Izlash

Kengaytirilgan qidiruv

Hujjat nomi

Қувасой шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotFarg'ona viloyati Quvasoy shahar hokimligi
Hujjat muallifiFarg'ona viloyati Quvasoy shahar hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)19.06.2018 11:39
Muhokama yakunlanishi (sana)04.07.2018 23:59
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan
Обоснования необходимости принятия проектаҚувасой шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Kuchga kirgan rejalashtirilgan sana20.06.2018
Kelishuv uchun yuborilgan xatining raqami(not set)
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi bilan kelishish xatining tartib raqami va sanasi (not set)

Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши шуни таъкидлайдики, Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев вилоятимизга ташрифи давомида энг асосий вазифамиз аҳолини рози қилиш эканлигини яна бир бор уқтириб, барча сектор раҳбарларининг масъулиятини ошириш ва уларнинг фаолиятини такомиллаштириш вазифасини белгилаб берди.

Давлатимиз раҳбарининг ҳудудни янада ривожлантириш мақсадида “Ҳар бир оила – тадбиркор” шиори остида аҳолини тадбиркор қилиш, “Обод қишлоқ” дастури ҳамда “Ёшлар” дастури лойиҳасини ҳаётга татбиқ этишда ҳар бир раҳбарнинг ватанга садоқат ва муҳаббат билан хизмат қилиш ҳақида айтган фикрлари шаҳар фаоллари учун дастуруламал бўлиб хизмат қилиши лозим.

Давлат раҳбарининг топшириғига асосан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан Фарғона вилояти, жумладан Қувасой шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сон қарори ижросини таъминлашда бир қатор камчиликлар аниқланди.

Хусусан, секторлар раҳбарлари томонидан ҳудудда саноат корхоналарини ташкил этилишига етарли эътибор қаратилмаганлиги, ташаббускорларни аниқлаш, уларга етарли шарт-шароитлар яратиш ва ҳудудга салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш бўйича ишлар қониқарсиз олиб борилганлиги натижасида Қувасой шаҳрида аҳоли жон бошига саноат ишлаб чиқариш ҳажми ўртача вилоят кўрсаткичига нисбатан паст дажаражада қолмоқда.

Шу билан бирга, ёшларнинг жамият ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш, оилада маънавий-ахлоқий муҳитни шакллантириш жумладан, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил, нотинч оилада тарбияланаётган, уюшмаган ва банд бўлмаган ёшлар билан ишлар талаб даражасида ташкил этилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-3182-сон қарори ҳамда 2018 йил

12-13 июнь кунлари қилган ташрифларида белгиланган вазифаларни сўзсиз амалга ошириш, шаҳардаги 4 та сектор фаолиятини тизимли ташкил этиш, биринчи навбатда, аҳолининг яшаш шароити ва даражасини юксалтириш, жамоатчилик олдида ҳисобот бериш тизимини жорий қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Шаҳарда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 12-13 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида ўтказилган йиғилишда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгилаб берган вазифаларини шаҳар ҳудудида бажарилиши бўйича шаҳар ҳокими, прокурори, ички ишлар бўлими бошлиғи ва давлат солиқ инспекцияси раҳбарининг ҳисоботлари маълумот учун қабул қилинсин.

2. Шаҳар секторлар раҳбарлари томонидан тақдим этилган ҳисоботлар бўйича:

а) шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбарининг ҳисоботи “______________” деб топилсин. Шу билан бирга, қуйидагиларга чуқур эътибор бериб, “Йўл харитаси”ни такомиллаштириш тавсия этилсин:

(Ҳисобот “қониқарсиз” деб топилса, тагишли чоралар кўрилади)

(Ҳисобот “қониқарли” деб топилса, қуйидагича вазифлар қўйилади)

б) шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбарининг ҳисоботи “______________” деб топилсин. Шу билан бирга, қуйидагиларга чуқур эътибор бериб, “Йўл харитаси”ни такомиллаштириш тавсия этилсин:

в) шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбарининг ҳисоботи “______________” деб топилсин. Шу билан бирга, қуйидагиларга чуқурроқ эътибор бериб, “Йўл харитаси”ни такомиллаштириш тавсия этилсин:

г) шаҳар ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбарининг ҳисоботи “______________” деб топилсин. Шу билан бирга, қуйидагиларга чуқурроқ эътибор бериб, “Йўл харитаси”ни такомиллаштириш тавсия этилсин:

3. Шаҳардаги 4 та сектор раҳбарларининг асосий эътибори Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва баёнларида белгиланган чора-тадбирлар ҳамда топшириқларнинг ижросини ўз вақтида ташкил этишда йўл қўйилган жиддий камчиликларга, кўрилаётган чоралар кутилаётган натижаларни бермаётганлигига, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичлар ижросини таъминланмаётганлигига қаратилсин.

4. Қуйидагилар:

шаҳарда 1067 та янги иш ўринларини ташкил этиш прогноз кўрсаткичлари 1-иловага;

ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 535,6 млрд.сўм қийматидаги инвестиция лойиҳалари 2-иловага мувофиқ;

Қувасой шаҳар ҳокимининг инвестициялар бўйича ўринбосари томонидан ҳар ойда 600 минг. доллар миқдорида хорижий инвестицияларни жалб қилиш прогноз кўрсаткичлари 3-иловага;

маҳаллий бюджетга қўшимча 16,9 млрд.сўм тушумлар прогнози
4-иловага;

бўш турган 31та, давлат мулки объектлари 2 та, илгари хусусийлаштирилган объектлар 8 та, шунингдек тугатилган ширкат хўжаликларининг 6та, хусусий мулк 15 та объектларидан самарали фойдаланиш кўрсаткичлари 5-иловага;

шаҳарда 17304 та хонадонга тегишли 889гектардан зиёд томорқаларига экин экиш режаси 6-иловага;

пиллачилик ва ипакчиликда 628нафар аҳолини меҳнат билан банд бўлишини таъминлаш 7-иловага;

шаҳарда чорвачиликни ривожлантириш, шу жумладан фермер хўжаликларидаги наслли чорвани кўпайтириш учун четдан 235бош наслли чорва моллари олиб келиш режаси 8-иловага;

шаҳарда 90 минг бош бройлер товуқлари етиштириш 9-иловага;

шаҳарда 10,2 гектар майдонда 30,6 тонна балиқ етиштириш
10-иловага;

шаҳарда 9 та давлат-хусусий шерикчилик асосидаги ва тўлиқ хусусий болалар боғчаларини ишга тушириш режаси 11-иловага;

ҳар бир сектор ҳудудида камида 3 тадан жами 15 болалар майдончаларини барпо этиш чоралари 12-иловага;

8,8 млн.доллар миқдоридаги саноат ва мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт прогноз кўрсаткичлари 13-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Шаҳарнинг 4 та сектор раҳбарларига:

ўзаро ҳамкорлик қилган ҳолда белгиланган кўрсаткичлар ижросини таъминлаш ва ҳудудларда ечимини кутаётган муаммоларни ҳал қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил қилиш;

соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа ижтимоий соҳа объектларининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган таъсирчан чора-тадбирларни амалга ошириш;

уй-жой коммунал ва йўл хўжалиги, электр энергияси ва сув таъминоти ва бошқа соҳалардаги муаммоларни аниқлаш ва ўз вақтида уларни бартараф этиш, арзон уй-жойлар қуриш, худудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этиш;

ҳар бир секторда ҳафтада бир марта фуқаролар қабулини ва ойда бир марта тадбиркорлар кунини ташкил этиб, уларнинг муаммоларини ечиб бориш тизимини йўлга қўйиш;

имом-хатиб ва маҳалла раисларини жалб қилган ҳолда диний оқимга кириб қолган ва бу борада жиноий жазони ўтаб чиққан шахслар билан суҳбатлар ўтказиш, уларни иш жойлари билан таъминлаш чораларини кўриш вазифалари юклатилсин.

6. Шаҳар ҳокими А.Зиявитдиновга:

- шаҳар ҳокимлиги аппаратига ҳамда ҳоким номенклатурасидаги раҳбар лавозимларига юқори малакали, замонавий билим ва кўникмаларга эга, салоҳиятли, фидоий кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, узлуксиз малакасини ошириш, раҳбар лавозимларига танлаш ва тайинлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалаларини танқидий қайта кўриб чиқсин;

- шаҳар ҳокимининг ўринбосарларига - мажмуага кирувчи шаҳардаги ташкилот ва корхоналар раҳбарларининг масъулияти ва жавобгарлигини ошириш юзасидан тегишли чораларни кўриш ҳамда агарда ўзининг функционал вазифаларини талаб даражасида бажара олмаган ҳолларда, уларни эгаллаб турган лавозимига лойиқлик масаласини кўриб чиқиш ваколати берилсин.

7. Шаҳарнинг 4 та сектор раҳбарлари мазкур қарор билан тасдиқланган кўрсаткичларни ойма-ой бажарилишига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлашга;

шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари экспорт ва янги иш ўринларини яратиш, маҳаллий бюджет қўшимча тушумлар бўйича прогноз кўрсаткичларни тўлиқ бажарилишига ва кредит маблағларини ўз вақтида ажратилишига;

шаҳар ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ҳажмини оширишга қаратилган лойиҳаларни ишга тушуришга;

шаҳар ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари аҳоли томорқаларига қишлоқ хўжалиги экинларини тўлиқ экилишига, чорвачилик ва балиқчиликни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга оширилишига шахсан жавобгар эканликлари белгилаб қўйилсин.

8. Мазкур қарорнинг ижроси ҳар ойнинг якуни билан кейинги ойнинг 10 санасигача халқ депутатлари шаҳар Кенгашида танқидий муҳокама қилиниб, топшириқлар ижросини таъминламаган сектор раҳбарлари, ҳокимларнинг тегишли ўринбосарлари ва масъул ходимларга нисбатан таъсирчан чоралар кўриб борилсин.

9. Шаҳар сектор раҳбарларига мазкур қарорнинг ижроси ҳақида ҳар ойда вилоят ҳокимлигига ахборот тақдим этиш ва 9 ой ва йил якуни бўйича халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши сессияларида ҳисобот бериш вазифалари топширилсин.

10. Сиёсий партияларнинг шаҳар Кенгаши раҳбарларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12-13 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида белгиланган вазифаларни сўзсиз амалга ошириш юзасидан жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида депутатлик гуруҳлари ва депутатларнинг шахсий иш режаларини қайтадан танқидий руҳда кўриб чиқиш вазифаси юклатилсин.

11. “Исфайрам” газетаси муҳаррири (Ў.Каримова)га ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарлари томонидан амалга оширилган ишларни газета саҳифаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.

12. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Қувасой шаҳар 4 та сектор раҳбарлари ҳамда Кенгаш раисининг ўринбосари зиммасига юклатилсин.

Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 0
Yoqmadi: 0

Umumiy izohlar va ularga berilgan javoblar

Hech nima topilmadi
Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 0
Yoqmadi: 0
Loyiha So`nggi tahrir

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Шаҳарда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 12-13 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида ўтказилган йиғилишда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгилаб берган вазифаларини шаҳар ҳудудида бажарилиши бўйича шаҳар ҳокими, прокурори, ички ишлар бўлими бошлиғи ва давлат солиқ инспекцияси раҳбарининг ҳисоботлари маълумот учун қабул қилиш.4 та сектор раҳбарларининг ҳисоботлари маълумот учун қабул қилинади ва тегишли хулоса бурилади20.06.2018Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши