Поиск

Расширенный поиск

Название документа

Ўзбекистон давлат консерваторияси қошида “Мусиқа соҳаси раҳбар ва педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази” фаолиятини ташкил этиш тўғрисида

Тип документаПостановление
Орган, утверждающий документКабинет Министров Республики Узбекистан
РазработчикМинистерство культуры Республики Узбекистан
Дата размещения документа16.07.2018 12:13
Дата завершения обсуждения31.07.2018 23:59
Вид документаПроект НПА
Текущее состояние документаОбсуждение прекращено
Обоснования необходимости принятия проектаЎзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон давлат консерваторияси фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3178-сонли карори
Планируемый срок вступления в силу01.09.2018
Номер письма о соглашении01-11-10-4472 2018.06.29
Номер и дата письма согласования Генеральной прокуратурой Республики Узбекистан01-11-10-4472 2018.06.29

ЛоЙИҲА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Ўзбекистон давлат консерваторияси қошида “Мусиқа соҳаси раҳбар
ва педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази” фаолиятини ташкил этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон давлат консерваторияси фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3178-сонли карори ижросини таъминлаш юзасидан мусиқа соҳаси раҳбар ва педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлигининг 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги “Малака ошириш ва қайта тайёрлаш факультети” негизида “Мусиқа соҳаси раҳбар ва педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази” (кейинги ўринларда – Марказ деб аталади)ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

2. Марказнинг бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони
9 нафардан иборат намунавий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон давлат консерваторияси қошидаги “Мусиқа соҳаси раҳбар ва педагогларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисида”ги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирига зарурат бўлганда Марказ тузилмасига ходимларнинг чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

3. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

мусиқа соҳасидаги раҳбар ва педагог ходимларини (кейинги ўринларда мусиқа соҳаси мутахассислари деб аталади) қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

мусиқа соҳаси мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларининг ўқув-методик базасини шакллантириш ва фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда уларга ташкилий-методик раҳбарликни амалга ошириш;

ўқув жараёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишни ҳисобга олган ҳолда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув режалари ва дастурларини тизимли равишда такомиллаштиришни таъминлаш;

мусиқа соҳаси мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнларининг илмий муаммоларига йўналтирилган фундаментал, амалий ва инновацион илмий изланишлар олиб борилишини мувофиқлаштириш;

юқори даражага эга бўлган хорижий ҳамда мамлакатимизнинг мусиқа соҳасидаги малакали илмий ва амалиётчи мутахассислари, устозларини таълим жараёнига жалб этиш ҳамда дарс берадиган профессор-ўқитувчилар таркибининг касбий тайёргарлигини узлуксиз ривожлантириб бориш;

мусиқа соҳаси раҳбар ва педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг маъно-мазмунига мос тизимини йўлга қўйиш;

ўқитишнинг замонавий шакл ва методлари, самарали педагогик технологиялар, электрон ахборот ресурсларидан кенг фойдаланган ҳолда таълим жараёнининг юқори даражада олиб борилишини таъминлаш;

мусиқа соҳаси раҳбар ва педагог ходимларини малакасини ҳар уч йилда бир марта малакасини ошириш, бунда илғор халқаро тажрибадан кенг фойдаланиш, профессионал билимларни ва кўникмаларни ривожлантиришга йўналтирилган самарали ўқитиш дастурлари ва методларини жорий этиш.

марказ фаолиятини мувофиқлаштириш, натижадорлигини мунтазам ўрганиб бориш ва ўрганиш натижалари юзасидан тегишли таклифлар ишлаб чиқиш;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича марказ раҳбарларининг ҳисоботлари муҳокамасини ташкил этиш, муҳокама натижалари юзасидан марказни ривожлантириш чораларини кўриш;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларининг замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва хорижий тилларни самарали ўзлаштиришлари учун тегишли шарт-шароитлар яратиш;

халқаро танловларда муносиб қатнашадиган иқтидорли ёш профессионал мусиқачилар тайёрлаш учун уларнинг кўникма ва билимларини ривожлантиришга йўналтирилган замонавий ўқитиш дастурлари ва услубларини жорий этиш.

