Поиск

Расширенный поиск

Название документа

Ўзбекистон Республикасида инвестицион муҳитни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида

Тип документаУказ
Орган, утверждающий документПрезидент Республики Узбекистан
РазработчикМинистерство юстиции Республики Узбекистан
Дата размещения документа18.07.2018 19:19
Дата завершения обсуждения02.08.2018 23:59
Вид документаПроект НПА
Текущее состояние документаОбсуждение прекращено
Обоснования необходимости принятия проектаинвесторлар билан ишлашда, айниқса жойларда, бюрократик тўсиқ ва ғовлар ҳали ҳам мавжудлиги, инвесторларнинг ташаббусларига барча даражадаги ҳокимларнинг қизиқиш бирдирмаслиги, мазкур йўналишда вазирлик ва идоралар фаолияти аниқ мувофиқлаштирилмаслиги қулай инвестицион муҳитни шакллантириш бўйича давлат сиёсатининг изчиллигига ишончнинг мустаҳкамланишига тўсқинлик қилади. Мамалакатда инвестицион муҳитни янада яхшилаш, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишни рағбатлантириш, мазкур йўналишда давлат сиёсатининг изчиллигига инвесторларнинг ишончини мустаҳкамлаш ва инвесторлар билан ишлашда давлат тузилмаларининг масъулиятини ошириш мақсадида
Планируемый срок вступления в силу01.08.2018
Номер письма о соглашении111-11-1
Номер и дата письма согласования Генеральной прокуратурой Республики Узбекистан№111-11-1

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

Ўзбекистон Республикасида инвестицион муҳитни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида

Қайд этилсинки, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш учун мамалакатда максимал қулай инвестицион муҳитни шакллантириш мақсадида иқтисодиётни либераллаштириш, давлат бошқарувини ислоҳ қилиш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашишни чеклаш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини қисқартириш ва соддалаштириш, товарлар (ишлар ва хизматлар)дан эркин фойдаланишни таъминлаш, шунингдек ҳудудларда зарур инфраструктурани ташкил қилиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди.

Солиқ юкини камайтириш ва инвесторлар учун солиққа тортиш тизимини соддалаштириш, соғлом рақобат муҳитини қўллаб-қувватлашга қаратилган солиқ сиёсати ва божхона-тариф маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш жадал суръатлар билан амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, инвесторлар билан ишлашда, айниқса жойларда, бюрократик тўсиқ ва ғовлар ҳали ҳам мавжудлиги, инвесторларнинг ташаббусларига барча даражадаги ҳокимларнинг қизиқиш бирдирмаслиги, мазкур йўналишда вазирлик ва идоралар фаолияти аниқ мувофиқлаштирилмаслиги қулай инвестицион муҳитни шакллантириш бўйича давлат сиёсатининг изчиллигига ишончнинг мустаҳкамланишига тўсқинлик қилади.

Мамалакатда инвестицион муҳитни янада яхшилаш, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишни рағбатлантириш, мазкур йўналишда давлат сиёсатининг изчиллигига инвесторларнинг ишончини мустаҳкамлаш ва инвесторлар билан ишлашда давлат тузилмаларининг масъулиятини ошириш мақсадида:

1. 2018 йил 1 августдан шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

виждонан ҳаракат қилган инвестор ва тадбиркорлик субъектига давлат органи (мансабдор шахс) томонидан уларга нисбатан қабул қилинган маъмурий ҳужжатнинг қонуний кучига ишониш сабабли келиб чиққан мулкий зарарнинг ўрни қопланади, агарда ушбу ҳужжатнинг қонуний кучига ишониб мол-мулкдан фойдаланган, битим тузган ёки белгиланган наф ва имтиёзлардан бошқача тарзда фойдаланган бўлса;

давлат органи (мансабдор шахс)нинг маъмурий ҳужжатини бекор қилиш ёки ўзгартириш масаласи , агарда бу виждонан ҳаракат қилган инвестор ва тадбиркорлик субъектининг қонуний манфаатларига алоқадор бўлса, суд тартибида кўриб чиқилади, бундан унинг сақлаб қолиниши жамоат манфаатларига таҳдид солаётган ҳоллар мустасно.

