Поиск

Расширенный поиск

Название документа

Маданият ва аҳоли дам олиш марказлари фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Тип документаПостановление
Орган, утверждающий документПрезидент Республики Узбекистан
РазработчикМинистерство культуры Республики Узбекистан
Дата размещения документа20.07.2018 16:16
Дата завершения обсуждения04.08.2018 23:59
Вид документаПроект НПА
Текущее состояние документаОбсуждение прекращено
Обоснования необходимости принятия проектаЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 июндаги 469-Ф-сон фармойиши
Планируемый срок вступления в силу01.09.2018
Номер письма о соглашении01-11-09-4664
Номер и дата письма согласования Генеральной прокуратурой Республики Узбекистан01-11-09-5036

Аҳоли, айниқса ёшларнинг маданий дам олишлари ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, халқ ижоди, ҳаваскорлик санъатини ривожлатириш ва ёш истеъдодларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қолаверса, фольклор санъати орқали ўзбек миллий урф-одат, анъана
ва қадриятларини сақлаш ҳамда келажак авлодга етказишда жойлардаги маданият ва аҳоли дам олиш марказларининг хизматлари беқиёсдир.

Маданият марказларида ташкил этилган бадиий ҳаваскорлик тўгарак ва жамоаларининг қатнашчилари орасидан кўплаб санъат намоёндалари етишиб чиққан. Шунингдек, ашула ва рақс, фольклор, вокал-эстрада, мақом, аския, қизиқчилик, карнай-сурнай, бахшичилик, дорбозлик, цирк, миллий чолғу, тасвирий ва амалий санъат, халқ театри ва қўғирчоқ театрлари йўналишлари бўйича ўтказиб келинаётган кўрик-танлов
ва фестивалларда номлари ҳали кўпчиликка таниш бўлмаган истеъдодлар аниқланиб, уларнинг ижодларини кенг тарғиб этиш борасида ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Бироқ, маданият ва аҳоли дам олиш марказлари фаолиятини ташкил этишда улар учун мос бўлмаган биноларнинг танланганлиги, аҳолининг маданий эҳтиёжларини таъминлаш, замон талаблари асосида маданий хизматлар турлари ва сифатини оширишда айрим марказларда томоша залларининг мавжуд эмаслиги, уларнинг белгиланган меъёр талаблари асосида таъмирлаш ва жиҳозлашда молиявий муаммоларнинг мавжудлиги, соҳа бўйича олий маълумотли кадрларнинг етишмаслиги, жойларда мутахассис кадрлар учун зарур шарт-шароитларнинг яратиб берилмаганлиги, маданият марказлари фаолиятини ташкил этишга оид норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг етарли эмаслиги, марказлар раҳбар
ва ходимларининг иш самарадорлигини оширишга қаратилган баҳолаш мезонларининг ишлаб чиқилмаганлиги, ходимларга белгиланган иш ҳақи тўлаш тартиби 1996 йилда ишлаб чиқилганлиги, хориж тажрибаларини ўрганилмаганлиги ва улар билан яқин ижодий ҳамкорликни йўлга қўйилмаганлиги соҳадаги долзарб муаммолар ҳисобланиб, ўз ечимини кутиб келмоқда.

Маданият марказлари фаолиятини янада ривожланитириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар, она-юртга ва аждодлар меросига юксак садоқат руҳида тарбиялаш, номоддий маданий мерос дурдоналарини сақлаш ва тарғиб этиш, халқ оғзаки ижоди ва ҳаваскорлик санъатини ривожлантириш орқали унинг барча жабҳаларидан аҳолини, айниқса ёшларни баҳраманд этиш учун зарур шароитлар яратиш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
6 июндаги 469-ф-сонли фармойиши билан ташкил этилган Маданият
ва аҳоли дам олиш марказларини ўрганиш ва уларнинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича республика ишчи гуруҳининг (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳи деб аталади):

маданият ва аҳоли дам олиш марказларини “маданият маркази” сифатида номлаш ва қайта ташкил этиш;

