Поиск

Расширенный поиск

Название документа

Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш бўйича Йўриқномани тасдиқлаш ҳақида

Тип документаПриказ
Орган, утверждающий документМинистерство внутренних дел Республики Узбекистан
РазработчикГлавное управление пожарной безопасности Министерство внутренних дел Республики Узбекистан
Дата размещения документа16.07.2018 11:54
Дата завершения обсуждения31.07.2018 10:00
Вид документаПроект НПА
Текущее состояние документаОбсуждение прекращено
Обоснования необходимости принятия проектаЎз.Р Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 12 июндаги 449-сонли Қарори
Планируемый срок вступления в силу30.10.2018
Номер письма о соглашении(не задано)
Номер и дата письма согласования Генеральной прокуратурой Республики Узбекистан(не задано)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил

этиш ва амалга ошириш бўйича Йўриқномани тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 4 октябрдаги
272-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги низомнинг
5-бандига асосан буюраман:

1. Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш бўйича Йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

Вазир П.Бобожонов

Тошкент ш.,

2018 йил «____» __________,

_____-сон

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар

вазирининг 2018 йил «__» _______даги

___-сон буйруғига

ИЛОВА

этиш ва амалга ошириш бўйича йўриқнома

Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2013 йил 4 октябрдаги 272-сон қарорига мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек фуқаролар томонидан ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини текшириш ва текширув натижалари бўйича чора-тадбирлар кўриш мақсадида амалга ошириладиган давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

давлат ёнғин назорати (бундан буён матнда ДЁН деб юритилади) – давлат
ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек фуқаролар томонидан ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини текшириш
ва текширув натижалари бўйича чора-тадбирлар кўриш мақсадида амалга ошириладиган назорат;

Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати (бундан буён матнда ДЁХХ деб
юритилади) – ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги махсус ваколатли орган;

ДЁН органи ёзма кўрсатмаси (бундан буён матнда ёзма кўрсатма деб
юритилади) – ёнғин назорати бўйича давлат инспекторининг ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилишини бартараф этиш, шу жумладан қурилаётган корхоналар
ва объектларнинг, шунингдек товарларни ишлаб чиқариш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш)да ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирларнинг белгиланган муддатларда тегишли мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган ёзма фармойиши;

ёнғин назорати бўйича давлат инспектори (бундан буён матнда инспектор деб юритилади) – ДЁХХнинг бошқарув органи ёки тегишли бўлинмасининг давлат ёнғин назоратини амалга ошириш ваколатига эга бўлган мансабдор шахси;

ёнғин юзасидан терговга қадар текширув (бундан буён матнда ёнғин юзасидан текширув деб юритилади) – инспекторларнинг ёнғин бўйича аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотларни текшириш, уларни кўриб чиқиш натижаси юзасидан қарор қабул қилишга доир тадбирларни, шунингдек иш учун аҳамиятли бўлиши мумкин бўлган жиноят излари, нарсалар ва ҳужжатларни мустаҳкамлаш ва сақлашга доир чораларни ўз ичига оладиган фаолият;

ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини текшириш (бундан буён матнда текшириш деб юритилади) – давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек фуқароларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларини бажаришлари устидан давлат ёнғин назорати органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириладиган назорат қилиш шакли ва аниқланган қоида бузишларни бартараф этиш ва (ёки) уларнинг олдини олиш чора-тадбирлари кўрилиши;

объект – юридик ёки жисмоний шахснинг мулкий комплекси (ёки унинг бир қисми), шу жумладан улар учун ёнғин хавфсизлиги талаблари белгиланган бинолар, иншоотлар, транспорт воситалари, технологик қурилмалар, асбоб-ускуна, агрегатлар, буюмлар ва бошқа мол-мулк;

тадбиркорлик субъектига тегишли бўлган объектнинг ёнғин-профилактика кўриги(бундан буён матнда ёнғин-профилактика кўриги деб юритилади) – кейинчалик тадбиркорлик субъектига ёнғин келиб чиқиши ва кучайишининг (тарқалишининг) олдини олишга қаратилган ёзма тавсиялар бериш учун объектнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган тадбир.

2. ДЁН амалга оширишда, юқори турувчи инспекторларнинг кўрсатмалари
ва фармойишлари қуйи инспекторлар томонидан бажарилиши шарт. Уларнинг фаолиятига бошқа мансабдор шахсларни аралашишига йўл қўйилмайди.

3. ДЁН органларининг иш тартиби (режими)ни белгилашда маҳаллий шароитларни инобатга олган ҳолда ИИВнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига амал қилиш лозим.

4. ДЁН органлари марказий, ҳудудий, маҳаллий ва объектдагига бўлинади:

марказий ДЁН органи – ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси (бундан буён матнда ЁХББ деб юритилади);

ҳудудий ДЁН органи – Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар ички ишлар бошқармалари, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва ЁХББга бевосита бўйсунувчи Ёнғин хавфсизлиги бошқармалари (бундан буён матнда ёнғин хавфсизлиги бошқармалари деб юритилади);

маҳаллий ДЁН органи – туманлар (шаҳарлар) ёнғин хавфсизлиги бўлимлари (бўлинмалари);

объектдаги ДЁН органи – ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлимлари (бўлинмалари, алоҳида постлари, гуруҳлари).

2-боб. ДЁН органлари фаолиятини ташкил этилиши

5. ДЁН органлари фаолиятини ташкил этилиши қуйидаги асосий йўналишларда амалга оширилади:

ишни режалаштириш ва фаолиятни таҳлил қилиш;

объектларни бириктириш ва ҳисобини юритиш;

текширув ва ёнғин-профилактика кўрикларини режалаштириш ва ўтказиш;

меъёрий-техник ишлар;

маъмурий-ҳуқуқ фаолияти;

ёнғин юзасидан терговга қадар текширув ўтказиш;

ёнғинларни давлат статистик ҳисоботи;

ёнғинга қарши тарғибот;

ёнғинга қарши техник ҳимоя воситаларини (бундан буён матнда ЁҚТҲВ деб юритилади) монтаж қилиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги ишлар (хизматлар)ни бажарилиш сифатини назорат қилиш;

ДЁН органлари ваколатига кирадиган масалалар бўйича маслаҳатлар бериш, мурожаатларни кўриб чиқиш.

6. ДЁН органларининг раҳбарлари қўл остидаги инспекторларнинг барча профилактик фаолияти устидан кундалик раҳбарликни амалга оширади.

7. Ҳар бир ДЁН органида, унинг штат бирлигидан, хизмат кўрсатиш ҳудуди ва унда жойлашган объектларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқкан ҳолда инспекторларнинг аниқ функционал вазифалари белгиланган бўлиши лозим.

8. Инспекторларнинг функционал вазифаларини, уларга бириктириладиган хизмат кўрсатиш ҳудуди (сектор)нинг чегараларини аниқлаш ДЁН органи раҳбари томонидан инспекторларнинг тайёргарлик даражаси (савияси), профессионал тажрибаси ва келгусидаги иш ҳажмини инобатга олган ҳолда амалга оширилади.

9. Инспекторларнинг функционал вазифалари ДЁН органининг раҳбари томонидан ҳар йили тасдиқланади.

10. Ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, техник регламентлар, стандартлар, нормалар, қоидалар ва бошқа норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилиши ЁХББнинг тегишли бўлимлари ва бевосита бўйсунувчи бўлинмалари томонидан соҳалар бўйича, шунингдек ишнинг алоҳида ихтисослаштирилган йўналишлари бўйича амалга оширилади.

3-боб. ДЁН органлари ишини режалаштириш

ва фаолиятини таҳлил қилиш

11. Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича
ўз вақтида таклифлар киритиш мақсадида фаолият натижаларини таҳлил қилиш,
ДЁН органларида қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:

ёнғинлар статистикаси;

текширувлар ва ёнғин-профилактика кўриклари ўтказилишининг натижалари;

меъёрий-техник ишлар;

маъмурий-ҳуқуқ фаолияти;

ёнғинга қарши тарғибот.

12. Ҳисобот шакллари ва уларни юқори турувчи ДЁН органига тақдим этиш даврийлиги ЁХББ томонидан белгиланади.

13. Назорат фаолиятининг натижалари, келгусида уларни давлат ёнғин назоратини ташкил этиш ва амалга оширишни такомиллаштиришда ҳамда ёнғин хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солинишида фойдаланилиш учун ДЁН органларида жамланиши, ҳисобга олиниши ва таҳлил қилиниши лозим.

14. ДЁН органларининг иш режалари алоҳида бўлим сифатида ушбу фаолиятни белгиловчи ИИВнинг буйруқлари талаблари асосида ишлаб чиқиладиган
ва тасдиқланадиган ДЁХХнинг ҳудудий ва маҳаллий органларининг иш режаларига киритилади.

15. Режалаштириладиган тадбирлар, объектларнинг ва аҳоли пунктларининг ёнғин хавфсизлиги ҳолатини, ёнғинлар вазиятига таъсир кўрсатадиган демографик, иқлимий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа омилларнинг таҳлиллари натижалари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ва юқори турувчи инспекторларнинг қарорлари асосида ишлаб чиқилади.

16. Ҳар бир инспектор ушбу Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ ойлик иш
режа-жадвалини тузиши лозим. Ойлик иш режа-жадвал инспекторнинг бевосита бошлиғи томонидан кейинги ойнинг биринчи санасига қадар тасдиқланади. Текшириш ва кўриклар ўтказиш учун бир ойда камида 15 иш куни режалаштирилиши лозим.

17. Инспекторларни тегишли қонун ҳужжатлари ва ушбу Йўриқноманинг талабларидан келиб чиқадиган вазифаларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган тадбирларни, топшириқларни ва ишларни бажаришга жалб қилиниши қатъиян тақиқланади.

18. Иш режаларнинг бажарилишини назорати шахсан ДЁН органларининг раҳбарларига юклатилади. Тадбирларнинг бажарилиши ва режадан ташқари ишларни амалга оширилиши ҳақида иш режаларга тегишли белгилар қўйилади.

Алоҳида тадбирлар бажарилмай қолган ҳолатларда, бажарилмаганлиги сабаблари ҳақида билдирги тузилади. Бажарилмай қолган тадбирлар заруратга қараб янги иш режага киритилиши мумкин.

4-боб. Объектларни ҳисобга олиш ва бириктириш

19. Объектлар ҳар йили тегишли ДЁН органи раҳбарининг фармойиши (буйруғи) билан инспекторларга ҳудудий жиҳатдан бириктирилади. Фармойиш (буйруқ) режали текширишлар ўтказиладиган йилдан олдинги йилнинг 30 декабрь кунига қадар чиқарилиши лозим.

Объектларни бириктириш тўғрисидаги ҳар йилги фармойиш (буйруқ)га,
ДЁН органининг хизмат кўрсатиш ҳудуди чегараларини (сектор) ўзгариши, кадрларни алмаштирилиши, объектларни тугатилиши муносабати билан ва бошқа сабабларга кўра ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

Объектларни бириктириш тўғрисидаги ҳар йилги фармойиш (буйруқ) амал қилиш муддати тугагандан сўнг уч йил сақланади.

20. Кучайтирилган ҳолда қўриқланиши лозим бўлган ўта муҳим ва тоифаланган объектлар, объектнинг портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўйича тоифасига кўра маҳаллий
ва ҳудудий ДЁН органларининг раҳбарларига ёки тайёргарлиги юқори бўлган бошқа мансабдор шахсларга бириктирилади.

21. Ҳудудий ДЁН органларида вазифаларни тақсимланиши бириктирилган бўлинмалар, соҳалар, шунингдек ДЁН органларининг алоҳида ихтисослашган йўналишлари бўйича амалга оширилади.

Ҳудудий ДЁН органларининг мансабдор шахслари бириктирилган қуйи бўлинмаларда ўз фаолият йўналишлари бўйича амалий ёрдам кўрсатадилар.

22. Объектларнинг ҳисобга олиниши маҳаллий ДЁН органлари томонидан ушбу Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ расмийлаштириладиган объектларни ва
назорат-кузатув ишларни ҳисобга олиш журналини юритиш орқали амалга оширилади. Ушбу журналда, уй-жой сектори объектларидан ташқари, ДЁН органининг хизмат кўрсатиш ҳудудида жойлашган ва уни аниқлаш учун аниқ манзили бўлган ҳар бир объект ҳисобга олинади. Ушбу журналга биринчи навбатда давлат тасарруфидаги объектлар идоравий тегишлилиги бўйича, сўнг тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектлар ёнғин хавфлилигига кўра 1, 2 ва 3-гуруҳлар бўйича кетма-кетлигида киритилади.

Битта объект худудида (биносида) бир нечта мулкдор (юридик шахс) ёки ижарачилар жойлашган тақдирда, уларнинг алоҳида рўйхати ҳар бир ДЁН органида шакллантирилиб, объектларни ва назорат-кузатув ишларни ҳисобга олиш журналининг 8-устунида сони кўрсатилади.

Объектларни ва назорат-кузатув ишларни ҳисобга олиш журналини тузишда қўшни шаҳар-туман ДЁН органлари ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ идоравий ёнғин назоратини амалга оширадиган бошқа органлар билан ҳар йили объектлар рўйхатини таққослаш лозим.

Мазкур журнални юритиш учун маҳаллий ДЁН органиннг ҳар бир инспектори ўзига бириктирилган хизмат кўрсатиш худудида (секторда) жойлашган объектлар рўйхатини шакллантириши лозим.

Ҳар бир маҳаллий ДЁН органида, объектларни ва назорат-кузатув ишларни ҳисобга олиш журналидан ташқари, ушбу туман (шаҳар)да рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектларининг рўйхатлари шакллантирилган бўлиши керак.

23. Объектларни ва назорат-кузатув ишларни ҳисобга олиш журналига,
ДЁН органларининг ёзма сўровлари юзасидан тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан ҳамда тегишли ташкилотлардан, шу жумладан кадастр органларидан олинган маълумотлар асосида ҳар йили ўзгартиришлар киритилади.

24. Ҳар бир объектга ушбу Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ назорат-кузатув иши (бундан буён матнда НКИ деб юритилади) юритилиши лозим. НКИда текширувлар ва ёнғин-профилактика кўриклари натижалари бўйича охирги беш йил мобайнида тузилган ҳужжатлар (ёзма кўрсатмалар, текширув далолатномалари, тавсиялар маълумотномалари, тавсияномалар, баёнлар, қарорлар, фармойишлар, буйруқлар ва бошқалар нусхалари), объектнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича бошқа ҳужжатлар нусхалари ёки асли сақланади.

Тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектларнинг НКИда, охирги текширув ўтказилган санадан қатъи назар охирги иккита текширув натижаси бўйича тузилган ҳужжатлар, шунингдек охирги беш йил мобайнида ўтказилган
ёнғин-профилактика кўриклари натижаси бўйича тузилган ҳужжатлар сақланади.

Объектнинг қурилиши (реконструкция қилиниши, кенгайтирилиши ва техник жиҳатдан қайта жиҳозланиши) даврига ва уни фойдаланишга қабул қилинишига тааллуқли ҳужжатлар НКИда объектни фаолият кўрсатиш мобайнида доимо сақланади.

