Поиск

Расширенный поиск

Название документа

“Вилоят иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”

Тип документаПостановление
Орган, утверждающий документХокимият Кашкадарьинской области
РазработчикХокимият Кашкадарьинской области
Дата размещения документа20.07.2018 17:40
Дата завершения обсуждения04.08.2018 23:59
Вид документаПроект НПА
Текущее состояние документаОбсуждение прекращено
Обоснования необходимости принятия проектаПП-3849 от 12.07.2018 г.
Планируемый срок вступления в силу04.08.2018
Номер письма о соглашениипп 3849
Номер и дата письма согласования Генеральной прокуратурой Республики Узбекистанпп 3849 12.07.18

1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”гиПҚ-3849-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори билан:

республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси томонидан 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашда йўл қўйилган камчиликлар ва айрим масалалар ҳал этилмаганлиги учун бир қатор туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ва ташкилотлар раҳбарларига интизомий жавобгарлик чоралари кўрилганлиги;

Вазирлар Маҳкамаси томонидан аҳоли турмуши даражасини ошириш, турар жой шароитларини яхшилаш, иқтисодиёт тармоқларини, ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, истеъмолчиларни электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ, кўмир маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини мувофиқлаштириш, иссиқлик энергияси ва ичимлик сув билан таъминлашнинг жорий ҳолатини ўрганиш ва масалаларни тезкор ҳал этиш бўйича иккита ишчи гуруҳ (Салиев, Қўчқоров) шакиллантирилганлиги;

республика иқтисодиёти тармоқларини 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар натижаларини танқидий таҳлил қилиш асосида вилоят ҳокимликлари томонидан маҳаллаларнинг инфратузилмаси ва кўп квартирали турар жой фондининг жорий ҳолати ҳисобга олинган ҳолда ҳар бир ҳудуд бўйича 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашни таъминлаш бўйича қабул қилинган дастурларни амалга оширишга доир комплекс тадбирлар ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Қуйидагилар:

а) вилоят иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича комплекс тадбирлар 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин, бунда:

вилоят иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини барқарор ишлашга тайёрлаш;

ёқилғи-энергетика ресурсларини етказиб бериш;

кўп кавартирали турар жой фонди инфратузилмасини барқарор ишлашга тайёрлаш, аҳоли ва истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш;

ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш назарда тутилган.

б) 1 та маҳаллий қозонни, 0,7 км иссиқлик тармоғи, 9,1 км сув қувури, 4,5 км газ қувури, 1939,2 км электр тармоқларини, шунингдек 650 та трансформаторни капитал таъмирлашни ўз ичига оладиган асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарни 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш параметрлари 2-иловага мувофиқ;

в) 4 та маҳаллий қозонни, 0,6 км иссиқлик тармоғи, 19,2 км сув қувури, 6428,5 км электр тармоқларини, шунингдек 2122 та трансформаторни жорий таъмирлашни ўз ичига оладиган асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарни 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш параметрлари 3-иловага мувофиқ;

г) 3 та касалхона ва 1 та мусиқа ва санъат мактабини капитал таъмирлаш, шунингдек 123 та мактаб, 113 та мактабгача таълим муассасаси, 8 та касалхона ва поликлиника ва 10 та мусиқа ва санъат мактабини жорий таъмирлашни ўз ичига оладиган ижтимоий соҳа объектларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш параметрлари 4-иловага мувофиқ;

д) 667 та кўп қаватли уйларда, 349 минг кв.метр томни, 407 та кириш жойларини, шунингдек 304 та уйда ички мухандислик тармоқлари ва коммуникацияларни таъмирлашни, 124 та болалар майдончаларини қуриш ва таъмирлашни, кўп квартирали уйларга туташиб кетган 50,7 минг кв.метр йўлакларни бетонлашни ўз ичига оладиган кўп квартирали турар жой фондини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш параметрлари 5-иловага мувофиқ;

е) иқтисодиёт тармоқлари учун ҳаммаси бўлиб 58,2 минг тонна ҳажмида, шу жумладан аҳоли учун 29,05 минг тонна, бюджет соҳаси муассасаларига 29,15 минг тонна кўмир маҳсулоти ғамлашни ўз ичига оладиган 2018/2019 йиллар куз-қиш даврига кўмир маҳсулоти ғамлаш параметрлари 6-иловага мувофиқ;

ж) аҳолига 39606,0 тонна ҳажмда суюлтирилган газни ғамлаш ва 2018/2019 йиллар куз-қиш даврига етказиб бериш параметрлари 7-иловага мувофиқ;

