Поиск

Расширенный поиск

Название документа

АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАРДА САРАЛАШ ИМТИҲОНЛАРИНИ ЎТКАЗИШ, РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА НАТИЖАЛАРИНИ ЭЪЛОН ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

Тип документаПостановление
Орган, утверждающий документМинистерство высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан
РазработчикМинистерство высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан
Дата размещения документа11.07.2018 00:10
Дата завершения обсуждения26.07.2018 23:59
Вид документаПроект НПА
Текущее состояние документаОбсуждение прекращено
Обоснования необходимости принятия проектаЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 мартдаги 212-сон “Академик лицейларга умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш, уларнинг ўқишини кўчириш ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ
Планируемый срок вступления в силу15.07.2018
Номер письма о соглашении(не задано)
Номер и дата письма согласования Генеральной прокуратурой Республики Узбекистан(не задано)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ

ҚАРОРИ

АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАРДА САРАЛАШ ИМТИҲОНЛАРИНИ ЎТКАЗИШ, РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА НАТИЖАЛАРИНИ ЭЪЛОН ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 мартдаги 212-сон “Академик лицейларга умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш, уларнинг ўқишини кўчириш ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги қарор қилади:

1. Академик лицейларда саралаш имтиҳонларини ўтказиш, расмийлаштириш ва натижаларини эълон қилиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси
Олий ва ўрта махсус таълим вазири

Тошкент ш.

2018 йил “____”________

_____-сон

И.Маджидов

Ўзбекистон Республикаси
Халқ таълим вазири

Тошкент ш.

2018 йил “____________

_____-сон

Ш.Шерматов

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва

Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил «____» _________ даги ______ сонли

«Академик лицейларда саралаш имтиҳонларини ўтказиш, расмийлаштириш ва

натижаларини эълон қилиш тартиби ҳақида»ги низомига

1-илова

Академик лицейларда саралаш имтиҳонларини ўтказиш, расмийлаштириш ва натижаларини эълон қилиш

РЕЖАСИ

Т/р

Тадбирлар

Ижрочилар

Муддатлар

1.

Академик лицейларга умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини танлаб олиш ва ўқишга қабул қилишнинг 1-босқичидан ўтган ҳамда саралаш имтиҳонларига қатнашиш ҳақидаги тушган аризалар асосида маълумотлар базасини шакллантириш

Маслаҳат кенгаши

1-июлдан бошлаб саралаш имтиҳонига
3-кун қолган муддатгача

2.

Саралаш имтиҳони кунларини ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига эълон қилиш

Маслаҳат кенгаши

Саралаш имтиҳонидан
10 кун аввал

3.

Саралаш имтиҳонларини ўтказиш бўйича ҳар бир фан бўйича 5-7 нафар аъзодан иборат Имтиҳон комиссиясини тузиш

Тегишли олий таълим муассасаси раҳбари ҳамда академик лицей директори ҳамкорлигида

Саралаш имтиҳонидан
10 кун аввал

4.

Саралаш имтиҳони учун ижодий имтиҳон ёки тест материалларини шакллантириш

Маслаҳат кенгаши ва Имтиҳон комиссияси

1-июлдан бошлаб саралаш имтиҳонига
3-кун қолган муддатгача

5.

Ўқувчилардан тушган аризалар ҳақидаги маълумот, фан олимпиадалари, танлов ва мусобақалар ғолиблари кўрсатилган умумий рўйхат ҳамда саралаш имтиҳонлари жадвалини тасдиқланган ҳолда эълонлар тахтасига жойлаштириш

Маслаҳат кенгаши

Саралаш имтиҳонидан
10 кун аввал

6.

Саралаш имтиҳонлари ўтказиладиган фанлар бўйича маслаҳатлар (консультация) ташкил этиш

Маслаҳат кенгаши

Саралаш имтиҳони кунига қадар

7.

Саралаш имтиҳонларига кириш рухсатномаларини тайёрлаш
ва ўқувчиларга тарқатиш

Маслаҳат кенгаши

Саралаш имтиҳонидан
3 кун аввал

8.

Саралаш имтиҳонларини адолатли ва ошкоралик тамойиллари асосида ўтказилиш чораларини кўриш ҳамда назорат қилиш

Олий таълим муассасаси раҳбари ҳамда академик лицей директори

Саралаш имтиҳонларидан 1 кун аввал

9.

Саралаш имтиҳонларини адолатли
ва шаффофлик тамойиллари асосида ўтказиш

Саралаш имтиҳони комиссия аъзолари

10 июлдан
25 июлгача

10.

Саралаш имтиҳони натижасидан норози бўлган ўқувчилардан натижалар эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат ичида тушган апеляция (норозилик) ариза-ларини кўриб чиқиш

Маслаҳат кенгаши ва имтиҳон комиссияси

Ариза тушган вақтдан бошлаб икки кун ичида

11.

