Поиск

Расширенный поиск

Название документа

Қимматбаҳо металлардан тайёрланган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тангаларини сотиш ва қайтиб сотиб олиш тартиби тўғрисида НИЗОМ

Тип документаПоложение
Орган, утверждающий документЦентральный банк Республики Узбекистан
РазработчикЦентральный банк Республики Узбекистан
Дата размещения документа19.07.2018 16:31
Дата завершения обсуждения03.08.2018 23:59
Вид документаПроект НПА
Текущее состояние документаОбсуждение прекращено
Обоснования необходимости принятия проекта«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги ПҚ–3778-сон «Ўзбекистон Республикасида қимматбаҳо металлардан ўлчовли ёмбилар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва қимматбаҳо металлар бозори фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ
Планируемый срок вступления в силу06.08.2018
Номер письма о соглашении(не задано)
Номер и дата письма согласования Генеральной прокуратурой Республики Узбекистан(не задано)

Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки Бошқарувининг
2018 йил 14 июлдаги
24/5-сон қарорига
ИЛОВА

Қимматбаҳо металлардан тайёрланган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
тангаларини сотиш ва қайтиб сотиб олиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги ПҚ–3778-сон «Ўзбекистон Республикасида қимматбаҳо металлардан ўлчовли ёмбилар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва қимматбаҳо металлар бозори фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан муомалага чиқарилган қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангаларни (кейинги ўринларда Марказий банк тангаларидеб аталади) сотиш ва қайтиб сотиб олишқоидаларини белгилаб беради.

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (кейинги ўринларда Марказий банк деб аталади) юбилей саналари, тарихий ва замонавий даврнинг муҳим воқеалари ҳамда жамият ҳаётидаги бошқа воқеаларга бағишланган ва таркибида қимматбаҳо металлар бўлган юбилей, шунингдек инвестицион тангаларни муомалага чиқаради.

3. Марказий банк тангалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида номинал қиймати бўйича нақд пул шаклидаги қонуний тўлов воситаси, шунингдек номинал қийматидан фарқ қилувчи нархларда коллекция, инвестиция ва тезаврация (жамғарма) объектлари сифатида муомалада бўлиши мумкин.

4. Марказий банк ҳар ҳафтада камида бир марта қимматбаҳо металларнинг бир грамм нархини аниқлайди ва эълон қилади. Мазкур нарх қимматбаҳо металларнинг бир трой унцияси учун аввалги куннинг Лондон қимматбаҳо металлар ассоциацияси(LBMA)нинг эрталабки фиксинг нархи ва сўмнинг АҚШ долларига нисбатан расмий курсидан фойдаланиб белгиланади.

5. Марказий банктангаларинисотиш ва қайтиб сотиб олиш Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари ва тижорат банклари томонидан амалга оширилади ва уларнинг жойлашган манзили ҳақида маълумотларлар Марказий банкнинг расмий веб-саҳифасида эълон қилинади.

6. Марказий банктангаларини сотиш ва қайтиб сотиб олишда Марказий банк ва тижорат банклари ўртасидаги муносабатлар алоҳида шартномалар асосида тартибга солинади.

2-боб. Марказий банктангаларининг сотуви

7. Марказий банк тангалари жисмоний шахсларга нақд ва нақдсиз пул ҳисоб-китоблари асосида, шу жумладан халқаро тўлов карталари орқали амалга оширилади.

Марказий банк тангаларининг юридик шахсларга сотуви тўловни талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб рақамидан пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

8. Марказий банк тангаларининг сотув нархи Марказий банк томонидан ҳар ҳафтада камида бир марта миллий валютада, қимматбаҳо металлнинг бир грамм нархи ҳамда Марказий банк Бошқаруви томонидан тасдиқланадиган маржага асосан белгиланади.

3-боб. Марказий банк тангаларини қайтиб сотиб олиш

9. Марказий банк тангаларини жисмоний ва юридик шахслардан қайтиб сотиб олиш уларни Марказий банк томонидан белгиланадиган қайтиб сотиб олиш шохобчалари орқали ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигининг Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси (кейинги ўринларда Асиллик даражасини белгилаш палатаси деб аталади) томонидан мажбурий равишда техник экспертиза ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Бунда, Марказий банк тангасининг эгаси, жисмоний шахс ёки юридик шахснинг вакили ўз фуқаролик паспортини тақдим этади ва ушбу Низомга иловага мувофиқ тангани қайта сотиб олиш учун қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилади. Шунингдек, юридик шахснинг вакили Марказий банк тангасини тасарруф этиш учун ишончнома ҳам тақдим этади.

Далолатнома уч нусҳада тузилади ва улардан бири қайтиб сотиб олиш шохобчасида қолади, иккинчиси Марказий банк тангаси эгасига топширилади, учинчи нусҳа эса техник экспертиза ўтказилиши учун Асиллик даражасини белгилаш палатасига тақдим этилади.

10. Марказий банк тангалари қайтиб сотиб олиш шохобчалари томонидан Асиллик даражасини белгилаш палатасига 10 иш кунидан кечикмасдан техник экспертиза ўтказиш учун юборилади.

11. Асиллик даражасини белгилаш палатаси 10 иш куни давомида техник экспертиза ўтказиб, унинг натижалари ҳақидаги маълумотни Марказий банкка тақдим этади.

12. Асиллик даражасини белгилаш палатасининг техник экспертиза далолатномаси олингандан сўнг, Марказий банк танга эгаси билан ҳисоб-китобларни 10 иш кунидан кечикмасдан амалга оширади.

Марказий банк тангасини қайтиб сотиб олиш нархи танга топширилган кундаги бир грамм қимматбаҳо металл нархидан ҳамда ушбу нархга қўлланиладиган дисконтдан келиб чиқиб ҳисобланади.

Марказий банк Бошқаруви ҳар бир турдаги қимматбаҳо металл учун алоҳида дисконтни тасдиқлайди.

4-боб. Марказий банктангасининг асиллик сертификати

13. Марказий банктангасиунинг техник хусусиятларини тасдиқловчи асиллик сертификати билан бирга муомалага чиқарилади. Ҳар бир асиллик сертификати ўзсерия рақамига эга бўлади.

14. Асиллик сертификатини алмаштиришга эҳтиёж бўлганда ёки унинг йўқотиш ҳолатларида, танга эгаси Марказий банк томонидан белгиланадиган қайтиб сотиб олиш шохобчаларига тўлов асосида янги асиллик сертификатини олиш учун мурожаат қилади.

Сертификат алмаштирилиши 30 иш куни давомида Марказий банк тангасининг Асиллик даражасини белгилаш палатасининг техник экспертизасидан ўтказилиши шарти билан амалга оширилади.

Қимматбаҳо металлардан тайёрланган
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
тангаларини сотиш ва қайтиб сотиб олиш
тартиби тўғрисидагинизомга

тангаларини қайтиб сотиб олиш тўғрисидаги
ДАЛОЛАТНОМА

______________ шаҳар «____» ___________ 20___ йил

Ушбу далолатнома ____________________________­­­­_________________________________
(ташкилотнинг номи)

_____________________________________________________________________________________
(ходимнинг Ф.И.Ш.)

томонидан расмийлаштирилди ва ________________________________________________________
(турар жой ёки рўйхатдан ўтган манзили)

_________________________________________________________________________________дан
(жисмоний шахс ёки юридик шахс вакилининг Ф.И.Ш.)

қуйидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банк тангалари қабул қилинди:

Мен,__________________________________________________________________­­­________

юқорида кўрсатилган рўйхатни тасдиқлайман ва техник экспертиза ўтказишга розилик бераман.

_________________ __________________
(сана) (имзо)

Ходим ______________________________________________________________________________

_________________ __________________
(сана) (имзо)

Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0

Общие комментарии и ответы

Ничего не найдено
Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0
Проект Последняя редакция

Наименование мероприятияФорма реализацииСрок реализацииИсполнители
----