з) вилоят иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича вилоят комиссияси (кейинги ўринларда вилоят комиссияси деб аталади) таркиби 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Вилоят комиссияси:

бир ой муддатда коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп квартирали уйлар, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда ижтимоий соҳанинг бошқа объектларини 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича жойларда ишларнинг ҳолатини танқидий ўрганиб чиқилишини;

ўрганиш натижалари бўйича вилоят ҳокимлиги тегишли котибиятлари, вилоят ташкилотлари раҳбарлари туман (шаҳар)лар ҳокимликлари томонидан ушбу қарор билан тасдиқланган комплекс тадбирларни амалга ошириш бўйича тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек вилоят иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳа муассасаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш параметрларини ўз вақтида бажарилишини таъминласин.

5. Ҳудудларда туман (шаҳар)лар ҳокимлари раҳбарлигида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа муассасаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича ҳудудий комиссиялар ташкил этилсин.

иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа муассасаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга йўналтирилган тадбирлар ҳамда ишлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсий масъулият Қарши шаҳар ва туманлар ҳокимлари, шунингдек алоқадор ташкилот ва корхоналар раҳбарлари зиммасига юклатилсин.

6. Қарши шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, Марказий банк вилоят бош бошқармаси (Ражапов), тижорат банклари раҳбарлари билан биргаликда шаҳар (туман)ларда кўп қаватли уй-жой фондини 2018/2019 йиллар куз-қиш мавсумига барқарор тайёрлаш, маҳаллалар ҳудудининг санитар тозалигини таъминлаш, ободонлаштириш ишларини ташкил қилиш дастурини белгиланган муддатда бажарилишини ташкил қилсинлар.

7.Вилоят ҳокимининг ўринбосари С.Азизов:

жойларга чиққан ҳолда кўп хонадонли уйлар, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини куз-қиш даврида барқарор фаолият юритишига тайёрлигини, маҳаллий автомобиль йўллари ва умумий фойдаланиш жойлари, маркалаштирилган ва маҳаллий иситиш қозонлари, иссиқлик, ичимлик суви ва канализация тармоқлари, маҳалла ҳудудларининг санитария ҳолати тартибга келтирилганлигини назоратга олсин;

ўрганиш натижалари бўйича объектларни 2018/2019 йиллар куз-қиш даврига тайёрлаш учун масъул бўлган барча тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрсин.

куз-қиш даврида иситиш-энергетика ресурслари, электр энергияси, трансформаторларни таъмирлаш ва барқарор ишлаши, табиий газ билан таъминлаш, узоқ туманларда эса суюлтирилган газ ва кўмир таъминоти билан боғлиқ муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш бўйича аҳоли билан учрашувлар ўтказсин.

8. “Қашқадарё ҲЭТ” АЖ (Музапов), “Қашқадарёгаз” ҳудудий газ таъминоти филиали (Муродов) истеъмолчиларни бир маромда электр, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш чораларини кўрсин, суюлтирилган газ етказиб беришни ташкил этиш учун вилоятга ажратилган газ баллонларни ўз вақтида олиб келинишини таъминлаш тавсия этилсин.

9. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Д.Аллаев ижтимоий соҳа объектларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, уларнинг санитария ва ободонлаштириш талабларига мувофиқлигини таъминлаш ишларини жойларнинг ўзига чиқиб ташкил этсин.

10. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Х.Джураев, вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Умедов Қарши шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ва алоқадор ташкилотлар билан биргаликда жорий йилнинг 1 августигача бўлган муддатда:

ўтган 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлашда йўл қуйилган камчиликларни таҳлил қилиш асосида вилоят, туман (шаҳар)лар бўйича аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб 2018/2019 йиллар қиш-баҳор даври учун қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш ҳажмларини белгиласин, нархларнинг кескин кўтарилиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида картошка, пиёз, сабзи, карам, гуруч ва дуккакли экинлар маҳсулотларини ғамлашга алоҳида эътибор берсин;

ғамланиши керак бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини сақлашнинг зарур шароитларини таъминлаш ва ғамлашнинг тўлиқлиги ҳамда маҳсулотларнинг зарур тарзда сақланиши учун масъул шахсларни белгилаш бўйича ўрнатилган тартибда аниқ таклифлар киритсин.

11. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Х.Джураев, вилоят молия бош бошармаси (Шукуров) мазкур қарорда белгиланган топшириқларни бажариш учун маблағларни ўз вақтида молиялаштирилишини, зарурият кескин бўлган ҳудудларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа муассасаларини куз-қиш даврига тайёрлаш бўйича қўшимча маблағларни белгиланган тартибда молиялаштириш чораларини кўрсин.

12. Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари вилоят иқтисодиёти тармоқларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича топшириқлар ва чора-тадбирларни тўлиқ ҳажмда ўз вақтида амалга ошириш юзасидан жавобгар ҳисобланадилар ва ҳар ой якуни билан вилоят ҳокимига ҳисобот бериб борадилар.

13. Ушбу қарорнинг бажарилиши ҳар чоракда вилоят ҳокимлиги мажлисларида танқидий кўриб чиқилсин.

14. Вилоят ҳокимининг 2017 йил 3 июлдаги Х-512/07-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

15. Ушбуқарор бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

16. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вилоят ҳокими З.Рузиев

Вилоят ҳокимининг 2018 йил

“ ” июлдаги Х- - сонли

қарорига 8-илова

Вилоят иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича вилоят комиссияси

Т А Р К И Б И

З.Рўзиев

-

Вилоят ҳокими, комиссия раиси

Х.Джураев

-

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари

С.Азизов

-

Вилоят ҳокимининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари

Д.Аллаев

-

Вилоят ҳокиминингўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари

Ш.Умедов

Э.Мамадиёров

-

вилоят ҳокимлиги котибияти мудири

Н.Темиров

-

вилоят ҳокимлиги котибияти мудири

Н.Райимқулов

-

вилоят ҳокимлиги котибияти мудири

Т.Эгамназаров

-

вилоят ҳокимлиги котибияти мудири

А.Темиров

-

Вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи

И.Аманов

-

вилоят иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи

А.Шукуров

-

вилоят молия бошқармаси бошлиғи

А.Нормуминов

-

вилоят ҳокимлиги “ЯБХ” инжиниринг компаниясидиректори

К.Янгибоев

-

вилоят ўрта махсус касб-хунар таълими бошқармаси бошлиғи

Л.Холов

-

вилоят халк таълими бошқармаси бошлиғи

Д.Турсунов

-

вилоят соғлиқни сақлаш бош бошкармасибошлиғи

Ш.Шеров

-

вилоят санитария эпидемиология назорат маркази бош врачи

С.Норқобилов

-

Қарши минтақавий темир йўл узели бошлиғи

Ф.Мирзаев

Х.Нуралиев

-

-

вилоят ИИБ ёнғин ҳавфсизлиги бошқармаси бошлиғи

Қарши бирлашган ёнилғи омбор хўжалиги директори

Т.Темиров

-

“Ўздавнефтгазинспекция” вилоят бўлими бошлиғи

И.Маматов

-

“Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекцияси вилоят бўлими бошлиғи

Э.Номозов

-

“Ўздавэнергоназорат” вилоят бўлими бошлиғи

А.Музапов

-

“Қашқадарё худудий электр тармоқлари” АЖ директори

Ғ.Муродов

-

“Қашқадарёгаз” ҳудудий газ таъминоти филиали бошлиғи

М.Жонқобилов

-

вилоят “Иссиқлик манбаи”ДУК директори

Ш.Муродов

-

вилоят “Сувоқова”ДУК директори

Б.Махмудов

-

Комиссия таркибига лавозимига кўра туман (шаҳар)лар ҳокимлари кирадилар.

Х.Джураев

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари

С.Азизов

Вилоят ҳокимининг ўринбосари

Ш.Умедов

Вилоят ҳокимининг ўринбосари

Д.Аллаев

Вилоят ҳокимининг ўринбосари

Б.Нуруллаев

Вилоят ҳокимлиги Ишлар бошқармаси бошлиғи

И.Жўраев

Ахборот-таҳлил хизмати раҳбари

Н.Темиров

Вилоят ҳокимлиги котибият мудири

Э.Мамадиёров

Вилоят ҳокимлиги котибият мудири

Т.Эгамназаров

Вилоят ҳокимлиги котибият мудири

Н.Райимқулов

Вилоят ҳокимлиги котибият мудири

А.Омонов

Вилоят ҳокимлиги юридик хизмати бошлиғи

Вилоят ҳокимининг 2018 йил

“ ” июлдаги Х- /07- сонли

қарорига 1-илова

Вилоят иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида

барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича комплекс

Ч О Р А-Т А Д Б И Р Л А Р

Т/р

Тадбирлар номи

Бажариш муддатлари

Масъул бажарувчилар

I. Иқтисодиёт тармоқларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича ташкилий тадбирлар.

1 (1)

Чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш (ҳар бир йўналиш бўйича масъул шахсларни ва бажариш муддатларини белгилаш):

2018/2019 йилги куз-қиш мавсумига Қарши шахар ва туманларни, аҳоли яшаш пунктларини, коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ташкилотларини, ижтимоий соҳа муассасаларини қозонхоналар ва муҳандислик иншоотларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш учун таъмирлаган холда тайёрлаб қўйиш;

Бориш қийин бўлган ва олис жойларда яшаётган аҳолини суюлтирилган газ (овқат тайёрлаш учун), кўмир ва кўмир биректлари (6-илова),шунингдек муқобил манбаалардан ичимлик суви билан (ташиб келтириладиган ичимлик сувини ҳам ҳисобга олган ҳолда) узлуксиз таъминлаш.

Икки кун муддатда

Туман(шаҳар)лар ҳокимликлари, алоқадор ташкилот-лар ва корхоналар раҳбарлари.

2 (2)

Ўтган куз-қиш мавсумида йўл қуйилган камчиликларни инобатга олиб аҳолини ва ижтимоий соҳа объектларини иссиқлик таъминоти, электр энергияси ва табиий газ билан узлуксиз таъминлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

Икки кун муддатда

Туман(шаҳар)лар ҳокимликлари, вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси, “Қашқадарё ҲЭТ” АЖ, “Қашқадарёгаз” ҳудудий газ таъминоти филиали, вилоят “Иссиқлик манбаи” ДУК, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари.

3 (3)

Нефть, газ конденсати, нефть маҳсулотлари, суюлтирилган газ, кўмир, кўмир брикети, туз ва иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа муассасаларини 2018-2019 йиллар куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаб қўйиш билан боғлик бошқа юкларнинг узлуксиз ташилишини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.

Икки кун муддатда

Туман(шаҳар)лар ҳокимликлари, Қарши минтақавий темир йўл узели “Қашқадарё ҲЭТ” АЖ, Қарши бирлашган ёнилғи омбор хўжалиги, “Қашқадарёгаз” ҳудудий газ таъминоти филиали, “Қарши нефть базаси” МЧЖ

4 (4)

Аҳолига суюлтирилган газни ойма-ой етказиб бериш жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Икки кун муддатда

Туман(шаҳар)лар ҳокимликлари, “Қашқадарёгаз” ҳудудий газ таъминоти филиали, Қарши минтақавий темир йўл узели.

5 (7)

Туман(шаҳар)лар ҳокимликларининг табиий газ билан кафолатли таъминланадиган ҳудудларда истеъмолчиларнинг манзилли фойдаланиши ва газ билан таъминланишини яхшилаш мақсадида суюлтирилган газ билан таъминлашга ўтказилган ҳудудлардаги газ тақсимлаш пунктлари ва газ тармоқларини демонтаж қилиш юзасидан ҳудудлар кесимида тегишли қарорларини тайёрлаш.

2018 йил 1 августгача

Туман(шаҳар)лар ҳокимликлари, “Қашқадарёгаз” ҳудудий газ таъминоти филиали.

6 (8)

Маиший газдан фойдаланиш билан боғлиқ фавқулодда ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2018 йил 1 августгача

Туман(шаҳар)лар ҳокимликлари, вилоят ИИБ, вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси, “Қашқадарёгаз” ҳудудий газ таъминоти филиали.

7(9)

Кичик ирригация тармоқларини тиклаш учун таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш:

-яшаш жойлари ичида;

-кўчаларда ва проспектларда

2018 йил 1 августгача

Туман(шаҳар)лар ҳокимликлари.

8

(10)

2018-2019 йилллар куз-қиш мавсумида ҳаво ҳарорати кескин пасайган кунлари табиий газ етказиб берилиши чекланадиган улгуржи истеъмолчилар рўйхатини ва истеъмол қилинадиган газ ҳажмини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.

9 (11)

Аҳолини ва ижтимоий соҳа объектларини 2018/2019 йиллар куз-қиш мавсумида табиий газ билан бир маъромда таъминлаш мақсадида 2018 йил 1 октябрдан 2019 йил 1 апрелгача газ тармоғидан узиладиган табиий газ етказиб бериш кафолатланмаган истеъмолчилар руйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил 1 сентябргача

Туман(шаҳар)лар ҳокимликлари, “Қашқадарёгаз” ҳудудий газ таъминоти филиали, вилоят халқ таълими бошқармаси, вилоят мактабгача таълим бошқармаси, вилоят ўрта-махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси, вилоят соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, Қарши мухандислик-иқтисодиёт институти, Қарши Давлат университети, ТАТУ Қарши филиали.

10

(13)

2018/2019 йиллар куз-қиш мавсумида энергия истеъмолининг энг юқори юклама соатларида энергияни тенг равишда ишлатиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш.

2018 йил 1 сентябргача

“Қашқадарё ҲЭТ” АЖ, туман(шаҳар)лар ҳокимликлари ва тегишли ташкилотлар билан биргаликда.

11

(15)

2018/2019 йиллар куз-қиш мавсумида табиий газ ва электр энергиясидан узиш мумкин бўлмаган категорияли ва ўта муҳим объектлар рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил 1 сентябргача

“Қашқадарё ҲЭТ” АЖ, “Қашқадарёгаз” ҳудудий газ таъминоти филиали, туман(шаҳар)лар ҳокимликлари, тегишли ташкилотлар.

II. Ёқилғи энергетика комплексини 2018/2019 йиллар куз-қиш мавсумида барқарор ишлашига

тайёрлаш тадбирларини амалга ошириш.

12

(22)

Ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича балансни ҳисобга олган ҳолда улгуржи истеъмолчилари ва аҳолига табиий газни етказиб бериш бўйича 2018 йил октябрь ойидан 2019 йил апрель ойигача ҳар ойлик жадвалини келишилган ҳолда ишлаб чиқиш.

2018 йил

1 августгача

“Қашқадарё ҲЭТ” АЖ, “Қашқадарёгаз” ҳудудий газ таъминоти филиали, туман(шаҳар)лар ҳокимликлари, алоқадор ташкилотлар.

13 (24)

Аҳолини кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш (Ушбу қарорнинг 6-иловасида кўрсатилган хажмларда).

2018 йил

1 декабргача

Қарши бирлашган ёнилғи омбор хўжалиги, “Қашқадарёгаз” ҳудудий газ таъминоти филиали, туман(шаҳар)лар ҳокимликлари, ташкилотлар ва идоралар, хўжалик субъектлари.

14 (25)

Вилоят ҳокимлиги томонидан шаҳар ва туманлар, аҳоли пунктлари бўйича тасдиқланган рўйхатга асосан куз-қиш мавсумида табиий газ етказиб беришда узилишлар кутилаётган ҳудудларда суюлтирилган газни тасдиқланган манзилий дастурлар асосида ойма-ой график асосида етказиб бериш

2018 йил

1 октябрдан 2019 йил 1 апрелгача

“Қашқадарёгаз” ҳудудий газ таъминоти филиали, вилоят иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси, Хусусийлаш-тирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси, туман (шаҳар)лар ҳокимликлари.

15

(29)

Аҳоли эҳтиёжларига табиий газни кўпроқ ажратиш учун ташкилотлар томонидан қозонхоналарнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида суюқ ва қаттиқ ёқилғи зарур заҳирасини яратиш (мазкур қарор 6-7-иловасида кўрсатилган хажмларда).

2018 йил

1 ноябргача

Қарши бирлашган ёнилғи омбор хўжалиги, “Қашқадарёгаз” ҳудудий газ таъминоти филиали, туман(шаҳар)лар ҳокимликлари, “Қарши нефть базаси” МЧЖ.

16

(33)

Оммавий ахборот воситаларида аҳоли ўртасида суюлтирилган газ ва кўмир билан таъминлаш бўйича фаол тушунтириш ишларини олиб борган ҳолда кенг ёритиш

ҳар ойнинг

10 кунигача

Қашқадарё телерадиокомпанияси, “Қашқадарё” ва “Новости Кашкадарьи” газеталари. Қарши бирлашган ёнилғи омбор хўжалиги, “Қашқадарёгаз” ҳудудий газ таъминоти филиали, туман(шаҳар)лар ҳокимликлари.

III. Кўп қаватли уй-жой фондини 2018/2019 йиллар куз-қиш мавсумида барқарор фаолият кўрсатишга

тайёрлаш бўйича тадбирларни амалга ошириш.

17. (33)

Ҳар бир хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ва маҳалла кесимида ушбу ҳудудларга беркитилган участка инспектори, солиқ инспектори, санитария эпидемиология назорат маркази вакили, тижорат банклар вакили ва бошқа ташкилотлар вакилларининг бевосита иштирокида куз-қиш даврига тайёргарлик ва ҳудудларни ободонлаштириш бўйича тасдиқланган дастурларнинг ижросини ва қуйидагиларни таъминлаш юзасидан ишларни ташкил этиш:

кўп қаватли уйлардан техник фойдаланиш меъёрлари ва қоидаларига мос ҳолда уй-жой фондини техник соз ҳолда сақлаш;

кўп қаватли уйлардаги жихоз ва ускуналарининг созлиги ва улардан узлуксиз фойдаланиш, ёнғиндан сақланиш ва санитария-техник қоидаларга амал қилиш;

