Поиск

Расширенный поиск

Название документа

Вилоят ҳудудида кўчма савдо фаолиятини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Тип документаПостановление
Орган, утверждающий документХокимият Сырдарьинской области
РазработчикХокимият Сырдарьинской области
Дата размещения документа09.09.2016 17:33
Дата завершения обсуждения24.09.2016 00:00
Вид документаПроект НПА
Текущее состояние документаУтверждено
Обоснования необходимости принятия проектаМазкур қарорни қабул қилишдан мақсад - вилоят ҳудудида кўчма савдо қилишни тартибга солиш.
Планируемый срок вступления в силу01.10.2016
Номер письма о соглашении(не задано)
Номер и дата письма согласования Генеральной прокуратурой Республики Узбекистан(не задано)

Сирдарё вилояти ҳокимининг қарори лойиҳаси

Вилоят ҳудудида кўчма савдо фаолиятини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш, уларни жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 13 июлдаги “Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 233-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 28-сон, 339-модда) ижросини таъминлаш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 25-моддаларига мувофиқ қарор қиламан:

1. Жорий йилнинг (қарор кучга киргандан) кейинги даври ва 2017 йил учун амал қиладиган: вилоят Давлат солиқ бошқармаси ва Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази билан келишилган, вилоят ҳудудида кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарларнинг рўйхати 1-иловага; вилоят Давлат солиқ, ички ишлар, архитектура ва қурилиш бошқармалари ва Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази билан келишилган, ҳар бир туман, шаҳар бўйича (кўчма савдо ўринлар сони ва савдо даври кўрсатилган) кўчма савдо объектларининг жойлашиш схемаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Туманлар, шаҳарлар ҳокимликлари ҳар йили 1 ноябргача келгуси йил учун ваколатли вилоят ташкилотлари билан келишилган, ўз ҳудудида кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарларнинг тасдиқланган рўйхати, шунингдек (кўчма савдо ўринлар сони ва савдо даври кўрсатилган) кўчма савдо объектлари жойлашиши схемалари бўйича таклифларини тайёрласинлар ва 10 ноябргача вилоят ҳокимлигига тақдим этсинлар.

3. Вилоят ҳокими ўринбосари __________ 2017 йилдан бошлаб ҳар йили 25 ноябргача тегишли туман, шаҳар ҳокимлари тақдим этган, кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарларнинг тасдиқланган рўйхати, шунингдек (кўчма савдо ўринлар сони ва савдо даври кўрсатилган) кўчма савдо объектлари жойлашиши схемаларини белгиланган тартибда вилоят ҳокимининг қарори билан тасдиқланишини ташкиллаштириб борсин.

4. Ушбу қарор ҳокимликнинг расмий нашри – “Сирдарё ҳақиқати” газетасида эълон қилинсин.

5. Мазкур қарор 2016 йил 15 октябрдан кучга киради.

6. Вилоят ҳокими ўринбосари __________ ушбу қарор туман, шаҳар ҳокимликларининг “Ягона дарча” марказларида кўринарли жойларда, вилоят ҳокимлиги муассислигидаги вилоят “Компьютерлаштириш маркази” давлат унитар корхонаси (__________) вилоят ва туман, шаҳар ҳокимликларининг расмий веб-сайтларида 2016 йил 15 октябргача жойлаштирилишини таъминласин.

7. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокими ўринбосари __________ зиммасига юклансин.

Вилоят ҳокими __________

Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0

Общие комментарии и ответы

2016-09-09 18:07:09

Каримов Замир Акбарович
Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0
Проект Последняя редакция

Наименование мероприятияФорма реализацииСрок реализацииИсполнители
Қарор лойиҳасини ишлаб чиқишҚарор лойиҳаси ишлаб чиқилади, муҳокама қилинади, вилоят адлия бошқармасига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун киритилади, ижобий хулоса олингандан сўнг қарор қабул қилинади01.10.2016Б.Бўронов