4. Белгилаб қўйилсинки:

а) Марказ Ўзбекистон давлат консерваторияси қошидаги мусиқа соҳаси бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан, халқаро шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

б) Марказ юридик шахс мақомига эга бўлган, мусиқа соҳасидаги олий, ўрта махсус, мактабдан ташқари ва мактабгача таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог ходимлари ҳамда “Ўзбек миллий мақом маркази”, ансамбль, оркестр раҳбар ва ходимларини қайта тайёрловчи ва малакасини оширувчи, шунингдек, аттестациядан ўтказувчи ихтисослашган таълим муассасаси;

в) тасарруфида мусиқа соҳасининг мутахассислари бўлган вазирлик ва идоралар ҳар тақвимий йилнинг 15 ноябрга қадар таълим муассасаларида фаолият юритаётган мусиқа соҳаси мутахассисларининг эгаллаб турган лавозимига кўра малака ошириш курсларидан ўтиши бўйича белгиланган даврийликни инобатга олган ҳолда малака ошириш курсларига ўқишга юбориладиган тингловчилар контингентини шакллантириб Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига тақдим этади.

5. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги икки ой муддатда:

Марказ уставлари тасдиқланишини, шунингдек уларнинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

Марказнинг профессор-ўқитувчилари таркибини юқори малакали мутахассис-амалиётчилар билан таъминлаш чораларини кўрсин;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Марказ таълим жараёнини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда, уларнинг профессор ва ўқитувчиларига педагогик юклама ҳажмини белгиланган тартибда тасдиқласин;

бир ой муддатда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Марказ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартларини тасдиқлаш;

Марказнинг илмий ва раҳбар ходимлари лавозим маошларини бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг давлат илмий-техник дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари базавий лавозим маошлари миқдорларига тенглаштиришни назарда тутсин;

Маданият соҳасидаги профессор-ўқитувчилар ва раҳбар ходимларга соҳада узоқ муддат ишлаганлиги учун белгиланадиган устама ҳақ тўлаш тартиби мазкур Марказ ходимлари учун ҳам тадбиқ этилсин.

6. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловларнинг натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологиялар агентлиги томонидан ўтказиладиган грант танловлари натижалари бўйича ажратиладиган маблағлар;

хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари ҳамда мақсадли бадаллари, халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ва донор ташкилотларнинг грантлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;

тадбиркорлик фаолиятидан тушадиган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг хомийлик хайриялари;

халқаро молия институтлари, хорижий ва донор ташкилотларнинг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

2018 йил учун тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Марказ фаолияти ҳамда унга юкланган вазифаларни бажариш билан боғлиқ ҳаражатларнинг “Таълим” соҳасига ажратилган маблағлар доирасида молиялаштирилишини таъминласин, 2019 йилдан бошлаб эса ушбу ҳаражатларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрларини шакллантиришда назарда тутсин;

8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигига:

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Маданият вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига биноан Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурининг 2018-2019 йиллар параметрлари доирасида Марказни замонавий талабларга жавоб берадиган бино ва иншоотларини қуриш, махсус ускуна ва мебеллар ҳамда мусиқий чолғулар билан жиҳозлаш лойиҳаларини белгиланган тартибда киритилиши таъминласин.

9. Марказга 2та, шу жумладан 1та хизмат ва 1та махсус автотранспорт (автобус) воситасини сақлашга лимит ажратсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Б.Сайфуллаев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А.АРИПОВ

Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0

Общие комментарии и ответы

Ничего не найдено
Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0
Проект Последняя редакция

Наименование мероприятияФорма реализацииСрок реализацииИсполнители
Ўзбекистон давлат консерваторияси қошида “Мусиқа соҳаси раҳбар ва педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази” фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасиЎзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон давлат консерваторияси фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3178-сонли карори ижросини таъминлаш2018.09.01Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги