Поиск

Расширенный поиск

Название документа

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш ва нотариал органлари соҳасида давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида

Тип документаПостановление
Орган, утверждающий документКабинет Министров Республики Узбекистан
РазработчикМинистерство юстиции Республики Узбекистан
Дата размещения документа17.07.2018 14:18
Дата завершения обсуждения01.08.2018 23:59
Вид документаПроект НПА
Текущее состояние документаОбсуждение прекращено
Обоснования необходимости принятия проектаЎзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 12 декабрдаги ПФ–5278-сон Фармонига мувофиқ
Планируемый срок вступления в силу11.09.2018
Номер письма о соглашении1000
Номер и дата письма согласования Генеральной прокуратурой Республики Узбекистан1000

Лойиҳа

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш ва нотариал органлари соҳасида давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 12 декабрдаги ПФ–5278-сон Фармонига мувофиқ ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш ва нотариал органлари соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар тасдиқлансин:

Туғилганликни қайд этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан архив ҳужжатларини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ;

Идоравий нотариал архивлар томонидан архив ҳужжатларини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 3-иловага мувофиқ.

2. Белгилансинки, ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун жисмоний шахслар фақат Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қиладилар.

3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ўн кун муддатда давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг намунавий шакллари, бланкалари ишлаб чиқилишини ҳамда тасдиқланишини, Давлат хизматлари марказларининг ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларни амалда қўллашнинг самарадорлиги
ва амалда қўлланилиши натижадорлиги даражасини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласинлар.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 50-сон, 566-модда) билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

6. Вазирликлар ва идоралар ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ___________________ ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг
Бош вазири А.Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил “___” ________ даги

___-сон қарорига

1-илова

Туғилганликни қайд этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Регламент жисмоний шахсларга (боланинг ота-онаси ёки улардан бири, алоҳида ҳолларда эса қариндошлари, қўшнилари ёки ота-онаси ёхуд ота-онасидан бири ваколат берган бошқа шахслар) (бундан буён матнда ариза берувчилар деб юритилади) туғилганликни қайд этиш бўйича давлат хизмати (бундан буён матнда давлат хизмати деб юритилади) кўрсатиш тартибини белгилайди.

Ушбу Регламент талаблари қуйидаги ҳолларда:

никоҳда бўлмаган онадан (ёлғиз она) туғилган боланинг туғилишини қайд этишда;

никоҳда бўлмаган ота-онадан туғилган боланинг туғилиши уларнинг биргаликдаги аризаси (оталикни белгилаш) асосида туғилишини қайд этишда;

топиб олинган (ташлаб кетилган) боланинг туғилишини қайд этишда;

туғруқхонадан ташқари жойларда ва тиббий ёрдамсиз туғилган болаларнинг туғилишини қайд этишда;

ўлик туғилган боланинг туғилганлигини, ҳаётининг биринчи ҳафтасида ўлган (перинатал ўлим) болаларнинг туғилганлигини, шунингдек эгизаклардан бири ўлик туғилганда ёки ҳаётининг биринчи ҳафтасида (перинатал ўлим)вафот этганда тирик эгизакнинг туғилганлигини қайд этишда;

суднинг ҳал қилув қарорига асосан боланинг у ёки бу онадан туғилганлик фактини қайд этишда татбиқ этилмайди.

2. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари орқали туман (шаҳар) фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари(бундан буён матнда
ФҲДЁ бўлимлари деб юритилади) томонидан кўрсатилади.

3. Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ бўлимлари ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (бундан буён матнда ЭРИ деб юритилади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

4. Давлат хизматини кўрсатиш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби

5. Ариза берувчи давлат хизматини олиш учун бола туғилган жойдаги ёки ота-онасидан бирининг доимий яшаш жойидаги Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда мурожаат этади.

6. Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради.

7. Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома;

ота-оналарнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар;

никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома (маълумотнома).

Бола туғилган кундан бошлаб бир ой муддат ўтказиб юборилганда - туғилиш фактини тасдиқловчи ҳужжатга қўшимча равишда қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа ҳужжатлар ҳам тақдим қилинади.

Ота-оналардан бирининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлмаган алоҳида ҳолларда ота ёки она ҳақида маълумотлар никоҳ тузилганлиги ёки аввалги болаларининг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалари асосида кўрсатилади.