Маданият вазирлигида “Маданият марказлари ва истироҳат боғларини ривожлантириш бошқармаси” ҳамда “Ҳаваскорлик санъати ва номоддий маданий меросни ривожлантириш” шўъбасини ташкил этиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари тасарруфида юридик мақомга эга бўлган Маданият муассасаларига методик кўмаклашиш ва номоддий маданий меросни ривожлантириш методик марказларини ташкил этиш;

ривожланган мамлакатларда 15 апрель Халқаро маданият куни сифатида нишонланишини инобатга олган ҳолда ушбу санани “Маданият ходимлари куни” деб эълон қилиш ҳамда кенг нишонлаш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.

2. Қуйидагилар:

Маданият марказлари фаолиятини янада ривожлантириш
ва такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 1-иловага мувофиқ;

2018-2023 йилларда янгидан қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва капитал таъмирланадиган ҳамда жиҳозланадиган маданият марказларининг асосий кўрсатгичлари 2- ва 3-иловага мувофиқ;

ва такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси таркиби 4-иловага мувофиқ;

янгидан қурилган, реконструкция қилинган ва капитал таъмирланган маданият марказларини қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси 5-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) бўлими ваРеспублика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик марказининг тузилмалари 6-11 иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

3. Республика комиссияси (А.Арипов)га:

маданият марказларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш
ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2018-2023 йилларга мўлжалланган манзилли дастурнинг амалга оширилиши устидан тизимли мониторинг олиб борсин;

Дастурда назарда тутилган чора-тадбирларнинг бажарилишига масъул бўлган вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини тизимли асосда мувофиқлаштириб, белгиланган тадбирларнинг тўлиқ ва сифатли бажарилиши устидан мониторинг олиб борсин ва назорат қилсин;

Вазирлар Маҳкамасининг чорак якунлари мажлисларида Давлат дастурининг амалга оширилиши натижаларини муҳокама қилиб борсин.

4. Қуйидагилар Дастурни амалга оширишнинг молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Маданият марказлари биноларини янги қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлашлаш ва жиҳозлаш ишлари бўйича – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва инвестиция маблағлари;

Туман (шаҳар) маданият бўлими ва маданият марказлари учун – “Ўзавтосаноат” АЖ томонидан ишлаб чиқилган “Damas” ва “Автоклуб” учун мўлжалланган махсус транспортларни харид этиш бўйича – маҳаллий бюджет маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

имтиёзли хорижий кредитлар ва грантлар;

жисмоний ва юридик шахсларининг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Молия вазирлиги Маданият вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига биноан Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил ва келгуси йиллар учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва маҳаллий бюджет параметрларини шакллантиришда мазкур қарорда белгиланган маданият марказлари биноларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари учун зарур маблағларни назарда тутсинлар.

Белгилаб қўйилсинки, 2018 йилда маданият марказлари биноларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини бошлашга ҳамда 2019 йилдан бошлаб қуриш ва реконструкция қилиш учун зарур маблағлар ажратилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари зиммасига:

маданият марказларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш
ва капитал таъмирлаш учун тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича

ишларни батамом тугатиб, топшириш шарти билан танлов савдоларини ўтказишни ўз вақтида ташкил қилинишини таъминлаш;

маданият марказларининг ишлаб чиқилган лойиҳа–смета ҳужжатларини ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказиш масъулият юклансин.

7. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда тасдиқланган Давлат дастурига киритилган маданият марказлари ва уларнинг ҳузурида кутубхоналарни ривожлантириш ва моддий-техник базасини яхшилаш, шу жумладан, уларни жиҳозлаш учун имтиёзли шартлар асосидаги хорижий кредитлар ва грантларни жалб этсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги маданият марказларини қуриш бўйича бажарилаётган қурилиш-монтаж ишларининг сифати, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши юзасидан қурилиш назоратини ўрнатсин.