Саралаш имтиҳонлари натижаларини тегишлилиги бўйича олий таълим муассасаси ёки академик лицейнинг расмий веб-сайтида ва маълумотлар тахтасида эълон қилиш

Маслаҳат кенгаши

Имтиҳон (тест синовлари ёки ижодий имтиҳонлар) ўтказилган куннинг эртасига

12.

Ўқишга қабул қилиш квотасига мувофиқ саралаш имтиҳонларидан ўтган ўқувчилар рўйхатини шакллантириш ва қабул қилинган ўқувчиларнинг 9-синфни тамомла-ганлик тўғрисидаги ҳужжатларининг асл нусхасини тақдим этиши учун ўқувчи ўқиган мактабига сўров юбориш

Маслаҳат кенгаши

27 июлгача

13.

Ўқувчиларнинг академик лицейга ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги академик лицей директорининг тегишли буйруғини чиқариш

Академик лицей директори

30 июлгача

14.

Ўқувчиларнинг академик лицейга ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруғини олий таълим муассасаси
ва ҳудудий халқ таълими бошқаруви органларига тақдим этиш

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги

3 августгача

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

ва Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил «____» _________ даги ______ сонли

2-илова

Академик лицейларда саралаш имтиҳонлари натижаларини

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

«Академик лицейларда саралаш имтиҳонларини ўтказиш, расмийлаштириш

ва натижаларини эълон қилиш тартиби ҳақида»ги қарорига

илова

Академик лицейларда саралаш имтиҳонларини ўтказиш, расмийлаштириш ва натижаларини эълон қилиш тартиби ҳақида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 мартдаги 212-сонли “Академик лицейларга умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш, уларнинг ўқишини кўчириш ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қароригамувофиқ олий таълим муассасалари тасарруфидаги академик лицейларда (кейинги ўринларда академик лицейлар деб аталади) саралаш имтиҳонларини ўтказиш, расмийлаштириш ва эълон қилиш тартибини белгилайди.

ўқувчиларнинг психологик-педагогик жиҳатдан ривожланишига ташхис қўйилади(дастлабки танлов);

дастлабки танловдан ўтган ўқувчилар академик лицейларга ўқишга қабул қилиш учун саралаш имтиҳонларига киришларига рухсат берилади;

саралаш имтиҳонлари (тест синовлари ёки ижодий имтиҳонлар) орқали амалга оширилади.

2. Академик лицейларга ўқувчиларни қабул қилиш квотаси ҳар бир академик лицей имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, тизимида академик лицейлар мавжуд бўлган вазирликлар ва тегишли олий таълим муассасалари таклифлари асосида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади;

3. Академик лицейга қабул қилиш ишлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ жорий ўқув йили учун тайинланган Маслаҳат кенгаши зиммасига юкланади ва академик лицейга қабул қилиш ишлари бўйича Маслаҳат кенгаши масъул котибининг ўринбосари тайинланади.

4. Академик лицейларга қабул қилиш саралаш имтиҳонлари натижаларига кўра, тўпланган балларнинг рейтинг тизими бўйича амалга оширилади.

Академик лицейларга қабул тегишли таълим йўналишлар бўйича 9-синфни якунлаган ўқувчилар ўртасида танлов асосида амалга оширилади.

9-синфни тамомлаган ўқувчилар таълим йўналишларининг бирида танловда қатнашиш ҳуқуқига эгалар.

Академик лицейларга қабул барча учун тенг ҳуқуқлилик, ягона қабул қоидалари ва ягона танлов асосида амалга оширилади.

5. Ўқувчилар саралаш имтиҳонларини академик лицейда таълим бериладиган тил(ўзбек, рус, қорақалпоқ тили)да топширади.

Академик лицейда ўқитиш тили Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган қабул кўрсаткичлари доирасида ҳужжатлар қабул қилинишига қадар вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланади ва Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.

6. Халқаро олимпиадалар, танловлар, мусобақалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ташкил этилган фан олимпиадалари III босқичида 1–5-ўринларни эгаллаган
9-синф ўқувчилар саралаш имтиҳонидан озод этилади ва академик лицейларнинг тааллуқли таълим йўналишига белгиланган қабул квотасидан ташқари қабул қилинади.

7. Вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланган тартибда ташкил этилган танлов ва мусобақаларнинг республика босқичида 1–3-ўринларни эгаллаган 9-синф ўқувчилари ушбу вазирликлар ва идоралар тизимидаги академик лицейларга ўтказиладиган саралаш имтиҳонларидан озод қилинади ва тегишли академик лицейларнинг тааллуқли таълим йўналишига белгиланган қабул квотасидан ташқари қабул қилинади.

8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги академик лицейларда саралаш имтиҳонларини ўтказиш бўйича йўриқномани ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

2-боб. Саралаш имтиҳонларини ўтказиш

9. Саралаш имтиҳонлари академик лицейлар ва тегишли олий таълим муассасалари томонидан ҳамкорликда ўтказилади. Имтиҳон синовлари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади ва 10 июлдан 25 июлга қадар ўтказилади.

10. Саралаш имтиҳонлари ўтказиш шакли ва фанлар бўйича саралаш имтиҳони дастурлари ҳамда ўқувчиларнинг билимларини баҳолаш мезонлари олий таълим муассасасининг ректори томонидан тегишли вазирликлар, идоралар ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади ва саралаш имтиҳонлари бошланишидан бир ой олдин ўқувчилар эътиборига етказилади.

11. Ҳар йили 1 июлдан бошлаб Маслаҳат кенгаши ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари(уларнинг ўрнини босувчи шахслар)дан тушган аризалар асосида маълумотлар базасини шакллантиради ва саралаш имтиҳонлари учун тест синовлари ёки ижодий имтиҳонлар (оғзаки, ёзма иш, иншо, баён, диктант) материаллари базасини шакллантиради.

12. Саралаш имтиҳонлари ўтказилишидан 10 кун олдин ўқувчилардан тушган аризалар ҳақидаги маълумотни, фан олимпиадалари, танлов ва мусобақалар ғолиблари рўйхатини комиссияга тақдим этади ва ушбу ҳужжатларга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиши қатъиян ман қилинади.

13. Саралаш имтиҳонлари ўтказилишидан 10 кун олдин Маслаҳат кенгаши ўқувчиларнинг умумий рўйхатини тасдиқланган ҳолда эълонлар тахтасига жойлаштиради.

14. Саралаш имтиҳонлари кунлари ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига (уларнинг ўрнини босувчи шахсларга) 10 кун олдин Маслаҳат кенгаши томонидан эълон қилинади.

15. Маслаҳат кенгаши 1-июлдан бошлаб ўқувчиларнинг титул варақаси ва имтиҳонга кириш рухсатномасини тайёрлайди ва саралаш имтиҳонлари ўтказилишидан 3 кун олдин ўқувчиларга тарқатади.

16. Саралаш имтиҳонлари академик лицейлар ва тегишли олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ўтказилади.

17. Академик лицейларда саралаш имтиҳонларини ўтказиш бўйича ҳар бир фан бўйича 5-7 нафар аъзодан иборат саралаш имтиҳонлари комиссияси тузилади (кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади).

18. Комиссиянинг таркибига тегишли олий таълим муассасасининг ўқув ишлари бўйича проректори, академик лицей директори, тегишли олий таълим муассасаси ҳамда академик лицейнинг профессор-ўқитувчилари киритилади.

19. Тегишли олий таълим муассасасининг ўқув ишлари бўйича проректори комиссия раиси, академик лицей директори масъул котиб ҳисобланади.

20. Комиссиянинг таркиби тегишли олий таълим муассасаси ректори томонидан тасдиқланади.

21. Саралаш имтиҳонлари ўтказиладиган фанлар бўйича комиссия раислари зиммасига қуйидаги масъулият юкланади:

саралаш имтиҳонлари сифатли ўтказилишини таъминлаш мақсадида комиссия таркибига малакали, талабчан ва адолатли профессор-ўқитувчиларни жалб этиш;

комиссия аъзоларининг вазифаларини белгилаш (маслаҳатлар беришни ташкил этиш, имтиҳон саволларини тузиш, жавобларни баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва бошқалар);

саралаш имтиҳонлари жараёнига раҳбарлик қилиш ва назорат этиш.

22. Саралаш имтиҳонлари ўтказилишига қадар, Маслаҳат кенгаши томонидан саралаш имтиҳонлари ўтказиладиган фанлар бўйича маслаҳатлар (консультация) ташкил этилади. Маслаҳатлар жадвали Маслаҳат кенгаши томонидан ишлаб чиқилади ва олий таълим муассасаси ректори томонидан тасдиқланади.

23. Фанлар бўйича саралаш имтиҳонларини ўтказиш тартиби (ўқитувчиларни аудиторияларга тақсимлаш, жавобларни шифрлаш ҳамда текшириш ва бошқалар) Маслаҳат кенгаши томонидан белгиланади.

24. Саралаш имтиҳонларининг натижалари, баҳолаш мезонларига мувофиқ балл билан белгиланади ва қайдномаларга киритилади. Қайдномалар фан бўйича имтиҳон комиссиясининг аъзолари ҳамда Маслаҳат кенгаши масъул котиби томонидан имзоланади ва Маслаҳат кенгашининг раисига тақдим этилади.

25. Саралаш имтиҳонлари таълим йўналишлари ва фан хусусиятларидан келиб чиқиб, ёзма иш учун топшириқ, диктант, тест саволлари, белгиланган мавзуларга доир иншо, фанга оид масала ёки топшириқлар шаклида бўлади. Тест синовлари ва ёзма иш (иншо) алоҳида кунларда ташкил этилади.

26. Саралаш имтиҳонлари шаклллари академик лицейлар таълим йўналиши хусусиятидан келиб чиққан ҳолда Комиссия томонидан танланади.

27. Комиссия саралаш имтиҳонларини адолатли, ошкоралик тамойиллари асосида, жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш чораларини кўрган ҳолда ўтказади.

28. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, тегишли олий таълим муассасаси ректори академик лицейларга кириш учун синовлар катта сиғимдаги биноларда ўтказилиши, тест жараёнининг энг кўп даражада очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаб, видеокузатувлар орқали жамоатчилик, шу жумладан, ўқувчиларнинг ота-оналари синовларни онлайн режимида кузатиб боришларига имконият яратилишини таъминлайдилар.

29. Ўқувчининг умумий рейтинги ёки ўзлаштириш кўрсаткичи (ўзлаштириш тегишли равишда 55 баллдан 100 баллгача бўлган диапазонда ифодаланади) аниқланади.

30. Академик лицейларга ўқишга қабул қилинган ўқувчиларнинг синов ишлари уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдларига тикиб қўйилади.

Ўқишга қабул қилинмаганларнинг синов ишлари 6 ой давомида сақланади, белгиланган тартибда йўқ қилинади.

31. Саралаш имтиҳонларини қайта топшириш ман этилади.

32. Академик лицейга таълим йўналиши бўйича саралаш имтиҳонлари натижаларига кўра максималл баллнинг 55 фоизидан кам балл тўплаганлар, шунингдек, белгиланган муддатларда саралаш имтиҳонларига келмаганлар академик лицейга қабул қилинмайди.

33. Академик лицейда белгиланган тартибда апелляция (норозилик) комиссиясининг иши ташкил этилади.

Ўқувчилар саралаш имтиҳони натижасидан норози бўлган тақдирда, синов натижалари эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат давомида синов ишини апелляция қилиш ҳақидаги ариза билан Маслаҳат кенгаши раиси ёки апелляция (норозилик) комиссияси раисига мурожаат этиши мумкин. Апелляция ҳақидаги аризани кўриб чиқиш муддати икки кундан ошмаслиги лозим.

34. Саралаш имтиҳонларининг натижалари имтиҳон (тест синовлари ёки ижодий имтиҳонлар) ўтказилган куннинг эртасига тегишлилиги бўйича олий таълим муассасаси ёки академик лицейнинг расмий веб-сайтида ва маълумотлар тахтасида эълон қилинади.

Саралаш имтиҳонларининг натижалари бўйича маълумотлар ўқувчиларнинг тўлиқ фамилияси,исми ва шарифи, шунингдек тўплаган балини қамраб олиши шарт.

3-боб. Ўқувчиларни академик лицейларга ўқишга қабул қилишни расмийлаштириш

35. Академик лицейларга ўқишга қабул қилинган ўқувчилар рўйхати саралаш имтиҳонлари натижаларига асосан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланган қабул квотасига мувофиқ шакллантирилади.

36. Академик лицейга ўқишга қабул қилинган ўқувчиларнинг 9-синфни тамомлаганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусҳасини тақдим этиш учун академик лицей томонидан ўқувчи таҳсил олган умумий ўрта таълим мактабларига сўров юборилади.

37. Академик лицейга ўқишга қабул қилинган ўқувчиларни академик лицейга ўқишга қабул қилиш тўғрисида академик лицей директорининг тегишли буйруғи ҳар йили 30 июлга қадар расмийлаштирилади ва буйруқ нусхаси уч кун муддатда тегишли олий таълим муассасаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасига тақдим этилади.

4-боб. Хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш

38. Академик лицейга хорижий фуқароларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 2008 йил 4 августдаги 169-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида амалга оширилади.

5-боб. Якунловчи қоида

39. Мазкур Тартибда белгиланган масалалар бўйича низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади

Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 3

Общие комментарии и ответы

2018-07-12 18:36:09

Abduazizov Nabijon Azamatovich

2018-07-12 18:37:06

Abduazizov Nabijon Azamatovich

2018-07-13 11:54:34

Akademik Litsey Navoiy

2018-07-13 21:00:33

Xayrullayev Jamshid Ne'matovich

2018-07-14 08:41:58

Xayrullayev Jamshid Ne'matovich
Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0
Проект Последняя редакция

Наименование мероприятияФорма реализацииСрок реализацииИсполнители
АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАРДА САРАЛАШ ИМТИҲОНЛАРИНИ ЎТКАЗИШ, РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА НАТИЖАЛАРИНИ ЭЪЛОН ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДАЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ҚАРОРИ 15.07.2018Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги