Поиск

Расширенный поиск

Название документа

Озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилишга ва Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида

Тип документаПостановление
Орган, утверждающий документКабинет Министров Республики Узбекистан
РазработчикМинистерство юстиции Республики Узбекистан
Дата размещения документа17.07.2018 13:54
Дата завершения обсуждения01.08.2018 23:59
Вид документаПроект НПА
Текущее состояние документаОбсуждение прекращено
Обоснования необходимости принятия проектаЎзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 12 декабрдаги ПФ–5278-сон Фармонига мувофиқ
Планируемый срок вступления в силу01.09.2018
Номер письма о соглашении11-11-1
Номер и дата письма согласования Генеральной прокуратурой Республики Узбекистан11-11-1

Лойиҳа

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар мавжудбўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилишга

ва Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилишга рухсатнома беришбўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини

тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 12 декабрдаги ПФ–5278-сон Фармонига мувофиқ ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилишга ва Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилансинки, ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматидан фойдаланиш учун юридик ва жисмоний шахслар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (бундан буён матнда ЯИДХП деб юритилади) орқали мурожаат қиладилар.

3. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси:

ўн кун муддатда – давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг намунавий шакллари, бланкалари ишлаб чиқилишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан келишган ҳолда тасдиқланишини;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда ҳудудий бўлинмаларнинг ЯИДХПга уланишини;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда Давлат хизматлари марказларининг ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентни амалда қўллашнинг самарадорлиги ва амалда қўлланилиши натижадорлиги даражасини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласинлар.

4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартиботини жорий этсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги:

давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг улар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартиби бажарилиши юзасидан улар фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;

ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизматлари кўрсатиш бўйича маъмурий регламентнинг талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.

7. Вазирликлар ва идоралар ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ҳафта муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

8. Белгилаб қўйилсинки, давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги раҳбарлари ушбу қарорда назарда тутилган вазифаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил “___” ________ қарорига

__-сон илова

Озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар мавжуд

бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилишга

ва Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

1-боб. Умумий қоидалар

1.Ушбу Регламент жисмоний ва юридик шахсларга (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади) озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг Ўзбекистон Республикасига импорт қилиш ва Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилишга рухсатнома (кейинги ўринларда рухсатнома деб аталади) бериш тартибини белгилайди.

Мазкур Регламент ўз мақсадларида фойдаланишга, нотижорат мақсадларига мўлжалланган ва тадбиркорлик фаолиятига мўлжалланмаган маҳсулот бўлган, таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган маҳсулотларнинг импорти ва экспортини амалга оширувчи жисмоний шахсларга татбиқ этилмайди.

2.Рухсатнома ариза берувчига озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг импорти ва экспортини амалга оширишга ҳуқуқ беради.

3.Озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларни рухсатнома олмасдан импорт ва экспортни амалга ошириш тақиқланади.

4.Рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) томонидан озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг импорти ёки экспортини амалга ошириш учун зарур бўлган муддатга, бироқ ҳар жорий йилнинг 31 декабридан ошмаган муддатга берилади.

5.Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

6.Рухсатнома бериш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

2-боб. Рухсат бериш талаблари ва шартлари

7.Қуйидагилар озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг импорти ва экспортини амалга оширишда рухсат беришнинг талаблари ва шартлари ҳисобланади:

а) озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг импорти ва экспортини амалга оширишда қонун ҳужжатларига мажбурий равишда риоя этиш;

б) рухсат этилган озонни бузувчи моддаларнинг импорти ва экспортини Ўзбекистон Республикасига импорти ва Ўзбекистон Республикасидан экспорти рухсатномалар бўйича амалга ошириладиган озонни бузувчи моддалар турлари рўйхатига мувофиқ амалга ошириш;

в) озонни бузувчи ёки уларга боғлиқ бўлган моддалардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган совутиш жиҳозлари ва ҳавони кондиционерлаш ускуналарининг:

Ўзбекистон Республикасига импорти ва Ўзбекистон Республикасидан экспорти рухсатномалар бўйича амалга ошириладиган, озонни бузувчи моддалар турлари Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 январдаги 17-сон қарори
1-иловасидаги рўйхатнинг “А” ва “С” рўйхатидаги I гуруҳга мансуб бўлмаган;

Ўзбекистон Республикасига импорти тақиқланган озонни бузувчи моддалар турлари рўйхатига мансуб бўлмаганларининг импортини амалга ошириш;

г) озонни бузувчи моддаларнинг Ўзбекистон Республикасига импортини ушбу моддалар учун белгиланган ва тақсимланган квотасига мувофиқ амалга ошириш;

д) экспортчи экспорт қилувчи мамлакатда, тегишли мамлакатнинг ваколатли органларидан олинган маълумотга асосан, тегишли озонни бузувчи модда билан ишлаш учун рухсатномага эга бўлган ташкилот эканлиги ҳолати тасдиқланиши, импортга рухсат этилган ҳолда;

е) озонни бузувчи модданинг импортини импорт қилувчи мамлакат қонун ҳужжатлари, шунингдек Монреал протоколи талабларини бузмаган ҳолда амалга ошириш;

ж) озонни бузувчи янги моддали (рециркуляция қилинган, тикланган озонни бузувчи моддали, уларнинг рециркуляция ёки тикланганлиги ҳолати, ушбу ишларни амалга оширган ташкилотларнинг номи ва манзиллари кўрсатилган ҳолда), таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган маҳсулотларнинг импорт ёки экспорт қилинадиган контейнерларини, берилган рухсатнома асосида маркировкалашни амалга ошириш;

з) ваколатли орган томонидан белгиланган шаклга мувофиқ, амалда импорт қилинган озонни бузувчи моддалар миқдори ва уларнинг қўлланиш соҳалари бўйича сотилган миқдорлари ҳақидаги, шунингдек амалда экспорт қилинган озонни бузувчи моддалар миқдорлари тўғрисидаги маълумотларни ҳар йили ваколатли органга тақдим этиш.

8.Мазкур Регламентда кўзда тутилган рухсат бериш тартиб-тамойиллари ва шартлари рўйхати мукаммал ҳисобланади.

3-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби

9.Ариза берувчи рухсатнома олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

10.Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.

11.Сўровномага озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг импорти ёки экспорти учун битим (шартномалар, инвойслар ва ҳ.к.) илова қилинади.

Ариза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни ва ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

12.Ариза берувчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

13.Давлат хизматлари маркази ходими ва ЯИДХП ариза берувчиларни давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЭРИ мажбурий тартибда бўлиши шарт эканлиги тўғрисида олдиндан хабардор қилади.

14.Давлат хизматлари марказлари ариза берувчилар ЭРИни жойнинг ўзида олишлари учун барча зарур шароитларни таъминлашга мажбурдир.

15.Давлат хизматини кўрсатиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

16.Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади (агар давлат хизмати ЯИДХП орқали кўрсатилса);

қолган маблағлар ваколатли орган ҳисоб рақамига ўтказилади.

17.Ариза берувчиларда ЭРИ мавжуд эмаслиги ёки уни олишнинг рад этилганлиги, сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйча рад этиш қатъиян тақиқланади.

18.Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

19.Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

20.Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб 10 дақиқа ичида уни ваколатли органга юборади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.

21.Ваколатли орган сўровнома тушган кундан бошлаб 5 иш куни ичида ариза берувчига рухсатномани бериш ҳақида қарор қабул қилади ёки аниқ асосларини кўрсатган ҳолда рухсатномани беришни рад этади.

Озонни бузувчи бўлмаган ёки таркибида озонни бузувчи модда бўлмаган маҳсулотга, импорт ёки экспорт қилинадиган моддаларга рухсатнома талаб этилмаслиги ҳақидаги хулоса берилади (кейинги ўринларда хулоса деб аталади).

Зарурат бўлганда ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ходимлари, шунингдек, тегишли соҳанинг юқори малакали мутахассислари билан биргаликда, озонни бузувчи моддалар, таркибида улар бўлган маҳсулотларни ташқи кўздан кечиришни, уларнинг рухсатномага мувофиқлигини аниқлаш учун асбоб-ускуналар ёрдамида ўлчовлар, ўрганишлар, тадқиқотлар, кўздан кечиришлар ва бошқа илмий ва техник баҳолашлар ўтказади.

22.Рухсатномани (хулосани) бериш ҳақида қарор қабул қилинганда ваколатли орган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсатномани (хулосани) расмийлаштиради ҳамда уни ўз ЭРИ билан тасдиқлаб, тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон равишда юборади.

23.Рухсатнома беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

аризачининг рухсат беришга доир талаблар ва шартларга мувофиқ эмаслиги;

ушбу Регламентнинг 21-банди учинчи хатбошисида кўзда тутилган асбоб-ускуналар ёрдамидаги ўлчашлар, ўрганишлар, тадқиқотлар, кўздан кечиришлар ёки бошқа илмий ва техник баҳолашлар натижаларига кўра асосланган салбий хулоса.

Рухсатнома беришни бошқа асосларга кўра, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмас деган важлар билан рад этишга йўл қўйилмайди.

24.Давлат хизматлари маркази рухсатнома тушганидан сўнг 10 дақиқа ичида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақида ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Бунда, Давлат хизматлари маркази ариза берувчига ўзи келиб мурожаат қилганда унинг сўровига асосан рухсатномани (хулосани) электрон кўринишда ёки қоғоз шаклида ўзининг муҳрини босиб, бериши шарт.

Рухсатнома беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда ваколатли орган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рад этиш сабабларини, қонун ҳужжатларининг аниқ нормаларини кўрсатиб ва ариза берувчи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб қайта кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этиши мумкин бўлган муддатни кўрсатган ҳолда тегишли билдиришнома жўнатади. Ариза берувчи рад этиш сабабларини бартараф этиш ва ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлган муддат 30 кун доирасида белгиланади.

25.Рухсатнома беришни рад этиш учун олдин асос бўлган сабаблар ариза берувчи томонидан белгиланган муддатда бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш, рухсатномани бериш ёки уни беришни рад этиш ваколатли орган томонидан ариза берувчининг рад этишнинг сабаблари бартараф этилгани ва уларнинг бартараф этилгани тўғрисидаги сўровномаси ва сабабларнинг бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли маълумотлар олинган кундан бошлаб 2 иш кунидан ошмайдиган муддатда амалга оширилади. Сўровнома такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Рад этишнинг сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги сўровнома ва тегишли маълумотлар ушбу Регламентда назарда тутилган тартибда тақдим қилинади.

26.Сўровномани такроран кўриб чиқишда рад этиш тўғрисидаги билдиришномада олдин кўрсатилмаган янги асослар билан рухсатномани беришни рад этишга йўл қўйилмайди, олдин кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ бўлган рад этиш сабабларининг кўрсатилиши бундан мустасно.

27.Рад этилгани тўғрисидаги ёзма билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин ариза берувчи томонидан берилган сўровнома янгидан берилган ҳисобланади ва ушбу Регламентда кўрсатилган шартларда кўриб чиқилади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

28.Рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш, уни қайта расмийлаштириш, амал қилиш муддатини вақтинчалик тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уни бекор қилиш “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-тамойиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган ҳолатларда ва тартибда ушбу Регламентга асосан амалга оширилади.

29.Ваколатли орган берилган рухсатномалар реестрини юритади ва уларни ўз веб-сайтида жойлаштиради.

30.Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотлар сир сақланишини таъминлайди.

31.Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.

32.Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.

33.Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар

мавжуд бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон

Республикасига импорт қилишга ва Ўзбекистон

Республикасидан экспорт қилишга рухсатнома

бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

маъмурий регламентига
1-илова

ва Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилишга рухсатнома бериш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

1.Рухсатнома олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш;

2.ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.

1. Хоҳишига кўра

2. Мурожаат қилинганда

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП

Сўровноманива илова қилинган хужжатларни ваколатли органга юбориш.

1. 10 дақиқа ичида

2. Автоматик тарзда

3-босқич

Ваколатли орган

QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсатномани (хулосани) расмийлаштиради ҳамда уни ЭРИ билан тасдиқлаб, тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон равишда юбориш.

5 иш куни ичида

4-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП

1. Рухсатнома (хулоса) келиб тушгандан сўнг уни ариза берувчининг электрон манзилига юбориш ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилиш.

2. Ўзи келиб мурожаат қилганда рухсатномани (хулосани) унга ўзининг муҳрини босиб, ариза берувчига бериш.

бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига

2-илова

__________________

(сана)

________________

(рақам)

Озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилишга ва Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилишга рухсат беришучун

СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номи:

2. СТИР:

3. Юридик манзили:

4. Телефон рақами:

5. Электрон почта манзили:

6. Ўзбекистон Республикасига импорт:

7. Ўзбекистон Республикасидан экспорт:

II. Таркибида озонни бузувчи моддалар мавжуд бўлган маҳсулотлар учун:

Маҳсулот тўғрисида маълумот:

1.Маҳсулотнинг номи:

2.Маҳсулотнинг умумий миқдори:

3.Озонни бузувчи модда номи:

4.Озонни бузувчи модданинг умумий миқдори:

III. Озонни бузувчи моддалар учун:

Озонни бузувчи модда тўғрисида маълумот:

1.Озонни бузувчи модданинг номи:

2.Озонни бузувчи модданинг миқдори:

3.Моддаларнинг хусусияти ва вазифаси (кераклиги белгилансин):

-озонни бузувчи моддаларга мансуб бўлмаган бошқа кимёвий моддалар ишлаб чиқариш учун дастлабки хомашё сифатида фойдаланиш учун янги моддалар;

-реагент сифатида қўлланиладиган янги моддалар;

-тасдиқланган технологиялар ёрдамида, йўқ қилиниши амалга ошириладиган ташкилотнинг номи ва манзили кўрсатилган ҳолда, йўқ қилишга мўлжалланган янги моддалар;

-карантинли ишлов беришга мўлжалланган янги моддалар (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.01.2018 й. 17-сон қарорининг 1-иловасидаги “Е” рўйхатдаги моддалар учун);

-қўллашнинг бошқа турлари учун янги моддалар;

-утиллаштирилган, рециркуляцияланган, тикланган моддалар.

Ариза берувчининг

электрон рақамли имзоси

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил “___” ________ даги

___-сон қарорига

2-илова

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

1.Вазирлар Маҳкамасининг “Озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг Ўзбекистон Республикасига импортини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 9 январдаги 17-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 1-сон, 6-модда):

1-банднинг тўртинчи хатбошисичиқариб ташлансин;

бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

2.Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 12 декабрдаги ПФ – 5278-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2017 йил 12 декабрдаги ПҚ – 3430-сон қарори)” 2018 йил 6 июндаги 428-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 6-сон, __-модда) 1-илованинг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0

Общие комментарии и ответы

Ничего не найдено
Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0
Проект Последняя редакция

Наименование мероприятияФорма реализацииСрок реализацииИсполнители
Ҳужжат лойиҳаси муҳокама қилишҲужжат лойиҳаси муҳокама қилиш17.07.2018-01.08.2018Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги