Hujjat nomi
Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjat turi | Qaror |
---|---|
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilot | O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi |
Hujjat muallifi | O‘zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi |
Muhokama boshlanishi (sana) | 18.07.2018 14:52 |
Muhokama yakunlanishi (sana) | 03.08.2018 23:59 |
Hujjat ko'rinishi | NHH loyihasi |
Hujjatning joriy holati | Muhokama yakunlangan |
Обоснования необходимости принятия проекта | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 19 майдаги 377-сон қарори |
Kuchga kirgan rejalashtirilgan sana | 20.08.2018 |
Kelishuv uchun yuborilgan xatining raqami | 24/11-1571 |
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi bilan kelishish xatining tartib raqami va sanasi | 24/11-1571 17.07.2018 йил |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 19 майдаги 377-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлардан содир этилган ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 июлга қадар:
жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлардан содир этилган ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни тўпловчи веб-портал ишга туширилишини;
веб-порталга келиб тушаётган видеоёзувлар бўйича тизимли мониторинг юритиш ва процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун веб-портални Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг «Маъмурий амалиёт» комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимига интеграция қилинишини таъминласин.
3. Қуйидагилар:
видеорегистраторларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича чора-тадбирлар 2017 йилда ўз ниҳоясига етганлиги;
2018 йилдан эътиборан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ички бозорга видеорегистраторлар узлуксиз етказиб бериш бошланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
4. Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги:
а) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда «Ўзстандарт» агентлиги билан биргаликда уч ой муддатда транспорт воситаларига ўрнатиладиган видеорегистраторларнинг техник регламенти ва стандартларини ишлаб чиқсин;
б) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки билан биргаликда уч ой муддатда йўловчи ташиш билан шуғулланувчи юридик шахслар учун транспорт воситаларини видеорегистраторлар билан жиҳозлаш бўйича имтиёзли кредит линиялари ажратиш тўғрисида таклифлар киритсин.
5. Белгилаб қўйилсинки, 2019 йил 1 июлдан:
мулкчилик шаклидан қатъи назар жамоат транспорти ва йўловчи ташувчи транспорт воситалари учун видеорегистраторлар ўрнатиш бўйича мажбурий тартиб жорий этилади;
ҳуқуқбузарлик қайд этилган видеоёзувларни юборган фуқаролар ҳуқуқбузардан ундирилган жарима ҳисобидан энг кам ойлик иш ҳақининг беш фоизи миқдорида рағбатлантирилади;
видеорегистраторлар орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги қайд этилган видеоёзувларни тақдим этган фуқароларнинг шахсий маълумотлари ошкор этилишига йўл қўйилмайди.
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлигининг жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлардан содир этилган ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни тўпловчи веб-портал фаолиятини йўлга қўйиш учун зарур техника воситаларини харид қилиш учун маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Манфаатдор вазирлик ва идоралар уч ой муддатда ўзлари томонидан қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари _______________ ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р.Бобожонов зиммасига юклансин.
Berilgan takliflar
Izohlar va ularga berilgan javoblar
2018-07-30 16:32:18
Turdiaxunov Sanjarbek NabiyevichХукукбузарликни аниклаган шахс уни юбориш учун интернетда МБ лар сарфледи МБ эса текин эмас пуллик хукукбузарликни аниклаб юборган шахсга кулланилинган жаримадан 10% булса яхши булади менимча.
Umumiy izohlar va ularga berilgan javoblar
2018-07-19 11:15:25
Djurayev Shoyadbek ShuxratovichҲаракат хавфсизлигини таъмиланлаш яхши албатда. Лекин сотқинлик қилиш йўли билан эмас. Бугун бир одамни сотган эртага барчани, керак бўлса халқини сотади. Портал яратинглар ўзига лозим топган шахс материаллар юборсин, лекин рағбатлантиришни чиқариб юборинглар! Камералар масаласи яхши ёзилибди. Бирор ходиса рўй берса аниқлик киритиш осон бўлади.
2018-07-19 11:15:26
Djurayev Shoyadbek ShuxratovichҲаракат хавфсизлигини таъмиланлаш яхши албатда. Лекин сотқинлик қилиш йўли билан эмас. Бугун бир одамни сотган эртага барчани, керак бўлса халқини сотади. Портал яратинглар ўзига лозим топган шахс материаллар юборсин, лекин рағбатлантиришни чиқариб юборинглар! Камералар масаласи яхши ёзилибди. Бирор ходиса рўй берса аниқлик киритиш осон бўлади.
2018-07-19 14:55:15
Эгамбердиев Азизбек АбдумаликовичҲурматли Шоядбек! Қонун бузилиши бўйича маълумот бериш сотқинлик эмас. Мисол учун, уйдан велосипедингиз йўқолиб қолса ҳам югуруиб иибга борасиз. Қўни қўшнилардан "велосипеимни кўрмадиларингми?" деб сўрайсиз. Сизга ёрдам берган одамлар сотиқ бўлиб қолмайдику!. Иккинчидан, кўча кўйда хар хил маълумотли ва тарбияли шахслар мошина хайдайди. Кимдир кузатувда эмасмикан деб, хушёр бўлиб юрса нимаси ёмон.
2018-07-23 17:50:19
Umarov Xusniddin Amirqul O'g'liМенга хайдовчи сифатида қарор лойихаси мақул келди.Чунки хар куни йўлда йўл ҳаракати қоидалари бузилишини кузатамиз. Бу қарор билан хайдовчиларнинг сергаклиги ошади. Қоида бузилиши холатлари камаяди.Видеорегистраторлардан содир этилган ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувлар кейинчалик бошқа турдаги хуқуқбузарликларни аниқлашда хам қўл келиши мумкин.Рагбатлантириш масаласига келсак менимча ҳуқуқбузардан ундирилган жарима суммасининг энг кам иш хакининг беш фоизи миқдоридаги пул маблағини хайрия сифатида йўл транспорти ходисасида жарохат олган ва операцияга мухтож бўлган шахсларга бериш керак албатта қандайдир норматив хужжат ёки тартиб орқали.
Loyiha | So`nggi tahrir |
---|---|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 19 майдаги 377-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: 1. Жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлардан содир этилган ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлардан содир этилган ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни тўпловчи веб-портал ишга туширилишини; веб-порталга келиб тушаётган видеоёзувлар бўйича тизимли мониторинг юритиш ва процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун веб-портални Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг «Маъмурий амалиёт» комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимига интеграция қилинишини таъминласин. 3. Қуйидагилар: видеорегистраторларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича чора-тадбирлар 2017 йилда ўз ниҳоясига етганлиги; 2018 йилдан эътиборан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ички бозорга видеорегистраторлар узлуксиз етказиб бериш бошланганлиги маълумот учун қабул қилинсин. 4. Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги: а) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда «Ўзстандарт» агентлиги билан биргаликда уч ой муддатда транспорт воситаларига ўрнатиладиган видеорегистраторларнинг техник регламенти ва стандартларини ишлаб чиқсин; б) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки билан биргаликда уч ой муддатда йўловчи ташиш билан шуғулланувчи юридик шахслар учун транспорт воситаларини видеорегистраторлар билан жиҳозлаш бўйича имтиёзли кредит линиялари ажратиш тўғрисида таклифлар киритсин. 5. Белгилаб қўйилсинки, 2019 йил 1 июлдан: мулкчилик шаклидан қатъи назар жамоат транспорти ва йўловчи ташувчи транспорт воситалари учун видеорегистраторлар ўрнатиш бўйича мажбурий тартиб жорий этилади; ҳуқуқбузарлик қайд этилган видеоёзувларни юборган фуқаролар ҳуқуқбузардан ундирилган жарима ҳисобидан энг кам ойлик иш ҳақининг беш фоизи миқдорида рағбатлантирилади; видеорегистраторлар орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги қайд этилган видеоёзувларни тақдим этган фуқароларнинг шахсий маълумотлари ошкор этилишига йўл қўйилмайди. 6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлигининг жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлардан содир этилган ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни тўпловчи веб-портал фаолиятини йўлга қўйиш учун зарур техника воситаларини харид қилиш учун маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. 7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин. 8. Манфаатдор вазирлик ва идоралар уч ой муддатда ўзлари томонидан қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин. 9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари _______________ ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р.Бобожонов зиммасига юклансин. |
Tadbir nomi | Amalga oshirish mexanizmi | Amalga oshirish muddati | Ijrochilar |
---|---|---|---|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳасининг муҳокамаси | Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўлларда ҳаракатланишни тартибга солиш | 2018 йил 3 август | Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда |