Поиск

Расширенный поиск

Название документа

Олий таълим муассасаларининг педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Тип документаПостановление
Орган, утверждающий документКабинет Министров Республики Узбекистан
РазработчикМинистерство высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан
Дата размещения документа20.06.2018 13:16
Дата завершения обсуждения05.07.2018 23:59
Вид документаПроект НПА
Текущее состояние документаОбсуждение прекращено
Обоснования необходимости принятия проектаЎзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги қарори "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2909-сон қарори
Планируемый срок вступления в силу30.07.2018
Номер письма о соглашении(не задано)
Номер и дата письма согласования Генеральной прокуратурой Республики Узбекистан(не задано)

Лойиҳа

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ

Олий таълим муассасаларининг педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон ҳамда “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3151-сон қарорлари ижросини таъминлаш, шунингдек олий таълим муассасаларининг педагог кадрлари касбий малакасини оширишнинг замонавий шаклларини жорий этиш, уларнинг илмий ва илмий-педагогик фаолияти натижаларини инобатга оладиган табақалаштирилган узлуксиз малака ошириш жараёнларини ташкил этиш ҳамда бевосита малака оширишга муқобил бўлган касбий маҳоратни мустақил ошириш имкониятларини кенг жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг:

  • олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малака ошириш тизимини амалиётга жорий этиш;
  • олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий ва тармоқ марказлари (кейинги ўринларда минтақавий ва тармоқ марказлари деб аталади) тузилмасига ҳалқаро ҳамкорлик бўйича мутахассис лавозимини киритиш;
  • олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказларида профессор-ўқитувчиларнинг белгиланган сонидан келиб чиқиб, камида 3 штат бирлигидан иборат “Таълим технологиялари” кафедрасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

2. Қуйидагилар:

  • Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малака ошириш жараёнларини ташкил этиш тўғрисидаги Низом 1-иловага;
  • Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий ва тармоқ марказларининг намунавий тузилмалари 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва тасарруфида олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таянч олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар:

  • 2019 йил 1 январдан бошлаб педагог кадрларнинг ўқув-методик ва илмий-педагогик фаолияти натижаларини инобатга оладиган, уларга мунтазам равишда касбий ўз-ўзини ривожлантириб бориш имкониятини берувчи узлуксиз малака ошириш тизимини амалиётга киритиш;
  • ўқув режалари ва дастурлари мазмунини такомиллаштириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда педагог кадрлар малакасини оширишнинг инновацион шакллари ва усулларини жорий этиш;
  • минтақавий ва тармоқ марказлари тингловчиларининг республика олий таълим муассасалари ва халқаро илмий маълумотлар базасидан кенг фойдаланишлари учун зарурий шароитларни яратиш;
  • минтақавий ва тармоқ марказларини хорижий нашрлар, замонавий ўқув, ўқув-методик ва илмий адабиётлар билан мунтазам таъминлаб бориш, шунингдек курсларнинг ўқув-услубий таъминотини доимий янгилаб бориш тадбирларини белгиласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий-методик маркази (кейинги ўринларда Бош илмий-методик марказ деб аталади) ҳамда минтақавий ва тармоқ марказлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори ва шартларини қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг минтақавий ва тармоқ марказлари малакали педагог кадрларининг фаолияти таҳлилидан келиб чиқиб, уларни базавий лавозим маошининг 30 фоизигача ойлик устамалар белгилаш асосида ҳамда машғулотлар ўтказиш учун соатбай иш ҳақи тўлаш шартлари билан жалб этиладиган малакали педагог кадрларга соатбай ҳақ тўлаш миқдорининг 20 фоизигача кўпайтирилган ҳолда моддий рағбатлантириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

6. Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказларининг малакали педагог кадрларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А.Абдуҳакимов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У.Маджидов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил “____” ________

_____ - сон қарорига

1-ИЛОВА

Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини узлуксиз малакасиниошириш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида

Низом

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон РеспубликасиҚонунига, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 12 июндаги ПФ‑4732-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг “Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2006 йил 16 февралдаги 25-сон қарорларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, у олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.

2. Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнлари олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларининг касбий даражаси ва малакасининг доимий ўсиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва ҳар томонлама кўмаклашиш, замонавий талабларга мувофиқ уларни мунтазам равишда қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш асосида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш сифатини қуйидаги йўллар орқали тубдан оширишга йўналтирилган:

  • олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг касбий ва педагогик даражасини мунтазам ошириш асосида уларнинг қонунчилик нормалари, назария, илмий ва амалий тадқиқотлар, технологик тараққиёт ва ўқитилаётган фанлар бўйича инновациялар, шунингдек ўқув жараёнини ташкил этишнинг замонавий услублари соҳасидаги сўнгги ютуқларни чуқур ўрганиш;
  • юқори самарали замонавий таълим ва инновация технологияларини, илғор хорижий тажрибани кенг жорий этган ҳолда, олий таълим муассасаларининг педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича малака талаблари, ўқув режалари, дастур ва услубларини тубдан янгилаш, олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг фаолиятини зарур даражада ташкил этиш ва самарадорлигини таъминлаш;
  • олий таълим муассасалари педагог кадрларининг, шу жумладан глобал интернет тармоғи, мультимедиа тизимлари ва масофадан ўқитиш усулларидан фойдаланган ҳолда, илғор педагогика, ахборот-коммуникация ва инновация технологияларини эгаллаш ва уларни ўқув жараёнига фаол татбиқ этиш;
  • олий таълим муассасалари педагог кадрларининг чет тилини амалий ўзлаштириш даражасини ошириш ва ундан ўз касбий маҳоратини, педагогик ва илмий фаолиятини муттасил ошириб бориш учун кенг фойдаланиш;
  • малака оширишнинг билвосита шаклларини амалиётга тўлиқ жорий этиш, педагог кадрларнинг илмий ва илмий-педагогик фаолияти натижаларини инобатга оладиган, табақалаштирилган узлуксиз малака ошириш жараёнларини ривожлантириш асосида малака оширишнинг муқобил шаклларидан фойдаланиш.

3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курси (қайта тайёрлаш ва малака ошириш курси) — янги касбий билимлар, маҳоратлар, замонавий кўникмалар ҳамда бошқарув ва педагогик фаолиятни юритиш учун зарур ҳажмда ва етарли даражада ҳамда давлат таълим стандартларига мувофиқ ўқув-таълим жараёнига талаб қилинадиган сифатни таъминлайдиган даражада ваколатларни назарда тутадиган олий таълимдан кейинги ўқитиш шакли;

олий таълим муассасаларининг раҳбар кадрлари — олий таълим муассасаси ректоратида ва деканатида бошқарув функциялари ва вазифаларини бажарувчи шахслар;

олий таълим муассасаларининг педагог кадрлари — олий таълим муассасасида педагогик фаолиятни амалга оширувчи ва кафедра мудири, профессор, доцент, катта ўқитувчи, ўқитувчи (ассистент) лавозимидаги шахслар.

Электрон портфолио – педагог кадрларнингкасбий фаолият натижаларини баҳолашга қаратилган ўқув-методик, илмий‑тадқиқотчилик ва ижодий иш материалларни қамраб олувчи электрон ресурслар мажмуаси.

Масофавий малака ошириш – ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолдаги масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг онлайн (видеомаърузалар, маслаҳатлар, назорат турларини масофадан туриб реал вақт режимида ўтказиш) ва оффлайн (масофавий таълим тизимидаги тегишли ўқув-методик ресурсларни мустақил равишда ўзлаштириш) шакли.

Мустақил малака ошириш – таълим даражаси ва сифатига қўйиладиган Давлат талабларига мувофиқ янги билимлар, малака ва кўникмаларнинг педагог кадрлар томонидан мустақил ўзлаштириш, ўз-ўзини касбий ривожлантириш шакли.

Муқобил малака ошириш – мустақил малака ошириш шаклларидан фойдаланиб, педагог кадрларнинг индивидуал касбий маҳорат натижалари тасдиғини амалдаги бевосита малака ошириш шаклларига тенглаштирилган шакли.

Узлуксиз малака ошириш тизими – педагог кадрларнинг касбий компетентлигини замонавий талаблар билан уйғунлаштириш, мунтазам равишда ривожлантириб бориш имкониятини берувчи кўп босқичли тизим.

4. Олий таълим муассасаларининг раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш таълим дастурлари асосида бевосита ўқиш шаклида, педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш эса малака оширишнинг бевосита ва билвосита шаклларини тўлиқ амалиётга жорий этиш орқали амалга оширилади.

5. Олий таълим муассасалари педагог кадрларининг узлуксиз малака ошириш тизими тузилмаси 1-иловага, Олий таълим муассасалари педагог кадрларининг узлуксиз малака ошириш шаклларини баҳолаш мезонлари 2‑иловага, Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш 3‑иловадаги схема бўйича амалга оширилади.

II. Узлуксиз малака ошириш жараёнларини ташкил этишнинг мақсад ва вазифалари

6. Малака оширишнинг бевосита ва билвосита шаклларини тўлиқ амалиётга жорий этиш орқали педагог кадрларнинг мустақил ўз-ўзини шахсий ва касбий ривожлантириш мотивларини рағбатлантириш, шунингдек ўқув-тарбия жараёнини юқори илмий-услубий даражада таъминлаш, малакавий талаблар, ўқув режалари ва дастурлари асосида касбий ва педагогик маҳоратни доимий равишда ривожлантиришга кўмаклашиш учун зарур бўлган касбий билимлар, кўникмалар ва маҳоратларни мунтазам равишда янгилаб бориш узлуксиз малака ошириш жараёнларининг мақсади ҳисобланади.

7. Қуйидагилар узлуксиз малака ошириш жараёнларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

педагог кадрларнинг касбий билимлари, кўникмалари ва маҳоратларини узлуксиз янгилаб бориш механизмларини жорий этиш, замонавий талабларга мувофиқ олий таълим сифатини таъминлаш учун зарур даражада касбий тайёргарликни ошириш;

қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг тўғридан-тўғри ва касбий фаолиятга алоқадор билвосита шаклларини амалиётга тўлиқ жорий этилишини таъминлаш ва мониторингини олиб бориш;

касбий эҳтиёжларни қаноатлантиришга қаратилган вариатив узлуксиз малака ошириш жараёнларини ташкил этиш ва мустақил фаолият таркибини аниқлаш;

таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш, педагог кадрларнинг тайёргарлиги сифатига қўйиладиган компетенциявий талабларни такомиллаштириш асосида уларнинг малакасини ошириш тизимини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш.

III. Узлуксиз малака ошириш жараёнларини ташкил этиш шакллари ва босқичлари

Олий таълим муассасалари педагог кадрларининг узлуксиз малака ошириш жараёнлари қуйидагиларни ўз ичига олади: мутахассислик бўйича мустақил малака ошириш, муқобил малака ошириш.

8. Мутахассислик бўйича мустақил малака ошириш:

-очиқ ўқув машғулотлари ва маҳорат дарсларини ташкил этиш;

-иқтидорли талабалар билан ишлаш;

-илмий конференцияларда маъруза билан қатнашиш;

-илмий журналларда мақолалар чоп этиш;

-кўргазма ва танловларда иштирок этиш;

-илмий лойиҳаларда иштирок этиш;

-халқаро (импакт-факторли) нашрларда мақолалар эълон қилиш, патент, ихтиро, рационализаторлик таклифлари, инновацион ишланмаларга муаллифлик қилиш, муаллифлик ижодий ишлари;

-монография тайёрлаш ва нашрдан чиқариш;

-ўқув адабиётларини тайёрлаш;

-илмий раҳбарлигида фалсафа доктори (PhD) даражасини олиш учун ҳимоя қилинган диссертация.

Очиқ ўқув машғулотлари ва маҳорат дарсларини ташкил этиш – замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, таълимнинг интерактив методларини қўллаган ҳолда академик гуруҳларда жадвал бўйича машғулотлар ўтказиш ва ўрнатилган тартибда кенг муҳокама этиш.

Иқтидорли талабалар билан ишлаш– дарс бераётган фанлари бўйича талабаларнинг республика ва халқаро миқиёсидаги фан олимпиадалари, спорт мусобақалари, санъат соҳасидаги кўрик танловлар ва кўргазмаларнинг совриндорларини тайёрлаш ҳамда иқтидорли талабалар билан ишлашдаги фаоллиги.

Илмий конференцияларда маъруза билан қатнашиш – фан ва амалиёт, ўқитиш методикаси ва технологиясининг долзарб муаммоларини ҳал этишга ва ўқув-тарбия жараёнининг юқори сифатини таъминлашга йўналтирилган долзарб мавзулари, инновацион йўналишлари бўйича республика ва халқаро миқёсдаги анжуманлар, давра суҳбатлари, семинарларда илмий ёки илмий-методик маърузалар (ахборотлар) билан чиқиш.

Илмий журналларда мақолалар чоп этиш – мустақил равишда таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг долзарб масалаларига йўналтирилган (мутахассислиги доирасида) муҳим мавзулар бўйича олиб борилган тадқиқот (эмпирик) натижалари, таҳлиллари, рационализаторлик ғоялари ва ишланмаларини илмий ёки илмий-методик журналлардаэълон қилиш.

Кўргазма ва танловларда иштирок этиш – соҳа хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда машғулот олиб бораётган фанлари бўйича ижодий иш натижаларини республика ва халқаро миқёсдаги кўрик танловлар ва кўргазмаларда иштирок этиш орқали оммалаштириш, совриндор бўлиш.

Илмий лойиҳаларда иштирок этиш– халқаро лойиҳалар ва дастурлар, шунингдек фан ва технологик тараққиётнинг бугунги даражаси билан кадрлар тайёрлаш таълим мазмуни, сифатини ошириш орасидаги узвийликни ривожлантириш мақсадида фундаментал, инновацион ва амалий лойиҳаларга, хўжалик шартномаларига шунингдек, халқаро миқёсдаги лойиҳаларга раҳбарлик қилиш ёки иштирокчи сифатида фаолият олиб бориш.

Халқаро (импакт-факторли) нашрларда мақолалар эълон қилиш, ихтиро, рационализаторлик таклифлари, инновацион ишланмаларга муаллифлик қилиш – мустақил равишда таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг долзарб масалаларига йўналтирилган муҳим мавзулар бўйича олиб борилган тадқиқот (эмпирик) натижалари, таҳлиллари, рационализаторлик ва инновацион ғояларини халқаро маълумотлар базасига киритилган юқори рейтингли ёки импакт-факторли илмий журналларда эълон қилиш.

Монография тайёрлаш ва нашрдан чиқариш – илмий-тадқиқот натижалари асосидаги босма нашр.

Ўқув адабиётларини тайёрлаш давлат таълим стандарлари, ўқув дастури, услубияти ва дидактик талаблар асосидатегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича хорижий тажрибалар асосида янги авлод ўқув (электрон) адабиётлар (дарслик, ўқув қўлланма, методик қўлланма)ни яратиш ва ўрнатилган тартибда таълим амалиётига жорий этиш.

Илмий раҳбарлигида фалсафа доктори (PhD) даражасини олиш учун диссертация ҳимоя қилинганлигиилмий-педагог кадрлар тайёрлашдаги фаоллиги, раҳбарлигида фалсафа доктори (PhD) даражасини олиш учун тайёрланган ва ҳимоя қилинган диссертация.

9. Муқобил малака ошириш шакллари:

-якка муаллифликда дарслик ёки ўқув қўлланма тайёрлаш ва нашрдан чиқариш;

-охирги 3 йилда камида битта мутахассислик бўйича фан доктори (DSc) даражасини олиш учун ҳимоя қилинган диссертация ишига илмий маслаҳатчи ёки фалсафа доктори (PhD) даражасини олиш учун ҳимоя қилинган 2 та диссертация ишига илмий раҳбарлик қилиш;

-фалсафа доктори (PhD) ёки мутахассислик бўйича фан доктори (DSc) даражасини олиш учун диссертация ҳимоя қилиш;

-хорижий мамлакатларда малака ошириш, стажировка ўташ (давомийлиги: малака ошириш бир ойдан кам бўлмаган, стажировка уч ойдан кам бўлмаган);

-Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги илмий унвонига эга бўлиш.

10. Олий таълим муассасалари педагог кадрларининг узлуксиз малака ошириш шакллари бўйича сўнгги уч йилдаги маълумотлари электрон портфолио тизимига шахсан педагогнинг ўзи томонидан киритилади ва кўрсаткичлар электрон мониторинг тизими орқали қайд этиб борилади.

Мустақил малака ошириш шакллари бўйича педагог кадрларнинг фаолиятини баҳолаш Олий таълим муассасалари педагог кадрларининг мустақил малака ошириш шаклларини баҳолаш мезонларига мувофиқ амалга оширилади.

11. Олий таълим муассасаларининг педагог кадрлари мустақил малака ошириш шаклларига ажратилган балларни тўплаш орқали белгиланган учта босқичдан бирини эгаллайди.

12. Тўпланган баллар 100 баллик тизимда босқичларга мос равишда қуйидагича тақсимланади:

Биринчи босқич (0-85 балл) – педагог кадрлар таълим дастурлари асосида давлат бюджети ҳисобидан олий таълим муассасасининг йиллик қайта тайёрлаш ва малака ошириш режаси доирасида Таянч олий таълим муассасалари ҳузуридаги қайта тайёрлаш ва малака ошириш марказларида таълим дастурлари асосида бевосита ўқиш имкониятига эга бўлади.

Иккинчи босқич (86-100 балл) – педагог кадрлар тўғридан-тўғри оралиқ назорат (онлайн тест) синовларини топширишга тавсия этилади. Оралиқ назорат синовларини муваффақиятли топширган педагог кадрларга якуний назоратга киришга рухсат берилади.

Оралиқ ёки якуний назорат синовларидан белгиланган ўтиш баллини тўплай олмаган педагог кадрлар ўрнатилган тартибда такрорий курслардан ўтади.

13. Муқобил иш шаклларидан ихтиёрий бирини амалга оширган педагог кадрларга мутахассислиги бўйича тинловчиларга маҳорат дарси ўтказиши асосида малака аттестати тўғридан-тўғри тақдим этилади.

IV. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтиш тартиби

14. Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрлари, идоравий мансублигидан қатъийй назар, уч йилда камида бир марта доимий асосда қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг тегишли йўналишлари бўйича қайта тайёрланиши ва малакасини ошириши шарт.

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тегишли йўналишлар бўйича малакавий талаблар, ўқув режалари ва дастурларини ҳисобга олган ҳолда, тингловчиларни сифатли ўқитиш учун моддий-техника базаси, педагоглар таркиби мавжуд бўлганда курслар фаолиятини ва ресурс таъминотини бюджет ва бюджетдан ташқари молиялаштириш асосида ташкил этилади.

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчилари бепул асосда (такрорий ўқитишдан ташқари) ўқитилади.

15. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиш тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган қайта тайёрлаш ва малака ошириш курси ўқув режасининг намунавий тузилмаси асосида ишлаб чиқилган 288 соат ҳажмдаги ўқув дастурлари бўйича амалга оширилади.

Бунда ўқув дастурининг 144 соат ҳажми ишдан ажралмаган ҳолда масофадан ўқитиш усуллари асосида, 144 соати тўғридан-тўғри (бевосита) малака ошириш шаклида ишдан ажраган ҳолда амалга оширилади.

Бир ҳафтадаги ўқув юкламасининг энг юқори ҳажми 36 соатни ташкил этади.

16. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчилари ўқишни тугатгандан кейин таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, аттестациядан ўтказиш жараёнларини ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро комиссия (кейинги ўринларда Идоралараро комиссия деб аталади) томонидан тасдиқланадиган аттестация комиссиялари томонидан ўтказиладиган аттестациядан ўтишлари керак. Аттестация комиссияси тегишли соҳалардаги етакчи олимлар ва мутахассислар, илмий кенгаш аъзолари, ўқув-услубий ишлар соҳасидаги йирик мутахассислар сафидан камида 7 кишидан иборат бўлган олий таълим муассасаси ректори ёки фан доктори илмий унвони бериш бўйича илмий кенгаш раиси бошчилигида шакллантирилади.

17. Аттестациядан муваффақиятли ўтган қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларига қатъийй ҳисобда турадиган давлат намунасидаги ҳужжат ҳисобланадиган малака аттестати берилади.

18. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиш якунлари бўйича аттестациядан муваффақиятли ўтган олий таълим муассасалари педагог кадрлари тегишли йўналишлар бўйича бўш турган педагог лавозимини танлов бўйича эгаллашда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлади.

19. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиш якунлари бўйича аттестациядан ўтмаган олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрлари бир йил мобайнида пулли асосда ўқишнинг тегишли ёки турдош йўналиши (мутахассислиги) бўйича кейинги қайта тайёрлаш ва малака ошириш курси якунида аттестациядан ўтиши шарт.

Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини такроран ўзлаштириши асосий ишдан ажралмаган ҳолда курсларнинг ўқув дастурларини мустақил равишда ёки масофадан ўқитиш усуллари орқали ўзлаштириш асосида амалга оширилади.

Мустақил равишда ёки масофадан ўқитиш усуллари орқали қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари ўқув дастурлари бўйича тайёрланиб келган тингловчилар якуний аттестацияга киритилади. Якуний аттестация тегишли йўналишлар бўйича таянч олий таълим муассасалари ҳузуридаги аттестация комиссиялари томонидан амалга оширилади.

20. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида узрсиз сабабларга кўра дарс қолдиргани учун тингловчилар сафидан чиқарилган олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрлари пулли асосда, мазкур низомнинг 15-банди талабларига мувофиқ қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсидан такроран ўтиши ҳамда ўқишнинг тегишли йўналиши (мутахассислиги) бўйича кейинги қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсида аттестациядан ўтиши шарт.

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида дарс қолдирганлигининг ҳужжат билан тасдиқланган узрли сабаблари бўлганда тингловчига ўқишнинг тегишли йўналиши (мутахассислиги) бўйича кейинги курсларда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтишга рухсат берилади.

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан такроран ўтиш 288 соат ҳажмида ташкил этилади.

21. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиш якунлари бўйича аттестациядан такроран ўтмаган ёки асосий иш жойи бўйича белгиланган муддатда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан такроран ўтмаган тақдирда, ушбу ходимлар билан тузилган меҳнат шартномасининг амал қилиш муддатидан ҳамда бўш турган педагог лавозимини эгаллаш танлови даврининг тугаган муддатидан қатъийй назар, меҳнат шартномаси белгиланган тартибда икки ой мобайнида бекор қилинади. Бунда улар ўз педагогик фаолиятини бошқа таълим муассасаларида (олий таълим муассасаларидан ташқари) давом эттириши ёхуд бошқа ташкилотларда ишлаши ҳамда ўзининг касбий малакасини мустақил равишда ошириши мумкин.

Бунда олий таълим муассасаларининг педагог кадрларига қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтишга ҳамда улар билан асосий иш жойи бўйича меҳнат шартномаси тўхтатилган кундан бир йил ўтгандан кейин пулли асосда аттестациядан ўтишга рухсат берилади. Бунинг учун улар тегишли қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасасига курслардан ва аттестациядан ўтиш тўғрисида ариза билан мурожаат қиладилар.

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан, шунингдек аттестациядан муваффақиятли ўтган педагог кадрлар олий таълим муассасаларидаги бўш турган педагог лавозимларини эгаллаш учун танловда белгиланган тартибда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

22. Олий таълим муассасаларининг раҳбар кадрлари аттестациядан такроран ўтмаган тақдирда, муайян раҳбарлик лавозимига тайинлашга ваколатли бошқарув органи (ёки олий таълим муассасаси раҳбари) бундан кейин ушбу шахсларнинг эгаллаб турган раҳбарлик лавозимида бўлишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилади.

23. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув жараёнларини мониторинг қилиш, шунингдек тингловчиларнинг касбий фаолияти натижалари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш Бош илмий-методик марказининг (кейинги ўринларда Бош илмий-методик марказ деб аталади) ягона электрон тизими орқали амалга оширилади.

24. Ҳар йили 15 ноябрга қадар идоравий олий таълим муассасалари, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар буюртманомалари асосида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланган қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтиш даврийлигига мувофиқ кейинги календарь йил учун ойлар ва ўқиш йўналишлари бўйича қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларининг контингенти шакллантирилади.

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтиш жадвали ҳар йили 1 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади ҳамда олий таълим муассасаларига етказилади.

Тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрлари ўқиш йўналиши ва эгаллаб турган лавозимига боғлиқ ҳолда, таянч олий таълим муассасалари, Бош илмий-методик марказ ва бошқа таълим муассасаларидаги доимий ишлайдиган қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига юборилади.

25. Курсларга тингловчиларни қабул қилиш тасдиқланган ва жўнатувчи томонларнинг буйруғи асосида тегишли қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига тингловчиларни қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ курслар бошланиши санасидан бошлаб 3 кун мобайнида расмийлаштирилади.

26. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари бошлангандан кейин икки кун мобайнида иштирок этмаган тингловчилар, келмасликнинг сабабларидан қатъий назар, курсларга қўйилмайди.

Тингловчиларнинг қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига ўз вақтида иштирок этмаганлигининг ҳужжат билан тасдиқланган узрли сабаблари бўлганда уларга ўқишнинг тегишли йўналиши (мутахассислиги) бўйича кейинги курсларда қайта тайёрлаш ва малакасини оширишдан ўтиш ҳуқуқи берилади.

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига узрсиз сабаблар бўйича иштирок этмаган тақдирда тингловчилар аттестациядан ўтмаган деб ҳисобланади ҳамда уларга ушбу Низом 19 ва 20- бандларининг тегишли талаблари татбиқ этилади.

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасалари тингловчиларнинг қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига ўз вақтида иштирок этмаганлигининг барча ҳолатлари тўғрисида тегишли чоралар кўриш учун жўнатувчи томонга ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига хабар беради.

27. Тингловчиларнинг касаллиги тасдиқланган тақдирда уларнинг қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ҳамда аттестациядан ўтиш муддатлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишув бўйича тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ энг кеч муддатга кўчирилади.

28. Ўқиш тугалланадиган йилда олий таълим муассасаларига педагог лавозимларига қабул қилинган магистратура битирувчилари педагогик фаолиятнинг учинчи йилида қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтадилар.

29.Жадвалга киритилган ва қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқишдан ўтадиган тингловчилар учун ўқишнинг тўғридан-тўғри (бевосита) малака ошириш давридауларнинг асосий иш жойи бўйича эгаллаган лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланади, уларнинг ўқув юкламаси эса олий таълим муассасаси кафедраларининг бошқа аъзолари ўртасида тақсимланади.

Предложенные варианты

2018-06-21 14:55:46

Abrorov Sirojiddin Zuxriddin o'g'li

2018-06-28 22:47:19

Ochilov Akram Odilovich

Комментарии и ответы

2018-06-21 05:23:14

Kurpayanidi Konstantin Ivanovich

2018-06-21 14:58:06

Abrorov Sirojiddin Zuxriddin o'g'li

2018-07-04 11:24:35

Sotvoldiyev Husniddin Ibragimovich

V. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув жараёнини ташкил этиш

30. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари малакани мустақил ошириш жараёнида эришилган кўрсаткичлар негизида қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаларида бевосита касбий ривожланишни ташкил этишнинг мақбул ва зарур йўлларини танлаш имкониятини беради.

31. Раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш касбий билимларини, ўқув ва кўникмаларини доимий янгилаш учун имконият берувчи даврий тизим ҳисобланади.

32. Тингловчиларнинг ўқув жараёнини ташкил этиш тегишли йўналишлар бўйича тасдиқланган малака талаблари, ўқув режалари ва дастурлар, машғулотлар жадвали билан тартибга солинади. Ўқув режалари ва дастурлар фан, техника, технологиялар ва ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари асосида ҳар йили такомиллаштирилади.

33. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқув машғулотларининг қуйидаги асосий турлари қўлланилади: маъруза, интерактив семинарлар, амалий машғулот, кўчма машғулот, тажриба алмашиш, мустақил ўқиш (масофадан ўқитиш усуллари асосида), педагогик (малакавий) амалиёт, битирув (лойиҳа) ишини ҳимоя қилиш.

Тегишли ахборот-методик ва ташкилий-техник база мавжуд бўлган тақдирда қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув курслари масофадан ўқитиш усуллари қўлланилган ҳолда ташкил этилиши мумкин.

Масофадан ўқитиш усуллари асосидаги курсларда ўқув машғулотлари онлайн ва оффлайн шаклларида ташкил этилади.

34. Аудиторияда ўтказиладиган барча машғулотлар турлари 80 дақиқа давом этади, ўқув машғулотлари оралиғидаги танаффус — камида 10 дақиқани ташкил этади.

35. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидаги ўқув жараёни олий таълим муассасаларидан тақдим этилган йиллик буюртманомалар бўйича гуруҳларнинг тўлдирилишига боғлиқ ҳолда тингловчилар сони, қоидага кўра, камида 15 — 20 кишини ташкил этган академик гуруҳларда ташкил этилади.

Истисно тариқасида:

тингловчилар контингенти етарли бўлмаган йўналишларда, жумладан рус ёки қорақалпоқ тилида дарс олиб бориладиган гуруҳларда, тингловчилар контингенти бир гуруҳ меъёрида йиғилмайдиган кам сонли алоҳида таълим йўналишларида ўқув жараёнини ташкиллаштиришда бир гуруҳдаги тингловчилар сони камида 5 нафар этиб белгиланиши мумкин;

йил давомида 5 нафаргача педагог кадрлар йиғилмайдиган алоҳида таълим йўналишларида малака ошириш гуруҳи мавжуд ҳолатдан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда, қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўйича таянч олий таълим муассасасининг буйруғи билан тингловчилар сони 5 нафардан кам гуруҳ шакллантирилиши ёки улар учун малака ошириш масофадан ўқитиш усуллари орқали амалга оширилиши мумкин;

олий таълим муассасалари педагог кадрлари таркибидаги уч ёшга тўлмаган ёш боласи бўлган аёллар, нафақа ёшидагилар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар олий таълим муассаса Кенгашининг тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда, масофадан ўқитиш усуллари орқали амалга ошириладиган малака ошириш курсларининг режа-графигига киритилади.

36. Педагог кадрларнинг педагогик (малакавий) амалиёти олий таълим муассасаларининг ихтисослаштирилган кафедралари, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа ташкилотлари базасида ташкил этилади.

37. Тингловчиларнинг ўзлаштириши рейтинг баҳолаш тизими асосида назорат қилинади. Рейтинг баллини жамлашда:

ўқув режадаги ҳар бир блок модулларини ўзлаштириш бўйича ассисментлар натижалари (жорий назорат);

педагогик (малакавий) амалиёт якунлари;

курсни тамомлагандан кейинги тест синовлари натижалари;

битирув (лойиҳа) ишини ҳимоя қилиш натижалари ҳисобга олинади.

Масофадан ўқитиш усуллари асосидаги курсларда тингловчиларнинг ассисмент топшириқлари (жорий назорат) онлайн шаклида ташкиллаштирилади.

38. Тўғридан-тўғри (бевосита) малака ошириш даврида узрсиз сабаблар билан 18 соатдан кўп ҳажмда машғулотларда қатнашмаганлик учун курсларнинг тингловчилари қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи билан тингловчилар сафидан чиқарилади ва бу ҳақдаги ахборот Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига, шунингдек тингловчининг асосий иш жойига юборилади.

Машғулотларда қатнашмаганлиги учун курслардан четлаштирилган тингловчилар аттестациядан ўтмаган деб ҳисобланади ҳамда ушбу Низом 19 ва 20- бандларининг тегишли талаблари уларга нисбатан татбиқ этилади.

39. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг педагоглар таркиби Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда Бош илмий-методик марказда мунтазам равишда қисқа муддатли малака ошириш курсларидан ўтадилар.

40. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида машғулотлар ўтказиш учун олий таълим муассасасининг етакчи педагог кадрлари, докторлик диссертацияларини ҳимоя қилиш бўйича илмий кенгаш аъзолари, шунингдек шартнома асосида мамлакатнинг бошқа олий таълим муассасаларининг юқори малакали педагог кадрлари, хорижий мутахассислар, ўқув-методика ходимлари ва амалиётчи мутахассислар жалб этиладилар.

41. Аттестация комиссияларининг раислари қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида мунтазам равишда фан ва техникани ривожлантиришнинг тегишли йўналишлари бўйича муаммовий маърузалар ўқийдилар.

42. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартлари билан тингловчиларни ўқитадиган педагоглар таркибининг ўқув юкламаси ҳажми ўқув йили мобайнида белгиланган нормативлар бўйича улар амалда бажарадиган ўқув ишларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Предложенные варианты

2018-06-21 15:02:40

Abrorov Sirojiddin Zuxriddin o'g'li

Комментарии и ответы

2018-06-21 15:05:01

Abrorov Sirojiddin Zuxriddin o'g'li

2018-07-04 11:36:09

Sotvoldiyev Husniddin Ibragimovich

VI. Узлуксиз малака ошириш жараёнларида раҳбар ва педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш

43. Аттестация комиссияси ўз қарорини педагог кадрларнинг узлуксиз малака ошириш тизими бўйича электрон мониторинг кўрсаткичлари, шунингдек қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг натижалари бўйича ўз хулосасини чиқаради.

44. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчилари қуйидаги натижалар бўйича аттестацияга қўйиш асосида аттестация комиссиялари томонидан аттестациядан ўтказилади:

оралиқ назорат онлайн-тест синовлари натижалари;

ўқув режадаги ҳар бир блок модулларини ўзлаштириш бўйича ассисментлар натижалари (жорий назорат);

педагогик (малакавий) амалиёт натижалари;

касбий фаолият, шу жумладан электрон тизим бўйича натижалар.

45. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларининг битирув (лойиҳа) ишини ҳимоя қилиш аттестация комиссиясида амалга оширилади.

46. Аттестация комиссиясининг қарори қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаси раҳбарининг ўқитиш курсларини муваффақиятли якунлаган тингловчиларга белгиланган намунадаги малака аттестати бериш тўғрисидаги буйруғини расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.

47. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаларининг аттестация комиссиялари аъзолари меҳнатига ҳақ тўлаш аттестация комиссияси таркибида ишларни бажаришнинг белгиланган нормативларидан келиб чиққан ҳолда меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини аттестациядан ўтказишнинг юқори сифат даражасини таъминлаш мақсадида аттестация комиссияларининг раисларига, уларга илгари белгиланган бошқа қўшимча ҳақ ва устамалардан қатъий назар, асосий иш жойи бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида лавозим маошининг (тариф сеткасининг) 30 фоизи миқдорида устама белгиланади.

VII. Узлуксиз малакасини ошириш жараёнлари ташкилотчиларининг вазифалари

48. Идоралараро комиссия:

замонавий талабларга мувофиқ ўз касбий даражасининг доимий ўсишида олий таълим муассасалари педагог кадрларининг манфаатдорлигини оширишни ҳисобга олган ҳолда қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қоидаларни амалга ошириш юзасидан барча ишларни ташкил этади ва назоратини таъминлайди;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиради, уларнинг ўқув-методик ва моддий-техника базасини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга ёрдам беради.

қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишлари бўйича олий таълим муассасаларининг педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг замонавий талаблари, ўқув режалари ва дастурларини ҳисобга олган ҳолда доимий такомиллаштириш ишларини ташкил этади;

педагог кадрларни қайта тайёрлаш жараёнини барқарор тартибга солиш учун педагоглар таркиби қайта тайёрлашнинг тегишли йўналишлари бўйича қайта тайёрлаш ва малака оширишдан ўтадиган таълим муассасаларининг ихтисослаштирилган кафедраларини, улар ўртасидаги муносабатларни мунтазам белгилаш учун олий қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг муайян таълим муассасаларига биркитади;

ҳар йили мажбурий тартибда аттестация комиссияларининг ҳисоботларини эшитган ва зарур бўлганда, улар таркибига ўзгартиришлар киритган ҳолда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг аттестация комиссияларини шакллантиради ва тасдиқлайди.

49. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

умумий раҳбарликни амалга оширади, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув жараёнини такомиллаштириш механизмлари ва услубларини белгилайди, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни (масофадан ўқитиш таълим усулларини ташкил этиш ва ўтказиш, тингловчиларининг битирув (лойиҳа) ишини тайёрлаш ва ҳимояга тақдим этиш, педагогик (малакавий) амалиётни ташкил этиш ва ўтказиш тартибларини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва бошқа тегишли вазирликлар билан биргаликда қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасалари педагог кадрларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича Вақт меъёрларини) тасдиқлайди, шунингдек қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишларининг олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлар классификатори билан мутаносиблигини таъминлайди;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан, шунингдек масофадан ўқитиш усуллари орқали курслардан ўтиши керак бўлган тингловчиларнинг прогноз қилинаётган контингентини белгилайди;

олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг талаб қилинадиган малакасини таъминлаш бўйича мақсадли топшириқларни тасдиқлайди.

50. Бош илмий-методик марказ:

таълим дастурларининг узлуксизлиги ва кетма-кетлигини ҳисобга олган ҳолда олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини ўқитиш бўйича ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқади.

умумэътироф этилган халқаро таълим стандартлари ва талаблари, шунингдек ўқитишнинг замонавий шакллари ва услублари, илғор педагогик, ахборот-коммуникация ва инновация технологияларидан фойдаланган ҳолда тайёрланган ўқув режалари ва дастурлари асосида ўқитишнинг модул тизимини қўллаган ҳолда олий таълим муассасалари раҳбар кадрларининг ўқув жараёнини ташкил этади;

назарий ўқишни бошқарув фаолияти амалиёти билан мустаҳкам боғлаш, тингловчиларнинг мажбурий малакавий амалиётларини ўқув жараёнида олган назарий билимларини, шунингдек асосий қоидалар ва ўқишнинг якунлари бўйича тайёрланган битириш лойиҳа ишлари хулосаларини амалиётда пухта ўрганиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг тегишли бошқармалари ва бўлимларида, бошқа бўлинмаларида, таянч олий таълим муассасаларида, давлат бошқарув органларида ташкил этишни таъминлайди;

тасдиқланган жадвалга асосан ишдан ажраган, шу жумладан масофавий ўқитиш услубларини қўллаган ҳолда олий таълим муассасаларининг раҳбар кадрларини қайта тайёрлайди ва уларнинг малакасини оширади;

таянч олий таълим муассасалари томонидан тегишли йўналишларнинг ўқув дастурига мос ҳолда ишлаб чиқилган ўқув-методик ресурслар асосида масофадан ўқитишнинг онлайн ва оффлайн шаклларида қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этади;

олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини тайёрлаш бўйича хорижий тажрибани ва таълим муассасаларининг эътироф этилган ютуқларини таҳлил қилади ва умумлаштиради;

олий таълим муассасалари педагог кадрларини узлуксиз малака ошириш жараёнларини, шунингдек қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари ўқув жараёнининг доимий электрон мониторингини ташкил этади;

узлуксиз малака ошириш жараёнларининг электрон мониторинг кўрсаткичлари асосида қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаларининг истиқбол контингентини шакллантиради;

педагог кадрларнинг узлуксиз малака ошириш тизимидаги ўзлаштириш даражаларига мос равишда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтишини назорат қилади ва мониторингини олиб боради;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув жараёни ҳамда раҳбар ва педагог кадрлар касбий фаолиятининг ягона электрон тизимлари мониторингининг ахборот ресурсларини рўйхатдан ўтказиш ва шакллантиришда олий таълим муассасалари, қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасалари ўртасидаги ўзаро электрон алоқани таъминлайди;

барча қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларининг кириш онлайн-тест, шу жумладан ахборот-коммуникация технологиялари ва хорижий тиллар бўйича синовларини ташкил этади, шунингдек педагог кадрларнинг электрон портфолиосида тегишли натижаларнинг рўйхатдан ўтказилишини таъминлайди;

курслар тугаллангандан кейин қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг тегишли йўналишлари бўйича оралиқ онлайн-тест синовларининг натижаларини электрон тизимда рўйхатдан ўтказган, кейинчалик курсларни тугаллашдан олдин аттестация комиссияларига тест синовлари натижаларини тақдим этган ҳолда ташкил этади;

жойларда педагог кадрлар томонидан ягона электрон мониторинг тизимига киритилган маълумотларнинг ишончлилигини ўрганишни ташкил этади;

Идоралараро комиссиянинг ишчи органи функциясини бажаради.

51. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасалари:

қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг тегишли йўналишлари бўйича доимий фаолият кўрсатадиган қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этади;

курслар доирасида сифат жиҳатидан юқори ташкилий ва касбий даражада машғулотлар ўтказиш учун зарур ўқув, услубий ва моддий-техника базасини ташкил этади;

масофадан ўқитиш усуллари асосида олий таълим муассасалари педагог кадрлари учун ташкил этиладиган қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг тегишли ўқув-методик ресурсларини ишлаб чиқади;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида машғулотлар ўтказиш учун олий таълим муассасаларининг етакчи педагог кадрларини ва докторлик диссертацияларини ҳимоя қилиш бўйича илмий кенгаш аъзоларини, шунингдек шартнома асосида мамлакатнинг бошқа олий таълим муассасаларининг юқори малакали педагог кадрларини ва хорижий мутахассисларни, ўқув-услубий ходимлар ва амалиётчи мутахассисларни кенг жалб этишни таъминлайди;

қайта тайёрлаш йўналишлари бўйича зарур ахборот-маълумотлар базасини шакллантиради, қайта тайёрлаш жараёнига замонавий инновацион педагогик, мультимедиа ва ахборот-коммуникация технологияларини ишлаб чиқишни ва уларни жорий этишни ташкил этади;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиётганлар учун педагогик амалиёт ҳамда улар томонидан очиқ лекциялар ва амалий машғулотлар ўтказишни, кейинчалик муҳокама қилган ва танқидий таҳлил қилган ҳолда, ташкил этади;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш даврида курсларнинг бошқа жойлардан келган тингловчиларига олий таълим муассасалари ётоқхоналаридан яшаш жойлари бериш чораларини кўради;

маълумотларнинг холисоналигини таъминлаган ҳолда Бош илмий-методик марказ ягона электрон тизимининг тегишли ахборот ресурсларини шакллантириш бўйича тизимли ишларни ташкил этади.

52. Олий таълим муассасалари:

ҳар ўқув йилида мустақил равишда малака ошириш шакллари бўйича фаолият олиб бораётган педагог кадрлар тўғрисидаги маълумотларни Бош илмий‑методик марказнинг электрон портфолио тизимига киритилишини таъминлайди ҳамда мустақил малака ошириш натижаларига кўра педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиш муддатлари ҳамда шаклларининг прогноз кўрсаткичларини белгилайди;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаларида раҳбар ва педагог кадрларни тайёрлашнинг талаб қилинадиган сифатини таъминлаш бўйича мақсадли вазифаларни тасдиқлайди;

педагог кадрларнинг қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтиш даврида уларнинг ўқув юкламаларини олдиндан қайта тақсимлашни таъминлайди;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг тасдиқланган жадвали асосида ўз педагог кадрларининг тегишли курсларга белгиланган муддатларда ўз вақтида келишларини таъминлайди;

олий таълим муассасаларининг кенгашлари мажлисларида қайта тайёрлаш ва малака ошириш натижаларини муҳокама қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этади;

курсларни муваффақиятли тамомлаган олий таълим муассасалари педагог кадрларининг илғор тажрибасини, янги билимлари ва кўникмаларини оммалаштиришни ташкил қилади;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтган шахсларнинг касбий фаолияти бўйича доимий мониторингни ташкил этади;

ҳар бир ўқув йилида Бош илмий-методик марказнинг ягона электрон тизимига олий таълим муассасалари учун махсус ажратилган саҳифага педагоглар тўғрисидаги маълумотлар киритилишини таъминлайди, шунингдек тегишли ўқитувчилар маълумотларининг тўғри киритилганлиги юзасидан мониторинг олиб боради;

электрон портфолио тизими кўрсаткичлари бўйича педагог кадрларнинг фаолиятини тизимли таҳлил этиб боради ва ўқув йили якунлари бўйича уларнинг рейтингини аниқлашда тегишли кўрсаткичларини инобатга олади;

педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш натижаларининг ички мониторингини олиб боради, юқори кўрсаткичларга эришган олий таълим муассасаларининг педагог кадрларини моддий рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқади ва амалга оширади, шунингдек педагог лавозимларини эгаллаш юзасидан танловлар ўтказиш жараёнида уларни асосий мезонлар сифатида ҳисобга олади.

53.Олий таълим муассасаси педагог кадрлари:

шахсий иш режасида ўқув йили учун узлуксиз малака ошириш шакллари бўйича фаолиятини режалаштиради;

касбий фаолият натижаларини электрон портфолио тизимига жойлаштиради.

Бунда педагог кадрлар касбий фаолият натижаларининг тасдиқловчи ҳужжатларини электрон портфолио тизимига қуйидаги тартибда киритиб борадилар:

очиқ ўқув машғулотлари ва маҳорат дарсларини ташкил этганлиги тўғрисида таълим муассасаси кафедраси ёки илмий-методик кенгаши йиғилишидаги муҳокамасининг ўқув ишлари бўйича проректор томонидан тасдиқланган нусхаси;

дарс бераётган фанлари бўйича талабаларнинг республика ва халқаро миқиёсидаги фан олимпиадалари, спорт мусобақалари, санъат соҳасидаги кўрик танловлар ва кўргазмалардаги иштирокини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси (буйруқдан кўчирма, диплом, фахий ёрлиқ);

илмий конференциялар тўпламида нашр қилинган ишларнинг тасдиқланган нусхаси;

илмий журналларда нашр қилинган ишларнинг тасдиқланган нусхаси;

кўрик танловлар ва кўргазмалардаги иштирокини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси (буйруқдан кўчирма, диплом, фахрий ёрлиқ);

илмий лойиҳаларда иштирок этишни қайд этишда лойиҳанинг номи ва қайд рақами, лойиҳани амалга оширишдаги роли (раҳбар ёки ижрочи), амалга оширилиш муддатлари ҳақидаги маълумотларнинг илмий ишлар ва инновацион фаолият бўйича проректор томонидан тасдиқланган нусхаси;

импакт-факторли нашрларда чоп этилган ишларнинг тасдиқланган нусхаси, ихтиро, рационализаторлик таклифлари, инновацион ишланмалар, муаллифлик ижодий ишларини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;

олиб бораётган илмий изланишлари асосида монографиянинг чоп этилганлигини тасдиқловчи олий таълим муассасасининг Кенгаши баённомасидан кўчирма ва монография муқовасининг нусхаси;

дарслик ёки ўқув қўлланма учун берилган гувоҳноманинг нусхаси;

илмий раҳбарлигида фалсафа доктори (PhD) ёки фан докторлиги (DSc) диссертациясининг ҳимоя қилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

докторлик диссертациясининг (PhD, DSc) ҳимоя қилинганлигини қайд этиш учун Олий Аттестация комиссияси томонидан берилган дипломнинг нусхаси;

хорижий мамлакатларда малака ошириш ёки стажировка ўтаганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги илмий унвонини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси киритилади.

54. Электрон портфолио тизимига киритилган барча маълумотларнинг ҳаққонийлигига педагог кадрлар шахсан масъул ҳисобланадилар.

Электрон портфолио тизимидаги кўрсаткичларнинг ҳаққоний эмаслиги тасдиқланганда тегишли педагог кадрларнинг электрон портфолио натижалари бекор қилинади.

VIII. Якуний қоидалар

55. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

56. Мазкур Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори билан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил "__" ________
_____-сон қарорига

2-ИЛОВА

Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини

ошириш минтақавий марказининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил "__" ________
_____-сон қарорига

3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил “____” ________

_____ - сон қарорига

4-ИЛОВА

Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказларининг малакали педагогларини рағбатлантириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора‑тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон ҳамда “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил
27 июлдаги ПҚ-3151-сон қарорлари мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказларининг малакали педагогларини уларнинг ўқув йили давомидаги фаолияти таҳлили асосида моддий рағбатлантириштартибини белгилайди.

2-боб. Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказларининг малакали педагогларини уларнинг ўқув йили давомидаги фаолияти таҳлили

2. Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий-методик маркази ҳамда Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий ва тармоқ марказлари (кейинги ўринларда марказ деб аталади) педагогларининг ўқув йили давомидаги фаолияти таҳлили қуйидаги асосий йўналишларда амалга оширилади:

  • ўқув-методик фаолияти;
  • илмий-тадқиқот фаолияти.

3. Марказ педагоглари фаолиятини баҳолаш учун махсус Ишчи гуруҳлар ҳар йили январь ойининг 15 санасигача шакллантирилади. Ташкил этиладиган Ишчи гуруҳлар таркиби тегишли олий таълим муассасаси ректори (Бош илмий-методик марказ директори) буйруғи билан тасдиқланади ва унинг таркибига мазкур таълим муассасаси ўқув-услубий бошқарма (бўлим), таълим сифатини назорат қилиш бўлими ходимлари, кафедра мудирлари ҳамда тажрибали педагог ходимлари киритилади. Ишчи гуруҳ фаолияти йил давомида амалга оширилади.

Ишчи гуруҳга Бош илмий-методик марказ директори бошчилик қилади.

Марказ педагогларининг ўқув йили давомидаги фаолияти Ишчи гуруҳлар томонидан мазкур Низомнинг иловасида келтирилган мезонларга таянган ҳолда кўриб чиқилади ва баҳоланади.

Низомнинг иловасида назарда тутилган мезонларни акс эттирувчи ҳужжатлар ва материалларни тўплаш мажбурияти қайта тайёрлаш ва малака ошириш марказининг тегишли бўлими зиммасига юклатилади.

Мазкур бўлим томонидан асословчи ҳужжатлар ва материаллар ишчи гуруҳга ҳар цикл якунлари бўйича тақдим этилади.

4. Баҳолаш натижалари асосида марказ педагогларига тўплаган рейтинг балларидан келиб чиққан ҳолда рағбатлантириш фоизлари белгиланади ва Ишчи гуруҳ баённомаси билан расмийлаштирилади.

Ишчи гуруҳ баённомаси асословчи ҳужжатлар билан бирга ҳар йили
15 ноябрга қадар марказ томонидан олий таълим муассасаси Илмий кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) тасдиқлаш учун киритилади.

5. Ишчи гуруҳ баённомаси ва асословчи ҳужжатлар Кенгашда очиқ муҳокама қилиш йўли билан кўриб чиқилади.

Тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар аниқланганида, беш кунлик муддатда қайта кўриб чиқиш учун қайтарилади.

Ишчи гуруҳ баённомаси Кенгашда иштирок этаётган аъзоларнинг камида 2/3 фоизи томонидан қўллаб-қувватланганидан сўнг Кенгаш қарори билан тасдиқланади.

6. Кенгаш қарори асосида ҳар йили 25 ноябрга қадар марказ педагогларини рағбатлантириш тўғрисидаги марказ директорининг буйруғи қабул қилинади.

3-боб. Марказ педагогларини моддий рағбатлантириш тартиби

7. Марказнинг малакали педагог кадрларининг фаолияти таҳлилидан келиб чиқиб, уларни базавий лавозим маошининг 30 фоизигача ойлик устамалар белгилаш асосида ҳамда машғулотлар ўтказиш учун соатбай иш ҳақи тўлаш шартлари билан жалб этиладиган малакали педагог кадрларга соатбай ҳақ тўлаш миқдорининг 20 фоизигача кўпайтирилган ҳолда моддий рағбатлантириш амалга оширилади.

Бунда,меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартларида ўқув машғулотлари олиб борувчи марказ педагогларини моддий рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2015 йил 20 августдаги 242-сон қарорига мувофиқ 25 фоизга оширилган соатбай ҳақ тўлаш миқдорига қўшимча равишда амалга оширилади.

8. Педагоглар меҳнатининг амалдаги натижаси ва сифатини ҳисобга олган ҳолда уларни рағбатлантиришга тавсия этиш табақалаштирилган ҳолда қуйидагича амалга оширилади:

а) штатдаги педагоглар:

55-70 балл учун 10 фоиз;

71-85 балл учун 20 фоиз;

86-100 балл учун 30 фоиз;

б) соатбай асосида дарс берадиган педагоглар:

55-70 балл учун 10 фоиз;

71-85 балл учун 15 фоиз;

86-100 балл учун 20 фоиз.

9. Моддий рағбатлантириш тўлови навбатдаги календарь йилининг бошидан (январь ойидан) бир йил давомида ҳар ойда амалга оширилади.

10. Марказ педагогларини моддий рағблатлантириш бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади ҳамда уларга нисбатан қонунчиликда белгиланган бошқа устамаларни белгиланишига тўсқинлик қилмайди.

4-боб. Якуний қоидалар

11. Рағбатлантириш учун тавсия этилган марказ педагогларинингйил давомидаги дарс бериш сифати ҳамда тингловчилар ўртасида ўтказиладиган даврий сўров натижаларидаги кўрсаткичларнинг пасайиши, шунингдек меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомининг бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар кузатилганда марказ директори Кенгашга рағбатлантириш тўловларини бекор қилиш бўйича таклиф киритиш ҳуқуқига эга.

12. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил “____” ________

_____ - сон қарорига

5-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2012 йил 26 сентябрдаги 278-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 39-сон, 453-модда) 3-банди тўртинчи хатбоши ва унга 4 ва 5-иловалар.

2. Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2015 йил 20 августдаги 242-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 442-модда)
3-банди иккинчи хатбоши.

3. Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2015 йил 20 августдаги 242-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 442-модда)
билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тўғрисидаги Низом.

Олий таълим муассасалари педагог

кадрларининг узлуксиз малака ошириш

тизими тўғрисидаги НИЗОМга

1-ИЛОВА

Олий таълим муассасалари педагог

кадрларининг узлуксиз малака ошириш

тизими тўғрисидаги НИЗОМга

2-ИЛОВА

Олий таълим муассасалари педагог кадрларининг узлуксиз малака ошириш шаклларини баҳолаш мезонлари

Мустақил малака ошириш шакллари

Фаолиятни баҳолаш мезонлари

Балл

I. Мутахассислик бўйича мустақил малака ошириш

100

1.                   

Очиқ ўқув машғулотлари ва маҳорат дарсларини ташкил этиш

Ҳар ўқув йилида камида 2 та соҳага оид “Мастер-класс”лар ташкил этиш –

Ҳар ўқув йилида камида 2 та очиқ ўқув машғулотлари –

4

2

1

2.                   

Иқтидорли талабалар билан ишлаш

талабаларининг республика ва халқаро миқиёсидаги фан олимпиадалари, спорт мусобақалари, санъат соҳасидаги кўрик танловлар ва кўргазмалардаги совринли ўрин учун:

республика миқёсида –

халқаро миқёсда –

4

2

4

3.                   

Илмий конференцияларда маъруза билан қатнашиш

халқаро миқёсда –

республика миқёсида –

6

2

1

4.                   

ОАК эътироф этган илмий журналларда мақолалар чоп этиш

Ҳар бир илмий мақола учун –

8

2

5.                   

Кўргазма ва танловларда иштирок этиш

халқаро миқёсда –

республика миқёсида –

8

8

4

6.                   

Илмий лойиҳаларда иштирок этиш

Халқаро лойиҳалар –

Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги лойиҳалар:

лойиҳа раҳбари сифатида –

лойиҳа иштирокчиси сифатида –

хўжалик шартномаси –

10

8

8

4

4

7.                   

Халқаро (импакт-факторли) нашрларда мақолалар эълон қилиш

Халқаро маълумотлар базасига киритилган юқори рейтингли илмий журналлар ёки “импакт-фактор”га эга бўлган илмий журналларда чоп этилган ҳар бир мақола учун –

10

5

8.                   

Ихтиро, рационализаторлик таклифлари, инновацион ишланмаларга муаллифлик қилиш

ихтиро(патент) –

рационализаторлик таклифи –

инновацион ишланмаларга муаллифлик –

10

10

6

4

9.                   

Монография тайёрлаш ва  нашрдан чиқариш

якка муаллифликда –

ҳаммуаллифликда –

10

10

5

10.               

Дарслик, ўқув қўлланма, методик қўланма тайёрлаш ва  нашрдан чиқариш

дарслик –

ўқув қўлланма –

 методик қўланма:

якка муаллифликда –

ҳаммуллифликда –

15

7

5

3

1

11.               

Илмий раҳбарлигидаги фалсафа доктори (PhD) даражасини олиш учун диссертация ҳимоя қилинганлиги

охирги 3 йилда ҳимоя қилинган диссертацияга – 

15

15

II. Муқобил малака ошириш шакллари

12.               

Якка муаллифликда дарслик ёки ўқув қўлланма тайёрлаш ва  нашрдан чиқариш
(охирги 3 йилда)

13.               

Илмий раҳбарлигидаги охирги 3 йилда камида битта DSc даражасини олиш ёки иккита PhD даражасини олиш учун  диссертацияларнинг  ҳимоя қилинганлиги

14.               

Охирги 3 йилда Докторлик (PhD,DSc) диссертациясини ҳимоя қилиш

15.               

Хорижий мамлакатларда малака ошириш, стажировка  ўташ (давомийлиги: малака ошириш – 1-3 ой, стажировка – 3 ой - 1 йил)

Олий таълим муассасалари педагог

кадрларининг узлуксиз малака ошириш

тизими тўғрисидаги НИЗОМга

3-ИЛОВА

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш схемаси

Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 2

Общие комментарии и ответы

2018-06-20 23:37:38

Djalilov Komil Qudratovich

2018-06-20 23:37:39

Djalilov Komil Qudratovich

2018-06-21 01:53:26

Soliyev Orifjon Olimjon o'g'li

2018-07-04 11:42:02

Sotvoldiyev Husniddin Ibragimovich

2018-07-05 11:50:39

Rixsimbayev Odiljon Qobiljonovich

2018-07-05 11:55:31

Rixsimbayev Odiljon Qobiljonovich

2018-07-05 11:55:33

Rixsimbayev Odiljon Qobiljonovich

2018-07-05 11:55:34

Rixsimbayev Odiljon Qobiljonovich

2018-07-05 11:55:34

Rixsimbayev Odiljon Qobiljonovich

2018-07-05 11:55:34

Rixsimbayev Odiljon Qobiljonovich

2018-07-05 11:56:43

Rixsimbayev Odiljon Qobiljonovich

2018-07-05 11:57:00

Rixsimbayev Odiljon Qobiljonovich

2018-07-05 11:57:15

Rixsimbayev Odiljon Qobiljonovich

2018-07-05 11:57:30

Rixsimbayev Odiljon Qobiljonovich

2018-07-05 11:57:49

Rixsimbayev Odiljon Qobiljonovich

2018-07-05 11:58:04

Rixsimbayev Odiljon Qobiljonovich

2018-07-05 11:58:31

Rixsimbayev Odiljon Qobiljonovich
Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0
Проект Последняя редакция

Наименование мероприятияФорма реализацииСрок реализацииИсполнители
Олий таълим муассасаларининг педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ 30.07.2018Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги