Izlash

Kengaytirilgan qidiruv

Hujjat nomi

Географик обьектиларга ном бериш

Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiNavoiy viloyati Karmana tuman hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)13.06.2018 12:21
Muhokama yakunlanishi (sana)28.06.2018 23:59
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiTasdiqlangan
Обоснования необходимости принятия проектаҚарор лойиҳа
Kuchga kirgan rejalashtirilgan sana01.08.2018
Kelishuv uchun yuborilgan xatining raqami(not set)
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi bilan kelishish xatining tartib raqami va sanasi (not set)

ЛОЙИҲА

Халқ депутатлари кармана тумани кенгашининг

Қарори

Кармана туманидаги айрим маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига ном бериш ва қайта номлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”гиҚонуни(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 41-сон, 448-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги “Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш
чора-тадбирлари ҳақида”ги 295-сонлиқарори(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 41-42 сон, 483-модда) ижросини таъминлаш, шунингдек, географик объектларни номлаш соҳасидаги давлат сиёсатини самарали амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши

Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:

1. Кармана тумани “Тошработ” маҳалла фуқаролар йиғинини “Ҳазора”, “Гурда” маҳалла фуқаролар йиғинини “Нурафшон”, “Варқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Чоркалла” қишлоғини “Кармана тонги”, “Тошработ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Чорвадор” қишлоғини “Диёр”, “Арғун” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Оқшом” ҳамда “Янги Арғун” кўчасини “Мулкобод”, “Қаҳрамон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Каттамачит” кўчасини “Буюк ипак йўли”, “Шибзон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Янгиобод” қишлоғини “Маданият” деб қайта номлаш бўйича туман ҳокимининг киритган таклифи тасдиқлансин.

2. Туман статистика бўлими (Йўлдошев), туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (Ғаффоров), туман давлат Архитектура ва қурилиш бўлими (Мирзаев)га тегишли мутасадди давлат органлари билан биргаликда амалдаги тартибда ном берилган ва номлари ўзгартирилган аҳоли пунктларининг таркибий қисмларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва электрон базасини шакллантириш, иш юритиш ҳужжатларига ўзгартириш киритиш билан боғлиқ барча тадбирларни амалга оширсинлар.

3. Туман Ички ишлар бўлими (Дўсанов) ном берилган ва номлари ўзгартирилган ҳудудларда аҳолининг фуқаролик паспортларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ишларининг ташкилий равишда амалга оширилиши юзасидан зарур чора-тадбирларни белгиласин.

4. Туман давлат Архитектура ва қурилиш бўлими (Мирзаев)га ҳудудларда янги номланган ва номлари ўзгартирилган аҳоли пунктларининг таркибий қисмларининг янги номлари ёзилган кўрсаткич ва белгилар, пешлавҳаларни замонавий дизайн асосида босқичма-босқич ўрнатилишини таъминласин.

5. Белгилансинки, географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни молиялаштириш маҳаллий бюджет маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

6. Мазкур қарор “Karmana ovozi” газетасида расман эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Ижтимоий-маданий ривожланиш ва ёшлар сиёсати ҳамда соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссия (Базарова) ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг Қонунийлик,
ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссия (Шодмонов) зиммаларига юклатилсин.

8. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 2
Yoqmadi: 2

Umumiy izohlar va ularga berilgan javoblar

Hech nima topilmadi
Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 0
Yoqmadi: 0
Loyiha So`nggi tahrir

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Лойиҳани кўриб чиқишқонунийлик15*