Izlash

Kengaytirilgan qidiruv

Hujjat nomi

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Prezidenti
Hujjat muallifiO‘zbekiston Qishloq xo‘jaligi ilmiy-ishlab chiqarish markazi
Muhokama boshlanishi (sana)21.06.2018 12:11
Muhokama yakunlanishi (sana)06.07.2018 10:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan
Обоснования необходимости принятия проектаЛОЙИҲА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Республика қишлоқ хўжалиги илм-фани соҳасидаги илмий муассасалар томонидан кейинги йилларда қатор ютуқларга эришилди. Олиб борилган изланишлар натижасида қишлоқ хўжалиги экинларининг кўплаб юқори ҳосилдор, республика ҳудудларининг тупроқ иқлим шароитларига мос, бозор талабига жавоб берадиган маҳсулот олиш имконини берувчи янги навлари, чорва молларининг завод типлари, селекцион гуруҳлари, чорва моллари ва паррандалар касалликларга қарши янги вакциналар яратилди. Қишлоқ хўжалиги экинларининг янги навлари, уларни парваришлаш ва маҳсулот етиштириш бўйича ресурстежамкор, интенсив агротехнологиялар асосий ва такрорий экин майдонларида изчил жорий қилинмоқда. Қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғчилик тизими такомиллашиб бормоқда. Шу билан бирга, аграр соҳадаги илмий-тадқиқот муассасаларининг фаолияти республика қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантириш талабларига тўлиқ жавоб бермайди: биринчидан, республикада ер, сув ва меҳнат ресурслари ҳамда техника воситаларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги ривожланишини белгилаб берувчи фундаментал ва амалий тадқиқотларни мутаносиб равишда амалга ошириш ва илм-фан ютуқларини ҳамда илғор технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этишда инновацион ишлар кўлами пасайган; иккинчидан, экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи ноанъанавий экинлар селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехникалари, хўжалик юритиш механизми ва унинг самарали шакллари, қишлоқ жойларини ижтимоий ривожлантириш каби долзарб йўналишларда илмий-тадқиқотлар деярли бажарилмаган; учинчидан, дунё илм-фани шиддат билан ривожланаётган бир вақтда, хорижий давлатлар илм-фанини ва илғорлар тажрибасини ўрганиш, қишлоқ хўжалиги ривожланган хорижий мамлакатларнинг нуфузли илмий-тадқиқот институтлари билан ўзаро ҳамкорликдаги ишлар етарли эмаслиги, илмий ходим ва мутахассисларнинг хорижий давлатларда малакасини ошириш борасидаги ишлар талабга жавоб бермаётганлиги натижасида илмий-тадқиқотлар сифати пастлигича қолмоқда; тўртинчидан, соҳадаги академик ва мухбир аъзоларнинг илмий салоҳияти, чуқур билими ва бой тажрибаларидан самарали фойдаланиш етарли даражада йўлга қўйилмаганлиги, академикларнинг илмий мактаблари сони камайиб, айрим соҳаларда мактаблар йўқотилганлиги, юқори малакали илмий ходимларни тайёрлаш тизими талабга жавоб бермаслиги натижасида илмий ходимларнинг ўртача ёши 55 ёшни, илмий даражага эга ходимлар эса бешинчидан, илмий натижаларни нашр этишнинг ўртача кўрсаткичи битта илмий ходимга йилига 0,7 донани ташкил этади, ушбу кўрсаткичларнинг хорижий журналлардаги улуши бунданда паст даражага эга; олтинчидан, илмий-тадқиқот муассасаларини мақбуллаштириш бўйича аввал олиб борилган тадбирлар натижасида лалмикор деҳқончилик, шоличилик, паррандачилик каби халқ хўжалигининг муҳим аҳамиятга эга бўлган йўналишларида салмоқли илмий натижаларга эришилмаган; еттинчидан, илмий-тадқиқот институтларининг моддий-техника базаси эскирган, замонавий лаборатория жиҳозлари мавжуд эмас, бино ва иншоотлардан самарасиз фойдаланиш ҳолатлари кузатилмоқда. Мавжуд муаммоларни ҳал этиш ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятининг сифат ва самарадорлигини ошириш, иқтисодиётнинг инновацион ривожланишида қишлоқ хўжалиги илмий салоҳиятини кучайтириш, республика қишлоқ хўжалик соҳасидаги илмий-тадқиқот муассасаларни ягона мувофиқлаштириш тизимига мос шакллантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида: 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сон “Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг илмий-тадқиқот муассасалари берилган ҳолда, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази негизида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин. 2. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш марказининг асосий вазифалари ва фаолият йўналиши этиб, қуйидагилар белгилансин: қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси, уруғчилиги ҳамда уларни парваришлашнинг интенсив, ресурс тежовчи технологиялари ва техникаларни яратиш соҳасида замонавий усулларни қўллаган ҳолда фундаментал, амалий ҳамда инновацион тадқиқотларнинг истиқболли йўналишларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни мувофиқлаштириш; мамлакат озиқ-овқат таъминотини яхшилаш ва экспорт салоҳиятини ошириш йўналишида мавжуд ер, сув ва бошқа табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш имконини берувчи “Ақлли қишлоқ хўжалиги” концепциясига асосланган ишлаб чиқаришининг замонавий шаклларини яратиш ва амалиётга кенг жорий этишни ташкил қилиш; суғориладиган ва лалмикор ерлар, ўрмонзорлар, тоғ ва тоғолди ҳамда чўл-яйлов ҳудудларининг тупроқ унумдорлигини ошириш, мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув ресурслари, табиий бойликлардан самарали фойдаланишни таъминловчи ресурстежамкор, экологик жиҳатдан хавфсиз интенсив технологияларни ишлаб чиқиш; чорва моллари, парранда, балиқ ва асалари, ипак қуртининг янги тизмалари, зотлари, турларини яратиш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш бўйича эпизоотик ҳолатни яхшилашга қаратилган тизимнинг илмий асосларини такомиллаштириш; ўсимликларни ҳимоя қилиш билан боғлиқ биологик ва экологик жиҳатдан хавфсиз уйғунлашган курашиш усуллари ҳамда воситалари, органик қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг ва экинлар ҳосилдорлигини оширишнинг замонавий агротехнологик услубларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга тадбиқ этиш; тугалланган илмий ишланмаларни қишлоқ хўжалигига жорий қилишда илмий ишланма муаллифлари манфаатдорлигини рағбатлантирувчи ҳамда масъулиятини оширувчи шартнома муносабатларини такомиллаштириш, тайёр илмий ишланмаларни патентлаш ва тижоратлаштиришнинг самарали усулларини яратиш; қишлоқ ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, қишлоқ хўжалигида мулкий ва кооперацион муносабатларни такомиллаштириш, кўп тармоқли хўжалик юритиш субъектларини ҳамда интеграцион жараёнларнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш борасидаги илмий изланишларни ташкил этиш; қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқларининг механизациялаш даражасини ошириш, ирригация ва мелиорация иншоотларидан фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва чуқур қайта ишлаш бўйича замонавий техника ва технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш; хорижий нуфузли илмий марказлар билан ҳамкорликни кучайтирган ҳолда, соҳада халқаро талабларга жавоб берадиган тор мутахассисликлар бўйича юқори малакали илмий кадрлар тайёрлаш, жаҳон илм-фани ва амалиёти ютуқларини умумлаштириш, инновацион технологиялар, экинлар навлари ва чорва моллари зотларини интродукция қилиш, иқлимлаштиришнинг самарали усулларини яратиш; мамлакат озиқ-овқат таъминоти барқарорлигини йўлга қўйишда янги серҳосил қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг бирламчи уруғчилигини ташкил этиш, хорижий навларни интродукциялаш ва иқлимлаштириш ҳамда чорва моллари маҳсулдорлигини ошириш бўйича илмий ишларни жадаллаштириш. 3. Қуйидагилар: Ўзбекистон Республикасида 2018-2020 йилларда қишлоқ хўжалиги илм-фани салоҳиятини янада ривожлантириш ва ундан самарали фойдаланиш бўйича аниқ мақсадларга йўналтирилган чора–тадбирлар дастури (“Йўл харитаси”) 1-иловага мувофиқ; Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш марказининг янгиланган ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ; Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази ижро аппаратининг янгиланган тузилмаси 3-иловага; Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази ҳудудий бўлимларининг тузилмаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин; 2018-2020 йилларда қишлоқ хўжалиги йўналишидаги илмий-тадқиқот муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Дастурда кўзда тутилган объектларни реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари бўйича: "Inkom capital qurilish" инжиниринг компанияси – буюртмачи этиб белгилансин; Бош лойиҳачи ва бош пудратчи ташкилотлар белгиланган тартибда танлов ёки тендер ўтказиш натижалари асосида аниқлансин”. Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги илмий-тадқиқот муассасаларини илмий-лаборатория асбоб-ускуналари, ахборот-коммуникация ва қишлоқ хўжалиги техникаси, мебель ва анжомлар ҳамда жиҳозлар билан таъминлаш Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш марказига юклатилсин. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директорига, зарур ҳолларда, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш марказининг ижро аппарати ва Марказ тасарруфига кирувчи муассасаларнинг тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин. 4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш марказининг: Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Ғаллаорол илмий тажриба станцияси негизида Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институтини; Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти негизида Чорвачилик илмий-тадқиқот институти ҳамда Паррандачилик илмий марказини; Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Маккажўхори селекцияси ва уруғчилиги илмий тажриба станцияси негизида Озуқа экинлари илмий-тажриба станциясини; Тошкент Давлат аграр университети қошидаги Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти илмий-тадқиқот институтини Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази тасарруфига ўтказиш ва унинг негизида Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти илмий-тадқиқот институтини; Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш инженерлари инсититути қошидаги Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти ҳамда Иригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтини Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази тасарруфига ўтказиш ва ушбу илмий тадқиқот муассасалари негизида Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти илмий-тадқиқот институти ҳамда Иригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтини; Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти негизида Ғўза селекцияси ва уруғчилиги илмий тадқиқот институти ҳамда Пахтачилик ва суғорма деҳқончилик илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш тўғрисида таклифлари маъқуллансин. Белгилансинки, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш марказининг тизимида қайта ташкил этилган илмий муассасалар давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс мақомига эга бўлиб, улар ўзлари негизида қайта ташкил этилган илмий муассасаларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислари ҳисобланади. 5. Қуйидагилар: Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, шунингдек, қонунчилик билан таъқиқланмаган бошқа манбалар Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази ижро аппарати унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят бўлимлари ҳамда Республика қишлоқ хўжалиги илмий кутубхонаси фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб; Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грант маблағлари, хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадлар, халқаро молиявий ва бошқа институтлар, хорижий ташкилотларнинг грантлари, шунингдек қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази тизимидаги илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин. 6. Белгилаб қўйилсинки, 6-иловага мувофиқ агросаноат мажмуаси таркибига кирувчи илмий-тадқиқот муассасалари бино ва иншоотларини сақлаш, шунингдек, уларнинг айрим тоифадаги ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш 2018-2019 йиллардан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштириш асосида амалга оширилади. 7. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Давлат ветеринария қўмитаси ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг таклифлари асосида агросаноат мажмуаси таркибига кирувчи илмий-тадқиқот муассасаларини молиялаштиришга, жумладан қишлоқ хўжалиги йўналишида Давлат илмий-техника дастурларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳажмини 2 йилда 150 млрд. сўмга етказилишини таъминласин. Бунда, қўшимча маблағларни ажратиш Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан қишлоқ хўжалиги йўналишида фундаментал, амалий илмий тадқиқотлар ва инновация ишланмалар бўйича ўтказиладиган танлов натижаларига асосан амалга оширилади. 8. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази ҳузурида Қишлоқ хўжалигида илмий изланишларни молиялаштириш ва инновацион ишланмаларни молиявий қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ташкил этилсин. 9. Жамғармани шакллантириш манбалари этиб, қуйидагилар белгилансин: алкоголь маҳсулотларини сотишдан олинадиган акциз солиғи маблағларининг бир қисми; қишлоқ ва сув хўжалиги, шу жумладан илмий изланишларга йўналтирилган халқаро ташкилотлар ва хорижий ҳукумат молия институтларининг имтиёзли кредит маблағлари; жисмоний ва юридик шахсларнинг, бошқа хорижий донорларнинг грантлари ва ихтиёрий бадаллари; молиялаштиришнинг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалари. 10. Белгилансинки, Жамғарма маблағлари агросаноат мажмуаси таркибига кирувчи илмий-тадқиқот муассасаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қуйидаги тадбирларни амалга оширишга йўналтирилади: илм-фан ва технологияларнинг жадал ривожланишини таъминлашга, рақобатбардош илмий-ҳажмдор маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга йўналтирилган илғор илмий тадқиқотлар ва изланиш ишларини танлов асосида молиялаштириш; мутлақо янги типдаги ва замонавий юқори технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозланган илмий лабораториялар ташкил этиш, уларни қишлоқ хўжалик техникалари ҳамда зарур сарфланувчи материаллар ва бутловчи қисмлар билан узлуксиз таъминлаш; илмий-лаборатория ва маъмурий бинолар, ижтимоий-муҳандислик инфратузилма объектларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича тадбирларни молиялаштириш; ёш олимларнинг етакчи хорижий илмий марказларда ташкил этиладиган қисқа муддатли илмий стажировкаларни молиялаштириш; Дастурда белгиланган бошқа тадбирларни молиялаштириш. 11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги: агросаноат мажмуаси таркибига кирувчи илмий-тадқиқот муассасалари молиялаштиришга, жумладан қишлоқ хўжалиги йўналишида Давлат илмий-техника дастурларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳажмини икки йилда 150 млрд. сўмга, жумладан 2018 йилда 46 млрд. сўмдан 70 млрд. сўмгача етказиш учун зарур маблағлар ажратилишини; икки ой муддатда агросаноат мажмуаси таркибига кирувчи илмий-тадқиқот муассасаларини замонавий лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш, қишлоқ хўжалик техникалари ҳамда зарур сарфланувчи материаллар ва бутловчи қисмлар билан узлуксиз таъминлашни молиялаштириш мақсадида Жамғарманинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида очиладиган хорижий валютадаги депозит ҳисоб рақамига 20 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағ ўтказилишини; алкоголь маҳсулотларини сотишдан олинадиган акциз солиғи маблағлари ҳисобидан илмий лойиҳаларни ва стажировкаларни молиялаштириш учун зарур маблағларни мунтазам ажратиб боришни ҳамда 2018-2020 йиллар давомида агросаноат мажмуаси таркибига кирувчи илмий-тадқиқот муассасаларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларига 38,4 млрд. сўм миқдордаги маблағларни Жамғармага йўналтирилишини таъминласин. 12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Жамғарма тўғрисидаги низомни тасдиқласин ва унда қуйидагиларни назарда тутсин: Жамғарма маблағларини (шу жумладан, Жамғармага келиб тушадиган вино маҳсулотларини сотишдан олинадиган акциз солиғи маблағларини) шакллантириш ва сарфлаш ҳамда уни фаолиятини ташкил этиш тартиби; Жамғармани Кузатув кенгаши таркибини тасдиқлаш ва уни Жамғармани бошқаришдаги асосий вазифа ва функциялари белгилаш; Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш марказида Дастурни амалга ошириш даврида 2 нафар ходимдан иборат Жамғарма маблағларини бошқариш секторини ташкил этиш ва унга Жамғарманинг ишчи органи функциясини юклаш. 13. Илмий-тадқиқот муассасаларига иқтидорли ва малакали ёш мутахассисларни жалб этиш, шунингдек, уларни ижтимоий ҳимоялаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази ва унинг тасарруфидаги муассасалар ходимларини имтиёзли ипотека кредитлари асосида арзон уй-жой ёки ер участкалари билан таъминлаш бўйича тегишли чораларни кўрсин. 14. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази ижро аппарати Тошкент давлат аграр университетининг Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Университет кўчаси, 2-уйга жойлаштирилсин. 15. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази ва унинг тизимидаги муассасаларнинг илмий ходим ва мутахассисларига илмий-тадқиқот институтлари ва тажриба станцияларининг фойдаланилмаётган ер майдонларида имтиёзли шартларда, арзон кўп қаватли уйлар қуриш учун тижорат банклари қурилиш-пудрат ташкилотларига белгиланган тартибда узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари ажратилсин. Илмий ходим ва мутахассислар учун уй-жойлар қурилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сонли “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларида янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш Дастури тўғрисида” ги Қарорига асосан белгилансин. 16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги “Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2789-сон қарорига 7-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин. 17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 8-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. 18. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда икки ой муддатда ушбу қарордан келиб чиқиб қонунчиликка киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин. 19. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов зиммасига юклатилсин. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев
Kuchga kirgan rejalashtirilgan sana15.07.2018
Kelishuv uchun yuborilgan xatining raqami*
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi bilan kelishish xatining tartib raqami va sanasi *

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қишлоқ хўжалиги

ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Республика қишлоқ хўжалиги илм-фани соҳасидаги илмий муассасалар томонидан кейинги йилларда қатор ютуқларга эришилди. Олиб борилган изланишлар натижасида қишлоқ хўжалиги экинларининг кўплаб юқори ҳосилдор, республика ҳудудларининг тупроқ иқлим шароитларига мос, бозор талабига жавоб берадиган маҳсулот олиш имконини берувчи янги навлари, чорва молларининг завод типлари, селекцион гуруҳлари, чорва моллари ва паррандалар касалликларга қарши янги вакциналар яратилди.

Қишлоқ хўжалиги экинларининг янги навлари, уларни парваришлаш ва маҳсулот етиштириш бўйича ресурстежамкор, интенсив агротехнологиялар асосий ва такрорий экин майдонларида изчил жорий қилинмоқда. Қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғчилик тизими такомиллашиб бормоқда.

Шу билан бирга, аграр соҳадаги илмий-тадқиқот муассасаларининг фаолияти республика қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантириш талабларига тўлиқ жавоб бермайди:

биринчидан, республикада ер, сув ва меҳнат ресурслари ҳамда техника воситаларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги ривожланишини белгилаб берувчи фундаментал ва амалий тадқиқотларни мутаносиб равишда амалга ошириш ва илм-фан ютуқларини ҳамда илғор технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этишда инновацион ишлар кўлами пасайган;

иккинчидан, экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи ноанъанавий экинлар селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехникалари, хўжалик юритиш механизми ва унинг самарали шакллари, қишлоқ жойларини ижтимоий ривожлантириш каби долзарб йўналишларда илмий-тадқиқотлар деярли бажарилмаган;

учинчидан, дунё илм-фани шиддат билан ривожланаётган бир вақтда, хорижий давлатлар илм-фанини ва илғорлар тажрибасини ўрганиш, қишлоқ хўжалиги ривожланган хорижий мамлакатларнинг нуфузли илмий-тадқиқот институтлари билан ўзаро ҳамкорликдаги ишлар етарли эмаслиги, илмий ходим ва мутахассисларнинг хорижий давлатларда малакасини ошириш борасидаги ишлар талабга жавоб бермаётганлиги натижасида илмий-тадқиқотлар сифати пастлигича қолмоқда;

тўртинчидан, соҳадаги академик ва мухбир аъзоларнинг илмий салоҳияти, чуқур билими ва бой тажрибаларидан самарали фойдаланиш етарли даражада йўлга қўйилмаганлиги, академикларнинг илмий мактаблари сони камайиб, айрим соҳаларда мактаблар йўқотилганлиги, юқори малакали илмий ходимларни тайёрлаш тизими талабга жавоб бермаслиги натижасида илмий ходимларнинг ўртача ёши 55 ёшни, илмий даражага эга ходимлар эса

бешинчидан, илмий натижаларни нашр этишнинг ўртача кўрсаткичи битта илмий ходимга йилига 0,7 донани ташкил этади, ушбу кўрсаткичларнинг хорижий журналлардаги улуши бунданда паст даражага эга;

олтинчидан, илмий-тадқиқот муассасаларини мақбуллаштириш бўйича аввал олиб борилган тадбирлар натижасида лалмикор деҳқончилик, шоличилик, паррандачилик каби халқ хўжалигининг муҳим аҳамиятга эга бўлган йўналишларида салмоқли илмий натижаларга эришилмаган;

еттинчидан, илмий-тадқиқот институтларининг моддий-техника базаси эскирган, замонавий лаборатория жиҳозлари мавжуд эмас, бино ва иншоотлардан самарасиз фойдаланиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Мавжуд муаммоларни ҳал этиш ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятининг сифат ва самарадорлигини ошириш, иқтисодиётнинг инновацион ривожланишида қишлоқ хўжалиги илмий салоҳиятини кучайтириш, республика қишлоқ хўжалик соҳасидаги илмий-тадқиқот муассасаларни ягона мувофиқлаштириш тизимига мос шакллантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сон “Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг илмий-тадқиқот муассасалари берилган ҳолда, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази негизида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қишлоқ хўжалиги ва

озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш марказининг асосий вазифалари ва фаолият йўналиши этиб, қуйидагилар белгилансин:

қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси, уруғчилиги ҳамда уларни парваришлашнинг интенсив, ресурс тежовчи технологиялари ва техникаларни яратиш соҳасида замонавий усулларни қўллаган ҳолда фундаментал, амалий ҳамда инновацион тадқиқотларнинг истиқболли йўналишларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни мувофиқлаштириш;

мамлакат озиқ-овқат таъминотини яхшилаш ва экспорт салоҳиятини ошириш йўналишида мавжуд ер, сув ва бошқа табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш имконини берувчи “Ақлли қишлоқ хўжалиги” концепциясига асосланган ишлаб чиқаришининг замонавий шаклларини яратиш ва амалиётга кенг жорий этишни ташкил қилиш;

суғориладиган ва лалмикор ерлар, ўрмонзорлар, тоғ ва тоғолди ҳамда чўл-яйлов ҳудудларининг тупроқ унумдорлигини ошириш, мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув ресурслари, табиий бойликлардан самарали фойдаланишни таъминловчи ресурстежамкор, экологик жиҳатдан хавфсиз интенсив технологияларни ишлаб чиқиш;

чорва моллари, парранда, балиқ ва асалари, ипак қуртининг янги тизмалари, зотлари, турларини яратиш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш бўйича эпизоотик ҳолатни яхшилашга қаратилган тизимнинг илмий асосларини такомиллаштириш;

ўсимликларни ҳимоя қилиш билан боғлиқ биологик ва экологик жиҳатдан хавфсиз уйғунлашган курашиш усуллари ҳамда воситалари, органик қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг ва экинлар ҳосилдорлигини оширишнинг замонавий агротехнологик услубларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга тадбиқ этиш;

тугалланган илмий ишланмаларни қишлоқ хўжалигига жорий қилишда илмий ишланма муаллифлари манфаатдорлигини рағбатлантирувчи ҳамда масъулиятини оширувчи шартнома муносабатларини такомиллаштириш, тайёр илмий ишланмаларни патентлаш ва тижоратлаштиришнинг самарали усулларини яратиш;

қишлоқ ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, қишлоқ хўжалигида мулкий ва кооперацион муносабатларни такомиллаштириш, кўп тармоқли хўжалик юритиш субъектларини ҳамда интеграцион жараёнларнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш борасидаги илмий изланишларни ташкил этиш;

қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқларининг механизациялаш даражасини ошириш, ирригация ва мелиорация иншоотларидан фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва чуқур қайта ишлаш бўйича замонавий техника ва технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

хорижий нуфузли илмий марказлар билан ҳамкорликни кучайтирган ҳолда, соҳада халқаро талабларга жавоб берадиган тор мутахассисликлар бўйича юқори малакали илмий кадрлар тайёрлаш, жаҳон илм-фани ва амалиёти ютуқларини умумлаштириш, инновацион технологиялар, экинлар навлари ва чорва моллари зотларини интродукция қилиш, иқлимлаштиришнинг самарали усулларини яратиш;

мамлакат озиқ-овқат таъминоти барқарорлигини йўлга қўйишда янги серҳосил қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг бирламчи уруғчилигини ташкил этиш, хорижий навларни интродукциялаш ва иқлимлаштириш ҳамда чорва моллари маҳсулдорлигини ошириш бўйича илмий ишларни жадаллаштириш.

3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасида 2018-2020 йилларда қишлоқ хўжалиги илм-фани салоҳиятини янада ривожлантириш ва ундан самарали фойдаланиш бўйича аниқ мақсадларга йўналтирилган чора–тадбирлар дастури

(“Йўл харитаси”) 1-иловага мувофиқ;

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш марказининг янгиланган ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази ижро аппаратининг янгиланган тузилмаси 3-иловага;

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази ҳудудий бўлимларининг тузилмаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин;

2018-2020 йилларда қишлоқ хўжалиги йўналишидаги илмий-тадқиқот муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Дастурда кўзда тутилган объектларни реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари бўйича:

"Inkom capital qurilish" инжиниринг компанияси – буюртмачи этиб белгилансин;

Бош лойиҳачи ва бош пудратчи ташкилотлар белгиланган тартибда танлов ёки тендер ўтказиш натижалари асосида аниқлансин”.

Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги илмий-тадқиқот муассасаларини

илмий-лаборатория асбоб-ускуналари, ахборот-коммуникация ва қишлоқ хўжалиги техникаси, мебель ва анжомлар ҳамда жиҳозлар билан таъминлаш Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш марказига юклатилсин.

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директорига, зарур ҳолларда, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш марказининг ижро аппарати ва Марказ тасарруфига кирувчи муассасаларнинг тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш марказининг:

Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Ғаллаорол илмий тажриба станцияси негизида Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институтини;

Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти негизида Чорвачилик илмий-тадқиқот институти ҳамда Паррандачилик илмий марказини;

Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Маккажўхори селекцияси ва уруғчилиги илмий тажриба станцияси негизида Озуқа экинлари илмий-тажриба станциясини;

Тошкент Давлат аграр университети қошидаги Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти илмий-тадқиқот институтини Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази тасарруфига ўтказиш ва унинг негизида Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти илмий-тадқиқот институтини;

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш инженерлари инсититути қошидаги Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти ҳамда Иригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтини Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази тасарруфига ўтказиш ва ушбу илмий тадқиқот муассасалари негизида Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти илмий-тадқиқот институти ҳамда Иригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтини;

Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти негизида Ғўза селекцияси ва уруғчилиги илмий тадқиқот институти ҳамда Пахтачилик ва суғорма деҳқончилик

илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш тўғрисида таклифлари маъқуллансин.

Белгилансинки, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти

илмий-ишлаб чиқариш марказининг тизимида қайта ташкил этилган илмий муассасалар давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс мақомига эга бўлиб, улар ўзлари негизида қайта ташкил этилган илмий муассасаларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислари ҳисобланади.

5. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, шунингдек, қонунчилик билан таъқиқланмаган бошқа манбалар Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази ижро аппарати унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят бўлимлари ҳамда Республика қишлоқ хўжалиги илмий кутубхонаси фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб;

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грант маблағлари, хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадлар, халқаро молиявий ва бошқа институтлар, хорижий ташкилотларнинг грантлари, шунингдек қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази тизимидаги илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.

6. Белгилаб қўйилсинки, 6-иловага мувофиқ агросаноат мажмуаси таркибига кирувчи илмий-тадқиқот муассасалари бино ва иншоотларини сақлаш, шунингдек, уларнинг айрим тоифадаги ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш 2018-2019 йиллардан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштириш асосида амалга оширилади.

7. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Давлат ветеринария қўмитаси ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг таклифлари асосида агросаноат мажмуаси таркибига кирувчи илмий-тадқиқот муассасаларини молиялаштиришга, жумладан қишлоқ хўжалиги йўналишида Давлат илмий-техника дастурларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳажмини

2 йилда 150 млрд. сўмга етказилишини таъминласин.

Бунда, қўшимча маблағларни ажратиш Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан қишлоқ хўжалиги йўналишида фундаментал, амалий илмий тадқиқотлар ва инновация ишланмалар бўйича ўтказиладиган танлов натижаларига асосан амалга оширилади.

8. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази ҳузурида Қишлоқ хўжалигида илмий изланишларни молиялаштириш ва инновацион ишланмаларни молиявий қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ташкил этилсин.

9. Жамғармани шакллантириш манбалари этиб, қуйидагилар белгилансин:

алкоголь маҳсулотларини сотишдан олинадиган акциз солиғи маблағларининг бир қисми;

қишлоқ ва сув хўжалиги, шу жумладан илмий изланишларга йўналтирилган халқаро ташкилотлар ва хорижий ҳукумат молия институтларининг имтиёзли кредит маблағлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг, бошқа хорижий донорларнинг грантлари ва ихтиёрий бадаллари;

молиялаштиришнинг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалари.

10. Белгилансинки, Жамғарма маблағлари агросаноат мажмуаси таркибига кирувчи илмий-тадқиқот муассасаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қуйидаги тадбирларни амалга оширишга йўналтирилади:

илм-фан ва технологияларнинг жадал ривожланишини таъминлашга, рақобатбардош илмий-ҳажмдор маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга йўналтирилган илғор илмий тадқиқотлар ва изланиш ишларини танлов асосида молиялаштириш;

мутлақо янги типдаги ва замонавий юқори технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозланган илмий лабораториялар ташкил этиш, уларни қишлоқ хўжалик техникалари ҳамда зарур сарфланувчи материаллар ва бутловчи қисмлар билан узлуксиз таъминлаш;

илмий-лаборатория ва маъмурий бинолар, ижтимоий-муҳандислик инфратузилма объектларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича тадбирларни молиялаштириш;

ёш олимларнинг етакчи хорижий илмий марказларда ташкил этиладиган қисқа муддатли илмий стажировкаларни молиялаштириш;

Дастурда белгиланган бошқа тадбирларни молиялаштириш.

