган фарзандликка олинувчининг фарзандликка олинишга розилиги, шунингдек, фамилияси, исми, отасининг исми ўзгаришига ва фарзандликка олувчиларни унинг ота-онаси сифатида ёзилишига розилиги, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 156-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет эл фуқароси бўлган ёки Ўзбекистон Республикаси худудида яшаётган (турган) фуқаролиги бўлмаган болани фарзандликка олиш хақидаги аризасига мазкур бандда кўрсатилган хужжатлардан ташқари бола қонуний вакилининг ва бола қайси давлат фуқароси бўлса, ўша давлат ваколатли органининг розилиги (фуқаролиги бор бўлса) хам илова қилинади.

Ўн учинчи, ўн тўртинчи, ўн бешинчи, ўн етти ва ўн саккиз хатбошиларида кўрсатилан ҳужжатлар белгиланган тартибда легализация қилиниши ёхуд уларга белгиланган тартибда апостиль қўйилган бўлиши керак. Тақдим этиладиган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг давлат тилига таржима қилинган ва нотариал тасдиқланган бўлиши керак.”.

13) қуйидаги мазмундаги 152-банд билан тўлдирилсин:

“152 Фарзандликка олинаётган болани Ўзбекистон Республикасига кириши ва доимий яшашига рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан берилади.

Рухсатномани олиш учун фуқаролар доимий яшаш жойидаги ички ишлар органларига тегишли шаклдаги анкета-аризани тўлдирган холда мурожаат қиладилар.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

фарзандликка олишни хоҳловчи шахсларнинг (шахснинг) иш жойидан эгаллаб турган лавозими тўғрисидаги маълумотнома;

фарзандликка олинаётган боланинг туғилганлик тўғрисидаги далолатнома ёзувидан кўчирма.

Текширув натижаларига кўра ички ишлар органлари сўровнома ва бошқа хужжатларни олган кундан бошлаб ўттиз иш куни мобайнида фарзандликка олинаётган болага Ўзбекистон Республикасига киришига ва доимий яшашига рухсат беради ёки рад этади.”.

14) қуйидаги мазмундаги 153-банд билан тўлдирилсин:

“153 Фарзандликка олувчи бўлиш имконияти тўғрисида хулоса тайёрлаш учун васийлик ва ҳомийлик органлари тегишли ҳужжатларни қабул қилинган кундан бошлаб 10 иш куни ичида фарзандликка олишни хоҳловчи шахснинг яшаш шароитини ўрганиб чиқилади ва далолатнома тузади. Васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан тузилган далолатномада бошқа барча маълумотлар билар бир қаторда фарзандликка олишга тўсқинлик қилувчи Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексининг 152-моддасида қўзда тутилган ҳолатлар бўлса кўрсатиб ўтилади.

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар, шунингдек болани фарзандликка олишни хоҳлаган шахсларнинг турмуш шароитларини ўрганиб чиқиш далолатномаси асосида васийлик ва ҳомийлик органи ариза берилган кундан бошлаб 30 иш куни мобайнида уларнинг фарзандликка олувчилар бўлиши имконияти тўғрисидаги хулосани тайёрлайди. Фарзандликка олувчилар бўлиши имконияти тўғрисидаги хулоса билан бирга аризачига уни фарзандликка олишга номзод сифатида ҳисобга қўйилганлиги ҳақидаги ҳужжат берилади.

Васийлик ва ҳомийлик органининг фуқаронинг фарзандликка олишга номзод сифатида ҳисобга қўйишнинг рад этилиши ҳақидаги асосли хулоса имзоланган кундан бошлаб 5 кун муддатда ариза берувчига етказилади. Айни бир вақтда ариза берувчига барча ҳужжатлар қайтарилади ва қарор юзасидан шикоят қилиш тартиби тушунтирилади.

15) қуйидаги мазмундаги 154-банд билан тўлдирилсин:

“154. Фарзанд олишга рухсат олмоқчи бўлган чет элда доимий яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Оила кодексининг 1611 моддасида назарда тутилган ҳолатларда Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига ариза билан мурожаат қилишлари мумкин. Аризада фарзандликка олишни хоҳловчи шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, никоҳда қачондан бери турганлиги, эр-хотиннинг бирга ёки алоҳида яшаши, агар фарзандлари бўлса уларнинг сони ва ёши, фарзандликка олинаётган болани ёши ва жинси кўрсатилади.

