Hujjat nomi
Нодавлат олий таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларга қўйиладиган талабларни тасдиқлаш тўғрисида
Hujjat turi | Qaror |
---|---|
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilot | O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Ta’lim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi |
Hujjat muallifi | O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Ta’lim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi |
Muhokama boshlanishi (sana) | 11.07.2018 14:54 |
Muhokama yakunlanishi (sana) | 26.07.2018 23:59 |
Hujjat ko'rinishi | NHH loyihasi |
Hujjatning joriy holati | Muhokama yakunlangan |
Обоснования необходимости принятия проекта | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2018 йил 27 мартдаги 241-сон қарори ижросини таъминлаш бўйича назорат режаси |
Kuchga kirgan rejalashtirilgan sana | 01.08.2018 |
Kelishuv uchun yuborilgan xatining raqami | (not set) |
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi bilan kelishish xatining tartib raqami va sanasi | (not set) |
Нодавлат олий таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шаҳсларга қўйиладиган талаблар
1.Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги қонун ва қонуности ҳужжатларига риоя қилиш.
2.Нодавлат олий таълим муассасаси ва нодавлат олий таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар (кейинги ўринларда – нодавлат олий таълим ташкилотлари деб юритилади) бошқаруви ва ўқув биноларидан эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг мавжудлиги.
3.Ёнғин хавфсизлиги ва санитария-эпидемиология назорати органларининг мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига ва санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалари.
4.Умумий ўқув аудиториялари (синфлар), ўқув - техник воситалар билан жиҳозланган ўқув хоналари, умумназарий ва умумтаълим фанлари бўйича лаборатория хоналари, техник ва махсус лаборатория хоналари, компьютер заллари (синфлари), чет тили дарслари учун лингафон кабинетлари, алоҳида кабиналарга ажратилган фонозаллари, курс лойиҳаси ва малакавий битирув ишларини бажариш заллари, ахборот ресурс маркази (кутубхона), спорт заллари ва майдонлари, мажлислар заллари, ректорат, факультет, кафедра, ўқув ва ёрдамчи бўлимлар ва ҳ.к. жойларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши (ИКН-02-09 МинВУЗ РУз “Ведомственные строительныенормы Высшие учебные заведения”).
5.Хизмат кўрсатиш ва турар жой майдонлари: овқатланиш жойлари (ошхона, буфет ва ҳ.к.), тиббий хизмат кўрсатиш жойлари, талабалар турар жойларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши (ИКН-02-09 МинВУЗ РУз “Ведомственные строительные нормы Высшие учебные заведения”).
6.Таълим дастурларини тўлиқ амалга ошириш учун муассаса бинолари, аудитория, ўқув ва лаборатория хоналари (Удельные показатели нормируемой (рабочей) и общей площади ВУЗов на основании ВСН 51-86, согласно КМК 2.08.02-96 РУз и КМК 2.08.01-94 РУз.) ҳамда уларнинг замонавий талабларга мос ахборот коммуникация технологиялари ҳамда ўқитишнинг техник воситалари ва анжомлари, лаборатория жиҳозлари билан тўлиқ таъминланганлиги.
7.Ахборот - ресурс маркази (ахборот ресурс маркази) фондининг белгиланган меъёрлар бўйича талабалар сонига мос равишда керакли ўқув, ўқув-услубий ва илмий адабиётлар билан таъминланганлиги. Бундан ташқари соҳа бўйича илмий-оммабоп нашрлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламларига обуна бўлганлиги.
8.Нодавлат олий таълим ташкилотлари профессор-ўқитувчиларининг илмий педагогик салоҳияти камида республика бўйича олий таълим муассасаларидаги ўртача кўрсаткичдан паст бўлмаслиги.
9.Таълимнинг мажбурий равишда дунёвий характерда бўлиши, таълим жараёнида урушни, зўравонликни тарғиб қилишдан фойдаланишга, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинлиги камситилишига, мамлакатдаги хавфсизлик ва ижтимоий-сиёсий барқарорликка, жамиятнинг ҳуқуқий ва маънавий асослари, фуқаролик осойишталигига, миллатлараро ва динлараро тотувликка раҳна солинишига, Ўзбекистон Республикаси тўғрисида нотўғри ахборотлар тарқатилишига ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятлари бузиб кўрсатилишига йўл қўймаслик.
