Поиск

Расширенный поиск

Название документа

Туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018-2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида

Тип документаПостановление
Орган, утверждающий документХокимият Пахтакорского района Джизакской области
РазработчикХокимият Пахтакорского района Джизакской области
Дата размещения документа19.07.2018 10:04
Дата завершения обсуждения03.08.2018 23:59
Вид документаПроект НПА
Текущее состояние документаОбсуждение прекращено
Обоснования необходимости принятия проектаЎзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018-2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3849-сон қарори
Планируемый срок вступления в силу23.07.2018
Номер письма о соглашении(не задано)
Номер и дата письма согласования Генеральной прокуратурой Республики Узбекистан(не задано)

Туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018-2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини
2018-2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3849-сон қарори ва вилоят ҳокимининг 2018 йил 14 июлдаги “Вилоят иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини2018-2019 йиллар куз-қишдаврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлашчора-тадбирлари тўғрисида”ги 543-сонли қарори ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12июлдаги ПҚ-3849-сонли ва вилоят ҳокимининг 2018 йил 14июлдаги 543-сонли қарорлари ижро учун қабул килинсин.

2.Туман иқтисодиёт тармоқларини 2018-2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар 1-иловага;

асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик ускуналарни, шунингдек ижтимоий соҳа объектларини ҳудудлар бўйича 2018-2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда мукаммал ва жорий таъмирлаш топшириқлари 2, 3 ва 4-иловаларга;

тумандагимавжуд кўп қаватли уй-жойларни 2018-2019 йиллар куз-қиш мавсумида таъмирлаш дастури 5-иловага;

туманда 2018-2019 йиллар куз-қиш даври учун кўмир, мазут ва техник туз жамғариш, шунингдек суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича топшириқлар 6-иловага;

туман иқтисодиёти соҳаларини 2018-2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси таркиби7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Маълумот учун қабул қилинсинки, 2016 йил 26 апрелда туман ҳокимининг ўринбосарлари раҳбарлигида иккита ишчи гуруҳи қуйидаги йўналишлар бўйича тузилди:

кўп қаватли уй-жой фондини ва унга хизмат кўрсатувчи қозонларни, совуқ сув, ирригация тизимларини реконструкция қилиш, марказий ва маҳалла ичидаги кўчаларни санитария жиҳатидан тозалаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, тумандаги хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ҳамда бошқарув сервис компаниялари фаолиятини такомиллаштириш, ижтимоий соҳа, иқисодиёт тармоқлари ва аҳолига белгиланган муддатларда ҳамда етарли хажмларда ёқилғи–энергетика ресурсларининг асосий турларини–табиий газ, электр энергияси, кўмир, томларни қопловчи қаттиқ битумни етказиб бериш, жорий ва капитал таъмирлаш ишларини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳи (Юлдашев);

мактаблар, болалар боғчалари, тиббиёт муассасалари, коллежлар, лицейлар ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга, мазкур объектларнинг томларини, ички иситиш тизимлари ва қозонхоналарни жорий ва капитал таъмирлаб, уларни муқобил ёқилғи турларидан фойдаланишга ўтказишни, объектларнинг иссиқлик билан таъминланишини, санитария ҳолати, уларнинг ҳудудларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришни назарда тутувчи ишларни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳи (Шодмонов).

4. Туман ишчи гуруҳи (Юлдашев, Шодмонов):

коммунал соҳа ташкилотлари, кўп қаватли уй-жойлар, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда бошқа ижтимоий соҳа объектларини 2018-2019 йиллар куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаш бўйича ишларнинг аҳволини танқидий ўрганиб чиқсин;

ўрганиш натижалари бўйича ушбу қарор билан тасдиқланган тадбирларни амалга ошириш борасидаги ташкилий чора–тадбирлар комплексини, шунингдек туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳа муассасаларини 2018-2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш бўйича топшириқларни ўз вақтида амалга оширсин.

5. Ушбу қарорнинг бажарилиши ҳар чоракда туман ҳокимлигининг йиғилишида танқидий кўриб чиқилсин.

6. “Пахтакор хаёти” газетаси таҳририятига (Х.Худоёров) мазкур қарор ҳокимликнинг www.jizpaxtakor.uz расмий веб-сайтига ҳамда туман газетаси да чоп этилсин ва унинг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.

7. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2017 йил 30июлдаги 427-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Шодмонов, А.Юлдашев, С.Болтаев ва Д.Қодирқулов зиммаларига юклатилсин.

9.Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Туман ҳокими Ш.Бабаев

Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0

Общие комментарии и ответы

Ничего не найдено
Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0
Проект Последняя редакция

Наименование мероприятияФорма реализацииСрок реализацииИсполнители
Давлат рўйхатидан ўтказишАдлия бўлимидан ҳуқуқий экспертизадан ўзказиш23.08.2018Пахтакор туман ҳокимлиги Қурилиш бўлими