Поиск

Расширенный поиск

Название документа

Тўрткўл тумани худудидаги барча хўжалик юритувчм субъектларга ва фуқароларга тегишли бўлган автотранспорт воситалари ҳамда тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Тип документаПостановление
Орган, утверждающий документХокимият Турткульского района Республики Каракалпакстан
РазработчикХокимият Турткульского района Республики Каракалпакстан
Дата размещения документа09.02.2016 11:34
Дата завершения обсуждения24.02.2016 00:00
Вид документаПроект НПА
Текущее состояние документаУтверждено
Обоснования необходимости принятия проектаЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги 54-сонли қарори ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2016 йил 4 январдаги № 02-08/7-01/2-сонли мажлис баённомаси
Планируемый срок вступления в силу25.02.2016
Номер письма о соглашении(не задано)
Номер и дата письма согласования Генеральной прокуратурой Республики Узбекистан(не задано)

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги 54-сонли қарори ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2016 йил 3 январдаги № 02-08/7-01/2-сонли мажлис баённомаси топшириқлари ижро қилиш учун раҳбарликка олинсин.

2. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссиясининг таркиби 1-иловага, тумандаги барча ташкилот, корхона ва муассасаларнинг давлат томонидан мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Туман Ички ишлар бўлимининг Йўл харакати хавфсизлиги бўлими (Ғ.Сейтимбетов) га транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш учун мулкчилик шаклидан қатъий назар тумандаги зарур шароитлари ҳамда диагностика постларига эга бўлган автомобилларга техник хизмат кўрсатиш станцияларини аниқлаш ҳамда улар билан шартнома тузиш вазифаси топширилсин.

4. 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 1-бўлим, 5-бандининг “а” кичик бандидаги транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи марта 2016 йилнинг 1 март-30 июн оралиғида

иккинчи марта 2016 йилнинг 1 сентябр-31 октябр оралиғида

юридик тарафларга қарашли бўлган транспорт воситаларнинг техник кўриги

2016 йилнинг 1 март 30 июн оралиғида;

жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 2016 йилнинг 1 январ – 31 август оралиғида ўтказилиши белгилансин.

5. Тумандаги барча корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари зиммасига ташкилотларига тегишли бўлган транспорт воситаларини белгиланган муддатда мажбурий техник кўрикдан ўтказишни намунали равишда ташкил қилиш топширилсин.

6. Тумандаги барча корхона, ташкилот ва муассасалар ҳамда жисмоний шахслар ўзларига тегишли бўлган транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш комиссиясига тақдим қилинишини таъминласинлар.

7. Тўрткўл тумани ҳокимининг 2015 йил 27 февралдаги “Тўрткўл тумани худудидаги барча хўжалик юритувчи субъектларга ва фуқароларга тегишли бўлган автотранспорт воситалари ҳамда тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги қарори 2015 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. Ушбу қарор “Тўрткўлнома” газетасида расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман Ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Рўзиев зиммасига юклатилсин

Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0

Общие комментарии и ответы

Ничего не найдено
Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0
Проект Последняя редакция

Наименование мероприятияФорма реализацииСрок реализацииИсполнители
Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги 54-сонли қарори ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2016 йил 3 январдаги № 02-08/7-01/2-сонли мажлис баённомаси топшириқлари ижро қилиш учун раҳбарликка олинсин.Туман йўл харакати хавфсизлиги ва "Уздавтехназор" туман инспектори 30.06.2016корхона ва ташкилотлар