Поиск

Расширенный поиск

Название документа

Психиатрия муассасаларини ўз жонига қасд қилиш ҳаракатлари тўғрисида мажбурий равишда хабардор этиш тартиби тўғрисида

Тип документаРешение
Орган, утверждающий документМинистерство здравоохранения Республики Узбекистан
РазработчикМинистерство здравоохранения Республики Узбекистан
Дата размещения документа16.07.2018 17:44
Дата завершения обсуждения31.07.2018 01:00
Вид документаПроект НПА
Текущее состояние документаОбсуждение прекращено
Обоснования необходимости принятия проектапостановление Президента Республики Узбекистан от 16 марта 2018 года № ПП-3606 «О мерах по коренному совершенствованию системы оказания психиатрической помощи»
Планируемый срок вступления в силу13.08.2018
Номер письма о соглашении(не задано)
Номер и дата письма согласования Генеральной прокуратурой Республики Узбекистан(не задано)

Психиатрия муассасаларини ўз жонига қасд қилиш ҳаракатлари тўғрисида мажбурий равишда хабардор этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги “Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3606-сон Қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва ўз жонига қасд ва суиқасд қилишнинг ҳар бир ҳолати ҳақида психиатрия муассасаларини зудлик билан хабардор қилиш тартибини белгилайди ҳамда вазирлик ва идораларнинг ушбу соҳадаги ўзаро ҳамкорлиги масалаларини тартибга солади.

I. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низомнинг талаблари ички ишлар, прокуратура органлари, психиатрия муассасалари, соғлиқни сақлаш, халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим идоралари, шунингдек бошқа манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳаракатларини содир этган шахсларда қасд ва суиқасд сабаблари ҳамда шароитларини ўрганиш, шу билан бирга ўз вақтида узлуксиз малакали тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳар бир қасд ва суиқасд содир этилган ҳолат юзасидан зудлик билан психиатрия муассасаларини хабардор қилиш бўйича фаолиятига нисбатан татбиқ этилади.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

ўз жонига қасд қилиш – шахснинг муайян сабаблар туфайли ўз ҳаётини тугатиш мақсадида содир этган суицидал ҳаракати натижасида шахснинг ўлими юз бериши;

ўз жонига суиқасд қилиш – шахснинг муайян сабаблар туфайли ўз ҳаётини тугатиш мақсадида содир этган суицидал ҳаракати.

II. Ўз жонига қасд ва суиқасд қилишнинг ҳар бир ҳолати ҳақида психиатрия муассасаларини зудлик билан хабардор қилиш тартиби

3. Ички ишлар органлари томонидан тезкор равишда барча суиқасдга уриниш ҳолатлари ҳақида, малакали ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатиш мақсадида, яшаш манзили бўйича амбулатор психиатрия хизматига 1-иловада келтирилган шаклда зудлик билан хабардор қилинади.

4. Ҳудудий ички ишлар органлари томонидан белгиланган шаклда ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари бўйича, аҳоли ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш масалаларини ўрганиш ва профилактика чора-тадбирларини ишлаб чиқиш мақсадида, яшаш манзили бўйича амбулатор психиатрия хизматига 2-иловада келтирилган шаклда зудлик билан хабардор қилинади.

5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, шунингдек тегишли манфаатдор вазирлик, идоралар ва ташкилотлар (нодавлат нотижорат ташкилотлар, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита) томонидан ижтимоий носоғлом муҳитда тарбияланаётган болалар ва ўсмирлар, руҳий ҳамда жисмоний зўрлаш ҳолатларига учраётган вояга етмаганлар, ота-оналари психоактив моддалар қабул қилувчи оилалар фарзандлари, стресс ҳолатидаги ёшлар аниқланганда профилактик чора-тадбирлар ўтказиш ва суиқасд ҳолатларнининг олдини олиш мақсадида ижтимоий психологик ёрдам хоналарига йуналтирилиши лозим.

6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий тез тиббий ёрдам кўрсатувчи тиббиёт муассасалари ва амбулатор поликлиника хизмати суицидал фикри бор ёки суиқасд ҳаракатларини содир этган шахслар аниқланганда зудлик билан ички ишлар органларига хабар бериши лозим.

7. Юз берган суиқасд ҳолатларини ўрганиш ва профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш мақсадида Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази ва унинг филиаллари суицидологлари томонидан ҳар ойда суиқасд ҳолатлари бўйича ҳисобот ҳужжатлари юритилади ҳамда ҳар ойда Бош суицидологга тасдиқланган шаклда ҳисобот тақдим этилади.

8. Психиатрия муассасалари ички ишлар органларидан барча қасд ва суиқасд қилиш ҳолатлари бўйича хабарнома қабул қилинган ҳар бир ҳолатда психиатр, психотерапевт ёки тиббий психолог мутахассисини қиёсий ташҳислаш ва малакали ёрам кўрсатиш учун юбориши лозим.

9. Ўткир психоз ёки руҳий касалликлар хуружи сабабли суиқасд содир этилганлиги аниқланганда, ушбу шахсга шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатилгач, яшаш манзили бўйича психиатрия стационарларига жойлаштирилади.

10. Суиқасд содир этган шахсда руҳий ўзгаришлар аниқланмаганда, реабилитация чораларини кўриш мақсадида психотерепевт шифокорга ёки ижтимоий психологик ёрдам хоналарига мурожаат қилиш маслаҳат берилади.

11. Ҳудудий бош суицидологлар ҳудудий прокуратура органлари билан биргаликда ҳар чоракда (кейинги ойнинг 5 санасига қадар) ахборот алмашиши ва прокуратура органларига тасдиқланган шаклдаги ҳисоботни топшириши лозим.

III. Якуний қоидалар

12. Қасд ва суиқасд қилиш ҳолатлари бўйича маълумотлар сир сақланади.

13. Берилган маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида қасд ва суиқасд қилиш ҳолатлари ва ҳаракатларининг олдини олиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилади.

14. Ушбу Низом қоидаларини бузган шахслар, қонунда кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.

15. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган.

Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0

Общие комментарии и ответы

Ничего не найдено
Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0
Проект Последняя редакция

Наименование мероприятияФорма реализацииСрок реализацииИсполнители
,,,,,, ,,,ССВ, ИИБ, Бош прокуратура