кўп қаватли уйларни жорий таъмирлаш ва доимий кўрикдан ўтказиш, уй ичидаги ускуналарнинг ишдан чиқиши ва носозлигини бартараф этиш бўйича тадбирларни ташкил этиш;

ҳар бир хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раисларининг фаолиятини кенг жамоатчилик иштирокида (маҳалла, уйлар раислари, хонадон эгалари) белгиланган таснифлар асосида баҳолаб бориш ва умумий йиғилишларда ўз вазифасини бажара олмаган раисларни алмаштирган ҳолда бошқа раис сайлаш;

ихтисослаштирилган олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежларида янги ва қайта сайланган уй-жой мулкдорлари ширкати раисларини ўқитиш ва малакасини ошириш;

хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раисларининг аҳоли олдида доимий ҳисоб бериб бориш тизимини йўлга қўйиш.

тасдиқланган тармоқ жадвали асосида

Вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси, туман(шаҳар)лар хокимликлари, худудларга беркитилган ташкилотлар ва тижорат банкларининг вакиллари

18 (34)

Ички автомобиль йўлларида музлашнинг олдини олиш ва йўлларни таъмирлаш учун жиҳозлар ва зарур материал-техник ресурсларни тайёрлаш, ҳудудларни ободонлаштириш бўлимлари ва бошқармалари учун тадбирларни ишлаб чиқиш.

2018 йил

15 июлгача

Туман(шаҳар)лар хокимликлари

19

(35)

Коммунал ташкилотлари ва ХУЖМШнинг диспетчерлик ва аврия-тиклаш хизматларининг материал-техник базасини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш

2018 йил

25 июлгача

Вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси, туман(шаҳар)лар хокимликлари

20 (36)

Кўп қаватли уйларни, бино ва иншоотларни ҳолатини ёнғин ҳавфсизлиги техник нормаларга мос келиши бўйича кўригдан ўтказиш.

2018 йил 1 сентябргача

Вилоят ИИБ ЁХХБ, туман(шаҳар)лар ҳокимликлари билан биргаликда.

21

(37)

Иссиқлик энергияси олмаётган кўп қаватли уйларни сонини аниқлаш.

Уларни зарур иссиқлик энергияси билан таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

2018 йил

25 июлгача

2018 йил

1 ноябргача

Вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси, туман(шаҳар)лар хокимликлари, алоқадор ташкилотлар.

22 (38)

Бино ва иншоотлар, кўп хонадонли уй-жойлар ички иситиш тизимларини кўриб чиқиб тузатиш. Зарур бўлган тақдирда иссиқлик қувурларини айрим қисмини ва иситиш приборларини алмаштириш.

2018 йил

15 сентябрргача

Туман(шаҳар)лар хокимликлари, вилоят “Иссиқлик манбаи” ДУК, ХУЖМШ, алоқадор ташкилотлар.

23

(39)

Кўп хонадонли уйлар элеватор қисмларини профилактика қилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш.

Вилоят “Иссиқлик манбаи” ДУК билан биргаликда элеватор қисмларида амалга оширилган профилактика ва таъмирлаш ишлари тугаганлиги тўғрисида белгиланган тартибда далолатномаларни расмийлаштириш.

Ички иситиш тизмларини босим остида ювиш ишларини амалга ошириш.

2018 йил

1 сентябргача

Туман(шаҳар)лар ҳокимликлари, вилоят “Иссиқлик манбаи” ДУК, ХУЖМШ раҳбарлари.

24

(40)

Тижорат банклари кредити ва ХУЖМШ маблағлари ҳисобидан Қарши шаҳрида 45 та кўп қаватли уйларни том қисмини таъмирлаш (5-илова асосида)

2018 йил

1 октябргача

Вилоят молия бош бошқармаси, вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси, Қарши шаҳар ҳокимлиги, тижорат банклари, ХУЖМШ.

25 (42).

Кўп қаватли уй-жойларни 349,4 минг кв.метр том қисмини мукаммал ва жорий таъмирлаш.

2018 йил

1 октябргача

Вилоят молия бош бошқармаси, вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси, туман (шаҳар)лар ҳокимликлари, Марказий банк вилоят бош бошқармаси, тижорат банклари, ХУЖМШ, “Таъмирлаш-тиклаш хизмати” давлат унитар корхонаси.

26 (43).

Кўп қаватли уй-жойларда қуйидаги таъмирлаш ишларини ташкиллаштириш ва амалга ошириш:

407 та йўлакларни таъмирлаш;

304 та ички муҳандислик тармоқларини таъмирлаш;

635 та кўп қаватли уйларни фасадини таъмирлаш;

кўп қаватли уй-жойлар жойлашган ҳудудларда 124 та болалар майдончалари қуриш ва таъмирлаш;

7343 п/м ирригация тармоқларини таъмирлаш;

50,7 минг кв.метр тратуарларни бетон қопламаси билан таъмирлаш;

Кўп қаватли уйлар жойлашган ҳудудлардаги 577 дона ташқи ёритиш тизимини таъмирлаш.

2018 йил

1 октябргача

Вилоят молия бош бошқармаси, вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси, туман(шаҳар)лар ҳокимликлари, Марказий банк вилоят бош бошқармаси, тижорат банклари, “Таъмирлаш-тиклаш хизмати” давлат унитар корхонаси, ХУЖМШ.

27

(44)

Амалдаги меъёрлар ва қоидаларга асосан бинолардан самарали фойдаланиш муддатлари ўтаётган кўп қаватли уйларда капитал ва жорий таъмирлаш учун тижорат банкларининг кредитлари, ХУЖМШ маблағлари ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан молиялаштириш бўйича зарур тадбирларни ишлаб чиқиш.

2018 йил

1 октябргача

Туман(шаҳар)лар ҳокимликлари, марказий банк вилоят бош бошқармаси, худудларга беркитилган тижорат банклари.

28

(45)

Кўп қаватли уйларни қиш мавсумига тайёрлашни тугаллаш, иссиқлик тармоқларини изоляциялаш бўйича мўлжалланган иш ҳажмларини бажариш, уй-жойларни иссиқлик билан таъминлаш тадбирларини сифатли амалга ошириш, муҳандислик коммуникациялари, иссиқлик пунктлари жойлашган ертўлалар ва томларни текшириш, томлар, ертўлалар ва уй йўлакларига кириш эшиклари, дераза ромларини зарур даражада ёпилишини таъминлаш

2018 йил

1 октябргача

Вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси, туман(шаҳар)лар ҳокимликлари.

IV.Аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларни узлуксиз иссиқлик энергияси билан таъминлаш тадбирлари.

29

(46)

“Саноатгеоконтехназорат”, “Ўздавэнергоназорат”, “Ўздавнефтгазинспекция” инспекциялари вилоят бўлимларига мазкур қарорнинг 2- ва 3-иловага асосан қозонхона ва иссиқлик энергияси тармоқларини жорий ва капитал таъмирлаш, иссиқлик энергияси тизимларини изоляция қилиш бўйича манзилли дастурларни тақдим этиш.

2018 йил

31 июлгача

Туман(шаҳар)лар ҳокимликлари

30

(47)

Қозонхоналарда жорий ва капитал таъмирлаш ишларини бажариш (зарур ҳолларда эскирган ва самарасиз ишлаётган қозонхоналарни алмаштириш) ва сертификатланган қозонхоналардан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратган ҳолда уларнинг куз-қиш мавсумида ишга тайёрлиги тўғрисида тегишли далолатномаларни тузиш (2- ва 3-илова).

2018 йил

1 октябргача

Туман(шаҳар)лар ҳокимликлари “Саноатгеоконтех-назорат” давлат инспекцияси вилоят бўлими, алоқадор ташкилотлар ва идоралар.

31 (48)

Асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик ускуналарни мукаммал ва жорий таъмирлаш ва 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, жумладан:

2018 йил

1 октябргача

Туман (шаҳар)лар ҳокимликлари, “Саноатгеоконтехназорат”, “Ўздавэнергоназорат”, “Ўздавнефтгазинспекция” вилоят бўлимлари

Қозонхоналар, қозонлар, иссиқлик тармоқларини капитал ва жорий таъмирлаш (2-3 илова)

2018 йил

1 октябргача

Туман(шаҳар)лар ҳокимликлари, вилоят “Иссиқлик манбаи” ДУК

Ичимлик сув тармоқларини мукаммал ва жорий таъмирлаш (2-3 илова)

2018 йил

1 октябргача

Туман (шаҳар)лар ҳокимликлари, вилоят “Сувоқова” ДУК

Газ тармоқларини мукамал ва жорий таъмирлаш, газ тақсимлаш пунктлари (ГРП) ревизия қилиш (2-3 илова)

2018 йил

1 октябргача

Туман(шаҳар)лар ҳокимликлари, “Қашқадарёгаз” ҳудудий газ таъминоти филиали

Электр тармоқларини ва трансформаторларни пунктларини мукамал ва жорий таъмирлаш (2-3 илова)

2018 йил

1 октябргача

Туман (шаҳар)лар ҳокимликлари, “Қашқадарё ҲЭТ” АЖ

32

(49)

Ташкилотлардаги мавжуд қозонхоналарнинг технологик ускуналаридан фойдаланишни кўрикдан ўтказиш, техник талабларга жавоб бермайдиган қозонхоналарни белгиланган тартибда ўчириш.

2018 йил 1 октябргача

Туман(шаҳар)лар ҳокимликлари, “Саноатгеоконтехназорат”, “Ўздавэнергоназорат”, “Ўздавнефтгазинспекция” вилоят бўлимлари, “Қашқадарёгаз” ҳудудий газ таъминоти филиали.

V. Ижтимоий соҳа муассасаларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш тадбирлари

33

(50)

Қишлоқ жойларида жойлашган ижтимоий соҳа муассасаларидаги муҳандислик коммуникациялари, бино ва иншоотларини, шунингдек, ҳожатхоналарни амалдаги санитария-гигиена талабларини ҳисобга олган ҳолда таъмирлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, шунингдек, зарур қурилиш материалларини (рубероид, битум, шифер, ойна, ва бошқалар) сотиб олиш чораларини кўриш (4-илова).

Тасдиқланган тармоқ жадвали асосида

Туман(шаҳар)лар ҳокимликлари, вилоят халқ таълими бошқармаси, вилоят соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, вилоят мактабгача таълим бошқармаси, вилоят маданият бошқармаси, вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси.

34

(50)

Табиий газ етишмовчилиги бўлиши мумкин бўлган ҳудудларда ижтимоий соҳа муассасаларида мавжуд қозонхоналарни кўмирда ишлашга ўтказиш ёки уларни янги қозонхоналарга алмаштириш бўйича уларга қўшимча кўмир ёқилғисини етказиб бериш ойма-ой жадвалларини ташкилотлараро манзилли дастурларни ишлаб чиқиш.

2018 йил

1 августгача

Туман(шаҳар)лар ҳокимликлари, вилоят молия бошқармаси, вилоят халқ таълими бошқармаси, вилоят соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, вилоят мактабгача таълим бошқармаси, вилоят маданият бошқармаси, вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси, “Қашқадарёгаз” ҳудудий газ таъминоти филиали. вилоят синов ва сертификатлаштириш бошқармаси.

35

(51)

Мавжуд талабни ҳисобга олган ҳолда ижтимоий соҳа муассасалари учун сертификатланган иситиш қозонхоналарини ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш.

2018 йил

1 августдан бошлаб

Туман (шаҳар)лар ҳокимликлари, вилоят халқ таълими бошқармаси, вилоят соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, вилоят мактабгача таълим бошқармаси, вилоят маданият бошқармаси, вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси “Саноатгеоконтех-назорат” инспекцияси вилоят бўлими, вилоят синов ва сертификатлаштириш бошқармаси.

36 (55).

Мактабгача таълим муассасалари ва мактаб интернатлари (меҳрибонлик уйлари) куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича белгиланган чора-тадбирларни кўрсатилган муддатда якунласинлар.

2018 йил

1 сентябргача

Туман (шаҳар)лар ҳокимликлари, вилоят халқ таълими бошқармаси, вилоят мактабгача таълим бошқармаси.

37 (56)

Умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасалари иссиқлик тизимлари ва қозонхоналарини тикласинлар ва ишлашини таъминласинлар.

38

(62)

Белгиланган муддатларда мавжуд қозонларни кўмирга ишлашга мослаштириш бўйича ташкилотлараро манзилли дастурларни ишлаб чиқиш

2018 йил

1 ноябргача

Туман(шахар)лар ҳокимликлари, вилоят молия бошқармаси, вилоят халқ таълими бошқармаси, вилоят соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, вилоят мактабгача таълим бошыармаси, вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси

39. (64)

Ижтимоий соҳа объектларини 2018/2019 йил куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича капитал ва жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш.

VI. Тадбирларни мониторинг қилиш.

40.

(66)

2018-2019 йиллар куз-қиш даврида объектларнинг барқарор ишлашга тайёргарлиги бўйича маълумотларни вилоят комиссиясига тақдим этиб бориш ва кўриб чиқиш.

ҳар 10 кунда 2018 йил 15 июлдан бошлаб

Туман (шаҳар)лар ҳокимликлари, алоқадор ташкилотлар раҳбарлари

Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0

Общие комментарии и ответы

Ничего не найдено
Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0
Проект Последняя редакция

Наименование мероприятияФорма реализацииСрок реализацииИсполнители
“Вилоят иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 -2019 йиллар01 окттябрь 2018 йилтуман ва шахар хокимликлари,уй-жой коммунал хизмати