2. Белгилансинки, 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб:

давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш ҳақидаги қарор фақат ер участкалари олиб қўйилиши режалаштирилаётган манфаатдор шахслар билан очиқ муҳокамани ўтказишдан, шунингдек фойда ва харажатлар баҳолангандан кейингина йўл қўйилади;

олиб қўйилаётган ер участкаларида жойлашган жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган турар-жой, ишлаб чиқариш хоналари ва бошқа иморатлар ва иншоотларнинг бузилишига кўчмас мулкнинг бозор қийматини ва олиб қўйиш оқибатида мулкдорларга етқазилган зарарларнинг ўрни тўлиққоплангандан кейин йўл қўйилади;

жисмоний ва юридий шахсларга давлат органи (мансабдор шахс)нинг қонунга хилоф маъмурий ҳужжатни чиқариши натижасида етказилган зарари давлат томонидан, биринчи навбатда тегишли органларнинг бюджетдан ташқари маблағлари эвазига, қопланади;

инсофли эгалловчини ҳимоя қилиш принципи жорий этилади, унга мувофиқ инсофли ҳаракат қилган шахсдан мулкни талаб қилиб олиш, агар ушбу шахс мулкни ҳақ эвазига, амалдаги қонунчиликка риоя қилган ҳолда битимни ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўлламаган ҳолда олган бўлса, тақиқланади.

3. Белгилаб қўйилсинки, давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш фақат қуйидаги мақсадларда йўл қўйилади:

ерларни мудофаа ва давлат хавфсизлиги, мухофаза этиладиган табиий ҳудудлар эҳтиёжлари учун, эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш ва фаолият кўрсатиши учун ажратишда;

халқаро шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш заруриятида;

фойдали қазилмалар конларини аниқлаш ва қазиб чиқаришда;

автомобиль ва темир йўллари, аэропортлар, аэродромлар, аэронавигация объектлари ва авиатехник марказлар, темирйўл транспорти обектлари, кўприклар, метрополитенлар, тоннеллар, энергетика тизими объектлари ва электрузатиш тармоқлари, алоқа тармоқлари, космик фаолият объектлари, магистрал қувурлар, муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш (реконструкция) қилишда;

аҳоли пунктларининг бош режаларини ижро этишнинг Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуриладиган объектларга, шунингдек, қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларида тўғридан-тўғри кўрсатилган бошқа ҳолларда.

4. 2018 йил 1 октябрдан бошлаб инвестициявий фаолиятни амалга ошириш учун ер участкаларини ажратишнинг қуйидаги янги механизмлари жорий этилсин:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасини 50 йилгача узоқ муддатли ижарага бериш, лекин инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун аризада кўрсатилган муддатдан кам бўлмаган муддатда;

кўчмас мулк объектларини (меҳмонхоналар, савдо объектлари, маданий-кўнгилочар комплекслар, маиший хизмат кўрсатиш объектлари, таълим муассасаларини қуриш, тиббий ташкилотлар, йўл инфраструктураси ва б.) қуриш учун ер участкаларидан доимий эгалик қилиш ҳуқуқини сотиш.

5. Қуйидагиларга:

туман (шаҳар) ҳокимларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасини чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналарга 50 йилгача бўлган муддатда узоқ муддатли ижарага, лекин инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун аризада кўрсатилган муддатдан кам бўлмаган муддатда бериш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига, қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлари доирасида, чет эл инвестициялари улуши 10 млн АҚШ долларидан ошмайдиган инвестицион лойиҳаларни амалга отшириш доирасида чет эл инвесторлари билан инвестицион шартномаларни тузиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида фойдаланилмаётган (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги ПҚ–3067-сон “Давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига 1 ва 2-иловаларида келтирилган объектлар бундан мустасно), умумий майдони 2000 кв.м. дан ортиқ лекин 5000 кв.м. дан кўп бўлмаган, давлат мулки объектларини сотиш ҳақида қарор қабул қилиш ҳуқуқи берилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг:

чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар устав фондида чет эл инвестицияларининг минимал миқдорини 30 фоиздан 15 фоизгача тушириш;

чет эл инвестицияси иштрокидаги корхона иштирокчиларидан бири албатта хорижий юридик шахс бўлиши шартлиги ҳақидаги талабни бекор қилиш;

чет эл нвестицияси иштирокидаги корхоналар устав фондининг минимал миқдорини 600 млн сўмдан 400 млн сўмгача тушириш;

чет эл инвестициялар иштирокидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи миқдорини уч бараваргача тушириш;

акциядорлик жамиятлари устав капиталида чет эллик инвестор улушининг мавжуд бўлиш шартини бекор қилиш;

акциядорлик жамиятлари устав фондининг минимал миқдорини 400 млн сўм қилиб белгилаш;

экспорт контрактлари контракт тузилган кунда “Ўзагроэкспорт” АЖ эълон қилган нархлардан паст бўлмаган нархлар бўйича тузиш, шунингдек, экспорт контракти тузмасдан инвойс асосида ўтказиладиган мева-сабзавот маҳсулотлари божхонада божхона юк декларацияси рўйхатга олинадиган кунда “Ўзагроэкспорт” АЖ расмий веб-сайтида қайд этилган нархлардан паст бўлмаган нархлар бўйича расмийлаштириш тартибини бекор қилиш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.

7. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасида камида 200 минг АҚШ доллари миқдорида инвестицияни:

кўчмас мулк сотиб олиш тариқасида киритса, соддалаштирилган тартибда Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилиш учун яшаш гувоҳномасини олиш;

хўжалик жамиятларининг акция ва улушларини сотиб олиш, шунингдек хорижий корхона ташкил қилиш шаклида киритса, кўп марталик визаларни 3 йилгача бўлган муддатда, уларнинг амал қилиш муддатини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқмаган ҳолда чекланмаган миқдорда узайтириш имконияти билан олиш ҳуқуқи берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги мамлакат иқтисодиётининг устувор йўналишларига катта миқдорда инвестиция киритган чет эл фуқароларига “Фахрий фуқаро” унвонини бериш тартибини жорий этиш бўйича таклифларни киритсин.

8. Очиқлик, ҳуқуқий аниқлик ва қонунчиликнинг барқарорлиги ҳуқуқий сиёсат воситаларини ишлаб чиқиш, ҳуқуқни қўллаш ва суд амалиётининг асосий принциплари сифатида белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда ҳокимиятнинг барча бўғинларида очиқлик принципини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш ва “Очиқ ҳукумат ҳамкорлиги” (Open Government Partnership) халқаро ташкилот фаолиятига қатнашиш бўйича таклифларни киритсин.

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ва Олий судига суд талқини воситаларини татбиқ этиш ва ривожлантиришни, фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича юқори турувчи судлар қарорларининг қуйи инстанциядаги судлар томонидан инобатга олиниши мажбурийлигини таъминлаш тавсия этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Бош прокуратура ва Олий суд билан биргаликда уч ойлик муддатда ҳуқуқий аниқлик ва қонунчиликнинг барқарорлигини таъминлаш механизмларини татбиқ этиш ва ривожлантириш бўйича таклифларни киритсин.

9. Мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Вазирлик ва идоралар раҳбарларининг зиммаларига Чора-тадбирлар дастурда назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсий жавобгарлик юклансин.

10. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда 2018 йил 31 декабргача бўлган муддатда инвестиция киритиш учун максимал қулай шароитлар яратишга қаратилган, инвестицион фаолият соҳасида унификациялаштирилган қонун ҳужжатини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда киритсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси инвесторларнинг ҳуқуқ ва кафолатларини ҳимоя қилиш бўйича амалдаги қонун ҳужжатларига барча даражадаги давлат бошқаруви органлари ва ташкилотлар томонидан сўзсиз риоя этишлари устидан қаттиқ назорат ўрнатсин ҳамда қонунчилик бузилишининг олдини олиш ва айбдор мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича таъсирчан чоралар кўрсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги икки ойлик муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

инвестициявий фаолиятни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган ёки мураккаблаштираётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни аниқлаш нуқтаи назаридан уларни тўлиқ хатловдан ўтказиб, уларни бартараф этиш бўйича чораларни кўрсин.

13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Б. Муродов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

Президенти Ш.Мирзиёев

Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 2
Не нравится: 0

Общие комментарии и ответы

Ничего не найдено
Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0
Проект Последняя редакция

Наименование мероприятияФорма реализацииСрок реализацииИсполнители
Ҳужжат лойиҳаси муҳокама қилишҲужжат лойиҳаси муҳокама қилиш18.07.2018-02.08.2018Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги