Название документа
2018 йил ҳосили пахта хом ашёсини йиғиб-териб олиш босқичларида меҳнатга ҳақ тўлаш тариф ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида
Тип документа | Постановление |
---|---|
Орган, утверждающий документ | Кабинет Министров Республики Узбекистан |
Разработчик | Министерство сельского хозяйства Республики Узбекистан |
Дата размещения документа | 04.07.2018 19:28 |
Дата завершения обсуждения | 19.07.2018 23:59 |
Вид документа | Проект НПА |
Текущее состояние документа | Обсуждение прекращено |
Обоснования необходимости принятия проекта | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 февралдаги “Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 149-сон қарори ижросини таъминлаш, давлат хариди учун сотиб олинадиган пахта хом ашёсини йиғиб-териб олишни уюшқоқлик билан ташкил этиш, пахта йиғим теримида иштирок этадиган теримчиларнинг моддий манфаатдорлиги таъминлаш ҳамда пахта етиштирувчи хўжаликларнинг молиявий ҳолатини янада мустаҳкамлаш мақсадида ишлаб чиқилган. |
Планируемый срок вступления в силу | 04.08.2018 |
Номер письма о соглашении | (не задано) |
Номер и дата письма согласования Генеральной прокуратурой Республики Узбекистан | (не задано) |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
2018 йил ҳосили пахта хом ашёсини йиғиб-териб олиш босқичларида меҳнатга ҳақ тўлаш тариф ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 февралдаги “Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 149-сон қарори ижросини таъминлаш, давлат хариди учун сотиб олинадиган пахта хом ашёсини йиғиб-териб олишни уюшқоқлик билан ташкил этиш, пахта йиғим теримида иштирок этадиган теримчиларнинг моддий манфаатдорлиги таъминлаш ҳамда пахта етиштирувчи хўжаликларнинг молиявий ҳолатини янада мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, “Ўзпахтасаноат” ва “Ўзагросервис” акциядорлик жамиятлари ҳамда Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2018 йил ҳосили учун етиштирилган пахта хом ашёсини териб олишда:
қўлда терилган 1 килограмм пахта хом ашёси учун тўланадиган меҳнат ҳақини биринчи босқичда - 700 сўм, иккинчи босқичда - 800 сўм қилиб белгилаш тўғрисидаги таклифи иловага мувофиқ;
машинада терилган пахта хомашёсининг 1 тоннаси учун 350 000 сўмдан хизмат ҳақи тўлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари пахта йиғим-теримини механизация даражасини ошириш, пахта териш машиналаридан кенг кўламда фойдаланишни рағбатлантириш ва пахта етиштирувчи хўжаликларнинг манфаатдорлигини ошириш учун қўлда ва машинада терилган пахта хом ашёсини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 февралдаги 149-сон қарори билан тасдиқланган пахта хом ашёсини навлари ва синфлари бўйича давлат томонидан кафолатланган ўртача нархларда харид қилинишини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, “Ўзпахтасаноат” ва “Ўзагросервис” акциядорлик жамиятлари, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2018 йил ҳосили пахта хом ашёсини йиғиб-териб олишда меҳнатга ҳақ тўлаш тариф ставкаларини ва пахта хом ашёсини машинада териш нархномасини бир ҳафта муддатда пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари ҳамда тегишли ташкилот ва корхоналарга етказилишини таъминласинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади), “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти, «Агробанк» АТБ ва бошқа тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда пахта йиғим-теримида, уни ташишда ва тайёрлашда қатнашаётган ходимларга иш ҳақининг ўз вақтида тўланишини таъминласинлар.
Бунда, пахта етиштирувчи хўжаликлар томонидан амалда топширилган пахта хом ашёси учун теримчиларга терим пулларини ушбу қарорда белгиланган тариф ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳар беш кунда, зарурат бўлганда эса - ҳар куни тўлашни ташкил этсин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари пахта йиғим-теримида қатнашаётган теримчиларга меҳнат ҳақларини ушбу қарорда белгиланган тариф ставкалари бўйича ўз вақтида тўланиши юзасидан қатъий назорат ўрнатсинлар.
6. Пахта йиғим-теримини уюшқоқлик билан ўтказиш учун жойларда камида 100 нафар теримчидан иборат бўлган теримчилар отрядлари ташкил этилиши маълумот учун қабул қилинсин.
«Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти пахта йиғим-терими мавсумида ташкил этиладиган теримчилар отрядлари раҳбарларини пахта тозалаш корхоналари билан тузиладиган фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида ишга қабул қилсин.
7. «Агробанк» акциядорлик тижорат банкига - «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти ташкилотларига теримчилар отрядлари раҳбарларига ўз вақтида иш ҳақи тўлаш учун талаб этиладиган кредит маблағларини Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасидан ошмаган фоизларда ажратиш тавсия этилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Ўзпахтасаноа» акциядорлик жамияти билан биргаликда 2018 йил ҳосили пахта толаси учун улгуржи нархлар прейскурантини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашда пахта тозалаш корхоналарининг теримчилар отрядлари раҳбарлари иш ҳақини тўлаш бўйича харажатларини назарда тутсин.
9. «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти Жамғарма билан биргаликда топширилган пахта хом ашёси учун пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари билан жорий йилнинг 31 декабрига қадар тўлиқ ҳисоб-китоб қилинишини таъминласин.
10. Пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари билан ҳисоб-китобларнинг тўғри ва ўз вақтида амалга оширилиши ҳамда ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши юзасидан шахсий масъулият “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти раиси А.Мақсудов зиммасига юклансин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари З.Мирзаев, Қишлоқ хўжалиги вазири Б.Юсупов ва “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти раиси А.Мақсудов зиммаларига юклансин.
Проект | Последняя редакция |
---|---|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори
2018 йил ҳосили пахта хом ашёсини йиғиб-териб олиш босқичларида меҳнатга ҳақ тўлаш тариф ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 февралдаги “Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 149-сон қарори ижросини таъминлаш, давлат хариди учун сотиб олинадиган пахта хом ашёсини йиғиб-териб олишни уюшқоқлик билан ташкил этиш, пахта йиғим теримида иштирок этадиган теримчиларнинг моддий манфаатдорлиги таъминлаш ҳамда пахта етиштирувчи хўжаликларнинг молиявий ҳолатини янада мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, “Ўзпахтасаноат” ва “Ўзагросервис” акциядорлик жамиятлари ҳамда Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари қўлда терилган 1 килограмм пахта хом ашёси учун тўланадиган меҳнат ҳақини биринчи босқичда - 700 сўм, иккинчи босқичда - 800 сўм қилиб белгилаш тўғрисидаги таклифи иловага мувофиқ; машинада терилган пахта хомашёсининг 1 тоннаси учун 350 000 сўмдан хизмат ҳақи тўлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. 2. «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари пахта йиғим-теримини механизация даражасини ошириш, пахта териш машиналаридан кенг кўламда фойдаланишни рағбатлантириш ва пахта етиштирувчи хўжаликларнинг манфаатдорлигини ошириш учун қўлда ва машинада терилган пахта хом ашёсини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 февралдаги 149-сон қарори билан тасдиқланган пахта хом ашёсини навлари ва синфлари бўйича давлат томонидан кафолатланган ўртача нархларда харид қилинишини таъминласин. 3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, “Ўзпахтасаноат” ва “Ўзагросервис” акциядорлик жамиятлари, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2018 йил ҳосили пахта хом ашёсини йиғиб-териб олишда меҳнатга ҳақ тўлаш тариф ставкаларини ва пахта хом ашёсини машинада териш нархномасини бир ҳафта муддатда пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари ҳамда тегишли ташкилот ва корхоналарга етказилишини таъминласинлар. 4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади), “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти, «Агробанк» АТБ ва бошқа тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда пахта йиғим-теримида, уни ташишда ва тайёрлашда қатнашаётган ходимларга иш ҳақининг ўз вақтида тўланишини таъминласинлар. Бунда, пахта етиштирувчи хўжаликлар томонидан амалда топширилган пахта хом ашёси учун теримчиларга терим пулларини ушбу қарорда белгиланган тариф ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳар беш кунда, зарурат бўлганда эса - ҳар куни тўлашни ташкил этсин. 5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари пахта йиғим-теримида қатнашаётган теримчиларга меҳнат ҳақларини ушбу қарорда белгиланган тариф ставкалари бўйича ўз вақтида тўланиши юзасидан қатъий назорат ўрнатсинлар. 6. Пахта йиғим-теримини уюшқоқлик билан ўтказиш учун жойларда камида 100 нафар теримчидан иборат бўлган теримчилар отрядлари ташкил этилиши маълумот учун қабул қилинсин. «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти пахта йиғим-терими мавсумида ташкил этиладиган теримчилар отрядлари раҳбарларини пахта тозалаш корхоналари билан тузиладиган фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида ишга қабул қилсин. 7. «Агробанк» акциядорлик тижорат банкига - «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти ташкилотларига теримчилар отрядлари раҳбарларига ўз вақтида иш ҳақи тўлаш учун талаб этиладиган кредит маблағларини Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасидан ошмаган фоизларда ажратиш тавсия этилсин. 8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Ўзпахтасаноа» акциядорлик жамияти билан биргаликда 2018 йил ҳосили пахта толаси учун улгуржи нархлар прейскурантини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашда пахта тозалаш корхоналарининг теримчилар отрядлари раҳбарлари иш ҳақини тўлаш бўйича харажатларини назарда тутсин. 9. «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти Жамғарма билан биргаликда топширилган пахта хом ашёси учун пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари билан жорий йилнинг 31 декабрига қадар тўлиқ ҳисоб-китоб қилинишини таъминласин. 10. Пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари билан ҳисоб-китобларнинг тўғри ва ўз вақтида амалга оширилиши ҳамда ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши юзасидан шахсий масъулият “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти раиси А.Мақсудов зиммасига юклансин. 11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари З.Мирзаев, Қишлоқ хўжалиги вазири Б.Юсупов ва “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти раиси А.Мақсудов зиммаларига юклансин. |
Наименование мероприятия | Форма реализации | Срок реализации | Исполнители |
---|---|---|---|
Норматив-хуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш | Қарор лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш | 01.08.18 й | Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат ишлаб чиқаришининг иқтисодий таҳлили бошқармаси |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама натижаси бўйича қабул қилинган таклифларга мувофиқ қайта ишлаш | Ягона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда қарор лойиҳаси қайта ишлаб чиқиш ва Ягона порталда қайта жойлаштириш | 20.07.18 й | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилиш | Ягона порталдан тушган таклифларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш | 04.07.18 й 19.07.18 й | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ягона портал фойдаланувчилари |
Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштириш | Ягона порталда муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани, жадвални, қарор лойиҳасини, муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш | 04.07.18 й | Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат ишлаб чиқаришининг иқтисодий таҳлили бошқармаси, Юридик бошқармаси |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш | “2018 йил ҳосили пахта хом ашёсини йиғиб-териб олиш босқичларида меҳнатга ҳақ тўлаш тариф ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси | 25.06.18 й | Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат ишлаб чиқаришининг иқтисодий таҳлили бошқармаси |
Общие комментарии и ответы
2018-07-05 03:06:28
Djalilov Komil Qudratovich"6. Пахта йиғим-теримини уюшқоқлик билан ўтказиш учун жойларда камида 100 нафар теримчидан иборат бўлган теримчилар отрядлари ташкил этилиши маълумот учун қабул қилинсин." Бу яна соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа бюджет соҳалари ҳамда талабаларни мажбурлаш асосида тузиладиган отрядлар бўлмаслиги таъминланиши лозим.
2018-07-05 09:51:12
tolakov adxamjon abduhalilovich700 сўм жудаям кам, қўлда териладиган пахта учун энг ками 1000 сўм тўланиши керак деб хисоблайман.
2018-07-05 12:12:30
Utanov Bunyod Quvondiqovich