Название документа
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тергов, вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида ва махсус қабулхоналарда сақланаётган шахсларни, шунингдек, жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни озиқ-овқат маҳсулотлари таъминоти бўйича бир турдаги маҳсулотни бошқасига алмаштириш меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида
Тип документа | Постановление |
---|---|
Орган, утверждающий документ | Министерство внутренних дел Республики Узбекистан |
Разработчик | Министерство внутренних дел Республики Узбекистан |
Дата размещения документа | 10.07.2018 16:23 |
Дата завершения обсуждения | 25.07.2018 23:59 |
Вид документа | Проект НПА |
Текущее состояние документа | Обсуждение прекращено |
Обоснования необходимости принятия проекта | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 июлдаги 184-сон «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тергов ҳибсхоналарида ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларни, шунингдек жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни таъминот меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори |
Планируемый срок вступления в силу | 31.07.2018 |
Номер письма о соглашении | (не задано) |
Номер и дата письма согласования Генеральной прокуратурой Республики Узбекистан | (не задано) |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тергов, вақтинча сақлаш
ҳибсхоналарида ва махсус қабулхоналарда сақланаётган шахсларни, шунингдек,
жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни
озиқ-овқат маҳсулотлари таъминоти бўйича бир турдаги маҳсулотни
бошқасига алмаштириш меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 июлдаги 184-сон «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тергов ҳибсхоналарида ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларни, шунингдек жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни таъминот меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тергов, вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида ва махсус қабулхоналарда сақланаётган шахсларни, шунингдек жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни озиқ-овқат маҳсулотлари таъминоти бўйича бир турдаги маҳсулотни бошқасига алмаштириш меъёрлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2007 йил 8 октябрь кунидаги 12, 16-сонли қарори билан тасдиқланган “Жиноят содир этишда гумон қилиниб ушлаб турилган шахсларни сақлашнинг санитария-гигиена қоидалари”нинг 2-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарор ижроси устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари Б.Қ.Адилов зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси
Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2018 йил «___»_______
____-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тергов, вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида ва махсус қабулхоналарда сақланаётган шахсларни, шунингдек, жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни озиқ-овқат маҳсулотлари таъминоти бўйича бир турдаги маҳсулотни бошқасига алмаштириш меъёрлари
Изоҳ:
1.Мазкур меъёрлар реабилитация марказларида сақланаётган шахсларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
2.Алмаштириш тергов ҳибсхоналарида ҳамда жазони ижро этиш муассасаларида хўжалик ва моддий-техника таъминоти бўлими бошлиғининг ёзган билдиргисига асосан, даволаш профилактика ёрдами кўрсатиш бўлими бошлиғи, маҳкумларга мўлжалланган ихтисослашган касалхона бош шифокори билан келишилган ҳолда муассаса бошлиғининг рухсати билан амалга оширилади.
Вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида ва махсус қабулхоналарда сақланаётган шахслар учун бошлиқнинг таклифига асосан, тиббиёт ходими билан, тиббиёт ходими бўлмаган муассасаларда маҳаллий соғлиқни сақлаш идораларининг масъул ходимлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
3.Дуккаклилар ва ҳар-хил ёрмалар ўзаро тенг миқдорда алмаштирилиши мумкин (Нўхатни мошга ёки арпа ёрмасини буғдой ёрмасига).
4.Барча сабзавотлар сифатли сақланиши ёки таомлар хилма-хиллигини ошириш мақсадида ўзаро тенг миқдорда алмаштирилишига рухсат берилади, пиёз маҳсулоти бундан мустасно.
Проект | Последняя редакция |
---|---|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ҚАРОРИ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тергов, вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида ва махсус қабулхоналарда сақланаётган шахсларни, шунингдек,
жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни бошқасига алмаштириш меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 июлдаги 184-сон «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тергов ҳибсхоналарида ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларни, шунингдек жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни таъминот меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қилади: 1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тергов, вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида ва махсус қабулхоналарда сақланаётган шахсларни, шунингдек жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни озиқ-овқат маҳсулотлари таъминоти бўйича бир турдаги маҳсулотни бошқасига алмаштириш меъёрлари иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Ушбу қарор билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2007 йил 8 октябрь кунидаги 12, 16-сонли қарори билан тасдиқланган “Жиноят содир этишда гумон қилиниб ушлаб турилган шахсларни сақлашнинг санитария-гигиена қоидалари”нинг 2-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. 3. Мазкур қарор ижроси устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари Б.Қ.Адилов зиммасига юклатилсин. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил «___»_______ ____-сон қарорига ИЛОВА Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тергов, вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида ва махсус қабулхоналарда сақланаётган шахсларни, шунингдек, жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни озиқ-овқат маҳсулотлари таъминоти бўйича бир турдаги маҳсулотни бошқасига алмаштириш меъёрлари
Изоҳ: 1.Мазкур меъёрлар реабилитация марказларида сақланаётган шахсларга нисбатан ҳам татбиқ этилади. 2.Алмаштириш тергов ҳибсхоналарида ҳамда жазони ижро этиш муассасаларида хўжалик ва моддий-техника таъминоти бўлими бошлиғининг ёзган билдиргисига асосан, даволаш профилактика ёрдами кўрсатиш бўлими бошлиғи, маҳкумларга мўлжалланган ихтисослашган касалхона бош шифокори билан келишилган ҳолда муассаса бошлиғининг рухсати билан амалга оширилади. Вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида ва махсус қабулхоналарда сақланаётган шахслар учун бошлиқнинг таклифига асосан, тиббиёт ходими билан, тиббиёт ходими бўлмаган муассасаларда маҳаллий соғлиқни сақлаш идораларининг масъул ходимлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади. 3.Дуккаклилар ва ҳар-хил ёрмалар ўзаро тенг миқдорда алмаштирилиши мумкин (Нўхатни мошга ёки арпа ёрмасини буғдой ёрмасига). 4.Барча сабзавотлар сифатли сақланиши ёки таомлар хилма-хиллигини ошириш мақсадида ўзаро тенг миқдорда алмаштирилишига рухсат берилади, пиёз маҳсулоти бундан мустасно. |
Наименование мероприятия | Форма реализации | Срок реализации | Исполнители |
---|---|---|---|
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тергов, вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида ва махсус қабулхоналарда сақланаётган шахсларни, шунингдек, жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни озиқ-овқат маҳсулотлари таъминоти бўйича бир турдаги маҳсулотни бошқасига алмаштириш меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида | ҚАРОР | 31.07.2018 йил | ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ |
Общие комментарии и ответы