Битта объект ҳудудида жойлашган бир гуруҳ бинолар (иншоотлар) ёки битта бинода жойлашган бир гуруҳ ташкилотлар учун битта НКИ юритилишига рухсат этилади.

25. Янги объект ҳақида маълумот келиб тушганда, ДЁН органи ўн кунлик муддатда НКИ тузиш ва текширувларни ёки кўрикларни режалаштириш учун бирламчи маълумот олиш мақсадида ваколатли органларга сўровлар юборади. Биринчи текширув (кўрик) ўтказилгунга қадар янги объектнинг НКИда ваколатли органлардан ёки бошқа манбалардан келган ушбу объектга тааллуқли ҳужжатлар жамланади.

26. Ҳар бир НКИ рақамланади, унинг рақами ушбу Йўриқноманинг 22-бандида кўрсатилган журналнинг тартиб рақамига тўғри келиши лозим.

5-боб. Текширувларни режалаштириш ва ўтказиш

27. Тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлмаган объектлар иш режалар асосида йилига камида икки маротаба текширилади, яъни режали ва назорат тартибида.

Ушбу объектларни текшириш даврийлигига ҳудудий ва маҳаллий
ДЁН органлари томонидан қуйидагиларни:

ёнғинлар вазияти таҳлили натижаларини;

объектларнинг аҳамияти ва уларнинг ёнғин хавфлилигини;

шаҳарлар ва аҳоли пунктларини ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган давлат ҳокимияти органларининг қарорларини ва кўрсатмаларини;

ёнғин хавфи юқори бўлган мавсум бошланишини;

таълим муассасаларида ўқув жараёни бошланишини;

ёзги соғломлаштириш муассасаларининг фаолият бошлашини;

давлат, диний байрамларни ва бошқа турли тадбирларни ўтказиш муддатларини инобатга олган ҳолда тузатиш киритилиши мумкин.

Тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлмаган ҳар бир тунги вақтда одамлар оммавий бўладиган объектда (болалар, ўқув, даволаш, соғломлаштириш муассасалари, ижтимоий таъминот объектлари ва б.) ҳар чоракда камида бир маротаба объектнинг навбатчи ходимлари ёнғин содир бўлганда ҳаракат қилишга тайёргарликлари, эвакуация йўлларининг ҳолатини ҳамда ёнғин сигнализацияси ва ёнғин ҳақида одамларга хабар берадиган мосламаларнинг созлигини аниқлаш бўйича тунги вақтда кўрикдан ўтказилиши лозим.

28. Тадбиркорлик субъектларига тегишли объектларда текшириш
ва ёнғин-профилактика кўрикларини ўтказишни режалаштириш ҳамда уларни ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

29. Кучайтирилган ҳолда қўриқланиши лозим бўлган ўта муҳим ва тоифаланган объектларни текшириш ва ёнғин-профилактика кўригидан ўтказишни режалаштириш ҳамда уларни ўтказиш қонун ҳужжатлари, идоралараро комиссиялар қарорлари ва ушбу Йўриқнома асосида амалга оширилади.

30. Яшаш уйларида текшириш ўтказишни режалаштириш ва текшириш ўтказиш ёнғинлар ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари таҳлилидан келиб чиқиб амалга оширилади.

Яшаш уйларининг текшириш, инспекторлар томонидан хусусий мулк эгаларининг (улар йўқлигида – балоғат ёшига етган оила аъзоларининг) ёки ижарачининг розилиги билан ўтказилади.

31. Текширув ва ёнғин-профилактика кўриклари инспекторлар томонидан хизмат вазифаларини бажариш вақтида ташкилотлар раҳбарларининг ёки уларнинг вакиллари иштирокида ўтказилади.

Текширув ёки ёнғин-профилактика кўригини ўтказиш санаси инспекторнинг ойлик иш режа-жадвалида белгиланади.

32. Текширувлар ДЁН органи раҳбарининг буйруғи асосида ўтказилади.

33. Тегишли ДЁН органининг муҳри босилган ДЁН органи раҳбарининг текширув ўтказиш тўғрисидаги буйруғи ёки унинг нусхаси, текширувни амалга ошираётган инспектор томонидан хизмат гувоҳномаси билан бирга объект раҳбарига ёки бошқа мансабдор шахсга ёхуд якка тартибдаги тадбиркорга кўрсатилади.

Текширув, фақат текширув ўтказиш тўғрисидаги буйруқда кўрсатилган инспекторлар томонидан амалга оширилиши мумкин.

34. Назорат тартибидаги текширувлар, ДЁН органининг ёзма кўрсатмасида
ёки далолатномасида бажариш учун таклиф этилган тадбирлар бўйича белгиланган муддатда ўтказилади.

35. Ёзма кўрсатмада бажариш учун таклиф этилган тадбирлар белгиланган муддатларда бажарилмаганлиги текширув даврида аниқланган тақдирда, инспектор камчиликларга йўл қўйган шахсларни ўз ваколатлари доирасида ўрнатилган тартибда жавобгарликка тортиш чораларини кўриши лозим.

6-боб. Текширувлар ва ёнғин-профилактика кўрикларини

ўтказиш билан боғлиқ тадбирларга тайёргарлик

кўриш ва уларни амалга ошириш

36. Ҳар бир инспектор, текширув ва ёнғин-профилактика кўригини ўтказишдан олдин:

объектнинг ёнғин хавфлилигини тавсифловчи техник ҳужжатларни ва ёрдамчи адабиётларни ўрганиб чиқиши;

аввалги текширувлар ва ёнғин-профилактика кўрикларида расмийлаштирилган ҳужжатлар (ёзма кўрсатма, далолатнома, тавсиялар маълумотномаси, тавсиянома) ва ёнғинлар ҳақидаги маълумотлар билан танишиб чиқиши;

мазкур объектга тааллуқли бўлган ёнғин хавфсизлиги қоидаларини, идоравий норма ва буйруқларни ўрганиб чиқиши;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг объектларда, аҳоли пунктларида ҳамда бошқа ҳудудларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган фармойиш ва қарорларини ўрганиб чиқиши шарт.

ДЁН органининг раҳбари қўл остидаги инспекторларнинг текшириш ва ёнғин-профилактика кўрикларини ўтказиш учун касбий тайёргарлик даражасини доимо шахсан текшириши шарт.

37. Текширув ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ва норматив ҳужжатлар ҳамда текширувлар ўтказиш тартибини белгиловчи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида ўтказилиши лозим.

Ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилиши ҳолатларини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган текширувлар мобайнида объектнинг ҳудуди, барча бинолари, иншоотлари ва қурилмалари (шу жумладан қурилиш ва реконструкция босқичидагилар) кўздан кечирилади, шунингдек:

ёнғиндан сақлаш хизмати мансабдор шахсларининг аввалги ёзма кўрсатмалари
ва бошқа қонуний талабларини бажарилиши;

ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича ташкилий-техник тадбирларнинг бажарилиши;

ёнғинни олдини олиш тизимлари мавжудлиги ва созлиги;

ёнғинга қарши ҳимоя тизимлари мавжудлиги ва созлиги ўрганилади.

38. Текширувлар даврида суҳбатлар ўтказиш ва ёнғинга қарши йўл-йўриқлар бериш, шунингдек имконият бўлса объектларнинг ва ахоли пунктларининг ёнғинга қарши ҳимоясини кучайтириш борасида кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни кўриб чиқиш бўйича учрашувлар, йиғилишлар ўтказиш, кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларини тузишда методик кўмаклашиш ишлари амалга оширилиши лозим.

39. Текширувлар ўтказишда қуйидагилар тақиқланади:

ДЁН органи ваколатларига тааллуқли бўлмаган талабларни бажарилишини текшириш;

объект раҳбари ёки унинг вакили йўқлигида текширувни амалга ошириш;

текширувга тааллуқли бўлмаган ҳужжатларни, маълумотларни, маҳсулот намуналарини тақдим этилишини талаб қилиш, шунингдек бундай ҳужжатларнинг
асл нусхаларини олиб қўйиш;

норматив ҳужжатлар билан белгиланган шаклдаги намуналарни, нусхаларни танлаб олиш далолатномасини расмийлаштирмасдан маҳсулотнинг намуналарини танлаб олиш;

текширув ўтказиш натижасида олинган ва давлат, тижорат, хизмат, қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа сирни ташкил этадиган маълумотни тарқатиш;

белгиланган текширув ўтказиш муддатларини ошириб юбориш;

қонун ҳужжатларида кўзда тутилмаган бошқа ҳаракатларни амалга ошириш.

7-боб. Текширувлар натижаларини расмийлаштириш

40. Текширувлар натижаси бўйича ушбу Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ расмийлаштириладиган ДЁН органларининг ёзма кўрсатмаси объектнинг раҳбарига ёки унинг вакилига топширилади.

Тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектларда ўтказилган текширувлар натижаси бўйича ушбу объектларнинг раҳбарларига ёки уларнинг вакилларига, ёзма кўрсатмадан ташқари, тадбиркорлик субъектларини текшириш тартибини белгиловчи қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштириладиган бошқа ҳужжатлар ҳам топширилади.

Назорат тартибидаги текширувлар натижаси бўйича инспектор тадбирлар бажарилганлиги ёки бажарилмаганлиги ҳақида ёзма кўрсатмага тегишли белгилар қўяди ва назорат тартибидаги текширув далолатномасини тузади. Далолатномада назорат тартибидаги текширувда аниқланган камчиликлар (ёзма кўрсатмадаги бажарилмаган тадбирлар) акс эттирилади.

41. Ёзма кўрсатма икки нусхада тузилади. Ёзма кўрсатманинг бир нусхаси текширув тугагандан сўнг беш кундан кечиктирмасдан объект раҳбарига (ёки унинг вакилига) имзо орқали топширилади. Тадбиркорлик субъектлари раҳбарларига (якка тартибдаги тадбиркорларга) ёзма кўрсатма текшириш тугаган куни текширув далолатномаси билан бирга топширилади. Объект раҳбари ёзма кўрсатманинг нусхасини олганлиги ҳақида имзо қўйишдан бош тортган тақдирда, бу ҳақида ёзма кўрсатмага тегишли белги қўйилиб, ёзма кўрсатма унга почта хизмати орқали юборилади ва топширилганлиги ҳақида билдириш хати НКИда қоладиган ёзма кўрсатманинг иккинчи нусхасига қўшиб қўйилади.

Ёзма кўрсатмани бевосита объектда текширув жараёнида ёки текширувдан сўнг тузиш ва топшириш мумкин.

Ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилиши аниқланган ҳолатларни бартараф этиш бўйича ёзма кўрсатмада таклиф этилган тадбирларнинг бажариш муддатлари, аниқланган камчиликларни одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига ҳамда мулкига муайян хавфлилик даражасини ҳисобга олган ҳолда инспектор томонидан белгиланади.

Текширув якуни бўйича инспектор аниқланган камчиликларни ҳамда белгиланган ёнғинга қарши тадбирларни ва уларни бажариш муддатларини объект раҳбари билан бирга текширувга манфаатдор шахслар иштирокида муҳокама этиши лозим.

Ёзма кўрсатма, унда таклиф этилган тадбирларнинг бажарилиши бўйича энг яқин муддати ўтиб кетмасидан олдин топширилиши лозим.

Олдинги ёзма кўрсатмадаги белгиланган муддатларда бажарилмаган тадбирлар, янги ёзма кўрсатмага қўшилади. Ушбу тадбирларни бажариш бўйича янги муддатлар белгиланмайди, фақат ушбу тадбирлар қайси йилдан буён бажариш учун таклиф этилаётганлиги кўрсатилади.

42. Уй-жой сектори ҳудудида мавжуд бўлган ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилишини бартараф этиш бўйича ёзма кўрсатма фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ва (ёки) хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатларига ёхуд кўп хонадонли уйларни бошқариш, хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш билан шуғулланадиган ташкилотларга топширилади.

43. Лойиҳалаштириш ва қуриш даврида амалда бўлган норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ лойиҳалаштирилган ва қурилган бино ва иншоотларга янги қабул қилинган норматив ҳужжатлар талаблари тадбиқ этилмайди. Бундай бино ва иншоотлардан кейинчалик фойдаланиш, одамларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун йўл қўйиб бўлмайдиган хавф туғдиришига олиб келиши мумкин бўлган ҳолатлар бундан мустасно.

Мавжуд (ёки фойдаланилаётган) бинолар (иншоотлар)нинг ёки улардаги алоҳида хоналарининг функционал вазифаси, шунингдек ҳажмий-режавий ва конструктив ечимлари ўзгартирилганда, ёзма кўрсатмага ушбу бино ва иншоотнинг янги вазифасига мувофиқ бўлган норматив ҳужжатлар талаблари асосида тадбирлар киритилиши мумкин.

44. Яшаш уйларни текшириш натижаси бўйича ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилиши аниқланган тақдирда, ушбу Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ ДЁН органининг ёзма кўрсатмаси расмийлаштирилиб, уй-жой эгаларига (ижарачиларга) топширилади. Ёзма кўрсатманинг бир нусхаси уй-жой эгаларига бевосита текшириш якунида топширилади, иккинчиси эса ДЁН органида ҳудудлар бўйича (ҚФЙ, МФЙ, ХУЖМШ) юритиладиган йиғма жилдларда сақланади.

45. Текширувлар ўтказилганлиги ҳақида объектларни ва назорат кузатув ишларни ҳисобга олиш журналига тегишли белгилар қўйилади.

Яшаш уйларни текшириш натижалари, ушбу Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ расмийлаштириладиган уй-жой секторида текшириш ўтказишни ҳисобга олиш Журналида ҳисоб рўйхатидан ўтказилади.

Тунги вақтда одамлар оммавий бўладиган объектларни ёнғин-профилактика кўригидан ўтказиш натижалари, ушбу Йўриқноманинг 6-иловасига мувофиқ расмийлаштириладиган тунги вақтда одамлар оммавий бўладиган объектларни
ёнғин-профилактика кўригидан ўтказишни ҳисобга олиш Журналида ҳисоб рўйхатидан ўтказилади. Ўтказилган ёнғин-профилактика кўриги натижаси ҳақида, инспектор ДЁН органи раҳбарига билдирги орқали ахборот беради.

46. Текширув даврида аниқланган ишлаб чиқарилаётган (сотилаётган) товарлар
ва (ёки) хизматлар кўрсатилиши ёнғин хавфсизлиги талабларига мос келмаслиги ҳолатлари бўйича, инспектор ушбу Йўриқноманинг 7-иловасига мувофиқ расмийлаштириладиган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ёзма кўрсатмани ташкилотлар раҳбарларига ва фуқароларга топширади. Ушбу ёзма кўрсатмада қуйидаги таклифлардан бири кўрсатилади:

ишлаб чиқаришдан олиб ташланиши;

ишлаб чиқаришдан тўхтатилиши;

сотилиши тўхтатилиши.

47. Товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқаришдан олиб ташланиши, ишлаб чиқаришдан тўхтатилиши ва сотилиши тўхтатилиши бўйича ёзма кўрсатма инспектор томонидан ўз ваколатлари доирасида қабул қилинади.

49. Ёнғин хавфсизлиги талабларига мос келмайдиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича аниқланган ҳолатлар ҳақида зудлик билан стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш органларига хабар қилинади.

50. Инспектор ҳар бир текширув (ёнғин-профилактика кўриги) якунлангандан сўнг, бу ҳақида уч иш куни мобайнида ДЁН органи раҳбарини ёки унинг ўринбосарини оғзаки хабардор қилиши ҳамда тузилган ҳужжатларнинг нусхаларини тақдим этиши шарт. ДЁН органи раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан ҳужжатлар текширилиб, ёзма кўрсатма (тавсиялар маълумотномаси)нинг НКИда сақланадиган нусхасига танишганлиги ҳақида тегишли белги қўяди.

51. Маҳаллий ДЁН органи раҳбари ва Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг профилактика бўйича ўринбосари НКИларни тўғри юритилишини, танлаш усули билан йилига камида бир маротаба текшириб чиқишлари ва бу ҳақида тегишли белги қўйишлари шарт.

8-боб. Меъёрий-техник ишлар

52. Меъёрий-техник ишлар – ЁХББнинг Меъёрий-техник бўлими, ҳудудий ДЁН органларининг шу каби бўлим (бўлинма, гуруҳ)ларининг мутахассислари ҳамда маҳаллий ДЁН органларининг шу йўналишда фаолият юритадиган инспекторлари томонидан қуйидаги асосий йўналишлар бўйича амалга оширилади:

қурилиш учун майдонлар (трассалар) танлаш (ажратиш) комиссиялари ишида қатнашиш;

аҳоли яшаш пунктлари ва объектлар қурилиши жараёнида ёнғин ўчириш депо биноларини қурилиши бўйича асосланган таклифлар киритиш;

лойиҳа ҳужжатларини лойиҳалаштириш нормаларидаги ёнғинга қарши талабларга мослигини, қурилишлар ва қурилиш-монтаж ишлари жараёнида лойиҳа ҳужжатларида кўзда тутилган ёнғинга қарши талабларни бажарилишини ва ёнғинга қарши қоидалар талабларига амал қилинишини назорат қилишни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириш;

норматив ҳужжатлар билан белгиланган ёнғин хавфсизлиги талабларидан асосли равишда четга чиқилган ёки бундай талаблар мавжуд бўлмаган ҳолларда бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш, кенгайтириш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга (бундан буён матнда – қурилиш объектлари деб юритилади) доир лойиҳа ҳужжатларининг ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишига тааллуқли қисмини кўриб чиқиш ва келишиш;

қурилаётган объектларда қурилиш конструкциялари ва материалларининг ёнғин бардошлилик даражасини мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилган ишлар сифатини текширувдан ўтказиш ва қурилиш объектларига ўрнатилган ЁҚТҲВларини техник ҳолатини текшириш, синаш ҳамда уларни фойдаланишга қабул қилиш;

қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиб олиш комиссияларининг ишида қатнашиш;

янги ва қайта ишлаб чиқилаётган қурилиш меъёрлари ва қоидаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

бино ва иншоотларни лойиҳалаш ҳамда қурилиш ишлари жараёнида ёнғин хавфсизлиги талабларини бажариш мавзусида лойиҳалаш ва қурилиш ташкилотлари томонидан ўтказиладиган семинарлар, илмий-техник конференциялар ва мажлисларда иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг техник кенгашларида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, жойлардаги Архитектура ва қурилиш бош бошқармалари (бошқармалари) қошидаги шаҳарсозлик кенгашларида иштирок этиш;

бино ва иншоотларни лойиҳалаштириш, қуриш жараёнида ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиш масалалари бўйича хатлар, ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш, юридик ва жисмоний шахсларга ушбу йўналишда маслаҳатлар бериш.

53. ЁХББнинг ваколатларига юқорида санаб ўтилган барча йўналишлар бўйича фаолият юритиш киради.

Ҳудудий ва маҳаллий ДЁН органларининг ваколатларига ёнғин хавфсизлиги талабларидан чекланишларни кўриб чиқиш, келишиш, қурилиш меъёрлари
ва қоидаларини қайта ҳамда янгидан ишлаб чиқишда иштирок этишдан ташқари, юқорида санаб ўтилган барча йўналишларни амалга ошириш киради.

54. Қурилиш учун майдонлар (трассалар) танлаш (ажратиш) комиссияси таркибида инспекторларни иштирок этиши, шу каби комиссиялар тузиш ваколатига эга бўлган ташкилотларнинг ёзма ёки электрон мурожаатларига асосан амалга оширилади. Комиссиялар таркибига қурилиши назарда тутилаётган объектнинг мураккаблигига қараб марказий, ҳудудий ёки маҳаллий ДЁН органи вакили киритилади.

Қурилиш объектлари учун ажратилиши тавфсия этилаётган ҳар бир ер майдонлари ДЁН органи вакили томонидан жойига чиқиб ўрганилиши шарт.

55. Қурилиш учун майдонлар (трассалар) танлаш (ажратиш) жараёнида шаҳарсозлик нормалари талабларига амал қилган ҳолда асосий эътиборни қуйидагиларга қаратиш лозим:

ҳудудни батафсил режалаштириш чизмаси ва туманнинг режалаштириш лойиҳаси, аҳоли яшаш пунктларининг бош режаси, объектларни ёнғин хавфсизлиги талабларига асосан зоналарга бўлинганлигига;

асосий шамол йўналиши, жой рельефи ва аҳоли пунктлари ҳамда қўшни объектларга нисбатан ёнғинга қарши оралиқ масофаларини ҳисобга олинганлигига;

объектларни асосий ва ёрдамчи йўллар билан таъминланганлигига;

ёнғин жойига ёнғин ўчириш бўлинмалари ўз вақтида етиб боришини ҳисобга олган ҳолда ёнғин ўчириш деполарини жойлаштирилганлигига;

электр, газ тизимлари, ёнғинга қарши сув таъминотининг йўналиши
ва манбаларининг асосий иншоотлари бўйича принципиал қарорларга.

56. Қурилиш учун майдонлар (трассалар) танлаш (ажратиш) бўйича тузилган далолатнома комиссия ишида иштирок этган инспектор томонидан имзоланади. Қурилиш учун майдонлар (трассалар) танлаш (ажратиш) жараёнида ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилмаган ҳолларда инспектор далолатномани имзоламайди, лекин комиссия раҳбарига рад этилишининг асосли сабабларини ёзма равишда тақдим этади.

Қурилиш учун майдонлар (трассалар) танлаш (ажратиш) комиссияси натижаси бўйича, ажратишга тавсия этилган ер майдонини амалдаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талбаларига мувофиқлиги ёки акси бўйича ДЁН органи хулосалари тузилади ва белгиланган муддатда ариза муаллифларига юборилади.

57. Қурилиш учун майдонлар (трассалар) танлаш (ажратиш) комиссияси ишининг натижаси бўйича тегишли маълумотлар, ушбу Йўриқноманинг 8-иловасига мувофиқ юритиладиган қурилиш объектлари учун ажратилиши тавсия этилганер майдонларини рўйхатга олиш Журналига қайд қилинади.

58. ДЁН органлари, шунингдек қурилишлар учун майдонлар (трассалар) танлаш (ажратиш) жараёнида қабул қилинган қарорлар ўзгарганида уларни қўшимча равишда кўриб чиқадилар.

59. Норматив ҳужжатлар билан белгиланган ёнғин хавфсизлиги талабларидан асосли равишда четга чиқилган ёки бундай талаблар мавжуд бўлмаган ҳолларда қурилиш объектлари лойиҳа ҳужжатларининг ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишига тааллуқли қисмини кўриб чиқиш ва келишиш ЁХББ Меъёрий-техник бўлими ёки ЁХББнинг техник кенгаши томонидан амалга оширилади.

60. Қурилиш объектлари учун ишлаб чиқилаётган лойиҳа ҳужжатларини қурилиш норма ва қоидаларида белгиланган ёнғинга қарши талабларга мувофиқлигини назорат қилиш лойиҳаларни кўриб чиқиш жараёнида амалга оширилади.

Лойиҳа ҳужжатларини кўриб чиқиш учун лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳамда қурилиш ташкилотларининг мурожаатлари асос ҳисобланади.

61. Белгиланган тартибда расмийлаштирилган ва лойиҳа муаллифи томонидан имзоланган «ишчи лойиҳалар» ўрганилиши лозим.

62. Қурилиш объектлари лойиҳасининг фақатгина ёнғин хавфсизлигини таъминлашга тааллуқли бўлимлари ва умумий тушунтириш хати кўриб чиқилиши лозим.

Бош лойиҳани кўриб чиқиш жараёнида асосий эътибор шамол йўналишига, бино
ва иншоотлар оралиғидаги ёнғинга қарши оралиқ масофалар ўлчамларига, очиқ иссиқлик манбаи қурилмалари жойлашган жойларга, объект ҳудудига кириш жойларининг сони
ва ёнғин ўчириш автомобиллари учун асосий ва ёрдамчи йўлларни мавжудлигига, енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларсиғимларини жойлашувига, ёнғинга қарши сув сиғимлари ва ҳовузларига бориш йўлларига, ёнғин ўчириш деполарини жойлашувига қаратилади.

Лойиҳанинг технологик қисмини кўриб чиқиш жараёнида асосий эътибор модда
ва материалларнинг ёнғин хавфлилиги кўрсаткичларига, технологик жараённинг параметрларига, ўт олдириш манбаининг мавжудлигига, ёнғинга қарши бўлма (отсек)ларга бўлинишига, хона, бино ва ташқи қурилмаларнинг портлаб ёниш ва ёнғин хавфи бўйича тоифасини тўғри белгиланганлигига, Электр ускуналарининг тузилиши қоидалари бўйича зоналарга бўлинганлигига қаратилади.

Лойиҳанинг архитектура-қурилиш қисмини кўриб чиқиш жараёнида асосий эътибор бино ва иншоотнинг ёнғин бардошлилик даражасини тўғри белгиланганлигига, объектнинг геометрик параметрларига, қаватлар сони ва ёнғинга қарши деворлар оралиғидаги майдонга, хоналарни жойлашишига, конструктив ечимларга, ёнғинга қарши тўсиқларни мавжудлигига, эвакуация чиқиш йўлларининг сони ва уларнинг узунлигига, тутун қопламаслиги таъминланганлигига, том қоплама ва полнинг материалларига, бинонинг чордоқ қисмига ва томига чиқиш учун талаб этилган миқдорда ташқи ёнғинга қарши нарвонларни мавжудлигига қаратилади.

Лойиҳанинг муҳандислик тармоқлари бўлимини қўриб чиқиш жараёнида асосий эътибор ёнғинга қарши ташқи ва ички сув таъминотига, тутунга қарши вентиляция, иситиш, ёритиш, яшин қайтариш, электр таъминоти ва электр қурилмаларига ва ёнғин ўчирувчилар учун мўлжалланган лифтларга қаратилади.

ЁҚТХВ бўлимини кўриб чиқиш жараёнида асосий эътибор автоматик ёнғин ўчириш ва ёнғиндан хабарлаш ҳамда қутқарувни бошқариш тизимларига қаратилади.

Зарурат туғилган ҳолларда, лойиҳалаштирилаётган ёки қурилаётган объектларнинг хона, бино ва ташқи қурилмаларини портлаб ёниш ва ёнғин хавфи бўйича тоифасини, қурилиш материаллари ва конструкцияларини ёнғиндан ҳимоялаш, эвакуация чиқиш йўлларининг сони ва эвакуация чиқиш йўлигача бўлган масофани, тутунга қарши ҳимоя қурилмасининг қуввати, енгил ташлаб юборувчи конструкциялар майдонини аниқлаш бўйича ҳисоб-китоблар, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масалаларига тааллуқли илмий тадқиқот ишлари ва оловли синовлар натижалари ва бошқа ҳисоблар ҳам сўраб олиниши мумкин.

63. Лойиҳа ҳужжатларидан ташқари яна қуйидагилар ўрганилади:

лойиҳаловчиларда шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида турларини амалга ошириш учун лицензиялар мавжудлиги;

лойиҳа ҳужжатларида лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бошланганидан сўнг тасдиқланган лойиҳалаш нормалари талабларига киритилган ўзгартириш
ва қўшимчаларга амал қилиниши;

лойиҳага ДЁН органларининг хати ва ёзма кўрсатмаси бўйича ўзгартириш
ва қўшимчалар киритилиши;

ёнғин хавфсизлиги масалаларида назоратни амалга оширилиши.

64. Шунингдек, лойиҳа ҳужжатларини қурилиш нормалари ва қоидалари талабларига мослигини назорат қилиш қуйидаги ҳолларда ҳам амалга оширилади:

маслаҳатлар беришда;

ариза, шикоят ва хатларни кўриб чиқишда;

техник кенгашлар ишида қатнашишда.

65. Лойиҳа ҳужжатларини лойиҳалаш норма талабларига мослиги ёки мос эмаслиги бўйича аризачига жавоб хати берилади.

Шаҳарсозлик ҳужжатлари лойиҳалаштириш нормаларига мувофиқ бўлган тақдирда ҳар бир кўриб чиқилган ҳужжат (лойиҳанинг техник ҳужжатлари, эскиз ва планшетлар) уни кўриб чиққан ходим томонидан имзоланади ва тегишли органнинг муҳри билан тасдиқланади.

66. Лойиҳа ҳужжатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича, ушбу Йўриқноманинг 9-иловасига мувофиқ юритиладиган кўрилган лойиҳаларни рўйхатга олиш журналига тегишли маълумотлар қайд қилинади.

67. Қурилиш объектлари устидан назоратни ташкиллаштириш мақсадида
ДЁН органлари қурилишлар рўйхатини ҳудудий давлат органларининг қурилиш объектларига чиқарилган қарорлари ва ҳудудий Давлат архитектура ва қурилиш назорати инспекциясида (бундан буён матнда ДАҚН деб юритилади) рўйхатга олинган қурилиш объектлари билан ҳар чоракда таққослаб бориш учун ҳудудий архитектура ва қурилиш идораларига ҳамда ДАҚН инспекцияларига ёзма равишда сўров хатлари юборадилар.

Рўйхатга асосан, ДЁН органининг хизмат кўрсатиш ҳудудида бўлган қурилиш объектлари ушбу Йўриқноманинг 10-иловасига мувофиқ юритиладиган қурилиш объектларини рўйхатга олиш журналига қайд қилиниши лозим.

Янги қурилиш ёки реконструкция ишлари бошланиши билан ДЁН органи раҳбари уларни қурилиш объектларини рўйхатга олиш журналига қайд этилишини назорат қилиши зарур.

68. Назорат натижаларига кўра қурилиш объектига НКИ юритилади.

Қурилиш объектининг НКИда қуйидагиларнинг нусхаси сақланиши лозим:

текширув ёки кўрик ўтказилган қурилиш объектларига ер участкасини ажратиш далолатномаси;

ер участкасини ажратиш бўйича ДЁН органи хулосаси;

текшириш ва кўрик жараёнида тузилган ҳужжатлар, қурилиш объектининг ёнғин хавфини тавсифловчи бошқа материаллар ва ёзишмалар;

қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиш ва шахсларни маъмурий жавобгарликка тортилиши, шунингдек лозим ҳолларда (Техник кенгаш йиғилиши баёни
ва х.к. нусхалари) норматив ҳужжатлар талабларидан асосли чекланишлар бўйича тузилган келишув материаллари;

қурилиш объектига ўрнатилган ЁҚТХВларнинг техник ҳолатини текшириш, синаш ва фойдаланишга қабул қилиш натижалари бўйича тузилган ҳужжатлар;

объектни фойдаланишга қабул қилиш ишчи ва Давлат комиссияси далолатномалари.

