Izlash

Kengaytirilgan qidiruv

Hujjat nomi

Балиқчилик илмий-тадқиқот институти фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Qishloq xo‘jaligi ilmiy-ishlab chiqarish markazi
Muhokama boshlanishi (sana)21.06.2018 21:05
Muhokama yakunlanishi (sana)06.07.2018 10:10
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan
Обоснования необходимости принятия проектаЎзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 апрелдаги “Балиқчилик тармоғини жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-3657-сон қарорининг ижросини таъминлаш
Kuchga kirgan rejalashtirilgan sana20.07.2018
Kelishuv uchun yuborilgan xatining raqami(not set)
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi bilan kelishish xatining tartib raqami va sanasi (not set)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 апрелдаги
“Балиқчилик тармоғини жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-3657-сон қарорининг ижросини таъминлаш ҳамда балиқчилик соҳасини янада ривожлантириш учун шароитлар яратиш, илмий-инновацион ишланмалар сифатини ошириш, балиқчилик илмий-тадқиқот институтида замонавий, жаҳон андозаларига мос келадиган лаборатория ташкил этиш, нуфузли халқаро илмий-тадқиқот институтлари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги “Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-2939-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази таркибида Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик илмий-тадқиқот институтининг Балиқчиликни ривожлантириш илмий-тажриба станцияси негизида Балиқчилик илмий-тадқиқот институти ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида, Жиззах вилоятининг Айдар-Арнасой кўллар тизимида, Навоий ва Фарғона вилоятларидаги унинг филиалларини ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

Балиқчилик илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда - Институт деб аталади) фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича 2018-2023 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастури 1-иловага;

Балиқчилик илмий-тадқиқот институти тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қишлоқ хўжалиги
ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директорига, зарурат бўлганда Институт ва унинг филиалларининг тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган чекланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

3. Қуйидагилар Институтининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

давлат илмий-техника дастурлари доирасида фундаментал, амалий
ва инновацион лойиҳалар бўйича балиқчиликни ривожлантириш борасидаги илмий-амалий муаммоларни ҳал қилишга қаратилган тадқиқотларни амалга ошириш;

интенсив технологияларда балиқ етиштириш, сувнинг гидрокимёвий таркибини лаборатория усулида таҳлил қилиш, балиқ касалликларини аниқлаш, балиқчиликда селекция – наслчилик йўналишида илмий ишлар олиб бориш, балиқларнинг биологик ҳусусиятини ўрганиш;

маҳаллий иқлим шароитида янги балиқ турларини ўстириш ҳамда пуштдорлик кўрсаткичларини ўрганиш ва озиқлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

янги инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш масалаларида хорижий мамлакатларнинг етакчи илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликни кенгайтириш, ҳамда нуфузли халқаро ташкилотлар билан биргаликда илмий-амалий лойиҳалар амалга ошириш;

ховуз балиқчилигини янада ривожлантириш, балиқчилик хўжаликларини сифатли балиқ чавоқлари билан таъминлаш мақсадида балиқларнинг янги истиқболли синалган турларини иқлимлаштириш
ва улардан наслли балиқ чавоқларини олиш.

4. Белгилаб қўйилсинки:

Институт чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик илмий-тадқиқот институти Балиқчиликни ривожлантириш илмий-тажриба станциясининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловларнинг натижалари бўйича ажратиладиган грантлар, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасининг Балиқчиликни ривожлантириш жамғармаси томонидан ўтказиладиган танловлар учун ажратиладиган маблағлар шунингдек, хўжалик фаолиятидан тушадиган маблағлар, халқаро молия институтлари ва бошқа институтларнинг, хорижий ҳукумат ташкилотларининг грантлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Институт ва унинг ҳудудий филиалларининг фаолиятини молиялаштириш манбаларидир;

республика илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари Институт ва унинг ҳудудий филиалларининг ходимларига жорий этилади.

5. Институт Балиқчиликни ривожлантириш илмий-тажриба станцияси жойлашган ҳудуд, Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Қўшёғоч ҚФЙда манзилида жойлаштирилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қишлоқ хўжалиги
ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш марказибир ой муддатда:

Институт ва унинг ҳудудий филиалларининг низомларини ишлаб чиқиб, тасдиқласин ҳамда уларни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

Институтни иқтидорли ёш илмий кадрлар ва истиқболли мутахассислар билан таъминлаш чораларини кўрсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 0
Yoqmadi: 0

Umumiy izohlar va ularga berilgan javoblar

Hech nima topilmadi
Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 0
Yoqmadi: 0
Loyiha So`nggi tahrir

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
ҳуқуқий экспертизаАдлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизага киритиш15.07.2018Х.Машарипов