Название документа
Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2017 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
Тип документа | Постановление |
---|---|
Орган, утверждающий документ | Хокимият Учкурганского района Наманганской области |
Разработчик | Хокимият Учкурганского района Наманганской области |
Дата размещения документа | 05.09.2016 09:33 |
Дата завершения обсуждения | 20.09.2016 00:00 |
Вид документа | Проект НПА |
Текущее состояние документа | Утверждено |
Обоснования необходимости принятия проекта | Туман ҳокимининг "Тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси |
Планируемый срок вступления в силу | 21.09.2016 |
Номер письма о соглашении | (не задано) |
Номер и дата письма согласования Генеральной прокуратурой Республики Узбекистан | (не задано) |
Лойиҳа
УЧҚЎРҒОН ТУМАН ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
« __ » __________2016йил___ -сонУчқўрғон шаҳри
Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2017 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) 17-моддаси, “Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 277-модда)
25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20-августдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 34-сон,
333-модда) асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун туманда 2017 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида,
Қ А Р О РҚ И Л А М А Н :
1. Тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ,
2017 йилда мазкур тоифадаги шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори белгиланган корхоналар ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага асосан тасдиқлансин.
Иккинчи иловага мувофиқ ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан
504,5 нафарини ташкил этадиган 6,8 фоиз миқдорида, шу жумладан:
- ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 1,2 фоиз (89 киши);
- таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 2,2 фоиз (165 киши);
- муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 0,1 фоиз (7 киши);
- ногиронлар учун 3,0 фоиз (222 нафар юқорида кўрсатилган иш ўринларига туманда 3-гуруҳ ногиронлари ишга жойлашиш бўйича талаб
25 та бўлганлиги сабабли, келгусида 197 та иш ўринни битирувчилар учун банд этиб қўйилсин);
- туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 0,1 фоиз (6.5киши);
- жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 0,1 фоиз (7 киши);
- ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари, шу жумладан одам савдосидан жабрланганлар учун 0,1 фоиз (7.5 киши) миқдорида иш ўринлари заҳирасини белгилайди.
3. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар:
- муҳандислар, иқтисодчилар, ҳисобчи, ҳисобчи-тафтишчи, ҳуқуқшунос, зоотехник, агроном, шифокор, ҳамшира, кичик тиббий ходим, иш юритувчи, ўқитувчи, тарозибон, электр ва автоаравача ҳайдовчиси, ташувчи, фаррош, ўтёқар, ободонлаштириш ишчиси, омборчи, ЭҲМ оператори, юкчи, ишчи, боғбон, қоровул.
4. Тумандаги мавжуд корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарларига:
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил
20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминлаш;
- ташкилотлар ҳар чоракда туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига юқорида кўрсатилган тоифадаги шахсларнинг ишга жойлаштирилиши тўғрисида ушбу низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ахборот тақдим этиши;
5. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солинади.
7. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (М.Раҳимов) бир ҳафта муддатда ушбу қарорни 1-бандида кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.
8. Ушбу қарор “Ёрқин хаёт” газетасида расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Б.Тўламирзаев зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокимиН.Хайиталиев
Проект | Последняя редакция |
---|---|
Лойиҳа УЧҚЎРҒОН ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ « __ » __________2016йил___ -сонУчқўрғон шаҳри Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2017 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) 17-моддаси, “Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 277-модда) Қ А Р О РҚ И Л А М А Н :
1. Тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ,
Иккинчи иловага мувофиқ ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан - ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 1,2 фоиз (89 киши); - таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 2,2 фоиз (165 киши); - муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 0,1 фоиз (7 киши);
- ногиронлар учун 3,0 фоиз (222 нафар юқорида кўрсатилган иш ўринларига туманда 3-гуруҳ ногиронлари ишга жойлашиш бўйича талаб - туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 0,1 фоиз (6.5киши); - жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 0,1 фоиз (7 киши); - ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари, шу жумладан одам савдосидан жабрланганлар учун 0,1 фоиз (7.5 киши) миқдорида иш ўринлари заҳирасини белгилайди. 3. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар: - муҳандислар, иқтисодчилар, ҳисобчи, ҳисобчи-тафтишчи, ҳуқуқшунос, зоотехник, агроном, шифокор, ҳамшира, кичик тиббий ходим, иш юритувчи, ўқитувчи, тарозибон, электр ва автоаравача ҳайдовчиси, ташувчи, фаррош, ўтёқар, ободонлаштириш ишчиси, омборчи, ЭҲМ оператори, юкчи, ишчи, боғбон, қоровул. 4. Тумандаги мавжуд корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарларига:
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил - ташкилотлар ҳар чоракда туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига юқорида кўрсатилган тоифадаги шахсларнинг ишга жойлаштирилиши тўғрисида ушбу низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ахборот тақдим этиши; 5. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солинади. 7. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (М.Раҳимов) бир ҳафта муддатда ушбу қарорни 1-бандида кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин. 8. Ушбу қарор “Ёрқин хаёт” газетасида расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради. 9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Б.Тўламирзаев зиммасига юклатилсин. Туман ҳокимиН.Хайиталиев |
Наименование мероприятия | Форма реализации | Срок реализации | Исполнители |
---|---|---|---|
Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2017 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида | Тумандаги барча корхона, ташкилот ва муассасаларда | 2017 йил давомида | Тумандаги барча корхона, ташкилот ва муассасаларда |
Общие комментарии и ответы