Поиск

Расширенный поиск

Название документа

Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш, ер балансига риоя этиш, қишлоқ хўжалиги экинларининг оқилона жойлаштирилиши бузилганлиги учун фермер хўжаликлари ва мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш, етиштирилган маҳсулот сотилишининг ҳисобини юритиш, шартнома мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Тип документаПостановление
Орган, утверждающий документМинистерство сельского хозяйства Республики Узбекистан
РазработчикМинистерство сельского хозяйства Республики Узбекистан
Дата размещения документа29.06.2018 11:56
Дата завершения обсуждения14.07.2018 23:59
Вид документаПроект НПА
Текущее состояние документаОбсуждение прекращено
Обоснования необходимости принятия проектаЎзбекистон Республикаси Президентининг “2018 йилда қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида” 2017 йил 15 сентябрдаги ПҚ-3281-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган
Планируемый срок вступления в силу10.07.2018
Номер письма о соглашении(не задано)
Номер и дата письма согласования Генеральной прокуратурой Республики Узбекистан(не задано)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЕР РЕСУРСЛАРИ, ГЕОДЕЗИЯ, КАРТОГРАФИЯ ВА ДАВЛАТ КАДАСТРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш, ер балансига риоя этиш, қишлоқ хўжалиги экинларининг оқилона жойлаштирилиши бузилганлиги учун фермер хўжаликлари ва мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш, етиштирилган маҳсулот сотилишининг ҳисобини юритиш, шартнома мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2018 йилда қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида” 2017 йил
15 сентябрдаги ПҚ-3281-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси қарор қилади:

1. Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш, ер балансига риоя этиш, қишлоқ хўжалиги экинларининг оқилона жойлаштирилиши бузилганлиги учун фермер хўжаликлари ва мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш, етиштирилган маҳсулот сотилишининг ҳисобини юритиш, шартнома мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва
Ер ресурслари, геодезия, картография
ва давлат кадастри давлат қўмитасининг

20___ йил “____” _________даги

_____, _____, _____,_____-сон қарорига

ИЛОВА

НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2018 йилда қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида”
2017 йил 15 сентябрдаги ПҚ-3281-сон қарорига мувофиқ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг қуйи тизимлари томонидан қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришда ҳосилдорликни белгилаш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

қишлоқ хўжалиги корхоналари - қишлоқ хўжалигини юритиш учун белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи юридик шахс;

қишлоқ хўжалик экин майдонлари - мунтазам равишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш мақсадида ёки чорва учун табиий ем-хашак манбаи сифатида фойдаланиладиган ерлар, уларнинг таркибига суғориладиган
ва суғорилмайдиган ҳайдов ерлар, кўп йиллик дарахтлар (боғлар, токзорлар, тутзорлар, мевазорлар, резаворзорлар ва бошқа мевали дарахтлар), бўз ерлар, пичанзорлар ва яйловлар киради;

суғориладиган ерлар -қишлоқ хўжалигида фойдаланиш ва суғориш учун яроқли бўлган, сув ресурслари шу ерларни суғоришни таъминлай оладиган суғориш манбаи билан боғланган доимий ёки муваққат суғориш тармоғига эга бўлган ерлар;

лалмикор ерлар - суғориш имконияти мавжуд бўлмаган ва суғориш тармоғига эга бўлмаган ерлар.

қишлоқ хўжалиги экинлари - асосий майдонларгаэкиладиганғўза, бошоқли дон, шоли, савзавот, полиз, картошка, ем-хашакбоп илдиз мевали ўсимликлар, бир йиллик ўтлар, беда, маккажўхори, тамаки ҳамда такрорий майдонларга ва “тўқсонбости” усулида экиладиган экинлар;

давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги экинлари – давлат эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган бошоқли дон экинлари, шоли ва пахта;

ҳосилдорлик - бир гектар майдондаги қишлоқ хўжалиги экинидан олинадиган ялпи ҳосил кўрсаткичи;

тупроқ балл-бонитети - қишлоқ хўжалиги экинлари агротехникаси ўртача даражада бўлганидаги тупроқ сифати ҳамда табиий унумдорлик қувватига бериладиган қиёсий баҳо.

2. Ушбу Низомга мувофиқ қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри Давлат қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва уларнинг жойлардаги бўлинмалари билан биргаликда амалга оширилади.

3. Мазкур Низом қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришда деҳқон хўжаликлари, илмий-тадқиқот институтлари, уларнинг филиаллари ер участкалари ва илмий тажриба станциялари майдонларига тадбиқ этилмайди.

2-боб. Қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ва уларнинг ҳосилдорлигини белгилаш

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 24 мартдаги ПФ-3226-сон Фармонига асосан қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолият ихтисослашувидан келиб чиққан ҳолда ер ижара шартномаси ва контрактация (фьючерс) шартномалари мажбуриятларига мувофиқ қишлоқ хўжалик экинлари мустақил равишда жойлаштирилади.

Бунда, давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича экинлар унумдор (40 баллдан юқори бўлган) ер майдонларига контур яхлитлигини сақланган ҳолда жойлаштирилади. Бир контурга экинларни 2-3 йилдан ортиқ экилишига йўл қўйилмайди.

5. Пахта хомашёсини етиштиришда юқори ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2518, 2013 йил 18 октябрь) мувофиқ пахта хомашёсини етиштиришда юқори ҳосилдорликка (40 ц/га) эришган қишлоқ хўжалиги корхоналари пахта экиладиган жами ер майдонининг камида 5 фоизига қонун ҳужжатлари билан таъқиқланмаган бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги экинларини экишга рухсат берилади.

6. Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришда ер майдонларининг географик жойлашиш ўрни, геоморфологик-литологик тузилиши, гидрологик ва иқлим шароитлари, гидромелиоратив тизимлари ва ер ости сувларининг ҳолати, сув билан таъминланганлиги, тупроқнинг шўрланиш даражаси ва унумдорлиги ҳамда хўжаликларнинг ихтисослашуви ҳисобга олинади.

7. Туман (шаҳар) Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими томонидан тасдиқланган ҳолда тақдим этилган тумандаги мавжуд ер майдонлари, суғориладиган экин ерлар, лалмикор ерлар ва янги экилган кўп йиллик дов-дарахтлар (боғлар, токзорлар, тутзорлар, мевали дарахт кўчатзорлари, мевазорлар ва бошқалар) ҳамда уларни ердан фойланувчилар кесимида тақсимланиши, балл-бонитети тўғрисидаги маълумотлар асосида туман (шаҳар) Қишлоқ хўжалиги бўлими қишлоқ хўжалиги корхоналари ва туман (шаҳар) Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашидан 1 сентябрга қадар таклифларни олиб, келгуси йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш реестрини тузади.

8. Туман (шаҳар) Қишлоқ хўжалиги бўлими туман (шаҳар) Фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишган ҳолда 3 иш кунида
туман (шаҳар) Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими томонидан тақдим этилган ер майдонларининг балл-бонитети тўғрисидаги маълумотлар асосида Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 18 августдаги 235-сон қарори билан тасдиқланган “

Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги низомда белгиланган асосий қишлоқ хўжалиги экинлари, боғлар ва токзорларнинг тупроқлари бир бонитет балига нисбатан норматив ҳосилдорлигидан келиб чиққан ҳолда жойлаштирилган қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини белгилайди.

9. Туман (шаҳар) Қишлоқ хўжалиги бўлими қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш реестрини тўлиқ тузгандан сўнг (қишлоқ хўжалиги корхоналари ва туман (шаҳар) Фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши таклифларига асосан) 3 иш кунида реестрни туман (шаҳар) Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимига тақдим этади.

10. Туман (шаҳар) Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими туман (шаҳар) Қишлоқ хўжалиги бўлимидан қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш реестрини олгандан сўнг “Ўздаверлойиҳа” институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда 20 иш кунида ҳар бир фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари (контурлар кесимида) бўйича қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ишлари амалга оширилади, бунда:

тумандаги фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг асосий майдонларига экиладиган қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш 1-иловага мувофиқ;

тумандаги фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг бошоқли дон экинларидан бўшайдиган ерларида такрорий қишлоқ хўжалиги экинларини турлари бўйича жойлаштириш 2-иловага мувофиқ;

тумандаги фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари экин майдонларида “тўқсонбосди” усули билан август ойида пиёз ва саримсоқпиёз ҳамда сабзавот экинларини жойлаштириш 3-иловага мувофиқ жадваллар асосида жойлаштириб чиқилади.

11. Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари экин ерларида қишлоқ хўжалиги экинларини контурлар кесимида жойлаштиришда фермер хўжаликларининг ихтисослашуви ва ер майдонининг контур яхлитлиги, тупроқнинг мелиоратив ҳолати, сув билан таъминланганлиги, охирги 3 йилда олинган ҳосилдорлик, ўтмишдош экин, балл-бонитети ҳамда бошқа омиллар инобатга олинади.

12. Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари экин ерларида қишлоқ хўжалиги экинлари контурлар кесимида жойлаштирилиб, ҳар бир экин тури ҳудуд (массив)нинг 1:10000 миқёсдаги хариталарига тегишли шартли белгилар асосида тушириб чиқилади.

13. Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари экин ерларида қишлоқ хўжалиги экинлари контурлар кесимида ҳудуд (массив)нинг 1:10000 миқёсдаги хариталарига туширилган экинларни жойлаштириш натижалари туман Қишлоқ хўжалиги бўлими, Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими, Фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда “Ўздаверлойиҳа” институтининг ҳудудий бўлинмаси масъул ходими томонидан имзоланади.

14. Туман (шаҳар) Қишлоқ хўжалиги бўлими туман (шаҳар) Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими билан биргаликда 5 иш кунида қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ва уларнинг ҳосилдорлиги тўғрисидаги реестрни ва ҳудуд (массив)нинг 1:10000 миқёсдаги хариталарига экинларни жойлаштириш натижаларини илова қилган ҳолда туман (шаҳар) ҳокимининг қарори лойиҳасини тайёрлаб, белгиланган тартибда туман (шаҳар) ҳокимлигига киритади.

15. Туманда қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш натижалари туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида тасдиқлангандан кейин “Ўздаверлойиҳа” институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан 15 иш кунида ҳар бир фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларида (контурлар кесимида) жойлаштирилган экин турлари ва майдонлари тўғрисидаги маълумотларни электрон базасини яратиш, экинларни экилиши ва ҳолатини доимий мониторингини юритиш мақсадида “Электрон харита”ларга туширилишини таъминлайди.

16. Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари тугатилган ёки янгидан ташкил этилган (ер майдонлари мақбуллаштирилган, қўшимча ер майдони ажратилган) ҳолларда қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

17. Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари томонидан қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш бўйича ўрнатилган талабларга амал қилиниши, экинларни тўлиқ ва ўз вақтида экилиши ҳамда уларнинг ҳолати юзасидан туман (шаҳар) Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими, “Ўздаверлойиҳа” институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан доимий мониторинг юритиб борилади.

18. Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (бошоқли дон экинлари, шоли ва пахта) бўйича экинларни жойлаштириш ва уларнинг ҳосилдорлиги бўйича тузилган реестрни туман (шаҳар) Қишлоқ хўжалиги бўлими ҳар йили 5 июлгача Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ва вилоятлар Қишлоқ хўжалиги бошқармаларига тақдим этади.

19. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар Қишлоқ хўжалиги бошқармалари давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича экинларни жойлаштириш ва уларнинг ҳосилдорлиги бўйича реестрни туманлар кесимида умумлаштирган ҳолда ҳар йили 15 июлгача Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.

20. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар Қишлоқ хўжалиги бошқармалари томонидан тақдим этилган маълумотларни Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кесимида умумлаштирган ҳолда давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича экинларни жойлаштириш ва уларнинг ҳосилдорлиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини тайёрлайди.

21. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича экинларни жойлаштириш ва уларнинг ҳосилдорлиги тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини белгиланган тартибда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда ҳар йили 1 сентябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.

3-боб. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини реализация қилиш ҳисобини юритиш

22. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини реализация қилиш (қайта ишлаш корхоналарига етказиб бериш, ички бозорлар ва ярмаркаларда сотиш, экспорт қилиш, бюджет ташкилотларини таъминлаш ва бошқалар) ишлари тузилган контрактация шартномаларида белгиланади.

23. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини реализация қилиш ишлари фақат хизмат кўрсатувчи банкларда очилган ҳисоб рақамлари орқали тузилган шартномаларга асосан амалга оширилади.

4-боб. Якуний қоида

24. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

25. Мазкур Низом Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0

Общие комментарии и ответы

Ничего не найдено
Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0
Проект Последняя редакция

Наименование мероприятияФорма реализацииСрок реализацииИсполнители
Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани, жадвални, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини, муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш29.06.2018Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш"Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш, ер балансига риоя этиш, қишлоқ хўжалиги экинларининг оқилона жойлаштирилиши бузилганлиги учун фермер хўжаликлари ва мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш, етиштирилган маҳсулот сотилишининг ҳисобини юритиш, шартнома мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" қарор лойиҳаси 20.05.2018Қишлоқ хўжалиги вазирлиги