Название документа
Туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2017 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
Тип документа | Постановление |
---|---|
Орган, утверждающий документ | Хокимият Самаркандской области |
Разработчик | Хокимият Самаркандской области |
Дата размещения документа | 17.09.2016 15:07 |
Дата завершения обсуждения | 02.10.2016 00:00 |
Вид документа | Проект НПА |
Текущее состояние документа | Утверждено |
Обоснования необходимости принятия проекта | амалдаги қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида |
Планируемый срок вступления в силу | 01.01.2017 |
Номер письма о соглашении | (не задано) |
Номер и дата письма согласования Генеральной прокуратурой Республики Узбекистан | (не задано) |
ЛОЙИХА
ИШТИХОН ТУМАН ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
2016 йил “___” сентябр № _____
Туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган
шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини
2017 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 17 моддаси, «Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 25 моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом”га асосан ижтимоий мухофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шаҳсларни ишга жойлаштириш учун туманда 2017 йил учун иш ўринларини банд қилиб қуйиш максадида.
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шаҳсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги корхоналар, ташкилот ва муассасалар учун ходимларининг рўйхат бўйича ўртача сонидан 420 кишини ташкил этадиган 7 фоиз миқдорида, шу жумладан
-ногиронлар учун - 5 киши;
-ёлгиз ота, она хамда 14 ёшгача ва ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун - 146 киши;
-Ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек олий укув юртларининг давлат грантлари асосида тамомлаган битирувчилар учун - 224 киши;
-Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун - 22 киши;
-Пенсия ёшига яқинлашиб колган шаҳслар учун - 5 киши;
-жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган ёки суд қарорига кура тиббий йусинидаги мажбурий чораларига тортилган шахслар учун – 9 киши;
-кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар учун - 6 киши;
-одам савдосидан жабрланган шаҳслар учун - 2 киши;
-ижтимоий аҳамиятли касалликлар билан оғраётган шахслар учун - 1 киши миқдорида иш ўринлари заҳираси белгилансин.
2. 2016 йилда Ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2017 йил учун банд қилиб қўйиш лозим бўлган корхоналар рўхати 1-иловага асосан тасдиклансин.
3. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ижтимоий муҳофазага муҳтож иш топишда қийналаётган шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган микдорини Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўгрисидаги Низом»га мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини (ажратилишини ёки банд этиб қўйилишини) хамда иш жойлари санитария гигиена нормаларига ва ходим ўз мажбуриятларини бемалол бажарилишини таъминлайдиган мехнат шароитларига мувофик бўлишини таъминласинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом”га асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларининг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.
5. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (Ш.Аҳмедов) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига етказсин ҳамда унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.
6. Иштихон туман ҳокиминигнг 2015 йил 28 - сентябрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2016 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги 992-Қ сонли қарори 2016 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.Бекқулов зиммасига юклатилсин.
8. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Туман ҳокими Ш.Негматов
Проект | Последняя редакция |
---|---|
ЛОЙИХА |
Наименование мероприятия | Форма реализации | Срок реализации | Исполнители |
---|---|---|---|
Қарор лойиҳаси муҳокамаси тугаганидан сўнг ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим қилиш | вилоят адлия бошқармасига тегишли хат билан тақдим қилиш | 20 кун ичида | Иштихон туман ҳокимлиги |
Общие комментарии и ответы