Поиск

Расширенный поиск

Название документа

Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низом

Тип документаПоложение
Орган, утверждающий документЦентральный банк Республики Узбекистан
РазработчикЦентральный банк Республики Узбекистан
Дата размещения документа22.06.2018 21:06
Дата завершения обсуждения07.07.2018 23:59
Вид документаПроект НПА
Текущее состояние документаОбсуждение прекращено
Обоснования необходимости принятия проекта-
Планируемый срок вступления в силу30.07.2018
Номер письма о соглашении-
Номер и дата письма согласования Генеральной прокуратурой Республики Узбекистан-

Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низом

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги, “Банк сири тўғрисида”ги қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги ПҚ-3620-сон “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ банк депозиторларининг миллий ахборотлар базаси ва унда банк мижозларига хос рақам бериш, уларнинг ҳисобварақларини рўйхатдан ўтказиш ва юритиш ҳамда мижозлар ҳисобварақлари тўғрисида маълумотлар олиш тартибини белгилайди.

Предложенные варианты

Ничего не найдено

Комментарии и ответы

2018-06-25 10:58:38

Turdikulov Jamshidbek Salimovich

1-§. Умумий қоидалар

1.Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:

асосий ҳисобварақ - юридик шахслар, шунингдек юридик шахс ташкил этмасдан фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркорлар, оилавий тадбиркорлик субъектлари ва деҳқон хўжаликлари давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг биринчи марта миллий валютада очган талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи;

иккиламчи ҳисобварақ - юридик шахслар, шунингдек юридик шахс ташкил этмасдан фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркорлар, оилавий тадбиркорлик субъектлари ва деҳқон хўжаликлари асосий ҳисобварағини очгандан кейин миллий ёки чет эл валютасида очадиган барча талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи;

шахсни тасдиқловчи ҳужжат – Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти, 16 ёшга тўлмаган фуқароларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси, ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно), хорижий фуқароларнинг паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ хорижий фуқаролар тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси.

2. Банк депозиторларининг миллий ахборотлар базаси (бундан буён матнда БДМАБ деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга, шунингдек юридик шахс ташкил этмасдан фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркорларга, оилавий тадбиркорлик субъектларига ва деҳқон хўжаликларига (бундан буён матнда мижоз деб юритилади) биринчи маротаба банк ҳисобварақлари очишда уларга хос рақам бериш, уларнинг ҳисобварақларини рўйхатдан ўтказиш ва юритиш ҳамда ҳисобварақлар тўғрисида маълумотлар олишни таъминловчи ахборотлар базаси бўлиб ҳисобланади.

БДМАБга Ахборотлаштириш Бош Маркази (бундан буён матнда АБМ деб юритилади) томонидан хизмат кўрсатилади ҳамда унинг фаолияти устидан назорат Марказий банк томонидан олиб борилади.

3. БДМАБ банк мижозлари ва уларнинг банк ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотларни, қолдиқ суммаларни қайд этмаган ҳолда сақлайди.

4. Юридик шахслар, шунингдек юридик шахс ташкил этмасдан фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркорларга, оилавий тадбиркорлик субъектларига ва деҳқон хўжаликлари (бундан буён матнда хўжалик юритувчи субъект деб юритилади) солиқ тўловчининг идентификацион рақами (бундан буён матнда СТИР деб юритилади) асосида БДМАБда рўйхатдан ўтказилиб, уларга хос рақам берилади ва банк ҳисобварақлари рўйхати юритилади.

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ зиммасига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбурияти юклатилган юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари (филиаллар, ваколатхоналар) СТИРни олиб амал қилаётган бўлса, ушбу алоҳида бўлинмаларга ҳам алоҳида хос рақам берилади.

5. Хўжалик юритувчи субъектларга берилган хос рақам бир марта берилади ва СТИР бекор қилинганда, ушбу хос рақам бекор қилинади ва 5 йил мобайнида сақланади.

6. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган (бундан буён матнда фуқаро бўлган деб юритилади) жисмоний шахсларнинг БДМАБда фақат банк ҳисобварақлари рўйхати юритилади.

Фуқаро бўлган жисмоний шахсларнинг банк ҳисобварақларини БДМАБда рўйхатдан ўтказишда жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (бундан буён матнда ЖШШИР) асос бўлади.

7. Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган (бундан буён матнда фуқаро бўлмаган шахслар деб юритилади) жисмоний шахслар БДМАБда рўйхатдан ўтказилиб, уларга хос рақам берилади ҳамда уларнинг банк ҳисобварақлари рўйхати юритилади.

Фуқаро бўлмаган жисмоний шахсларни БДМАБда рўйхатдан ўтказиш ва хос рақам беришда, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари асос бўлади.

Фуқаро бўлмаган жисмоний шахсларга БДМАБда хос рақам бир марта берилади ҳамда жисмоний шахс вафот этганда, ушбу хос рақам бекор қилинади. Бекор қилинган хос рақам бекор қилинган вақтдан бошлаб 5 йил мобайнида сақланади ва бу давр ичида мазкур хос рақам бошқа шахсга берилмайди.

8. БДМАБ ва банклар ўртасида маълумот айирбошлаш рақамли қалитлардан фойдаланилган холда, банк телекоммуникацион тармоғи орқали амалга оширилади.

9. Хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг ҳисобварақларини рўйхатдан ўтказишда БДМАБ ва банклар ўртасидаги маълумот айирбошлаш сўров файли тамойилига асосланади ва АБМнинг электрон почта тизими орқали амалга оширилади. Мазкур жараён томонларнинг технологик тайёрлигидан келиб чиқиб, узлуксиз “24/7” тамойили асосида реал вақт (“On-line”) режимига ўтказилиши мумкин.

Жисмоний шахслар ва уларнинг ҳисобварақларини БДМАБда рўйхатдан ўтказишда БДМАБ ва банклар ўртасида маълумот айирбошлаш реал вақт (“On-line”) режимида узлуксиз “24/7” тамойили асосида амалга оширилади.

10. Банк сўровномалари БДМАБда дастурий равишда, инсон омилига боғлиқ бўлмаган ҳолда қайта ишланади. Сўровномалар БДМАБга жўнатилгандан кейин, АБМ файлнинг БДМАБга узатилганлиги тўғрисида банкка тасдиқнома жўнатади.

БДМАБдан келиб тушган жавоб файлларининг барча маълумотлари банкда мижоз тақдим этган ҳужжатлар асли билан такроран солиштирилади. Агар хатолар аниқланса, хато маълумотлар бартараф қилинган ҳолда БДМАБга сўров қайта жўнатилади.

Кун давомида қайта ишланган барча сўров турлари бўйича маълумот банк иш куни якунида БДМАБ томонидан солиштириш учун банкларга юборилади.

11. Жисмоний шахсларнинг банк ҳисобварақларини БДМАБда рўйхатдан ўтказиш, банк томонидан хар бир банк ҳисобварағи бўйича алоҳида сўровнома асосида амалга оширилади. Жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари ҳисобварақлари асосий ҳисобварақ ёки иккиламчи ҳисобварақ тамойили бўйича ажратилмайди.

12. Хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқаро бўлмаган жисмоний шахсларнинг ҳисобварақлари БДМАБда, ҳар бир баланс ҳисобварақлари учун валюталар кодлари бўйича кетма-кет рақамлаш тамойили асосида дастурий равишда шакллантирилади, бюджет ташкилоти бундан мустаснодир. Бюджет ташкилотларининг ҳисобварақларини шакллантиришда ҳисобварақ тартиб рақами ўрнига даромад (харажат) моддаси (бўлими) кўрсатилади. Хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқаро бўлмаган жисмоний шахсларнинг БДМАБда шакллантирилган банк ҳисобварағи банкнинг маълумотлар базасига киритилади ва уларни банкда ўзгартириш мумкин эмас.

13. Хўжалик юритувчи субъектлар ва жисмоний шахсларга очилган, бошқа банкдан ўтказилган ёки қайта ҳаракатга келтирилган банк ҳисобварақлари бўйича барча ҳисоб-китоблар, шунингдек, ҳисобварақлардан маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиб туриш ҳамда мижознинг ҳисобварағини ёпиш шу куннинг ўзидаёқ амалга оширилади.

14. БДМАБда ҳисобварақларни очиш, бошқа банкка ўтказиш, ёпиш, маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиб туриш ва уларни қайта тиклаш саналари шакллантирилади ва банкларга узатилади. Улар банкнинг маълумотлар базасига дастурий равишда киритилади ва банк томонидан ўзгартиришга рухсат этилмайди.

2-§. БДМАБнинг функциялари

15. БДМАБ мижозлар ва уларнинг ҳисобварақлари рўйхатини юритишда қуйидаги функцияларни бажаради:

а) банкларнинг сўровномалари асосида фуқаро бўлган жисмоний шахсларни “Электрон ҳукумат” тизимида идентификациялаш ва ушбу жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни етказиб бериш;

б) банкларнинг сўровномалари асосида фуқаро бўлган жисмоний шахсларнинг ҳисобварақларини рўйхатдан ўтказиш;

в) банкларнинг сўровномалари асосида хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқаро бўлмаган жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказиш ва уларга хос рақам бериш;

г) банкларнинг сўровномалари асосида хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқаро бўлмаган жисмоний шахсларнинг ҳисобварақларини рўйхатдан ўтказиш;

д) банкларнинг сўровномалари асосида хўжалик юритувчи субъектлар ва жисмоний шахслар бўйича БДМАБнинг маълумотларини ўз вақтида ўзгартириб бориш.

16. БДМАБ мижозлар ва уларнинг ҳисобварақлари рўйхатига нисбатан қуйидаги функцияларни бажаради:

а) рўйхатдан ўтказилган мижозлар ва уларнинг банк ҳисобварақлари ахборотлар базасини шакллантириш, сақлаш, тўлдириб бориш ва уни фаол ҳолатда сақлаб туришни таъминлаш;

б) рўйхатдан ўтказилган мижозлар ва уларнинг банк ҳисобварақлари бўйича тарихий маълумотлар базасини ташкил қилиш ва уни белгиланган муддатгача сақлаш;

в) банклар ва БДМАБ ўртасидаги маълумот айирбошлашнинг муҳофазасини таъминлаш ва электрон баённомасини юритиш;

г) банклараро тўловларнинг аниқ бажарилишини таъминлаш мақсадида, Марказий банкнинг тўлов тизимларини БДМАБда рўйхатдан ўтказилган мижозларнинг банк ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлаш;

д) қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда, банк сирига риоя этган ҳолда, банк мижозларининг банк ҳисобварақлари бўйича тегишли давлат органлари билан маълумот алмашиш;

е) фавқулодда ҳолатлар юз берганда банкларни ўз мижозлари ва уларнинг банк ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотлар билан тўлиқ таъминлаш.

17. Жисмоний шахсларнинг банк ҳисобварағини БДМАБда рўйхатдан ўтказиш ва юритишда қуйидагилар амалга оширилади:

а) мижозларнинг банк ҳисобварағини рўйхатдан ўтказиш;

б) мижозларнинг банк ҳисобварағидан маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиб туриш;

в) мижозларнинг банк ҳисобварағидан маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларини қайта тиклаш;

д) мижозларнинг банк ҳисобварағини ёпиш.

3-§. БДМАБга хўжалик юритувчи субъектлар бўйича жўнатиладиган сўров турлари

18. Хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг банк ҳисобварағини БДМАБда рўйхатдан ўтказиш ва юритишда қуйидаги сўровномалар амалга оширилади:

а)мижозни идентификациялаш (0-сўров тури);

б)мижозларга хос рақам бериш ва асосий депозит ҳисобварақ очиш (1-сўров тури);

в)мижозларга уларнинг хос рақами билан ҳисобварақлар очиш (2-сўров тури);

г)ҳисобварақлардан маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиб туриш ва ҳисобварақ ҳолати бўйича маълумот (3-сўров тури);

д)ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатиб турилган ҳисобварақларни ҳаракатга келтириш (4-сўров тури);

е)мижозларнинг БДМАБдаги маълумотларини ўзгартириш (5-сўров тури);

ж)мижознинг асосий ҳисобварағини бошқа банкка кўчириш (6-сўров тури);

з)мижозларнинг ҳисобварақларини ёпиш (7-сўров тури);

и)мижозларнинг бошқа банкларда очган ҳисобварақлари рўйхатини олиш (8-сўров тури);

к)мижознинг хос рақами фаоллигини тугатиш (9-сўров тури).

19. Хўжалик юритувчи субъектга хос рақам беришдан олдин унга ҳисобварақ очилаётганда 0-сўров тури шакллантирилади ҳамда мижознинг олдин БДМАБдан хос рақам олиб рўйхатдан ўтганлигини ва бошқа бирор-бир банк филиалида банк ҳисобварағи очган ёки очмаганлигини аниқлаш учун қўлланилади.

Хўжалик юритувчи субъект олдин хос рақам олган бўлса, БДМАБдан у ҳақидаги амалдаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда жавоб қайтарилади. Банк ходими БДМАБдан олинган маълумотларни тақдим этилган ҳужжатдаги маълумотлар билан таққослайди, улар мос келган ҳолда, 2-сўров тури ёрдамида мижозга иккиламчи ҳисобварақлар очади.

20. Хўжалик юритувчи субъектларга асосий ҳисобварақ дастлабки очишда ва БДМАБда хос рақам беришда 1-сўров тури қўлланилади. Ушбу сўров фақат мижоз олдин БДМАБдан хос рақам олмаган бўлсагина шакллантирилади.

Агарда юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари (филиаллар, ваколатхоналар) СТИР олиб амал қилаётган бўлса, БДМАБга 1-сўров турини шакллантиришда ушбу филиал (ваколатхона)ларнинг гувоҳномаларидаги маълумотлар ва СТИР кўрсатилади ҳамда унга қўшимча равишда бош корхонанинг номи, хос рақами ва СТИР кўрсатилиши шарт.

Қолган ҳолларда филиаллар (ваколатхоналар) учун БДМАБда 2-сўров тури билан бош корхонанинг хос рақами ва СТИР билан ҳисобварақ очилади, қолган маълумотлар БДМАБда дастурий равишда шаклланади.

21. Хўжалик юритувчи субъектларга уларнинг хос рақами билан ҳисобварақлар очишда 2-сўров тури қўлланилади.

БДМАБда мижозларнинг ҳисобварақлари мавжудлиги текширилади, сўровда кўрсатилган баланс ҳисобварағи ва валюта коди бўйича очилган мижознинг барча ҳисобварақлари кўрсатилади ҳамда ҳисобварақ шакллантирилиб, жавоб файлида банкка қайтарилади.

Агар хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағи ёпилган бўлса, у ҳолда мижозга иккиламчи ҳисобварақлар банкнинг бошқа филиаллари ёки бошқа банкларда очилмайди ҳамда банкка бажарилмаганлик белгиси билан жавоб қайтарилади. Шунингдек, ҳисобварақлардан маблағларни ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган бўлса, у ҳолда мижозга иккиламчи депозит ҳисобварақ банкнинг бошқа филиаллари ёки бошқа банкларда очилмайди (Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари асосида очиладиган ҳисобварақлар, кредит (ссуда), 22600 (22696 дан ташқари), 23100, 23200 (23206 дан ташқари) ва 23500 ҳисобварақлари бундан мустасно) ҳамда банкка бажарилмаганлик белгиси билан жавоб қайтарилади.

Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағини бошқа банкка ўтказишда ҳам қабул қилиб олувчи банк хўжалик юритувчи субъект тўғрисидаги маълумотларни 2-сўров тури билан БДМАБга узатиши шарт.

22. Қонунчиликда кўзда тутилган ҳужжатларга асосланган ҳолда, ҳисобварақлардан маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиб туриш ва уларнинг ҳолати бўйича БДМАБдан фойдаланувчиларга тегишли маълумотни узатишда 3-сўров тури шакллантирилади.

Барча ҳисобварақлардан маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиб туриш бўйича сўров фақат асосий ҳисобварағини очган банк томонидан, аниқ бир ҳисобварақдан маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиб туриш бўйича сўров тур ушбу ҳисобвараққа хизмат кўрсатувчи банк томонидан шакллантириши мумкин.

23. БДМАБнинг маълумотлар базасида 3-сўров тури қайта ишлангандан кейин, ҳисобварақлар вазиятининг “ҳаракатда”ги мақоми “вақтинча тўхтатилган” мақомига ўзгаради. БДМАБ 3-сўров турини шакллантирган банкка ҳисобварақлар ва банклар рўйхатини тегишли жавоб билан қайтаради ҳамда ҳисобварақдан маблағларни ҳисобдан чиқариш амаллари тўхтатилади. Шу билан бир вақтнинг ўзида бошқа бир банкнинг сўрови бўйича ҳисобварақлардан вақтинча ҳисобдан чиқариш амаллари тўхтатилган банкларга, қуйидагиларни ўз ичига олган жавоб файллари (банкларнинг маълумотлар базасини янгилаш учун) жўнатилади:

а) ҳисобварақдан маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиш учун сўровни жўнатган банк коди;

б) ҳисобварақдан маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиш учун асос;

в) асос берилган сана;

г) ҳисобварақдан маблағларни ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилганлик сабаб белгиси;

д) хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисобварағи;

е) ҳисобварақдан маблағларни ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган сана;

ё) охирги маротаба фаолият кўрсатган санаси.

24. БДМАБдан, хўжалик юритувчи субъектнинг банк ҳисобварағидан маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларининг вақтинча тўхтатилганлиги тўғрисидаги маълумот олинганда, ҳисобварақдан маблағларни ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган санаси банкнинг маълумотлар базасига дастурий равишда киритилади. Ушбу ҳисобварақлар бўйича маблағларни ҳисобдан чиқариш амаллари ҳисобварақларни ҳаракатга келтириш тўғрисида маълумот олингунга қадар вақтинча тўхтатилади ёки иккиламчи ҳисобварақлардаги маблағни асосий ҳисобварағига ўтказиб беради.

25. Иккиламчи ҳисобварақлардан маблағларни хўжалик юритувчи субъектнинг розилигисиз (қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно) асосий ҳисобвараққа кўчирилиши бўйича жавобгарлик асосий ҳисобварақ очилган банк зиммасига юклатилади.

26. Қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда корхоналар молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаганда, улар бўйича ҳисобвараққа хизмат кўрсатувчи банк томонидан БДМАБга, БДМАБдан эса Давлат солиқ қўмитасига электрон маълумот узатилади.

27. 4-сўров тури банк томонидан мижознинг ҳисобварағидан маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатилган ҳолатдан ҳисобдан чиқаришга рухсат этилишида, яъни ҳаракатга келтиришда шакллантирилади. Ушбу сўров тури фақат БДМАБга 3-сўров турини жўнатган банклар томонидан шакллантирилади.

28. БДМАБнинг маълумотлар базасида 4-сўров тури қайта ишлангандан кейин ҳисобварақлар “вақтинча тўхтатилган” мақомидан “ҳаракатда”ги мақомига алмаштирилади ва банкка ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган ҳисобварақларнинг ҳаракатга келтирилганлиги тўғрисида банклар рўйхати билан жавоб қайтарилади ҳамда ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган ҳисобварақлар ҳаракатга келтирилади. Шу билан бир вақтнинг ўзида бошқа бир банкнинг сўрови бўйича ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган ҳисобварақларнинг ҳаракатга келтирилганлиги тўғрисида банкларга қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган жавоб файллари (банкларнинг маълумотлар базасини янгилаш учун) жўнатилади:

а) ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган ҳисобварақларни ҳаракатга келтириш учун сўровни жўнатган банк коди;

б) ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган ҳисобварақларни ҳаракатга келтириш учун асос;

в) асос берилган сана;

г) ҳисобварақдан ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатилган ҳолатдан, ҳаракатга келтириш сабаби белгиси;

е) ҳисобварақлардан ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган сана;

ё) ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган ҳисобварақларнинг ҳаракатга келтирилган санаси.

29. Қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда корхоналар молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган деб БДМАБга маълумот жўнатилгандан сўнг, ушбу корхоналарнинг ҳисобварақларидан тўловлар амалга оширилса, дастурий равишда

4-сўров тури тўлов амалга оширилган санани кўрсатган ҳолда шакллантирилиб, БДМАБга Давлат солиқ қўмитаси учун электрон маълумот сифатида узатилади.

Бунда, БДМАБ базасига 4-сўров тури фақат Давлат солиқ органларига молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналар ҳисобварақларидан тўловлар амалга оширилганлиги тўғрисида маълумот сифатида киритиб қўйилади.

30. БДМАБдан хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган ҳисобварақларини ҳаракатга келтириш тўғрисидаги хабар олинганда, ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган ҳисобварақларни ҳаракатга келтириш санаси банкнинг маълумотлар базасига киритилади ва ушбу ҳисобварақлар бўйича ҳисобдан чиқариш амалларини бажаришга рухсат этилади.

31. 5-сўров тури фақат хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағи очган банк томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган маълумотлардан биронтаси ўзгарганда шакллантирилади.

Бунда, БДМАБда 5-сўров тури орқали мижознинг барча олдинги тарихий тавсифномалари сақланган ҳолда маълумотлари янгиланади.

32. 6-сўров тури хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағини хизмат кўрсатувчи банк томонидан бошқа банкка ўтказилишида шакллантирилади.

33. Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағини хизмат кўрсатувчи банкдан бошқа банкка кўчирилишида:

а) хизмат кўрсатувчи банк 6-сўров турини шакллантириб, БДМАБга жўнатади. БДМАБга 6-сўров тури келиб тушганда ҳисобварақ мақоми “актив”дан “бошқа банкка кўчирилмоқда” ҳолатига ўзгартирилади;

б) хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағини очадиган банк 2-сўров турини жўнатади ва янги асосий ҳисобварақни очади;

в) агарда, 6-сўров тури жўнатилгандан сўнг, икки банк иш куни ичида 2-сўров тури билан асосий ҳисобварақ очилмаса, БДМАБ учинчи банк иш куни 6-сўров турини жўнатган банкка асосий ҳисобварақ кўчирилмаганлиги тўғрисида маълумот жўнатади ҳамда асосий ҳисобварақ “бошқа банкка кўчирилмоқда” ҳолатидан яна “актив” ҳолатига қайтарилади.

г) хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағи бир банкдан бошқа банкка кўчирилганда иккиламчи ҳисобварақлар ёпилмайди ва асосий ҳисобварақнинг назорат калитидан ташқари барча маълумотлар ўзгармаган ҳолда сақлаб қолинади;

д) хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағи 2-сўров тури билан бошқа банк томонидан қабул қилингандан сўнг, БДМАБдан 6-сўров турини жўнатган банкка ҳисобварақ ёпилганлиги ҳамда БДМАБда ҳисобварақ мақоми “актив”дан “бошқа банкка кўчирилган” мақомига ўзгартирилганлиги тўғрисида маълумот жўнатилади.

г) БДМАБдан жавоб файли олингандан сўнг, ушбу асосий ҳисобварақ бўйича сўровни жўнатган банкда ҳисобварақнинг кўчирилган санаси дастурий равишда банкнинг маълумотлар базасига киритилади. Шундан сўнг ҳисобварақ “ёпилган ва бошқа банкка кўчирилган” мақомини олади ҳамда ушбу ҳисобварақдан тўловлар амалга оширилишига йўл қўйилмайди.

34. 7-сўров тури мижознинг ҳисобварағини ёпиш учун банк томонидан шакллантирилади.

35. Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағини ёпишда, қайси валютада бўлишидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектнинг хос рақами билан очилган барча ҳисобварақлари ёпилиши шарт, акс ҳолда, мижознинг асосий ҳисобварағи ёпилмайди.

36. Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағини ёпишдан олдин банк БДМАБга 8-сўров турини жўнатиб, мижознинг бошқа банкларда очилган барча ҳисобварақлари тўғрисида маълумот олади ва ушбу банкларга электрон почта орқали ҳисобварақни ёпишга асос бўлган ҳужжат рақами ва санасини кўрсатиб хат жўнатади.

37. Хатни олган банк мижознинг иккиламчи ҳисобварақларини, агар қолдиғи бўлмаса ушбу хатга асосланиб ёпади, агар ҳисобварақда қолдиқ мавжуд бўлса, унинг асосий ҳисобварағига кўчиради ва шундан сўнг ҳисобварақни ёпади. Бошқа банкларда иккиламчи ҳисобварақларни ёпилишига ҳисобварақни ёпиш учун асослантирган хат берган банк ҳамда мижознинг ўзи жавобгардир.

38. 7-сўров тури олинганда ҳисобвараққа хизмат кўрсатувчи банкка сўров қабул қилинганлиги тўғрисида шу куннинг ўзида жавоб қайтарилади, кейинги банк иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда 7-сўров турига асосан БДМАБда кўрсатилган ҳисобварақ мақоми “ҳаракатдаги”дан “ёпилган”га ўзгартирилади ҳамда банкларга бу ҳақда маълумот узатилади.

39. 8-сўров тури мижознинг бошқа банкларда барча валюта кодлари бўйича очган ҳисобварақлари рўйхатини олиш учун мўлжалланган.

40. Хўжалик юритувчи субъектнинг барча ҳисобварақлари рўйхатини олиш учун

8-сўров тури хизмат кўрсатувчи банклар томонидан шакллантирилади.

Аниқ бир баланс ҳисобварағи (талаб қилиб олингунча депозит, ссуда ва бошқа ҳисобварақлар) рўйхатини олиш учун, сўровда ушбу баланс ҳисобварақ рақами кўрсатилади.

Ҳисобварақлар тўғрисида олинган маълумотлар “Банк сири” тўғрисидаги қонун талаблари асосида сир сақланиши лозим.

41. 9-сўров тури банк томонидан юридик шахслар фаолиятини тугатиш вақтида шакллантирилади. Бундай ҳолларда, банклар тадбиркорлик субъекти бўлмаган мижозлардан олинган давлат реестридан/рўйхатидан чиқарилганлиги ҳақидаги қарор нусхасига ҳамда тадбиркорлик субъектлари бўйича эса давлат реестридан/рўйхатидан чиқарилганлиги ҳақидаги "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими"даги маълумотларга асосан юридик шахснинг хос рақами фаоллигини тўхтатади ва ушбу ҳолат БДМАБда қайд этилади.

42. Юридик шахс мақомига эга бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар, оилавий тадбиркорлик субъектлари ва деҳқон хўжаликларига берилган СТИР бекор қилинганда уларга БДМАБда берилган хос рақам 9-сўров тури билан бекор қилинади.

43. Хўжалик юритувчи субъектларнинг барча ҳисобварақлари БДМАБда қуйидаги тартибда ёпилади:

а) хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағини очган банк унинг бошқа банкларда очилган барча ҳисобварақлари рўйхатини 8-сўров тури билан олиши керак;

б) хўжалик юритувчи субъектнинг хос рақами фаоллигининг тугатилиши ёки қайта ташкил этилиши муносабати билан банкларга Хўжалик юритувчи субъектнинг иккиламчи ва бошқа ҳисобварақларидаги қолдиқларини (агар бор бўлса) асосий ҳисобварағига ўтказиб ёпиши тўғрисида асосий ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банк хабардор қилиши шарт.

в) хўжалик юритувчи субъектнинг депозит ва бошқа ҳисобварақларини ёпиш 7-сўров тури билан амалга оширилади;

г) хўжалик юритувчи субъектнинг хос рақами фаоллиги 9-сўров тури билан тўхтатилади.

44. Хўжалик юритувчи субъектнинг хос рақами фаоллигини тўхтатишда, унинг барча ҳаққоний маълумотлари дастурий равишда БДМАБнинг маълумотлар базасидан электрон архив базасига ўтказилади.

4-§. Жисмоний шахсларни БДМАБда идентификациялаш

45. Жисмоний шахсларни БДМАБда идентификациялаш ушбу жисмоний шахсга хизмат кўрсатувчи банк сўровномалари асосида амалга оширилади.

46. БДМАБда жисмоний шахсларни идентификациялаш қуйидаги мақсадларда амалга оширилиши мумкин:

а) фуқаро бўлган жисмоний шахсларнинг маълумотларини “Электрон ҳукумат” тизимидан олиш;

б) фуқаро бўлган жисмоний шахсларнинг ЖШШИРни аниқлаш;

в) фуқаро бўлмаган жисмоний шахсларни БДМАБ томонидан берилган хос рақамини аниқлаш.

47. Фуқаро бўлган жисмоний шахслар БДМАБда қуйидаги маълумотлар асосида идентификацияланади:

а) жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати маълумотлари;

б) жисмоний шахснинг солиқ тўловчининг идентификация рақами (бундан буён матнда СТИР деб юритилади);

в) жисмоний шахснинг ЖШШИР.

48. Фуқаро бўлган жисмоний шахсларни БДМАБда идентификациялашда ҳамда уларнинг банк ҳисобварақларини рўйхатдан ўтказишда, уларнинг маълумотлари ЖШШИР орқали “Электрон ҳукумат” тизимидаги ушбу жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотлари билан қайта текширилади.

49. Фуқаро бўлган жисмоний шахсларни идентификациялашда БДМАБ томонидан қуйидаги маълумотлар қайтарилади:

а) СТИР;

б) ЖШШИР;

в) фамилияси;

г) исми;

д) шарифи;

е) туғилган санаси;

ж) жинси;

з) шахсни тасдиқловчи ҳужжат серияси ва рақами;

и) ким томонидан берилган;

к) берилган санаси;

л) амал қилиш муддати санаси;

м) туғилган жойи;

н) миллати;

о) манзили.

50. Фуқаро бўлмаган жисмоний шахсларнинг БДМАБ томонидан берилган хос рақами ушбу жисмоний шахснинг қуйидаги шахсни тасдиқловчи ҳужжати маълумотлари асосида идентификацияланади:

а) шахсни тасдиқловчи ҳужжати серияси ва рақами;

б) шахсни тасдиқловчи ҳужжат берилган сана;

в) туғилган санаси;

г) жинси;

д) фуқаролик мамлакати коди.

5-§. Фуқаро бўлган жисмоний шахсларнинг банк ҳисобварақларини БДМАБда рўйхатдан ўтказиш ва юритиш тартиби

51. Банклар томонидан фуқаро бўлган жисмоний шахслар учун очилаётган банк ҳисобварақлари биринчи навбатда БДМАБда рўйхатдан ўтказилади, шундан сўнг банкларнинг маълумотлар базасига ўзгартирилмаган ҳолда киритилади.

52. Банкларда фуқаро бўлган жисмоний шахсларни рўйхатини юритишда БДМАБ хос рақами “80000001”дан “99999999” гача бўлган оралиқда, ЖШШИР бўйича хосликни сақлаган ҳолда, банкларнинг ўзлари томонидан берилади.

53. Фуқаро бўлган жисмоний шахсларни банк ҳисобварақларини БДМАБда рўйхатдан ўтказишда банклар томонидан жисмоний шахсга берилган БДМАБ хос рақами иштирок этмайди.

54. Фуқаро бўлган жисмоний шахснинг банк ҳисобварағини БДМАБда рўйхатдан ўтказиш, банк томонидан тақдим қилинадиган қуйидаги маълумотлар асосида амалга оширилади:

а) ЖШШИР;

б) туғилган санаси;

в) жинси;

г) ҳисобварақ очаётган банк филиали коди;

д) очилаётган банк ҳисобварағи.

55. Фуқаро бўлган жисмоний шахснинг банк ҳисобварағини БДМАБда ёпиш, банк томонидан тақдим қилинадиган қуйидаги маълумотлар асосида амалга оширилади:

а) ЖШШИР;

б) туғилган санаси;

в) жинси;

г) ҳисобварақ очган банк филиали коди;

д) ҳисобварағи;

е) банк ҳисобварағини ёпишга асос (ҳужжат рақами ва санаси).

6-§. Фуқаро бўлмаган жисмоний шахсларни БДМАБда рўйхатдан ўтказиш ва уларга

хос рақам бериш тартиби

56. БДМАБда фақатгина фуқаро бўлмаган жисмоний шахслар рўйхатдан ўтказилади ва хос рақам берилади.

57. Фуқаро бўлмаган жисмоний шахслар учун БДМАБда “60000001” дан “79999999” гача бўлган оралиқда хос рақамлар берилади.

58. Фуқаро бўлмаган жисмоний шахсларни БДМАБдан рўйхатдан ўтказиш ва уларга хос рақам бериш жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари асосида амалга оширилади.

59. БДМАБда фуқаро бўлмаган жисмоний шахсларни шахсини тасдиқловчи ҳужжати маълумотлари асосида рўйхатдан ўтказиш ва уларга хос рақам беришда банклар томонидан ушбу жисмоний шахсларнинг қуйидаги маълумотлари тақдим қилинади:

а) шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг серияси ва рақами;

в) шахсни тасдиқловчи ҳужжатининг амал қилиш муддатини тугаши;

д) туғилган санаси;

е) жинси;

ж) туғилган мамлакат коди;

д) фуқаролик мамлакати коди;

и) фамилияси;

й) исми;

к) отасининг исми.

60. БДМАБда фуқаро бўлмаган жисмоний шахснинг банк ҳисобварағини рўйхатдан ўтказиш, банк томонидан тақдим қилинадиган қуйидаги маълумотлар асосида амалга оширилади:

а) жисмоний шахснинг БДМАБ томонидан берилган хос рақами;

б) ҳисобварақ очаётган банк бўлими коди (МФО);

в) жисмоний шахсга очилаётган банк ҳисобварағи.

61. БДМАБда фуқаро бўлмаган жисмоний шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатимаълумотларини ўзгартириш банклар томонидан қуйидаги маълумотлар асосида амалга оширилади:

б) шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг серияси ва рақами;

в) шахсни тасдиқловчи ҳужжат берилган сана;

г) шахсни тасдиқловчи ҳужжатининг амал қилиш муддатини тугаши;

е) туғилган санаси;

ж) жинси;

з) туғилган мамлакат коди;

и) фуқаронинг мамлакати коди;

й) фамилияси;

к) исми;

л) отасининг исми.

62. Жисмоний шахсларни шахсини тасдиқловчи ҳужжати маълумотлари ўзгартирилганда, уларнинг БДМАБ томонидан берилган хос рақамлари ўзгартирилмайди.

63. Фуқаро бўлмаган жисмоний шахснинг банк ҳисобварағини БДМАБда ёпиш, банк томонидан тақдим қилинадиган қуйидаги маълумотлар асосида амалга оширилади:

а) БДМАБ томонидан берилган хос рақами;

б) ҳисобварақ очган банк филиали коди;

в) ҳисобварағи;

г) банк ҳисобварағини ёпишга асос (ҳужжат рақами ва санаси).

7-§. Жисмоний шахсларнинг ҳисобварақларидан маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш тартиби

64. БДМАБда фуқаро бўлган жисмоний шахснинг банк ҳисобварағидан маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиб туриш, банк томонидан тақдим қилинадиган қуйидаги маълумотлар асосида амалга оширилади:

а) ЖШШИР;

б) туғилган санаси;

в) жинси;

г) ҳисобварақ очган банк филиали коди;

д) ҳисобварағи;

е) ҳисобварақдан маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиб туриш учун асос (ҳужжат рақами ва санаси).

65. Фуқаро бўлмаган жисмоний шахснинг банк ҳисобварағидан маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларини БДМАБда вақтинча тўхтатиб туриш, банк томонидан тақдим қилинадиган қуйидаги маълумотлар асосида амалга оширилади:

г) банк ҳисобварағидан маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиб туриш учун асос (ҳужжат рақами ва санаси).

66. Фуқаро бўлган жисмоний шахснинг банк ҳисобварағидан маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларини БДМАБда қайта тиклаш, банк томонидан тақдим қилинадиган қуйидаги маълумотлар асосида амалга оширилади:

а) ЖШШИР;

б) туғилган санаси;

в) жинси;

г) ҳисобварақ очган банк филиали коди;

д) ҳисобварағи;

е) банк ҳисобварағидан маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларини қайта тиклашга асос (хужжат рақами ва санаси).

67. Фуқаро бўлмаган жисмоний шахснинг банк ҳисобварағидан маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларини БДМАБда қайта тиклаш, банк томонидан тақдим қилинадиган қуйидаги маълумотлар асосида амалга оширилади:

в) банк ҳисобварағи;

г) банк ҳисобварағидан маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларини қайта тиклашга асос (ҳужжат рақами ва санаси).

68. Жисмоний шахс вафот этганда, БДМАБ томонидан ушбу жисмоний шахсга ҳисобварақ очган банкларга хабар юборилади.

8-§. Якуний қоидалар

69. Банк ёки банк филиалининг фаолияти тугатилаётганда, мижозларнинг ушбу банк ёки банк филиалидаги барча банк ҳисобварақлари олдиндан ёпилиши шарт.

70. БДМАБда мижозларни идентификациялаш, уларга хос рақам бериш ва уларнинг ҳисобварақларини рўйхатдан ўтказиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар ҳақи банк ва АБМ ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади.

71. Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, тегишли давлат органлари БДМАБда мавжуд банк ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотлардан банк сирига риоя этган ҳолда, фойдаланишлари мумкин. Бунда маълумот алмашиниш тегишли давлат органи ва Марказий банк ўртасида тузиладиган электрон ҳамкорлик тўғрисидаги келишув ва технологик йўриқномага мувофиқ амалга оширилади.

72. БДМАБдаги маълумотларни, шу жумладан, банк сири ҳисобланган маълумотларни қонун ҳужжатларига зид равишда ошкор қилишда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг
Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга
хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари
рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга

1-Илова

хўжалик юритувчи субъектларнинг БДМАБда шакллантириладиган маълумотлари*:

1) жўнатилган сўровноманинг тартиб рақами;

2) сўров тури рақами;

3) мижоз мақоми (юридик (Ю), якка тадбиркор- (И), жисмоний шахс (Ф);

4) солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

5) мижознинг номи;

6) мижоз тури;

7) ташкилий-ҳуқуқий шакли коди;

8) мулкчилик шакли коди;

9) манзил коди;

10) юридик шахс коди;

11) Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичи (ИФУТ) коди;

12) рўйхатга олган ташкилот номи;

13) рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома рақами;

14) рўйхатдан ўтказилган гувоҳнома санаси;

15) рўйхатга олган ташкилотнинг вилоят коди;

16) рўйхатга олган ташкилотнинг туман коди;

17) резидентлик белгиси (резидент ёки норезидент);

18) мижознинг мамлакат коди;

19) очилаётган мижоз ҳисобварағининг бош китобдаги баланс ҳисобварақ коди;

20) валюта коди;

21) ҳисобварақнинг БДМАБ ёки банк томонидан берилган тартиб рақами;

22) мижозга ҳисобварақни очаётган банк коди;

23) мижознинг шахсий ҳисобварағи;

24) мижозга БДМАБда берилган хос рақам;

25) мижоз БДМАБда рўйхатга олинган сана;

26) мижоз ҳисобварағи очилган сана;

27) бош корхонанинг БДМАБдаги хос рақами (алоҳида юридик шахс сифатидаги филиаллар ва ваколатхоналар учун);

28) бош корхонанинг СТИР (алоҳида юридик шахс сифатидаги филиаллар ва ваколатхоналар учун);

29) бош корхонанинг номи (алоҳида юридик шахс сифатидаги филиаллар ва ваколатхоналар учун);

30) ҳисобварақдан вақтинча актив операцияларни тўхтатиш, банд солиш ёки ҳаракатсизлиги ёки ҳаракатга келтириш белгиси;

31) ҳисобварақдан вақтинча актив операцияларни тўхтатилган ёки банд солинган сана;

32) ҳисобварақдан охирги маротаба операция амалга оширилган сана;

33) вақтинча актив операцияларни тўхтатилган ёки банд солинган ҳисобварақни ҳаракатга келтириш санаси;

34) асосий ҳисобварақни бошқа банкка ўтказиш белгиси;

35) асосий ҳисобварақ бошқа банкка ўтказилган сана;

36) мижознинг асосий ҳисобварағини қабул қилаётган банкнинг розилик белгиси;

37) мижоз асосий ҳисобварағини қабул қилаётган банк коди;

38) мижознинг ўтказилаётган асосий ҳисобварағининг бошқа банкда очилган санаси;

39) мижоз ҳисобварағининг ёпилиш асоси белгилари;

40) мижоз ҳисобварағи ёпилган сана;

41) эски асосий ҳисобварақнинг 20 та белгили рақами;

42) янги асосий ҳисобварақнинг 20 та белгили рақами;

43) мижознинг асосий ҳисобварағи ўзгартирилган сана;

44) мижоз фаолияти тугатилиши учун асос ва унинг рақами;

45) мижоз фаолияти тугатилган сана;

46) сўровноманинг бажарилиш белгиси

47) банк шарҳи;

* Мазкур маълумотлар таркиби “Электрон ҳукумат” доирасида маълумот алмашинуви доирасида бевосита БДМАБда сақланмасдан ушбу маълумотлар базасини юритадиган давлат органлари билан электрон ахборот тизимлари орқали аниқланиши, шунингдек, БДМАБдаги маълумотлар таркибига Марказий банк томонидан ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0

Общие комментарии и ответы

Ничего не найдено
Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0
Проект Последняя редакция

Наименование мероприятияФорма реализацииСрок реализацииИсполнители
----