69. Қурилиш объектларининг назорати текширув ва кўриклар жараёнида амалга оширилади, унда қуйидагилар текширилади:

ҳудудий ДАҚН инспекцияси томонидан қурилиш учун берилган рухсатнома
ва республика ҳамда ҳудудий давлат экспертиза бошқармасининг хулосаси (локал хулосаси)ни мавжудлиги;

лойиҳа ҳужжатларини лойиҳалаш нормалари талабларига мослиги, лойиҳа ечимларини бажарилиши ва аввал аниқланган камчиликни бартараф этилиши;

қурилиш-монтаж ишлари жараёнида ёнғин хавфсизлиги талабларини бажарилиши;

объект ҳудудидаги ҳамда бино ва иншоотларидаги ёнғинга қарши ташқи ва ички сув таъминотининг, ЁҚТХВларнинг техник ҳолати ва улардан фойдаланиш учун зарур шарт-шароитлар яратилганлиги;

мавжуд ёнғин ўчириш тузилмаларининг тайёргарлиги.

70. Текширув натижалари бўйича лойиҳалаш нормалари талаблари, объектни барпо этиш жараёнида тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларидан четга чиқиш ҳамда қурилиш-монтаж ишлари жараёнида ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилишига йўл қўйиш ҳолатлари юзасидан буюртмачи ва қурилиш ташкилоти раҳбарларига мазкур Йўриқноманинг 40-бандида белгиланган тартибда ҳужжатлар тақдим этилади. Лойиҳа ҳужжатларидан четга чиқиш ҳолатлари тўғрисида лойиҳалаш ташкилоти ва ҳудудий ДАҚН инспекцияси ёзма равишда хабардор қилинади.

71. Текширилаётган ва ёнғин-профилактика кўригидан ўтказилаётган қурилиш объектида намунавий лойиҳадаги лойиҳалаш нормалари талабларидан четга чиқиш ҳолатлари аниқланган ҳолларда ДЁН органлари ушбу четга чиқиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича лойиҳачига ахборот хати юборади ва хат нусхасини қурилиш ташкилотига, буюртмачига ва юқори турувчи ДЁН органига юборади.

72. Қурилиш ишлари тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш комиссияси таркибига инспекторларни тайинлаш учун шу каби комиссияларни тузиш ваколатига эга ташкилотларнинг ёзма ёки электрон мурожаатлари асос бўлади. Мурожаат келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни давомида ДЁН органи раҳбари томонидан комиссия таркибига инспектор тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинади ва бу ҳақда мурожаат қилган ташкилот ёзма ёки электрон тарзда хабардор қилинади.

Қурилиш ишлари тугалланган объектнинг мураккаблиги, аҳамияти ва ёнғин хавфидан келиб чиқиб, ишчи ва Давлат комиссияси таркибига марказий, ҳудудий ёки маҳаллий ДЁН органининг вакиллари киритилади. Бунда, фойдаланишга қабул қилишга қурилиш ишлари жараёнида назорат ишларини олиб борган ҳудудий ёки маҳаллий
ДЁН органларининг меъёрий–техник бўлими (бўлинмаси, гуруҳи) мутахассислари жалб этилади.

Комиссиялар таркибида қатнашиш учун тайинланган инспекторни алмаштириш алоҳида ҳолларда (касаллиги ёки бошқа узрли сабабларда) комиссияни ташкил этган ташкилотни хабардор қилган ҳолда ва фақатгина комиссия таркибини эълон қиладиган ҳужжатга керакли ўзгартириш қилингандан сўнг амалга оширилади.

73. Ишчи ва Давлат қабул қилиш комиссияси таркибига киритилган инспектор комиссия иши бошлангунига қадар лойиҳалаш норма талаблари ва НКИдаги материалларни ўрганиб чиқиши шарт, шунингдек, қурилиш ишлари тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш жараёнида текширилиши лозим бўлган саволлар рўйхатини тузади.

74. Инспектор, ДАҚН органида рўйхатга олиниши лозим бўлган, қурилиш ишлари тугалланган объектни ишчи комиссияси таркибида қатнашиб, қуйидагиларни текширади:

бажарилган қурилиш-монтаж ишларини тасдиқланган лойиҳа ва ёнғинга қарши талабларга мувофиқлигини;

ЁҚТХВларни ШНҚ ва норматив-техник ҳужжатлар талабларига мос равишда монтаж қилинганлиги ва уларнинг ишлаш қобилияти;

Шунингдек, қуйидагиларни мавжудлигини текширади:

объект лойиҳасининг ёнғин хавфсизлигини таъминлашга тааллуқли бўлимига давлат экспертизаси (локал) хулосаси;

ЁҚТХВларни монтаж қилган ташкилотлардан қонун ҳужжатлари билан талаб этиладиган лицензиялар;

конструкция, материаллар, қурилма ва буюмларни сертификати, техник паспорти ёки ёнғин хавфлилиги кўрсаткичларини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар;

ёпиқ ишларнинг ҳамда қурилиш конструкциялари ва материалларини ёнғиндан ҳимоя воситаларининг синов натижаларини тасдиқловчи далолатномалар;

ички ва ташқи сув тизими, газ таъминоти, вентиляция тармоқларини индивидуал синовдан ўтказилгани ҳақида далолатномалар;

норматив-техник ҳужжатларга мувофиқ ЁҚТХВлари, телефонлаштириш
ва радиолаштириш қурилмаларини синовдан ўтказилгани ҳақида далолатномалар;

ички ва ташқи электр қурилма ҳамда электр тармоқларини синовдан ўтказилгани ҳақида далолатномалар;

яшиндан ҳимоялашни ҳамда ёнғин ва портлаш хавфсизлигини таъминловчи қурилмаларини синовдан ўтказилгани ҳақида далолатномалар;

лойиҳалаш ташкилотларининг муаллифлик назорати ва иш бошқариш журналларини.

Текширилиши назарда тутилган тадбирларнинг аниқ рўйхати комиссия таркибига тайинланган инспектор томонидан тузилади ва объектни тайёргарлик ҳолати (объектни топширилиш босқичи)дан келиб чиқади.

75. ДАҚН органидан рўйхатдан ўтиши лозим бўлган, қурилиш ишлари тугалланган объектларни Давлат қабул қилиш комиссияси таркибида иштирок этаётган инспектор қуйидагиларни текширади:

ишчи комиссияда аниқланган камчиликларни бартараф этилганлиги тўғрисида маълумотнома ва қабул далолатномасини;

тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларини;

ер майдони ажратилиши тўғрисидаги ҳужжатларни;

ЁҚТХВларни синаш ва фойдаланишга қабул қилиш далолатномаларини;

шаҳарнинг фойдаланувчи ташкилотларидан объектда ташқи коммуникация тармоқлари совуқ сув, электр таъминоти ва алоқа тизимини нормал ишлаши таъминланганлиги ва улар томонидан хизмат кўрсатиш учун қабул қилинганлиги тўғрисида маълумотнома;

объектни фойдаланишга қабул қилиш Давлат комиссиясига тўлиқ тайёрлиги тўғрисида ишчи комиссиянинг йиғма материаллари;

қабул қилинаётган объектнинг ёнғинга қарши сув таъминоти тизимини ҳамда унинг ташқи ва ички ёнғин ўчириш учун зарур бўладиган сув миқдоридан кам бўлмаган ҳажмдаги сув билан таъминланганлигини.

76. ДАҚН органидан рўйхатдан ўтиши лозим бўлмаган, қурилиш ишлари тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш комиссияси таркибида иштирок этаётган инспектор мазкур Йўриқноманинг 74 ва 75-бандларида кўрсатилган талабларни текширади.

77. Зарурат туғилган ҳолларда комиссия таркибидаги инспектор, ишчи комиссияда аниқланган каму-кўстларни бартараф этилганлигини танлов асосида текширувдан ўтказишни талаб қилиши, алоҳида конструкцияларни назорат тартибида очиш ва ёнғинга қарши қурилма ва жиҳозларни синовдан ўтказиш, қурилиш конструкцияси ва материалларининг ёнғинга қарши қатламини табиий шароитда оловли синовдан ўтказишни тайинлаш ҳуқуқига эга.

78. Қурилиш ишлари тугалланган объектда ёнғинга қарши камчиликлар мавжудлиги ёки лойиҳа ҳужжатларига киритилган ёнғинга қарши тадбирлар бажарилмаганлиги туфайли норозилик юзага келган ҳолларда инспектор фойдаланишга қабул қилиш далолатномасида имзо билан бир вақтда ўзининг алоҳида фикрини баён қилади.

79. Мулкчилик шакли бошқа бўлган, шу жумладан ДАҚН органларида рўйхатдан ўтмайдиган қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилишда инспекторнинг иштироки ШНҚ 3.01.04-04 талаблари асосида амалга оширилади.

80. Қабул комиссияси ишида қатнашиш натижаси тўғрисида инспектор
ДЁН органи (юқори турувчи) раҳбарига билдирги орқали ахборот беради.

Ҳудудий ДЁН органи раҳбарияти фойдаланишга қабул қилинган объектларнинг ёнғинга қарши ҳолатини танлов асосида текшириш орқали инспекторнинг ишчи ва Давлат қабул қилиш комиссиялари ишидаги вазифаларни бажаришга тайёргарлик даражасини мунтазам равишда текшириб бориши лозим.

Қурилиши тугалланган объект фойдаланишга қабул қилинганидан сўнг объектнинг НКИга ва ушбу Йўриқноманинг 11-иловасига мувофиқ юритиладиган қурилиши тугалланган объектларни рўйхатга олиш журналига тегишли белгилар қўйилади
ва НКИ келгусида назорат қилиш учун фаолият кўрсатаётган объектлар устидан назоратни амалга оширувчи тегишли ДЁН бўлинмасига юборилади.

81. Қурилиш ишлари тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш комиссияси далолатномаларида инспекторнинг имзосисиз фаолият кўрсатаётган объектлар бўйича фактлар аниқланганда, бу тўғрисида зудлик билан ҳудудий архитектура
ва қурилиш органлари, ДАҚН инспекцияси ва бошқа дахлдор ташкилотлар расман хабардор қилинади.

82. ЁХББ ва унинг ҳудудий ҳамда маҳаллий қуйи тизимларининг назорати остидаги қурилиш объектларининг рўйхати ЁХББнинг тегишли буйруғи билан аниқланади.

9-боб. Маъмурий-ҳуқуқ фаолияти

1-§. Умумий қоидалар

83. ДЁН органлари томонидан ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг (бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади) бузилишига доир маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритилиши Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (бундан буён матнда МЖтК деб юритилади) ва мазкур Йўриқномага мувофиқ амалга оширилади.

84. Қоидаларнинг бузилишига доир маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишнинг вазифалари ҳар бир ишнинг ҳолатини ўз вақтида, ҳар томонлама, тўла ва объектив равишда аниқлаб чиқишдан, бу ишни қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳолда ҳал этишдан, чиқарилган қарорнинг ижросини таъминлашдан, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этиш сабаблари ва бунга олиб келган шарт-шароитларни аниқлашдан, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдан иборатдир.

85. Қоидаларнинг бузилишига доир маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар қонунийликка қатъий амал қилиш асосида кўриб чиқилади. Қоидаларнинг бузилиши учун таъсир чораларини қўллаш чоғида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши ваколатли юқори турувчи органлар, мансабдор шахс ва прокурорнинг мунтазам назорати, шикоят қилиш ҳуқуқи ва қонунларда белгиланган бошқа усуллар билан таъминланади.

2-§. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши

ҳақидаги ҳужжатларни расмийлаштириш

86. Қоидаларни бузган шахсларга нисбатан инспектор ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида мазкур Йўриқноманинг 12-иловасига мувофиқ шаклда Ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилганлиги ҳақида баённома (бундан буён матнда маъмурий баённома деб юритилади) расмийлаштиради.

87. Агар маъмурий баённома тузиш зарур бўлиб, уни ҳуқуқбузарлик содир этилган жойда тузиш имкони бўлмаса, инспектор яқин орадаги ички ишлар органларида, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларида маъмурий баённомани расмийлаштириши мумкин.

88. Маъмурий баённома уни тузган инспектор ва маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс (бундан буён матнда ҳуқуқбузар деб юритилади) томонидан имзоланади, гувоҳлар ва жабрланувчилар бўлган тақдирда маъмурий баённома улар томонидан ҳам имзоланади.

89. Ҳуқуқбузар маъмурий баённоманинг мазмуни юзасидан маъмурий баённомага ўз фикр-мулоҳазаларини ёзиб қўйишга, шунингдек мазкур маъмурий баённомага имзо чекишдан бош тортиш сабабларини баён этишга ҳақлидир.

Ҳуқуқбузар маъмурий баённомани имзолашдан ёки ёзма тушунтириш беришдан бош тортган тақдирда баённомага бу ҳақда уни тузган шахс томонидан ёзиб қўйилади. Бундай ҳолатларда баённома кўриб чиқиш учун судга юборилиши лозим.

90. Маъмурий баённомани тузиш пайтида ҳуқуқбузарга МЖтКнинг
294-моддасида назарда тутилган унинг ҳуқуқ ва бурчлари тушунтирилиб, бу ҳақда маъмурий баённомага ёзиб қўйилади.

91. Маъмурий баённомани тузган инспектор, ушбу содир этилган ҳуқуқбузарлик учун маъмурий чора кўриш ҳақида қарор чиқариш ваколатига эга бўлмаган тақдирда ҳуқуқбузарга ушбу маъмурий иш қаерда ва қачон кўрилиши тушунтирилиб, бу ҳақда маъмурий баённомага ёзиб қўйилади ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этилган ёки аниқланган пайтдан бошлаб бир суткадан кечиктирмай ДЁН органининг юқори турувчи мансабдор шахсига маъмурий баённомани топширади.

92. Маъмурий баённомалар ва бошқа тегишли ҳужжатлар тузилгандан сўнг бир суткадан кечиктирмай мазкур йўриқноманинг 13-иловасига мувофиқ шаклдаги маъмурий ҳуқуқбузарликларни ва уларни содир этган шахсларни ҳисобга олиш журналида рўйхатга олинади.

93. Маъмурий ҳуқуқбузарликларни ва уларни содир этган шахсларни ҳисобга олиш журнали ҳар бир ҳудудий ва маҳаллий ДЁН органида юритилади.

3-§. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилишига доир

маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги

ишларни кўриб чиқиш

94. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар ҳуқуқбузарлик содир этилган жойда, шунингдек маҳаллий ДЁН ёки унинг юқори турувчи органида кўриб чиқилади.

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишнинг тарбиявий
ва огоҳлантирувчи ролини ошириш мақсадида бундай ишлар ҳуқуқбузарнинг иш, ўқиш жойидаги жамоаларида ёки яшаш жойида кўриб чиқилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бошқа жойда кўриб чиқилиши ҳам назарда тутилиши мумкин.

95. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш маъмурий баённома ва ишга оид бошқа материаллар олинган кундан бошлаб ўн беш кунлик муддат ичида кўриб чиқилади.

96. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс иштирокида кўриб чиқилади. Ишни кўриб чиқувчи мансабдор шахс маъмурий ҳужжатларни олгандан сўнг ҳуқуқбузарга ишнинг қачон ва қаерда кўрилиши ҳақида мазкур Йўриқноманинг 14-иловасига мувофиқ шаклдаги хабарномани юборади. Хабарнома идоранинг расмий бланкасида тайёрланади.

Маъмурий ишларни кўриб чиқишда МЖтКнинг 295 - 300 моддаларида назарда тутилган шахслар (жабрланувчи, қонуний вакиллар, адвокат, гувоҳ, эксперт, таржимон) қатнашиши мумкин.

97. Ҳуқуқбузарнинг иш қачон ва қаерда кўриб чиқилишидан ўз вақтида хабардор этилганлиги ҳақида маълумотлар бўлганда, ундан ишни кўриб чиқишни кечиктириш ҳақида илтимоснома тушмаган тақдирда, иш унинг иштирокисиз кўриб чиқилиши мумкин.

98. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишга тайёрлаш вақтида инспектор:

мазкур ишни кўриб чиқиш ўзининг ваколат доирасига кириш-кирмаслиги;

маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ва ишга оид бошқа материаллар тўғри тузилган-тузилмаганлиги;

ишни кўриб чиқишда қатнашувчи шахслар уни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинган-қилинмаганлиги;

зарур қўшимча материаллар сўраб олинган-олинмаганлиги;

маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс, жабрланувчи, қонуний вакиллар, адвокат қилган илтимослар тўғрисидаги масалаларни ҳал этади.

99. Инспектор ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни ўрганиб чиқиш жараёнида ҳуқуқбузарликда жиноят аломатлари борлигини аниқласа, ҳужжатларни тегишлилигича тергов органларига ДЁН органи раҳбари орқали топширади.

100. Ваколати доирасида маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқувчи органларга маъмурий баённомалар ва ишга оид бошқа ҳужжатлар бир суткадан кечиктирмасдан буюртма хат орқали йўлланади ёки етказиб бериш китоби бўйича топширилади.

101. ДЁН органларига МЖтКнинг 84, 124 ва 211-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тааллуқли бўлиб, уларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўллаш МЖтКнинг 249-моддасига асосан, ДЁН органларининг мансабдор шахслари томонидан ўз ваколатлари доирасида амалга оширилади.

102. Ҳуқуқбузар ишга доир ҳужжатлар билан танишиб чиқишга, изоҳлар беришга, далиллар келтиришга, ўз илтимосини баён этишга, ишни кўриб чиқишда адвокатнинг юридик ёрдамидан фойдаланишга, ўз она тилида сўзлашга ва таржимон хизматидан фойдаланишга, иш юзасидан қабул қилинган қарор устидан шикоят беришга ҳақлидир.

103. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш мазкур ишни кўриб чиқувчи инспекторнинг ўзини таништиришдан бошланади.

Ишни кўриб чиқувчи инспектор қандай иш кўриб чиқилиши лозимлигини, маъмурий жавобгарликка ким тортилаётганлигини эълон қилади, ишни кўриб чиқишда қатнашувчи шахсларга уларнинг ҳуқуқлари ва вазифаларини тушунтиради, маъмурий баённомани ўқиб эшиттиради. Ишни кўриб чиқишда қатнашаётган шахслар тингланади, далиллар ўрганилади ва тушган илтимослар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинади.

104. Инспектор маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш вақтида: маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган-этилмаганлигини, ҳуқуқбузарлик содир этилган вақт ва жойни, мазкур шахс уни содир этишда айбдор ёки айбдор эмаслигини, унинг маъмурий жавобгарликка тортилиш-тортилмаслигини, жавобгарликни енгиллаштирувчи ёки оғирлаштирувчи ҳолатлар бор-йўқлигини, мулкий зарар етказилган-етказилмаганлигини, шунингдек ишни тўғри ҳал этишда аҳамиятга молик бошқа ҳолатларни аниқлаши шарт.

Бунда МЖтКнинг тегишли моддаларида маъмурий жазони кучайтириш назарда тутилган ва такрорийлиги ҳисобга олинадиган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда, маъмурий ишни кўриб чиқаётган инспектор ҳуқуқбузарнинг аввалги ҳуқуқбузарликларининг такрорийлигини ўрнатилган тартибда талабнома орқали аниқлаши шарт.

Бевосита ёнғин келиб чиқишига ва кучайишига (тарқалишига) сабаб бўладиган қоидаларнинг бузилиши (бажармаслик), тақиқланган ишларни бажариш қўпол ҳуқуқбузарликлар ҳисобланади.

105. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқаётганда, содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги тўғрисида ёки МЖтКнинг Махсус қисмидаги моддаларнинг санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ жазо чорасини қўллаш учун асослар борлиги ҳақида хулосага келинган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги ёки енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги, мазкур Йўриқноманинг 15-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилган тақдимнома билан судга юборилади. Тақдимнома идоранинг расмий бланкасида тайёрланади.

Ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги ёки енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги тақдимномада шахснинг маъмурий жавобгарликдан озод қилинишига ёки унга нисбатан енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш кераклигига боис бўлган сабаблар ва асослар баён этилади.

106. Инспектор маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиб, қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

ўз ваколати доирасида қонун ҳужжатларида назарда тутилган жарима миқдорини белгилайди;

ишни юритишни тугатади.

107. Инспектор маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиб,
шу иш юзасидан мазкур Йўриқноманинг 16-иловасига мувофиқ шаклда қарор чиқаради.

Қарорда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак: қарор чиқарган органнинг (мансабдор шахснинг) номи, иш кўриб чиқилган сана, иши кўриб чиқилаётган шахс хусусидаги маълумотлар, ишни кўриб чиқиш пайтида аниқланган ҳолатларнинг баёни, МЖтКнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи моддаси, мазкур маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи норматив ҳужжат, иш юзасидан қабул қилинган қарор.

108. Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни бошлаш мумкин эмас, бошланган иш эса тугатилиши лозим:

маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳодисаси ёки аломати йўқ бўлса;

ҳуқуқбузарликни содир этиш пайтида шахс ўн олти ёшга тўлмаган бўлса;

ҳуқуқбузарликни содир этган шахс ақли норасо бўлса;

ҳуқуқбузарлик зарурий мудофаа ҳолатида ёки охирги зарурат ҳолатида содир этилган бўлса;

амнистия актининг чиқиши, агар у маъмурий жазо чорасини қўллашни бекор қилса;

маъмурий жавобгарликни белгиловчи ҳужжат бекор қилинган бўлса;

ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш пайтига келиб МЖтКнинг
36-моддасида назарда тутилган муддатлар ўтиб кетган бўлса;

маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс хусусида шу факт юзасидан маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги ваколатли орган (мансабдор шахс) қарор чиқарган бўлса ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни тугатиш тўғрисида чиқарилган қарор бекор қилинмаган бўлса, шунингдек мазкур факт юзасидан жиноят тўғрисидаги иш қўзғатилган бўлса;

шахс иши юритила бошланган пайтда вафот этган бўлса.

Маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор ижросини тугатиш учун, инспектор мазкур йўриқноманинг 17-иловасига мувофиқ шаклда қарор чиқаради.

109. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор ишни кўриб чиқиш тугаши биланоқ дарҳол эълон қилинади.

Агар ишни кўриб чиқишда ҳуқуқбузар қатнашмаган бўлса, қарорнинг нусхаси
уч кун ичида ҳуқуқбузарнинг яшаш манзилига юборилиб, бу ҳақда қарорга ёзиб қўйилади.

110. Қарорнинг нусхаси уч кун ичида устидан шу қарор чиқарилган шахсга, шунингдек ўзининг илтимосига кўра жабрланувчига топширилади ёки жўнатилади. Қарорнинг нусхаси олинганлиги ҳақида ҳуқуқбузар ёки жабрланувчи имзо чекиши керак.

Айни вақтда қарорнинг нусхасини олган кундан бошлаб ўн кун ичида қарор устидан юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) ёки маъмурий ишлар бўйича туман (шаҳар) судьясига шикоят бериш мумкинлиги ва уни бажариш тартиби тушунтирилади.

111. Маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб, давом этаётган ҳуқуқбузарлик учун эса - ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан бошлаб бир йилдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин.

Жиноят ишини қўзғатиш рад этилган ёки жиноят иши тўхтатилган бўлса-ю, лекин ҳуқуқбузарнинг ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлса, маъмурий жазо чораси жиноят ишини қўзғатишни рад этиш ёки жиноят ишини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин.

112. Инспекторлар ўзларига берилган ваколатлар доирасида ва фақат хизмат бурчларини бажариб турган пайтлардагина қонунларда назарда тутилган маъмурий жазоларни қўллашлари мумкин.

113. Битта шахс икки ёки ундан ортиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган бўлиб, ҳар бир ҳуқуқбузарлик бўйича алоҳида маъмурий ҳужжатлар расмийлаштирилган тақдирда маъмурий жазо ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун алоҳида-алоҳида қўлланилади.

114. Ҳарбий хизматчилар ва йиғинга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар, шунингдек ички ишлар органлари оддий аскарлар ва бошлиқлар таркибига мансуб шахслар Қоидаларни бузганликлари учун интизом уставларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

Муддатли хизматдаги ҳарбий хизматчиларга жарима солиниши мумкин эмас.

115. Прокуратура ходимлари, судьялар, адвокатлар, депутатлар ва сенаторлар дахлсизлик ҳуқуқига эга бўлиб, уларга маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилмайди. Улар томонидан Қоидалар бузилган тақдирда, чора кўриш учун уларнинг юқори турувчи органларига хат юборилади.

116. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган чет эл фуқаролари
ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Қоидаларни бузганликлари учун умумий асосларда маъмурий жавобгарликка тортиладилар.

Иммунитетга эга бўлган шахсларга нисбатан МЖтКнинг Ўзбекистон Республикаси қатнашчи бўлган халқаро шартномалар ва битимларга зид бўлмаган қисми қўлланилади.

117. МЖтКнинг 313-моддасига мувофиқ ишни кўриб чиқаётган инспектор маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилиши сабаблари ва уларга олиб келган
шарт-шароитларни аниқлаганда, ташкилотлар раҳбарларига ана шу сабаблар
ва шарт-шароитларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш ҳақида тақдимнома киритиши лозим.

4-§. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор

устидан шикоят бериш ва протест келтириш

118. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида устидан шу қарор чиқарилган шахс, жабрланувчи, шунингдек уларнинг қонуний вакиллари ва адвокат томонидан шикоят берилиши мумкин.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор устидан юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) ёки маъмурий ишлар бўйича туман (шаҳар) судьясига, судьянинг маъмурий ишлар бўйича қарори устидан эса туман (шаҳар) суди раисига ёки юқори турувчи судга шикоят берилиши ёки прокурор протест билдириши мумкин.

Шикоят маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қарор қабул қилинган мансабдор шахс орқали ёки бевосита шикоят йўлланган судга юборилади.

Ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қарор чиқарган мансабдор шахс шикоятни олгач, уни уч кун ичида иш билан бирга шикоятни кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган орган (мансабдор шахс)га юборади.

119. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор устидан шикоят шу қарорнинг нусхаси олинган кундан бошлаб ўн кун ичида берилиши мумкин. Мазкур муддат узрли сабаблар билан (касаллик, таътил, хизмат сафари ва ҳ.к.) ўтказиб юборилган тақдирда тегишли тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгач, устидан қарор чиқарилган шахснинг аризасига мувофиқ шикоятни кўриб чиқишга ваколатли бўлган мансабдор шахс томонидан қайта тикланиши мумкин.

120. Белгиланган муддатда шикоят бериш маъмурий жазо қўлланиши тўғрисидаги қарорнинг ижросини шикоят кўриб чиқилгунга қадар тўхтатиб туради.

121. Прокурорнинг протест билдириши маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қабул қилинган қарор ижросини протест кўриб чиқилгунга қадар тўхтатиб туради.

122. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида берилган шикоятни ёки протестни кўриб чиқиб, орган (мансабдор шахс) қуйидаги ҳал қилув қарорларидан бирини қабул қилади:

чиқарилган қарорни ўзгаришсиз, шикоят ёки протестни эса қаноатлантиришсиз қолдиради;

чиқарилган қарорни бекор қилади ва ишни қайта кўриб чиқиш учун юборади;

чиқарилган қарорни бекор қилади ва ишни юритишни тўхтатади;

жазо чорасини кучайтирмаган ҳолда уни маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик тўғрисидаги норматив ҳужжатда назарда тутилган доирада ўзгартиради.

123. Шикоятни ёки протестни кўриб чиқиш натижалари бўйича
ДЁН органининг ваколатли мансабдор шахси мазкур Йўриқноманинг 19-иловасига мувофиқ шаклдаги ҳал қилув қарорини қабул қилади.

124. Агар маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қарор бунга ваколати бўлмаган орган (мансабдор шахс) томонидан чиқарилган бўлса, қарор бекор қилинади ва иш ваколатли орган (мансабдор шахс)га кўриб чиқиш учун юборилади.

125. Жарима солиш тўғрисидаги қарор бекор қилинган тақдирда, ундирилган пул миқдори маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиққан органнинг (мансабдор шахснинг) айбидан қатъи назар Ёнғин хавфсизлиги бошқармалари Молия-иқтисод бўлими (бўлинмаси, гуруҳи)нинг тўлов топшириқномасига асосан тегишли банк томонидан қайтариб берилади.

5-§. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар юзасидан

чиқарилган қарорларни ижро этиш

126. Қонунга хилоф равишда чиқарилганлиги сабабли қарор бекор қилинган тақдирда, ушбу ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилади. Айбдор мансабдор шахсга нисбатан тегишли интизомий чора кўрилиб, у ҳақидаги маълумот маъмурий
иш ҳужжатларига қўшиб қўйилади.

127. Маъмурий жазо қўлланиши тўғрисидаги қарор чиқарилган пайтдан бошлаб ижро этилиши лозим.

Агар маъмурий жазо қўлланиши тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб
уч ой мобайнида ижрога қаратилмаган бўлса (қарор нусхаси ҳуқуқбузарга топширилмаган, суд ижрочисига юборилмаган бўлса ва ҳ.к.), у ҳолда бундай қарор ижро этилмайди. Ушбу ҳолат бўйича хизмат текшируви ўтказилади ва айбдор мансабдор шахсга нисбатан тегишли интизомий чора кўрилиб, бу ҳақдаги маълумот маъмурий
иш ҳужжатларига қўшиб қўйилади.

128. Жарима ҳуқуқбузар томонидан унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмай, бундай қарор хусусида шикоят берилган ёки протест билдирилган тақдирда - шикоят ёки протест қаноатлантирилмаганлиги тўғрисида хабар берилган кундан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмай тўланиши лозим.

Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларнинг мустақил иш ҳақи бўлмаган тақдирда, жарима уларнинг ота-оналари ёки улар ўрнини босувчи шахслардан ундириб олинади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун солинган жарима ҳуқуқбузар томонидан тегишли банкка тўланади. Ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида жаримани ундириб олинишига йўл қўйилмайди.

129. Жарима тўланганлиги ҳақидаги квитанция ёки тўлов топшириғининг нусхаси тақдим этилгач, у маъмурий иш ҳужжатларига бириктириб қўйилади. Жарима тўланганлиги ҳақидаги квитанция ёки тўлов топшириғининг рақами ва санаси маъмурий ҳуқуқбузарликларни ва уларни содир этган шахсларни ҳисобга олиш журналига ёзиб қўйилади.

130. Ҳуқуқбузар жаримани белгиланган муддатда тўламаган тақдирда, жарима солиш ҳақидаги қарор нусхаси жарима пулини унинг иш ҳақи ёки бошқа даромадидан, нафақа ёки стипендиясидан, шахсий мулкидан, шунингдек умумий мулкдаги унинг ҳиссасидан мажбурий тарзда ундириб олиш учун мазкур Йўриқноманинг 19-иловасига мувофиқ шаклдаги хат билан бирга Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг тегишли туман (шаҳар) бўлимларига юборилади. Мазкур хат идоранинг расмий бланкасида тайёрланади.

6-§. Бино (иншоот)нинг, ишлаб чиқариш участкаларининг ишини,

алоҳида хоналардан, асбоб-ускуналардан ва бошқа агрегатлардан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш

131. Текширув мобайнида объектда ёнғин келиб чиқишига, тарқалишига олиб келувчи ёки уни бартараф этишни қийинлаштирувчи ва (ёки) одамларнинг хавфсизлигига таҳдид солувчи ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилиши аниқланган ҳолларда, инспектор томонидан ўз ваколатлари доирасида ушбу Йўриқноманинг
20-иловасига мувофиқ расмийлаштириладиган бинолар, иншоотлар, алоҳида ишлаб чиқаришлар ва хоналардан фойдаланишни, айрим ёнғин хавфига қарши ишларни олиб боришни қисман ёки бутунлай тўхтатиб қўйиш ҳақидаги қарорни чиқаради.

Тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлмаган объектларда қарорни амал қилиш муддати бундай қарорни қабул қилиш учун асос бўлган камчиликлар тўлиқ бартараф этилгунга қадар.

Тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектларда эса, қарорнинг амал қилиш муддати 10 иш кунидан ошмаслиги керак. Ушбумуддат тугагандан сўнг қарор
ўз кучини йўқотган ҳисобланади.

Агарда, тадбиркорлик субъектида ўрнатилган тартибда назорат тартибидаги текшириш ўтказиш вақтида, режали текширув натижаси бўйича тақдим этилган бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмадаги ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилиши ҳолатлари бартараф этилмаганлиги аниқланса, объектнинг фаолиятини тўхтатиш ёки бекор қилиш бўйича чора-тадбирлар кўриш учун тегишли ҳужжатлар, иқтисодий (хўжалик) судларида суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ, иқтисодийсудига юборилади.

Тадбиркорлик субъектида ўрнатилган тартибда назорат тартибидаги текшириш ўтказиш вақтида, режали текширув натижаси бўйича тақдим этилган бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмадаги айрим тадбирларнинг бажариш муддати келмаган бўлса, бу ҳақида назорат тартибидаги текширув далолатномасига ёзув киритилади. Шунингдек, тадбиркорлик субъекти раҳбарини тадбирлар (камчиликлар) ёзма кўрсатмада белгиланган муддатда бажарилиши ҳамда бажарилгандан сўнг 7 кун ичида ДЁН органига камчиликлар бажарилганлиги тўғрисида хабар берилиши, ушбу талаб бажарилмаган тақдирда объектнинг фаолияти ўрнатилган тартибда хўжалик суди томонидан тўхтатилиши ёки бекор қилиниши ҳақида огоҳлантирилади.

132. Қарорнинг бир нусхаси объект раҳбарига, якка тартибдаги тадбиркорга (ёки уларнинг вакилларига) тузилган куни имзо орқали топширилади.

Объект раҳбари қарорнинг нусхасини олганлиги ҳақида имзо қўйишдан бош тортган тақдирда, қарор унга почта хизмати орқали юборилади ва топширилганлиги ҳақида билдириш хати НКИда қоладиган қарорнинг иккинчи нусхасига қўшиб қўйилади.

Қарорлар, ушбу Йўриқноманинг 21-иловасига мувофиқ юритиладиган қарорларни ҳисобга олиш Журналида ҳисоб рўйхатидан ўтказилади.

Қарор пломбалаш ёки муҳрлаш йўли билан ижрога қаратилиб, бажарилганлиги ҳақида қарорнинг бланкасига белги қўйилади.

Қарор, фақат уни чиқарган ёки юқори турувчи ДЁН органи мансабдор шахси ёхуд суд томонидан ўзгартирилиши мумкин.

133. Текширув мобайнида объектда ёнғин келтириб чиқариш хавфи остида бўлган асбоб-ускуналар ва бошқа агрегатлар аниқланган тақдирда, улардан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ҳақидаги баённома ушбу Йўриқноманинг 22-иловасига мувофиқ расмийлаштирилади.

Баённома бинонинг, иншоотнинг ёки ишлаб чиқаришни фаолиятини тўлиқ тўхтатиб қўйишга олиб келмайдиган холларда тузилади.

Баённома тузилиши биланоқ ижрога қаратилади, унинг бир нусхаси тузилган куни объектнинг раҳбарига, якка тартибдаги тадбиркорга, фуқарога (ёки уларнинг вакилларига) топширилади, сўнг ушбу Йўриқноманинг 23-иловасига мувофиқ юритиладиган баённомаларни ҳисобга олиш Журналида ҳисоб рўйхатидан ўтказилади.

134. Қарорлар ва баённомалар бўйича ишга (ишлатишга) ёки камчиликларни бартараф этиш учунрухсат бериш ҳақидаги қарор ДЁН органи бошлиғи томонидан объектлар раҳбарлари, якка тартибдаги тадбиркорлар, фуқароларнинг (ёки уларнинг вакилларининг) ёзма мурожаатларига асосан қабул қилинади, бунда инспектор томонидан ДЁН органи бошлиғининг топшириғига асосан ушбу Йўриқноманинг 24-иловасига мувофиқ қарор расмийлаштирилиб, бир нусхаси объектнинг раҳбарига, якка тартибдаги тадбиркорга, фуқарога (ёки уларнинг вакилларига) топширилади ҳамда қарорларни ёки баённомаларни ҳисобга олиш Журналларига тегишли белги қўйилади.

10-боб. Ёнғин юзасидан текширув

135. Ёнғин юзасидан текширув ишларини олиб боришда инспекторлар Жиноят-процессуал кодекси ҳамда ушбу Йўриқномага амал қиладилар.

136. ДЁН органлари томонидан ҳар бир ёнғин юзасидан текширув ўтказилади.

137. Ёнғин юзасидан текширув ишлари ДЁН органининг буйруғи билан инспекторларга юклатилади ёки уларнинг хизмат вазифаларида кўрсатилади.

138. Ёнғин юзасидан текширувлар 10 суткадан кечиктирилмаган муддатда ўтказилади. Ушбу муддатга ёнғинга оид аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотларни қабул қилиб олинган вақтдан, то жиноят ишини қўзғатиш ёки ишни қўзғатишни рад қилиш ҳақида ёхуд ариза ёки хабарни терговга тегишлилигига қараб юбориш ҳақида (ҳудудий жиҳатдан тегишлилик) қарор қабул қилингунгача бўлган вақт ҳисобланади.

Алоҳида ҳолларда, текширув муддати қуйидаги ҳолатлардан бири мавжуд бўлган тақдирда, инспекторнинг (ДЁН органи бошлиғининг) асослантирилган қарорига кўра прокурор томонидан бир ойгача узайтирилиши мумкин:

ўтказиш учун кўп вақт талаб қиладиган экспертиза, хизмат текшируви, ҳужжатли тафтиш ёки бошқа текширув тайинланган бўлса;

олис жойларда бўлган ёки чақирувга биноан ҳозир бўлишдан бўйин товлаётган шахслардан тушунтиришлар талаб қилиб олиш зарур бўлса;

янги ҳолатлар аниқланиб, уларни қўшимча тарзда текширмасдан туриб қарор қабул қилишнинг имкони бўлмаса.

139. Давлат ва жамоат биноларида, йирик, шунингдек, инсонлар оммавий бўладиган объектларда содир бўлган ва қасддан ўт қўйилганлиги тахмин қилинган ҳамда инсонларни ҳалок бўлиши ёки кўп миқдорда моддий зарар келтирилган ёнғинлар ҳақида инспектор ёки ёнғин ўчириш раҳбари зудлик билан воқеа содир бўлган жойга
тергов-тезкор гуруҳини чақириш мақсадида ички ишлар органи ва прокуратурани хабардор қилишга мажбурдир.

140. Ёнғин содир бўлган жойга тергов-тезкор гуруҳи келганидан кейин инспектор терговчининг алоҳида тергов ҳаракатлари бўйича (ёнғиннинг бошланган жойи
ва сабабини, қасддан ўт қўйиш изларини топишда, ёнғинга алоқаси бўлган техник
ва бошқа ҳужжатларни олишда, ёнғиннинг содир бўлиш сабаби ва ривожланишга олиб келган шароитларни аниқлашда, ёнғинга қарши воситаларнинг ҳолати ва созлигини текширишда, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун берилган талаблар ва бошқаларни маъмурият, ташкилот, объект томонидан бажарилиши даражасини аниқлаш мақсадида воқеа жойини кўздан кечириш жараёнида иштирок этади) топшириқларини бажаради.

141. Ёнғин юзасидан текширув давомида инспекторлар қуйидагиларни аниқлайдилар:

ёнғин бошланган вақт, жой, унинг ривожланиши ва ўчирилиши тўғрисидаги маълумотларни;

ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби, айбдор шахслар ва уларнинг жавобгарлик даражасини кўрсатувчи шароитларни;

ёнғинда ҳалок бўлганлар ва тан жароҳати олганларнинг мавжудлигини, ёнғиннинг ўзига хос бошқа оқибатларини;

ташкилот, объектнинг ёнғингача бўлган ёнғинга қарши ҳолати ва уларни ёнғин билан боғлиқ бўлган сабаб-оқибат боғланишлари ҳамда ёнғиннинг тарқалиши ва юзага келган оқибатларини;

ёнғиннинг келиб чиқиш ва ривожланишига имкон туғдирган сабаб ва шароитларни.

142. Ёнғинни келиб чиқиш ҳолатларини текшириш жараёнида инспектор қуйидаги хизмат ҳужжатларини тузади ва (ёки) талаб қилиб олади:

ёнғин ҳақидаги далолатнома, ёнғин бартараф этилгандан сўнг бир сутка давомида ушбу Йўриқноманинг 25-иловасига мувофиқ икки нусхада тузилади ва ёнғиндан сақлаш хизмати вакили бошчилигидаги камида 3 нафар шахсдан иборат комиссия томонидан имзоланади;

воқеа (ёнғин) содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомаси, ушбу Йўриқноманинг 26-иловасига мувофиқ расмийлаштирилади;

ёнғин жойининг чизмаси, ушбу Йўриқноманинг 27-иловасига мувофиқ расмийлаштирилади – чизмада: ўлчамлари кўрсатилган ҳолда бино ва хоналарнинг
режа-чизмаси, иситиш мослама, печь, газ ускуналарни ва бошқа жиҳозларни режада жойлашиши, ёнғин ўчоғи, алангадан зарар кўрган майдон, ҳалок бўлганларнинг топилган жойи, қулаб тушган қурилмаларнинг майдони, алангани тарқалиш йўллари ва йўналиши, тутундан зарар кўрган майдон, дунё томонлари, шамол йўналиши, ориентирлар (кўча, электрузатиш тармоқлари ва бошқа), ёнғин жойига ёнма-ён жойлашган бино
ва қурилмалар, зарур ҳолларда электртаъминоти, вентиляция ва бошқа шартли белгилар кўрсатилади. Ёнғин жойининг чизмаси битта нусхада тузилиб, инспектор ҳамда текширув ишининг оқибатидан манфаатдор бўлмаган камида икки нафар вояга етган холислар томонидан имзоланади;

гувоҳлар, ёнғинни тасодифан кўрганлар, жабрланувчилар, айбдор шахслар, ёнғинни ўчиришда қатнашганлар, ёнғин содир бўлган объект ходимларининг тушунтириш хатлари, ушбу ҳужжатлар Йўриқноманинг 28-иловасига мувофиқ расмийлаштирилади;

ашёвий далилларни олиш далолатномаси, текширув ўтказаётган шахс томонидан эркин равишда тузилиб, холислар томонидан имзоланади. Барча ашёвий далиллар
ва уларни олиш жойлари воқеа (ёнғин) жойини кўздан кечириш баённомаси ёки ашёвий далилларни олиш махсус баённомасида батафсил тавсифланади. Намуналар олинган барча нуқталар ёнғин жойининг чизмасида белгиланади ва зарур ҳолларда қисқа шарҳланади;

мутахассислар хулосалари (электрик, кимёгар ва бошқалар);

ёнғин хавфсизлиги мутахассисининг ёнғиннинг тахминий сабаби ҳақидаги хулосаси, ушбу Йўриқноманинг 29-иловасига мувофиқ ДЁХХнинг тегишли ходимлари томонидан тузилади. Унда ёнғиннинг тахминий сабабини кўрсатувчи ҳолат
ва жиҳатларини ҳамда бошқа сабабларни ёнғинга таалуқли бўлмаганлиги мантиқий исботланади. Ёнғиннинг тахминий сабаби фуқароларнинг тушунтиришларига, ёнғин ўчоғининг аломатларига, ёнғинни тарқалиш хусусиятларига, тегишли мутахассисларнинг хулосаларига, ашёвий далиллар ва бошқаларга асосланган бўлиши лозим.

Корхона ва ташкилотларда содир бўлган ёнғинни текшириш давомида инспектор объект раҳбариятидан қуйидаги ҳужжатларни талаб қилиб олиши шарт:

ёнғинни текшириш ва моддий зарарни аниқлаш бўйича комиссия тузиш ҳақидаги буйруқ нусхасини;

ёнғинни текшириш бўйича идоравий далолатномани;

ёнғиндан келтирилган зарар миқдорини тасдиқловчи ҳужжатни.

Юқорида кўрсатилган материаллардан ташқари ёнғин содир бўлган объектларнинг раҳбарлари ва ишчилари томонидан тузилган керакли техник ва хизмат ҳужжатлари, шунингдек бошқа ҳужжатлар ҳам сўралади.

Ёнғин юзасидан текширув бўйича ушбу Йўриқноманинг 30-иловасига мувофиқ «Ёнғин юзасидан иш» юритилади ва унда текширувда тўпланган барча материаллар жамланади.

143. Ёнғинларни текширув натижаларига кўра, инспектор томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

жиноят ишини қўзғатиш ҳақида;

жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақида;

ариза ёки хабарни терговга тегишлилигига қараб юбориш ҳақида.

144. Жиноят аломатлари ва Жиноят кодексида назарда тутилган оқибатлар мавжуд бўлмаса, ушбу Йўриқноманинг 31-иловасига мувофиқ жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор чиқарилади ва ДЁН органи раҳбари томонидан тасдиқланади.

145. Ёнғин юзасидан жиноят ишини қўзғатишни рад қилинганда, қарор чиқарган инспектор ушбу Йўриқноманинг 32-иловасига мувофиқ хабарномани расмийлаштириб, ёнғин содир бўлган объектнинг маъмурияти ёки фуқаролар (жабрланувчилар)га юборади (тақдим этади). Бунда уларга қарор устидан шикоят қилиш ҳуқуқи ва тартиби тушунтирилиши лозим. Жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақидаги қарорнинг кўчирма нусхаси прокурорга юборилади.

146. Ҳар бир юритилган «Ёнғин юзасидан иш» тикилган ва варақлари рақамланган бўлиши лозим. Ёнғин ишидаги барча материалларга ушбу Йўриқноманинг 33-иловасига мувофиқ рўйхат тузилиб, ишнинг биринчи бетига тикиб қўйилиши лозим.

147. Ёнғинлар юзасидан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақидаги қарорлар ҳамда жиноят ишларининг сонлари Ёнғинларни ҳисобга олиш журналининг тегишли графасида кўрсатилади.

148. Жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақидаги қарор ва ёнғинлар юзасидан тўпланган барча материаллар инспекторлар томонидан рўйхатга ва ҳисобга олиниб, маҳаллий ДЁН органларида белгиланган тартибда ва муддатларда сақланади.

149. Жабрланувчилар ёки уларнинг қонун ҳужжатлари билан ваколат берилган шахсларининг, ёнғин юзасидан текширув материаллари билан танишиш ва ундан зарур маълумотларни ёзиб олиш, материаллар ва ҳужжатлардан ўз ҳисобидан кўчирма нусхалар олиш ёки бошқа шаклда маълумотларни қайд этиб олиш бўйича берган сўровнома ёки мурожаатига кўра, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

150. Жиноят аломатлари мавжуд бўлган ёнғинлар юзасидан жиноят ишини қўзғатиш учун, инспектор томонидан тўпланган текширув материалларини терговга тегишлилиги бўйича ўтказиш мақсадида уларни ушбу Йўриқноманинг 34-иловасига мувофиқ кузатув хати билан таалуқли тергов органи бошлиғи номига юборилади.

151. Ёнғин юзасидан иш тергов органларига юборилгандан сўнг, инспектор
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига асосан терговчи ва суриштирувчига процессуал ҳаракатларни бажаришида кўмаклашади ва якуний қарор қабул қилингунга қадар мазкур жараённи кузатиб боради. Терговчи ва суриштирувчининг барча топшириқлари инспекторга терговга қадар текширувни амалга оширувчи (ДЁН) органининг бошлиғи орқали етказилади.

152. Ёнғиндан сақлаш хизмати чақирилмаган ёнғин бўйича объект маъмурияти, фуқаро (жабрланувчи)лар томонидан келиб тушган ариза ёки хабар (оғзаки ёки ёзма), ёнғин содир бўлган ҳудуддаги ички ишлар органида белгиланган тартибда қайд қилиниши лозим.

Туман (шаҳар) хизмат қилиш ҳудудидан ташқарида содир бўлган ёнғин тўғрисида ариза ёки хабар келиб тушган тақдирда, ДЁН инспектори томонидан ариза ёки хабарни ҳудудий тегишлилигига қараб юбориш масаласи ҳал қилинади. Ёнғин тўғрисидаги келиб тушган ариза (хабар) ушбу Йўриқноманинг 35-иловасига мувофиқ расмийлаштириладиган кузатув хати билан кейинги текширув ҳаракатларини олиб бориш учун ёнғин содир бўлган ҳудуддаги ички ишлар органига юборилади.

11-боб. Ёнғинларни давлат статистик ҳисобга олиш

154. Ёнғинларни ва уларнинг оқибатларини ҳисобга олиш қонун ҳужжатларига мувофиқ ёнғинларнинг сабаблари ва келиб чиқиш шароитларини таҳлил қилиш, аҳоли турар жойлари ва объектларнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолатини баҳолаш, ёнғинларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, шунингдек ёнғинларни ўчиришга шароитлар яратиш мақсадида олиб борилади.

155. Ёнғин ҳақидаги далолатнома, юридик ва (ёки) жисмоний шахсларнинг аризаларига ҳамда таққослаш далолатномаларига асосан, ДЁН органлари ёнғинлар
ва уларнинг оқибатлари ушбу Йўриқноманинг 36-иловасига мувофиқ Ёнғинларни ҳисобга олиш журналида қайд этилади. Журналда ҳар йилнинг биринчи кунидан охирги кунига қадар кетма-кетликда ёнғинлар рақамланади.

156. Ёнғин ва унинг оқибатларини автоматлаштирилган компьютер дастурига киритиш мақсадида ёнғинни текшириш материалларига асосан инспектор томонидан ўрнатилган тартибда ёнғинни ҳисобга олиш варақаси тўлдирилади ва унга ёнғинларни ҳисобга олиш журналига мувофиқ рақам берилади.

157. Ёнғинларни ҳисобга олиш варақасини тўлдириш ва юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг буйруғи билан тасдиқланган ёнғинни ҳисобга олиш варақасини тўлдириш ҳақидаги Йўриқномага асосан белгиланади.

158. Ёнғинларни ҳисобга олиш ишларини юритиш ва Ёнғинларни ҳисобга олиш журналини тўлдириш ҳамда ёнғинларни ҳисобга олиш варақаларидан маълумотларни автоматлаштирилган компьютер дастурига киритиш ишлари ДЁН органининг буйруғи билан ёки хизмат вазифаларида кўрсатилган ҳолда аниқ бир ходимга юклатилади.

159. Давлат статистик ҳисобга олиш натижалари бўйича масъул ходим томонидан ҳар ойда ёнғин ва уларнинг оқибатлари ҳақида ахборот-статистик маълумотнома тайёрланади.

160. ДЁН органлари ахборот-статистик маълумотномаларга асосан барча ёнғинлар ва уларнинг оқибатларини таҳлил қилиб боришлари керак.

161. Таҳлиллар ойлик, чорак, ярим йиллик, йиллик ва бир неча йиллик қилиниб тайёрланади. Шунингдек республика, вилоят, шаҳар ва туманларда ёнғинларнинг кунлик тезкор кузатуви олиб борилади.

Таҳлиллар жойлардаги демографик, иқлим, ўзгаришлар ва бошқа шароитларнинг ёнғинлар вазиятига таъсирини ҳисобга олган ҳолда олиб борилиб, ёнғинларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва иш режаларига киритиш билан тугатилади.

Ёнғинлар таҳлили жараёнида ёнғин хавфсизлиги хизматининг ишига салбий таъсир кўрсатаётган сабаб ва шароитлар аниқланади, ёнғинни олдини олиш ишларини ва ёнғин хавфсизлиги қисмлари фаолиятининг турли томонлари баҳоланади, профилактик ва тезкор-тактик фаолият кўрсатишнинг мукаммаллаштириш йўллари кўрсатилади.

Ёнғинлар статистикасининг таҳлили жадвал, диаграмма ва бошқалар ёрдамида ёритилади.

162. ДЁН органлари кундалик фаолиятида объектларда ёнғин профилактика ишларини, ёнғинга қарши тарғиботни амалга оширишда, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда ташкилотлар билан уларга тегишли объектларнинг ёнғинга қарши ҳимоясини кучайтириш масалалари бўйича ҳамкорлик қилишда ёнғинлар таҳлилининг натижаларидан фойдаланишлари лозим.

163. Катта ва ўзига хос ҳамда инсонларни ҳалок бўлиши, шунингдек бошқа оғир оқибатлар билан боғлиқ содир бўлган ёнғинлар тўғрисидаги маълумотларни ёнғинга қарши тарғибот ва ташвиқот ўтказиш учун маълумот тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар ИИБ ва Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБлар томонидан шаҳар ва туман ЁХБларга юборилади.

12-боб. Ёнғинга қарши тарғибот

164. Аҳоли орасида ёнғинга қарши тарғибот қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:

жамиятни оммавий ахборот воситалари (бундан буён матнда ОАВ деб юритилади) орқали ёнғин хавфсизлиги муаммолари ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш йўллари ҳақида хабардор қилиш;

ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини тарғиб қилиш бўйича кино-видеофильмлар, видеороликлар, реклама маҳсулотлари (плакатлар, буклетлар, конвертлар, открыткалар, календарлар, сувенирлар ва б.), махсус адабиётлар ва кўргазмали агитацияни бошқа турларини ДЁН органлари фаолиятини ташкил этиш учун ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида шартномалар асосида ишларни амалга оширадиган ва хизматлар кўрсатадиган ташкилотлар билан ҳамкорликда яратиш (ишлаб чиқиш) ҳамда юқорида санаб ўтилган маҳсулотларни тарқатиш;

муайян мавзуга бағишланган кўргазмалар, кўриклар ва конференциялар ўтказиш, ёнғинга қарши йўл-йўриқлар ва маслаҳатлар берилишини, шунингдек аҳоли билан учрашувлар ўтказилишини ва ёнғин-техник марказларига ташриф буюрилишини ташкил этиш.

165. ДЁН органлари томонидан ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини тарғиб қилиш ишлари бепул амалга оширилади.

166. Инспекторлар ёнғин хавфсизлиги масалалари бўйича чиқишлар қилиш имкониятидан турли мажлисларда, маҳаллаларда, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидаги йиғилишларда, конференцияларда ва ижтимоий-оммавий тадбирларда фойдаланишлари лозим.

Ушбу чиқишларида содир бўлаётган ёнғинлар таҳлилидан, ўзига хос ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилиши ҳолатларидан, ёнғинларни олдини олиш ва ўчириш бўйича ижобий ишларнинг мисолларидан фойдаланиш лозим.

167. Ҳудудий ДЁН органлари томонидан ёнғин хавфсизлиги масалалари бўйича намунали суҳбат ва маъруза матнлари ишлаб чиқилиб, маҳаллий ДЁН органларига юборилиши лозим. Ушбу намунали суҳбат ва маъруза матнлари маҳаллий ДЁН органлари томонидан аниқ мисоллар ва содир бўлган воқеалар билан тўлдирилади ва хизмат жараёнида фойдаланилади.

168. Ҳудудий ДЁН органлари ойига камида бир маротаба ёнғин хавфсизлиги мавзусида марказий, маҳаллий ва объектлардаги теле ва радиоканаллар орқали чиқишлар қилинишини, шунингдек даврий босма нашрларда мақолалар чиқарилишини таъминлаши шарт.

169. Маҳаллий ДЁН органлари ҳар ойда радиоканаллар ва объектлардаги радио тармоқлари орқали чиқишлар ва эшиттиришлар ҳамда кабель телевидениеси орқали видеороликлар ва титрлар намойиш қилишини, шунингдек туман (шаҳар) кўп тиражли босма нашрларда мақолалар чиқарилишини ташкил қилиши керак.

Нутқ ва мақола матни ДЁН органи раҳбари томонидан тасдиқланади.

Қуйидагилар билан боғлиқ ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масалалари
ОАВда чиқишларнинг мажбурий мавзулари бўлиши лозим:

ёнғин хавфи юқори бўлган даврнинг бошланиши;

қишлоқ хўжалиги тадбирларига тайёргарлик кўрилиши ва уларни ўтказилиши;

хафтанинг ҳар чорашанба куни ёнғинлар профилактикаси куни тадбири ўтказилиши;

давлат ва диний байрамларни ўтказилиши;

ўқув йили бошланишига тайёргарлик кўрилиши;

болаларнинг олов билан ўйнашларини олди олиниши;

уй-рўзғорда ёнғин хавфсизлиги талабларини тушунтириш ва бошқалар.

170. Уй-жой секторида ва одамлар оммавий бўладиган жойларда аҳоли билан учрашувлар ўтказилиши ёнғин техникаларини кўргазмаси, ёнғин ўчириш услубларини намойиш этиш ва ёнғин ўчириш амалий спорти бўйича спортчиларни чиқишлари билан бирга амалга ошириш мақсадга мувофиқ. Уй-жой секторида аҳоли билан учрашувлар ўтказиш даврийлиги ёнғинлар вазиятидан келиб чиқиб режалаштирилади.

Уй-жой секторида ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини тарғиб қилишга заруриятга қараб, ДЁХХ ҳарбийлаштирилган ва касбий қисмларининг барча шахсий таркиби жалб қилинади.

13-боб. ЁҚТҲВни монтаж қилиш, таъмирлаш ва фойдаланиш соҳасида бажарилаётган ишлар (хизматлар) сифати устидан назорат

171. Объектнинг ЁҚТҲВ рўйхатига автоматик ёнғин сигнализацияси ва ўчириш қурилмалари, ёнғин тўғрисида хабарловчи техник воситалари, тутунга қарши ҳимоя қурилмалари, ёнғиндан сақловчи клапанлар, эвакуация ёриткичлари ва оловдан ҳимоя қилиш воситалари киради.

172. ЁҚТҲВни монтаж қилиш ишлари, уларга техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва ишчи ҳолатда тутилиши бўйича кўрсатилаётган хизматлар сифатининг назорати инспекторлар томонидан объектларни фойдаланишга қабул қилишда ва уларни текширишда ҳамда кўрикдан ўтказиш жараёнида қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

ЁҚТҲВни фойдаланишга қабул қилишда;

ЁҚТҲВдан фойдаланиш жараёнида.

173. ЁҚТҲВ фойдаланишга қабул қилиш ишлари, шаҳарсозлик меъёрлари
ва қоидалари ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланган меъёрий-техник ҳужжатлар талабларига мувофиқ амалга оширилади.

Қабул қилиш ишлари, буюртмачи-ташкилот раҳбарининг буйруғига асосан ташкил этилган ишчи комиссия томонидан амалга оширилади.

Комиссия таркибига асосан қуйидаги вакиллар киритилади:

буюртмачи (комиссия раиси);

монтажчи ташкилот;

ДЁН инспектори ва бошқа мутахассислар.

ЁҚТҲВни фойдаланишга қабул қилиш жараёнида инспектор ушбу Йўриқноманинг 75-бандида санаб ўтилган тадбирларни бажарилишини текширади.

ЁҚТҲВни фойдаланишга қабул қилиш жараёнида ишчи комиссия томонидан ҳар бир ҳолатга аниқ бир синов методи белгилаб олинади.

Агар ЁҚТҲВ фойдаланишга қабул қилиш жараёнида меъёрий-техник ҳужжатлар талаблари бузилганлиги ёки лойиҳа қарорларидан оғишлар ва ўрнатилган
ЁҚТҲВ фойдаланишга тайёр эмаслиги аниқланса, инспектор далолатномани имзоламайди, аммо комиссия раҳбарига асосланган камчиликлар рўйхатини ёзма равишда тақдим этади.

174. ЁҚТҲВ мавжуд объектларни текшириш ва кўздан кечириш жараёнида инспектор ушбу Йўриқномани 37-бандида санаб ўтилган тадбирлардан ташқари қуйидагиларни текширади:

меъёрий-техник ҳужжатларда ўрнатилган ҳажмда ЁҚТҲВ синовлардан ўтганлиги тўғрисидаги далолатномалар мавжудлигини;

ЁҚТҲВга тегишли зарур техникавий ҳужжатлар мавжудлигини;

техник хизмат кўрсатиш ва режавий-профилактик таъмирлаш ишларининг сифатини ёки улар олиб борилмаганлигини;

ЁҚТҲВнинг, ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги меъёрий-техник ҳужжатларда белгиланган тартибда, иш қобилиятини.