Ота-онанинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаганда боланинг туғилганлигини қайд этиш тиббиёт муассасасининг ёки васийлик ва ҳомийлик органининг ёзма мурожаатларига асосан амалга оширилади.

Бола туғилгунга қадар унинг отаси вафот этган вақтдан, ота-онаси никоҳи бекор қилинганлигидан ёки ота-онасининг никоҳи суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилгандан кейин 300 кундан кўп вақт ўтмаган бўлса ариза берувчи томонидан никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳнома, суднинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги қароридан кўчирма (нусха) ёки никоҳни ҳақиқий эмас деб топганлиги тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган қароридан кўчирма (нусха) ёки отасининг ўлими ҳақидаги гувоҳномаси тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси чет элда туғилган ва унинг туғилганлиги консуллик муассасаси томонидан қайд этилмаган тақдирда белгиланган тартибда легализация қилинган ёки апостиль қўйилган хорижий давлатнинг ваколатли органлари томонидан берилган бола туғилганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади.

8. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, ўз имзоси билан тасдиқлайди.

9. Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома расмийлаштирилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида герб йиғими ундирилади.

Давлат хизматини кўрсатиш учун тўлов тўланганлигини тасдиқлаш ахборот коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

Тўлов суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланади.

10. Ариза берувчида сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганлиги, шунингдек давлат хизматлари кўрсатиш учун тўловни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

11. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда, давлат хизматини кўрсатиш учун тўланган маблағлар қайтарилмайди.

12. Давлат хизматлари марказлари томонидан сўровнома тўлдирилиб, у ариза берувчининг имзоси билан тасдиқланганидан сўнг, 10 дақиқа ичида барча ҳужжатлар сканер қилиниб, электрон шаклда ФҲДЁ бўлимларига юборилади.

Бунда, ота-оналарнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома (маълумотнома) ариза берувчига қайтариб берилиб, туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотноманинг асл нусхаси далолатнома тузган ҳолда 2 иш куни ичида тегишли ФҲДЁ бўлимларига тақдим этилади.

13. ФҲДЁ бўлимлари туғилганликни қайд этиш масаласидаги сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни қабул қилиб олганидан сўнг 1 иш соати ичида Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига асосан кўриб чиқади ва натижасига кўра болага нисбатан туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини расмийлаштиради ёки уни расмийлаштиришни рад этиш тўғрисидаги асослантирилган маълумотномани тузади.

14. ФҲДЁ бўлимлари 10 дақиқа ичида қайд этилган туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви, туғилганлик ҳақида гербли гувоҳнома ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига топшириш учун туғилганлик ҳақида маълумотнома ёки туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини расмийлаштиришни рад этиш тўғрисидаги асослантирилган маълумотномани ариза берувчига етказиш учун Давлат хизматлари марказига юборади.

15. Туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини расмийлаштириш қуйидаги ҳолатларда рад қилиниши мумкин:

агар туғилганликни қайд этиш қонунчиликка зид бўлса;

агар тақдим этилган ҳужжатлар уларга нисбатан қонун ҳужжатларида қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлмаса;

агар туғилганликни қайд эттириш учун мурожаат қилган шахс бунга ҳуқуқли бўлмаса ёки суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса.

16. Давлат хизматлари маркази ФҲДЁ бўлимлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни қабул қилиб олгандан сўнг 10 дақиқа ичида ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади ва ариза берувчига ҳужжатларни қабул қилиб олганлиги тўғрисида имзолатган ҳолда тақдим этади.

Агар ариза берувчи туғилганликни қайд этиш ва у билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни 3 иш куни давомида Давлат хизматлари марказидан олиб кетмаса, Давлат хизматлари маркази ушбу ҳужжатларни далолатнома тузган ҳолда тегишли ФҲДЁ бўлимларига топширади ва бу ҳақда ариза берувчини хабардор қилади.

3-боб. Якуний қоидалар

17. Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ бўлимлари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчилар ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаши керак.

18.Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.

19. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.

20. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Туғилганликни қайд этиш бўйича давлат

хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-илова

Туғилганликни қайд этиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

1. Туғилганликни қайд этиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш.

2.Герб йиғимини тўлаш.

1. Хоҳишига кўра

2. Мурожаат этганида

2-босқич

Давлат хизматлари маркази

Сўровнома ва илова қилинган ҳужжатларни ФХДЁ бўлимига юбориш.

