Поиск

Расширенный поиск

Название документа

Ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2017 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида

Тип документаПостановление
Орган, утверждающий документХокимият Самаркандской области
РазработчикХокимият Самаркандской области
Дата размещения документа17.09.2016 15:35
Дата завершения обсуждения03.10.2016 00:00
Вид документаПроект НПА
Текущее состояние документаУтверждено
Обоснования необходимости принятия проектаамалдаги қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш
Планируемый срок вступления в силу01.01.2017
Номер письма о соглашении(не задано)
Номер и дата письма согласования Генеральной прокуратурой Республики Узбекистан(не задано)

Ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2017 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Ахолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й, 5-6-сон, 97-модда;) “Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 25-моддаси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2008 й. 29-30-сон, 277-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2008 й. 34-сон, 333-модда) ижросини таъминлаш ҳамда туман ҳудудида жойлашган корхоналарда иш ўринларини энг кам миқдорини белгилаш юзасидан берилган таклифларни инобатга олиб,

ҚАРОР ҚИЛАМАН

1. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар учун ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан 716 кишини ташкил этадиган 6 фоиз миқдорида, шу жумладан:
-ногиронлар учун 4 фоиз -28 киши;
- ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда 14 ёшгача ва ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун 9 фоиз – 62 киши,
-ўрта-махсус, касб-хунар таълим муассасасини тугатган ёшларга, шунингдек, олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган биттирувчилар учун 58 фоиз – 417 киши;
-Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 7 фоиз – 52 киши;
-Туман Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 4 фоиз – 29 киши;
-жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, ёки суд қарорига кўра тиббий йўсундаги мажбурий чораларига тортилган шахслар учун 7 фоиз -51 киши;
- Одам савдосидан жабрланган шахслар учун 5 фоиз -36 киши;
Бошқалар учун 6 фоиз – 41 киши, шу жумладан кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар 22 киши атрофдагилар учун хавфли бўлмаган ижтимоий аҳамиятли касалликлар билан оғриётган шахслар учун 8 киши миқдорида иш ўринлари заҳираси белгилансин.
2. 2016 йилда Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2017 йил учун банд қилиб қўйиш лозим бўлган корхоналар рўйхати 1-иловага асосан тасдиқлансин.
3. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2016 йил якунлашидан 10 кун олдин квота иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун, 2017 йилнинг 10 апрелидан кечикмай иш жойларининг қолган қисми 75 фоизин барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва қарор бўйича чиқарилган буйруқ нусхаларини туман Бандликка кўмаклашиш марказига тақдим этиш вазифалари юклатилсин.
4. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом”га мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини (ажратилишини ёки банд этиб қўйилишини ) ҳамда иш жойлари санитария гигиена нормаларига ва ходим ўз мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласинлар.
5. Ушбу қарор ижросини бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом”нинг 15-бандига мувофиқ қонун доирасида жарима солинсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисидаги Низом”га асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришга қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдорда ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларининг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш марказ билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.
7. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (Дж.Меликов) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига етказсин ҳамда унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.
8. Туман ҳокимининг 2015 йил 18 сентябрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2016 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги 1181-Қ сонли қарори 2016 йилнинг 31-декабридан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ф.Норов зиммасига юклансин.
10. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Туман ҳокими Б.Қодиров

Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0

Общие комментарии и ответы

Ничего не найдено
Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0
Проект Последняя редакция

Наименование мероприятияФорма реализацииСрок реализацииИсполнители
муҳокама жараёни туганидан сўнг ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим қилишвилоят адлия бошқармасига хат орқали тақдим қилиш20 кун ичидаСамарқанд туман ҳокимлиги