Izlash

Kengaytirilgan qidiruv

Hujjat nomi

ВОЛОНТЕРЛИК ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА

Hujjat turiQonun
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Prezidenti
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)20.06.2018 10:48
Muhokama yakunlanishi (sana)05.07.2018 23:59
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan
Обоснования необходимости принятия проектаЎзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилдаги "Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5430-сон Фармони
Kuchga kirgan rejalashtirilgan sana07.12.2018
Kelishuv uchun yuborilgan xatining raqami№9/07-2794/1
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi bilan kelishish xatining tartib raqami va sanasi №9/07-2794/1

ЛОЙИҲА

Ўзбекистон Республикаси Қонуни

ВОЛОНТЕРЛИК ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА

1-боб. Умумий қоидалар

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикасида волонтерлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат.

2-модда. Волонтерлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Волонтерлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг волонтерлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

3-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

волонтер – ушбу Қонунда белгиланган тартибда волонтерлик фаолияти билан шуғулланадиган шахс;

волонтерлик акцияси–волонтерлик ташкилоти ва (ёки) волонтерлар, ва (ёки) волонтерлар гуруҳи томонидан амалга ошириладиган муайян ижтимоий йўналтирилган, ижтимоий фойдали вазифани ҳал этишга қаратилган тадбир;

волонтерлик фаолияти – жамият манфаати учун иш ва хизматлар шаклида жисмоний шахслар томонидан беғараз амалга ошириладиган жамоат кўнгилли фойдали фаолият;

волонтерлик китобчаси – волонтерлик меҳнат стажи, рағбатлантирилганлиги ва қўшимча тайёргарлик ўтаганлиги ҳақидаги маълумотларни тасдиқловчи волонтерлик фаолиятини ҳисобга олувчи расмий ҳужжат;

волонтерлик гувоҳномаси– волонтер шахсини тасдиқловчи жалб қилувчи ташкилот томонидан унга берилган расмий ҳужжат;

волонтерлар гуруҳи– волонтерлик фаолиятини биргаликда амалга ошириш мақсадида ташкил этилган, ушбу Қонун билан белгиланган нормалар тадбиқ қилинадиган жисмоний шахсларнинг ихтиёрий бирлашмаси;

волонтерлик фаолияти тўғрисидаги шартнома – Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиладиган, волонтерлик фаолиятини амалга ошириш шартларини назарда тутувчи жалб қилувчи ташкилот ва волонтер ёки волонтерлар гуруҳи ўртасидаги ёзма битим;

волонтерлик фаолияти йўналишлари – ижтимоий ҳаётнинг ижтимоий характерига эга бўлган йўналишларни, шу жумладан, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, соғлиқни сақлаш, таълим, фан, маданият, спорт, хайрия, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларини ривожлантириш учун амалга ошириладиган волонтерлик фаолияти;

ижтимоий фойдали фаолият – тегишли натижани олиш учун аниқ мақсадга қаратилган жамият манфаатларида амалга ошириладиган волонтерлик фаолияти;

волонтерлик фаолият истеъмолчиси – сиёсий, шунингдек диний эътиқодга амал қилиш ва тарқатиш мақсадларини кўзламайдиган, жисмоний ва (ёки) юридик шахс фойдасига амалга ошириладиган волонтерлик фаолияти;

жалб қилувчи ташкилот – Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда волонтерлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида жисмоний шахсларни шартнома асосида жалб қилувчи нодавлат нотижорат ташкилоти (сиёсий партиялар ва диний ташкилотлар бундан мустасно);

волонтерлик фаолияти бўйича ваколатли давлат органи (кейинги ўринларда – ваколатли давлат органи) – волонтерлик фаолияти ва уни ривожлантириш бўйича давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат ҳокимияти ижро этувчи органи.

4-модда. Волонтерлик фаолиятининг асосий принциплари

Волонтерлик фаолиятининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

волонтерлик фаолиятининг беғаразлиги, ихтиёрийлиги, тенг ҳуқуқийлиги ва қонунийлиги;

волонтерлик фаолиятини танлашда мақсадлар, шакллар, турлар
ва усулларни белгилаш эркинлиги;

волонтерлик фаолияти тўғрисидаги ахборот ошкоралиги
ва оммабоплиги;

волонтерлик фаолиятини амалга оширишда инсонпарварлиги, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши;

барчанинг жинси, ирқи, миллати, тили, ижтимоий мавқеи, ёшидан қатьи назар волонтерлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи тенглиги

волонтерлик фаолияти иштирокчиларининг бирдамлилиги, виждонлилиги ва ҳамкорлилиги;

ўзининг ва атрофдагиларнинг ҳаёти учун ҳавфсизлилиги;

ушбу соҳада тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли ҳалқаро ҳамкорлиги.

Волонтерлик фаолияти алоҳида сиёсий партиялар, бошқа жамоат бирлашмалари ва ассоциацияларни қўллаб-қувватлашга, шунингдек товарлар, ишлар, хизматларни илгари суришга қаратилиши мумкин эмас.

Волонтерлик фаолияти давлат ҳокимияти ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг ўз ваколатларини амалга оширишдаги фаолиятини алмаштирмайди.

5-модда. Волонтерлик фаолиятининг асосий шакллари ва турлари

Волонтерлик фаолияти қуйидаги шаклларда бўлиши мумкин:

индивидуал волонтерлик фаолияти;

бирлашма ёки гуруҳ таркибидаги волонтерлик фаолияти;

волонтерлик ташкилоти орқали волонтерлик фаолияти.

Волонтерлик фаолиятининг асосий турлари:

ижтимоий ёрдам кўрсатишда иштирок этиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояланмаган қатламларига, оғир ҳаёт шароитида бўлган болаларга ёрдам бериш;

кексаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат кўрсатиш, ногиронлиги бўлган шахслар учун муҳит очиқлигини ташкил қилиш, етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларни ижтимоий мослашуви, интеграция қилиш ва тарбиялаш бўйича ишларга кўмаклашиш;

табиий офатлар, экологик, техноген ва бошқа ҳалокатлар, ижтимоий низолар, бахтсиз ходисалардан жабрланган шахсларга, ҳуқуқбузарлик жабрланувчиларига, қочоқлар ва мажбурий кўчирилганларга, шунингдек ташқи ёрдамга ва қўллаб-қувватлашга муҳтож бошқа тоифадаги шахслар ва гуруҳларга ёрдам кўрсатишда иштирок этиш;

фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф этишда давлат бошқарув органларига кўмаклашиш;

атроф-муҳитни муҳофаза ва ҳимоя қилиш, ҳудудларни ободонлаштиришда иштирок этиш;

тарихий ва маданий ёдгорликларни сақлаш, тарихий ва маданий яшаш муҳитни тиклаш ва сақлаш шароитини яратишда иштирок этиш;

таълим, фан, маданиятни ривожлантиришда, билимларни оммалаштиришда, инновацияларни ривожлантиришда иштирок этиш;

жисмоний тарбия, спорт ва фаол дам олишни ривожлантириш ва оммалаштиришда, минтақавий, минтақалараро, республика жамоат ва халқаро жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этиш;

соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ишларини юритиш, ижтимоий аҳамиятга молик касалликларни тарқалишига қарши курашиш бўйича профилактик ишларни ташкил қилиш ва ўтказиш;

минтақавий, минтақалараро, республика ва халқаро маданий, оммавий ва бошқа томоша ва жамоат тадбирлари, шу жумладан волонтерлик лагерларини ташкил қилиш ва ўтказишда иштирок этиш, археологик қазишмаларда, тарихий фасадларни тиклашда, имконияти чекланган болалар учун ёзги соғломлаштириш оромгоҳлари ишида иштирок этиш, агар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида бошқача қоидалар белгиланган бўлмаса;

халқлар ўртасида тинчликни, дўстликни ва ҳамжиҳатликни мутаҳкамлашда, ижтимоий, миллатлараро, халқлараро, диний низоларни олдини олишда иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид келмайдиган волонтерлик фаолиятининг бошқа турлари.

2-боб. Волонтерлик фаолияти муносабатларининг тартибга солиниши

6-модда. Волонтерлик фаолияти тўғрисидаги шартнома

Волонтерлик фаолияти волонтер ёки волонтерлар гуруҳи ва жалб қилувчи ташкилот ўртасида тузилган волонтерлик фаолияти тўғрисидаги шартномага асосан амалга оширилади.

Агар волонтер ойида камида йигирма соат волонтерлик фаолияти билан банд бўлса, жалб қилувчи ташкилот у билан волонтерлик фаолияти тўғрисида шартнома тузишга мажбур. Волонтерлик фаолияти тўғрисидаги шартнома икки нусхада расмийлаштирилади, улардан бирижалб қилувчи ташкилотда туради, иккинчиси волонтерга топширилади.

Волонтерлик фаолияти тўғрисидаги шартнома ўн олти ёшга тўлган шахслар билан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилиши мумкин.

7-модда.Волонтерлик фаолияти тўғрисидаги шартнома мазмуни

Волонтерлик фаолияти тўғрисидаги шартнома қуйидаги шартларни ўз ичига олади:

ўзининг қобилияти ва имкониятларидан келиб чиқиб волонтер амалга ошириши лозим бўлган фаолият тавсифи;

томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

жалб қилувчи ташкилот томонидан волонтерлик фаолиятининг айрим турларини амалга ошириш учун зарур бўлган ҳаражатларни компенсация қилиниши;

зарур ҳолларда белгиланган намунадаги тегишли гувоҳномалар ва (ёки) ҳужжатлар билан тасдиқланган профессионал талабларни белгилаш;

тиббий маълумотнома билан тасдиқланадиган саломатлик ҳолатига қўйиладиган талаблар;

томонларнинг жавобгарлиги, шу жумладан моддий зарар етказилганлиги учун, шартнома шартларини ўзгаритириш ва бекор қилиш сабаблари ва тартиби;

агар волонтерлик фаолияти тўғрисидаги шартномани бажариш давомида томонларнинг ихтиёрига боғлиқ бўлмаган, волонтерга юклатилган мажбуриятлар амалга оширилишини қийинлаштирадиган ҳолатлар мавжуд бўлса, шартнома иккала томон иштирокида қайта кўриб чиқилади.

Агар волонтерлик фаолияти тўғрисидаги шартномани бажариш давомида томонларнинг ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар сабабли, шартномани бажаришни давом эттириш имконияти бўлмаса, у бир томонлама тартибда бекор қилинади.

Агар волонтерлик фаолияти тўғрисидаги шартномада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, волонтер ёки жалб қилувчи ташкилот томонидан волонтерлик фаолияти тўғрисидаги шартноманинг бир томонлама бекор қилиниши бу ҳақида бошқа томонни важларни кўрсатган ҳолда етти кун олдин аввалдан хабардор қилиш шарти билан амалга оширилади.

8-модда. Волонтернинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Волонтернинг ҳуқуқлари:

волонтерлик фаолиятини амалга оширишда ўзининг иштироки йўналишини эркин танлаш;

волонтерлик фаолияти тўғрисидаги шартнома тузилишига асос бўлган дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда фаол иштирок этиш,

ўзининг имкониятларидан келиб чиқиб ва жалб қилувчи ташкилотларнинг амалдаги қоидаларига асосан тегишли соҳада фаолият юритиш;

жалб қилувчи ташкилотнинг тиббий суғуртасидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ўргантилган тартибда фойдаланиш;

волонтерлик фаолияти тўғрисидаги шартномада назарда тутилган волонтерлик фаолиятининг айрим турларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳаражатлар учун компенсация талаб қилиш;

жалб қилувчи ташкилотдан волонтерлик китобчасини, волонтерлик гувоҳномасини ва волонтерлик фаолиятини амалга оширганлигини, кўникма ва тажриба эга бўлганлигини тасдиқловчи тавсиянома олиш;

жалб қилувчи ташкилот, унинг ташкилий фаолияти ва дастурлари ҳақида тўғри ва аниқ маълумотни олиш;

волонтерлик фаолиятини сифатли амалга ошириш учун жалб қилувчи ташкилот томонидан ташкил қилинган ва (ёки) тавсия этилган ўқув курсларида иштирок этиш;

ушбу Қонуннинг 7-моддаси 10-қисми талабларига мувофиқ жалб қилувчи ташкилот раҳбарини ёзма равишда хабардор қилган ҳолда фаолиятини тўхтатиш.

Волонтернинг мажбуриятлари:

шартнома мажбуриятлари доирасида жалб қилувчи ташкилот томонидан белгиланган вазифаларни бажариш;

волонтерлик фаолиятини бажаришда жалб қилувчи ташкилот раҳбарига бўйсуниш;

волонтерлик фаолияти жараёнида фойдаланиладиган мол-мулкка эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш;

ташкилот ва волонтерлик фаолияти истеъмолчилари тўғрисидаги махфий аҳамиятга эга маълумотни ошкор этмаслик қоидаларига риоя қилиш;

жалб қилувчи ташкилот розилигисиз волонтерлик фаолияти тўғрисидаги шартнома билан ўзига юклатилган мажбуриятларни бошқа шахсларга беришга йўл қўймаслик;

танлаган йўналиши (соҳаси) бўйича волонтерлик фаолиятини юритиш билими, маҳорати ва кўникмаларига эга бўлиш;

волонтер меҳнатини муҳофаза қилиш йўриқномаларига ва жалб қилувчи ташкилот раҳбарининг кўрсатмаларига амал қилиш ва бажариш;

ўз фаолиятини беғараз амалга ошириш;

волонтерлар гуруҳининг умумий ва ташкилий йиғилишларида иштирок этиш.

9-модда. Жалб қилувчи ташкилотнинг мажбуриятлари

Жалб қилувчи ташкилот Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:

волонтерлик фаолиятини амалга оширишда волонтерларнинг ҳаёти ва соғлиги учун хавфсиз ва зарур шароитларни яратади;

волонтерларни тайёрлайди;

волонтерларга волонтерлик фаолиятини амалга ошириш мазмуни ва ҳусусиятлари ҳақида аниқ ва тўлиқ маълумот тақдим қилади;

ўзининг фаолиятига волонтерларни жалб қилувчи ташкилотлар ва муассасалар томонидан амалга ошириладиган волонтерлик фаолиятига оид маълумотга эркин киришни таъминлайди;

волонтерларни фақат фойдали жамоат ишлари учун танлаб олинишини таъминлайди;

волонтер фойдаланадиган волонтерлик фаолияти истеъмолчиларининг шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни ҳимоя қилишни таъминлайди;

волонтерга амалга оширилаётган волонтерлик фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан кассалик ёки бахтсиз ходиса юз берганда тиббий хизмат кўрсатилиши билан таъминлайди;

волонтерлик фаолиятининг айрим турларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни (транспорт, яшаш, хавф-хатарлардан тиббий суғурта) қоплайди;

ойда камида йигирма соат волонтерлик стажига эга бўлган волонтерга волонтерлик китобчасини, волонтерлик гувоҳномасини ва тавсиянома беради;

волонтернинг шахсий маълумотлари, волонтерлик фаолияти тўғрисидаги шартнома, волонтер томонидан ишлаб берилган соатлар, волонтерлик фаолиятини амалга оширган давр, жалб қилувчи ташкилотдаги бевосита раҳбари ҳақидаги маълумотлар киритиладиган волонтерлик китобчасини юритади;

волонтерлик фаолияти тўғрисидаги шартномада назарда тутилган бошқа мужбуриятларни бажаради.

10-модда. Томонларнинг жавобгарлиги ва низоларни ҳал этиш

Жалб қилувчи ташкилот волонтерлик фаолияти истеъмолчиси олдида волонтер томонидан унга етказилган зарар учун жавобгар, волонтер томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир этиш натижасида етказилган зарар бундан мустасно.

Волонтерлик фаолияти тўғрисидаги шартномани тузилиши, ўзгартирилиши, бажарилиши ва тўхтатилиши муносабати билан вужудга келган низолар, агар шартнома томонлари уларни мустақил ҳал қилолмаса, суд тартибида кўриб чиқилади.

Томонлар волонтерлик фаолияти тўғрисидаги шартнома талабларини бажармаганликлари ёки лозим даражада бажармаганликлари учунЎзбекистон Республикаси фуқаролик қонунчилиги қоидаларига муофиқ жавобгар бўлади

3-боб. Волонтерлик фаолияти соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари

11-модда. Волонтерлик фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуматининг ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуматининг волонтерлик фаолияти соҳасидаги ваколатлари қуйидагилардан иборат:

волонтерлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатини белгилаш;

волонтерлик фаолиятини амалга ошириш ва ривожлантириш бўйича дастур, стратегия ва концепцияларни тасдиқлаш;

волонтерлик фаолияти соҳасида ваколатли давлат органини белгилаш;

волонтерлик фаолиятини тартибга солувчи номартив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш.

12-модда. Ваколатли давлат органининг волонтерлик фаолияти соҳасидаги ваколатлари

Ваколатли давлат органи волонтерлик фаолияти соҳасида қуйидаги ваколатларни амалга оширади:

волонтерлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга оширади;

Ўзбекистон Республикасида волонтерлик фаолияти тўғрисидаги маълумотни тўплайди ва умумлаштиради;

волонтерлик фаолиятини ҳисобга олиш реестрини юритиш бўйича намунавий қоидалар ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

волонтерлик дастур (лойиҳалари)ни амалга оширишда ва волонтерлик акцияларини ўтказишда волонтерлик ташкилотларини ва волонтерларни иштирок этишга жалб қилиш тартиби бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;

волонтерлик дастурлар (лойиҳалар)ни ва волонтерлик акцияларни амалга оширилишини мониторинг қилишнинг намунавий қоидаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

волонтерлик фаолияти соҳасида жисмоний, юридик шахслар ва давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

волонтерлик фаолиятини мониторинг қилиш қоидаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

ушбу Қонун, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.

13-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг волонтерлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишдаги ваколатлари

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ваколатлари доирасида:

волонтерлик фаолиятини мониторинг қилади;

волонтерлик фаолияти амалиётини таҳлил қилади, тўплайди ва умумлаштиради;

маҳаллий давлат бошқаруви манфаатлари йўлида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан маҳаллий ижро органига юклатилган бошқа ваколатларни амалга оширади.

14-модда. Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг волонтерлик фаолияти соҳасидаги ваколатлари

Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларинингволонтерлик фаолияти соҳасидаги ваколатлари қуйидагилардан иборат:

волонтерлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш;

оммавий волонтерлик акцияларини қўллаб-қувватлаш;

волонтерлик дастур (лойиҳа)лари ва акциялари тўғрисидаги маълумотни волонтерлик ташкилотларининг ахборот тизимида жойлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган бошқа ваколатлар.

4-боб. Волонтерлик фаолиятини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар

15-модда. Волонтерлик фаолиятини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар

Давлат Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган чора-тадбирлар воситаси орқали волонтерлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди.

Волонтерлик фаолиятини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар қарор қабул қилиш шаффофлиги қоидаларини инобатга олган ҳолда ва волонтерлик фаолиятининг принципларига риоя қилиш йўли билан ишлаб чиқилади.

Волонтерлик фаолиятини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш тартиби, волонтерлик китобчасини ва волонтерлик гувоҳномасини бериш тартиби волонтерлик фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.

Волонтерлик фаолияти билан шуғулланган давр Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда волонтерлик меҳнат стажи деб тан олинади, агар бу ишга қабул қилишнинг мажбурий шарти ҳисобланса ва волонтер волонтерлик китобчаси, волонтерлик гувоҳномаси ва волонтерлик фаолияти тўғрисидаги шартнома билан тасдиқланадиган тегишли эгаллаган мутахассислигига жавоб берувчи соҳада ишлаган бўлса.

Бунда волонтерлик меҳнат стажи иш стажини ҳисоблаб чиқариш учун асос ҳисобланмайди, агар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида бошқача қоидалар назарда тутилмаса.

16-модда. Волонтерлик фаолиятини тан олиш ва рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар

Волонтерлик фаолиятини ривожлантиришдаги хизматларини тан олиш ва рағбатлантириш мақсадида жисмоний ва юридик шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда давлат мукофотлари билан тақдирланиши ва рағбатлантиришнинг бошқа турлари билан эътироф этилиши мумкин.

17-модда. Волонтерлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва моддий таъминлаш

Волонтерлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари хайрия ёрдами сифатида қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:

моддий-техник таъминот;

мулкий таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид бўлмаган қўллаб-қувватлашнинг бошқа шакклар.

Волонтерлик фаолиятини моддий таъминлаш жисмоний ва (ёки) юридик шахсларнинг шахсий ва (ёки) жалб қилинган маблағлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.

5-боб. Якуний қоидалар

18-модда. Халқаро волонтерлик фаолияти

Халқаро волонтерлик фаолияти Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда ва Ўзбекистон томонидан тан олинган халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибда солинади.

19-модда. Ушбу Қонун талабларига риоя қилмаганлик учун жавобгарлик

Ушбу Қонун талабларига риоя қилмаган жисмоний ва юридик шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда жавобгарликка тортилади.

20-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

21-модда. Ушбу Қонуннинг амалга жорий этиш тартиби

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг

Президенти Ш. Мирзиёев

Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 0
Yoqmadi: 0

Umumiy izohlar va ularga berilgan javoblar

2018-06-21 15:36:10

Abrorov Sirojiddin Zuxriddin o'g'li

2018-07-01 19:07:00

Axmedov Farrux Kasimaliyevich
Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 0
Yoqmadi: 0
Loyiha So`nggi tahrir

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Ҳужжат муҳокамасини ўтказишҲужжат муҳокамасини ўтказиш20.06.2018-05.07.2018Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги