Поиск

Расширенный поиск

 

 
 

 
 
 

Название документа

Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Тип документаПостановление
Орган, утверждающий документКабинет Министров Республики Узбекистан
РазработчикМинистерство внутренних дел Республики Узбекистан
Дата размещения документа18.07.2018 14:52
Дата завершения обсуждения03.08.2018 23:59
Вид документаПроект НПА
Текущее состояние документаОбсуждение прекращено
Обоснования необходимости принятия проектаЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 19 майдаги 377-сон қарори
Планируемый срок вступления в силу20.08.2018
Номер письма о соглашении24/11-1571
Номер и дата письма согласования Генеральной прокуратурой Республики Узбекистан24/11-1571 17.07.2018 йил

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 19 майдаги 377-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлардан содир этилган ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 июлга қадар:

жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлардан содир этилган ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни тўпловчи веб-портал ишга туширилишини;

веб-порталга келиб тушаётган видеоёзувлар бўйича тизимли мониторинг юритиш ва процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун веб-портални Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг «Маъмурий амалиёт» комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимига интеграция қилинишини таъминласин.

3. Қуйидагилар:

видеорегистраторларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича чора-тадбирлар 2017 йилда ўз ниҳоясига етганлиги;

2018 йилдан эътиборан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ички бозорга видеорегистраторлар узлуксиз етказиб бериш бошланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

4. Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги:

а) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда «Ўзстандарт» агентлиги билан биргаликда уч ой муддатда транспорт воситаларига ўрнатиладиган видеорегистраторларнинг техник регламенти ва стандартларини ишлаб чиқсин;

б) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки билан биргаликда уч ой муддатда йўловчи ташиш билан шуғулланувчи юридик шахслар учун транспорт воситаларини видеорегистраторлар билан жиҳозлаш бўйича имтиёзли кредит линиялари ажратиш тўғрисида таклифлар киритсин.

5. Белгилаб қўйилсинки, 2019 йил 1 июлдан:

мулкчилик шаклидан қатъи назар жамоат транспорти ва йўловчи ташувчи транспорт воситалари учун видеорегистраторлар ўрнатиш бўйича мажбурий тартиб жорий этилади;

ҳуқуқбузарлик қайд этилган видеоёзувларни юборган фуқаролар ҳуқуқбузардан ундирилган жарима ҳисобидан энг кам ойлик иш ҳақининг беш фоизи миқдорида рағбатлантирилади;

видеорегистраторлар орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги қайд этилган видеоёзувларни тақдим этган фуқароларнинг шахсий маълумотлари ошкор этилишига йўл қўйилмайди.

6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлигининг жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлардан содир этилган ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни тўпловчи веб-портал фаолиятини йўлга қўйиш учун зарур техника воситаларини харид қилиш учун маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

8. Манфаатдор вазирлик ва идоралар уч ой муддатда ўзлари томонидан қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари _______________ ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р.Бобожонов зиммасига юклансин.


Предложенные варианты

Ничего не найдено

Комментарии и ответы

2018-07-30 16:32:18

Turdiaxunov Sanjarbek Nabiyevich
Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 1
Не нравится: 2

Общие комментарии и ответы

2018-07-19 11:15:25

Djurayev Shoyadbek Shuxratovich

2018-07-19 11:15:26

Djurayev Shoyadbek Shuxratovich

2018-07-19 14:55:15

Эгамбердиев Азизбек Абдумаликович

2018-07-23 17:50:19

Umarov Xusniddin Amirqul O'g'li
Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0
Проект Последняя редакция

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 19 майдаги 377-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлардан содир этилган ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 июлга қадар:

жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлардан содир этилган ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни тўпловчи веб-портал ишга туширилишини;

веб-порталга келиб тушаётган видеоёзувлар бўйича тизимли мониторинг юритиш ва процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун веб-портални Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг «Маъмурий амалиёт» комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимига интеграция қилинишини таъминласин.

3. Қуйидагилар:

видеорегистраторларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича чора-тадбирлар 2017 йилда ўз ниҳоясига етганлиги;

2018 йилдан эътиборан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ички бозорга видеорегистраторлар узлуксиз етказиб бериш бошланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

4. Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги:

а) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда «Ўзстандарт» агентлиги билан биргаликда уч ой муддатда транспорт воситаларига ўрнатиладиган видеорегистраторларнинг техник регламенти ва стандартларини ишлаб чиқсин;

б) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки билан биргаликда уч ой муддатда йўловчи ташиш билан шуғулланувчи юридик шахслар учун транспорт воситаларини видеорегистраторлар билан жиҳозлаш бўйича имтиёзли кредит линиялари ажратиш тўғрисида таклифлар киритсин.

5. Белгилаб қўйилсинки, 2019 йил 1 июлдан:

мулкчилик шаклидан қатъи назар жамоат транспорти ва йўловчи ташувчи транспорт воситалари учун видеорегистраторлар ўрнатиш бўйича мажбурий тартиб жорий этилади;

ҳуқуқбузарлик қайд этилган видеоёзувларни юборган фуқаролар ҳуқуқбузардан ундирилган жарима ҳисобидан энг кам ойлик иш ҳақининг беш фоизи миқдорида рағбатлантирилади;

видеорегистраторлар орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги қайд этилган видеоёзувларни тақдим этган фуқароларнинг шахсий маълумотлари ошкор этилишига йўл қўйилмайди.

6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлигининг жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлардан содир этилган ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни тўпловчи веб-портал фаолиятини йўлга қўйиш учун зарур техника воситаларини харид қилиш учун маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

8. Манфаатдор вазирлик ва идоралар уч ой муддатда ўзлари томонидан қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари _______________ ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р.Бобожонов зиммасига юклансин.


Наименование мероприятияФорма реализацииСрок реализацииИсполнители
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳасининг муҳокамаси Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўлларда ҳаракатланишни тартибга солиш2018 йил 3 августАхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда