Поиск

Расширенный поиск

Название документа

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги “Обод маҳалла” жамғармаларини ташкил этиш, унинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Тип документаПостановление
Орган, утверждающий документМинистерство экономики Республики Узбекистан
РазработчикМинистерство экономики Республики Узбекистан
Дата размещения документа13.07.2018 15:53
Дата завершения обсуждения28.07.2018 23:59
Вид документаПроект НПА
Текущее состояние документаОбсуждение прекращено
Обоснования необходимости принятия проектаЎзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги ПФ–5467-сон “Обод маҳалла” дастури тўғрисида”ги Фармони
Планируемый срок вступления в силу01.08.2018
Номер письма о соглашении09.07.2018 й. № ММ-1-1/6-107
Номер и дата письма согласования Генеральной прокуратурой Республики Узбекистан12.07.2018 й. № НБ-1-1/9-112

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги ПФ–5467-сон “Обод маҳалла” дастури тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:

1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги “Обод маҳалла” жамғармаларини ташкил этиш, унинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Иқтисодиёт вазири

Б. Ходжаев

Тошкент ш., 2018 йил “___” ________,____-сон

Молия вазири

Д. Кучкаров

Тошкент ш., 2018 йил “___” ________, ____-сон

Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил “___” июлдаги
___, ___ -сон қарорига
ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги “Обод маҳалла” жамғармаларини ташкил этиш, унинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш
тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1.Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги “Обод маҳалла” жамғармаларини (бундан буён матнда Жамғарма деб аталади) ташкил этиш, унинг маблағларини шакллантириш
ва улардан фойдаланиш тартиби маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.

2.Жамғарма Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар шаҳарлари ҳамда Тошкент шаҳар туманларидаги маҳаллалар аҳолисининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш тарзи ва даражасида сезиларли ижобий ўзгаришларни таъминлашга, мазкур маҳаллаларнинг қиёфасини замонавийлаштиришга ва унда истиқомат қилувчилар учун иш ўринларини яратишга қаратилган “Обод маҳалла” дастурида белгиланган тадбирларни амалга ошириш мақсадида ташкил этилади.

3.Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг шахсий ғазна ҳисобварақларида (бундан буён матнда ҳисобварақ деб юритилади) жамланади ва ушбу Низомда белгиланган мақсадларга сарфланади.

2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш ва уларнинг фойдаланиш йўналишлари

1.Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:

Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган трансфертлар;

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ва уларнинг қўшимча маблағлари;

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди, ҳашарлар ва хайрия тадбирларини ўтказиш ҳисобидан тушадиган маблағлар, ташкилотларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия институтлари ҳамда хорижий давлатларнинг грант маблағлари;

ташаббускор тадбиркорлар маблағлари ва қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар.

2.Жамғарманинг маблағлари:

маҳалла аҳолисини ишончли тарзда ичимлик суви ва оқава суви таъминотини, иссиқлик тармоқларини яхшилаш, маиший чиқиндиларни тўплаш ва чиқаришнинг зарурий инфраструктурасини яратиш;

суғориш учун мавжуд сув ресурсларидан келиб чиқиб ариқ-ирригация тизимини мослаштириш, коллектор ва дренаж тизимларини модернизация қилиш, сизот сувлари сатҳини пасайтириш;

маҳалла ички йўлларини ва пиёдалар йўлакларини қуриш ҳамда таъмирлаш, йўл бўйларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, ташқи ёритиш тизимларини барпо этиш;

маҳалла ҳудудидаги мактабгача таълим муассасаларини, умумтаълим мактабларини, тиббиёт, маданият ва жисмоний тарбия ҳамда спорт ташкилотлари бино
ва иншоотларини устувор равишда қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш;

ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож оилаларга уларнинг
уй-жойларини таъмирлашда моддий ва молиявий ёрдам кўрсатиш ҳамда аҳолини қурилиш материаллари билан имтиёзли тарзда таъминлаш;

маҳалла гузарини, тиббиёт масканлари негизида қулай ва арзон дорихоналарни, зарурий маиший хизмат ва сервис шахобчаларини ҳамда болалар майдончасини, кичик истироҳат боғини қамраб оладиган “маҳалла марказини” барпо этиш;

“Обод маҳалла” дастурини амалга ошириш учун қўшимча чора-тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади.

3.Жамғарма маблағларини мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилмаган мақсадларга йўналтирилишига йўл қўйилмайди.

3-боб. Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган манзилли рўйхатларни аниқлаш тартиби

1. Шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан ҳар бир маҳалла кесимида бажариладиган ишлар ва уларнинг молиявий манбаларини аниқ кўрсатилган ҳамда тегишли ташкилот ва идоралар билан келишилган ҳолда манзилли рўйхатлар шакллантирилади.

2.Шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан шакллантирилган манзилли рўйхатлар Жамғарма фаолиятини бошқариш кенгашига тасдиқлаш учун тақдим этилади.

Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари раислик қилувчи Жамғарма фаолиятини бошқариш кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) томонидан шаҳар ва туманлар кесимида манзилли рўйхатларни тасдиқлайди.

3.Манзилли рўйхатлар бўйича белгиланган тадбирларни бажариш учун буюртмачи этиб тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниялари ҳамда вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари тизимидаги буюртмачи хизматлари (бундан буён матнда буюртмачи деб юритилади) белгиланади.

4-боб. Жамғарма маблағларини бошқариш ва улардан фойдаланиш тартиби

1.Жамғарма фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари раислик қилувчи Кенгаш томонидан амалга оширилади.

2.Кенгаш таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан тасдиқланади.

Бунда, Кенгаш таркибига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳудудий сектор раҳбарлари, шаҳар ва туман ҳокимлари ҳамда вазирлик ва идоралар, хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари киритилади.

3.Кенгаш мажлиси аъзоларининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз бериш йўли билан қабул қилинади.

Қарор қабул қилишда овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда Кенгаш раиси томонидан ҳал қилувчи қарор қабул қилинади. Қабул қилинган қарор баённома шаклида расмийлаштирилади

4.Кенгаш мажлиси ҳар чоракда камида бир маротаба чақирилади.

5.Кенгаш:

Жамғармага келиб тушган маблағлар доирасида даромадлар ва харажатлар сметасини тасдиқлайди;

Зарур ҳолларда тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритади;

Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилади;

Жамғарманинг чорак якуни бўйича даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқади ҳамда тасдиқлайди;

Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

6.Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг бухгалтерия хизмати Жамғарманинг ишчи органи (кейинги ўринларда Ишчи орган деб аталади) ҳисобланади.

7.Ишчи орган:

Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасини тайёрлайди;

Жамғарма тушумларини кўпайтириш ва унинг маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

Жамғарманинг тушумлар манбалари ҳамда асосий харажатлар йўналишлари бўйича ҳисобини юритади;

ҳар чоракда Жамғарма даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисида ҳисобот тайёрлайди ва Кенгашга тақдим этади.

8.Ҳисобварақлар Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармалари (бундан буён матнда ҳудудий молия органлари деб юритилади) томонидан 3020 ... маблағлар манбаи билан очилади.

9.Ҳудудий молия органлари ҳисобварақ таркибида ҳар бир маҳалла учун мазкур маҳалла жойлашган шаҳарнинг ҳудуд коди билан 3999 21 ... маблағлар манбаи ҳамда вазифа жиҳатдан тасниф бўйича 7 950 100 бўлими билан шахсий ғазна ҳисобварақлар (бундан буён матнда маҳалла учун махсус ҳисобрақам деб аталади) очадилар.

10.Ҳисобвараққа келиб тушган маблағлар Кенгаш томонидан тасдиқланган тақсимотга асосан ҳар бир маҳалла учун очилган махсус ҳисобварақларга ўтказилади.

Бунда ҳисобварақдаги маблағларни маҳаллаларнинг махсус ҳисобрақамларига ўтказиш учун Жамғарма Ишчи органи ғазна мемориал ордерларини ғазначилик бўлинмаларига тақдим этади.

11.Шаҳар ва туманлар бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан ажратилган маблағлар ҳар бир маҳалла учун очилган махсус ҳисобрақамга ўтказилади.

Бунда ушбу маблағларни ўтказиш учун шаҳар ёки туман ҳокимликларининг бухгалтерия хизмати ғазна мемориал ордерларини ғазначилик бўлинмаларига тақдим этади.

12.Ҳомийлик маблағлари тўғридан-тўғри ҳар бир маҳалла учун очилган махсус ҳисобрақамларга ўтказилади.

13.Ҳудудий молия органлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниялари учун шаҳар ғазначилик бўлинмалари хизмат кўрсатадиган тегишли маблағлар манбаи билан шахсий ғазна ҳисобварағи (бундан буён матнда буюртмачи ҳисобварағи деб юритилади) очади.

14.Дастурга киритилган ҳар бир маҳалла учун очилган махсус ҳисобрақамлардан маблағлар шаҳар ҳокимликларининг талабномаси ва тўлов ҳужжатларига асосан белгиланган буюртмачининг ҳисобварағига ўтказилади.

Бунда шаҳар ва туман ҳокимликларининг маблағларга бўлган талабномаси буюртмачи томонидан тақдим этилган тасдиқланган манзилли рўйхат, экспертизадан ўтган лойиҳа смета ҳужжати, ишларни бажариш (маҳсулот етказиб бериш ва хизмат кўрсатиш) бўйича тузилган шартнома, бажарилган ишлар (етказиб берилган маҳсулот ва кўрсатилган хизмат кўрсатиш) бўйича ҳужжатларга асосан шакллантирилади (тайёрланади).

15.Талабнома шаҳар ва туман ҳокимларининг бухгалтерия хизмати бошлиғи томонидан имзоланади.

16.Талабнома шакллантириш (тайёрлаш) учун асос бўлган юқоридаги ҳужжатларнинг бир нусхаси туман ва шаҳар ҳокимликлари бухгалтерия хизматида сақланади.

17.Буюртмачига маблағ ўтказиш учун шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан ғазначилик бўлинмаларига маблағларга бўлган талабнома ва тўлов ҳужжати (ғазна мемориал ордери) тақдим этилади. Ғазначилик бўлинмалари мазкур ҳужжатларга мувофиқ буюртмачига маблағ ўтказишни амалга оширади.

18.Буюртмачи маблағларни таъминотчи, хизмат кўрсатувчи ва пудрат ташкилотларига тузилган шартномалар асосида ўтказилишини таъминлайди.

Бунда буюртмачи бажарилган ишларнинг сифатли бажарилиши ва якунланган ишларни қабул қилиб олинишини таъминлайди.

19.Шартнома бўйича тўловлар шаҳар ва туман ҳокимликлари бухгалтерия хизмати томонидан буюртмачи сўровига асосан бажариладиган ишларнинг 30 фоиз миқдорида аванс маблағлари ҳамда қолган маблағлар бажарилган иш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда молиялаштирилиши таъминланади.

20.Шартнома шартларининг бажарилиши, тўловларнинг ўз муддатида молиялаштирилиши, бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар) юзасидан ўлчов ўтказишга бевосита буюртмачи масъул ва жавобгар ҳисобланади.

21.Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари, шунингдек бюджет ташкилотларининг ҳаражатлар сметасида ҳамда ривожланиш давлат дастурларида назарда тутилган маблағлар тўғридан-тўғри қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда молиялаштирилади.

5-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисобот ва назорат

1.Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоб ва ҳисоботлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларнинг бюджетдан ташқари бошқа маблағларидан алоҳида юритилади.

2.Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметаси бюджет ташкилотлари учун бюджетдан ташқари маблағлар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади (чораклар, даромадлар манбалари ва улардан фойдаланиш йўналишлари бўйича) ва Кенгаш томонидан тасдиқланади.

3.Жамғарма Кенгашининг тегишли ўринбосари ҳар чоракда Жамғарма даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар кенгашларига ҳисобот беради.

4.Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмай қолган маблағлари кейинги йилга ўтади ва олиб қўйилмайди.

5.Ҳомийлар томонидан натура шаклида берилган (кўрсатилган) маҳсулотлар (ишлар)нинг ҳисоби алоҳида юритилади.

6.Ишчи орган Жамғарма маблағларининг қонунийлиги ва мақсадли йўналтирилиши, шунингдек Жамғарма фаолияти бўйича бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботлари ташкил этилиши учун жавоб беради.

7.Давлат молиявий назорати бош бошқармасининг ҳудудий бошқармалари шаҳар ва туманлар маҳаллаларида амалга ошириладиган қурилиш ободонлаштириш учун ажратилган маблағларни самарали ва мақсадли ишлатилиши устидан назорат ўрнатади.

6-боб. Якунловчи қоида

1.Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

2. Жамғарма қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.

Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0

Общие комментарии и ответы

Ничего не найдено
Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0
Проект Последняя редакция

Наименование мероприятияФорма реализацииСрок реализацииИсполнители
"Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги “Обод маҳалла” жамғармаларини ташкил этиш, унинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" қарор қабул қилиш"Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги “Обод маҳалла” жамғармаларини ташкил этиш, унинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" қарор қабул қилиш01.08.2018 й.Иқтисодиёт ва Молия вазирликлари