9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

манзилли дастурни ўз вақтида амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

Маданият вазирлиги билан биргаликда маданият ва аҳоли дам олиш марказларини мақбуллаштириш натижасида бўшаб қоладиган бино ва иншоотларни хатловдан ўтказиб, ушбу давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш мақсадида давлат органлари ва тегишли ташкилотларга оператив бошқарув ҳуқуқи билан бериш, уларга зарурат бўлмаган тақдирда оммавий савдолар орқали сотиш ҳамда ундан тушадиган маблағларни ушбу ҳудуддаги маданият марказларининг моддий техник базасини мустаҳкамлашга йўналтиришни таъминлаш;

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда маданият марказлари учун янги қурилган
ва тавсия этилган биноларни кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш чораларини кўриш вазифалари топширилсин.

10. Маданият вазирлиги (Б.Сайфуллаев):

бир ой муддатда маданият марказларининг намунавий штатлар жадвалига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, маданият муассасаларида узоқ йиллардан буён ишлаётган ходимларга иш стажи ҳамда малакаси учун қўшимча ҳақ тўлаш тартибини Молия вазирлиги ҳамда Бандлик
ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқласин;

бир ой муддатда тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда маданият муассасалари ходимларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида “Маданият аълочиси” кўкрак нишонини таъсис этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

икки ой муддатда Адлия вазирлиги билан биргаликда маданият марказлари фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиб тасдиқласин ҳамда давлат рўйхатидан ўтказсин;

2019 йилдан бошлаб Маданият вазирлиги аппарати, ҳудудий бошқармалари ҳамда маданият марказлари мутахассисларини ривожланган мамлакатларда тажриба алмашиш ва малакаларини оширишини ташкил этиш орқали маданият марказлари фаолиятига инновацион ғояларни тадбиқ этсин;

маданият марказлари ҳузурида фаолият кўрсатаётган энг намунали бадиий ҳаваскорлик жамоаларини хорижий мамлакатларда ташкил этиладиган халқаро кўрик-танлов, фестиваллар ва Ўзбекистон маданият кунлари тадбирларида иштирокини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда кириш ва ички туризмни ривожлантириш дастурлари доирасида маданият марказлари томонидан маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун ташкил этиладиган маданий тадбирлар рўйхатини шакллантирсин ҳамда оммавий ахборот воситалари ва бошқа манбалар ёрдамида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кенг тарғиб қилинсин.

12. Маданият вазирлигининг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) маданият бўлимлари ҳамда маданият марказлари раҳбар ва ходимларини уларнинг вазифалари ва фаолият йўналишлари билан боғлиқ бўлмаган йиғилишларга ва бошқа тадбирларга жалб этиш тақиқлансин.

13. Маданият вазирлиги, Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиққан ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х.Султонов зиммасига юклансин.

11. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда кириш ва ички туризмни ривожлантириш дастурлари доирасида маданият марказлари томонидан маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун ташкил этиладиган маданий тадбирлар рўйхатини шакллантирсин ҳамда оммавий ахборот воситалари ва бошқа манбалар ёрдамида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кенг тарғиб қилинсин.

т/р

Тадбирлар номи

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбаи

Бажариш учун масъуллар

I. Маданият марказлари фаолиятини ташкил этиш

1.

Маданият марказлари фаолияти оид меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда давлат рўйхатидан ўтказиш:

Маданият марказлари Низоми;

Маданият марказларининг намунавий штатлар жадвали;

Маданият марказлари раҳбар ва ходимлари меҳнатига ҳақи тўлаш асосий кўрсатгич ва тоифалари тўғрисида Низом;

Маданият марказлари ходимларининг лавозим йўриқномаси;

Маданият марказларида тўгарак, студия ва жамоалар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Низом;

Маданият марказларида пуллик хизматларни ташкил этиш тўғрисида Низом;

Маданият марказлари раҳбар ва ходимларининг иш самарадорлигини оширишга қаратилган баҳолаш мезон талаблари тўғрисида Низом

Маданият марказларида хўжалик ҳисобидан тумандаги ҳаваскор санъаткорлар гуруҳи, овоз кучайтириш мосламалари, видеокамера хизматчилари ва бошқаларни ишга қабул қилиш бўйича меҳнат келишуви намунаси;

Маданият марказларида пуллик хизматлар кўрсатиш бўйича намунавий шартнома

2018 йил

1 декабрь

-

Маданият вазирлиги,
Адлия вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

2.

Мақбуллаштирилган маданият ва аҳоли дам олиш марказларининг штат бирликларини сақлаш ҳамда 2019 йил 1 январдан бошлаб янги ишлаб чиқиладиган маданият марказларининг намунавий штат жадвалларига мувофиқ туман (шаҳар) маданият марказларига бириктириш чораларини кўриш

2019 йил

1 февраль

-

Молия вазирлиги,
Маданият вазирлиги,

3.

Маданият марказларидаги бадиий ҳаваскорлик жамоаларининг репертуар режаларини таҳлилий кўриб чиқиш ва уларни янги асар ва тўпламлар билан таъминлашни молиялаштириш ҳамда грантлар ажратиш

2019 йил

1 январдан бошлаб ҳар йили

Республика

бюджети,

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

Маданият вазирлиги,
Ёзувчилар уюшмаси,
Бастакорлар уюшмаси,
Театр арбоблари уюшмаси

4.

Маданият марказлари иш самарадорлиги ҳамда уларнинг мавқейини ошириш мақсадида тўй маросимлари, ижодий кечалар, юбилей саналари, касб байрамлари ва барча ташкилот, корхона ва муассасалари томонидан ўтказиладиган маданий-маърифий тадбирларнинг миллий қадрият ва анъаналаримиз руҳида юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш учун махсус рухсат бериш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

Бунда, фуқаролар, ташкилот, корхона ва муассасалар томонидан ташкил этиладиган барча тадбирларни ўтказишдан бир ой олдин туман (шаҳар) маданият бўлимига мурожаат этиб, уни ўтказиш муддати ва санаси, таклиф этиладиган санъаткорлар гуруҳи, тадбир сценарийси ва дастурларини келишган ҳолда маълумотнома берилади

2019 йил

1 январдан бошлаб ҳар йили

-

Маданият вазирлиги,
Адлия вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Фуқароларнининг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

5.

Ҳар бир маданият марказлари ҳузурида замонавий кутубхона ва ўқув залларини ташкил этиш, уларнинг китоб фондларини шакллантириш ҳамда янги адабиётлар билан мунтазам таъминлаб бориш

2018-2022

йиллар

Маҳаллий бюджет ҳамда ҳомийлик маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи

6.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда энг намунали бадиий ҳаваскорлик жамоаларининг ҳудудларга хос урф-одат ва анъаналарини ўзидан мужассам этган дастурларини шакллантириш асосида қўшни давлатларга гастрол концерт сафарларини ташкил этиш ҳамда халқаро кўрик-танлов ва фестивалларда уларнинг иштирокини таъминлаш

2018 йил
1 сентябрдан бошлаб мунтазам равишда

Маданият вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

7.

Маданият марказларидаги тўгарак ва студиялар қатнашчиларига махсус сертификат бериш тартиби ҳамда унинг намунасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

2018 йил

1 октябрь

-

Маданият вазирлиги.

8.

Кириш ва ички туризмни ривожлантириш дастурлари доирасида маданият марказлари томонидан маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун ташкил этиладиган маданий тадбирлар рўйхатини шакллантириш ҳамда оммавий ахборот воситалари ва бошқа манбалар ёрдамида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кенг тарғиб қилишни ташкил этиш

2018 йил
1 сентябрдан бошлаб

Буюрматчи ташкилотларнинг маблағлари

Маданият вазирлиги,

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

II. Маданият марказлари моддий техник базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш

1.

Маданият вазирлиги томонидан тақдим этилган буюртма ва техник талаблар асосида маданият ва аҳоли дам олиш марказлари учун ишлаб чиқилган учта намунавий лойиҳаларга заруратдан келиб чиқиб, қўшимча ўзгартиришлар киритиш

2018 йил

1 октябрь

Маданият вазирлиги маблағлари

Қурилиш вазирлиги,

Маданият вазирлиги

2.

Янгидан қуриладиган, реконструкция ва капитал таъмирланадиган маданият марказларининг лойиҳа смета ҳужжатларида овоз ёзиш, фото-видео, театр студиялари, кутубхона ва ўқув зали, кино зал, картиналар галерияси, спорт секцияси, аттракционлар шаҳарчаси ва болалар дунёси бурчаги, фан ва техника зали, ёзги саҳна, лингафон, компьютер, тўгарак, ансамбли, миллий ҳунармадчилик ва маиший уста хоналарни ташкил этиш ҳамда меъёр талаблари асосида тўлиқ жиҳозлаш ишларини назарда тутиш

2018-2022

йиллар

Манзилли дастур асосида

Маданият вазирлиги,
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қурилиш вазирлиги,

Қурилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари якунланган маданият марказларини қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси иштирокида далолатнома асосида қабул қилиш ҳамда фойдаланишга топшириш

Туман (шаҳар) маданият бўлимларига Дамас хизмат автомашинаси ажратиш ҳамда маданият марказларини автоклуб транспорти билан таъминлаш

2019 йилдан бошлаб

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Молия вазирлиги, “Ўзавтосаноат” Акциадорлик жамияти,

Маданият вазирлиги

5.

2013-2018 йилларда фойдаланишга топширилган, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари якунига етказилмаган маданият (ва аҳоли дам олиш) марказларини қурилиш ва жиҳозлаш бўйича мавжуд меъёр талаблари асосида босқичма-босқич таъмирлаш бўйича 2018-2020 йилларга мўлжалланган ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

2018 йил
1 ноябрь

Маҳаллий бюджет маблағлари

III.Кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш

1.

Маданият вазирлиги аппарати, ҳудудий бошқармалари ҳамда маданият марказларининг тажрибали ва илмий салоҳиятли мутахассисларини хорижда тажриба алмашиш ва малакасини ошириш бўйича беш йиллик чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

2019 йил
1 январдан бошлаб

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси

2.

Маданият марказлари фаолиятини ташкил этиш, халқ оғзаки ижоди, ҳаваскорлик санъати ва номоддий маданий меросни асраш ва тарғиб этишга қаратилган кўчма тренинг ва минтақавий семинарлар ўтказиш орқали мутахассисларнинг малакасини ошириш

ҳар йили тасдиқландиган жадвалларга мувофиқ

Маданият вазирлиги маблағлари

Маданият вазирлиги

3.

Маданият марказлари, тўгарак, студия ва бадиий ҳаваскорлик жамоалари раҳбар ва ходимлари учун зарур ўқув-методик қўлланма, тўплам, тавсиянома ва бошқа тарқатма материалларни чоп этиш ва кўпайтиришни йўлга қўйиш;

Бунда, ушбу вазифаларни амалга оширувчи ташкилот ва муассасаларни моддий техник базасини мустаҳкамлаш, уларни мунтазам молиялаштириб бориш ҳамда Маданият вазирлиги тасарруфида “Маданият” нашриётини ташкил этиш

1 январь

Матбуот ва ахборот агентлиги

4.

Ҳаваскорлик санъатининг дурдоналари бўлган фольклор, ўлан, лапар, алла, ёр-ёр, аския, достон, оқин, жиров, бахшичилик, халфачилик каби йўналишлардаги бадиий жамоаларининг дастурларини ёзиб олиш ва уларнинг фонотекасини яратиш мақсадида “Халқ ижоди” замонавий овоз ёзиш ва фото-видео студиясини ташкил этиш

2019 йил

III-чорак

“Маданият марказларининг фаолиятини янада такомиллаштириш ва яхшилаш” мавзусида халқаро илмий-амалий конференциялар, илмий-амалий анжуманлар, семинарлар, маҳорат дарслари ва тажриба алмашув ўқув-семинарларини ташкил этиш

2018-2022 йиллар

Маданият вазирлиги маблағлари,

ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги,

Санъатшунослик илмий-тадқиқот маркази, Ташқи ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

IV. Маданий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш

1.

Мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳатлар, бунёдкорлик ва янгиланишлар, маданият ва санъат йўналишларидаги ўзгаришларни кенг ва тўлиқ очиб беришга қаратилган кўрик-танловлар, фестиваллар, ижодий кечаларни аҳолининг турли қатламларини кенг жалб этган ҳолда ташкил этиш ва ўтказиш.

Мунтазам,

тасдиқланган режага мувофиқ

Маҳаллий бюджет маблағлари

Маданият вазирлиги,

Республика маънавият ва маърифат маркази, Республика Тасвирий ойина ижодий уюшмаси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси

2.

Маданият марказларида Ўзбекистон халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари, эстрада хонандалари ҳамда мақом ансамблларининг концерт дастурларини ташкил этиш ва ўтказиш.

Ҳар ойда бир маротаба, тасдиқланган режага мувофиқ

Бажарувчилар маблағлари

Маданият вазирлиги,

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси

3.

Маданият марказларида фаолият кўрсатаётган “Халқ ҳаваскорлик жамоалари” ва “Намунали болалар жамоалари”нинг ҳисобот концертларини ўтказиш ҳамда ОАВларида кенг ёритиш

Ҳар чоракда

Бажарувчилар маблағлари

Маданият вазирлиги,

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси

4.

Республика ва халқаро кўрик-танловлар ғолиблари, бахшилар, фольклор, ўлан ва лапарчилар, аскиячилар, оқин ва жировлар, қизиқчи ва театр актёрлари, хонанда ва созандалар, оммавий ахборот воситаси ходимларини кенг жалб этган ҳолда “Халқ ижодиёти” поъездини Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйлаб ижодий сафарларини ташкил этиш

Ҳар йили сентябрь ойи

Бажарувчилар маблағлари

Маданият вазирлиги,

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси,

Маданият марказларида таниқли театр, кино актёрлари ва санъаткорлар, ёзувчи, шоир ва спортчилар иштирокида маданий-маърифий тарғибот учрашувларини ташкил этиш ҳамда тарихий, бадиий ва замонавий кино-фильмлар намойишини йўлга қўйиш

Мунтазам, тасдиқланган режага мувофиқ

Бажарувчилар маблағлари

Маданият вазирлиги,

Ўзбеккино миллий агентлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси,

6.

Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг тегишли телерадиоканалларида Маданият вазирлиги томонидан ташкил этилаётган ва ўтказилаётган кўрик-танлов, фестивал ва ижодий кечалар, концерт дастурлари ва маданий-маърифий тарғибот учрашувларини кенг ёритиш ҳамда “Кўҳна замин оҳанглари”, “Бахшиёна”, “Умрбоқий наволар”, “Она замин оҳанглари”, “Майдон томоша санъати”, “Халқ оғзаки ижоди” мавзуларида кўрсатув ва эшиттиришлар тайёрлаш.

2018 йил
1 октябрдан бошлаб, мунтазам равишда

Бажарувчилар маблағлари

Маданият вазирлиги,

Ўзбекистон миллий телерадио-компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

7.

Халқ ижодиёти ва ҳаваскорлик санъатининг барча йўналишлари бўйича фаолият кўрсатаётган энг намунали ижодкорлар ва жамоаларнинг Халқлар дўстлиги санъат саройида концертларини ташкил этиш ва ўтказиш.

Ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи ўн кунлиги

Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0

Общие комментарии и ответы

Ничего не найдено
Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0
Проект Последняя редакция

Наименование мероприятияФорма реализацииСрок реализацииИсполнители
Маданият марказлари фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар Дастури 2018-2022-йиллар2018.09.01Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги