Название документа
Вилоят ҳудудида кўчма савдо фаолиятини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Тип документа | Постановление |
---|---|
Орган, утверждающий документ | Хокимият Навоийской области |
Разработчик | Хокимият Навоийской области |
Дата размещения документа | 06.08.2016 15:55 |
Дата завершения обсуждения | 21.08.2016 00:00 |
Вид документа | Проект НПА |
Текущее состояние документа | Обсуждение прекращено |
Обоснования необходимости принятия проекта | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 13 июлдаги “Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 233-сонли қарори |
Планируемый срок вступления в силу | 15.10.2016 |
Номер письма о соглашении | (не задано) |
Номер и дата письма согласования Генеральной прокуратурой Республики Узбекистан | (не задано) |
ЛОЙИҲА
Вилоят ҳудудида кўчма савдо фаолиятини тартибга солиш бўйича қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш, уларни жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 13 июлдаги “Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 233-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида,
Қ А Р О Р Қ И Л АМ А Н:
1. Қуйидагилар:
вилоят давлат солиқ бошқармаси ва давлат санитария-эпидемиология назорати маркази билан келишилган, вилоят ҳудудида кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарларнинг рўйхати 1-иловага;
вилоят давлат солиқ, ички ишлар, архитектура ва қурилиш бошқармалари ва давлат санитария-эпидемиология назорати маркази билан келишилган, ҳар бир туман (шаҳар) бўйича кўчма савдо объектларининг жойлашиш схемаси (ўринлар сони, сотиладиган товарлар рўйхати ва кўчма савдо даври кўрсатган ҳолда) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳар йили 1 ноябргача:
тегишли туман (шаҳар) ҳудудида кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарлар рўйхати;
ўринлар сони, сотиладиган товарлар рўйхати ва кўчма савдо даври кўрсатилган ҳолда тегишли туман (шаҳар) ҳудудида кўчма савдо объектларининг жойлашиши бўйича таклифлар тайёрлаб, ҳар йили 10 ноябргача кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун вилоят ҳокимлигига киритсин.
4. Вилоят ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари (Раззоқов) тақдим этилган:
ўринлар сони, сотиладиган товарлар рўйхати ва кўчма савдо даври кўрсатилган кўчма савдо объектлари жойлашиши схемасини - давлат солиқ, ички ишлар, архитектура ва қурилиш бошқармалари ҳамда давлат санитария-эпидемиология назорати маркази билан келишилган ҳолда ҳар йили 1 декабргача тасдиқланишини таъминласин.
5. Ушбу қарор “Дўстлик байроғи” газетасида расман эълон қилинсин.
6. Мазкур қарор 2016 йил 15 октябрдан кучга киради.
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари У.Раззоқов зиммасига юклатилсин.
Вилоят ҳокими Э.Турдимов
Проект | Последняя редакция |
---|---|
ЛОЙИҲА
Вилоят ҳудудида кўчма савдо фаолиятини тартибга солиш бўйича қўшимча Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш, уларни жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 13 июлдаги “Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 233-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Қ А Р О Р Қ И Л АМ А Н: 1. Қуйидагилар: вилоят давлат солиқ бошқармаси ва давлат санитария-эпидемиология назорати маркази билан келишилган, вилоят ҳудудида кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарларнинг рўйхати 1-иловага; вилоят давлат солиқ, ички ишлар, архитектура ва қурилиш бошқармалари ва давлат санитария-эпидемиология назорати маркази билан келишилган, ҳар бир туман (шаҳар) бўйича кўчма савдо объектларининг жойлашиш схемаси (ўринлар сони, сотиладиган товарлар рўйхати ва кўчма савдо даври кўрсатган ҳолда) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 3. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳар йили 1 ноябргача: тегишли туман (шаҳар) ҳудудида кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарлар рўйхати; ўринлар сони, сотиладиган товарлар рўйхати ва кўчма савдо даври кўрсатилган ҳолда тегишли туман (шаҳар) ҳудудида кўчма савдо объектларининг жойлашиши бўйича таклифлар тайёрлаб, ҳар йили 10 ноябргача кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун вилоят ҳокимлигига киритсин. 4. Вилоят ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари (Раззоқов) тақдим этилган: ўринлар сони, сотиладиган товарлар рўйхати ва кўчма савдо даври кўрсатилган кўчма савдо объектлари жойлашиши схемасини - давлат солиқ, ички ишлар, архитектура ва қурилиш бошқармалари ҳамда давлат санитария-эпидемиология назорати маркази билан келишилган ҳолда ҳар йили 1 декабргача тасдиқланишини таъминласин. 5. Ушбу қарор “Дўстлик байроғи” газетасида расман эълон қилинсин. 6. Мазкур қарор 2016 йил 15 октябрдан кучга киради. 7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари У.Раззоқов зиммасига юклатилсин. Вилоят ҳокими Э.Турдимов |
Наименование мероприятия | Форма реализации | Срок реализации | Исполнители |
---|---|---|---|
Ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тасдиқлаш учун киритиш | Ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тасдиқлаш учун Навоий вилояти ҳокимига киритиш | 30.08.2016 | Навоий вилоят ҳокимлиги |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ташкилот ва муассасалар билан келишиш | Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини қайта жойлаштириш ва лойиҳани ташкилот, муассасалар билан келишиш | 27.08.2016 | Навоий вилоят ҳокимлиги, вилоят компьютерлаштириш маркази |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини таклифларга мувофиқ қайта ишлаш | Ягона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қайта ишлаб чиқиш | 25.08.2016 | Навоий вилоят ҳокимлиги |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилиш | Лойиҳани белгиланган тартибда Ягона порталда муҳокама қилиш. | 06.08.2016. - 21.08.2016 | Ягона портал фойдаланувчилари |
Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштириш | Ягона порталда: муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани; жадвални; норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини; муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш | 06.08.2016 | Навоий вилоят ҳокимлиги, вилоят компьютерлаштириш маркази |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш | Навоий вилояти ҳокимининг қарори лойиҳасини | 05.08.2016 | Навоий вилоят ҳокимлиги |
Общие комментарии и ответы