Аризага қуйидаги хужжатлар илова қилинади:

фарзандликка олишни хоҳловчи шахсларнинг (шахснинг) иш жойидан эгаллаб турган лавозими ва иш ҳақи кўрсатилган ёки бошқа даромад манбалари тўғрисидаги маълумотнома;

иш жойидан ёки яшаш жойидан тавсифнома;

фарзандликка олишни хоҳловчи шахснинг соғлиғи ҳолати ҳақида тиббий хулоса (психиатрия, сил касаллигига қарши кураш ва наркология муассасалари, тери-таносил касалликлари, шунингдек ОИТСга қарши кураш марказларининг юқумли ёки ўлимга олиб келувчи касалликлар мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотномалари);

Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи томонидан фарзандликка олувчининг оилавий шароити ва фарзандликка олувчи бўлиши имконияти тўғрисидаги хулоса;

боланинг фуқаролиги (фуқаролиги мавжуд бўлса) бўлган давлат ваколатли органининг розилиги;

фарзандликка олинаётган боланинг соғлиги, рухий ва жисмоний ривожланишини тасдиқловчи тиббий хулоса;

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхонаси вакилларига фарзандликка олинган бола ҳақида ахборот бериш ва бола билан мулоқот қилиш имкониятини бериш тўғрисидаги нотариал тасдиқланган мажбурият.”.

16) қуйидаги мазмундаги 155-банд билан тўлдирилсин:

“155. Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари ўн иш куни ичида фарзандликка олувчиларнинг яшаш шароитларини ўрганиб чиқиб, мазкур Низомнинг 154-бандида кўрсатилган ариза ва ҳужжатларнинг нусхаларини кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига тақдим этиш учун Ташқи ишлар вазирлигига юборади.

Халқ таълими вазирлиги фарзандликка олинаётган болага Ўзбекистон Республикаси худудига кириш ва доимий яшаш учун рухсатнома олиш учун ариза берувчининг ҳужжатлари нусхаларини Ички ишлар вазирлигига юборади.

Тегишли рухсат (рад) жавоби олингандан кейин Халқ таълими вазирлиги фуқарони фарзандликка олувчи бўла олиши (бўла олмаслиги) хақида хулоса тайёрлайди.

Фуқаро фарзандликка олувчи бўла олиши (бўла олмаслиги) хақидаги хулоса Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ариза берувчига тақдим этиш учун юборилади.”.

17) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“16. Фарзандликка олиш тўғрисидаги суд қарори қонуний кучга киргандан кейин ўн кун ичида фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органлари фарзандликка олинаётганларнинг туғилиши қайд этилган дафтарга зарур ўзгартиришлар киритиши лозим.

Агар суд қарорида қайд этилган бўлса, фарзандликка олувчилар боланинг туғилганлиги тўғрисидаги ёзувлар дафтарига унинг ота-онаси деб ёзилиши керак. Зарур ҳолларда боланинг фамилияси, исми, отасининг исмигина эмас, балки туғилган санаси ҳам бир йилдан ортиқ бўлмаган фарқ билан ўзгартирилади.”.

18) 19-банд қуйидаги мазмундаги учунчи ва тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Агар фарзанликка олаётган эркак киши бўлса онасининг, агар аёл киши бўлса отасининг илтимосига кўра боланинг манфаатларидан келиб чиқиб уни фарзандликка бир шахс томонидан олинаётгандаги мулкий ва номулкий хуқуқ ва мажбуриятлари сақланиб қолиниши мумкин.

Агар фарзандликка олинаётган боланинг отаси ёки онаси вафот этган бўлса, вафот этган ота ёки онанинг ота-онасининг(бобо ёки буви) илтимосига кўра вафот этган ота ёки онаси қариндошларига нисбатан шахсий мулкий ёки номулкий хуқуқ ва мажбуриятлари сақланиб қолиши мумкин.”.

19) 21-банд Низомдан чиқарилсин.

20) 24-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“24. Фарзандликка олишни бекор қилишга фақат суд тартибида йўл қўйилади. Бу тоифадаги ишларни ҳал қилишда ўн ёшга тўлган боланинг фикри ҳисобга олинади.

Фарзандликка олишни бекор қилиш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин уч кундан кечиктирмай суд шу қарордан кўчирмани фарзандликка олинган бола туғилган жойдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига юбориши шарт.”.

21) 25-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошисидаги “олиш ҳақиқий эмас деб топилганда ёки фарзандликка” сўзлари чиқариб ташлансин. Бешинчи хатбошисидаги “боланинг” сўзидан кейин “фамилияси” сўзи қўшилсин.

22) 26-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“26. Фарзандликка олинган болаларнинг шахсий ҳужжатларининг нусхалари фарзандликка олиш асосли эканлиги ва фарзандликка олинаётган боланинг манфаатларига мувофиқлиги ҳақидаги хулосани берган васийлик ва ҳомийлик органида етмиш беш йил мобайнида сақланади.”.

23) 27-бандда “237-моддалари” сўзидан кейин “Фуқаролик процессуал кодекси” сўзлари қўшилсин.

24) 29-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“29. Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида яшаётган болани фарзандликка олиш фарзандликка олувчи қайси давлатнинг фуқароси бўлса, ўша давлатнинг ваколатли органи томонидан амалга оширилганлиги, агар бола ёки унинг ота-онаси (улардан бири) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан жўнаб кетишдан олдин Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг фарзандликка олиш тўғрисидаги рухсатини олган бўлсагина, Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий деб эътироф этилади.”.

25) 30-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“30. Фарзандликка олинган болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида фарзандликка олинган боланинг яшаш жойидаги васийлик ва ҳомийлик орган унинг турмуш шароитлари ва тарбияланишини назорат қилади.

Ҳудудида бола фарзандликка олинган васийлик ва ҳомийлик органи фарзандликка олиш тўғрисида суд қарори чиққандан кейин 10 кун муддатда фарзандликка олувчи (лар)нинг яшаш жойидаги васийлик ва ҳомийлик органига фарзандликка олинган боланинг турмуш шароитлари ва тарбияланиши устидан назоратни амалга ошириш учун тегишли ахборотни юбориши шарт. Кўрсатиб ўтилган маълумотларни беришда фарзандликка олиш сир сақланиши керак. Уни ошкор қилишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.”.

26) 31-банддаги “Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими” сўзлари “Васийлик ва ҳомийлик органи” сўзлари билан алмаштирилсин.

27) 32-банддаги “Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими” сўзлари “Васийлик ва ҳомийлик органи” сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 22 майдаги 104-сон қарори билан тасдиқланган Ота-онасининг қаровисиз қолган ва тўлиқ давлат таъминотида бўлган болалар учун Болалар шаҳарчалари тўғрисидаги Низомга қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“1. Ушбу Низом ота-онасининг қаровисиз қолган ва тўлиқ давлат таъминотида бўлган болалар учун Болалар шаҳарчалари мақомини, уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартибини, уларда таълим-тарбия жараёнини, ушбу муассасалар ходимларининг ҳамда бундай муассасаларга тарбиялаш учун берилган болаларнинг (кейинги ўринларда тарбияланувчилар деб юритилади) ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.

Ўзбекистон Республикасида ташкил этилган ва фаолият кўрсатаётган “SOS – Ўзбекистон болалар маҳаллалари” уюшмасининг тарбиявий муассасалари мақомига кўра Болалар шаҳарчасига тенглаштирилади ҳамда ушбу муассасаларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.”.

2) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“5.Болалар шаҳарчаси юридик шахс ҳисобланади. Болалар шаҳарчаси давлат ва нодавлат шаклида бўлиши мумкин.”.

3) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“11. Болалар шаҳарчасида камида 6 та оила ташкил этилади. Тарбияланувчи болаларнинг умумий сони 140 нафардан ошмаслиги керак.

Тарбияланувчилар сони 140 нафардан ошишига санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ, муассасанинг тарбияланувчилар билан тўлдирилиш сиғимидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда Халқ таълими вазирлигининг розилиги асосида йўл қўйилади.”.

4) қуйидаги мазмундаги 111-банд билан тўлдирилсин:

“111. Болалар шаҳарчасига болалар 3 ёшдан бошлаб қабул қилинади ҳамда улар мажбурий умумий ўрта ва ўрта махсус таълимни тамомлагунга қадар муассасада бўладилар.

Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар Меҳрибонлик уйига қабул қилинганидан сўнг ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларига (мактаблар, мактаб-интернатлар) юборилади.”.

5) қуйидаги мазмундаги 112-банд билан тўлдирилсин:

“112. Қуйидагилар Болалар шаҳарчасига қабул қилинади:

а) ота-оналари вафот этган болалар;

б) ота-оналари ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум этилган болалар;

в) ота-оналарининг ота-оналик ҳуқуқлари чекланган болалар;

г) ота-оналари муомалага лаёқатсиз деб топилган болалар;

д) узоқ муддат касал бўлганлиги учун ота-оналик вазифаларини бажара олмаган шахсларнинг болалари;

е) ота-оналари билан бирга олти ойдан ортиқ муддат яшамаган ҳамда қариндошлари ёки бошқа яқин кишилари томонидан васийлик ёки ҳомийликка олиш рад қилинган болалар;

ж) ота-оналар болаларни тарбиялашдан ёки уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бош тортган, шу жумладан ота-оналар ўз болаларини давлат тарбия, даволаш-соғломлаштириш ва тиббий-ижтимоий муассасалар ва шунга ўхшаш муассасалардан олишни рад этган ҳолларда, шунингдек болалар ота-оналар қарамоғидан маҳрум бўлган бошқа ҳолларда.”.

6) 19-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“19. Тарбияланувчиларни ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан Болалар шаҳарчасидан қайтариб олиш ушбу Низомнинг 19-бандига мувофиқ амалга оширилади. Боланинг ёшидан ва қайтариб олиш сабабларидан қатъи назар, бола яшайдиган жой бўйича васийлик ва ҳомийлик органининг хулосасига мувофиқ чиқарилган ҳокимнинг қарори тарбияланувчининг муассасадан чиқарилиши учун асос ҳисобланади.”.

7) 22-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“22. Болаларни Болалар шаҳарчасига йўллаш бола яшайдиган жой бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.”.

8) қуйидаги мазмундаги 221-банд билан тўлдирилсин:

“221. Болалар шаҳарчасининг раҳбарлари ва педагог ходимлари тарбияланувчиларни оилага жойлаштириш чора-тадбирларини кўришлари шарт.”.

9) 24-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“24. Болалар шаҳарчасига юбориладиган ҳар бир бола учун васийлик
ва ҳомийлик органи томонидан, бир Болалар шаҳарчасидан бошқасига ўтказишда эса – Болалар шаҳарчаси маъмурияти томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар
халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасининг болани Болалар шаҳарчасига юбориш тўғрисидаги йўлланмаси;

б) туман (шаҳар) ҳокимининг болани Болалар шаҳарчасига жойлаштириш ҳақидаги қарори (қарорда вояга етмаган бола, унинг оиласи, турар жой майдони болага бириктирилганлиги тўғрисидаги аниқ қайднома билан биргаликда турар жой майдони мавжудлиги тўғрисидаги далилли ва тўлиқ маълумотлар бўлиши керак);

в) туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, туғилганлик ҳақида далолатнома ёзувидан кўчирма, гувоҳнома бўлмаган тақдирда - боланинг ёшини аниқлайдиган тиббий экспертиза хулосаси;

г) соғлиғи тўғрисидаги тиббий маълумотнома ва боланинг ривожланиш тарихи (112/ҳ-шакли)дан кўчирма;

д) маълумоти тўғрисидаги ҳужжат (мактаб ёшидаги болалар учун);

е) ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ҳақидаги маълумотлар
(ота-оналарнинг вафоти ҳақидаги гувоҳнома нусхаси, ота-оналик ҳуқуқлари чекланганлиги, ота-оналар муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилганлиги тўғрисида суднинг ҳукми ёки қарори нусхаси, ота-онасининг сурункали касаллиги ёки қидирувда эканлиги ҳақидаги, ота-онасининг йўқлиги ёки уларнинг ўз фарзандларини тарбиялай олмаслиги ҳақидаги бошқа ҳужжатлар, шунингдек
ота-оналарнинг яшаш жойи тўғрисида маълумотнома);

ж) боланинг яқин қариндошлари мавжудлиги ва уларнинг яшаш жойлари ҳақида маълумотнома;

з) боланинг ота-онасидан қолган мол-мулки (агар бор бўлса) рўйхати, ушбу мол-мулкнинг қаерда жойлашганлиги, уни сақлаш учун қандай чоралар кўрилганлиги ва уларни сақлаш учун жавобгар шахслар ҳақидаги маълумот;

и) болага турар жой бириктирилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар (далолатнома, уй дафтари, турар жой чизмаси нусхалари, турар жойнинг эгаси ва хусусийлаштирилганлиги ҳолати тўғрисида туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасидан маълумотнома);

к) нафақа, пенсия ва бошқа ижтимоий тўловлар олиш ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжатлар (агар мавжуд бўлса).”.

10) қуйидаги мазмундаги 241-банд билан тўлдирилсин:

“241. Тарбияланувчиларни Болалар уйларидан Болалар шаҳарчасига қабул қилиш мажбурий тартибда, бола 3 ёшга тўлгандан сўнг ушбу Низомнинг
24-бандига мувофиқ амалга оширилади.”.

11) қуйидаги мазмундаги 242-банд билан тўлдирилсин:

“242. Болалар шаҳарчасидан чиқаришда тарбияланувчиларга қуйидаги ҳужжатлар берилади:

а) туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, 16 ёшга тўлганларга эса паспорт;

б) Болалар шаҳарчасида бўлганлик ҳақида маълумотнома;

в) соғлиғи ҳақида маълумотнома (тиббий ҳужжатлар);

г) маълумоти тўғрисида ҳужжат (мактаб ёшидаги болалар учун);

д) ота-онаси ва бошқа яқин қариндошлари ҳақидаги маълумотлар.

Боланинг мол-мулкка, пул маблағларига, турар жойга (ўзи ёки ота-онасига қарашли бўлган) эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар, пенсия ва омонат дафтарчалари, алиментлар ундириш тўғрисидаги ижро варақаси ва шахсий ҳужжатлар йиғмажилдидаги бошқа ҳужжатлар ҳам берилади.”.

12) қуйидаги мазмундаги 243-банд билан тўлдирилсин:

“243. Тарбияланувчиларнинг битириши тўғрисидаги қарор коллегиал
орган – Болалар шаҳарчаси Кенгаши томонидан қабул қилинади ва ушбу қарор тарбияланувчини муассасадан чиқаришга асос ҳисобланади.”.

13) қуйидаги мазмундаги 244-банд билан тўлдирилсин:

“244. Болалар шаҳарчаси директори тарбияланувчиларни қабул қилиш ва уларни Болалар шаҳарчасидан чиқариш учун ушбу Низом талабларига мувофиқ шахсан жавоб беради.”.

14) 37-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хат боши қўшилсин:

“37. Болалар шаҳарчаси тарбияланувчилари давлатга қарашли мактабдан ташқари таълим муассасаларида ўқиганлиги учун тўлов ундирилмайди.”.

15) 37-банд қуйидаги мазмундаги 371-банд билан тўлдирилсин:

“371. Таътил вақтида болаларнинг дам олиши Болалар шаҳарчасига қарайдиган шаҳар ташқарисидаги оромгоҳда, дала ҳовлиларда, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Республика “Меҳрибонлик” уйлари соғломлаштириш оромгоҳида ҳамда бошқа соғломлаштириш оромгоҳларида ташкил этилади.”.

16) 39-банддаги “ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига” сўзлари “академик лицейларга” сўзлари билан алмаштирилсин.

17) 40-банддаги “ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасаларига” сўзлари “академик лицейларга” сўзлари билан алмаштирилсин.

18) 41-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“41. Академик лицейда ўқиётган тарбияланувчилар мазкур муассасада ётоқхона мавжуд бўлмаган тақдирда ушбу муассасаларни тамомлагунига қадар Болалар шаҳарчасида яшайди.

Тарбияланувчилар Болалар шаҳарчаси маъмурияти билан келишув асосида, академик лицейни тамомлагунга қадар, агар мазкур таълим муассасасида ётоқхона бўлмаса ёки мазкур таълим муассасаси ва Болалар шаҳарчаси битта аҳоли пунктида жойлашган бўлса, Болалар шаҳарчасида яшаш ҳуқуқига эгадирлар.

Ушбу битирувчиларнинг яшаши ҳамда овқатланиши билан боғлиқ харажатлар Болалар шаҳарчаси маблағлари ҳисобидан қопланади.”.

19) 44-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“44. Болалар шаҳарчасига бевосита раҳбарлик муассаса маъмуриятига бошчилик қиладиган ҳамда мазкур Низомга ва Болалар шаҳарчаси уставига мувофиқ фаолият кўрсатадиган директор томонидан амалга оширилади.

Давлат Болалар шаҳарчаси директори Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан келишилган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

Нодавлат Болалар шаҳарчаси директори Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан келишилган ҳолда нодавлат Болалар шаҳарчаси муассиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

Болалар шаҳарчаси директори лавозимига қўйиладиган малака талаблари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.

Ушбу малака талаблари нодавлат Болалар шаҳарчаларига ҳам татбиқ этилади.”.

20) 45-банднинг тўртинчи хат бошисидаги “ҳисоб рақамлари” сўзлари “шахсий ғазна ҳисобварақлари” сўзлари билан, бешинчи хат бошисидаги “тўхтатади” сўзи “бекор қилади” сўзлари билан алмаштирилсин.

21) 46-банднинг биринчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“46. Болалар шаҳарчаси директорининг уч нафар: тарбиявий ишлар, ижтимоий масалалар ва маъмурий-хўжалик ишлари бўйича ўринбосарлари бўлади.”.

22) 51-банддаги “Тегишли маълумотга эга бўлган шахсларга устунлик берилади” сўзлари чиқариб ташлансин.

23) 52-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

52.Тарбиячи Болалар шаҳарчаси оиласи бошлиғи ҳисобланади. Тарбиячилар белгиланган тартибда директор томонидан танлов асосида ишга қабул қилинади.

Тарбиячиларнинг малака талаблари Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади. Тарбиячиларни танлашда олий ёки ўрта махсус педагогик, психологик ёки тиббий маълумотли, ижтимоий иш кўникмасига эга бўлган шахсларга устунлик берилади.

Қуйидаги шахслар тарбиячилар бўлиши мумкин эмас:

суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб эътироф этилганлар;

суд томонидан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлар ёки ота-оналик ҳуқуқи чекланганлар;

қонун билан ўзига юкланган мажбуриятлар зарур тарзда ижро этилмаганлиги учун васий (ҳомий) мажбуриятларидан четлатилганлар;

агар фарз

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил ___ ___________даги

____-сон қарорига

3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини
йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқиётган ҳамда тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим
ва ота-онасининг қаровисиз қолган болаларни моддий таъминлаш нормаларини тасдиқлаш тўғрисида” 2007 йил 29 ноябрдаги 247-сон қарори.

2. Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашнинг

2002-2003 йилларга мўлжалланган дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2002 йил 25 январдаги 33-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 1-сон, 5-модда) 3-бандининг тўртинчи хатбоши.

Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 1
Не нравится: 1

Общие комментарии и ответы

2018-06-19 17:09:53

Назаров Жамолиддин Тошкулович

2018-06-19 18:28:49

FAYZULLAYEV ASLBEK ULUG'BEK

2018-06-25 15:48:03

Mardonov Mashrab Zayniddinovich

2018-06-25 16:01:46

Mardonov Mashrab Zayniddinovich
Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0
Проект Последняя редакция

Наименование мероприятияФорма реализацииСрок реализацииИсполнители
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш Қарор лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш2018-06-20Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги