Поиск

Расширенный поиск

Название документа

Ҳалол стандартлари талаблари асосида маҳсулотлар ва хизматларни ихтиёрий сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида

Тип документаПостановление
Орган, утверждающий документУзбекское агентство стандартизации, метрологии и сертификации
РазработчикУзбекское агентство стандартизации, метрологии и сертификации
Дата размещения документа04.07.2018 18:57
Дата завершения обсуждения19.07.2018 23:59
Вид документаПроект НПА
Текущее состояние документаОбсуждение прекращено
Обоснования необходимости принятия проектаҲалол талаблар асосида маҳсулотлар ва хизматларни ихтиёрий сертификатлаштириш тартиби тўғрисида» ги Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 ноябрдаги “Мева-сабзовот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзовот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-3377-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПФ-5326-сон фармони ва Ўзбекистон Республикасида “Зиёрат туризми” ни ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқилди. Ушбу Низом “Ўзстандарт” агентлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Дин ишлар бўйича қўмита билан ҳамкорликда ишлаб чиқилиб, ”Ҳалол” стандартлар талаблари асосида маҳсулот ва хизматларни ихтиёрий равишда сертификатлаштириш тартибини белгилайди.
Планируемый срок вступления в силу31.07.2018
Номер письма о соглашении(не задано)
Номер и дата письма согласования Генеральной прокуратурой Республики Узбекистан(не задано)

ЎЗБЕКИСТОН СТАНДАРТЛАШТИРИШ, МЕТРОЛОГИЯ ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ХУЗУРИДАГИ

ДИН ИШЛАРИ БЎЙИЧА ҚЎМИТА

ҚАРОРИ

Ҳалол стандартлари талаблари асосида маҳсулотлар ва хизматларни ихтиёрий сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги

Низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» ги ПФ-5326-сон фармони ва Ўзбекистон Республикасида «Зиёрат туризми»ни ривожлантириш мақсадида,Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита қарор қилади:

1. Ҳалол стандартлари талаблари асосида маҳсулотлар ва хизматларни ихтиёрий сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ушбу Қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб уч ой ўтгач кучга киради.

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги Бош директориА. Каримов

Ўзбекистон Республикаситуризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси раиси Б. Умаров

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ж.Акрамов

Ҳалол талаблар асосида маҳсулотлар ва хизматларни ихтиёрий сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги, «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги ва «Туризм тўғрисида»ги қонунларига, ҳамда ислом қоидаларига, «Ҳалол» стандартлар талаблари асосида маҳсулот ва хизматларни ихтиёрий равишда сертификатлаштириш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ариза берувчи «Ҳалол» маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштиришга талабгор бўлган юридик шахс;

ислом қоидалари – шариатдаги барча қоидалар (мусулмонлар учун Аллоҳ томонидан нозил қилинган Қуръон ҳамда ҳадис талаблари).

маҳсулот (хизмат)ларни сертификатлаштириш органи – маҳсулот ёки хизматларни сертификатлаштиришга доир ишларни бажариш учун белгиланган тартибда аккредитация қилинган юридик шахс;

маҳсулот (хизмат)ларни сертификатлаштириш (бундан буён матнда сертификатлаштириш деб юритилади) – сертификатлаштириш учун талабгор бўлган юридик шахснинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлашга оид фаолият;

мувофиқлик сертификати – юридик шахс томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ёки кўрсатилаётган хизматни белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш учун сертификатлаштириш органи томонидан сертификатлаштириш тизими қоидалар асосида берилган ҳужжат;

бошқарув кенгаши – буюртмачининг аризасига асосан маҳсулот ва хизматларни ҳалол талабларга мувофиқлигини баҳолаш юзасидан ўтказилган сертификатлаштириш, назорат ҳамда қайта сертификатлаштириш аудитларига тегишли бўлган ҳужжат ва далиллар асосида сертификатлаштириш бўйича қарор қабул қилиш ваколатига эга бўлган кенгаш.

Бошқарув кенгашида камида битта санитария-гигиена талаблари бўйича ходим, ветеринар, биолог, микробиолик, кимёгар ёки озиқ-овқат хавфсизлиги тизимини баҳоловчи мутахассис бўлиши лозим;

фатво кенгаши – маҳсулотлар ёки кўрсатилаётган хизматларни ҳалол талаблар асосида сертификатлаштириш аудитлари натижалари бўйича ислом қоидаларига мувофиқ қарор қабул қилувчи Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фатво бўлими таркибидаги кенгаш;

диний идора вакили «Ҳалол» маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш аудитида иштирок этувчи, олий диний маълумотга эга бўлган ва камида икки йил ислом диний соҳада фаолият юритган Ўзбекистон Республикаси Диний қўмитаси қошидаги Фатво кенгаши томонидан маъқулланган мутахассис.

2. Ҳалол ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ёки кўрсатилаётган хизматларни жорий этиш ариза берувчи томонидан мустақил равишда ёки тегишли малакага эга бўлган маслаҳатчини жалб этиш орқали амалга оширилади. Бунда маслаҳатчини жалб этиш очиқ танлов асосида амалга оширилади.

3. Маҳсулот ва хизматларини ҳалол талаблар асосида сертификатлаштиришга даъвогар бўлган корхонани шакллантиришга сарфланган маблағ ислом қоидаларига зид ҳолда (судхўрлик, рибо ва бошқалар) топилган ёки шу тарзда фойдаланилаётган тақдирда ариза сертификатлаштириш учун қабул қилинмайди.

Предложенные варианты

2018-07-05 20:46:43

Alimov Dilshod Shirinkulovich

Комментарии и ответы

2018-07-05 20:44:59

Alimov Dilshod Shirinkulovich

4. Маҳсулот ва хизматларини ҳалол талаблар асосида сертификатлаштиришга даъвогар бўлган корхонанинг таъсисчилари, раҳбарлари ва сертификатлаштирилаётган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳамда кўрсатилаётган хизматлар жараёнларида бевосита иштирок этувчи ходимлари ҳамда маҳсулот ва хизматларни ҳалол талаблар асосида сертификатлаштириш ишларини амалга оширувчи юридик шахсларнинг (сертификатлаштириш органи) таъсисчилари, раҳбарлари ва ходимлари ислом дини эътиқодига мансуб бўлиши керак.

5. «Ҳалол» маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш Ислом давлатларининг метрология ва стандартлаштириш институти (SMIIC) ваколат берган аккредитация ташкилоти томонидан аккредитация килинган сертификатлаш идоралари томонидан амалга оширилади.

2-боб. Сертификатлаштиришни ўтказиш

6. Сертификатлаштириш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

Маҳсулотларни ҳалол талаблар асосида сертификатлаштириш:

ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда сертификатлаштиришга ариза бериш;

аризага мувофиқ қарор қабул қилиш;

сертификатлаштиришни ўтказишга шартнома тузиш;

сертификатлаштиришни ўтказиш учун аудиторлар гуруҳини шакллантириш ва тайинлаш;

ҳужжатларни таҳлил қилиш;

сертификатлаштириш аудитини ўтказиш ва натижалар юзасидан хисобот тайёрлаш;

сертификатлаштириш аудити натижалари бўйича қарор қабул қилиш;

мувофиқлик сертификатини Сертификатлаштириш миллий тизими давлат реестрида (бундан буён матнда Давлат реестри деб юритилади) рўйхатдан ўтказиш ва бериш.

Маҳсулотларни ҳалол талаблар асосида сертификатлаштиришда буюртмачи томонидан аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

ҳалол ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги менежменти тизими сифат бўйича қўлланма;

ҳалол ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги менежменти тизими бўйича сифат соҳасидаги сиёсат ва мақсадлар;

ҳалол ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги менежменти тизими бўйича корхонанинг барча жараёнлари хақидаги маълумотлар;

сертификатлаштирилаётган соҳа бўйича маҳсулотлар ишлаб чиқаришга доир меъёрий ҳужжатлар;

маҳсулотларнинг хавфсизлиги ва ҳалоллигига таъсир этиши мумкин бўлган хавфлар тўғрисидаги маълумотлар;

маҳсулотларга қўшиладиган барча қўшимчалар ва ингридиентлар, ташқаридан олинаётган хизматлар (хом-ашёни етказиб берувчи ва пудратчиларни) ҳалоллигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

ҳалол ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун масъул ходимлар ҳақидаги маълумотлар (маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва хизматларни тақдим этувчи ходимларни ҳалол талаблар асосида кўникмаларга эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар);

ишлаб чиқарилаётган барча маҳсулотлар тавсифи;

маҳсулотларни сифат назорати бўйича ISO/IEC 17025 стандартига мувофиқ синов лабораториясини мавжудлиги ёки бошқа синов лабораториялар билан шартномалар тузилганлиги ҳақидаги маълумотлар;

Изоҳ: корхонанинг синов лабораторияси аккредитатланмаган бўлса, у ҳолда синов лабораторияси ISO/IEC 17025 стандартининг барча талабларини бажариши лозим.

ҳалол ва хавфсизлик менежмент тизими ишлаши юзасидан ариза берувчининг раҳбарияти томонидан ички аудит ва таҳлил ўтказилганлиги тўғрисидаги далилларни ўз ичига олган ҳужжатлар ва маълумотлар.

Ариза берувчи ўз ихтиёрига кўра қўшимча ҳужжатларни тақдим қилиши мумкин.

7. Сертификатлаштириш сертификатлаштириш органи томонидан аризага асосан амалга оширилади. Сертификатлаштириш органини танлаш ариза берувчи томонидан мустақил амалга оширилади.

8. Ариза берувчи сертификатлаштириш органига ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотларни илова қилган ҳолда сертификатлаштиришга ариза беради.

10. Ҳалол талаблар асосида хизматларни сертификатлаштириш аризасига қуйидагилар илова қилинади:

ҳалол талаблар асосида хизматларга доир жараёнларнинг тавсифи;

ҳалол талаблар асосида хизматларга таъсир этиши мумкин бўлган хавфларнинг тавсифи;

ҳалол талаблар асосида хизматларни тақдим этишда, шу жумладан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга қўшиладиган барча қўшимчалар ва ингридиентлар, ташқаридан олинаётган қўшимча ва ёрдамчи хизматларни (хом-ашёни етказиб берувчи ва субпудратчиларни) ҳалоллигини тасдиқловчи мувофиқлик сертификатлари;

ҳалол талаблар асосида хизматларни тақдим этишда масъул этиб белгиланган ходимлар ҳақидаги маълумотлар;

ҳалол хизматларни тақдим этиш учун масъул бўлган ходимлар хақида маълумотлар (маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва хизматларни тақдим этувчи ходимларни ҳалол талаблар асосида кўникмаларга эга эканлиги тасдиқловчи ҳужжатлар);

12. Сертификатлаштириш органи сертификатлаштиришга аризани кўриб чиқади ва тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилади ва натижалари бўйича 10 иш куни ичида сертификатлаштиришга аризани қабул қилиш ва аудит ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади ёки асослантирилган рад жавобини юборади.

Сертификатлаштириш аудити учун вақт сарфини аниқлашда ходимларнинг умумий сони, шунингдек, корхонада мавжуд жараёнларнинг миқдори ва мураккаблиги, турли жойлардаги ишчи майдончалар ва офисларнинг мавжудлиги хисобга олинади.

Шартномага асосан бажарилган ишларнинг умумий қиймати аудиторнинг бир куни учун олдиндан хисобланган тарифга асосан аниқланади.

16. Сертификатлаштириш органи томонидан аризага асосан сертификатлаштириш ишлари бошлагунга қадар аризачи шартномада кўрсатилган умумий тўловни тўлиқ тўлаши шарт.

Сертификатлаштириш бўйича ишлар қийматининг тўлови унинг натижаларидан қатъий назар шартномада кўрсатилган миқдорда ва белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда сертификатлаштириш бўйича ишлар қийматининг тўлови сертификатлаштириш ёки рад этиш бўйича қарор қабул қилингунга қадар амалга оширилиши керак.

Изоҳ: Сертификатлаштириш органи билан сертификатлаштириш учун тузилган шартномага асосан сертификатлаштириш органига тўланадиган тўловлар миқдорига Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фатво бўлимига тўланадиган тўловлар кирмайди.

Шунингдек, маҳсулотлар ёки хизматларни ҳалол талаблар асосида сертификатлаштириш аудитларида Ўзбекистон Республикаси Диний қўмитаси қошидаги Фатво кенгашидан камида битта диний идора вакили жалб этилиши талаб этилади.

Аниқланган номувофиқлик муҳимлигига кўра аудитор томонидан таснифланади. Ҳалоллик ва хавфсизликка бўлган таъсирига кўра аҳамиятли ёки аҳамиятсиз деб белгиланиши мумкин. Аризага асосан ҳужжатларни таҳлил қилишда аҳамиятли номувофиқликлар аниқланса, у ҳолда аудитнинг бошланиши, номувофиқликлар бартараф этилгунга қадар қолдирилади.

26. Сертификатлаштириш аудитини ўтказиш учун сертификатлаштириш органи томонидан режа тузилади.

28. Маҳсулотни сертификатлаштириш аудити вақтида сертификатлаштириш органи мутахассиси томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлардан намуналар танланади ва хавфсизлик ва халол талаблар бўйича аккредитатланган синов лабораториясида синовлар ўтказилади.

Синовлар натижалари ислом қоидалари ва уларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг талабларига номувофиқ деб топилган тақдирда номувофиқлик баённомалари расмийлаштирилади.

29. Сертификатлаштириш аудити маҳсулот ёки хизматларни ҳалоллиги ёки белгиланган талабларга номувофиқлиги тасдиқлангунга қадар ўтказилади. Аудит тўлиқ ўтказилгандан сўнг унинг натижалари бўйича сертификатлаштириш органи томонидан хисобот тузилади. Хисобот тузиш вақти 10 кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Сертификатлаштириш аудити хисоботи ва синов натижалари сертификатлаштириш органи бошқарув кенгаши ва диний қўмита қошидаги фатво кенгашига қарор қабул қилиш учун тақдим этилади. Маҳсулотларни сертификатлаштириш аудитида иштирок этган аудиторлар ва диний қўмита вакиллари сертификатлаштириш қарорини қабул қилиш жараёнида иштирок этмайди.

Сертификатлаштириш органи бошқарув кенгаши ва диний қўмита қошидаги фатво кенгаши қарорларига асосан маҳсулот ҳалол талабларга мувофиқ ёки номувофиқ деб топилиши мумкин.

30. Сертификатлаштириш аудити натижалари бўйича қуйидагиларни ўз ичига олган ҳисобот расмийлаштирилади:

сертификатлаштириш органи номи тўғрисидаги маълумотлар;

ариза берувчининг номи ва манзили, шунингдек масъул ходимнинг боғланиш маълумотлари тўғрисидаги маълумотлар;

сўралган сертификатлаштириш соҳасининг номи (фаолият турлари, жараёнлар ва ташкилий тузилмаларнинг жойлашишини кўрсатган ҳолда идентификацияси);

сертификатлаштиришни ўтказиш учун асос бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг рўйхати;

сертификатлаштириш бўйича асосланган қарор қабул қилиш имконини берувчи сертификатлаштириш аудити ўтказилганлиги тўғрисидаги кузатувлар, ёзувлар ва далиллар;

номувофиқликларни бартараф этиш учун 90 кундан ошмайдиган муддат (номувофиқликлар баённомаси расмийлаштирилганда);

Сертификатлаштириш аудити бўйича хулоса.

Ҳисоботда қўшимча бошқа маълумотлар акс эттирилиши мумкин.

31. Сертификатлаштириш аудити натижаларига кўра корхона ислом қоидалари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг талабларига мувофиқлиги ёки номувофиқлиги аниқлангандан сўнг буюртмачи хабардор этилади.

32. Ўтказилган сертификатлаштириш аудити натижалари бўйича сертификатлаштириш органи бошқарув кенгаши томонидан мувофиқлик сертификатини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Изоҳ: Агар маҳсулотлар ёки хизматларни сертификатлаштириш аудити натижалари бўйича халол талаблар бўйича қарор қабул қилиш юзасидан ихтилофли ҳолатлар юзага келса, фатво кенгаши қарори асос бўлади.

35. Мувофиқлик сертификати бланкаси қатъий хисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади, ҳисобга олиш рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Мувофиқлик сертификати бланкаси «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланади ва сертификатлаштириш органига «Ўзстандарт» агентлиги томонидан берилади.

Сертификатлаштирилган маҳсулот ва хизмат устидан инспекция назорати корхоналарни огоҳлантирмасдан тўсатдан амалга оширилади.

Инспекция аудити натижалари бўйича мувофиқлик сертификатини тасдиқлаш, амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин.

Шунингдек, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва кўрсатилаётган хизматлар ҳалол талаблар асосида сертификатлаштирилган корхонани юридик ёки ишлаб чиқариш манзиллари ўзгарган ҳолатда сертификатлаштириш ишлари тўлиқ қайтадан амалга оширилади.

43. Мувофиқлик сертификатининг амал қилиши қуйидаги ҳолларда мувофиқлик сертификатини берган сертификатлаштириш органи ва «Ўзстандарт» агентлиги томонидан аниқланган номувофиқликлар бартараф этилгунга қадар тўхтатилади:

маҳсулот ва хизмат сертификатлаштирилган ташкилот (буюртмачи) томонидан инспекция назорати давомида аниқланган номувофиқликлар бартараф этилмаганда;

ташкилот томонидан ишлаб чиқариш давомида ислом қоидалари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талаблар бузилганда;

кўрсатилаётган хизматларни сертификатлаштириш органини огоҳлантирмаган ҳолда ўзгартирилганда;

маҳсулот ишлаб чиқариш технологиясига доир жараёнлар ускуналар ва маҳсулотлар ёки хизматларни таркибини сертификатлаштириш органини огоҳлантирмаган ҳолда ўзгартирилганда.

44. Мувофиқлик сертификатининг амал қилиши мувофиқлик сертификатини берган сертификатлаштириш органи, «Ўзстандарт» агентлиги ёки суд томонидан қуйидаги ҳолларда тугатилади:

инспекция назоратининг натижаларига кўра;

ташкилот томонидан мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тугатиш ҳақида ариза билан мурожаат қилганда;

ташкилот тугатилганда - тугатилган ёки фаолияти тўхтатилган вақтдан бошлаб, қайта ташкил этилиши натижасида - қайта ташкил этилган вақтдан бошлаб, ўзгартирилиши бундан мустасно;

мувофиқлик сертификатини амал қилиши тўхтатиб турилишига сабаб бўлган ҳолатлар сертификатлаштириш органи, «Ўзстандарт» агентлиги ёки суд томонидан белгиланган муддатда ташкилот томонидан бартараф этилмаганда;

ислом қоидалари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, шунингдек техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талаблар ташкилот томонидан бузилганда;

сертификатлаштириш органининг мувофиқлик сертификатини бериш ҳақидаги қарори ноқонуний эканлиги аниқланганда;

мувофиқлик сертификати сохта ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда;

мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати ўтганда.

4-боб. Сертификатлаштириш доирасини кенгайтириш

ёки қисқартириш

50. Сертификатлаштириш доирасини кенгайтиришга талабгор ташкилот мувофиқлик сертификатини берган сертификатлаштириш органига ушбу Низомнинг 3 ва 7-бандларига мувофиқ кенгайтирилаётган маҳсулотлар ҳамда хизматларга доир сертификатлаштириш доирасини кенгайтиришга ариза беради.

Ҳалол талаблар асосида маҳсулотлар

ва хизматларни ихтиёрий сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомга

1-ИЛОВА

Ҳалол маҳсулотларни (хизматларни)

сертификатлаштириш бўйича орган раҳбарига

Ҳалол талаблари бўйича маҳсулотларни (хизматларни) сертификатлаштириш учун (сертификатлаштириш доирасини кенгайтириш учун)

АРИЗА

____________________________________________________________________________ да (техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатлар)

белгиланган талабларга мувофиқликка

____________________________________________________________________________ ни

(ташкилий тузилма жойлашган жойи кўрсатилган ҳолда сўралган соҳанинг номи)

ҳалол талаблари бўйича маҳсулотларни (хизматлар) сертификатлаштиришни сўрайман

Сертификатлаштиришга даъвогар бўлган юридик шахс тўғрисида маълумотлар

тўлиқ номи:

қисқартирилган номи:

юқори турувчи, жумладан таркибига юридик шахс кирадиган ташкилотнинг номи:

почта манзили:

телефон:

электрон почта манзили:

СТИР:

ОКЭД:

банк реквизитлари

Банк номи:

Банк ҳисоб рақами:

Хизмат кўрсатувчи банкнинг МФО:

штат бирликларининг умумий сони:

шу жумладан

Бошқарув ходимлари:

Хизмат кўрсатувчи ходимлар:

техник ходимлар:

Сертификатлаштириш учун масъул шахснинг Ф.И.О. лавозими, боғланиш учун маълумотлари

Ҳалол талаблари бўйича маҳсулотлар (хизматлар) тўғрисида умумий маълумотлар

Ҳалол талабларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш санаси:

Сертификатлаштириш татбиқ этиладиган маҳсулотлар (хизматлар)

Ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ёки кўрсатиладиган хизматларга тегишли техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжатларнинг номи:

Аввал ўтказилган ҳалол сертификатлаштириш тўғрисида маълумотлар

Ҳалол сертификатлаштириш бўйича орган номи:

Ҳалол сертификатлаштиришни ўтказиш учун асос бўладиган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатлар:

Мувофиқлик сертификатининг бланк рақами ва рўйхатга олиш рақами:

Мувофиқлик сертификатини бериш санаси:

Мувофиқлик сертификатининг амал қилиш санаси:

Аризачи

________________(имзо)

____________________(Ф.И.Ш.)

______________(сана)

Ҳалол талаблар асосида маҳсулотлар ва хизматларни ихтиёрий сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомга

2-ИЛОВА

(олд тарафи)

НАЦИОНАЛЬНАЯ СИСТЕМА СЕРТИФИКАЦИИ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ МИЛЛИЙ ТИЗИМИ (сертификатлаштириш органининг номи ва манзили, мувофиқликни баҳолаш органларининг давлат реестридаги рақами) (наименование и адрес органа по сертификации, № в Государственном реестре органов по оценке соответствия)

№ _____________________

(бланк рақами)
(№ бланка)

«ҲАЛОЛ» МУВОФИҚЛИК СЕРТИФИКАТИСЕРТИФИКАТ СООТВЕТСТВИЯ «ХАЛЯЛЬ»

(миллиймувофиқликбелгиси)
(национальный знак соответствия)

Сертификатлаштиришмиллийтизимидавлатреестридақуйидагирақамбиланрўйхатданўтказилди:Зарегистрирован в Государственном реестре национальной системы сертификации за №:

берилган сана:
дата выдачи:

амалқилишмуддати: действителен до:

«Халол» мувофиқликсертификати
Сертификат соответствия «Халяль» подтверждает соответствие (ташкилот номи)
(наименование организации)

манзили:
адрес:
қўшимчамаълумот:
дополнительная информация:

установленным в(норматив-ҳуқуқийҳужжатларва техник жиҳатдантартибгасолишсоҳасидаги норматив ҳужжатлар) (нормативно-правовые акты и нормативных документов в области технического регулирования)белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлайди

вақуйидаги соҳалардатадбиқэтилади:

и применяется в следующих областях:

Сертификатлаштириш органи раҳбари Руководитель органа по сертификации

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фатво бўлими аъзоси

____________(имзо)
(подпись)

__________(имзо)
(подпись)

___________________(Ф.И.О.)

___________________(Ф.И.О.)

М.Ў.
М.П.

Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 1
Не нравится: 0

Общие комментарии и ответы

2018-07-05 20:57:30

Alimov Dilshod Shirinkulovich
Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0
Проект Последняя редакция

9. Ариза берувчи сертификатлаштиришга аризани, унга зарур ҳужжатлар ва маълумотларни илова қилган ҳолда бевосита, почта алоқа воситаси орқали ёки электрон шаклда бериши мумкин.

Сертификатлаштиришга ариза электрон шаклда берилган тақдирда сертификатлаштириш органи ҳужжатларнинг сканер қилинган шаклини қабул қилади, сўнгра уларни сертификатлаштириш жараёнида асл нусхаси билан таққослайди. Сертификатлаштириш органи электрон шаклдаги сертификатлаштиришга ариза олингани тўғрисида ариза берувчини хабардор қилинишини таъминлайди.

10. Ҳалол талаблар асосида хизматларни сертификатлаштириш аризасига қуйидагилар илова қилинади:

ҳалол талаблар асосида хизматларга доир жараёнларнинг тавсифи;

ҳалол талаблар асосида хизматларга таъсир этиши мумкин бўлган хавфларнинг тавсифи;

ҳалол талаблар асосида хизматларни тақдим этишда, шу жумладан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга қўшиладиган барча қўшимчалар ва ингридиентлар, ташқаридан олинаётган қўшимча ва ёрдамчи хизматларни (хом-ашёни етказиб берувчи ва субпудратчиларни) ҳалоллигини тасдиқловчи мувофиқлик сертификатлари;

ҳалол талаблар асосида хизматларни тақдим этишда масъул этиб белгиланган ходимлар ҳақидаги маълумотлар;

ҳалол хизматларни тақдим этиш учун масъул бўлган ходимлар хақида маълумотлар (маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва хизматларни тақдим этувчи ходимларни ҳалол талаблар асосида кўникмаларга эга эканлиги тасдиқловчи ҳужжатлар);

Ариза берувчи ўз ихтиёрига кўра қўшимча ҳужжатларни тақдим қилиши мумкин.

11. Сертификатлаштиришга ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги учун ариза берувчи жавоб беради.

12. Сертификатлаштириш органи сертификатлаштиришга аризани кўриб чиқади ва тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилади ва натижалари бўйича 10 иш куни ичида сертификатлаштиришга аризани қабул қилиш ва аудит ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади ёки асослантирилган рад жавобини юборади.

13. Сертификатлаштиришга аризани қабул қилишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

ушбу Низомнинг 6 ёки 10-бандида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг тўлиқ тақдим этилмаганда;

сертификатлаштириш аризасига илова қилинган ҳужжатлар ва маълумотларнинг сохталиги ёки нотўғрилиги аниқланганда;

сертификатлаштиришга аризанинг ушбу Низом билан белгиланган бошқа талабларга номувофиқлиги.

14. Сертификатлаштиришга аризани қабул қилиш рад этилганда ҳужжатлар ариза берувчига қайтарилади.

Ариза берувчи рад этиш сабабларини бартараф этгандан сўнг қайта сертификатлаштиришга ариза бериш ҳуқуқига эга.

15. Сертификатлаштиришга ариза қабул қилинган ҳолатда уни қабул қилган кундан бошлаб 5 иш кун ичида сертификатлаштириш органи ва ариза берувчи ўртасида сертификатлаштиришни ўтказиш тўғрисида шартнома тузилади.

Сертификатлаштириш аудити учун вақт сарфини аниқлашда ходимларнинг умумий сони, шунингдек, корхонада мавжуд жараёнларнинг миқдори ва мураккаблиги, турли жойлардаги ишчи майдончалар ва офисларнинг мавжудлиги хисобга олинади.

Шартномага асосан бажарилган ишларнинг умумий қиймати аудиторнинг бир куни учун олдиндан хисобланган тарифга асосан аниқланади.

16. Сертификатлаштириш органи томонидан аризага асосан сертификатлаштириш ишлари бошлагунга қадар аризачи шартномада кўрсатилган умумий тўловни тўлиқ тўлаши шарт.

Сертификатлаштириш бўйича ишлар қийматининг тўлови унинг натижаларидан қатъий назар шартномада кўрсатилган миқдорда ва белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда сертификатлаштириш бўйича ишлар қийматининг тўлови сертификатлаштириш ёки рад этиш бўйича қарор қабул қилингунга қадар амалга оширилиши керак.

Изоҳ: Сертификатлаштириш органи билан сертификатлаштириш учун тузилган шартномага асосан сертификатлаштириш органига тўланадиган тўловлар миқдорига Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фатво бўлимига тўланадиган тўловлар кирмайди.

17. Сертификатлаштириш бўйича ишлар қийматининг биринчи тўловидан сўнг 10 кун ичида, бироқ шартнома тузилгандан сўнг 20 кундан кечиктирмай сертификатлаштириш органи сертификатлаштиришни ўтказиш бўйича аудиторлар гуруҳини шакллантиради.

18. Сертификатлаштиришни ўтказиш бўйича аудиторлар гуруҳининг шахсий таркиби, аъзоларининг ҳуқуқ, мажбуриятлари ва жавобгарлиги, шунингдек сертификатлаштиришни ўтказиш муддатлари ва жойи сертификатлаштириш органи раҳбарининг қарори билан белгиланади.

Шунингдек, маҳсулотлар ёки хизматларни ҳалол талаблар асосида сертификатлаштириш аудитларида Ўзбекистон Республикаси Диний қўмитаси қошидаги Фатво кенгашидан камида битта диний идора вакили жалб этилиши талаб этилади.

19. Сертификатлаштиришни ўтказиш бўйича аудиторлар гуруҳини сифат бўйича эксперт-аудитор бошқаради.

20. Маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматларни ҳалол талаблар асосида сертификатлаштиришга доир ҳужжатларнинг таҳлили уларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлари ҳамда ислом қоидалари талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида ўтказилади.

21. Маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматларни ҳалол талаблар асосида сертификатлаштиришга доир ҳужжатларининг таҳлили ва унинг натижалари бўйича ҳисобот тузиш 25 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда ўтказилади.

22. Маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматларни ҳалол талаблар асосида сертификатлаштиришга доир ҳужжатлар, шунингдек, ислом қоидалари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг талабларига номувофиқлиги аниқланганда ариза берувчига ҳалол талабларига доир ҳужжатлар таҳлили натижалари бўйича хисобот билан биргаликда тақдим этиладиган номувофиқликлар баённомаси расмийлаштирилади.

23. Маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматларни ҳалол талаблар асосида сертификатлаштиришга доир ҳужжатларнинг таҳлили натижалари 3 ва 7-бандларда кўрсатилган ҳужжатлар ва ислом қоидалари, ҳамда белгиланган талаблар асосида расмийлаштирилади.

Аниқланган номувофиқлик муҳимлигига кўра аудитор томонидан таснифланади. Ҳалоллик ва хавфсизликка бўлган таъсирига кўра аҳамиятли ёки аҳамиятсиз деб белгиланиши мумкин. Аризага асосан ҳужжатларни таҳлил қилишда аҳамиятли номувофиқликлар аниқланса, у ҳолда аудитнинг бошланиши, номувофиқликлар бартараф этилгунга қадар қолдирилади.

Хисоботда қўшимча равишда сертификатлаштириш учун аҳамиятга эга бошқа маълумотлар акс эттирилиши мумкин.

24. Номувофиқликлар мавжуд бўлмаганда ёки улар бартараф этилгандан сўнг сертификатлаштириш органи томонидан ариза берувчи билан келишилган ҳолда сертификатлаштириш аудитини ўтказиш муддати белгиланади. Бунда аудит маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматларни ҳалол талаблар таҳлили натижалари бўйича хисобот расмийлаштирилган ёки баённомада кўрсатилган номувофиқликлар бартараф этилган кундан бошлаб 15 кун мобайнида бошланиши керак.

25. Сертификатлаштириш аудити ислом қоидалари ва уларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида ўтказилади.

26. Сертификатлаштириш аудитини ўтказиш учун сертификатлаштириш органи томонидан режа тузилади.

27. Сертификатлаштириш аудити ариза берувчи жойлашган жойда ўтказилади.

28. Маҳсулотни сертификатлаштириш аудити вақтида сертификатлаштириш органи мутахассиси томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлардан намуналар танланади ва хавфсизлик ва халол талаблар бўйича аккредитатланган синов лабораториясида синовлар ўтказилади.

Синовлар натижалари ислом қоидалари ва уларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг талабларига номувофиқ деб топилган тақдирда номувофиқлик баённомалари расмийлаштирилади.

29. Сертификатлаштириш аудити маҳсулот ёки хизматларни ҳалоллиги ёки белгиланган талабларга номувофиқлиги тасдиқлангунга қадар ўтказилади. Аудит тўлиқ ўтказилгандан сўнг унинг натижалари бўйича сертификатлаштириш органи томонидан хисобот тузилади. Хисобот тузиш вақти 10 кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Сертификатлаштириш аудити хисоботи ва синов натижалари сертификатлаштириш органи бошқарув кенгаши ва диний қўмита қошидаги фатво кенгашига қарор қабул қилиш учун тақдим этилади. Маҳсулотларни сертификатлаштириш аудитида иштирок этган аудиторлар ва диний қўмита вакиллари сертификатлаштириш қарорини қабул қилиш жараёнида иштирок этмайди.

Сертификатлаштириш органи бошқарув кенгаши ва диний қўмита қошидаги фатво кенгаши қарорларига асосан маҳсулот ҳалол талабларга мувофиқ ёки номувофиқ деб топилиши мумкин.

30. Сертификатлаштириш аудити натижалари бўйича қуйидагиларни ўз ичига олган ҳисобот расмийлаштирилади:

сертификатлаштириш органи номи тўғрисидаги маълумотлар;

ариза берувчининг номи ва манзили, шунингдек масъул ходимнинг боғланиш маълумотлари тўғрисидаги маълумотлар;

сўралган сертификатлаштириш соҳасининг номи (фаолият турлари, жараёнлар ва ташкилий тузилмаларнинг жойлашишини кўрсатган ҳолда идентификацияси);

сертификатлаштиришни ўтказиш учун асос бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг рўйхати;

сертификатлаштириш бўйича асосланган қарор қабул қилиш имконини берувчи сертификатлаштириш аудити ўтказилганлиги тўғрисидаги кузатувлар, ёзувлар ва далиллар;

номувофиқликларни бартараф этиш учун 90 кундан ошмайдиган муддат (номувофиқликлар баённомаси расмийлаштирилганда);

Сертификатлаштириш аудити бўйича хулоса.

Ҳисоботда қўшимча бошқа маълумотлар акс эттирилиши мумкин.

31. Сертификатлаштириш аудити натижаларига кўра корхона ислом қоидалари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг талабларига мувофиқлиги ёки номувофиқлиги аниқлангандан сўнг буюртмачи хабардор этилади.

32. Ўтказилган сертификатлаштириш аудити натижалари бўйича сертификатлаштириш органи бошқарув кенгаши томонидан мувофиқлик сертификатини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Изоҳ: Агар маҳсулотлар ёки хизматларни сертификатлаштириш аудити натижалари бўйича халол талаблар бўйича қарор қабул қилиш юзасидан ихтилофли ҳолатлар юзага келса, фатво кенгаши қарори асос бўлади.

33. Мувофиқлик сертификатини бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда ушбу қарор қабул қилинган кундан 3 иш куни ичида мувофиқлик сертификати расмийлаштирилади, Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилади ва ариза берувчига берилади.

34. Мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилгандан кундан бошлаб 1 йилни ташкил қилади.

35. Мувофиқлик сертификати бланкаси қатъий хисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади, ҳисобга олиш рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Мувофиқлик сертификати бланкаси «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланади ва сертификатлаштириш органига «Ўзстандарт» агентлиги томонидан берилади.

36. Мувофиқлик сертификатини беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда сертификатлаштириш органи ушбу қарор қабул қилингандан сўнг 3 иш кунидан кечиктирмаган ҳолда ариза берувчини бу ҳақида хабардор қилади.

Мувофиқлик сертификатини беришни рад этиш тўғрисида қарор тақдим этилган ҳужжатларининг таҳлилида ва сертификатлаштириш аудити натижаларида қабул қилиниши мумкин.

37. Мувофиқлик сертификатини беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

тақдим этилган ҳужжатларининг таҳлили ёки сертификатлаштириш аудитида аниқланган номувофиқликларнинг тегишли хисоботларда белгиланган муддатларда бартараф этилмаганлиги;

сертификатлаштириш бўйича ишлар қийматининг тўлови амалга оширилмаганлиги;

маҳсулот ва хизматларни ушбу Низом билан белгиланган бошқа талабларга номувофиқлиги.

38. Сертификатлаштиришни ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатлар тўплами, шу жумладан сертификатлаштиришга аризалар, ҳисоботлар, сертификатлаштириш аудити хужжатлари, сертификатлаштириш органи раҳбарларининг қарорлари ва мувофиқлик сертификатларининг нусхалари сертификатлаштириш органида 2 йил давомида сақланади.

39. Сертификатлаштириш натижаларидан норози бўлган тақдирда ариза берувчи бир ой ичида «Ўзстандарт» агентлигининг Шикоятларни кўриб чиқиш кенгашига ёки бевосита судга мурожаат этишга ҳақлидир.

Шикоятларни кўриб чиқиш 2 ҳафта ичида амалга оширилади.

«Ўзстандарт» агентлигининг Шикоятларни кўриб чиқиш кенгашининг қарори устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиш мумкин.

40. Аввал берилган мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати тугагунга қадар 30 кун давомида сертификатлаштиришга ариза берилганда, ҳужжатларининг таҳлили ва унинг натижалари бўйича ҳисобот тузишдан ташқари ушбу Низомда белгиланган тартибда қайта сертификатлаштириш ўтказилади.

41. Сертификатлаштирилган маҳсулот ва хизмат устидан инспекция назорати сертификатлаштиришда белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида мувофиқлик сертификатини берган сертификатлаштириш органи томонидан 1 йилда 4 маротаба (ҳар чоракда бир маротаба) амалга оширилади.

Сертификатлаштирилган маҳсулот ва хизмат устидан инспекция назорати корхоналарни огоҳлантирмасдан тўсатдан амалга оширилади.

Инспекция аудити натижалари бўйича мувофиқлик сертификатини тасдиқлаш, амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин.

Шунингдек, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва кўрсатилаётган хизматлар ҳалол талаблар асосида сертификатлаштирилган корхонани юридик ёки ишлаб чиқариш манзиллари ўзгарган ҳолатда сертификатлаштириш ишлари тўлиқ қайтадан амалга оширилади.

3-боб. Мувофиқлик сертификатини тасдиқлаш, амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва уни бекор қилиш

42. Мувофиқлик сертификатини тасдиқлаш ҳақидаги қарор инспекция назоратининг натижалари ижобий бўлган тақдирда қабул қилинади.

43. Мувофиқлик сертификатининг амал қилиши қуйидаги ҳолларда мувофиқлик сертификатини берган сертификатлаштириш органи ва «Ўзстандарт» агентлиги томонидан аниқланган номувофиқликлар бартараф этилгунга қадар тўхтатилади:

маҳсулот ва хизмат сертификатлаштирилган ташкилот (буюртмачи) томонидан инспекция назорати давомида аниқланган номувофиқликлар бартараф этилмаганда;

ташкилот томонидан ишлаб чиқариш давомида ислом қоидалари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талаблар бузилганда;

кўрсатилаётган хизматларни сертификатлаштириш органини огоҳлантирмаган ҳолда ўзгартирилганда;

маҳсулот ишлаб чиқариш технологиясига доир жараёнлар ускуналар ва маҳсулотлар ёки хизматларни таркибини сертификатлаштириш органини огоҳлантирмаган ҳолда ўзгартирилганда.

44. Мувофиқлик сертификатининг амал қилиши мувофиқлик сертификатини берган сертификатлаштириш органи, «Ўзстандарт» агентлиги ёки суд томонидан қуйидаги ҳолларда тугатилади:

инспекция назоратининг натижаларига кўра;

ташкилот томонидан мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тугатиш ҳақида ариза билан мурожаат қилганда;

ташкилот тугатилганда - тугатилган ёки фаолияти тўхтатилган вақтдан бошлаб, қайта ташкил этилиши натижасида - қайта ташкил этилган вақтдан бошлаб, ўзгартирилиши бундан мустасно;

мувофиқлик сертификатини амал қилиши тўхтатиб турилишига сабаб бўлган ҳолатлар сертификатлаштириш органи, «Ўзстандарт» агентлиги ёки суд томонидан белгиланган муддатда ташкилот томонидан бартараф этилмаганда;

ислом қоидалари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, шунингдек техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талаблар ташкилот томонидан бузилганда;

сертификатлаштириш органининг мувофиқлик сертификатини бериш ҳақидаги қарори ноқонуний эканлиги аниқланганда;

мувофиқлик сертификати сохта ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда;

мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати ўтганда.

45. Мувофиқлик сертификатининг амал қилиши уни тугатиш ҳақида қарор қабул қилинган санадан эътиборан тугатилади.

46. Мувофиқлик сертификатини бекор қилиш ҳақида сертификатлаштириш органи, «Ўзстандарт» агентлиги ва суднинг қарори қабул қилинганда мувофиқлик сертификати у берилган санадан эътиборан бекор қилинган ҳисобланади.

47. Сертификатлаштириш органининг мувофиқлик сертификатини амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки уни бекор қилиш ҳақидаги қарори ташкилотга қарор қабул қилинган кундан эътиборан 3 иш кунидан кечиктирмасдан етказилади.

«Ўзстандарт» агентлигининг мувофиқлик сертификатини амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки уни бекор қилиш ҳақидаги қарори ташкилотга ва мувофиқлик сертификатини берган сертификатлаштириш органига қарор қабул қилинган кундан эътиборан 3 иш кунидан кечиктирмасдан етказилади.

Суднинг мувофиқлик сертификатини амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки уни бекор қилиш ҳақидаги қарори ташкилотга ва мувофиқлик сертификатини берган сертификатлаштириш органига қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлар ва тартибда етказилади.

Ташкилот, сертификатлаштириш органи ёки «Ўзстандарт» агентлиги шунингдек, суднинг мувофиқлик сертификатини амал қилишини тугатиш ёки уни бекор қилиш ҳақидаги қарорини олган кундан эътиборан 3 кун ичида мувофиқлик сертификати кейинчалик «Ўзстандарт» агентлигига Давлат реестридан чиқариш ва йўқ қилиб юбориш учун мувофиқлик сертификатини берган сертификатлаштириш органига қайтарилиши лозим.

48. Сертификатлаштириш органи ёки «Ўзстандарт» агентлигининг мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки уни бекор қилиш ҳақидаги қарорлари устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

49. Ташкилот мувофиқлик сертификатининг амал қилиши тўхтатилганда, тугатилганда ёки у бекор қилинганда сертификатлаштирилган маҳсулот ва хизмат мавжудлиги тўғрисида эълон қилиш ҳуқуқига эга эмас.

4-боб. Сертификатлаштириш доирасини кенгайтириш

ёки қисқартириш

50. Сертификатлаштириш доирасини кенгайтиришга талабгор ташкилот мувофиқлик сертификатини берган сертификатлаштириш органига ушбу Низомнинг 3 ва 7-бандларига мувофиқ кенгайтирилаётган маҳсулотлар ҳамда хизматларга доир сертификатлаштириш доирасини кенгайтиришга ариза беради.

51. Сертификатлаштириш доирасини кенгайтириш ушбу Низомда белгиланган тартибда ўтказилади.

52. Сертификатлаштириш доирасини қисқартириш мувофиқлик сертификатини берган сертификатлаштириш органи томонидан:

ташкилотнинг сертификатлаштириш доирасини қисқартириш тўғрисидаги аризасига;

инспекция назорати натижаларига асосан амалга оширилади.

53. Сертификатлаштириш доирасини қисқартириш учун тўлов ундирилмайди.

54. Сертификатлаштириш доирасини кенгайтириш ёки қисқартиришда аввал берилган мувофиқлик сертификатининг қолган муддатига янги мувофиқлик сертификати расмийлаштирилади. Бунда янги мувофиқлик сертификати аввал берилган мувофиқлик сертификатини уни берган сертификатлаштириш органига қайтарилгандан сўнг амалга оширилади.

55. Сертификатлаштириш органининг сертификатлаштириш доирасини кенгайтириш ёки қисқартириш ҳақидаги қарори ташкилотга қарор қабул қилинган кундан эътиборан 1 иш кунидан кечиктирмасдан етказилади.

Ташкилот сертификатлаштириш органининг сертификатлаштириш доирасини кенгайтириш ёки қисқартириш ҳақидаги қарорини олган кундан эътиборан 5 кун ичида аввал берилган мувофиқлик сертификати кейинчалик «Ўзстандарт» агентлигига Давлат реестридан чиқариш ва йўқ қилиб юбориш учун мувофиқлик сертификатини берган сертификатлаштириш органига қайтарилиши лозим.

5-боб. Якуний қоидалар

56. Сертификатлаштириш органи берилган ва бекор қилинган мувофиқлик сертификатлари, амал қилиши тўхтатилган ва тугатилган мувофиқлик сертификатлари, мувофиқлик сертификатларини беришни рад этиш ҳолатлари ҳисобини юритади.

57. Сертификатлаштириш органи ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида ариза берувчи ёки ташкилот тўғрисида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаши керак.

58. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

Ҳалол талаблар асосида маҳсулотлар

ва хизматларни ихтиёрий сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомга

1-ИЛОВА

Ҳалол маҳсулотларни (хизматларни)

сертификатлаштириш бўйича орган раҳбарига

Ҳалол талаблари бўйича маҳсулотларни (хизматларни) сертификатлаштириш учун (сертификатлаштириш доирасини кенгайтириш учун)

АРИЗА

____________________________________________________________________________ да (техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатлар)

белгиланган талабларга мувофиқликка

____________________________________________________________________________ ни

(ташкилий тузилма жойлашган жойи кўрсатилган ҳолда сўралган соҳанинг номи)

ҳалол талаблари бўйича маҳсулотларни (хизматлар) сертификатлаштиришни сўрайман

Сертификатлаштиришга даъвогар бўлган юридик шахс тўғрисида маълумотлар

тўлиқ номи:

қисқартирилган номи:

юқори турувчи, жумладан таркибига юридик шахс кирадиган ташкилотнинг номи:

почта манзили:

телефон:

электрон почта манзили:

СТИР:

ОКЭД:

банк реквизитлари

Банк номи:

Банк ҳисоб рақами:

Хизмат кўрсатувчи банкнинг МФО:

штат бирликларининг умумий сони:

шу жумладан

Бошқарув ходимлари:

Хизмат кўрсатувчи ходимлар:

техник ходимлар:

Сертификатлаштириш учун масъул шахснинг Ф.И.О. лавозими, боғланиш учун маълумотлари

Ҳалол талаблари бўйича маҳсулотлар (хизматлар) тўғрисида умумий маълумотлар

Ҳалол талабларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш санаси:

Сертификатлаштириш татбиқ этиладиган маҳсулотлар (хизматлар)

Ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ёки кўрсатиладиган хизматларга тегишли техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжатларнинг номи:

Аввал ўтказилган ҳалол сертификатлаштириш тўғрисида маълумотлар

Ҳалол сертификатлаштириш бўйича орган номи:

Ҳалол сертификатлаштиришни ўтказиш учун асос бўладиган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатлар:

Мувофиқлик сертификатининг бланк рақами ва рўйхатга олиш рақами:

Мувофиқлик сертификатини бериш санаси:

Мувофиқлик сертификатининг амал қилиш санаси:

Аризачи

________________(имзо)

____________________(Ф.И.Ш.)

______________(сана)

Ҳалол талаблар асосида маҳсулотлар ва хизматларни ихтиёрий сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомга

2-ИЛОВА

(олд тарафи)

НАЦИОНАЛЬНАЯ СИСТЕМА СЕРТИФИКАЦИИ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ МИЛЛИЙ ТИЗИМИ (сертификатлаштириш органининг номи ва манзили, мувофиқликни баҳолаш органларининг давлат реестридаги рақами) (наименование и адрес органа по сертификации, № в Государственном реестре органов по оценке соответствия)

№ _____________________

(бланк рақами)
(№ бланка)

«ҲАЛОЛ» МУВОФИҚЛИК СЕРТИФИКАТИСЕРТИФИКАТ СООТВЕТСТВИЯ «ХАЛЯЛЬ»

(миллиймувофиқликбелгиси)
(национальный знак соответствия)

Сертификатлаштиришмиллийтизимидавлатреестридақуйидагирақамбиланрўйхатданўтказилди:Зарегистрирован в Государственном реестре национальной системы сертификации за №:

берилган сана:
дата выдачи:

амалқилишмуддати: действителен до:

«Халол» мувофиқликсертификати
Сертификат соответствия «Халяль» подтверждает соответствие (ташкилот номи)
(наименование организации)

манзили:
адрес:
қўшимчамаълумот:
дополнительная информация:

установленным в(норматив-ҳуқуқийҳужжатларва техник жиҳатдантартибгасолишсоҳасидаги норматив ҳужжатлар) (нормативно-правовые акты и нормативных документов в области технического регулирования)белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлайди

вақуйидаги соҳалардатадбиқэтилади:

и применяется в следующих областях:

Сертификатлаштириш органи раҳбари Руководитель органа по сертификации

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фатво бўлими аъзоси

____________(имзо)
(подпись)

__________(имзо)
(подпись)

___________________(Ф.И.О.)

___________________(Ф.И.О.)

М.Ў.
М.П.

Наименование мероприятияФорма реализацииСрок реализацииИсполнители
Карор лойихасини келишиХат юборишиюль 2018 йилУзбекское агентство стандартизации, метрологии и сертификации