Поиск

Расширенный поиск

Название документа

Фермер хўжаликларининг аъзолик бадалини Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига ўтказиб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Тип документаПостановление
Орган, утверждающий документМинистерство финансов Республики Узбекистан
РазработчикМинистерство финансов Республики Узбекистан
Дата размещения документа08.07.2018 13:02
Дата завершения обсуждения23.07.2018 23:59
Вид документаПроект НПА
Текущее состояние документаОбсуждение прекращено
Обоснования необходимости принятия проектаЎзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги ПҚ–3680-сон “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ
Планируемый срок вступления в силу08.08.2018
Номер письма о соглашении(не задано)
Номер и дата письма согласования Генеральной прокуратурой Республики Узбекистан(не задано)

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг қарори

Фермер хўжаликларининг аъзолик бадалини Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига ўтказиб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги ПҚ–3680-сон “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қарор қилади:

1. Фермер хўжаликларининг аъзолик бадалини Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига ўтказиб бериш тартиби тўғрисидаги низом илова мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 27 ноябрдаги 177, 347-В ва 40-сон “Фермер хўжаликларининг аъзолик бадалини Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига ўтказиш ва тасдиқланадиган смета асосида харажат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори (рўйхат рақами 2957, 2017 йил 19 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 51-сон, 1246-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.

3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири Д.Кучкаров

Тошкент ш.,

2018 йил “___” ________,

_____-сон

Марказий банк раиси М.Нурмуратов

Тошкент ш.,

2018 йил “___” ________,

_____-сон

Қишлоқ хўжалиги вазири Б. Юсупов

Тошкент ш.,

2018 йил “___” ________,

_____-сон

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги, Марказий банк Бошқаруви,
Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг

2018 йил “___” _________

_____, _____ ва _____-сон қарорига

ИЛОВА

Фермер хўжаликларининг аъзолик бадалини Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига ўтказиб бериш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги ПҚ-3680-сон «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ фермер хўжаликларининг аъзолик бадалини Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) ўтказиб бериш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Кенгаш тизимини молиялаштириш учун фермер ва юридик шахс мақомига эга бўлган деҳқон хўжаликларининг туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига (бундан буён матнда туман кенгаши деб юритилади) аъзолик бадалини ўтказиб бериш ҳамда Кенгаш, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари (бундан буён матнда ҳудудий кенгаш деб юритилади) ва туман кенгашлари ҳисобварағига келиб тушган маблағларни тўплаш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш учун татбиқ этилади.

2. Кенгаш Уставига мувофиқ Кенгаш фаолиятини молиялаштириш манбалари қуйидагилар ҳисобланади.

аъзолик бадаллари;

хайрия маблағлари ва грантлар;

тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромад (фойда);

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.

2-боб. Маблағларни шакллантириш

3. “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги ПҚ-3680-сон “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда Кенгашнинг Уставига мувофиқ, Кенгашга аъзолик бадали:

пахта хом ашёси ҳамда донли экинлар етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари учун пахта хом ашёси ҳамда доннинг харид нархидан 0,8 фоиз миқдорида;

бошқа фермер хўжаликлари учун улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотишдан тушган пул маблағларининг 0,5 фоизи миқдорида;

деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгалари учун Кенгашга аъзолик тўғрисидаги шартномада кўрсатилган миқдорда аъзоларнинг ўз даромадлари ҳисобидан амалга оширилади.”.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамкорлигида тасдиқланадиган Давлат эҳтиёжлари учун етиштириладиган пахта ва ғалла ҳосили якуний ҳисоб-китоби махсус кўрсатмаларида Кенгашни молиялаштириш бўйича фермер хўжаликлари билан тузилган шартномаларга асосан тўловлар белгиланиши мумкин.

5. Туманда фаолият кўрсатаётган ҳар бир фермер хўжаликлари ва юридик шахс мақомига эга бўлган деҳқон хўжаликлари туман кенгаши билан аъзолик шартномаси тузади.

Туман кенгаши тумандаги томорқа ер эгалари билан ихтиёрийлик асосида аъзолик шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузади.

6. Кенгашга фермер хўжаликларининг, юридик шахс мақомига эга бўлган деҳқон хўжаликларининг ва томорқа ер эгаларининг аъзолик бадалларини кирим қилиш учун туман кенгашларига тижорат банкларида алоҳида махсус ҳисобварақлари белгиланган тартибда очилади.

7. Фермер хўжаликлари томонидан ҳар йили пахта хом ашёси ҳамда донли экинлар етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари учун пахта хом ашёси ҳамда доннинг харид нархидан 0,8 фоиз миқдордаги фермер хўжаликларининг махсус ҳисобварағига кирим қилинган маблағлар ҳисобидан аъзолик бадали суммаси мутаносиб равишда ойма-ой туман кенгашлари томонидан шартномага мувофиқ қўйиладиган тўлов талабномалари ва фермер хўжаликларининг тўлов топшириқномалари асосида туман кенгашларининг махсус ҳисобварағига ўтказиб берилади.

8. Туман кенгашларининг махсус ҳисобварақларига фермер хўжаликларидан аъзолик бадаллари учун келиб тушган маблағлар кейинги иш кунидан кечикмаган ҳолда банк ҳисобварағи шартномасига асосан мемориал ордер орқали тўлиқ ҳудудий кенгашнинг алоҳида махсус ҳисобварағига ўтказилади.

9. Ҳудудий кенгашнинг алоҳида махсус ҳисобварағига туман кенгашларидан келиб тушган маблағлар кейинги иш кунидан кечикмаган ҳолда банк ҳисобварағи шартномасига асосан мемориал ордер орқали тўлиқ Кенгашнинг тўлиқ алоҳида махсус ҳисобварағига ўтказилади.

10. Қишлоқ хўжалигининг бошқа йўналишларидаги фаолият турлари билан шуғулланувчи фермер хўжаликлари ва юридик шахс мақомига эга бўлган деҳқон хўжаликларининг аъзолик бадаллари ҳам тузилган шартномаларга асосан уларнинг тўлов топшириқномаларига мувофиқ туман кенгашларининг махсус ҳисобварақларига ўтказиб берилади.

Кенгашга аъзо томорқа ер эгалари ҳам шартномага мувофиқ аъзолик бадалларини туман кенгашларига тўлаб боради.

3-боб. Маблағлардан фойдаланиш

11. Туман кенгашларининг махсус ҳисобварақларига фермер хўжаликларидан аъзолик бадаллари учун келиб тушадиган маблағлар, шунингдек ҳудудий кенгашларининг махсус ҳисобварақларига ҳамда Кенгашнинг тўлиқ алоҳида махсус ҳисобварағига ўтказиладиган маблағларнинг тасдиқланган сметасини ҳар йили Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши томонидан рўйхатдан ўтказилади.

12. Махсус ҳисобварақларда йиғилган маблағлардан бошқа мақсадлар учун фойдаланилмайди.

13. Кенгаш, ҳудудий ва туман кенгашларининг ҳисобвараларига хайрия маблағлари ва грантлар, тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромад (фойда) ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобидан келиб тушадиган маблағлар уларнинг асосий ҳисобварақларига кирим қилинади ва мазкур кенгашлар тасарруфида қолади. Ушбу маблағлардан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ўз уставларида кўрсатилган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш учун фойдаланилади.

4-боб. Жавобгарлик ва назорат

14. Кенгашга, ҳудудий ва туман кенгашларига уларнинг Уставида белгиланган вазифалар асосида фермер, деҳқон хўжаликларини ва томорқа ер эгаларини қўллаб - қувватлаш юзасидан жавобгарлик юклатилади.

15. Фермер ва юридик шахс мақомига эга бўлган деҳқон хўжаликларига ҳамда томорқа ер эгаларига шартномада кўрсатилган.

16. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, ҳудудий ва туман фермерлар кенгашларининг йиллик даромадлар ва хражатлар сметаларининг тўғрилиги ва асосланганлиги ҳамда маблағларни мақсадли ишлатилиши учун Кенгаш, ҳудудий ва туман кенгашлари раҳбарлари шахсан жавобгардирлар.

17. Маблағларни тўғри ва мақсадли ишлатилиши назорат қилиш Кенгаш зиммасига юклатилади.

5-боб. Якуний қоидалар

18. Мазкур Низом талбларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

19. Мазкур Низом Ўзбекистон фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишилган.

Ўзбекистон фермер, деҳқон

хўжаликлари ва томорқа ер

эгалари кенгаши раиси в.в.б. А. Хаитов

2018 йил “____” ________

Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 1

Общие комментарии и ответы

2018-07-16 14:08:18

Рахманов Мўмин Тўлқинжанович
Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0
Проект Последняя редакция

Наименование мероприятияФорма реализацииСрок реализацииИсполнители
....