10.Нодавлат олий таълим ташкилоти ташкилий тузилмасини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва устави(низоми)га мувофиқ шакллантирилганлиги.
11.Нодавлат олий таълим ташкилоти битирувчиларига белгиланган тартибда давлат намунасидаги таълим тўғрисидаги ҳужжат бериш.
Berilgan takliflar
Izohlar va ularga berilgan javoblar
2018-07-12 23:30:45
Nazarov Shoxruz NormöminovichKòpchilik Universitetlar bu talablarni 50 foiziga javob bermaydiku ahir ! Iloji bòlsa bir yònalish uchun shaxsiy OTM hamda kollej tashkil etish haqida ham òylab kòrilar !!! Oldin shaxsiy maktab keyin kollej va undan sòng OTM ochish kerak !
2018-07-17 18:31:51
Ishimmetov Gayrat Pulatbayevichтаълим муассасасининг илмий, илмий-ўқув, ўқув-методик ва методологик қўлланмаларини тасдиқлаш давлат (Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, ДТМ ёки ФАнинг тегишли институтлари) томонидан амалга оширилиши, аттестация ва акредитациядан ўтказилиши мақсадга мувофиқ.
Umumiy izohlar va ularga berilgan javoblar
2018-07-12 11:36:58
Sayidumarov Oybek Tursunxo'ja o'g'liХусусий нодавлат олий таълимни ривожлантириш даври келди. Бу таълим шаклини ҳам кенг жорий этиш лозим. Айниқса, вилоятларда, 500 талик рўйхатдан жой олган хорижий ўқув юртлари билан ҳамкорликда. Лекин Хусусий нодавлат олий таълимни очишда амалдаги қонунчиликка кўра лицензия олиш, аккредитациядан ўтиш масаласи мавҳумлигича қолмоқда.
Амалдаги тартибга кўра лицензия олиш учун юридик шахс мақомига эга бўлиш лозим, аммо қонун бўйича унга аккредитациядан кейин эга бўлинади. Аккредитацияни эса таълим сифати белгиланган стандартлар ва талабларга жавоб бериши исботланганидан кейин, яъни талабаларнинг биринчи чиқарилиши амалга оширилганидан кейингина олиш мумкин. Бири иккинчисини инкор этадиган кўринмас тўсиқ.
Шу муносабат билан, лицензия олиш ва аккредитациядан ўтиш масаласида ижобий хорижий ўқув юртлари тажрибасини эътиборга олиб, миллий таълим тизимига татбиқ этиш мақсадга мувофиқ.
2018-07-12 23:38:46
Nazarov Shoxruz NormöminovichИКН-02-09 МинВУЗ РУз “Ведомственные строительныенормы Высшие учебные заведения
Shunga сылка bering iltimos va kerakli talablarni hujatlariga ham iloji bòlsa !!
Loyiha | So`nggi tahrir |
---|---|
Нодавлат олий таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шаҳсларга қўйиладиган талаблар
1.Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги қонун ва қонуности ҳужжатларига риоя қилиш. 2.Нодавлат олий таълим муассасаси ва нодавлат олий таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар (кейинги ўринларда – нодавлат олий таълим ташкилотлари деб юритилади) бошқаруви ва ўқув биноларидан эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг мавжудлиги. 3.Ёнғин хавфсизлиги ва санитария-эпидемиология назорати органларининг мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига ва санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалари. 4.Умумий ўқув аудиториялари (синфлар), ўқув - техник воситалар билан жиҳозланган ўқув хоналари, умумназарий ва умумтаълим фанлари бўйича лаборатория хоналари, техник ва махсус лаборатория хоналари, компьютер заллари (синфлари), чет тили дарслари учун лингафон кабинетлари, алоҳида кабиналарга ажратилган фонозаллари, курс лойиҳаси ва малакавий битирув ишларини бажариш заллари, ахборот ресурс маркази (кутубхона), спорт заллари ва майдонлари, мажлислар заллари, ректорат, факультет, кафедра, ўқув ва ёрдамчи бўлимлар ва ҳ.к. жойларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши (ИКН-02-09 МинВУЗ РУз “Ведомственные строительныенормы Высшие учебные заведения”). 5.Хизмат кўрсатиш ва турар жой майдонлари: овқатланиш жойлари (ошхона, буфет ва ҳ.к.), тиббий хизмат кўрсатиш жойлари, талабалар турар жойларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши (ИКН-02-09 МинВУЗ РУз “Ведомственные строительные нормы Высшие учебные заведения”). 6.Таълим дастурларини тўлиқ амалга ошириш учун муассаса бинолари, аудитория, ўқув ва лаборатория хоналари (Удельные показатели нормируемой (рабочей) и общей площади ВУЗов на основании ВСН 51-86, согласно КМК 2.08.02-96 РУз и КМК 2.08.01-94 РУз.) ҳамда уларнинг замонавий талабларга мос ахборот коммуникация технологиялари ҳамда ўқитишнинг техник воситалари ва анжомлари, лаборатория жиҳозлари билан тўлиқ таъминланганлиги. 7.Ахборот - ресурс маркази (ахборот ресурс маркази) фондининг белгиланган меъёрлар бўйича талабалар сонига мос равишда керакли ўқув, ўқув-услубий ва илмий адабиётлар билан таъминланганлиги. Бундан ташқари соҳа бўйича илмий-оммабоп нашрлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламларига обуна бўлганлиги. 8.Нодавлат олий таълим ташкилотлари профессор-ўқитувчиларининг илмий педагогик салоҳияти камида республика бўйича олий таълим муассасаларидаги ўртача кўрсаткичдан паст бўлмаслиги. 9.Таълимнинг мажбурий равишда дунёвий характерда бўлиши, таълим жараёнида урушни, зўравонликни тарғиб қилишдан фойдаланишга, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинлиги камситилишига, мамлакатдаги хавфсизлик ва ижтимоий-сиёсий барқарорликка, жамиятнинг ҳуқуқий ва маънавий асослари, фуқаролик осойишталигига, миллатлараро ва динлараро тотувликка раҳна солинишига, Ўзбекистон Республикаси тўғрисида нотўғри ахборотлар тарқатилишига ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятлари бузиб кўрсатилишига йўл қўймаслик. 10.Нодавлат олий таълим ташкилоти ташкилий тузилмасини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва устави(низоми)га мувофиқ шакллантирилганлиги. 11.Нодавлат олий таълим ташкилоти битирувчиларига белгиланган тартибда давлат намунасидаги таълим тўғрисидаги ҳужжат бериш. |
Tadbir nomi | Amalga oshirish mexanizmi | Amalga oshirish muddati | Ijrochilar |
---|---|---|---|
Нодавлат олий таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларга қўйиладиган талабларни тасдиқлаш тўғрисида | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 мартдаги 241-сон “Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш | 1 ой | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси |
2018-07-12 09:49:44
Sotvoldiev Alisher Abdumuhtarovich1. Ривожланган мамлакатлар олий ўқув юртлари билан қўшма тарзда ёки уларнинг филиаллари очилган тақдирдаги қонун ва қонуности хужжатларга риоя қилиниши юзасидан ҳалқаро таълим методикасига амалиётга қўллаш тавсия этилади. Мисол тариқасида, АҚШдаги олий ўқув юртларида талабаларга кийиниш одобига риоя қилиниши ёки сабабсиз 74 соатдан ортиқ дарс қолдирган талабанинг ОТМдан четлатилиши юзасидан норма ёки қоидалари белгиланмаган.
2018-07-12 10:12:29
Sotvoldiev Alisher Abdumuhtarovich2. Нодавлат олий таълим муассасаси ва нодавлат олий таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар (кейинги ўринларда – нодавлат олий таълим ташкилотлари деб юритилади) бошқаруви ва ўқув биноларидан эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг мавжудлиги.
Таклиф: Ташкил қилинадиган НОТТ ижара асосида хам бино ва мулкларни тасарруф қилиши мумкин. Бунда ижаранинг шартномасининг муддати камида 5 йилни ташкил қилиши мумкин. Ундан НОТТларга ташқари коллеж ва лицейларнинг бўш турган бино-иншоатларини "ноль" қийматда, узоқ муддатли ижара бериш ёки бўлиб сотишни ташкил қилиш мақсадга мувофиқ бўлади.
2018-07-13 14:04:56
Abdusamatov Tahir Mashrabjonovichбу Конун ижросини Кушни киргизистон руспубликасида бундан 15-20 йил илгари ташкил килинган худди шундай НОТТ фаолиятига назар солиш билан бошланса яхши буларди. Назорат килиш зарур булади акс холда Диплом сотиш ва ушбу конунни факат шахсий манфаатда фойдаланишдан эхтиет булиш керак. НОТТ ларни Коррупция учогига айланиб колинишидан сакланиш керак. Бунинг учун турли ташкилотлардан йигилган комиссия НОТТ фаолиятини катти назорат килиши керак.
2018-07-16 13:02:20
Ajibekov Azim RavshanovichВазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 мартдаги 241-сонли қарори асосида қўшимча қарорига таклифлар:
Ушбу қўшимча қарорнинг айрим бандларини қуйидаги таҳрирларда қабул қилиниши таклиф этилади:
1) 4-банд. Умумий ўқув аудиториялари (синфлар), ўқув - техник воситалар билан жиҳозланган ўқув хоналари, умумназарий ва умумтаълим фанлари бўйича лаборатория хоналари, техник ва махсус лаборатория хоналари, компьютер заллари (синфлари), чет тили дарслари учун лингафон кабинетлари, алоҳида кабиналарга ажратилган фонозаллари, курс лойиҳаси ва малакавий битирув ишларини бажариш заллари, ахборот ресурс маркази (кутубхона), спорт заллари ва майдонлари, мажлислар заллари, ректорат, факультет, кафедра, ўқув ва ёрдамчи бўлимлар ва ҳ.к. жойларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган талаблар-га мувофиқ бўлиши (ИКН-02-09 МинВУЗ РУз “Ведомственные строительныенормы Высшие учебные заведения”) (MTTлари (масофавий таълим технологиялари) асосида таълим жараёнини ташкил этадиган нодавлат хусусий олий таълим муассасалари бундан мустасно).
2) 5-банд. Хизмат кўрсатиш ва турар жой майдонлари: овқатланиш жойлари (ошхона, буфет ва ҳ.к.), тиббий хизмат кўрсатиш жойлари, талабалар турар жойларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши (ИКН-02-09 МинВУЗ РУз “Ведомственные строительные нормы Высшие учебные заведения”) (MTTлари (масофавий таълим технологиялари) асосида таълим жараёнини ташкил этадиган нодавлат хусусий олий таълим муассасалари бундан мустасно).
3) 6-банд. Таълим дастурларини тўлиқ амалга ошириш учун муассаса бинолари, аудитория, ўқув ва лаборатория хоналари (Удельные показатели нормируемой (рабочей) и общей площади ВУЗов на основании ВСН 51-86, согласно КМК 2.08.02-96 РУз и КМК 2.08.01-94 РУз.) ҳамда уларнинг замонавий талабларга мос ахборот коммуникация технологиялари ҳамда ўқитишнинг техник воситалари ва анжомлари, лаборатория жиҳозлари билан тўлиқ таъминланганлиги. (MTTлари (масофавий таълим технологиялари) асосида таълим жараёнини ташкил этадиган нодавлат хусусий олий таълим муассасалари бундан мустасно).
4) 7-банд. Ахборот - ресурс маркази фондининг белгиланган меъёрлар бўйича талабалар сонига мос равишда керакли ўқув, ўқув-услубий ва илмий адабиётлар билан таъминланганлиги. (MTTлари (масофавий таълим технологиялари) асосида таълим жараёнини ташкил этадиган нодавлат хусусий олий таълим муассасалари бундан мустасно). Бундан ташқари соҳа бўйича илмий-оммабоп нашрлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламларига обуна бўлганлиги.
5) 10-банд. Нодавлат олий таълим ташкилоти ташкилий тузилмаси унинг таъсис ҳужжатларида белгиланган тартибда ва устави(низоми)га мувофиқ шакллантирилганлиги.