175. ЁҚТҲВни қабул қилиш ва ҳолатининг назорати натижалари, ушбу Йўриқноманинг 37-иловасига мувофиқ юритиладиган фойдаланишга қабул қилинган ЁҚТҲВ ҳисобга олиш ва уларни объектлардаги ҳолатини назорати журналида қайд қилинади. Журнални юритишни олиб бориш ДЁН органининг аниқ мансабдор шахсига буйруқ билан юклатилади.

ЁҚТҲВ қабул қилиш ва ҳолатининг назоратини амалга оширувчи инспекторлар журнални ўз вақтида тўлдиришлари мажбур, журнални юритилишига жавобгар шахс эса камида бир ойда бир марта «Фойдаланишга қабул қилинган ЁҚТҲВ ҳисобга олиш
ва уларни объектлардаги ҳолатини назорати журнали»ни тўғри тўлдирилишини текширади.

ДЁН юқори турувчи органлари томонидан объектлардаги ЁҚТҲВ фойдаланишга қабул қилиш ва ҳолатини назорат қилиш бўйича қуйи тизим ДЁН органларининг иш фаолияти:

қурилиши тугалланган (реконструкция) қилинган объектлар;

мулкчилик шаклидан қатъий назар фаолият юритаётган объектлар;

ўта муҳим ва тоифаланган объектлар бўйича йиллик ва ярим йиллик учун алоҳида умумлаштирилади ва таҳлил қилиб келади.

ЁҚТҲВ қабул қилиш далолатномаси ва унга боғлиқ бўлган ҳужжатлар объектнинг НКИга тикилади.

14-боб. Қонун ҳужжатларига мувофиқ фаолиятнинг айрим турларини лицензиялашда ва хизматларни сертификатлашда

ДЁН органларининг иштироки

176. Юридик шахс (лицензия даъвогари)нинг аризаси ёки лицензия (сертификат) берадиган органларнинг мурожаатлари асосида ДЁН органи инспектори аризада кўрсатилган манзилда жойлашган объектга чиқиб, унинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида мазкур объектнинг худуди, бино ва иншоотларини кўрикдан ўтказади.

177. Инспектор объектнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигига баҳо бериш учун, юридик шахс (тадбиркорлик субъекти) давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги, ижара шартномаси (агар тадбиркорлик субъекти бино, иншоот ёки хонани ижарага олган бўлса), лойиҳа ҳужжатлари, ёнғин хавфсизлигига жавобгар шахсларни тайинлаш ҳақидаги буйруқ нусхаси, объектнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолатини белгиловчи бошқа ҳужжатлар билан танишишга ва улардан нусха олишга ҳақли.

178. Ҳужжатлар билан танишиш ва кўрик якуни бўйича икки нусхада далолатнома тузилиб, унда кўрик натижалари, шу жумладан ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича аниқланган камчиликлар кўрсатилади ва бир нусхаси мурожаат этган тадбиркорлик субъекти раҳбарига ёки унинг вакилига нусхасига имзо қўйдириш орқали топширилади.

179. Тузилган далолатнома асосида объектнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги ҳақида хулоса тузилади. Ёнғин хавфсизлиги талаблари бажарилмаган (тўлиқ бажарилмаган) холатда мурожаат этган шахсга объект ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ эмаслиги ҳақида хулоса тақдим этилади.

180. Хулоса ДЁН органининг расмий бланкасида тайёрланиб, мазкур орган раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланади ва мурожаат этган юридик шахс (тадбиркорлик субъекти)га топширилади ёки лицензия (сертификат) берадиган ваколатли органга электрон почта орқали юборилади.

181. Берилган хулосалар ушбу Йўриқноманинг 38-иловасига мувофиқ юритиладиган объектнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги (мувофиқ эмаслиги) ҳақида берилган хулосаларни хисобга олиш журналида ҳисоб рўйхатидан ўтказилади.

182. Далолатнома ва хулоса нусхалари объектнинг НКИда сақланади.

15-боб. Ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилиши бўйича

мурожаатларни ҳамда ДЁН органлари мансабдор шахсларининг

ҳаракат (ҳаракатсизлиги) ёки қарорлари устидан

шикоятларни кўриб чиқиш

183. Ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилиши бўйича мурожаатлар ҳамда
ДЁН органлари мансабдор шахсларининг ҳаракат (ҳаракатсизлиги) ёки қарорлари устидан шикоятлар, ўрнатилган тартибда мажбурий рўйхатдан ўтказилиши лозим.

184. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, зиммасига мурожаатларни кўриб чиқиш вазифаси юклатилган ДЁН органининг мансабдор шахслари томонидан кўриб чиқилади.

185. Жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар ёки юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёхуд улар ҳақида ёлғон маълумотлар кўрсатилган, шунингдек имзо (электрон рақамли имзо) билан тасдиқланмаган ёзма мурожаатлар аноним деб ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди.

186. Агарда мурожаатнинг матнини ўқиб бўлмаса, улар бўйича жавоб хати юборилмайди, фақат бу ҳақида муаллифга (унинг фамилияси ва манзили аниқ бўлса) хабар берилади.

ДЁН органи мансабдор шахсларининг ҳаётига, соғлиғига, мол-мулкига, шунингдек уларнинг оила аъзоларига таҳдид солувчи, цензура талабларига жавоб бермайдиган
ёки ҳақоратли ибораларни ўз ичига олган мурожаатлар олинганда, ДЁН органи ушбу мурожаатни ундаги саволлар мазмуни бўйича жавобсиз қолдиришга ва ушбу ҳолат ҳақида Прокуратура органларига хабар беришга ҳақли.

187. Агарда мурожаатда бу борада муаллифга аввалги мурожаатлари бўйича бир неча бор ёзма жавоб хатлари юборилган саволлар бўлиб, янги саволлар ёки ҳолатлар кўрсатилмаган бўлса, ДЁН органи раҳбари (унинг ўринбосари) навбатдаги мурожаатни асоссизлиги бўйича қарор қабул қилишга ва ушбу масала бўйича муаллиф билан ёзишмани тугатишга ҳақли. Ушбу шарт охирги ва аввалги мурожаатлар битта
ДЁН органига келиб тушган тақдирда қўлланилади. Бундай қарор ҳақида муаллиф хабардор қилинади.

188. Тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектларда ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилиши ҳолатлари бўйича бошқа юридик ёки жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнида тадбиркорлик субъекти фаолиятида ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, текшириш ўтказиш зарурати туғилса, бу ҳақидаги маълумотлар прокуратура органларининг махсус электрон ахборот тизимига киритилади ва ўрнатилган тартибда текшириш ўтказилади.

189. ДЁН органлари:

мурожаатни холисона, ҳар томонлама ва ўз вақтида, заруриятга қараб жойига чиққан ҳолда ва муаллиф ёки унинг вакили иштирокида қўриб чиқилишини таъминлайдилар;

мурожаатни кўриб чиқиш учун зарур бўлган ҳужжатларни ва материалларни бошқа давлат органларидан, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларидан ва бошқа мансабдор шахслардан сўраб олишга ҳақлидирлар;

мурожаатни кўриб чиқиш натижаси бўйича аризачиларнинг бузилган ҳуқуқларини, эркинликларини ва қонуний манфаатларини ҳимоялашга ёки тиклашга қаратилган чораларни қўллайдилар. Мурожаатда келтирилган саволлар мазмуни бўйича ёзма жавоб хати берадилар.

190. Шикоятни кўриб чиқиш натижаси бўйича ДЁН органи:

ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилиши ҳолати тасдиқланганлиги
ёки тасдиқланмаганлигини белгилайди;

шикоят юзасидан қарорни ёки мансабдор шахсларнинг ҳаракат (ҳаракатсизлик)ларини қонуний ёки ноқонунийлигини аниқлайди. Ноқонуний деб топилган тақдирда, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш мақсадида қўлланилиши лозим бўлган чора-тадбирларни белгилайди.

191. Мурожаат бўйича жавоб хати ДЁН органи раҳбари (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади ва мурожаатда кўрсатилган почта манзилига юборилади.

192. Мурожаатда кўрсатилган ёнғин хавфсизлигига тааллуқли саволларга жавоб берилиб, тегишли чора-тадбирлар кўрилган ва муаллифга қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ёзма жавоб юборилган бўлса, ушбу мурожаат кўриб чиқилган деб ҳисобланади.

193. Маслаҳатлар шахсан, телефон орқали, электрон почта (агар мавжуд бўлса) орқали мурожаат этилганда берилади, ёзма мурожаат олинганда эса – жисмоний
ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ёзма равишда берилади.

194. Маслаҳат бериш учун қабул вақтлари ДЁН органи бошлиғи томонидан белгиланади ва фуқароларга кўринадиган жойга жойлаштирилади.

195. Фуқаро шахсан мурожаат этганда, унга ДЁН органи мансабдор шахсининг хизмат хонасида маслаҳат берилади. Берилган маслаҳат ушбу Йўриқноманинг
38-иловасига мувофиқ юритиладиган маслаҳатларни ҳисобга олиш Журналида ҳисоб рўйхатидан ўтказилади.

196. Маслаҳат бераётган ДЁН органи мансабдор шахси, мурожаат этган фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исмини (охиргиси мавжуд бўлса), мурожаат этишнинг сабабларини аниқлайди, бунда у қўйилган саволлар мазмуни бўйича керакли ҳужжатларни фуқародан сўраб олишга ҳақли.

197. Маслаҳат бераётган ДЁН органи мансабдор шахси, фуқаронинг розилиги билан оғзаки равишда жавоб беришга ҳақли.

198. Қўйилган саволлар ечимини топиш маслаҳат бериш вақтида имкони бўлмаса, шунингдек фуқаро оғзаки жавоб олишга рози бўлмаса, ёзма равишда жавоб берилади.

199. Агарда тақдим этилган ҳужжатлар батафсил танишиб чиқилишини талаб этса, шунингдек бошқа асосли ҳолатларда, маслаҳат бериш бошқа кунга қолдирилиши мумкин. Қайта маслаҳат бериш санаси маслаҳатларни ҳисобга олиш Журналида ҳисоб рўйхатидан ўтказилади.

200. Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича телефон орқали ва оғзаки мурожаатларга жавоб беришда ДЁН органларининг мансабдор шахслари мурожаат этганларнинг қизиқтирган саволлари бўйича хушмуомалалик билан батафсил маълумот берадилар. Телефон қўнғироғига жавоб бериш, қўнғироқни қабул қилган шахс томонидан ўзининг фамилияси, исми, отасини исми (охиргиси мавжуд бўлса), лавозими ва махсус унвони ҳақида маълумот беришдан бошланади. Берилган саволларга мустақил равишда ва асосли жавоб бериш имкони бўлмаса, қўнғироқни қабул қилган шахс бошқа мутасадди мансабдор шахс билан алоқани улаб бериши ёки қўнғироқ қилиб, керакли маълумотни олиши мумкин бўлган телефон рақамини мурожаат этган шахсга бериши лозим.

16-боб. ДЁН органларининг қуйи бўлинмаларига амалий ёрдам

кўрсатиш ва фаолиятини назорат қилиш

201. ДЁН органларининг қуйи бўлинмалари фаолиятини назорат қилиш қонун ҳужжатлари ва мазкур Йўриқнома ҳамда ИИВ ва ДЁХХнинг буйруқ ва кўрсатмаларининг ижросини, инспекторларнинг билим савиясини, улар томонидан ўз функционал вазифаларини бажарилиши тўлиқлигини текшириш орқали амалга оширилади.

202. ДЁН органларининг қуйи бўлинмаларида текшириш ўтказиш ва уларни режалаштириш, текширувлар натижаларини расмийлаштириш ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш ИИВ буйруқлари билан белгиланган тартибда амалга оширилади.

203. Амалий ёрдам кўрсатиш қуйидагиларда амалга оширилади:

текширувлар мобайнида;

ёнғинлар вазияти мураккаблашганда;

ДЁН органи фаолиятининг алоҳида йўналишлари бўйича ишлар сусайиб кетганда;

ариза ва шикоятлар кўриб чиқилишида;

мавсумий қишлоқ хўжалиги тадбирлари, умумхалқ байрамлари, халқаро
ва республика спорт мусобақалари, форумлари, юқори мартабали чет
эл делегацияларининг ташрифи билан боғлиқ ва бошқа оммавий тадбирларга тайёргарлик кўриш ва ташкил қилиш вақтида амалга оширилади.

17-боб. Ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари

билан ҳамкорлик қилиш

204. Давлат ёнғин назоратини амалга оширишда ДЁН органлари ёнғинлар билан боғлиқ жиноятларни тергов қилишда ва ёнғинларнинг сабабларини аниқлашда тергов-тезкор гуруҳлари билан ҳамкорлик қиладилар.

205. Ички ишлар органларининг бошқа соҳавий хизматлари билан ҳамкорлик қилиш норматив ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига ва ИИВ раҳбариятининг кўрсатмаларига, шунингдек улар асосида ишлаб чиқиладиган ва тегишли хизматлар билан келишилган қўшма иш режалар ёки тадбирларга мувофиқ амалга оширилади.

18-боб. Якуний қоидалар

206. Мазкур Йўриқномага илова қилинган хизмат ҳужжатлари бланкаларида ҳамда журналларидаги барча ёзувлар аниқ ҳолда, кўк ёки қора рангли сиёҳлар (паста) билан қайд этилади. Унда ўчириб ёзишга, тузатишга ёки илгари қайд этилган ёзувларни тузатиш воситалари ёрдамида йўқотишга йўл қўйилмайди.

Зарур ҳолатларда, хато билан қайд этилган ёзувлар илгари қайд этилган матнни аниқ ўқиш мумкин бўлган ҳолда ўчирилади. Янги ёзув айнан шу устунда (графада) қайд этилади.

207. Мазкур Йўриқноманинг иловасида келтирилган барча журналлар рақамлаб чиқилган, ип ўтказиб боғланган, охирги саҳифасида ипнинг боғланган жойига қоғоз елимланиб, унга муҳр босилган ва тегишлича ёнғин хавфсизлиги бошқармаси котибиятида ёки туман (шаҳар) ёнғин хавфсизлиги бўлими (бўлинмаси) канцеляриясида рўйхатга олинган бўлиши керак.

Ушбу журналларни, ИИВ томонидан белгиланган муддатларда маълумотлар дубликатини рақамли манбага сақлаб қўйиш ва ҳар йили қоғозли манбага архивация қилиш шарти билан, электрон шаклида юритиш мумкин.

208. Мазкур Йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

209. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон савдо-саноат палатаси билан келишилган.

Ўзбекистон Савдо-саноат

палатаси раиси А. Икрамов

2018 йил «___» ____________

Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0

Общие комментарии и ответы

Ничего не найдено
Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0
Проект Последняя редакция

Наименование мероприятияФорма реализацииСрок реализацииИсполнители
Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш бўйича Йўриқномани тасдиқлаш ҳақидаБуйруқРасмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.Ўз.Р ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси