Izlash

Kengaytirilgan qidiruv

 

 
 

 
 
 

Hujjat nomi

Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi
Hujjat muallifiO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi
Muhokama boshlanishi (sana)10.07.2018 14:25
Muhokama yakunlanishi (sana)25.07.2018 23:59
Hujjat ko'rinishiAmaldagi NHH
Hujjatning joriy holatiBaholash yakunlangan
Обоснования необходимости принятия проектаЎзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 апрелдаги ПФ-5395-сон «Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2018 й., 06/18/5395/1003-сон)
Kuchga kirgan rejalashtirilgan sana25.07.2018
Kelishuv uchun yuborilgan xatining raqami01-12/0943-0953
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi bilan kelishish xatining tartib raqami va sanasi **

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ РАЁСАТИНИНГ

қарори

Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 апрелдаги ПФ-5395-сон «Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2018 й., 06/18/5395/1003-сон) асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/3-сон қарори билан тасдиқланган (рўйхат рақами 2893, 2017 йил 23 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 25-сон, 568-модда) Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан келишилган.

3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Олий аттестация комиссияси раиси А. Юсупов

Тошкент ш.,

2018 йил 28 июнь,

254/10-сон

Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 0
Yoqmadi: 0

Umumiy izohlar va ularga berilgan javoblar

Hech nima topilmadi
Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
****