11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

агросаноат мажмуаси таркибига кирувчи илмий-тадқиқот муассасалари молиялаштиришга, жумладан қишлоқ хўжалиги йўналишида Давлат

илмий-техника дастурларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳажмини икки йилда 150 млрд. сўмга, жумладан 2018 йилда 46 млрд. сўмдан 70 млрд. сўмгача етказиш учун зарур маблағлар ажратилишини;

икки ой муддатда агросаноат мажмуаси таркибига кирувчи

илмий-тадқиқот муассасаларини замонавий лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш, қишлоқ хўжалик техникалари ҳамда зарур сарфланувчи материаллар ва бутловчи қисмлар билан узлуксиз таъминлашни молиялаштириш мақсадида Жамғарманинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида очиладиган хорижий валютадаги депозит ҳисоб рақамига 20 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағ ўтказилишини;

алкоголь маҳсулотларини сотишдан олинадиган акциз солиғи маблағлари ҳисобидан илмий лойиҳаларни ва стажировкаларни молиялаштириш учун зарур маблағларни мунтазам ажратиб боришни ҳамда 2018-2020 йиллар давомида агросаноат мажмуаси таркибига кирувчи

илмий-тадқиқот муассасаларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларига 38,4 млрд. сўм миқдордаги маблағларни Жамғармага йўналтирилишини таъминласин.

12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Жамғарма тўғрисидаги низомни тасдиқласин ва унда қуйидагиларни назарда тутсин:

Жамғарма маблағларини (шу жумладан, Жамғармага келиб тушадиган вино маҳсулотларини сотишдан олинадиган акциз солиғи маблағларини) шакллантириш ва сарфлаш ҳамда уни фаолиятини ташкил этиш тартиби;

Жамғармани Кузатув кенгаши таркибини тасдиқлаш ва уни Жамғармани бошқаришдаги асосий вазифа ва функциялари белгилаш;

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш марказида Дастурни амалга ошириш даврида 2 нафар ходимдан иборат Жамғарма маблағларини бошқариш секторини ташкил этиш ва унга Жамғарманинг ишчи органи функциясини юклаш.

13. Илмий-тадқиқот муассасаларига иқтидорли ва малакали ёш мутахассисларни жалб этиш, шунингдек, уларни ижтимоий ҳимоялаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази ва унинг тасарруфидаги муассасалар ходимларини имтиёзли ипотека кредитлари асосида арзон уй-жой ёки ер участкалари билан таъминлаш бўйича тегишли чораларни кўрсин.

14. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази ижро аппарати Тошкент давлат аграр университетининг Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Университет кўчаси, 2-уйга жойлаштирилсин.

15. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази ва унинг тизимидаги муассасаларнинг илмий ходим ва мутахассисларига илмий-тадқиқот институтлари ва тажриба станцияларининг фойдаланилмаётган ер майдонларида имтиёзли шартларда, арзон кўп қаватли уйлар қуриш учун тижорат банклари қурилиш-пудрат ташкилотларига белгиланган тартибда узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари ажратилсин.

Илмий ходим ва мутахассислар учун уй-жойлар қурилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сонли “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларида янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш Дастури тўғрисида” ги Қарорига асосан белгилансин.

16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги “Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2789-сон қарорига 7-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 8-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

18. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда икки ой муддатда ушбу қарордан келиб чиқиб қонунчиликка киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

19. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов зиммасига юклатилсин.

Ўзбекистон Республикаси

Президенти Ш.Мирзиёев

Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 0
Yoqmadi: 0

Umumiy izohlar va ularga berilgan javoblar

Hech nima topilmadi

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қишлоқ хўжалиги

ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 0
Yoqmadi: 0
Loyiha So`nggi tahrir

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш Ҳуқуқий экспертизага киритиш 15.07.2018Машарипов Худоёр