10 дақиқа ичида

3-босқич

ФХДЁ бўлими

1. Сўровнома ва унинг иловалари қонун ҳужжатлардаги талабларга мувофиқлигини ўрганиш.

2. Ариза берувчига туғилганликни қайд этиш ҳақида гувоҳномани расмийлаштириш.

3. Давлат хизмати марказига юбориш.

1 иш соат ичида

4-босқич

Давлат хизматлари маркази

Тўғилганлик гувоҳномаси келиб тушганидан сўнг, ариза берувчига ҳужжатларни қабул қилиб олганлиги тўғрисида имзолатган ҳолда гувоҳномани бериш.

10 дақиқа ичида

Туғилганликни қайд этиш бўйича давлат

хизматини кўрсатишнинг

маъмурий регламентига

2-илова

__________________

(сана)

________________

(рақам)

Туғилганликни қайд этиш учун
СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчиҳақида маълумот:

1.Фамилия, исми, отасининг исми:

2.Телефон ва электрон манзили:

3.Яшаш жойи:

II. Тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати:

1.Туғилганликҳақидагитиббиймаълумотнома:

2.Ота-оналарнингшахсинитасдиқловчиҳужжатлар:

3.Никоҳтузилганлигиҳақидагигувоҳнома:

4.Бошқа ҳужжатлар:

....

III. Боланинг фамилияси, исми ва ота исми ҳақидаги маълумот

1.Боланинг фамилияси:

2.Боланинг исми:

3.Боланинг ота исми:

4.Боланинг ота-онаси қаерда ва ким бўлиб ишлаши тўғрисида маълумот:

4.1.Отаси:

4.2.Онаси:

5.Боланинг ота-онасининг маълумоти:

5.1.Отаси:

5.2.Онаси:

6.Ариза билан мурожаат этган шахснинг болага нисбатан алоқадорлиги

Ариза берувчининг имзоси

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил “___” ________ даги

___-сон қарорига

2-илова

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан архив ҳужжатларини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

1-боб. Умумий қоидалар

1.Мазкур Регламент жисмоний шахсларга (бундан буён матнда ариза берувчилар деб юритилади) туман (шаҳар) фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари, никоҳ уйлар, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш архивлари (бундан буён матнда ФҲДЁ органлари деб юритилади) ҳамда шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар фуқаролар йиғинлари, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаларида қайд этилган фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари ҳақидаги маълумотномаларни бериш бўйича давлат хизматлари (бундан буён матнда давлат хизматлари деб юритилади) кўрсатиш тартибини белгилайди.

2.Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари орқали ФҲДЁ органлари томонидан кўрсатилади.

3.Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ органлариўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (бундан буён матнда ЭРИ деб юритилади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

4.Давлат хизматини кўрсатиш мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

2-боб. Давлат хизмати кўрсатиш тартиби

5.Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади.

6.Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда тўлдиради.

7.Сўровномага:

паспорт ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат нусхаси;

ариза берувчи ишончнома асосида ҳаракат қилаётганда – ишончнома нусхаси;

ариза берувчининг марҳумга қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлари;

ариза берувчи васиятномага асосан меросхўр бўлганда – васиятнома
ва марҳумнинг ўлим ҳақида гувоҳномаси нусхалари, ариза берувчи қонуний вакил бўлса, уни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси илова қилинади.

Ариза берувчи тақдим этган ҳужжатлар нусхалари Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан уларнинг асл нусхаларидан олиниши лозим.

8.Сўровнома тўлдирилгандан сўнг, ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўз ЭРИси билан тасдиқлайди.

9.Ариза берувчи Давлат хизматлари маркази ходими томонидан давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЭРИ мажбурий тартибда бўлиши шарт эканлиги тўғрисида олдиндан хабардор қилинади.

Давлат хизматлари марказлари ариза берувчилар ЭРИни жойнинг ўзида олишлари учун барча зарур шароитларни таъминлашга мажбурдир.

10.Давлат хизмати кўрсатилгани учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Давлати хизмати кўрсатилгани учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

Йиғим Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади.

11.Ариза берувчиларда ЭРИ мавжуд эмаслиги ёки уни олишнинг рад этилганлиги, сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, сўровномага илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларнинг тақдим этилмаганлиги, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

12.Ариза берувчилар давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади.Бунда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

13.Сўровнома Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчининг ЭРИси билан тасдиқлангандан сўнг, барча ҳужжатлар 10 дақиқа ичида тегишли ФҲДЁ органига электрон шаклда юборилади.

14.ФҲДЁ органи сўровнома тушган кундан бошлаб 1 иш соати ичида
QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ҳамда тегишли Давлат хизматлари марказига юборади.

15.Агар сўровномада сўралаётган маълумотлар ФҲДЁ органида мавжуд бўлмаганда ФҲДЁ органи сўровномани тегишинча Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш архивларига юборади ва бу ҳақда Давлат хизматлари марказларини электрон тарзда хабардор қилади. Бунда Давлат хизматлари маркази ариза берувчига ахборот-коммуникация тизими орқали хабар беради.

Худудий фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш архивлари сўровнома тушган кундан бошлаб 3 иш куни ичида сўралаётган маълумотларни тегишли
ФҲДЁ органларида мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлаб, QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ҳамда тегишли Давлат хизматлари марказига юборади.

16.Давлат хизматлари маркази, маълумотнома келиб тушгандан сўнг
10 дақиқа ичида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчининг сўровига кўра унга маълумотномани электрон шаклда ёки қоғоз шаклда муҳрини босиб бериши мумкин.

3-боб. Якуний қоидалар

17.Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ органлари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотлар сир сақланишини таъминлайди.

18.Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.

19.Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.

20.Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш

органлари томонидан архив ҳужжатларини

бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-илова

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан архив ҳужжатларини бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

1. Архив ҳужжатларини олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш.

2. Белгиланган миқдорда тўловни тўлаш.

1. Хоҳишига кўра

2. Мурожаат этганида

2-босқич

Давлат хизматлари маркази

Сўровномани ФХДЁ органига юбориш.

Сўровнома расмийлаштирилган пайтда

3-босқич

ФХДЁ органи

1.QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ҳамда тегишли Давлат хизматлари марказига юборади.

2.Агар сўровномада сўралаётган маълумотлар ФҲДЁ органида мавжуд бўлмаганда сўровномани тегишинча Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш архивларига юбориш ва бу ҳақда Давлат хизматлари марказларини электрон тарзда хабардор қилиш.

1 иш соати ичида

4-босқич

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш архивлари

Сўровнома тушгандан сўнг сўралаётган маълумотларни тегишли ФҲДЁ органларида мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлаб, QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотномани расмийлаштириш ҳамда тегишли Давлат хизматлари марказига юбориш.

3 иш куни ичида

5-босқич

Давлат хизматлари маркази

1.Архив ҳужжатларини тушганидан сўнг, ариза берувчини хабардор қилиш.

2.Ариза берувчининг сўровига кўра унга маълумотномани электрон шаклда ёки қоғоз шаклда муҳрини босиб бериш.

1.10 дақиқа ичида

2.Етиб келганида

Предложенные варианты

2018-07-20 19:49:53

Ruzikulov Rahmatillo Abdurashidovich

Комментарии и ответы

2018-07-20 19:50:30

Ruzikulov Rahmatillo Abdurashidovich

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари

томонидан архив ҳужжатларини бериш

бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг

маъмурий регламентига

2-илова

__________________

(сана)

________________

(рақам)

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан архив ҳужжатларини бериш бўйича
СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи ҳақида маълумот:

1.Фамилия, исми, отаисми:

2.Телефон рақами ва электрон манзили:

3.Манзил:

Ҳужжат сўралаётган шахснинг маълумотлари:

1.Фамилия, исми, ота исми:

2.Маълумотнома тури (туғилиш, никоҳ, никоҳдан ажралиш, ўлим, ёлғиз она, оталикни белгилаш, маълумотлар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида ва бошқа маълумотлар):

3.Далолатнома ёзуви қайд этилган йил ва сана:

4.Талаб этилаётган маълумотлар қайд этилиши мумкин бўлган даври:

5.Далолатнома ёзуви қайд этилган ҳудуд (ҳудуд номи ёки республика миқёсида):

II. Тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати:

1.Паспорт ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат нусхаси:

2.Учинчи шахслар манфаатида ҳаракат қилаётганда – нотариал тасдиқланган ишончнома (чет элда яшовчи фуқаро томонидан берилган ҳамда чет тилида тузилган ишончнома белгиланган тартибда легализация қилинган ёки апостиль қўйилган бўлиши лозим):

3.Тегишли ҳолларда марҳумга қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлари:

4.Қонуний вакил бўлса, уни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси:

Ариза берувчининг электрон рақамли имзоси

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил “___” ________ даги

___-сон қарорига

3-илова

Идоравий нотариал архивлар томонидан архив ҳужжатларини бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Регламент жисмоний шахсларга (бундан буён матнда ариза берувчилар деб юритилади) нотариал расмийлаштирилган ҳужжатларнинг дубликати, нотариал ҳаракатларни рўйхатга олиш реестр китобидан кўчирма, архив ҳужжатларидан нусхалар ва архив маълумотларини бериш бўйича давлат хизмати (бундан буён матнда давлат хизмати деб юритилади) кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари орқали Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги идоравий нотариал архивлар (бундан буён матнда ваколатли орган деб юритилади) томонидан кўрсатилади.

3. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (бундан буён матнда ЭРИ деб юритилади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

4. Давлат хизматини кўрсатиш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби

5. Ариза берувчи давлат хизматини олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда мурожаат этади.

6. Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда тўлдиради.

7. Сўровномага:

паспорт нусхаси;

ариза берувчи ишончнома асосида ҳаракат қилаётганда – ишончнома нусхаси;

марҳум номидан амалга оширилган нотариал ҳаракатлар ҳақида архив ҳужжатлари олинаётганда – марҳумнинг ўлим ҳақида гувоҳномаси ва ариза берувчининг марҳумга қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлари;

ариза берувчи васиятномага асосан меросхўр бўлганда – васиятнома ва марҳумнинг ўлим ҳақида гувоҳномаси нусхалари, ариза берувчи қонуний вакил бўлса, уни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси илова қилинади.

Ариза берувчи тақдим этган ҳужжатлар нусхалари Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан уларнинг асл нусхаларидан олиниши лозим.

Сўровнома тўлдирилгандан сўнг, ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўз ЭРИси билан тасдиқлайди.

8. Ариза берувчи Давлат хизматлари маркази ходими томонидан давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЭРИ мажбурий тартибда бўлиши шарт эканлиги тўғрисида олдиндан хабардор қилинади.

Давлат хизматлари марказлари ариза берувчилар ЭРИни жойнинг ўзида олишлари учун барча зарур шароитларни таъминлашга мажбурдир.

9. Ариза берувчида ЭРИ мавжуд эмаслиги ёки уни олишнинг рад этилганлиги, сўровномада ишончсиз маълумотлар кўрсатилганлиги, шунингдек тегишли ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилмаслиги давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

10. Ариза берувчилар давлат хизматларидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади.

11. Сўровнома Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчининг ЭРИси билан тасдиқлангандан сўнг, барча ҳужжатлар 10 дақиқа ичида ваколатли органга электрон шаклда юборилади.

12. Сўровнома тушгандан сўнг ваколатли орган томонидан қуйидаги муддатлар ичида архив ҳужжатини бериш ёки уни беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади:

а) нотариал расмийлаштирилган ҳужжатларнинг дубликати - сўровнома келиб тушгандан сўнг 5 иш куни ичида;

б) нотариал ҳаракатларни рўйхатга олиш реестр китобидан кўчирма -сўровнома келиб тушгандан сўнг 2 иш куни ичида;

в) архив ҳужжатларидан нусхалар – сўровнома келиб тушгандан сўнг 2 иш куни ичида;

г) архив маълумотномалари – сўровнома келиб тушгандан сўнг 1 иш куни ичида.

13. Ваколатли орган архив ҳужжатини бериш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда 10 дақиқа ичида Давлат хизматлари марказига архив ҳужжатларини бериш учун тўланадиган тўлов суммасини кўрсатган ҳолда электрон тарзда хабарнома ва архив ҳужжатларини юборади.

14. Архив ҳужжатларини бериш учун қўйидаги миқдорларда тўлов ундирилади:

нотариал расмийлаштирилган ҳужжатларнинг дубликати бериш учун – энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида;

нотариал ҳаракатларни рўйхатга олиш реестр китобидан кўчирма бериш учун – энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида;

архив ҳужжатларидан нусхалар бериш учун – энг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида;

архив маълумотномалари бериш учун – энг кам ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида.

Гербли (махсус) бланкаларда нотариал расмийлаштирилган ҳужжатларнинг дубликатлари берилганда қонун ҳужжатларига мувофиқ герб йиғими ундирилади.

Давлат хизматини кўрсатиш учун тўлов тўланганлигини тасдиқлаш ахборот коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

15. Тўлов суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланади.

16. Давлат хизматлари марказига хабарнома тушганидан сўнг 10 дақиқа ичида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақида ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

17. Тўлов амалга оширилгандан сўнг, архив ҳужжати электрон ёки қоғоз шаклда ариза берувчига берилади. Ариза берувчининг сўровига асосан ҳужжатларга Давлат хизматлари марказининг муҳри босиб берилиши мумкин. Нотариал тасдиқланган ҳужжатларнинг дубликатлари фақат қоғоз шаклда ариза берувчига берилади.

18. Архив ҳужжатлари нотариал архивда мавжуд бўлмаса, кўрсатилган хизматлар учун ариза берувчи томонидан тўлов амалга оширилмаса, давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.

3-боб. Якуний қоидалар

19. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ходимлари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олган ариза берувчилар ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаши керак.

20. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.

21. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.

22. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

Идоравий нотариал архивлар томонидан архив

ҳужжатларинибериш бўйича давлат

хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига

1-илова

Идоравий нотариал архивлар томонидан архив ҳужжатларини бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

1). Архив ҳужжатларини олиш учун Давлат хизматлари марказига мурожаат қилиш.

2). Белгиланган тўловни амалга ошириш.

Хоҳишига кўра

2-босқич

Давлат хизматлари маркази

Сўровномани ваколатли органга юбориш.

10 дақиқа ичида

3-босқич

Ваколатли орган

Архив ҳужжатини расмийлаштириш, уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлаш ва уни Давлат хизматлари марказига юбориш.

Регламентда белгиланган тартибда

4-босқич

Давлат хизматлари маркази

1). Архив ҳужжатини бериш ҳақида ахборот-коммуникация технологиялари орқали ариза берувчини хабардор қилиш.

2). Ариза берувчига унинг сўровига асосан электрон кўринишда ёки қоғоз шаклида ўзининг муҳрини босиб, бериш.

10 дақиқа ичида

Предложенные варианты

Ничего не найдено

Комментарии и ответы

2018-07-31 16:05:56

Musayeva Zuxra Aхадовна

Идоравий нотариал архивлар томонидан архив

ҳужжатларини бериш бўйича давлат

хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига

2-илова

__________________

(сана)

__________________

(т/р)

Идоравий нотариал архивлар томонидан архив ҳужжатларини бериш бўйича давлат хизматидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот:

1. Фамилияси (ҳамма ўзгартиришлар белгилаган ҳолда):

2. Исми(ҳамма ўзгартиришлар белгилаган ҳолда):

3. Отасининг исми (ҳамма ўзгартиришлар белгилаган ҳолда):

4. Жинси:

5. Яшаш манзили:

6. Телефон рақами:

7. Ариза берувчи номидан ишончнома асосида ҳаракат қилувчи учинчи шахс ҳақидаги маълумот:

8. Нотариал идора:

9. Ҳужжат тасдиқланган сана:

10. Нотариал ҳаракат реестр рақами:

11. Нотариал ҳаракат тури:

II. Илова қилинадиган ҳужжатлар:

1.Паспорт нусхаси:

2.Ишончнома нусхаси (қонун ҳужжатларда белгиланган ҳолатларда):

3.Қариндошликни тасдиқловчи ҳужжатлар (марҳум номидан амалга оширилган нотариал ҳаракатлар ҳақида архив ҳужжатлари олинаётганда):

4Васиятнома ва ўлим ҳақида гувоҳнома (ариза берувчи васиятномага асосан меросхўр бўлган тақдирда):

Ариза берувчининг электрон рақамли имзоси

Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 1

Общие комментарии и ответы

Ничего не найдено
Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0
Проект Последняя редакция

Наименование мероприятияФорма реализацииСрок реализацииИсполнители
Ҳужжат лойиҳаси муҳокама қилишҲужжат лойиҳаси муҳокама қилиш17.07.2018-01.08.2018Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги